AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
#намозвақтлари 8-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:35
Қуёш: 05:41
Пешин: 12:26
Аср: 16:53
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:03
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤3
ДУО

УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».

@Ashabuz
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ухуд жанги тафсилотлари.
Ухуд шахидларини Аллох Азза ва Жалла дунё ва охиратда улкан ажрлар билан мукофотласин!

@Ashabuz
👍4❤1
❤1
#Улуғ шайх Изз ибн Абдуссаломнинг ғазаби...
У бир куни маст қилувчи ичимликлар сотиладиган бир майхона борлигини кўриб, қаттиқ ғазабланди.
Шунда у ҳокимнинг олдига чиқишдан бошқа чора кўрмади.
У пайтда султон Нажмиддин Айюб эди.
Шайх султоннинг олдига борди. У султон ва амирларнинг унинг олдида ер ўпиб турганини, атрофида эса аскарлар саф тортиб турганини кўрди.
Улуғ шайх эса султонни унвонларсиз, фақат исми билан баланд овозда чақирди:
— Эй Айюб!
Султон бурилиб қаради. Унга бундай тарзда, ҳеч қандай унвонсиз исми билан ким мурожаат қилаётганини кўрмоқчи бўлди.
Қараса, уламолар султони унга гапираётган экан:
— Эртага Аллоҳ азза ва жалла сендан: «Мен сени Мисрга подшоҳ қилмадимми? Нега унда маст қилувчи ичимликларга рухсат бердинг?» — деб сўраса, Унинг ҳузуридаги ҳужжатинг нима бўлади?
Султон деди:
— Мисрда бундай нарса бўляптими?
Шайх:
— Ҳа.
— Фалон-фалон жойда бир майхона бор. У ерда маст қилувчи ичимликлар ва бошқа турли мункар ишлар сотилади. Сен эса бу мамлакатдаги неъматлар ичида айш-ишрат қилиб юрибсан!
Султон деди:
— Эй ҳазрат, мен бу ишни қилганим йўқ. Бу фақат отамнинг давридан қолган нарса.
Изз ибн Абдуссалом бошини силкитиб деди:
— Унда сен: «Биз ота-боболаримизни бир йўлда топдик», — дегувчилардан экансан.
Султон:
— Йўқ, Аллоҳ сақласин!
Шундан сўнг у дарҳол уни бекор қилиш ҳақида фармон чиқарди ва Мисрнинг барча ҳудудларида маст қилувчи ичимликлар сотилишини тақиқлади.
Улуғ шайх шогирдлари олдига қайтганида, улардан бири ундан сўради:
— Эй ҳазрат, султонга вазирлари ва сарой аҳли олдида бақириб, унинг исмини унвонсиз айтишга қандай журъат этдингиз?
Шайх деди:
— Эй ўғлим, уни ана шу улуғворлик ва салтанат ичида кўрдим. Шунда уни камситишни истадим, токи унинг нафси кибрланиб, унга зарар етказмасин.
Шогирд:
— Эй ҳазрат, ундан қўрқмадингизми?
Изз ибн Абдуссалом жилмайиб деди:
— Аллоҳга қасамки, эй ўғлим, Аллоҳ таолонинг ҳайбатини қалбимда ҳозир қилганимда, султон менинг олдимда худди мушук каби бўлиб қолди...!
Мана, Изз ибн Абдуссалом шундай инсон эди.
У ҳақиқат борасида маломатчининг маломатидан қўрқмас эди.
Шунинг учун ҳам у «подшоҳларни сотувчи» ва «уламолар султони» деб аталган.
Аллоҳ улуғ шайх Изз ибн Абдуссаломни раҳматига олсин.

@Ashabuz
❤5👍1
💯2❤1
Ушбу муборак кабр Расулуллоҳнинг муаззинлари исломда биринчи азон чакирган зот Билол ибн Рабох разияллоҳу анҳунинг кабри шарифлари.

@Ashabuz
👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ.

ЧОРШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Тонг янгиланиш рамзи, ҳаётимизда янги имкониятлар эшиги. Бугунгина келган бу неъматли кундан тўла фойдаланинг! Аллоҳ таоло ҳар бир қадамингизни хайрли, ниятингизни ширин қилсин.

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.


Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!

@Ashabuz
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ояти

اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ أَوْلِيَآؤُهُمُ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُم مِّنَ النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ.

"Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар".
(Бақара сураси, 257-оят).

