Туркийлар яшаган юрт
Ўрис хоҳлаган пайт туркий эллар устидан кулиб, уларни масхара қилиб, ҳатто бир вақтлар бошқа халқларга тегишли бўлган ерларни ҳам ўзиники деб даъво қилиб туради. Ачинарлиси, баъзилар бунга ишониб ҳам қолишади. Аммо тарихчиларимиздан негадир Сибирдан Аляскагача бўлган улкан ҳудудларда туркий халқлар изи ва туркий давлатлар тарихи ҳақида кўп эшитмаймиз.
Мамадали Маҳмудовнинг (Эврил Турон) «Ўлмас қоялар» асарида ажойиб маълумотлар келади:
Энди, Уйғоқбек оға, Сабрга, яъни сизнинг тилингизда айтганда, Сибрга келсак, қачондан бери Сабр ўрисники бўлиб қолди? Одам Ато, Момо Ҳаво замонидан бери Сабр биз туркларнинг еримиз бўлган. Сабрда Шўр, Ҳокас, Тува, Олтой, Эвенк, Манси, Қипчоқ, Арғун, Қарлуқ, Қангли, Найман, Ўз, Манғит каби турк қавмларимиз яшаган, яшаяпти. Сабрни кечагина, Герцен замонида ўрис босиб олган. Кўчимхон Ермак билан савашган. Ўрис енган. Сабрни Русия ери деб эълон этган. Бу бутун очун элларининг тарихларида битилган; жумладан, ўрис тарихида ҳам... Наҳот шуни билмасангиз?.. Лоақал Сабр ҳоқонлигини биларсиз?.. Энди бу туркча ном бузилиб, Сибир деб аталаётир. Ўзи Сабрда ҳамма жойларнинг номлари ҳам туркча-ку. Балки уйингизнинг шундоқ ёнидан оқиб ўтувчи Эртўш дарёсининг номиям туркчалигини билмассиз?.. Энасой, Бойкўлни-чи?.. Сабир — турк бешиги ҳисобланади. Ўрхун-Энасой ёзуви шу ерда яралган... Эҳ, бир куни шу гўллигимиз бошимизга етадур-да!..»
@Ashabuz

👍5❤2
------ "АР-РОҲМАН" СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
------
"Ар-Роҳман" - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Сурада Аллоҳ таоло инсонларга, жинларга берган беҳисоб неъматлари эслатилган, ўттиз бир марта: "Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини инкор этасизлар?!" - деб хитоб қилинган.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромлар олдига чиқиб, "Ар-Роҳман" сурасини бошидан-охиригача ўқиб бердилар. Саҳобалар қироатга қулоқ солиб жим ўтираверишди. Бу ҳолни кўрган Расули акрам жинлар қандай жавоб қайтарганини айтдилар: жинлар билан учрашилган тунда у зот "Ар-Раҳмон" сурасини ўқиб берганлар. Ҳар сафар "Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини ёлғонга чиқарасизлар?!" оятидан ўтилганда, жинлар: "Парвардигоро, Сенинг биронта ҳам неъматингни инкор қилмайсиз. Барча мақтовлар Сенгагина хос!" деб жавоб қайтаришган.
(Термизий, Ҳоким, Байҳақий қилган ривояти. Ривоят санади ҳасан.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ҳар бир нарсанинг келини бор. Қуръоннинг келини "Ар-Раҳмон" сурасидир" (Байҳақий "Шуабул имон"да заиф санад билан ривоят қилган.
Ҳар нарсанинг зийнати бўлади. Қуръоннинг зийнати - "Ар-Раҳмон" сураси. Бу сурада дунё ва охират неъматлари, жаннат аҳлининг келинлари бўлмиш ҳурлар васф этилган, уларнинг зеб-зийнатлари ҳақида маълумот берилган.
Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: ""Ҳадид", "Воқеа", "Ар-Раҳмон" сураларини ўқийдиган қори осмонлару ер малакутида, "Фирдавсда яшовчи" деб чақирилади", дейилган.
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан.
1-2. Меҳрибон (Аллоҳ Муҳаммад Пайғамбар ва унинг умматларига) Қуръонни таълим берди.
3-4. У Зот инсонни яратиб, унга (дилидаги мақсадини аён эта олиши учун) баённи (нутқни) таълим берди.
5. Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисоб-ўлчов билан (жорий бўлур).
6. Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам (Ёлғиз Аллоҳга) сажда қилур — бўйинсунур.
7-8. У Зот осмонни баланд қилиб қўйди ва сизлар тош-тарозида туғёнга тушмасликларингиз (яъни, ўзгаларга зулм қилмасликларингиз) учун мезон-тарозини ўрнатди.
9. (Эй инсонлар, ўзаро олди-берди муомаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар!
10. Ерни У Зот (жамийки) жонзотлар учун (яъни, улар жойлашиб, фойдаланишлари учун) паст-текис қилиб қўйди.
11. Унда (турли-туман) мева-чева ва гулкосали хурмо дарахтлари бор.
12. Яна сомонли дон-дун ва хушбўй (гуллар) бор.
13. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея (яъни, инкор қила) олурсизлар?!
14. У Зот инсонни (яъни, Одам алайҳиссаломни) сопол каби қуриган қора лойдан яратди.
15. Жин-иблисни эса алангадан — оловдан яратди.
16. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
17. (Аллоҳ) икки Шарқнинг (яъни, кун ва ой ботадигин жойларнинг) ҳам Парвардигоридир.
18. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
19. У Зот икки денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган ҳолларида (ёнма-ён) оқизиб қўйди.
20. (Аммо) у иккисининг ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар.
Изоҳ: Маълумки, денгиз қаъри ҳам, дарё туби ҳам сув бемалол сизиб ўта оладиган қумлоқ ёки тупроқдир. Кўп ҳолларда шўр сувли денгиз билан чучук сувли дарё ёки кўл шундоқ ёнма-ён жойлашиб ҳам қолади. Лекин Аллоҳ таъолонинг қудрати билан улардан бирининг шўри иккинчисига уриб кетмайди.
21. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
22. У иккисидан (бири бўлмиш денгиздан) марварид ва маржонлар чиқур.
23. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
24. Денгиздаги тоғлар каби баланд кўтарилган қатновчилар (яъни, елканли кемалар) ҳам ёлғиз У Зотникидир.
25. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
26. (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.
27. Буюклик ва карам Соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг Юзи — Ўзигина боқий мангу қолур.
28. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

