AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥲 Отанг бор ховлига, кирасан
эркин.
Онанг бор илинар, дастурхон
тўкин.
Ишонгин биродар, улардан
кейин.
Ийманиб қоласан, мехмон
бўлишга....

@Ashabuz
😢1
Одам фарзанди тонг оттирса, унга Аллоҳ 10 нарсани фарз қилади:

1. Уйғонган вақтида Аллоҳни зикр қилиш.

“...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!” (Тур, 48).

“Эй, имон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз” (Аҳзоб, 41).

2. Авратни беркитиш.

“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!..” (Аъроф, 31). Зийнатнинг энг кам даражаси авратни беркитишдир.

3. Таҳоратни вақтида, мукаммал қилиш.

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингизлар)!..” (Моида, 6).

4. Намозларни вақтида мукаммал адо этиш.

“...Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) битилгандир” (Нисо, 103).

5. Ризқ ҳақида Аллоҳ берган ваъдага ишониш.

“Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!..” (Ҳуд, 6).

6. Аллоҳнинг тақсимотига қаноат қилиш.

“...Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз...” (Зуҳруф, 32).

7. Аллоҳ таолога таваккул қилиш.

“Ўлмайдиган Тирик зотга таваккул қилинг...” (
Фурқон, 58).

“...Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!” (Моида, 23).

8. Аллоҳнинг амрига ва тақдирига сабр қилиш.

“Бас, (эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг...” (Қалам, 48).

“Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (шунда) толе топсангизлар!” (Оли-Имрон, 200).

9. Аллоҳнинг неъматига шукр қилиш.

“...агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангизлар, Унинг неъматларига шукр қилинглар!” (Наҳл, 114). Аллоҳнинг неъматлари кўп: саломатлик, фарзанд, бойлик... энг улуғи Ислом неъматидир.

10. Ҳалол ейиш.

“...Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарсаларни енглар...” (Бақара, 57). Яъни, ҳалол енглар.

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота онани рози килиш Аллохни рози килишдир.

@Ashabuz
Хадис илми

Қайси мусулмон бошқа яланғоч мусулмонга ки­йим кийдирса, Аллоҳ таоло жаннатда унга яшил ки­йим кийдиради. Қайси мусулмон бошқа мусулмонни оч қолганида таомлантирса, Аллоҳ уни жаннат меваларидан таомлантиради. Қайси мусулмон бошқа мусулмонни чанқаганида сув билан сийласа, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни идишлари муҳрланган май билан сийлайди.

Абу Саид розияллоҳу анҳудан Муслим ривояти

@Ashabuz
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсонларни масхара килиш улкан гунохлиги хакида сухбат.

Фозил кори рахимахуллох!

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг

Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Бугун 28- Октябр Ҳафтанинг Чоршанба тонги муборак бўлсин, қадрдонларим😊

Кириб келган янги кун, янги ҳафта муборак бўлсин!

Уйингизга нур ва оилангизга бахт тилайман!

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

@Ashabuz
#намозвақтлари 28-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:30
Қуёш: 06:44
Пешин: 12:12
Аср: 15:42
Шом: 17:29
Хуфтон: 18:41
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

- Агар, Аллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши чиқа олади?!

- Агар, Аллоҳ сизга қарши бўлса, ким сиз билан туриб бера олади?!

- Агар, сиз Аллоҳни таниб олсангиз, демак, ҳамма нарсани қўлга киритибсиз.

- Агар, Аллоҳни танимай ўтсангиз, ҳеч нимани билмай ўтибсиз!

Эй, Роббим! Сени топган нима йўқотибди?! Сени йўқотган нима топибди?! Эй, Роббим! Сен Азиз қилганни хор этгувчи бор эканми?!
Эй, Роббим! Сен хор қилганни азиз қилгувчи бор эканми.

@Ashabuz
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Фирибгарлар хам замонга қараб мослашяпти😨

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

@Ashabuz
ЭРОН КИМНИКИ?

Марко Рубио Самарқандга ташриф буюрган пайтда Эрон дипломатлари «Самарқанд форс дунёсига тегишли» деган мазмундаги геосиёсий даъволарни илгари суришди.

