AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
#Анжуман #55_йил #Олий_маъҳад

📚 Тошкент
ислом институтининг 55 йиллиги кенг нишонланмоқда

▫️ Ислом цивилизацияси марказида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 55 йиллигига бағишланган тадбир ҳамда “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

▫️Тадбирларда "Муфтий Бобохоновлар" Фонди директори Жамолиддинхон Бобохонов ва жамғарманинг бошқа вакиллари иштирок этмоқда.

💬 Мазкур нуфузли даргоҳ таъсисчиси Муфтий Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон 1971 йил 1 ноябрь куни, Олий маъҳад очилиш маросимида: "Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга диний ва замонавий илмларни пухта эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон ходимларни тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўйдик", деб таъкидлаган эди.


📱 @oliymahad
📱 @muftiylar

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фозил кори ва Абдурашид кори рахимахуллохлар.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги янги кунингиз файзли, баракали ва хайрли ўтсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият, хотиржамлик ва қувонч асло тарк этмасин!

Кунингиз эзгуликларга бой бўлсин!

@Ashabuz
Эслатма

Махфийлик — бу куч-қувватдир. Одамлар ўзлари билмаган нарсани фасод, барбод қила олмайдилар.

Агар режаларингиз, ютуқларингиз ёки шахсий ҳаётингизни (худди қоғозга ўралган конфетдек) сир тутсангиз, бошқалар унга зарар етказа олмайди. Очиқда қолган нарсага эса ҳамиша ёпишишади.

@Ashabuz
👏3
ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ ВА ЖАННАТ АҲЛИГА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙИЛГАН НАРСАЛАРНИНГ СИФАТИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: "Аллоҳ азза ва жалла: "Солиҳ бандаларим учун уларга берган нарсаларимдан ташқари
заҳира қилиб, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бирорта инсоннинг хаёлига ҳам келмаган
нарсаларни тайёрлаб қўйганман", деяпти, дедилар, сўнг ушбу оятни ўқидилар:
"Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот бўлсин, деб улар учун беркитиб
қўйилган кўзлар қувончини бирор жон билмас" (Сажда, 17) (Муслим ривояти).
Усома ибн Зайд розийаллоҳу анҳумо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
бир куни асҳобларига: "Жаннатга кириш учун енг шимарувчилар борми? Чунки у таърифга
ожиз. Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат чарақлаган нур, тебраниб турган райҳонлар,
тикланган қасрлар, тўлиб оқувчи анҳорлар, пишиб етилган турли хил мевалар, гўзал ва
чиройли жуфтлар, софлиги ва тиниқлиги абадий бўлган кўпдан-кўп зеб-зийнатлар диёридир. У
олий, ажойиб, тинч ва осойиштадир", дедилар. Асҳоб: "Биз жаннат учун енг шимарувчилармиз,
эй Расулуллоҳ!" дейишди. Ул зот: "Иншааллоҳ, денглар", дедилар..." (Ибн Можа ривояти).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳдан соллаллоху алайхи васаллам "Махлуқлар нимадан
яратилган?" деб сўрадим. "Сувдан", дедилар. Сўнг: "Жаннат нимадан бино бўлган?" дедим.
"Кумуш ва олтин ғиштлардан. Унинг пойдевори мушк, тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон.
Ким унга кирса, неъматланади, умидсиз бўлмайди, абадий туради, ўлмайди, кийимлари
эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди (қаримайди)", дедилар" (Термизий ривояти).
Иброҳим ибн Муовия Саид Тоийдан ривоят қилади: "Менга уммул мўмининнинг озод этган
қули Абул Мудалла Абу Ҳурайранинг ушбу ҳадисини айтди: "Эй Расулуллоҳ, соллаллоху алайхи васаллам  нима учун
сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда қалбларимиз юмшаб, охиратни ўйлаб қоламиз. Қачон
сизнинг олдингиздан кетиб, бола-чақамиз олдига борсак, дунёга машғул бўлиб кетамиз",
дедик". Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар сизлар мени тарк қилган
чоғингизда ҳам, ҳузуримда бўлганингиз каби ҳолатда турганингизда, фаришталар сизлар
билан, албатта, қўл бериб сўрашар, сизларни зиёрат қилиш учун уйларингазга келишар эди.
Агар сизлар ҳеч гуноҳ қилмаганингизда, Аллоҳ таоло гуноҳ қиладиган қавмни келтирган бўлур
эди, сўнг у қавм истиғфор айтиб, гуноҳларини кечиришини сўрар ва Аллоҳ уларни кечирар
эди", дедилар. Биз: "Эй Расулуллоҳ, соллаллоху алайхи васаллам жаннат ҳақида хабар беринг, у нимадан бино
бўлган", дедик. "Олтин ва кумуш ғиштдан. Унинг лойи хушбўй мушк, майда тошлари дур ва
ёқут, тупроғи заъфа-рондир. Унга ким кирса, боқийдир, умидсиз бўлмайди, абадийдир,
ўлмайди, кийими ҳам эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди", дедилар" (Абу Довуд Таёлисий
чиқарган).
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн
Сайёдга: "Жаннатнинг тупроғи нимадан?" деб савол қилдилар. У: "Оппоқ мушкдан бўлган
тупроқ, эй Абул Қосим!" деди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам: "Тўғри айтдинг", дедилар (Муслим
ривояти).
Имом Муслимнинг яна бир ривоятида келишича, Ибн Сайёд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан жаннатнинг тупроғи ҳақида сўраган. У зот: "Соф мушкдан бўлган оппоқ тупроқ",
деб жавоб берганлар.

