AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам дедилар:

«Ким эрталаб дунё ғам-ташвиши билан уйғонса, Аллоҳ унинг қалбига тўрт нарсани солади:
1. Бир умрга етадиган ғам-ташвиш;
2. Бир умр халос бўлмайдиган машғуллик;
3. Бир умр бойимайдиган фақирик;
4. Интиҳоси(охири) йўқ орзу-хавас».

Ҳулоса шуки, Аллоҳга таваккул қилайлик, тақдиримизга ёзилган ризқимиздан ози ҳам купи ҳам берилмайди. Шундай экан бизларга дунё топишнинг сабабини қилиш кифоя. Сабаб қўл билан қилинади, қалб эса Аллоҳ билан бўлади. Бу уткинчи матоҳларга бутун вужуди билан интилган одам фарзанди охир оқибат боши ташвишдан чиқмайди ва охиратга ҳеч нарсасиз боради.

@Ashabuz
❤5👏4
Суннатнинг шифобахш ҳикмати
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қолдирган сув ичиш одоби мисолида

Ислом — инсонни фақат масжид остонасида эмас, кундалик ҳаётнинг энг оддий лаҳзаларида ҳам яхшиликка етаклайдиган диндир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга нафақат ибодатни, балки қандай овқатланиш, ухлаш, ҳатто сув ичиш одобини ҳам ўргатдилар. Бу кўрсатмаларнинг ҳар бири зоҳирида содда, ботинида эса теран ҳикмат яширинган раҳматдир.

Яқинда бир дўстимиз бошидан кечирган ҳолат шу ҳақиқатни яна эсга солди. Ёзнинг жазирамасида, ҳарорат тошни эритгудай қизиган куни у чанқоғини босиш учун муздек сувни бир кўтаришда симириб юборди ва кўп ўтмай ошқозони оғриб, шамоллаб қолди. Агар ўша пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сувни бўлиб ичиш ҳақидаги кўрсатмасини ёдга олганида, эҳтимол бу озордан омон қоларди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади:

كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَنَفَّسُ فِي الشَّرَابِ ثَلَاثًا، وَيَقُولُ: «إِنَّهُ أَرْوَى وَأَبْرَأُ وَأَمْرَأُ»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сувни уч нафасда (уч бўлиб) ичар ва: "Бундай ичмоқ чанқоқни яхшироқ қондиради, касалликдан холироқ ҳамда танага ёқимлироқдир“, — дер эдилар».
✍ Имом Муслим, «Саҳиҳ», 2028-ҳадис.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу қисқа жумлада сувни бўлиб ичишнинг уч буюк фойдасини жамладилар:

— «أَرْوَى»
(арво) — чанқоқни тўлиқроқ босади;
— «أَبْرَأُ»
(абро) — бир симиришда ичишдан келадиган касаллик ва зарардан асрайди;
— «أَمْرَأُ»
(амро) — ошқозонга енгил сингиб, танага фойда беради.

Бу суннатнинг ҳикматини алломаларимиз асрлар бурун баён қилганлар. Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ «Фатҳул-борий»да сувни бир неча бўлиб ичиш инсонни озор-у зарардан асрашини таъкидлайди. Сабаби равшан: оздан ичилган сув ошқозонга бирдан зарб бермай, унга оҳиста етиб боради. Айниқса ёз жазирамасида танаси қизиган инсон муздек сувни бир ютишда ичса, бирдан урилган совуқлик оғриқ ва шамоллашга сабаб бўлиши табиий. Афсуски, бугун кўпчилик шу оддий кўрсатмага бефарқ бўлгани боис нохуш оқибатларга дучор бўлмоқда.
Ҳолбуки бу улкан ҳақиқатнинг кичик бир кўзгуси.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қолдирган суннатларни маҳкам тутиб, чин дилдан амал қилсак, кўплаб касалликлардан йироқ бўлар, саноқсиз манфаат топардик. Зеро суннат қуруқ анъана эмас, у ҳар бир мўминнинг танасига шифо, қалбига нур бўладиган яшаш тарзидир. Келинглар, ҳаётимизнинг энг майда лаҳзаларигача суннат изидан борайлик, шунда икки дунё саодатига эришамиз.

