AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
"#Хитой_тўғноғичи".("китайская булавка")
Бомдод намозига азон айтилди. Уйимнинг деразаси қаттиқ таққиллай бошлади, одатда дадам бомдодга уйғотиш учун бир икки йўталиб қўярдилар, бу ким бўлди?

- дада, оподдомлани мазалари бўлмай қолди, тез чиқинг дада.

Бу кенжа ўғлим Исломбекни овози эди.

- ҳозир болам, дедимда ўрнимдан дадамни уйларига отилиб кирдим.

Дадам диванга ёнбошлаган холда ётардилар, ранглари бўғилиб кетган, оғизлари бир томонга қийшайиб хушсиз эдилар.

- тез танометрни олиб берчи дедим ўғлимга.

Давленияни ўлчадим, 200 дан юқорини кўрсатаяпти, ё Аллоҳ.

- тез ёрдамга телефон қил.

Нима қилиш мумкин, қандай йўл тутиш мумкин, холат ўта оғир, дадам инсульт бўлибдилар.

Бирданига қаердадир инсультга қарши "китайская булавка" усули ҳақида ўқиганим ёдимга тушди.

- игна бер, тез бўл.

- қанақа игна, шприцники бор бўладими?

- бўлаверади, фақат тезроқ.

Янги шприц игнасини топиб беришди, бўлади, тайёр стерилланган экан.

Дадамни ётган жойларидан тиклаб ўтқаздик, ўтирган холатларида ўнта бармоқланини учига игна билан бир миллиметрни мўлжал қилиб тешдим.

Икки қулоқни юмшоғини бир оз ушлаб чўзиб қўйиб юбордим, қулоқлар юмшоғи оқиш тусга кирганда уларниям тахминан бир миллиметрдан икки жойидан тешдим.

Дадам аста кўзларини очдилар, қийшайган оғизлари аста ўрнига қайтди:

- ҳа болам, тинчликми, менга нима бўлди ?

Алхамдулиллах, иншааллох инсульт ўтиб кетди, дадам бемалол гапира бошладилар:

- ҳаммаси яхши, ҳеч нарса бўлмади дадажон, бомдод ўқигани чиқдик холос дедим ўзларига холатни билдирмаслик учун.

Шу орада " тез ёрдам" ҳам етиб келди:

- яхшиларку, телефонда жуда ваҳима қилиб чақиргандинглар, деди врач.

Бўлган ишни айтиб бердим:

- яшанг ака, бизга ҳам билим бўлди, аммо оподдани олиб кетиб ҳеч бўлмаса уч кун назорат қилишимиз керак.

- мен баннисага ётмайман, касал эмасман, деб дадам рози бўлмадилар.

Аммо врач кўнмай шифохонага ётқазди.

Икки кундан сўнг таксига ўтириб шифохонадан "қочиб" келдилар.

Шу воқеагаям 5 йилдан кўпроқ вақт ўтди, алхамдулиллах кейин ҳам инсульт асоратлари қайтарилмади.

Сизларга ҳам билим бўлсин учун ёзиб қўйдимда.

Бармоқлар тешилганда кўп қон чиқмайди, жуда борса бир томчи қон чиқади холос.

@Ashabuz
❤5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Бугун 7- Сентябр хафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин.

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Янги кунингиз мазмунли ўтсин!

@Ashabuz
🤝3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

Барча одамларни рози қилишга бор кучингни сарфласанг ҳам, бунинг имкони йўқ. Шундай экан амалингни ҳам ниятингни ҳам холис Аллоҳ учун қил!

@Ashabuz
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларининг ва хужраи саодатларининг курилиш тарихи.
Куринг ва саодат асрига саёхат килинг!

@Ashabuz
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мунаббихот

Инсоннинг сизга бўлган муносабатини фақат унинг ҳаракатларигина кўрсата олади... Сўзларига асло ишонманг. Шунчаки уни кузатинг ва ҳақиқатни албатта кўрасиз...

@Ashabuz
❤5
НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллохнинг наздида энг улуг инсон такводор инсондир.

@Ashabuz
❤4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшингиз улғайгани сари саодат бу — сокин отган тонглар, тоза ва ораста макон, эртароқ хотиржам ухлаш, ҳузурли хонадон ҳамда ҳаётингизда қувватингизни "сўрмайдиган" одамлар борлигига ишонч ҳосил қилишингиздир...»

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг.
📨 ♻️ Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... 
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Хайрли тонг!

Умримизнинг яна бир гўзал саҳифасини очиб берган Раббимизга ҳамдлар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги кунингиз хайрли ниятлар, ҳалол ризқ ва қалб хотиржамлигига тўла бўлсин.

Кун ҳикмати:
«Амалларнинг гўзаллиги ниятнинг софлигига боғлиқдир. Ниятингизни гўзал қилинг, шунда ҳаётингиз ҳам гўзаллашади».

Тилимизни тўғри сўзга, қалбимизни самимиятга ошно қилайлик!

Кунингиз файзли ва баракали ўтсин!

@Ashabuz
❤5
#намозвақтлари 8-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:35
Қуёш: 05:41
Пешин: 12:26
Аср: 16:53
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:03
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤3
ДУО

УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».

@Ashabuz
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ухуд жанги тафсилотлари.
Ухуд шахидларини Аллох Азза ва Жалла дунё ва охиратда улкан ажрлар билан мукофотласин!

