AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
ҚУРЪОННИ КЎТАРИБ СЕЛ ҚАРШИСИДА ТУРГАН ОТАХОН...
Қишлоқ томон шиддат билан сел келаётганини кўрган бу отахон қўлига Қуръони Каримни олиб, сел қаршисига чиқди. Аллоҳнинг каломини баланд кўтариб, унинг ҳурмати ва баракоти билан қишлоқни офатдан асрашини Аллоҳдан сўради. Видеодаги манзарада эса сел оқими қишлоқ томон бостириб кирмай, чекингани кўринади.

Бу таъсирли манзара Қуръони Каримнинг қуйидаги оятини беихтиёр ёдга солади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿لَوْ أَنْزَلْنَا هَٰذَا الْقُرْآنَ عَلَىٰ جَبَلٍ لَرَأَيْتَهُ خَاشِعًا مُتَصَدِّعًا مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ﴾

«Агар Биз ушбу Қуръонни бир тоғ устига нозил қилганимизда эди, албатта, сен у тоғни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб, парча-парча бўлган ҳолда кўрган бўлар эдинг».

(Ҳашр сураси, 21-оят)

Аллоҳ таоло юртларимизни турли офат ва балолардан асрасин, Қуръони Каримни қалбларимиз нури, хонадонларимиз баракаси ва ҳаётимиз ҳидояти айласин. Омин!

@Ashabuz
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Хайрли тонг!

Муборак Душанбе тонги муборакбўлсин азизларим!

Тонгги дуо: Ё Аллоҳ! Бугунги кунимизни зикринг билан бошланишини, авфинг билан гўзал бўлишини ва раҳматинг билан якун топишини насиб қилгин. Бизни ва яқинларимизни Ўз паноҳингда асра.

Эслатма: Бугун Душанбе куни. Ҳафта давомидаги чарчоқларни унутиб, ота-онангиз, оилангиз ва яқинларингизга вақт ажратинг. Уларнинг дуосини олиш энг катта бахтдир!

@Ashabuz
❤3
Кун хикмати

Ота-онага яхшилик килиш ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида навбат билан қилинадиган вазифа эмас, балки жаннат эшиги олдида жой талашишдир. 

@Ashabuz
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун Мусо алайҳи ссалом Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни куриб йиглаганлар?

@Ashabuz
👏7❤1
АЛЛОҲНИНГ ВАЪДАСИ: ИСТИҒФОР АЙТИБ ЮРАДИГАН БАНДА АЗОБЛАНМАЙДИ: Саййидул истиғфор

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:
«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”. Имом Бухорий ривоятлари.

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайтон алайҳи лаънанинг одам болаларига нисбатан васвасалари.

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣Сизнинг гапиришингиз ҳам мўъжиза эканини биласизми?

Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! (55/13)

@Ashabuz
❤7
Охир замон!?

Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади.
Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда зилзилалар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан саломлашмай қўяди.
Шундай замон келадики, унда қотилликлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар..

Саҳобалар сўрадилар:"қачон ё Расулуллоҳ?"  "Бу ҳодисалар охир замонда содир бўлади"дедилар.

Агарда содир бўлган бўлса, унда қиёмат соатини кутаверинг. Бу ҳудди бизнинг замонимиз!

Ажиб кунлар

- Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни унутяптилар.
- Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини унутганлар.
- Йигит ва қизлар бутун кундаги вақтларини сайр билан ўтказадилар. Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса ҳолдан тойиб қоладилар.
- Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Ҳалол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда.
- Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак ҳамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз.
- Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз. Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз.
- Эркаклар аҳли аёлларининг гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар замонида яшаяпти.

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин!


@Ashabuz
❤6😢5💯1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуху!

Азизларим барчангизга 25- Август хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин.
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин.

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@Ashabuz
❤4
Кун хадиси

Кимки азон овозини эшитганда муаззин билан биргаликда секин азонни ўқиса, ҳар бир ҳарфига минг савоб ёзилади ва минг гуноҳи маҳв бўлади. Унга жаннатда минг даража берилади.

{ Имом Ғаззолий Қуддиса Сирруҳу, Айюҳал Валад}

@Ashabuz
❤6👍4
#илм_маълумот

ҚАБР: ЛАҲАД ВА ЗОРИҲ

У бир четда бўлгани учун «лаҳад»¹ деб аталган.