Хўш, агар улар тарихий хариталарни очиб, «ҳудудий даъволар ўйини»ни бошламоқчи бўлсалар, келинг, масалага холис назар ташлайлик.

Агар Эрон Салжуқийлар, Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар даврида ўзи ҳам Марказий Осиё туркий сулолалари ҳукмронлиги остида бўлганини назарда тутаётган бўлса, бу гапда маълум маънода ҳақиқат бор.

Ҳозирги Эрон ҳудудининг катта қисми турли даврларда туркий сулолалар бошқаруви остида бўлган.

Аммо агар улар форслар Марказий Осиёга худди европаликлар Америка ҳиндуларигa «цивилизация олиб келгани» каби маданият олиб кирган, деган тасаввурни яратмоқчи бўлсалар, бу тарихни бир томонлама талқин қилишдир.

Форслар Марказий Осиёни ҳеч қачон тўлиқ назорат қилмаган ва унга бутунлай эгалик қилмаган, деган фикрни илгари сураётган муаллиф тарихдан қуйидаги мисолларни келтиради:

— Тўмарис даврида Ахоманийлар империяси сакларни бўйсундиришда муваффақиятсизликка учрагани, шоҳ Кир эса ҳалок бўлгани ҳақидаги ривоятни эслайлик.

— Сосонийлар даврида Ғарбий Турк хоқонлиги билан Эрон ўртасида сиёсий ва ҳарбий муносабатлар бўлган, туркий ҳукмдорлар минтақадаги кучлар мувозанатига таъсир кўрсатган.

Агар Эрон «тарихий ерларни қайтариш» деган ўйинни бошласа, ўзи ҳам мураккаб тарихий даъволар қаршисида қолиши мумкин.

Ўзбекистон Салжуқийлар, Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар каби давлатлар меросига таяниб, Теҳрондан Табризгача бўлган ҳудудларга даъво қилса-чи?

Озарбайжон Республикаси эса Оққўюнлилар, Қорақўюнлилар, Сафавийлар, Афшорийлар ва Қожарлар сулолалари тарихини рўкач қилиб, Эрон ҳудудининг катта қисмига даъво қилса-чи?

Унда Эронга нима қолади?

Муаллифнинг кинояли жавоби шундай: қоғоздаги форс тили ва заргарлар ясаган сохта қадимий буюмлар, холос.

Қўшни халқларга «кўчманчи» деган тамға босишдан олдин, Эрон ҳам ўз тарихига бир назар ташлагани маъқул. Қадимда форс қабилалари ҳам кўчиб келган гуруҳлардан бўлган, деган тарихий қарашлар мавжуд.

Улар Элам ва Месопотамия каби қадимги цивилизациялар билан ўзаро таъсирга киришган. Кейинчалик Эрон ҳудуди юнонлар, араблар ва турли туркий сулолалар ҳукмронлигини ҳам бошдан кечирган.

Тарих давомида халқлар кўчган, аралашган, бир-биридан маданият олган, давлатлар эса пайдо бўлиб, парчаланиб кетган.

Ер юзидаги халқларнинг тарихини «ким бу ерга биринчи келган?» деган саволгагина боғлаб қўйиш тўғри эмас.

Хулоса шуки: тарихий мерос — бугунги кунда қўшниларга ҳудудий даъво қилиш учун асос эмас.