@Ashabuz
❤7💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажон сизни бир тола сочингизга арзимайман.
Барча она зотида мехр булади.

@Ashabuz
😢4
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ.

1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра
олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни
пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...

БУ МАЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.
ДЎСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР!

@Ashabuz
👍7❤6🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг

Кунингиз хайрли
ўтсин азизлар!

@Ashabuz
🤝3
#намозвақтлари 15-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 03:22
Қуёш: 04:58
Пешин: 12:34
Аср: 17:40
Шом: 20:00
Хуфтон: 21:32
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалб истиқомати ва унинг соғлом бўлишининг энг катта сабабларидан – Қуръон қироатини кўпайтиришдир.

@Ashabuz
❤5
Ҳаёт – велосипед минишга ўхшайди, мувозанатни сақлаш учун доим ҳаракатда бўлишинг даркор.

@Ashabuz
🕊4💯1
Айрим келинлар хали ёшман, гўзалман, дея эрига сал уришиб қолса:
— Ойимникига кетаман, жавобимни беринг! — дейди. Жахли чиққан эр эса:
— Кетсанг кетавер, бор йўқол! — дея жавобини бериб юборади! Уйига равона бўлган келин эса,
— Эрим бир ҳафтада менга зор бўлади! — деб ўйлаб онасиникида юраверади!

Эркаклар эса бор йўғи бир кунгина ўйлаши мумкин экан, қолган кундан бошлаб имкон қидира бошлашар экан. Мабодо ажрашса кимга уйланишим мумкин дея…

Эркак табиатан уруғлантирувчи бўлгани сабаб ҳамиша туғдиришига ишончи комил бўлиб, аксар ҳолларда бола белимда, хотин йўлимда қабилида фикр қилишар экан.

Аразлаб кетган келинларда эса бир ойдан кейин,
— Ия, нега эрим ялиниб келмаяпти, ё бирортаси бормикин, бекор қилдим, гап қайтаришим нотўғри бўлди, уйдан кетмасам бўларкан?! — деган хаёл ўтиб, эрининг яхши хислатларини эслай бошлар экан, агар эри зуғум қилмаган, урмаган бўлса…

Шундоқ экан, қизлар, эркаклар сиз ўйлагандек бағрини ерга бериб эхх хотиним бекор кетиб қолди, дея азоб чекмайди, ҳамиша имкон қидиришади вазиятдан чиқиш учун, хомтаъма бўлманг, уларнинг табиати ер шўр бўладими, бетуз бўладими ерга уруғ қадовчилардир, шуни унутманг…

Бу дехқон қурмагурлар ерга уруғ қадашни Одам Атодан ўрганишган, сиз бўлмасангиз бошқа боғни обод қилиб кетишаверади! Боғбону, дехқонингизни хеч қачон ёлғиз қолдирманг! Олчоқ ва бемаъни хаёллар ила ўзингизни бахтсиз, болаларингизни етим қилманг

@Ashabuz!
💯9❤6
#ибрат

Абу Туфайл розияллоҳу анҳу юз йилдан зиёд умр кечирганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни илк бор 7-8 ёшарликларида кўрганлар.

Умрларининг якунларида "Ер юзида мендан бошқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган одам қолмади" дегандилар. Ўша кезларда барча тобеинлар, табаа тобеинлар у зотга жуда ҳавас қилардилар. Шу жумлаларни айтганларида барчалари кўз-ёш тўкишарди.

Тасаввур қилинг, жамики ер юзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларини кўрган, овозларини эшитган, ортларидан эргашиб намоз ўқиган ягона инсон бор.
Яқинларингиздан бири Расулуллоҳни тушида кўрса қанчалар ҳавас қиласиз?! Энди тобеинларнинг ҳолини тасаввур қилинг.