Ҳар бир ситамкор «мулҳид», (яъни ҳақдан) оғувчи, четга чиқувчидир. «Мултаҳад» (Каҳф сураси, 27-оят) маъносида.

Агар тўғри кавланса, «зориҳ»² (ёрма қабр) бўлади.

¹ | «Лаҳада» феъли четлашиш, оғиш маъносини англатади. Ерни кавлаб, сўнгра қибла томонидан айвон очиб, маййитни қўядиган жой қилиш усули билан «чет жой», «паноҳ» тайёрланган қабр «лаҳад» дейилади.

²| Ерни ёрма усулида тўғри кавлаб тушиб, кавланган жой ўртасидан жасад учун ўрин тайёрлаш усулида кавланган қабр эса «шаққ» («зориҳ») дейилади.

@Ashabuz
😢5❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азон пайтида хамма ишни тарк килинг!

@Ashabuz
❤6
​​#Мавлид

РАСУЛУЛЛОҲ ТУҒИЛГАН КУН!

    Ҳижрий муборак Раббиъул-аввал ойи муҳтарам жаноби Пайғамбаримиз #Муҳаммад алайҳиссаломнинг таваллуд топган ойлари. Ушбу #мавлуд ойида айтган салавоту саломларимиз қабул ва муборак бўлсин! Яратган ҳаммамизни севимли Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг шафоатларига эришишни насиб этсин! Бу ойнинг тугашига ҳам саноқли кунлар қолди. Умид қиламизки, кейинги ойларда ҳам у зотни эслаб, салавоту саломларимизни етказиб, ҳурматимизни намоён қиламиз.

Тиллар шукур ила сўзлар,
Эзгуликни кўзлар кўзлар.
Улуғ кундир бу кун, дўстлар,
Бугун - шайтон бўғилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Мўъмин қалб тўқ қадамидан,
Даҳрий қалб чўғ аламидан,
Шоирларнинг қаламидан,
Гўзал байтлар тўқилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Иблис бағрин тилсин, дея,
Динни тарғиб қилсин, дея,
Ўз Роббисин билсин, дея,
Аршда ҳукм ўқилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Олиб "Мавлуд"нинг ошидан,
Кўзлар намдир бахт ёшидан,
Ҳидоятнинг Қуёшидан,
Жоҳил бағри сўкилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Кофирларнинг ортиб ғаши,
Куфрланган ичу таши.
Оташпарастлар оташи
Ўчиб, кули тўкилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Ботир, йиғки, бир анжуман,
Арисин ҳар дилдан туман!
Байтуллоҳ ичра юзтубан,
Бугун бутлар йиқилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун.

🌹 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъалайҳ 🌹

@Ashabuz
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон кулоги Аллохнинг буюк муъжизаларидан биридир.

@Ashabuz
💯6❤1
Forwarded from MuslimShosh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шукуҳи #Меҳр_улашиб

ЭЛ ХИЗМАТИДАГИ ФИДОИЙЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан пойтахтимиз ободлиги ва озодалиги йўлида кечаю кундуз меҳнат қилаётган 600 га яқин ободонлаштириш ходимларига байрам улашилди.

🕌Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Абдулвосит Хомиджонов ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва вакиллик ходимлари иштирок этдилар.

🤲Бу хайрли ташаббус "Вақф" хайрия жамоат фонди, Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида амалга оширилиб, фидойи ходимларга байрам туҳфалари ва самимий эҳтиром кўрсатилди.

🌿Шаҳримиз озодалигига ҳисса қўшаётган инсонларнинг юзидаги табассум ва шукроналик — байрамнинг ҳақиқий кўркидир!

✨ Байрам кайфияти ва эзгуликлар улашишда давом этамиз!

✔️Улашинг | @MuslimShosh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
Forwarded from MuslimShosh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шукуҳи
#Меҳр_улашиб

ЭЛ ХИЗМАТИДАГИ ФИДОИЙЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ: БОШҚА ТУМАНЛАРДА ҲАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Чилонзор тумани "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжидида яна 600 га яқин ободонлаштириш ходимларига байрам туҳфаси улашилди.

✔️Улашинг | @MuslimShosh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2
• Табассум ажойиб дори:

- уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
- душманингга берсанг ичи зил кетади;
- онангга берсанг кўнгли ёришади;
- фарзандингга берсанг мехри ошади;
- танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
- эр аёлига берса севгиси ортади;
- аёл эрига берса ишончи ортади.
• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
• Сал илжайсанг ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.

@Ashabuz
❤5😁3