@Ashabuz
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куръони карим укилиб турганда одам танасига кирган жинларнинг чикиб кетиш холати видео тасвирга тушиб колган.

Оиша онамиз айтадилар Расулуллоҳни Бани Зурко кавмидан булган Ибн Лубайд сехр килиб куйди. Шунда Расулуллоҳ нима килиб турганларини билмай колардилар. Хар бир нарсанинг шифосини бергани сингари Ул Зотга Аллоҳ сехрдан нажот берди.
Сехргарлар Фолбинларни ва уларга хизмат киладиганларни Аллоҳ лаънатлаб куйди.
Аллохим бизларни жин ва сехрнинг таъсирларидан УЗИ халос килсин!

@Ashabuz
❤4👍1
Фарзандларидан мехр топмаган онаизор.

Беш нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди...

13 май куни тунда маҳалламизда ёлғиз яшовчи 73 ёшли онахон вафот этди. Онахоннинг беш қизи бўлиб, ҳаммасини узатган, ўзи эса ёлғиз яшарди. Жаноза вақтида кутилмаганда кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солиб қўйди.

Куёвнинг айтишича, онахон унга тунда телефон қилиб:

– Болам, кечаси безовта қилганим учун кечиринг. Бир сўзим бор эди. Балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар. Эртага уйимга келинглар. Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман.

Кечаси ўша қўнғироқдан сўнг, эрталаб онахон омонатни топширдилар. Жанозага қариндош-уруғ, қўшнилар ва маҳалла аҳли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек, болиш остига қараб, бир конвертдаги қоғозни топди — у васият хати эди.

Жаноза вақтида барча йиғилганида хатни очиб ўқиб берганда, ҳамманинг кўзларига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:

“Аллоҳ менга 5 қиз берди, ўғил бермади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим, ўқитдим ва эгаларига топширдим. Бугун оёқларимда куч қолмади. Аммо шу 5 та қизларимдан бирортаси менга мехр беролмади. Бугун ёлғиз қолдим. Бугун қариликдан танам хаста бўлса, мехрсизликдан қалбим ҳаста. Биламан ҳозир ҳамма фарзандларим ўлимимни кутишяпти. Ўлсам шу уй жой ҳам талаш бўлади. Биргина сиз қизимдан яшириб бўлса ҳам менга бозорликлар қилиб ташлаб кетдиз. Қўлимга пул бердиз. Дориларимни олиб бердиз. Эрка ўғлим Аллоҳ берган неъматим сиздан мингдан-минг розиман. Мен бу дунёда 5 қиз кўриб, бир марта бўлса ҳам фарзанд мехрини улардан хис қилмадим, сиздан хис қилдим. Шунинг учун бу хатни қизимга эмас, сизга қолдиряпман. Илтимос бу хатни жанозамда ўқиб беринг. Менинг хаётим одамларга ўрнак бўлсин. Болаларини боқаман деб ишлаб, тарбияларига вақт ажратмай менга ўхшаб охирида хор бўлмасинлар. Уйни бўлса сизга васият қиламан. Уни сотинг ва тушган маблағни етимларга, толиби илмларга беринг. Афсус ортимдан дуо қиладиган фарзандлар қолдиролмадим. Иншааллоҳ шу толиби илмлар сабаб Аллоҳ мени жаннати билан сийлайди. Мендан рози бўлинг.”

Махалла имоми бу воқеани эшитиб дод деб йиғлади.
Одамлар бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Айримлар қизларига ачинишган бўлса, яна кимлар ўзларини қилмишларини сархисоб қилиб йиғладилар.

Она — бола туғгани учун эмас, туғиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, ҳар бир нафасини фарзандига бағишлагани учун улуғдир. У ўз ҳаётини боласи учун фидо қилган ягона инсондир.

Бола касал бўлса, она у билан бирга оғрийди. Бола қуванса, она дили яшнайди. Она — фарзандининг қадамига дуо, кўз ёшига меҳр, гуноҳига мағфиратидир. Унинг ҳар бир нафасида “болам” деган илтижо яшайди.

@Ashabuz
❤4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отамни босган изларини кузимга суркаб тутиё киламан дейсизу лекин топа олмайсиз!