❤7
29. Осмонлар ва ердаги (барча) жонзот (Унга муҳтождир ва бор тилак-мақсадларини Ёлғиз) Ундан сўрар. У Зот ҳар куни иш-амалдадир.
Изоҳ: Ушбу ояти карима ўзи мўъжаз бўлишига қарамасдан Исломий ақиданинг асосий рукнларидан бирини тўла ифодалагандир. Яъни, еру осмонда Аллоҳ таъолога муҳтож бўлмаган ва Ундан мадад-ёрдам тиламаган бирон жонзот йўқдир. У Зот ҳар куни, ҳар соат, ҳар лаҳзада ўзи яратган коинотдаги барча жонзотни бошқариб-парвариш қилиб турадиган Парвардигордир. Бу оят, «Аллоҳ таъоло борлиқ ва ундаги нарсаларни яратгач, уларни ўз ҳолига ташлаб кўйган», дейдиган айрим файласуфларга очиқ раддиядир.
30. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
31. Яқинда (Қиёмат қойим бўлган Кунда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориғ бўлажакмиз, эй инсу жинлар!
Изоҳ:
Яъни, озгина фурсат ўтгач, ҳаёти дунё тугаб, ундаги иш-амал битар ва Аллоҳ таъоло барча инсонлар ва жинларнинг ҳаётларида қилиб ўтган амалларини ҳисоб-китоб қилиш ва муносиб мукофот-жазо бериш учун фориғ бўлур. У Кунда Аллоҳ таъолонинг одил жазосидан ҳеч ким қочиб кутула олмас. Куйидаги оятларда сўз шу ҳақда боради.
32. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
33. Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у ҳолда ўтиб кетаверинглар! Сизлар фақат куч-қудрат билангина ўта олурсизлар, (лекин у Кунда сизларда ҳеч қандай қуч-қудрат бўлмас)!
34. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
35. (У Кунда) сизларнинг устингизга оловдан бир аланга ва тутун юборилурки, сизлар (ундан ҳаргиз) қутула олмассизлар!
36. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
37. Энди қачон (Қиёмат қойим бўлгач), осмон ёрилиб, (жаҳаннам ҳароратидан доғланган) ёғ каби қизариб қолганида —
38. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
39.— Ана ўша Кунда на бир инс ва на бир жин (қилиб ўтган) гуноҳидан сўралмас!
40. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
41. (Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва оёқларидан олинурлар (ва жаҳаннамга отилурлар)!
42. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
43. Жиноятчи-осий кимсалар ёлғон дейдиган жаҳаннам мана шудир!
44. Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланаверурлар!
Изоҳ: Яъни, ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтган кимсалар Охиратда дўзах ўтида куяр эканлар, дўзах ходимлари бўлмиш фаришталардан бирон қултум сув беришни сўрарлар. Шунда уларга қайноқ сув берилиб, яна дўзахга отилурлар ва бу ҳол абадул-абад давом этур.
Мазкур оятларда кофирлар дучор бўлажак азоб-уқубатлар баён этилди. Энди қуйида келадиган оятларда иймон эгаларига кўз тутиб турган гўзал оқибат — жаннатдаги мангу саодатли ҳаёт зикр қилинади.
45. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
46. Парвардигори (ҳузурида) туришидан (яъни, ўзининг Парвардигор олдида туриб ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришидан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир.
47. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
48. (У икки жаннат сон-саноқсиз) шоҳ-новдалар эгасидирлар, (яъни, сермева ва соя-салқиндирлар).
49. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
50. У иккисида икки оқар чашма бордир.
51. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олур-сизлар?!
52. У иккисида барча мевадан икки нави бордир.
53. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигориигизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