Агар Эрон ўзини яна Ўзбекистон ёки Озарбайжоннинг тарихий вилояти деб эълон қилмоқчи бўлса, марҳамат! Биз бунга қаршилик қилмаймиз. )))))))
💯2
⠀
Ҳар сафар: "Аллоҳдан қўрқ, эй Умар!" дейилса ҳўнграб йиғлаб юборадиган Умардир!
⠀
Қачон қабрнинг олдидан ўтса йиғлаган ва "Мен қабрдан кўра даҳшатлироқ ва қўрқинчлироқ жойни кўрмадим" деган Усмондир!
⠀
"Аллоҳ Қиёмат куни бандаларини икки бўлакка ажратади. Бир бўлаги жаннатга, бир бўлаги дўзахга киритилади. Мен ўзимнинг қайси тоифага мансублигимни билмайман" деб йиғлаган Муоздир!
⠀
"Эртага Аллоҳ мени дўзахга улоқтириб, парво қилмай қўйишидан қўрқаман" деб йиғлаган Ҳасандир!
⠀
"Нимага қараб кетаётганимни билмайман. Аллоҳнинг ризоси сари кетяпманми ёки ғазаби сарими?!" дея қаттиқ йиғлаган Ҳузайфадир!
⠀
Басрада одамларга хутба чоғида дўзахни зикр қилиб хатто кўз ёшлари минбарга оқиб тушгунча қаттиқ йиғлаган ва ўша ерда тўпланган барча одамларни қаттиқ йиғлатган Абу Мусо Ашъарийдир!
⠀
Бир оятга етганда қаттиқ йиғлаган, ҳатто ҳушидан кетиб сурани давомини ўқий олмаган Ибн Умардир!
⠀
Бир оятни эслаб: "Дўзахдан қутилиб қоламанми ёки йўқми, билмайман" дея йиғлайверган Абдуллоҳ ибн Равоҳадир!

Бу уша Расулуллохдан кийнги енг яхши одамлар САХОБАЛАРДИР...
⠀
"Кечир Аллоҳим, дунё учун йиғласам!" дея юм-юм кўз ёш тўккан Сиздир.

@Ashabuz
😢5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ!

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!

Бугун 29- Октябр хафтанинг Пайшанба тонги муборак бўлсин азиз жигарларим!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@Ashabuz
👏1
#намозвақтлари 29-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:31
Қуёш: 06:45
Пешин: 12:12
Аср: 15:41
Шом: 17:27
Хуфтон: 18:39
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хадиси

Одоб, сотилмайди ва сотиб олинмайди. Балки у ҳар бир тарбия кўрганнинг қалбига тобеъ бўлади. Олтинини йўқотган киши фақир эмас.
Ахлоқ ва одобини йўқотган киши, ҳақиқий фақирдир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

@Ashabuz
👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кун… биз ҳам бу дунёдан кетамиз.

Aммо инсоннинг умри тугаши — унинг барча яхшиликлари ҳам тугайди дегани эмас...

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

@Ashabuz
АЛЛОҲНИНГ ВАЪДАСИ: ИСТИҒФОР АЙТИБ ЮРАДИГАН БАНДА АЗОБЛАНМАЙДИ: Саййидул истиғфор

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:
«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”). Имом Бухорий ривоятлари.

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
اِصبر يا صديقي، اِلزَم مصحفك، حافِظ على صلاتك، واحتسب وجعك، ما هو إلا قدر الله، وما هي إلا امتحان سينتهي، ومحطة عبور سنجتازها نهاية المطاف، وكُن على يقين، سنجلس يومًا في ظل شجرةٍ في الجنة، نضحك على كل هراء الدنيا!

Эй, садокатли ду́стим! Сабр кил! Сабрли бу́л!
Куръондан у́кийдиган вазифангни махкам тут!
Намозингни ту́кис адо этишга харакат кил!
Кийинчилик ва муаммоларинг учун савоб умиди билан бардошли, босик бу́л!
Бунинг хамма хаммаси Аллоҳ таолонинг казои кадаридир!
Бу имтихонларнинг албатта, сен учун манфаатли бу́лган интихоси бор!
Поезд бекатлардан у́тиб бориб, охир манзилингга етказган каби, сен хам максадларингга етасан!
У́зингга ва Аллоҳ таолога ишон!
Ин ша Аллоҳ, жаннат дарахтларининг рохатбахш сояларида у́тиргаймиз!
Дунëнинг кизик ишларини эслаб кулгаймиз!

@Ashabuz
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер юзида баъзи жойлар бор у ерга бориб булмайди.

Ер юзида 5 та ман килинган лаънатланган жойлар.

@Ashabuz.
👍6