AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.72K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Forwarded from MuslimShosh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Тажрибасиз халоскорлар

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақатгина гўзал, яхши ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Қазо-қадар, ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, кун келиб раҳмат бўлади.
Шамс Табризий


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ!
Хайрли тонг!

Ҳар мўжизани яратгувчиси бўлган ул Қодир Оллоҳга ҳамду -санолар бўлсин.

Беназир Аллоҳимнинг ер юзига қут-баракани бирга тушираётган ҳамиша меҳримизнинг адоғи бўлмасин! ИншаАллоҳ ҳар дамингиз эзгу амаллар ичра хуш ўтсин!

@Ashabuz
👍1
Кун хадиси

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Кимга қашшоқлик етганда буни одамларга арз қилса, қашшоқлиги аримайди. Кимга қашшоқлик етганда буни Аллоҳга арз қилса, Аллоҳ унга тезда ёки сал кейинроқ ризқ беради».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Инсонларга ҳолингни шикоят қилишинг билан «Аллоҳ ёрдам беради», деган ибора ўз кучини йўқотади. Сен бошдан гапни қисқа қилгинда, ҳақиқий ёрдам берадиган Зотга шикоят қил.

@Ashabuz
❤4
ВРАЧЛАР УМИДСИЗ БЎЛИШГАНДА, МЕН ҚУРЪОН ЎҚИШ  ЁРДАМИДА ДАВОЛАНДИМ...

(ҳам ибратли, ҳам воқейлик асосидаги ҳикоя)

   Кадимда бир мўмин мусулмон киши рак касалига чалиниб қолибди. Саудия Арабистонида даволаниб ҳам келган бўлиб, унга ўша ердаги врачлар:
   - Биз сени бу ерда даволай олмаймиз. Сенга Ғарб томондаги врачлар ёрдам бериб даволашлари мумкин! - дейишибди.
  Бемор киши уларнинг бу гапларидан ғамга чўкиб, Америкага даволаниш илинжида жўнабди. У билан биргаликда ака укаси ҳам қўшилиб кетишибди. Катта шаҳар, кўчаларда машиналар тирбанд бир шаҳрига кириб боришибди. Манзили аниқ  бўлганлиги сабаб, худди шу касалхонага боришибди. Ўша бемор киши қабулхонада врачга ҳамма бўлган гапни бирма бир гапириб берибди.
  Мутахассис врач уни ҳолатини аппарат орқали текширди. Бу текширув натижаси қанчалик оғир бўлмасин, уни беморнинг яқинларига айтишга мажбур бўлди.
  - Бу касалликни даволашни иложи йўқ, фақат уни ўлимини кутишимиз мумкин холос! - деди минг бир кайғу билан.
 
Бундай нохуш хабардан тушкунликка тушган ака укалар фақат кутишдан бошка иложи йўқлигидан бемор ини билан кўпроқ бирга булиб ҳамсухбат бўлишни хоҳлашарди. Зеро бу кунлар ғанимат эканини билишарди. Шунда ўша тун бемор акаси билан бирга келган укаси, Қуръонда ёзилган Аллоҳни сўзларини эслади. Аллоҳга сажда қилди.
   Мен касал бўлсам, у мени даволайди. Шу тарзда бемор инига Қуръонни ўқиб бера бошлади. Бутун тун ўқиди, бошланғич  сурадан ( الفاتحة ) бошлаб   ( الناس ) ўқиди ва кейин ухлаб қолишди. Эртаси куни тонгда уйғонгач, бемор инининг аҳволи анча яхшиланганини гувохи бўлди.

У эса эртаси куни тунда ҳам худди шу ҳолатни такрорлади. Қуръонни яна туни билан бемор инига ўқиб берди. Ининг аҳволи олдингисидан ҳам янаям яхши бўлганини кўришди.
  Врачлар такроран текшириб бўлишгач, ажабланган ҳолда унинг укасидан сўрашди:
  - Бу бемор, биз биринчи марта текширган беморми?
  - Ҳа албатта, ўша мени акам! - деди укаси.
  - Биз бунда ҳеч қанақа касаллик аломатларини сезмаяпмиз! - деди врач.
  Шунда ўша муслим диндошимиз айтадики:
  - Врачлар умидсиз бўлишганда, мен акамни Қуръонни ўқиб беришим ёрдамида, Аллоҳни марҳамати билан даволадим - дейди.