Сўнгги саҳоба вафот этканида эса барча мўминлар чуқур қайғуга ботканлар, фарёд уриб йиғлаганлар бисёр бўлган.

Улардан "Нега бунчалик йиғлаябсизлар?" деб сўрашганида, "Энди Ер юзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган биронта инсон қолмади" дейишганди...

@Ashabuz
😢5❤1
Ҳар бир инсоннинг ўз ҳикояси бор...

   Биз инсонларга қараб хулоса чиқаришга жуда шошиламиз. Кимнингдир юзидаги табассумни бахт деб ўйлаймиз, сукутини ғурурга, жаҳлини эса тарбиясизликка йўямиз. Аммо бир лаҳза тўхтаб ўзимиздан сўраб кўрганмизми, бу инсон нега айнан шундай бўлиб қолди? Унинг қалби қандай синовларни бошдан кечирган? Унинг табассуми ортида неча марта йиғланган тунлар яширинган?

   Ҳар бир инсоннинг ўз ҳикояси бор. Аммо афсуски, биз китобнинг муқовасига қараб унинг мазмунини баҳолашга ўрганиб қолганмиз. Ахир, инсон ҳам китоб эмасми? Уни ўқимай туриб қандай ҳукм чиқариш мумкин?

    Кимдир меҳрибон бўлиб туғилмаган, балки меҳрга зор бўлгани учун меҳрибон бўлган. Кимдир қаттиққўл эмас, ҳаёт уни шундай бўлишга мажбур қилган. Кимдир ишонмайди, чунки ишонганлари уни синдирган. Кимдир кулиб юради, чунки дардини кўрсатишни ожизлик деб билади. Энди айтинг-чи, биз уларнинг қайси бирини ҳақиқатан ҳам биламиз?

    Энг оғриқлиси шундаки, инсонлар бир-бирининг натижасини кўради, аммо жараёнини кўрмайди. Бировнинг муваффақиятига ҳавас қиламиз, аммо у муваффақият учун неча марта йиқилганини билмаймиз. Бировнинг бойлигини муҳокама қиламиз, аммо у неча йил уйқусиз меҳнат қилганини ўйламаймиз. Бировнинг вазминлигини совуққонлик деб атаймиз, балки у юрагидаги бўронларни энди ичида яшашга ўргангандир.

    Нега биз инсонни тинглашдан олдин баҳолаймиз? Нега тушунишдан олдин айблаймиз? Нега бир оғиз гап билан бир умрлик ҳукм чиқарамиз? Ахир, ҳар бир инсон ўз ҳаётининг биз билмайдиган саҳифаларини кўтариб юрмайдими?

    Балки жамиятда меҳрнинг камайиб бораётганига сабаб ҳам шу эмасми? Биз бир-биримизни эшитишни эмас, жавоб қайтаришни ўргандик. Ҳис қилишни эмас, ҳукм қилишни одат қилдик. Шунинг учун ҳам кўплаб қалблар сукутда азоб чекмоқда. Улар маслаҳат эмас, тушунишни истайди. Танқид эмас, меҳрга муҳтож.

     Ҳаёт инсонни ҳар хил имтиҳонлардан ўтказади. Кимнидир йўқотиш билан, кимнидир хиёнат билан, кимнидир камбағаллик, касаллик ёки ёлғизлик билан синайди. Ана шу синовлар инсоннинг ҳикоясини ёзади. Шунинг учун бировнинг ҳаётига ташқаридан қараб унинг ҳақида сўнгги хулосани чиқариш адолат эмас.

    Балки энг катта маданият  инсонни баҳолаш эмас, уни тушунишдир. Энг катта саховат  пул бериш эмас, бировнинг дардини эшита олишдир. Энг катта жасорат эса ўз ҳақлигингни исботлаш эмас, ўзганинг ҳақиқатини ҳам қабул қила олишдир.

