AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
СИҚИЛМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
--------------------
1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

8. Бировдан раҳмат кутма.

9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

15. Бало - дуога ундайди.

16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

22."Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

26. Қайғу дуоларини кўп айт.

27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

□□□□ ---------------

БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?

Язиб ибн Ҳорундан:

“Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир хутбаларида бундай дедилар:

– Қиёмат куни Аллоҳ дунёда унга яхшилик, мўл ризқ, соғлом ва сиҳатли вужуд берган бўлса ҳам, бу неъматларга нонкўрлик қилган банда Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва унга:

- Бугун учун нима тайёрладинг? - деб сўралади.

У банда ҳеч қандай тайёргарлиги бўлмагани учун йиғлай бошлайди.

Шунақа йиғлайдики, кўзларида ёш қолмайди.

Сўнгра яна дакки ейди. Бу сафар қон йиғлайди.

Сўнгра яна бир бор дакки ейди. Бу сафар тирсакларигача қўлларини ея бошлайди.

Сўнгра яна дакки ейди, бу сафар шунақа баланд овозда йиғлайдики, икки кўзи чиқиб юзига осилиб қолди.

Сўнгра яна бир марта дакки ейди, шунда:

- Эй Рoббим! Мени жаҳаннамга юбор ва бу аҳволдан қутқар, - дейди.

Аллоҳ таолонинг:

"Ким Аллоҳ ва Расули белгилаган ҳаддан тажовуз этса, унинг учун мангу жаҳаннам олови бўлишини билмаганмидилар?! Бу улкан шармисорлик-ку!"
(Тавба сураси, 63-оят)
ояти каримаси бунинг тасдиғидир”.

“Ал-Канз, 1-жилд, 246-бет;
Абу Шайхдан".

□□□□ ------------------

ЖАННАТНИНГ ЭНГ ПАСТ МАҚОМИ ёхуд ЖАННАТГА ОХИРГИ КИРУВЧИ ИНСОН

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен дўзахдан чиқишда охири чиқувчи кишини ёки жаннатга кирувчилар ичида охирги бўлиб кирувчи кишини биламан. У киши дўзахдан эмаклаб чиқади. Аллоҳ таоло у кишига: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши жаннатга бориб, у ер тўлиб қолган, деб хаёл қилиб қайтиб кетади. Ва: «Эй Раббим, у ер тўлган экан-ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши бориб, у ер тўлиб қолган, деб хаёл қилиб қайтиб кетади. Ва: «Эй Раббим, у ер тўлган экан-ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин. Чунки дунё баробарича ёки дунёга ўн баробар келувчи мақом берилади», дейди. У киши: «Мени масхара қиляпсанми ёки менинг устимдан куляпсанми? Сен Ўзинг бу нарсаларнинг эгасисан-ку», дейди», дедилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларни айтиб кулгандилар, тишлари кўриниб қолди.
❤5
Ва: «Мана шу киши жаннатнинг энг паст мақомидадир», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

"Риёзус-солиҳийн" китоби

@Ashabuz
❤3
Жума_табриги

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатуху!

Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдонлар

@Ashabuz
❤1
#намозвақтлари 21-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:12
Қуёш: 05:33
Пешин: 12:31
Аср: 17:15
Шом: 19:19
Хуфтон: 20:37
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤3
Кун хадиси


Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар.

Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди.

Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган.

@Ashabuz
❤4
❤1
КЕЧ ҚОЛДИМ ДЕМАНГ!
Қирқ яшар мактаб ўқитувчиси саратон хасталигигига чалинди. Шифокорлар узоғи 1 йил умрингиз қолди дейишди...

Ўқитувчини бир савол қийнарди: ўлганимдан кейин хотиним ва қизларим қандай кун кўради?

У инглиз тили ва адабиётидан дарс берарди, бестселлер бўладиган роман ёзиб, муаллифлик ҳуқуқини оиласига мерос қолдиришдан бошқа жўяли режа хаёлига келмади. Аввал умрида ҳеч асар ёзмаган бўлса ҳам, ҳозирги аҳволи ва қолган камгина вақти нуқтаи назаридан бошқа бирон бизнес бошлашга имкони ҳам йўқ эди. Хуллас, у роман ёза бошлади.