   Ҳидоят Аллоҳдандир, доим Аллоҳ ўз паноҳида асрасин барчамизни!!!
Амин...

@Ashabuz
❤5
☝️ Эътибор қилинг!

Аллоҳ таоло мўмина аёлларни кўзларини номаҳрамлардан тийишга буюрди ва фаржларини сақлашдан олдин айнан кўзни тийишни зикр қилди. Чунки кўзни эркин қўйиб юбориш фаржнинг ҳалок бўлишига ва зинога олиб борадиган асосий йўлдир. Шу сабабли Аллоҳ олий мақсад - иффат сақланиши учун унга олиб борувчи восита - кўзни тийишни биринчи ўринга қўйди. Кўзни тийиш ва зийнатни кўрсатмаслик ўртасида мана шундай узвий боғлиқлик бор.

Бунинг сабаби шундаки, бегона эркакларга тикилиб қарамайдиган аёл уларга интилмайди, ўз бадани ва кийимини улар учун зийнатламайди. Агар унинг қалбида бошқаларга қарашга хоҳиш бўлмаса, унда улар учун зийнатланишга ундайдиган туртки ҳам туғилмайди.

Ким кўзини номаҳрамлардан тийса, у фаржини ҳам сақлаган бўлади ва қалбига эркакларни ўзига жалб қилиш ёки уларнинг олдида зийнатланиш истаги тушмайди.

Чунки бундай аёлнинг қалби улардан холидир.

Шу сабабли ҳам Аллоҳ фаржни сақлаш ва зийнатни беркитиш амридан олдин кўзни тийишни муқаддам қилди.

Зеро, кўз қалбларни ўзига тортадиган ва уларни эркакларни маҳлиё қилиш ҳамда ҳаромга ботириш сари ҳаракатлантирадиган арқондир.

Аллоҳ эркак кишига кўзини тийишни, аёл кишига эса ҳижоб ўрашни қатъий буюрди. Бу уларнинг ўртасидаги бир-бирига бўлган табиий интилиш ва мойилликни камайтириш учундир.

Албатта, бу эркак кишига ўз гўзаллигини аёлларга кўрсатиши жоиз дегани эмас, шунингдек, аёл кишига ҳам эркакларга тикилиб қараши дуруст эканини англатмайди, токи икки томон ҳам фитнага учрамасин.

Бироқ, шариат нафсдаги бўшашган арқонларни маҳкам боғлайди. Инсон гуноҳга яқинлашган сари ундан узоқлашиши қийинроқ бўлади. Шу боис, иффат табиати инсонда комил ва соғлом бўлиши учун ушбу чегаралар белгиланди.

Агар эркак киши кўзини тиймаса, аёл кишининг фитнаси, жозибаси уни ўзига тортади.

Агар аёл киши ҳижобланмаган бўлса, у ҳолда эркак киши ундан келадиган фитнани ўз кўзини тийиш билан даф қилади.

Шу сабабли ҳам Аллоҳ кўзни тийиш билан фаржни сақлаш ўртасини боғлади, чунки биринчиси иккинчисига сабабчидир.

Аллоҳ эркакларга қарата:

«Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар» [Нур сураси, 30-оят], деди.

Аёлларга қарата эса:

«Мўминаларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар» деди, лекин аёллар оятида қўшимча равишда: «...ва зийнатларини кўрсатмасинлар» жумласини зиёда қилди…

Бир тараф кўзини тийса, иккинчи тараф зийнатини яшириб кўзини тийса қандай ҳам яхши ҳаёт бўларди…

@Ashabuz
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тенг еганни Тангри суюбди.