Тафсир: «Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир». Яъни ишбошиси, ғамхўридир. Шу боисдан ҳам: «Уларни зулматлардан нурга чиқарур». Иймон деб аталган нурга чиқаради. Аллоҳнинг йўли, Иймон йўли битта – нур йўлидир. Зулматлардан иборат бўлган Нотўғри йўллар эса жуда кўп. Шунинг учун ҳам оятда нурни бирликда, зулматларни кўпликда зикр қилинмоқда. Аллоҳ таоло иймон йўлига юрганларни ушбу зулматларнинг барчасидан иймон нурига чиқаради.📨 ♻️ Каналимизга аъзо бўлинг......
....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... 

@Ashabuz
❤5
Кун хадиси

Унутдингми?

Нимага сен қилган гуноҳингни катта деб ўйлайсан? Аллоҳ таоло Ғофур, Вадуд эканлиги унутдингми? Сен тавба қилсанг, У Зот хурсанд бўлишини унутдингми?

Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) фарзандини йўқотиб қўйиб қўрқувдан дағ-дағ титраётган бир аёлни кўришди. Аёл фарзандини топган вақтида уни қаттиқ қучоқлаб ўпди. Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) онанинг фарзандига бўлган бу муҳаббатидан ва бу хурсандчилигидан ажабланишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, бу (она) фарзандидан (топганлиги сабабли) хурсанд бўлганидан кўра кўпроқ хурсанд бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📨 ♻️ Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... 

@Ashabuz
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунаввара хижрат килиб келган пайтларда биринчи килган дуолари.

@Ashabuz
👍3❤1
Бир киши хотини билан чиқишолмай қолибти. Уйда ҳар куни жанжал. Киши ғурбатдан безор бўлиб ажрашишга аҳд қилди. Уларнинг тортишувларидан икки тараф оилалари орасига совуқчилик тушди. У бир куни маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади. У зот:

— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди.
Бу гапни эшитган киши махзун бўлиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, «хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, мени кечир, мендан рози бўл, дейди.

Хотини, нима учун эри ўзгарганини тушунмасада, унга раҳми келиб:

— Бей, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади…

Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар…

Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.

Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, муҳаббатлари ортиб борарди.

Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага ўлади… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди.

Бир неча кун кутади, яна ўлмайди. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди:

— Афандим, мен ўлмадим.

— Умринг зиёда бўлсин — дейди у зот.

— Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим.

У зот эса:

— Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан? — дейди.

— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.

— Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот.

У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар.

Улим кандай яхши насихатчия ?

@Ashabuz
❤4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замзам булогининг тарихи.

@Ashabuz
❤1
❤1
#Тарих
СССРнинг машҳур дарвозабони Ринат Дасаев доимо ўз билан Қуръон олиб юрарди. У нега буни мураббийлар ва жамоа аъзоларидан яширганини фақат йиллар ўтиб тан олди.

«Спартак» Москва ва СССР терма жамоасининг афсонавий дарвозабони Ринат Дасаев жуда диндор инсон бўлган. Атеизм ғоясига амал қилган мамлакатда футболчи ўзининг исломга мансублигини яширишга мажбур эди. Маълумки, Дасаев ҳар бир ўйинга кичик ҳалта олиб чиқарди, унда захира қўлқоплар билан бирга Қуръон китоби ҳам бўларди.

«Ҳамма захира қўлқопли ҳалтамни муҳокама қиларди, уни омад учун дарвозага қўярдим. Яхшиямки, у ерда қўлқопдан ташқари нима борлигини билишмасди… У ерда Қуръон бор эди, – деб тан олган Дасаев. – Бу мен учун оддий одатдан анча катта нарса эди. Бу ҳақда ҳеч ким билмасди – на Бесков, на Старостин, на йигитлар. Балки фақатгина тахмин қилишгандир. 1980-йилдан бошлаб Қуръонсиз майдонга чиқмаганман».

Ҳалтадаги Қуръон Дасаев учун доимий атрибут эди – у уни омад келтиради деб ҳисобларди.

«Биринчи одат – ҳалтадаги Қуръон. Иккинчиси – ғалабали ўйиндан кейин қайси ярим майдондан бошлаганимизни эслаб қолардим. Кейин ўша стадионга келганда сардор сифатида доимо ўша вариантни танлардим. Ҳатто майда-чуйда жиҳатларигача ғалабали ўйинларга тайёргарликни такрорлардим», – деган эди Ринат.