Мақсади юксак адабий дурдона яратиш эмас, шунчаки оммабоп асар ёзиш эди. Жон-жаҳди билан киришди. Шу даражадаки, ҳаётини фақат бир йилу битта хонадан иборат деб тасаввур қилди. Ҳар куни асари устида ишлади, ҳеч нимани ўйламади: на касалини, на тузалишни. Муддат тугагунича ишни якунлай олса бас.

У бўлажак романи ўқувчиларини худди мактабдаги ўзининг ўқувчиларидек тасаввур қилди. Асари қаҳрамонларини ҳам ўқувчи болалардек деб билди, улардан илҳомланди, бутун ўқитувчилик тажрибаси давомида болалар билан бўлган мулоқоти, таъсирлари ва хулосаларидан фойдаланди.

Ўзига шартли равишда берилган йил ниҳоясига етар-етмас роман битди. Қаҳрамонимиз қўлёзмани нашриётга топшириб, шифокор қабулига борди. Шифокор эса рентген суратлари, қон таҳлиллари ва бошқа текширувлар натижаларини қайта-қайта кўриб, кўзларига ишонмади – саратон чекинганди! Бемор соғая бошлаганди.

Ўша ўқитувчи – ҳозирда жаҳонга машҳур ёзувчи Энтони Бёрджес эди, унинг “Уйғотувчи апельсин” романи ҳақиқий бестселлер бўлди. Асар асосида кейинчалик Стенли Кубрик суратга олган фильм катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлди, ҳатто бир муддат тақиқлаб ҳам қўйилди
(бу бошқа тарих).

Бёрджес ўша романдан кейин яна 50 дан ортиқ китоб ёзди. Бу ҳам камдек мусиқа ёза бошлади: 175 та мусиқа асари яратди! Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржерсга мусиқа буюртма қилган...

Ёзувчи мудҳиш ташхисдан кейин яна 34 йил яшади ва 1993 йилда ўпка саратонидан вафот этди (тақдир). Аммо бир саратондан бошқасигача у дунёга машҳур ижодкор бўлиб яшашга улгурди.

Ижод, севимли касб шундай – даволайди, юксалтиради. Ишга оёғингизни судраб келсангиз, истамай ишласангиз, ҳафсаласиз шуғуллансангиз – касб сизни емиради, ейди! Ҳар кимсага кўнглига ёққан касб билан шуғулланиш ва ундан манфаат кўриш бахти насиб этсин.

Қолаверса, ҳар биримизнинг ичимизда ҳали ўзимиз билмаган бир истеъдод мудраб ётган бўлиши мумкин.
Машҳур рассом Гоген 40 ёшидан кейин рассомчилик билан шуғуллана бошлаганини биласиз. Аслида ёш жуда шартли нарса, агар ўзингизда куч ва иқтидор сезсангиз, фаолият турини ўзгартириш учун 40-50-60 ёш ҳам кеч эмас!

@Ashabuz
👍6❤5
❤1
АЁЛ КИШИНИНГ МАШИНА ҲАЙДАШИ
#ҳалол-ҳаром

❓301-CАВОЛ: Шариатимизга кўра аёл кишининг машина ҳайдаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши зарурат бўлганда машина ҳайдаши жоиз, лекин унинг ўзига яраша шартлари мавжуд.

Аллома Ваҳба Зуҳайлий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шариатимиз аёл кишини мубоҳ бўлган ишларни қилишдан ман этмайди. Аёл машинани якка ҳайдаса ҳам, ёнида бошқа киши бўлса ҳам, бу жоиз амалдир. Лекин шарти шуки, аёл киши машинани минишда ва бошқа ишларида шариат доирасида бўлмоғи, унга кўзи тушганларга фитна бўлмайдиган даражада муҳташам кийиниши керак".

Ал-Азҳар уламоларидан устоз, доктор Абдулфаттоҳ Ошур айтадилар: “Модомики аёл уйидан Аллоҳнинг шариатига риоя қилган ҳолда чиқар экан, унинг машина ҳайдашининг зарари йўқ. Буни ман этганлар аёлларни эҳтиёт қилиш юзасидан қилганлар. Энди аёл турли масалаларда эркак билан тенг мақомда кўрилаётган жорий муҳитда бундай эҳтиёткорликнинг маъноси бироз йўқолган. Биз таъкидлашимиз лозим бўлган нарса шуки, аёл албатта Ислом одоби билан одоблансин. Машина миниб, шубҳали жойларга ёки ўзини ва шаънини хатарга қўядиган томонларга бормасин”.