   Шунинг учун, келинг, инсонларга ҳукм чиқаришдан олдин уларнинг ҳикояси борлигини эслайлик. Балки бугун йўлингизда учраган, оддийгина кўринган инсон ичида бутун бир роман яширингандир. Балки унинг бир табассуми ортида мингта кўз ёши, бир сукути ортида мингта айтилмаган дард бордир.

    Чунки ҳар бир инсоннинг ўз ҳикояси бор. Уни ўқимасдан туриб баҳолаш  китобни муқовасига қараб ёмон дейиш билан баробар. Инсонни тушунишга ҳаракат қилинг.     Балки сиз унинг ҳаётидаги биринчи ҳукм қилмаган, биринчи эшитган, биринчи меҳр кўрсатган инсон бўларсиз. Баъзан битта меҳр бутун бир ҳикоянинг давомини ўзгартиради яхшиларим!

@Ashabuz
❤4💯3
Қуръони Каримда 114 та сура бор. Улар 2 га бўлинади яъни Маккада ва Мадинада нозил бўлганларга.

1 Фотиҳа сураси 7 оят Маккада
2 Бақоро сураси 286 оят Мадинада
3 Али имрон сураси 200 оят Мадинада
4 Нисо сураси 176 оят Мадинада
5 Маида сураси  120 оят Мадинада
6 Аньом сураси 165 оят Маккада
7 Аьроф сураси  206 оят Маккада
8 Анфал сураси 75 оят Мадинада
9 Тавба сураси 129 оят Мадинада
10 Юнус сураси  109 оят Маккада
11 Ҳуд  сураси 123 оят Маккада
12 Юсуф сураси  111 оят Маккада
13 Род сураси  43 оят Маккада
14 Иброҳим сураси 52 оят Маккада 
15 Ҳижр сураси 99 оят Маккада
16 Наҳл сураси 128 оят Маккада
17 Исро сураси 111 оят Маккада
18 Каҳф сураси 110 оят Маккада
19 Марям сураси 98 оят Маккада
20 Тоҳа  сураси 135 оят Маккада
21 Анбиё  сураси 112 оят Маккада
22 Ҳаж сураси 78 оят Мадинада
23 Муьминун  сураси 118 оят Маккада
24 Нур сураси 64 оят Мадинада
25 Фурқон сураси 77 оят Маккада
26 Шуьаро сураси 227 оят Маккада
27 Намл сураси 93 оят Маккада
28 Қосос сураси 88 оят Маккада
29 Анкабут сураси 69 оят Маккада
30 Рум сураси 60 оят Маккада
31 Луқмон сураси 34 оят Маккада
32 Сажда сураси 30 оят Маккада
33 Аҳзоб сураси 73 оят Мадинада
34 Саба сураси 54 оят Маккада
35 Фатир сураси 45 оят Маккада
36 Ёсин сураси 83 оят Маккада
37 Ас- Соффат  сураси 182 оят Маккада 
38 Сод сураси 88 оят Маккада
39 Зумар сураси 75 оят Маккада
40 Ғофир сураси 85 оят Маккада
41 Фуссилат сураси 54 оят Маккадқ
42 Шуро сураси 53 оят Маккада
43 Зуҳруф сураси 89 оят Маккада
44 Дуҳон сураси 59 оят Маккада
45 Жасия сураси 37 оят Маккада
