AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ_ТОНГ.

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 3 - Сентябр хафтанинг Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги янги кунингиз файзли, баракали ва хайрли ўтсин. Барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин, ишларингизга омад ёр бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият, хотиржамлик ва соғлик асло тарк этмасин.

Барчангизга унумли ва бахтли кун тилаймиз!

@Ashabuz
❤3
#намозвақтлари 3-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:29
Қуёш: 05:46
Пешин: 12:27
Аср: 16:59
Шом: 18:58
Хуфтон: 20:12
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤3
Кун хадиси

Ким "Алҳамдулиллаҳ"ни лозим тутса, унга яхшиликлар кетма-кет келади.

Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ"ни лозим тутса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.

Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни лозим тутса, гуноҳи мағфират қилинади ва ташвишларига кифоя қилинади.

@Ashabuz
❤7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китоб инсон хаётини яхши томонга узгаришига сабабчи воситадир.
Тасирли ва ибратли видео.

@Ashabuz
🔥3💯2❤1👍1
ЖАҲАННАМ

Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади.

Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

“Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади.

Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.
Аллоҳ таоло Ўзи асрасин илоҳим.

"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи"

@Ashabuz
❤4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гузал кироат эшитиб рохатланинг!

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ ва баракатух.

Хайрли тонг.

Муборак Жума тонги ҳаётингизга кувонч сингари кириб келсин!

Тонгги дуо: Ё Аллоҳ! Бугунги кунимизни зикринг билан бошланишини, авфинг билан гўзал бўлишини ва раҳматинг билан якун топишини насиб қилгин.

Бизни ва яқинларимизни Ўз паноҳингда асра.

Эслатма: Бугун жума куни. Ҳафта давомидаги чарчоқларни унутиб, ота-онангиз, оилангиз ва яқинларингизга вақт ажратинг. Уларнинг дуосини олиш энг катта бахтдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом юборишни унутманг!

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳи

@Ashabuz
❤3🤝1
#намозвақтлари 4-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:30
Қуёш: 05:47
Пешин: 12:27
Аср: 16:58
Шом: 18:56
Хуфтон: 20:10
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
KUN OYATI

( يَا قَوْمِ إِنَّمَا هَٰذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا
مَتَاعٌ وَإِنَّ الْآخِرَةَ هِيَ دَارُ الْقَرَارِ )

غافر 39

Эй қавмим, бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир, матоҳ, холос. Албатта, охират- ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир.
❤1
Мавлидун Набий

Тошкент шахар Учтепа тумани Абу Талха разияллоху анху жоме масжидида укилган Мавлуди шариф шукухидан лавхалар.

@Ashabuz
😍3❤2
❤6
Итоаткор жаннатий она

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарга:
— Бандамнинг фарзанди руҳини олдингларми? - дейди.
— Ҳа, - деб жавоб беришади улар.
— Қалбининг мевасини қабз қилдингларми? - дейди сўнг.
— Ҳа, - деб жавоб беришади яна.
— Бандам нима деди? - деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар:
— Сенга ҳамд ва истиржо айтди, - дейишади. Шунда Аллоҳ таоло:
— Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар, - дейди».
Термизий ривояти (Албоний ҳасан деган)

Истиржо - Мусибат етганда «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун» (Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У зотга қайтгувчилармиз), деб айтишлик.

Ривоят:Саодат ва Сабр намунаси Умму Сулайм родияллоҳу анҳо

Умму Сулайм Абу Талҳа билан саодатли ҳаёт кечирарди. Аллоҳ таоло уларни ширинтой бир ўғил билан сийлади. Абу Талҳа ўғлига шу қадар меҳр қўйдики, уни ҳеч кимга ишонмас, ҳаётини суюкли фарзандисиз тасаввур этолмас эди…

Аллоҳ таоло маҳр бобида Умму Сулайм сабабидан бир ибрат қолдиргани каби, муслима оналар учун унинг ҳаётида яна бир намуна бўлишини ирода қилди.

Тўсатдан унинг гўдак ўғли касалликка чалинди. Бу ҳол Абу Талҳанинг фикру хаёлини машғул этди. У Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига бориб-келиб турар, келган заҳоти ўғлининг аҳволини сўрар эди. Ана шундай кунларнинг бирида ўлим бу маъсум гўдакни уларнинг бағридан узиб олди. Абу Талҳа Набий ﷺ нинг ёнларида эди. Шўрлик она не қилсин? Кўзининг оқу қорасини, жигар порасини йўқотди! Ҳаммамиз биламизки, оналар бундай ҳолатда ўзларини йўқотадилар, дод-фарёд қиладилар, ёқаларини йиртадилар…

Умму Сулайм бу ўринда ҳам Момо Ҳаво қизлари ичида мумтоз эканини кўрсатди. Аввал болани ювди, кафанлади, хушбўй нарсалар сепди, устига кийим ёпиб қўйди. Сўнг Анасга (розиялоҳу анҳо) боланинг вафоти ҳақида ҳеч нарса демасликни тайинлаб, Абу Талҳани чақириб келиш учун юборди.

Абу Талҳа келиши билан ўғлининг аҳволини сўради. Умму Сулайм:
«Ухлади. Худодан сўрайманки, шояд шу уйқуси роҳатли бўлса», деб жавоб қилди.
Абу Талҳа хотинининг бу жавобидан:
«Бола соғайиб қолибди», деб гумон қилди. Ўша куни у рўза тугган эди. Ифторлик қилди.

Баракотли кеча
Тун кирди. Шунда ҳам Умму Сулайм қалбидаги маҳзунликни билдирмади. Хушбўйланиб, зийнатланиб, эрининг ёнида бўлди. Тунни бирга ўтказишди…
Тонг отди. Эри масжидга отланар экан, Умму Сулайм секин гап бошлади:

— Абу Талҳа, агар бир кишидан омонат олинса, сўнг эгаси у нарсани сўраса, олганлар уни қайтармасликка ҳақлари борми? — деб сўради.
— Йўқ, омонат эгасига қайтарилади. Бермаймиз дейишларига ҳақлари йўқ.
Шунда Умму Сулайм мақсадга кўчди:
— Аллоҳ бизга омонатга ўғил берган эди. Энди ўша омонатини қайтариб олди…

Абу Талҳа:
«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» (Биз Аллоҳникимиз ва биз Унга қайтажакмиз), деди. Бошқа ҳеч сўз айта олмади. Чиқиб, Расулуллоҳнинг ҳузурларига борди. Намоз ўқиди. Сўнг кеча шом арафасида ўғли вафот этганини, бундан бехабар тунни хотини билан ўтказганини баён қилди. Ҳазрати Пайғамбаримиз ﷺ шунда:

— Бу кечангизни Аллоҳ баракотли қилсин, — деб дуо қилдилар.

Аллоҳ Расулининг дуоларига осмон эшиклари очилди. Суюкли фарзандларини йўқотган бу оилага Аллоҳ таоло Абдуллоҳ ибн Абу Талҳани берди. Абдуллоҳни эса, тўққизта фарзанд билан сийлади. Ҳаммалари ҳофизи Куръон бўлишди. Айниқса, тўнғичи Ишоқ ибн Абдуллоҳ йирик фақиҳ даражасига кўтарилди…

Ушбу ривоят муҳтарам оналаримизга, азиза опа-сингилларимизга дунё ва охират саодати сари ойдин йўлни кўрсатади, деб умид қиламиз.

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиха аёл шундай булса керак?

@Ashabuz
💯4❤1
❤1