🤲Турли касалликлардан паноҳ тилаш дуоси
اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاس، مُذهِبَ الباسِ، اشْفِ أنت الشافي، لا شافي إلا أنت، اشفِه شفاءً لا يغادِرُ سَقَمًا
🔶Ўқилиши: «Аллоҳумма Роббан-наси азҳибил-баса, ишфи Анташ-шафий ла шифаа илла шифаука, шифа’ан ла юғодиру сақоман».
✅Маъноси: «Аллоҳим, эй инсонларнинг Рабби, касалликни маҳв этувчи! Ортда касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир».
Имом Абу Довуд ривояти
@Ashabuz

❤2
Бозор каламуши
Сариқ анжирни бир килоси 15 минг сўм, қора анжир эса 20 минг сўм.
Бу Наманган "Чорсу" деҳқон бозоридаги бугунги ( 28.07.2026) нарх.
Гап анжир нархида эмас, аммо анжир олишимга сабаб бўлган бугунги воқеа бутун бир бозорни асл юзини очиб берди.
Эрталаб соат 10 ларда бозор ёнидаги кийим бозоридан хақдор болажонларни мактабга кийинтириб бўлиб уйга қайтиш учун мева бозори ичидан ўтиб кетамиз.
Ҳозир пишиқчилик пайти бўлгани учун бозор расталари турли - туман меваларга тўлган, ҳамма бозорларда бўлгани каби расталарни олиб - сотарлар эгаллаб олишган.
Қишлоқдан бир - икки тоғора мева олиб келиб сотмоқчи бўлган деҳқонлар эса йўлакларда қимтиниб - сиқилиб савдо қилишга мажбур.
Шундай йўлакларни оралаб келар эканман бир тоғора қора анжир сотаётган 18 - 19 ёшлар атрофидаги сотувчи қиз олдида турган, кўринишидан 60 ёшлардаги, эгнига оқ яктак ,бошига оқ дўппи кийган қориндор киши анжир сотаётган қизга баланд овозда, "ҳой қиз, манга сан анжирингни сотмасанг барибир бошқаларгаям сотолмайсан, ман соттирмайман, яхшиси 12 мингдан манга сот" дея дағдаға қиларди, атрофдагилар эса томошабин бўлиб кузатишарди холос.
Чолни атрофида икки нафар шериклари ҳам чолни қўллаб туришларини кўриб энсам қота бошлади, қиз бечора эса худди қашқирлар орасига тушиб қолган қўзичоқдай кўзлари мўлтираб атрофдан нажот қидирарди.
Чол сал нарига кетиб бошқа бир деҳқонга ҳам босим ўтказа бошлади, кўзлари эса анжир сотувчи қиз томонда эди, мен аста қизни олдига келдимда:
— қизим анжирларингизни килоси қанчадан? деб сўрадим.
- ҳаммасини оласизми тоғажон?
— ҳа, ҳаммасини оламан.
- сариғи 15 мингдан, қораси 20 мингдан.
- бўпти, тарозига қўйинг.
Савдони кўрган олиб - сотар чол шошиб мен томонга қарадида:
— "Ҳой мусулмон, савдони устига савдо қилинмайди, анжирларни ман баҳо қилдим, мандан бошқа пошшоси бўлсаям ололмайди" дея шошиб ман тарафга кела бошлади.
- "Ака сиз нариги деҳқон билан савдо қилаяпсизку, майли, агар буниям олмоқчи бўлсангиз бемалол" дедим босиқлик билан.
- "Ман биринчи харидорман, тамом, сан бошқадан олавер"
- ака сансирамай гаплашаверинг.
- ия, сан мани танимаяпсан шекилли, юр сал четроққа ўтайлик.
Асабим чиқсаям билдирмасликка ҳаракат қилиб четроққа ўтдик, атрофда эса одатдагидай ҳамма томошабин.
- хўш, мана четгаям ўтдик, менга нима гапингиз бор?
Чол худди ўғрилардай атрофга аланглаб боқдида менга қараб:
— "Манга қара, бу мени тирикчилигим, сан бойваччалик қилиб мени ишимга халақит қилма, тушиндингми?" деди.
- "ака, ёшингиз неччида" дедим яна босиқлик билан.
- "Нимайди, ёшимни нима алоқаси бор?"
- "ёшингиз каттага ўхшайди, шу ёшда шу ишни қилиб деҳқонни қақшатиш яхшимасда ака" дедим яна мулойимлик билан.
- "ёшим 60 да, 40 йилдан бери шу бозорда " тишим чиққан", майдагаплашмай бор, бошқа жойдан ол анжирингни"
Энди мендаям асаб толалари таранглаша бошлади ва:
— "Менга қара каламуш, сандайларни дастидан бозорга деҳқон киргани беззиллаб қолган, ҳозир ўша бозорда "чиққан тишларингни" жағингга қўшиб майдалаб ташлайман, уялмайсанми қизинг тенги аёлга босим қилиб молини ерга уришга, тезда бу ердан "қури", акс ҳолда сани судраб олиб чиқиб кетишади".
Асабдан овозим баландла кетган, атрофдаги томошабинлар ҳам мен тараф бўлиб гапларимни тасдиқлай бошлаган, йўлакда тоғораларда мева сотаётган аёлларни юзларида миннатдорлик акс этганини кўриб мазза қилдим.
Чол эса каламушдай чиййиллаб нари кетди, ёнидаги шотирлари эса аллақачон жуфтакни уриб қочиб қолишганди.
Йўлакда савдо қилаётган деҳқон акалару - холажонлар эса, " яшанг, қанийди ҳамма одамлар ҳам бизни сиздай тушунишса" дея дуо қилишди.
Мен эса яна ҳеч нарса бўлмагандай иккита тоғорадаги анжирни олиб уйга қараб йўл олдим.
Энди анжирдан мураббо қиламиз, келаверасизлар меҳмонга)))
Хуллас, уйидаги бир - икки тоғора деҳқончилигини шаҳар бозорига олиб келиб сотаётган қишлоқ аҳлини бозордаги паттачию олиб - сотар учарлар ит талагандай таламасликларини илтимос қиламиз. Бозорқўмлар шуни назоратини олишса яхши бўларди.
Саломат бўлинглар.
Мухаммад Икром.