Бир куни уни масжидда кўриб қолишган ва бу ҳақда СССР ҳукуматига хабар беришган. Шу орқали Дасаев комсомол йўналишида муаммоларга дуч келган.

«Диний эътиқод билан боғлиқ ягона эпизод – ДХК (КГБ) билан муаммо чиққани. 1983 ёки 1984 йилда оилам билан ҳайит байрамида масжидга борган эдик, у ерда мени кўриб қолишди. Кейин “тепага” чақиришди ва: “Сен у ерга боролмайсан. Ҳамма сени танийди. Эртага бу ҳақда Ғарбда ёзишади, антисовет радиостанциялар хабар қилади. Ёшларга нима ўргатяпсан?!”», – деб миямни чайнашди.

Яхшиямки, футболчи катта муаммолардан қутулиб қолди. 80-йиллар ўрталарига келиб СССРдаги жамият тартиби аввалги йилларга нисбатан анча юмшаган эди.

«Бахтиёрликдан, бу иш ривожланмади. Байрамларда масжидга боришни давом эттирдим, лекин эҳтиёткорлик билан, ҳеч ким кўрмаслиги учун. Кейин менга тегишмади. Ростини айтсам, ўша воқеа сабабли “Шон-шараф белгиси” ордени ярим йил кечроқ берилди».

@Ashabuz
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотух!

Барчамизга 10- Сентябр хафтанинг Пайшанба тонги муборак бўлсин азизларим!

Янги кун сизга янги имкониятлар, яхши янгиликлар ва эзгу натижалар хушхабарчиси булсин.

Раббим хонадонларингиздан тинчлик, қалбингиздан хотиржамлик, дастурхонингиздан барака аямасин.

Ушбу ойда ва ушбу кунда Роббимиз ва Хабибимизга канча тасбех саловат ва саломлар юбора олдик?

Умримиз ва вактимиз бир пасда утиб кетади лекин килиб улгуриб колган солих амалларимиз абадий бизларга хамрох булади.

Бошланаётган Пайшанба кунингиз баракали ва омадли ўтсин!

@Ashabuz
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати


Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа,

У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа.!

Мавлоно Румий.

@Ashabuz
😭2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом оламида биринчи курилган Мадинадаги Кубо масжиди.

@Ashabuz
❤5
Туркийлар яшаган юрт

Ўрис хоҳлаган пайт туркий эллар устидан кулиб, уларни масхара қилиб, ҳатто бир вақтлар бошқа халқларга тегишли бўлган ерларни ҳам ўзиники деб даъво қилиб туради. Ачинарлиси, баъзилар бунга ишониб ҳам қолишади. Аммо тарихчиларимиздан негадир Сибирдан Аляскагача бўлган улкан ҳудудларда туркий халқлар изи ва туркий давлатлар тарихи ҳақида кўп эшитмаймиз.

Мамадали Маҳмудовнинг (Эврил Турон) «Ўлмас қоялар» асарида ажойиб маълумотлар келади:

Энди, Уйғоқбек оға, Сабрга, яъни сизнинг тилингизда айтганда, Сибрга келсак, қачондан бери Сабр ўрисники бўлиб қолди? Одам Ато, Момо Ҳаво замонидан бери Сабр биз туркларнинг еримиз бўлган. Сабрда Шўр, Ҳокас, Тува, Олтой, Эвенк, Манси, Қипчоқ, Арғун, Қарлуқ, Қангли, Найман, Ўз, Манғит каби турк қавмларимиз яшаган, яшаяпти. Сабрни кечагина, Герцен замонида ўрис босиб олган. Кўчимхон Ермак билан савашган. Ўрис енган. Сабрни Русия ери деб эълон этган. Бу бутун очун элларининг тарихларида битилган; жумладан, ўрис тарихида ҳам... Наҳот шуни билмасангиз?.. Лоақал Сабр ҳоқонлигини биларсиз?.. Энди бу туркча ном бузилиб, Сибир деб аталаётир. Ўзи Сабрда ҳамма жойларнинг номлари ҳам туркча-ку. Балки уйингизнинг шундоқ ёнидан оқиб ўтувчи Эртўш дарёсининг номиям туркчалигини билмассиз?.. Энасой, Бойкўлни-чи?.. Сабир — турк бешиги ҳисобланади. Ўрхун-Энасой ёзуви шу ерда яралган... Эҳ, бир куни шу гўллигимиз бошимизга етадур-да!..»

@Ashabuz
👍5❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон вафотидан сунг нима нарсалар содир булади?

@Ashabuz
❤‍🔥4❤1