@Ashabuz
👍1
Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик

1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар.
2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради.
3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.
4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади.
5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди.
6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради.
7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади.
8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади.
9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади.
10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади.
11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади.
12. Закотлар берилмайди.
13. Тентаклар бойийди.
14. Тижоратчилар кўпаяди.
15. Садақа оладиган одам қолмайди.
16. Порага совға дейилади.
17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади.
18. Барака йўқолади.
19. Фақат танишларга салом берилади.
20. Чўри ўз хожасини туғади.
21. Чоллар қариликни тан олмайди.
22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди.
23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади.
24. Вақт етишмайди, қисқаради.
25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди.
26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди.
27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади.
28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади.
29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади.
30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди.
31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади.
32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди.
33. Фолбинлар кўпаяди.
34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради.
35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади.
36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди.
37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди.
38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди.
39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади.
40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди.
41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади.
42. Бедаво касалликлар кўпаяди.
43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди.
44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади.
45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади.
46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади.
47. Қабрлар безатилади
48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади.
49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур».
50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.

@Ashabuz
❤3😭2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

  Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

             ҲАЙРЛИ ТОНГ

    Янги кун муборак бўлсин!
    Аллоҳ таоло ҳар бир лаҳзангизга файзу-баракот ато қилсин!

Аллоҳ таъоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

🌸 Кўзим очиб уйғонсам саҳар,
🌸 Оёқ-қўлим соғ бўлса агар.
🌸 Каломингни айтсам шу маҳал,
🌸 Иймонимдан айирма Аллоҳ!!!
🌸 Гоҳо феълим ёмон гоҳида тилим,
🌸 Шу айбимдан ўртанар дилим.
🌸 Эй Роббим кўпдир айбим,
🌸 Паноҳингдан айирма Аллоҳ!!!

ҲИКМАТ.

Диннинг ҳаммаси аҳлоқдир.
Ким сендан ахлоқда ўзибди, демак динда ҳам ўзибди.

                 Молик бин Набий.

@Ashabuz
👍1
Кун хикмати

Бир инсонни севсангиз у сизга сирларини ошкор қилади. Қуръонни севган пайтингизда ҳам у сизга сирларини улашади. Унга нисбатан муҳаббатингиз ошгани сари, у ҳам сизни сирларидан воқиф қилаверади. Ҳатто шу даражада лаззат ва неъматни ҳис қиласизки, у лаззат дунё матоларидан сизни беҳожат қила олади.
Аллоҳим, Қуръонни қалбимиз баҳори қилгин!

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз кўчада кўрган хамма тиланчи бечора эмас, тўйни "ВЕРСАЛ"да ўтказади, хизматга Мерсларни чақиради, кунига камида 100$ топади😳

Яқинларга юбориб қўямиз кимга пул бераётганини билсин

@Ashabuz
❤2
НАМОЗНИНГ КЎЗГА ФОЙДАСИ

Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...

Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.

Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.

@Ashabuz
❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ота-онага ҳурмат фарзандлик бахтидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Ashabuz
Forwarded from MuslimShosh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

✨БАЙРАМ АРАФАСИ — ЭЗГУЛИКЛАР ФУРСАТИ✨

🇺🇿 Жонажон ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Тошкент шаҳар вакиллигининг навбатдаги сайёр йиғилиши Янгиҳаёт туманидаги "Ниёзмат ота" жоме масжидидан бошланди. 🕌

🕌📚 Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигидаги ушбу тадбирдан асосий мақсад — байрам арафасида ҳудуддаги хонадонларга меҳр, оқибат ва маърифат зиёсини улашишдир. 📖💡


Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати


✅  Улашинг | @MuslimShosh .
Маккаи Мукаррама тарихини бағрида сақлаган муқаддас маскан - Ал-Муалло қабристони
Маккаи Мукаррамада шундай тарихий масканлар борки, уларнинг тупроғи остида Ислом тарихининг буюк саҳифалари ётибди. Ана шундай мўътабар жойлардан бири - асрлар давомида Макка аҳлининг қабристони бўлиб келган машҳур Ал-Муалло қабристонидир.

Ал-Муалло қабристони Ҳужун йўлининг бошланишида, Маккаи Мукарраманинг Ал-Муаабида маҳалласи томонидан Масжидул Ҳарамга қараб боришда ўнг томонда жойлашган. У Ҳужун тоғининг этагида бўлиб, ғарб томондан Сулаймония тоғи, шарқ томондан эса Ҳужун тоғи билан ўралган.