❤12👍6💯3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Хайрли тонг!
Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш
хабарларимиз билаn шодалантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин!
Зулуматларимизни ёритсин!
Кунингиз мазмунли ўтсин.

Forwarded from Yorbek Islomov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
«ЗАКОВАТ ЭГАЛАРИ» ТАҚДИРЛАНДИ
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида «Заковат» аренасида «Заковат» ўйини ўтказилди.✅
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов очиб бердилар.
Тошкент шаҳрининг 12 та туманидан диний соҳа ходимлари 12 та жамоа бўлиб иштирок этди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh

❤2👏1💯1
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўз нурлари: Иброҳим ўғиллари таваллуд топган муборак маскан.
Иброҳим ўғиллари таваллуд топган муборак маскан.
Тарихнинг энг сокин ва нурли саҳифаларига назар ташласангиз, қалбни саодат ва чексиз соғинч эгаллайди. Шундай тарихий ва ноёб масканлардан бири — Мадинаи Мунавварадаги Аволий йўлида жойлашган «Машрабат Умм Иброҳим»дир.
Бу шунчаки оддий бир жой эмас... Бу маскан — Оламларга раҳмат қилиб юборилган Зотнинг оилавий бахти, меҳри ва сурурига гувоҳ бўлган муборак гўшадир.
Ҳазрати Мария ал-Қибтия розияллоҳу анҳо ва муҳаббат меваси.
Миср ҳукмдори Муқовқис томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳтиром ва ҳурмат ила ҳадя қилинган Саййида Мория ал-Қибтия розияллоҳу анҳо айнан шу машрабада истиқомат қилганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни энг гўзал тарзда эъзозлаб, ҳурмат ва меҳр кўрсатганлар.
Ва айнан шу муборак гўшада Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кенжа ва охирги ўғил фарзандлари — Иброҳим розияллоҳу анҳу дунёга келганлар.
«Бир тасаввур қилинг-а! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севикли фарзандларини қўлларига олиб, меҳр билан бағирларига босган, муборак кўзлари қувончдан порлаган ўша нурли лаҳзалар айнан шу муборак тупроқда содир бўлган эди...»
Саййидимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жонларидан азиз кўрган кичик Иброҳим розияллоҳу анҳуни жуда ҳам яхши кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ таолонинг ҳикмати билан бу ширингина гўдакнинг умри қисқа бўлди. Иброҳим розияллоҳу анҳу ёшлигида вафот этганларида, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қалблари чуқур қайғуга ботди, муборак кўзларидан ёш оқди.
Ўшанда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятга сабр, ризо ва таслимиятнинг энг гўзал намунаси бўлган ушбу машҳур сўзларни айтган эдилар:
«Кўз ёшланади, қалб маҳзун бўлади. Лекин биз фақат Роббимиз рози бўладиган сўзни айтамиз. Эй Иброҳим! Албатта, биз сенинг фироқингдан жуда ҳам маҳзунмиз».
Бугунги кунда ҳам «Машрабат Умм Иброҳим» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у Зотнинг аҳли байтлари хотирасини ёдга солувчи, қалбида у Зотга муҳаббат бўлган ҳар бир мусулмонни ҳаяжонга солувчи, кўзларига ёш келтирувчи энг қимматли тарихий ёдгорликлардан бири бўлиб қолмоқда.
Бу муборак маскан — Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоний камтарликлари, оилавий меҳрибонликлари ва муборак ҳаётларининг ёрқин бир саҳифаси сифатида қалбларимизда мангу яшайди.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъало Саййидина Муҳаммад, ва ъало алиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн.

