AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саломатлик бебахо неъмат. Саломатликни кадрига етинг!

@Ashabuz
👍2❤1
❤2
ЖАННАТ ХУШХАБАРИ БЕРИЛГАН КИШИЛАР ВА АМАЛЛАР .....
____

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди”, дедилар .
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонларга йўл ўртасида озор бераётган дарахтни кесиб ташлаган бир кишининг жаннатда хузур-ҳаловат ила яшаётганини кўрдим”, деганлар .
(Имом Муслим ривояти).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Росули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳоҳ ўзига қарашли, ҳоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз”, дедилар. Молик ибн Анас ишора ва ўрта бармоқларига ишора қилдилар.
(Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади ”, дедилар .
(Имом Термизий ривояти).

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафолат бераман”, деганларида: “Мен” дедим. Ҳақиқатда Савбон ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамадилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Жаннат аҳли уч тоифадир:
1. Адолатга муваффақ бўлган шоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмонларга раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи мухтож бўла туриб ҳам тиланчилик қилмайдиган киши ”, деб айтганларини эшитдим.
(Имом Муслим ривояти).

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бир мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади”, деб айтганларини эшитдим.
(Имом Термизий ривояти).

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, дедилар.
(Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзанди рухини олдиларингми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. “Қалбининг мевасини қабз қилдиларингми?” дейди сўнг. “Ҳа”, деб жавоб беришади яна. “Бандам нима деди?” деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун) айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар”, дейди ”, дедилар.
(Имом Термизий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло айтади: “ Дунё аҳли ичидаги севимли кишисини қабз қилганимда савоб умид қил(ил сабр қил)ган мўмин бандам учун Менинг хузуримда жаннатдан бошқа мукофот йўқ!”
(Имом Бухорий ривояти).
❤1
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Бир мусулмон кишининг балоғатга етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ уларга бўлган раҳматининг фазли туфайли уни албатта жаннатга киритади”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.“ Бир киши: “Ё Аллоҳнинг Расули, “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини яхши кўраман”, деганида, у зот: “Албатта, буни яхши кўришинг сени жаннатга киргизади”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Умму Ҳабиби розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: “Бир мусулмон банда Аллоҳ таоло учун ҳар куни ўн икки ракат фарздан ташқари ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ таоло у кишига жаннатда уй қуради ёки жаннатда уй қурилади”, деб айтганларини эшитдим.
(Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умра (кейинги) умрагача иккаласи орасидагиларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир”, дедилар .
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасини (сақлашга) кафолат берса, унинг жаннатга киришига кафолат бераман”, дедилар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мусулмон оилага хурсандчилик киритса, Аллоҳ таоло мана шу киши учун жаннатдан бошқа мукофот бўлишига рози бўлмайди”, дедилар .
(Имом Табароний ривояти).

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг

​​Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз, фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги Сешанба  кунингиз
файзу барокатли бўлсин!

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўттиз беш йил олдин туғилган тонгсан,
Бугун дунё таниган азим жаҳонсан,
Аждодлар интизор кутган маконсан, Мустақиллик муборак, жонажон юртим!

35 ЙИЛЛИГИ МУСТАҚИЛЛИК МУБОРАК! Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб,
янги ҳаёт ва келажак яратамиз!

@Ashabuz
👍5❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

Ибн Аббос ва Анас айтадилар:

"Яхшилик қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

   Ёмонлик эса кўнгилни хиралаштиради, юзни хунуклаштиради, танадан қувватни олади, ризқдаги баракани ўчиради ва одамлар қалбида нафрат пайдо қилади."

@Ashabuz
❤3
Хадис_


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: 
«Дўзах Раббисига шикоят қилиб: «Раббим, баъзим-(бир қисмим) баъзисини-(бошқа қисмини) еб қўйди», деди. Шунда У унга икки марта нафас олишга изн берди: қишда бир нафас ва ёзда бир нафас. У сизлар тотаётган энг қаттиқ иссиқ ва сизлар тотаётган энг қаттиқ аёз-(совуқ)дир».

Бухорий  ва Муслим ривояти

@Ashabuz
❤2🎉2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Макка шахрининг 4 минг йил олдинги куриниши. Томоша килинг ва рохатланинг!

@Ashabuz
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

2- Сентябр Хафтанинг — Душанба тонги муборак бўлсин!


Ушбу ой ва ушбу кун барчамиз учун хайрли бошлансин. Бугунги кунингиз файзли, ишларингиз баракали, қалбингиз хотиржам бўлсин!

Юзингиздан табассум, хонадонларингиздан меҳр ва бахт асло аримасин.

@Ashabuz
❤3
#намозвақтлари 2-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:27
Қуёш: 05:45
Пешин: 12:28
Аср: 17:00
Шом: 19:00
Хуфтон: 20:14
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун_ҳақиқати

Сизга ёмонликни раво кўрганларни ёмонлигини кечирсангиз, Сиздан алоқани узган қариндошлар билан сийлаи-раҳимни тикласангиз, Сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга хадя улашсангиз, сизга ёмон муомилада бўлганларга ҳам мулойим бўлсангиз, албатта ажр ва ҳаловат топасиз...

@Ashabuz
👍7❤3
❤1
Ҳали Аллоҳдан ваҳий келмаган, пайғамбар бўлишлик башорати бўлмаган, аммо қавмнинг энг адолатли, хусни хулқ сохиби Росулуллоҳга 40 ёшли Хадича Бинту Хувайлид элчи қўйдилар.