Бу қабристон Маккаи Мукарраманинг энг қадимий ва машҳур қабристонларидан саналади. Жоҳилият давридан буён шу ҳудуд қабристон сифатида маълум бўлиб келган. Маккаи Мукарраманинг юқори қисмида жойлашгани сабабли «Ал-Муалло» деб номланган. Манбаларда у «Макка аҳли қабристони» номи билан ҳам тилга олинади.

Бугунги кунда ҳам Ал-Муалло қабристони дафн маросимлари амалга ошириладиган муҳим масканлардан биридир. Маййитларни ювиш ва кафанлаш учун махсус жойлар мавжуд, жаноза ташиш хизматлари йўлга қўйилган. Масжидул Ҳарамга яқинлиги сабабли Ҳарамда жаноза намози ўқилганидан кейин кўплаб маййитлар шу қабристонга олиб келиб дафн этилади.

Аммо Ал-Муаллонинг мусулмонлар қалбидаги ўрни фақат унинг қадимийлиги билан эмас. Бу замин Ислом тарихида номлари ҳурмат билан тилга олинадиган кўплаб зотларни ўз бағрига олгани билан ҳам машҳур.

Энг аввало, бу ерда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли завжалари, мўминларнинг онаси Хадича бинт Хувайлид розияллоҳу анҳо дафн этилганлари машҳур. У зот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг оғир Макка йилларида суянч бўлган, моллари ва бутун борлиқлари билан Исломга хизмат қилган буюк онамиздир.

Шунингдек, Ал-Муаллода Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари Қосим ибн Муҳаммад ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад, боболари Абдулмутталиб ибн Ҳошим, амакилари Абу Толиб ибн Абдулмутталиб дафн этилгани зикр қилинади.

Бу қабристонда Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳу, Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо, Ислом йўлида шаҳид бўлган илк мусулмонлардан Сумайя бинт Хайёт розияллоҳу анҳо каби зотларнинг қабрлари борлиги ҳам тарихий манбаларда келтирилади. Кейинги асрларда яшаб ўтган машҳур уламолардан Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ каби зотлар ҳам шу қабристонга дафн этилган.

Ал-Муаллога назар ташлаган киши оддий қабристонни эмас, Маккаи Мукарраманинг минг йиллик тарихини кўради. Бу ерда бир вақтлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшаган, Исломнинг илк кунларини кўрган, дин йўлида молини, жонини ва умрини сарфлаган инсонларнинг хотиралари мужассам.

Шунинг учун Ал-Муалло - фақат вафот этганлар дафн қилинадиган жой эмас. У инсонга дунёнинг ўткинчилигини эслатадиган, буюк зотларнинг ҳаётини ёдга соладиган ва Маккаи Мукаррама тарихининг асрлар оша бизгача етиб келган сукутдаги тирик саҳифасидир.

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва    
      раҳматуллоҳи ва 
             барокатуҳ!
Муродбахш чоршанба тонги хайрли бўлсин!

     Аллоҳ барчанмизга куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини  берсин.🤲🏻

🌷Юрагимизни кенг,  ишимизни ўнг,  қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда,  оқибатимизни хайрда гўзал этсин!

@Ashabuz
❤2
Кун хикмати

Дунёингни ҳеч қачон бошқанинг дунёси билан солиштирма!
Агар ундан ғолиб бўлсанг, кибр қиладиган, у сендан ғолиб бўлса, ҳасад қиладиган бўласан!

@Ashabuz
❤5
БИР ОЯТ
إِذْ قَالَ يُوسُفُ لِأَبِيهِ يَا أَبَتِ إِنِّي رَأَيْتُ أَحَدَ عَشَرَ كَوْكَبًا وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ رَأَيْتُهُمْ لِي سَاجِدِينَ

Юсуф сураси 4-оят

Яъни, "Юсуф отасига: "Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳамда қуёш ва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим», деганини эсла!".

Оятдаги "отасига" деган сўз ҳақида яхшилаб тафаккур қилинг.
Сирингизни қаерга қўйишни билинг.
Ҳамма ҳам ишончли эмас. Ҳар-бир мавзуни ошкор қилвериш ҳам дуруст эмас.
Одамларга бутун борлиғингиз билан аралашманг. Ўзингизга ҳам нимадир қолсин!📨 ♻️ Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.

@Ashabuz
❤5