@Ashabuz
❤3💯1
❤1
"Ҳолингга вой... Лой кунини унутдингми?!"
​Қадим замонларда, аниқроғи, маданият гуллаб-яшнаган, саройлар дабдабага бурканган Андалусия диёрида Мўътамид ибн Аббод исмли бир подшоҳ яшаган экан. У ўз замонасининг энг улуғ ҳукмдорларидан бири, Мўътамид адолатли ҳукмдор ва нозик кўнгилли шоир бўлиб, гўзаллик ва тўкинчилик қайнаган, боғлар қуршаб олган ҳамда хизматкору чўриларга тўла саройда яшарди.
​Бироқ Мўътамиднинг қалби тилло ва саройларни эмас, кўпроқ ўзининг рафиқаси — қалбини забт этган ва уни саройининг маликасига айлантирган севимли хотини Иътимодни севарди. Иътимод жуда эрка эди, агар бирор нарсани ҳоҳлаб қолса, Мўътамид унинг истагини бажариш учун бутун дунёни оёққа турғазарди.
​Баҳор тонгларидан бирида Иътимод сарой шарфасидан (балкон) туриб, ҳовлида беғубор кулиб лой ўйнаётган чўриларга кўзи тушди.
​У жилмайиб Мўътамидга деди:
— "Эй хўжайиним, уларнинг қандай ўйнаётганини кўряпсизми? Ўйинлари ёқиб қолди, уларнинг орасида бўлиб ўйнашни истардим!"
​Мўътамид жилмайди ва унга меҳр тўла кўзлари билан боқиб деди:
— "Малика лой-ўйинни соғинган бўлса, уни атиргул ва анбардан бўлган лойга айлантираман!"
​Бир зумда Мўътамид хизматкорларга сарой ҳовлисини лойга тўлдиришни буюрди, аммо оддий лойга эмас!
Бу атиргул суви билан қорилган, шарқона атирлар ва гуллар билан безатилган лой эди, ҳатто унинг ҳиди атрофларга тарқалиб, гўё шакар ва райҳон гиламига айланди.
​Сўнгра Мўътамид хотини Иътимодни чақириб деди:
— "Бери кел, эй ой юзлигим, лой сени кутяпти!"
​Иътимод гўдакдек кулиб пастга тушди, сакраб, қўлларини хушбўй лойга ботирди, подшоҳ эса унга жаннатда ўйнаётган фариштадек қараб турарди. Бу кун сарой хотирасида... ва Мўътамиднинг қалбида муҳрланиб қолган унутилмас кун бўлди.
​Лекин дунё бу — унда ҳеч бир ҳол абадий қолмайди...
Кунлар ўтиб, тақдир ўзгарди, Мўътамиднинг салтанати қулади, Иътимод билан бирга асирга тушиб, Қалъияга сургун қилиндилар ва у ерда камбағаллик ҳамда қийинчиликда яшай бошладилар.
​Совуқ кечалардан бирида улар юпун кулбаларида, кўрпа эмас, хотиралар оғушида ўтиришарди...
Иътимод хўрсиниб, куйиниб деди:
— "Сендан сира яхшилик кўрмадим!"
​Мўътамид саросимага тушди, вақт тўхтаб қолгандек бир лаҳза жим қолди... Сўнг кўзида ёш билан бошини кўтариб деди:
— "Лой кунини ҳамми?!"
​Унинг бу гапи юракка санчилган ўқдек бўлди...
Эркак унинг юзига табассум улашиш учун имкон қадар кўп нарса қилган кунни эслатди, хотини эса илк синовдаёқ унга кўрнамаклиг қилди.
​Азиз ўқувчи,
Сен ҳам бирор киши учун ҳамма нарса бўлиб, кейин у илк қоқинганингда унга қилган яхшиликларини инкор этган лаҳзани бошдан кечирганмисан?
Бу ҳикоя фақат подшоҳ ва унинг хотини ҳақида эмас... Бу чин дилдан муҳаббат, саховат ва қурбонликлар бахшида этиб, эвазига кўрнамакликкa учрaгaн ҳaр бир инсон ҳақидадир.
Ўйлаб кўр... атрофингдагиларгa қанча "лой куни" тақдим этдинг? Ва улар буни хануз эслашдими?
​Aгар бу хикоя қалбинггa етиб борган бўлса, уни яхшикўрган кўрган инсонинг билан улаш, токи бу барчамизгa қўлидан oлдин қалбигa ишонч баҳш этганларгa нисбатан вафодор бўлишимиз кераклигини эслатиб турсин.
Шарҳ қолдиришни ҳам унутманг... Эҳтимол, кейинги ҳикоямизда ҳикоя қилиб беришимиз учун ўзингизнинг махсус "лой кунингиз" бордир!

@Ashabuz
💯4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

Хайрли тонг !

Бугун 1- Ноябр хафтанинг Якшанба тонги муборак бўлсин азизларим!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

مع السلامة و إلى إلقاء ايهالاحباء

@Ashabuz