Аммо аёл кишининг такси ҳайдаб одам ташишига келсак, бу шариатимизда жоиз эмас. Зеро, бунда аёл шаъни муқаррар хатарга қўйилган бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, аёлларнинг машина ҳайдаши одатга кирмаган минтақаларимизда уни тарғиб қилмаган маъқул. Чунки, динимиз аёл зотини эъзозлаган, уни имкон қадар ҳар хил хатарли ҳолатлардан эҳтиёт қилган. Аёлларнинг хизматини эрлари, ўғиллари маҳрамлари қилиш керак. Аёл кишилар машина миниб ўзларини қийнашларига ҳожат йўқ. Ундан сўнг йўлда машинани бузилиб қолиши, турли кутилмаган ҳолатлар, ноқулайликлар содир бўлиши мумкин.

Шундай экан, зарурат бўлмаган ҳолатларда аёллар машина минмаганлари мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

••••┈•••┈••┈• ❁📖❁ •┈••┈•••┈••••

@Ashabuz
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эру хотинлар уртасини бузилишига сабаб асосан учинчи шахсларнинг оилага аралашуви сабабидан келиб чикади. Гулдек яшнаб турган оилалаларни бузилишига сабабчи булиб колманг!

@Ashabuz
❤3👍1
#РАДДИЯ
ҒАЗАБ ВАҚТИДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?

❓2209-САВОЛ: Эр ғазаб вақтида хотинига талоқ айтса, шу талоқ тушадими? Ижтимоий тармоқда ғазабланган одамнинг талоғи тушмайди деган маълумот тарқалмоқда. Бу қанчалик тўғри? Илтимос батафсил жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғазабда айтилган талоқ тушади. Бунга доир ҳукмлар барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган. “Ғазабдаги кишини талоғи тушмайди” деб мутлақ айтиш мазҳабимиз қоидалари ва аҳкомларига кўра, хато гапдир. Чунки мўътабар манбаларимизда ҳатто баъзи киноя лафзлари ғазабда айтилганда гарчи эр талоқни ният қилмаса ҳам талоқ тушиши айтилган. Жумладан, Аҳмад ибн Муҳаммад Розий ал-ҳанафий (598-ҳижрий йили вафот этган) “Мухтасарул Қудурий”нинг шарҳида шундай деганлар:
وإن لم يكونا في مذاكرة الطلاق وكانا في غضب أو خصومة وقع الطلاق بكلِّ لفظ لا يقصد به السبّ والشتيمة، ولا يقع بما يقصد به السبّ والشتيمة إلا أن ينويه
“Агар эр-хотин талоқ ҳақида сўз юритмаётган бўлиб, лекин ғазаб ёки жанжал устида турган бўлсалар, сўкиш ва ҳақорат мақсад қилинмайдиган ҳар қандай киноявий лафз билан (айтилган) талоқ тушади. Сўкиш ва ҳақорат мақсад қилинадиган лафзлар билан эса талоқ нияти бўлмагунича талоқ тушмайди” (Манба: “Хуласатуд-далаил ва танқиҳил-масаил шарҳ ал-Қудурий”).

Ушбу иқтибосдан кўриниб турибдики, ғазаб ҳолати талоқни бекор қилувчи ҳолат сифатида қаралмайди. Аксинча, эр-хотин талоқ ҳақида гаплашмаётган бўлса ҳам, ғазаб ёки жанжал пайтида айтилган киноя лафзлар муайян шартлар асосида талоққа йўйилиши мумкин. Шундай экан, талоқ маъносини очиқ англатувчи сариҳ лафз, яъни “талоқсан” деган сўз ғазаб ҳолатида айтилганда талоқ воқеъ бўлиши янада авлороқдир.

Ғазабланган кишининг талоғи тушмайди деган фатво аслида ҳанбалий мазҳабининг баъзи кейинги уламоларининг қарашлари бўлиб, бунга жумҳур (кўпчилик) уламолар қўшилмаган. Бу ҳақда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
أما حكم الطَّلَاق فِي الْغَضَب فَإِنَّهُ يَقع، وَفِي رِوَايَة عَن الْحَنَابِلَة إِنَّه لَا يَقع
“Ғазаб ҳолатида айтилган талоқнинг ҳукмига келсак, у воқеъ бўлади. Ҳанбалийлардан ривоят қилинган бир қарашга кўра эса, ғазаб ҳолатида айтилган талоқ тушмайди” (“Умдатул-қорий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий”).