Росулуллоҳ энди 25 ёш , ҳали турмуш қурмаган, бой ва зодогон бўлмаган, жоҳилият даврининг энг ишончли ва омонатдир кишиси эди.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга ғойибона муҳаббат қўйган Хадича онамиз, қавм урфига зид тарзида ўзлари совчи қўйдилар.

Росулуллоҳ С.А.В
“ Мен ҳали қирчиллама ёшда бўлсам” демадилар.

Хадича Бинту Хувайлидни таклифини қабул қилдилар ва ўзларининг энг кучга тўлган, синовли ва жоҳилиятдаги машаққатли даврларининг 25 йилини муҳаббатлашиб ўтказдилар.

25 йил Хадича онамизнинг хурмати ва шарафи билан бошқага уйланмадилар. Кетма -кет фарзанд кўрдилар.

Ўз хожасига “Росулуллоҳ” деб мурожаат қилардилар.

Бойлиги, иймони, олийжаноб ва Тохиралиги билан исломга қувват бўлган Хадича бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳо ) 65 ёшларида оламдан ўтдилар.

Уларнинг ўлими Сарвари олам Росулуллоҳни қаттиқ мусибатга чўмдирди. Ўлимларидан кейин ҳам бир неча йил ёлғиз яшадилар.

Ойша бинти Абу Бакр (розияллоҳу анҳо)

-Намунча Хадичани кўп эслайсиз. Аллоҳ Сизга ундан яхшисини бермадими, деганларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам

-Аллоҳга қасамки , Аллоҳ ундан яхшисини бермади. Мен Хадичанинг муҳаббати билан ризқлантирилдим” дедилар.

Ё Роб !!! Бу қандай буюк Муҳаббат эди!

Бу бизга эртак ёки ривоят эмас!

Росулуллоҳни ўз Муҳаббати билан ризқлантирган Хадича розияллоҳу анҳонинг вафоси, сабри, оқила ва гўзал ҳулқ, тафаккури ва идроки нақадар улуғ бўлганликларининг башоратидир.

Бизни даврга келиб “уйланиш суннат амал” эканига михдек ёпишиб, адолатни оёғини осмондан қилиб қўяётган “рижолларни” ҳоли қиёматда не кечаркин.

Эрини ўзига қаратиш учун ҳар балодан қайтмайдиган “муслима”ларни оҳ вохи охиратига ёрдам берармикан?

Аллоҳга қасамки Хадичадек аёлингиз бўлса унинг муҳаббатидаги ризқингизни узманг, сиз билмайсизми солиҳа аёл динингизни ярми эканини?
❤4👍4💯3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асабингиз асранг кадрдон.

@Ashabuz
😭2❤1
❤1👍1
Намозсиз банданинг аянчлик ахволи.

"УНУТМА! Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади".
Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.

☝️ ДУНЁДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ умрингиздан баракани айириб қўяди.
2) Намоз ўқимас экансиз, юзингиздан зулмат аримайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, ҳар бир қилган яхши амалингиз учун Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлманг.
4) Намоз ўқимас экансиз, дуоларингиз осмонга кўтарилмайди.
5) Намоз ўқимас экансиз, дунё халойиқлари сиздан нафратланади.

☝️ ЎЛИМ ЁҚАСИДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, камситилиб ўласиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, очликда (оч қолиб) ўласиз.
3) Намоз ўқимас экансиз, сувга ташна бўлиб (чанқаб) ўласиз.

☝️ ҚАБРДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, қабрингиз торайиб, қовурғаларингиз бир-бирини ичига кириб, оғриқдан азобланасиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, куну тун қабрингиз устингиздан ёниб, куйиб кулга айланади.
3) Намоз ўқимас экансиз, сизга ҳар куни беш маҳалдан, илон билан бирга бўладиган вақтлар берилади. Бомдод намозини тарк этганингиз учун, бомдоддан пешингача сизни азоблайди. Пешин намозини ташлаб қўйган бўлсангиз, пешиндан асргача сизни азоблашда давом этади...
Бу илоннинг ҳар битта зарбаси ерга етмиш қулоч (метр) шўнғитиб юборади.

☝️ ҚИЁМАТ ҚОИМДА...
1) Намоз ўқимас экансиз, оловли кул юзингизга тортиб юборилади.
2) Намоз ўқимас экансиз, ҳисоб китоб маҳал Аллоҳ сизга ғазаб назари билан қарайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ таоло ҳисоб китобингизни шиддатли қилиб, дўзаҳга киришингизга буюради.

Шуларни билганингиздан кейин ҳам намоз ўқимайсизми?

🌸Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм.🌸

Аллоҳим, бу рисолани ёзган бандангни, ўқиган бандангни ҳамда бошқалар билан ҳам улашган бандангни мағфират эт.
Аллоҳим, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират этиб, гуноҳларидан фориғ эт. 🤲

@Ashabuz
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ_ТОНГ.

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 3 - Сентябр хафтанинг Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги янги кунингиз файзли, баракали ва хайрли ўтсин. Барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин, ишларингизга омад ёр бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият, хотиржамлик ва соғлик асло тарк этмасин.

Барчангизга унумли ва бахтли кун тилаймиз!

@Ashabuz
❤3
#намозвақтлари 3-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:29
Қуёш: 05:46
Пешин: 12:27
Аср: 16:59
Шом: 18:58
Хуфтон: 20:12
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤3
Кун хадиси

Ким "Алҳамдулиллаҳ"ни лозим тутса, унга яхшиликлар кетма-кет келади.

Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ"ни лозим тутса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.

Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни лозим тутса, гуноҳи мағфират қилинади ва ташвишларига кифоя қилинади.

@Ashabuz
❤7