46 Аҳқоф сураси 35 оят Маккада
47 Муҳаммад сураси 38 оят Мадинада
48 Фатҳ сураси 29 оят Мадинада
49 Ҳужурот сураси 18 оят Мадинада
50 Қоф сураси 45 оят Маккада
51 Зарият сураси 60 оят Маккада
52 Тур сураси 49 оят Маккада
53 Нажм сураси 62 оят Маккада
54 Қомар сураси 55 оят Маккада
55 Раҳмон сураси 78 оят Маккада
56 Воқеа сураси 96 оят Маккада
57 Ҳадид сураси 29 оят Мадинада
58 Мужадала сураси 22 оят Мадинада
59 Ҳашр сураси 24 оят Мадинада
60 Мумтаҳина сураси 13 оят Мадинада
61 Соф сураси 14 оят Мадинада
62 Жума сураси 11 оят Мадинада
63 Мунафиқун сураси 11 оят Мадинада
64 Тағобун сураси 18 оят Мадинада
65 Талоқ сураси 12 оят Мадинада
66 Таҳрим сураси 12 оят Мадинада
67  Мулк сураси 30 оят Маккада
68 Қалам сураси 52 оят Маккада
69 Ҳааққоҳ сураси 52 оят Маккада
70 Маориж сураси 44 оят Маккада
71 Нуҳ сураси 28 оят Маккада
72 Жин сураси 28 оят Маккада
73 Музаммил сураси 20 оят Маккада
74 Муддасир сураси 56 оят Маккада
75 Қиёмат сураси 40 оят Маккада
76 Инсон сураси 31 оят Маккада
77 Мурсалат сураси 50 оят Маккада
78 Наба сураси 40 оят Маккада
79 Назиат  сураси 46 оят Маккада
80 Абаса сураси 42 оят Маккада
81 Таквир сураси 29 оят Маккада
82 Инфитар сураси 19 оят Маккада
83 Мутаффифун сураси 36 оят Маккада
84  Иншиқоқ сураси 25 оят Маккада
85 Буруж сураси 22 оят Маккада
86 Ториқ сураси 17 оят Маккада
87 Алаа сураси 19 оят Маккада
88 Ғошия сураси 26 оят Маккада
89 Фажр сураси 30 оят Маккада
90 Балад сураси 20 оят Маккада
91 Шамс сураси 15 оят Маккада
92 Лайл сураси 21 оят Маккада
93 Зуҳо сураси 11 оят Маккада
94 Шарҳ сураси 8 оят Маккада
95 Тийн сураси 8 оят  Маккада
96 Алақ сураси 19 оят Маккада
97 Қадр сураси 5 оят Мадинада
98 Баййина сураси 8 оят Маккада
99 Залзала сураси 8 оят Маккада
100 Адият сураси 11 оят Маккада
101 Қориа сураси 11 оят Маккада
102 Такассур сураси 8 оят Маккада
103 Аср сураси 3 оят Маккада
104 Ҳумаза сураси 9 оят Маккада
105 Фил сураси 5 оят Маккада
106 Қурайш сураси 4 оят Маккада
107 Мауун сураси 7 оят Маккада
108 Кавсар сураси 3 оят Маккада
119 Кафирун сураси 6 оят  Маккада
110 Наср сураси 3 оят Маккада
111 Масад сураси 5 оят Маккада
112 Иҳлос сураси 4 оят Маккада
113 Фалақ сураси 5 оят Маккада
114 Нас сураси 6 оят Маккада.