Ҳанафий олимлардан Аллома Асъад Муҳаммадсаид Ас-соғуржий ҳам шундай деган:
طلاق الغضبان واقع وفي رواية عن الحنابلة إنه لا يقع
“Ғазабланган кишининг талоғи тушади. Ҳанбалийлардан ривоят қилинган бир қарашга кўра эса, ғазаб ҳолатидаги талоқ воқеъ бўлмайди” (Манба: “Ал-Фиқҳул ҳанафий ва адиллатуҳу” китоби, 2-жилд, 219-бет.).

Хулоса қилиб айтганда, ҳанафий мазҳабига кўра, ғазаб ҳолатида айтилган талоқ тушади. Талоқ масаласи нозик бўлгани боис, ҳар бир талоқ ҳолатини унинг аниқ шароитлари, айтилган лафз ва шахснинг ўша пайтдаги ҳолатини инобатга олган ҳолда, илм аҳли томонидан алоҳида ўрганиб, шунга мувофиқ ҳукм баён қилиниши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
❤4
НАБАВИЙ_ТАРБИЯ

ОНАНГИЗ РАШК ҚИЛДИ.

Расулуллоҳ алайҳиссалом аёлларникида навбат билан тунар эдилар. Ўшанда Оиша розияллоҳу анҳо онамизни кунлари эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом  билан хужрада баъзи саҳобалар ҳам бор эди. Улар эр-хотинлик хаёти ҳақида буюк бир дарс арафасида эдилар.

Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо онамиз таом пиширдилар. Набий алайҳиссалом емасларидан у овқатдан ейиш онамизга татимади.

Бир товоққа овқатдан солиб, ходимлари орқали Расулуллоҳ алайҳиссаломга бериб юбордилар.

Бу ишдан Оиша розияллоҳу анҳонинг рашклар келди. Бунақа холатлар кундошлар орасида бўлиб туради. Ўша ишни Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ўз ҳақларига тажовуз деб билдилар. Ходимнинг қўлидаги товоқни уриб юбордилар. Идиш ерга тушиб синди. Овқат тўкилди.

Энди ўзингизни у зотни ўрниларига қўйиб кўринг. Суюклигимиз Расулуллоҳ алайҳиссалом танг аҳволда қолдилар. Тасаввур қилинг, меҳмонларингиз олдида хотинингиз бошқа хотинингиз бериб юборган овқатни ерга улоқтирди. Шак йўқки, сиз ўзингизни хорлаган хис қиласиз. Эркаклигингиз ёдингизга тушади. Меҳмонлар олдида хотинингизни таъзирини берасиз.

Бу уйнинг хўжайини ким эканига ҳаммага кўрсатиб қўясиз.

Аммо Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тасарруфларига қаранг ва ўрганинг! У зот алайҳиссалом тиз чўкиб синган идишни тердилар, овқатни ҳам териб олдилар. Кейин атрофдаги саҳобаларга «Онангиз рашк қилди!» дедилар.

Сўнгра овқат олиб келган ходимга кетмай туришини тайинладилар.Оиша онамиздан унга синган идишнинг ўрнига бошқа идиш беришларини насиҳат қилдилар.Ҳодим ўша идишни олиб, Зайнаб онамизнинг хоналарига кетди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом агар ўзларининг босиқликлари, мувозанатни сақлашлари ва заковатлари билан ўчирмасалар, хотинлар орасида уруш олови ёниб кетар эди.

У зот бунақанги холатларда аёл киши рашк қилишини яҳши англардилар. Аёл киши рашк қилса, қолипидан чиқиб кетишини билардилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакликларини исботлаш учун Оиша онамиз розияллоҳу анҳони урушмадилар. Балки мадрликларини бошқа йўл билан исботладилар. Ҳолатни яҳши англадилар, мувозанатга солдилар ва муаммони оқилона ҳал эттилар.

Ҳаёт бизни ҳар куни муаммога рўбаро қилади. Бизнинг муносабатимиз ўша муаммони ҳақиқатга айлантиради ёки оловга айланиши олдини олиб, уни ўчиради.