❤6💯1
#Кисронинг гилами.
#Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни ҳайратга солган хазина.
Қодисия жангидан кейин Форс юртлари фатҳ этилгач, мусулмонлар қўлига Арабистон аҳли аввал ҳеч қачон кўрмаган даражада улкан ўлжалар тушди.
Аммо ўша беқиёс бойликлар орасида ҳамманинг нигоҳини ўзига жалб қилган бир хазина бор эди: Кисронинг гилами.
Бу афсонавий санъат асари Форс подшоҳлари бутун дунё олдида фахрланиб келган буюк бойликлардан бири эди.
Бу гилам Кисро саройидаги улкан айвонда, тахтнинг рўпарасига ёйиб қўйилган эди.
У оддий қимматбаҳо гилам эмас, балки юксак даражадаги санъат асари эди. Табиий ипак ва олтин иплардан тўқилган, дур, марварид, ёқут, зумрад ва бошқа қимматбаҳо гавҳарлар билан безатилган эди.
Узунлиги тахминан олтмиш зироъ бўлиб, бутун Сосонийлар империясини тасвирлаш учун махсус ишланган эди. Унда дарёлар, боғлар, саройлар, тоғлар, далалар ва дарахтлар шу қадар маҳорат билан акс эттирилган эдики, худди жонли харитага ўхшарди.
Кисро ҳар сафар айвонда тахтига ўтирганида шу гиламни ёздириб қўяр, шунинг учун у «Сайр ва шодлик гилами» номи билан машҳур бўлган.
Подшоҳ тахтида ўтириб, гиламда тасвирланган вилоятларга қарар, ҳар бир ўлканинг аҳволи ва ҳокими ҳақида сўрар, маслаҳатчилари эса унга янги хабарларни етказар эдилар. Шу боис бу гилам нафақат ҳашамат рамзи, балки давлатнинг кенглиги ва уни бошқариш масъулиятини эслатиб турувчи восита ҳам эди.
Қодисия ғалабасидан кейин бу гилам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қўлига тушгач, у катта муаммога дуч келди.
Гилам шу қадар улкан эдики, уни аскарлар ўртасида бўлиб бериш мумкин эмасди. Унинг олтин ва гавҳарлардан иборат қиймати эса ҳеч ким уни сотиб олишга қодир бўлмайдиган даражада баланд эди.
Шунда Саъд розияллоҳу анҳу мужоҳидларни йиғиб шундай деди:
«Аллоҳ қўлларингизни яхшиликка тўлдирди. Аммо бу гиламни тақсимлаш бизга қийин бўлди. Уни сотиб оладиган одам ҳам йўқ. Менинг фикримча, унинг ҳақидан кечиб, Амирул мўминин Умар ибн Хаттобга юборсак, у муносиб деб билган ишни қилсин.»
Барча аскарлар бу фикрга рози бўлдилар. Шундан кейин гилам бир неча туяга ортилди ва Мадинага юборилди.
Гилам Мадинага етиб келгач, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уни шаҳар кўчаларида айлантиришни буюрди, токи барча мусулмонлар уни кўриб чиқсинлар. Мадина аҳли бундай гўзалликни умрларида биринчи марта кўриб ҳайратда қолдилар.
Ҳатто Умар розияллоҳу анҳунинг ўзи ҳам узоқ вақт унга тикилиб турди ва кейин ўйланиб қолди: бу билан нима қилиш керак?
У бир кишига ҳадя қилиш учун жуда қиммат эди. Уни сотиш ҳам осон эмасди. Агар ўз ҳолича сақланса, вақт ўтиши билан бузилиши ёки одамларнинг фахрланиш воситасига айланиб қолиши мумкин эди.
Шунинг учун Умар катта саҳобаларни йиғиб, улар билан маслаҳат қилди. Турли фикрлар билдирилди, аммо ҳеч бири унинг кўнглини тўлдирмади.
Ниҳоят Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай деди:
«Уни бўлакларга кесинглар, кейин мусулмонлар ўртасида тақсимланглар.»
Умар бу фикрни энг тўғри қарор деб билиб, гиламни бўлакларга бўлишни ва мусулмонлар ўртасида тақсимлашни буюрди.
Али розияллоҳу анҳу ҳиссасига теккан бўлакнинг ўзи йигирма минг дирҳамга сотилган эди. Ҳолбуки, бу энг қимматбаҳо ёки энг чиройли қисми эмасди. Бу эса бутун гиламнинг қиймати нақадар улкан бўлганини кўрсатади.
Кисронинг хазиналари ичида фақат гилам эмас, балки унинг шоҳона кийимлари, тожи, қиличи, камари, икки билагузуги ва маҳсилари ҳам бор эди.
Умар саҳобаларга назар ташлаб, Суроқа ибн Молик ибн Жуъшам ал-Мудлажий розияллоҳу анҳунинг бўйи энг баланд ва гавдаси ўша кийимларга мосроқ эканини кўриб, унга:
«Эй Суроқа, тур, буларни кий», — деди.
Суроқа Кисронинг барча кийимларини кийди.
Шунда Умар унга орқасини ўгириб, кейин яна олдига келишини буюрди. Сўнг ҳайрат билан деди:
«Бах, бах! Бану Мудлаждан чиққан бир аъробийнинг устида Кисронинг чопони, шимлари, қиличи, тожи ва маҳсилари!»
Кейин Умар розияллоҳу анҳу йиллар олдинги воқеани эслади. Ҳижрат пайтида Суроқа Қурайш мукофоти учун Расулуллоҳ ﷺ ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуни қувган эди.
Шунда Умар унга:
«Эй Суроқа! Агар сен Расулуллоҳ ﷺни қувиб юрган кунингда шу кийимлар устингда бўлганида эди-я!» — деди.