@Ashabuz
👍4❤1
❤1
#Улуғ шайх Изз ибн Абдуссаломнинг ғазаби...
У бир куни маст қилувчи ичимликлар сотиладиган бир майхона борлигини кўриб, қаттиқ ғазабланди.
Шунда у ҳокимнинг олдига чиқишдан бошқа чора кўрмади.
У пайтда султон Нажмиддин Айюб эди.
Шайх султоннинг олдига борди. У султон ва амирларнинг унинг олдида ер ўпиб турганини, атрофида эса аскарлар саф тортиб турганини кўрди.
Улуғ шайх эса султонни унвонларсиз, фақат исми билан баланд овозда чақирди:
— Эй Айюб!
Султон бурилиб қаради. Унга бундай тарзда, ҳеч қандай унвонсиз исми билан ким мурожаат қилаётганини кўрмоқчи бўлди.
Қараса, уламолар султони унга гапираётган экан:
— Эртага Аллоҳ азза ва жалла сендан: «Мен сени Мисрга подшоҳ қилмадимми? Нега унда маст қилувчи ичимликларга рухсат бердинг?» — деб сўраса, Унинг ҳузуридаги ҳужжатинг нима бўлади?
Султон деди:
— Мисрда бундай нарса бўляптими?
Шайх:
— Ҳа.
— Фалон-фалон жойда бир майхона бор. У ерда маст қилувчи ичимликлар ва бошқа турли мункар ишлар сотилади. Сен эса бу мамлакатдаги неъматлар ичида айш-ишрат қилиб юрибсан!
Султон деди:
— Эй ҳазрат, мен бу ишни қилганим йўқ. Бу фақат отамнинг давридан қолган нарса.
Изз ибн Абдуссалом бошини силкитиб деди:
— Унда сен: «Биз ота-боболаримизни бир йўлда топдик», — дегувчилардан экансан.
Султон:
— Йўқ, Аллоҳ сақласин!
Шундан сўнг у дарҳол уни бекор қилиш ҳақида фармон чиқарди ва Мисрнинг барча ҳудудларида маст қилувчи ичимликлар сотилишини тақиқлади.
Улуғ шайх шогирдлари олдига қайтганида, улардан бири ундан сўради:
— Эй ҳазрат, султонга вазирлари ва сарой аҳли олдида бақириб, унинг исмини унвонсиз айтишга қандай журъат этдингиз?
Шайх деди:
— Эй ўғлим, уни ана шу улуғворлик ва салтанат ичида кўрдим. Шунда уни камситишни истадим, токи унинг нафси кибрланиб, унга зарар етказмасин.
Шогирд:
— Эй ҳазрат, ундан қўрқмадингизми?
Изз ибн Абдуссалом жилмайиб деди:
— Аллоҳга қасамки, эй ўғлим, Аллоҳ таолонинг ҳайбатини қалбимда ҳозир қилганимда, султон менинг олдимда худди мушук каби бўлиб қолди...!
Мана, Изз ибн Абдуссалом шундай инсон эди.
У ҳақиқат борасида маломатчининг маломатидан қўрқмас эди.
Шунинг учун ҳам у «подшоҳларни сотувчи» ва «уламолар султони» деб аталган.
Аллоҳ улуғ шайх Изз ибн Абдуссаломни раҳматига олсин.

@Ashabuz
❤5👍1
💯2❤1
Ушбу муборак кабр Расулуллоҳнинг муаззинлари исломда биринчи азон чакирган зот Билол ибн Рабох разияллоҳу анҳунинг кабри шарифлари.

@Ashabuz
👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ.

ЧОРШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Тонг янгиланиш рамзи, ҳаётимизда янги имкониятлар эшиги. Бугунгина келган бу неъматли кундан тўла фойдаланинг! Аллоҳ таоло ҳар бир қадамингизни хайрли, ниятингизни ширин қилсин.

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.


Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!

@Ashabuz
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ояти

اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ أَوْلِيَآؤُهُمُ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُم مِّنَ النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ.

"Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар".
(Бақара сураси, 257-оят).

Тафсир: «Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир». Яъни ишбошиси, ғамхўридир. Шу боисдан ҳам: «Уларни зулматлардан нурга чиқарур». Иймон деб аталган нурга чиқаради. Аллоҳнинг йўли, Иймон йўли битта – нур йўлидир. Зулматлардан иборат бўлган Нотўғри йўллар эса жуда кўп. Шунинг учун ҳам оятда нурни бирликда, зулматларни кўпликда зикр қилинмоқда. Аллоҳ таоло иймон йўлига юрганларни ушбу зулматларнинг барчасидан иймон нурига чиқаради.📨 ♻️ Каналимизга аъзо бўлинг......
....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... 

@Ashabuz
❤5
Кун хадиси

Унутдингми?

Нимага сен қилган гуноҳингни катта деб ўйлайсан? Аллоҳ таоло Ғофур, Вадуд эканлиги унутдингми? Сен тавба қилсанг, У Зот хурсанд бўлишини унутдингми?

Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) фарзандини йўқотиб қўйиб қўрқувдан дағ-дағ титраётган бир аёлни кўришди. Аёл фарзандини топган вақтида уни қаттиқ қучоқлаб ўпди. Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) онанинг фарзандига бўлган бу муҳаббатидан ва бу хурсандчилигидан ажабланишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, бу (она) фарзандидан (топганлиги сабабли) хурсанд бўлганидан кўра кўпроқ хурсанд бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📨 ♻️ Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... 

@Ashabuz
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунаввара хижрат килиб келган пайтларда биринчи килган дуолари.

@Ashabuz
👍3❤1