Эр-хотинлик ҳаётини жанг деб ўйлайдиганлар , бунда ғалаба қозонишим шарт деб фикрлайдиганлар хато қилишади. Аксинча Эр-хотинлик халовати бир-бирининг хатосидан кўз юмуш билан бардавом бўлади. Эр хотиннинг ,  хотин эрининг камчиликларидан кўз юмади. Ҳар бир ишга тўхталаверсак, ҳар бир гапдан таъсирланаверсак ҳаётимиз дўзахга айланади. Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизнинг хатосидан кўз юмибгина қолмай, у кишини маъзур хам деяптилар. Идиш рашк туфайли синди.  Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг риоясини қиляптилар. Ҳаётга муваффақиятга эришмоқчи бўлган киши аёллар табиатини яҳши англаши лозим. Хотинига дўстга қилган муомаласини қилмаслик керак. Фарзандларига ва ҳамкасбларига қилган муомаласини қилмаслик керак. Ҳаётдаги хар бир гурухнинг, хар бир ижтимоий табақанинг бошқалардан фарқлича бўлган табиати ва туйғулари бор. Ҳаммага бир хил муомала қиладиган киши худди барча беморга бир хил дори берадиган табибга ўхшайди. Ғазаб ақлни кўр қилади. Ғазаб вақтида сухбатлашмаслик керак. Ғазаб вақтида гапирмоқчи бўлган киши худди қайнаб турган сувда аксини кўрмоқчи бўлган кишига ўхшайди. Сув қайнашдан тўхтасин,совусин. Ана шундан сўнг унга қаранг. Эр-хотинлик ҳаёти ҳам ана шундай

@Ashabuz
❤7
❤1
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга намозида қайт, бурун қонаш, қусқи ёки мазий етса, чиқиб, таҳорат қилиб келсин ва гапирмаган бўлса, келган жойидан давом эттирсин», дедилар».
Ибн Можо ривоят қилган.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қусдилар ва таҳорат қилдилар».
Термизий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари хуфтонга интизор бўлиб ўтирардилар, ҳатто (мудроқ босганидан) бошлари эгилиб кетарди. Сўнг намоз ўқирдилар. Таҳорат қилмасдилар».
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сажда қилган ҳолида ухлаган кимсага таҳорат қилиш йўқ...» дедилар».
Имом Аҳмад ва Абу Яъло ривоят қилишган.

Таҳоратни кетказмайдиган нарсалар:
1. Ўз жойида оқмай туриб қолган қон.
2. Гўшт узилиб тушса-ю, қон оқмаса.
3. Жароҳатдан, қулоқдан ёки бурундан чиққан қурт.
4. Закарни ушлаш.
5. Аёл кишининг баданини ушлаш.
6. Оғзини тўлдирмаган қайт.
7. Балғам, агар кўп миқдорда бўлса ҳам.
8. Ўтириб ухлаётган кишининг у ёқ-бу ёққа мойил бўлиши.
9. Яхшилаб ўтириб олиб ухлаш.
10. Намоз ўқиб туриб ухлаб қолиш.

«Кифоя, 1-жуз» китобидан.

_ /////// _ /////// __

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".

Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:

1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш".

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш".

Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".

Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.

Шунда Жаброил алайҳиссалом:

"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш", деб айтдилар.

Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".

"Фазоилул аъмол" китобидан.

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Соғ➖саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Бугунги ШАНБА куни хаммамизга хайрли барокатли келсин.

Эй Роббим Шу группадаги барча Якинларимизни раҳматинг соясида асра.

Уларга соғлик➖ тинчлик ва муҳаббат ато эт.

Кунларимизни эзгу ишлар билан безашини,

Ҳар бир Инсонни қадамларида сенинг ёрдаму ҳимоянг бўлишликни насиб эт.

Улар ўртасида муҳаббат бирдамлик ва самимиятни мустаҳкамла.

Ўзаро ҳурмат ва дўстлигимизни доим сақла,

Ҳар бир уйларига барака ва нур кирит, Ё Роббим.

Ишга отланаётган яқинлармиз соғ саломат
бориб келишлигини узинг насиб айла.


Йуллариз бехатар бўлсин.

@Ashabuz
❤1👍1
#намозвақтлари 22-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:13
Қуёш: 05:34
Пешин: 12:31
Аср: 17:13
Шом: 19:17
Хуфтон: 20:35
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1👍1
БОМДОД  ШАМОЛИ

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.

Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Фақат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди.

Аллоҳнинг марҳамати — тонг неъматидан баҳраманд бўлиш барчага насиб қилсин!

Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!

@Ashabuz
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёлгон дунё.
Фарзандларингизга хушёрликни ургатинг!

@Ashabuz
❤4
НАБАВИЙ_ТАРБИЯ
Бадр

Макка фатҳ бўлиш арафасида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу юришга қўшинни тайёрлашни қатъий амр қилган эдилар.