Аммо воқеа шу билан тугамади.
Суроқа розияллоҳу анҳу бу кийимларни ечгач, Умар розияллоҳу анҳу нинг кўзларига ёш келди. У қўлларини осмонга кўтариб шундай дуо қилди:
«Эй Аллоҳ! Сен бу бойликларни Расулинг ва Набийинг Муҳаммад ﷺдан ман қилдинг. Ҳолбуки, у мендан Сенга севимлироқ ва Сен наздида улуғроқ эди. Шунингдек, уни Абу Бакрдан ҳам ман қилдинг. Ҳолбуки, у ҳам мендан Сенга севимлироқ эди. Кейин эса буларни менга бердинг. Мен Сендан паноҳ сўрайманки, бу мен учун истидрож ва макр бўлиб қолмасин.»
Сўнг Умар бу кийимларни сотишни ва уларнинг пулини мусулмонлар ўртасида тақсимлашни буюрди. Чунки у подшоҳлар хазинаси мусулмонлар давлатида ҳашамат ва манманлик воситасига айланишини истамас эди.
У шу манзарага қараб шундай дер эди:
«Кисро ибн Ҳурмузнинг икки билагузугини Суроқа ибн Моликнинг қўлига берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.»
Шу тариқа Сосонийлар империясининг энг буюк хазиналаридан бири янги подшоҳ саройида ҳам, халифанинг шахсий хазинасида ҳам эмас, балки барча мусулмонлар ўртасида тақсимланиб кетди.
Бу эса Рошид халифалар адолати, уларнинг зоҳидлиги ва давлат молини фахр ёки ҳашамат воситаси эмас, балки омонат деб билганликларининг ёрқин намунаси бўлиб қолди.

❤4👍3
"УНУТМА! Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади".
Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.
☝️ ДУНЁДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ умрингиздан баракани айириб қўяди.
2) Намоз ўқимас экансиз, юзингиздан зулмат аримайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, ҳар бир қилган яхши амалингиз учун Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлманг.
4) Намоз ўқимас экансиз, дуоларингиз осмонга кўтарилмайди.
5) Намоз ўқимас экансиз, дунё халойиқлари сиздан нафратланади.
☝️ ЎЛИМ ЁҚАСИДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, камситилиб ўласиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, очликда (оч қолиб) ўласиз.
3) Намоз ўқимас экансиз, сувга ташна бўлиб (чанқаб) ўласиз.
☝️ ҚАБРДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, қабрингиз торайиб, қовурғаларингиз бир-бирини ичига кириб, оғриқдан азобланасиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, куну тун қабрингиз устингиздан ёниб, куйиб кулга айланади.
3) Намоз ўқимас экансиз, сизга ҳар куни беш маҳалдан, илон билан бирга бўладиган вақтлар берилади. Бомдод намозини тарк этганингиз учун, бомдоддан пешингача сизни азоблайди. Пешин намозини ташлаб қўйган бўлсангиз, пешиндан асргача сизни азоблашда давом этади...
Бу илоннинг ҳар битта зарбаси ерга етмиш қулоч (метр) шўнғитиб юборади.
☝️ ҚИЁМАТ ҚОИМДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, оловли кул юзингизга тортиб юборилади.
2) Намоз ўқимас экансиз, ҳисоб китоб маҳал Аллоҳ сизга ғазаб назари билан қарайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ таоло ҳисоб китобингизни шиддатли қилиб, дўзаҳга киришингизга буюради.
Шуларни билганингиздан кейин ҳам намоз ўқимайсизми?
🌸Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм.🌸
Аллоҳим, бу рисолани ёзган бандангни, ўқиган бандангни ҳамда бошқалар билан ҳам улашган бандангни мағфират эт.
Аллоҳим, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират этиб, гуноҳларидан фориғ эт. 🤲

😢6❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐
🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
📨 ♻️ Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.

#намозвақтлари 31-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 03:43
Қуёш: 05:12
Пешин: 12:34
Аср: 17:33
Шом: 19:46
Хуфтон: 21:12
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.
Шанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

❤2🤝1
#намозвақтлари 1-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 03:44
Қуёш: 05:13
Пешин: 12:34
Аср: 17:32
Шом: 19:45
Хуфтон: 21:10
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
Тонг : 03:44
Қуёш: 05:13
Пешин: 12:34
Аср: 17:32
Шом: 19:45
Хуфтон: 21:10
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
👍1
Кун_ояти
Мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш сабабли қалб хотиржамлигига эришадилар.
Шундан кейин улар дунёдаги синовларни осонлик билан енгадилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
الَّذِينَ آَمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُمْ بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
яъни: “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд сураси 24-оят).
Аллоҳ таолонинг зикри қалбга таскин олиб келиш билан қийинчиликни енгилликка, ғамни хурсандчиликка айлантирувчи ва неъматларни жалб қилувчидир.