Аллоҳим барчаларимизни Ўзи рози бўладиган қори ва қориялардан қилсин. Амийн.

@Ashabuz
❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🍃🌹Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
💫Нурлардан яратди фаришталарни,

💫Мўминларга атади гўзал жаннатни.

💫Азон садосидан мамнундир фалак, 

💫Меҳрибон диндошим жума муборак!

🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги Жума кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!

@Ashabuz
🤝3
#намозвақтлари 17-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 03:29
Қуёш: 04:59
Пешин: 12:34
Аср: 17:39
Шом: 19:59
Хуфтон: 21:30
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👏2
Хун хикмати

Сенга кулиб қараганларнинг ҳаммаси ҳам дўст бўлавермайди. Гарчи у сенинг энг якин инсонинг булган такдирда хам.

Баъзиларнинг адовати кулгиси остида яширин бўлади.
Сен уларнинг кулгусига ишониб колма!
Бир кун келиб уша кулгу ортидан сенга нисбатан нафрат пайдо булиб сенинг оркангдан пичок уришига хам сабаб булиб колиши мумкин.

Мухаммад Равшан ибни Рахимкул.

@Ashabuz
❤5💯2
Индонезиялик бу болажон онасининг вафотидан сўнг унинг қабрини обод қилиш учун деярли ҳар куни келиб, онасининг қабрида ўсган гулларга сув қуйиб, Қуръондан тиловат қилиб, савобларидан баҳраманд бўлиши учун дуо қилар экан...

Аллоҳим, жумламизга орқамиздан ҳаққимизга дуо-истиғфор этгувчи, номимиздан садақалар қилгувчи солиҳв ва солиҳа фарзандлар қолдиргин, Омийн!!!

Орамизда шундай факат номи мусулмон булганлар бор' Хафтада бир Жума аййомида ойда бир марта ёки йилда бир марта хам ота онасини кабрини зиёрат килмайдиганларни нима дейиш мумкин?

Хулоса эса узингиздан азизларим!

@Ashabuz
👍10❤1
#ibratli_hikoya

Шоҳ тобут ясовчининг хотинини бир
кўрди-ю, ошиқи беқарорга айланди. Қандай бўлмасин, уни қўлга киритиш пайига тушди...
Ниҳоят, аскарларидан бирини тобуткашнинг уйига юборди:
Подшох сенга эрталабгача "ҚИРҚТА
ТОБУТ" ясашингни буюрди. Агар эпламасанг бошинг кетади. Михлари олтиндан бўлиши керак, -деди аскар унга.
Тобуткашни қайғу чулғади. "ҚУРБИ ЕТМАЙДИГАН ИШ".
-- Хотин, -деди уйига келиб, — куним
битганга ўхшайди, подшох қилиб бўлмайдиган ишга буюрди...
Хотини нима гаплигини сўради. Эри бўлган гапни айтиб берди. Шунда аёл бу ерда бир гап борлигини тушунди, бекорга эрига бу ишни буюрмаган...
Аёл АЛЛОҲ мўмин бандасини бундай
чорасиз қолдирмаслигига ишончи комил
эди. Шунда у эрига деди:
— Ҳеч қўрқманг, унутмангки, тундан кейин тонг, оғриқдан кейин халоват бор.
— Шундайку-я, аммо эрталаб менинг
каллам кетади.
— Айтдим-ку, қўрқманг деб, "АЛЛОҲ кифоя килувчи зот". Борингда хотиржам ётиб дам олаверинг...
Аммо тобуткашнинг кўзига уйқу илинмади.
Кечаси билан хонада юриб чиқди....
Эрта тонгда эшик тақиллади. Тобуткаш
эшикни очар экан, титроғи кучайди. Кечаги аскарни кўргач эса, ҳушидан кетаёзди.
— Келинг,- деди тили зўрға айланиб. Аскар ҳазин овозда деди:
— Битта тобут ясаб беринг. "ПОДШОХ
ВАФОТ ЭТДИ"..!

@Ashabuz
❤11
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли ТОНГ ЯХШИЛАР!

Аллоҳим берган яна
бир Шанба кунингиз сиз
ўйлаганданда чиройли
бўлишини тилайман!

Аллоҳ раҳмату барокат уруғларини оилангизга ҳадя этсин!

Савобларга тўлиб
яшанг қадрдонларим!
Аллоҳ барчангизни ўз паноҳида асрасин!

Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз ижобат бўлсин.
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!
🤝2
#намозвақтлари 18-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 03:25
Қуёш: 05:00
Пешин: 12:34
Аср: 17:39
Шом: 19:58
Хуфтон: 21:29
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿 Aссалому алайкум. Бугун 19-июль  Якшанба тонги муборак  бўлсин.

Соғ–саломат  уйғотган Роббимизга ҳамдлар  бўлсин🤲

🌸 Ҳар бир нафас –  инъом, ҳар бир кун –  имконият!
🌸  Бугунги кун шукр ва зикрга бой,  файзли ва баракали бўлсин!
🌸  Бошланган янги кун, барчамизга саодат ва омад олиб келсин!

@Ashabuz
🤝2