Шу билан бирга, бу тайёргарликни сир тутишни қаттиқ тайинлаган эдилар.

Барча иш режадагидек кетаётган эди. маккалик саҳобалар ватанлари тупроғини кўзга суришга муштоқ бўлишса, мадиналик саҳобалар Худайбияда умра қилишдан тўсилганлари учун қайта умра қилиш ишқида ёнишар эди.

Маккада азон товуши «Аллоҳу Акбар» нидоси барча овозлардан юксалиши орзуси қалбларни ўртар эди.

Аммо кутилмаган бир иш бўлди. Тўсатдан Расулуллоҳ алайҳиссалом Али, Зубайр ва Миқдод розияллоҳу анҳумнинг «Равзату Хох» деган жойга тезлик билан етиб боришларини, бир аёл мактуб олиб кетаётганини, уни тутиб олиб келишларини буюрдилар.

Учала саҳоба аёлнинг изидан тушди. Унга етиб олиб, мактубни беришини сўрашди. Аммо аёл бермади. Саҳобалар унинг кийимларини ечиб текшириш билан қўрқитишганида мактубни сочлари орасидан чиқариб берди. Кейин хатни олиб келиб,  Расулуллоҳ алайҳиссаломга топширишди. Уни Хотиб ибн Балтаъа розияллоҳу анҳу битган бўлиб, маккага мусулмонлар фатх қилиш учун бораётгани хабари ёзилган экан.

Хотиб розияллоҳу анҳу бу ишини маккада қолган ахлининг бечора холлиги билан боғлади. Мактуби ила ахлига Қурайш азият бермаслигини истаганини айтди.

Набий алайҳиссалом унинг узрини қабул этдилар. Аммо қатъияти билан танилган Умар розияллоҳу анҳу шиддат ила қиличини ялонғочлаб: «Изн беринг Аллоҳнинг Расули, бу мунофиқнинг калласини  олай!» дедилар.

Набий алайҳиссалом : «йўқ, эй Умар! -дедилар. - У бадрда иштирок қилган. Қаердан биласан, Аллоҳ таоло Бадр аҳлига боқиб, Хохлаган ишингизни қилинг. Мен сизни мағфират қилдим деган бўлсачи?»

«Бадрда иштирок қилган!»

Агар инсонлардан хатолик ўтса, уларнинг яхши томонини эслай оласизми? Ёки илк хато қилиши билан барча фазилатларини унутиб, улар билан ўтган ширин лахзаларини ёддан чиқарасизми?

Хар бир инсоннинг хаётида «Бадрда иштирок этиш » бор. Нега энди ана шу бадр ила анави хатоларини ёпмаймиз?

Аксинча, хатолари ила  «Бадрни » йўқ қилиш ҳаракатида бўламиз.

Нега инсонлардан доимо фаришта бўлишларини талаб қиламиз? Ахир, энг чопқир от хам тойиладику! Хар қандай қадам хам сирпанадику!

Ҳар қандай моҳир мерган ҳам хато қиладику.

Аёлингиз болаларини тарбиялаб, пишириб-куйдириб, уларга дарс қилдириб, ҳар куни "Бадр"  да иштирок этади. Нега энди биргина хатоси туфайли унинг ҳизматларини йўққа чиқарасиз?!

Эрингиз сизни деб, фарзандларини деб, кечаю кундуз югуради, машаққат чекади. Бу заҳматлар унинг учун "Бадр"  дир. Нега энди унинг биргина  хатоси учун "сиздан нима кўрдим?"  дейсиз?  "Бадр" ларини ҳисобга олмайсиз?!

Ҳизматчи битта ҳато қилса, мудир нега энди унинг олдинги барча ҳизматларини йўққа чиқариб унутиши керак?!

Ёки мудирнинг биргина тергаши сабаб нега ҳизматчи унинг олдинги юзлаб гўзал муомалаларини йўққа чиқарсин?!

Ота-она нега фарзандининг биргина хатоси сабаб унинг бир умрлик ҳизматини унутиши лозим?!

Нега фарзанд унга бир умр яхшилик соғинган ота-онасининг биргина инсоний заифлиги сабаб яхшиликларини ёддан чиқарсин?!

Ҳамманинг ўзига яраша "Бадр" и бор. Уни эътироф қилинг!

Биргина кўриниш туфайли бутун бошли манзарани барбод қилманг!!!

@Ashabuz
❤6
❤1