❤1
54. (Аҳли жаннат) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар). У жаннатларнинг меваси яқин бўлгувчидир (яъни, жаннат аҳли қай бир мевани ейишни истаса, ўша меванинг ўзи уларга эгилиб, яқин келур).
55. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
56. У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир.
57. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
58. Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар.
59. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
60. Эҳсон-яхшиликнпнг жазоси-мукофоти фақат яхшиликдир.
Изоҳ:
Яъни, ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтган кишининг Охиратдаги мукофоти жаннатдир. Эҳсон калимасининг луғавий маъноси — чиройли амал қилмоқликдир. Пайғамбар алайҳиссаломдан: «Эҳсон нимадир?», деб сўралганида, у киши шундай жавоб қилган эканлар: "эҳсон — Аллоҳ таъолога гўё Уни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Зотан, сен У Зотни кўрмасанг-да, У Зот шак-шубҳасиз, сени Кўриб тургувчидир".
61. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
62. У икки (жаннат)дан қуйироқда яна икки жаннат бордир.
63. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
64. (У икки жаниат серсув ва серяпроқликдан) қорамтирдирлар.
65. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
66. У иккисида тинмай отилиб тургувчи икки чашма бордир.
67. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
68. У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир.
69. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
70. У (жаннат)ларда хушхулқ ва гўзал юзли (аёл)лар бордир.
71. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
72. (Улар) чодирларда асралган ҳурлардир.
73. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
74. Уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир.
75. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
76. (Жаннат аҳли у жаннатларда) яшил болишлар ва гўзал гиламлар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар).
77. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
78. Буюклик ва карам Соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг номи Баракотли — Буюкдир.

❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ
ЖУМА МУБОРАК!
Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:
Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!
Гуноҳларимизни мағфират этгин!
Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!
Дунёда тинчлик, омонлик, хотиржамлик ҳукм сурсин!
Жума куни Кахаф сурасини укишни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот юборишни унутманг !
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳи!

👍2❤1
#намозвақтлари 11-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 04:38
Қуёш: 05:54
Пешин: 12:25
Аср: 16:48
Шом: 18:45
Хуфтон: 19:57
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.

#Ҳадис_520
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалсин! Сўнгра бурни ерга ишқалсин! Сўнгра бурни ерга ишқалсин!» дедилар. «Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейилди. «Ота-онасининг иккисини ѐки бирини катталик чоғида топиб, жаннатга кирмаган кимсанинг», дедилар».
Муслим ва Термизий
Шарҳ:
Бундан ота-она катта ѐшга етганида уларнинг хизматини қилиш, розилигини олиш алоҳида аҳамият касб этиши чиқади. Албатта, ҳар қандай қарияни ҳам қарилиги учун ҳурмат қилинади. Аммо қари ота-онани ҳам қарилиги учун, ҳам ота-оналиги учун эҳтиром қилиш керак бўлади. Ота-онаси ѐки улардан бири қариб, катта ѐшга етсалар уларни рози қилиш билан жаннатга кириш имкони очилар экан. Кимки ўша зўр фурсатдан вақтида фойдаланмаса, бурни ерга ишқалган билан баробар бўлар экан. Шунинг учун ота-онани ҳар доим ҳурмат қилиш билан бирга, уларга қариган чоғларида алоҳида эҳтиром кўрсатмоқ лозим бўлар экан. Буни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги лозим.
Ҳадис ва Ҳаёт 34
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
#Ҳадис_521
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар ўзиб кетдилар», дедилар. «Муфарридлар нима, Эй Аллоҳнинг Расули?!» дейишди. «Аллоҳни кўп зикр қиладиган эркаклар ва аѐллар», дедилар».
(Имом Термизий ривояти).
Шарҳ:
Демак, зокирлар бошқалардан ўзиб кетган шахслар бўлар экан. Зокирлар ҳам эркаклардан, ҳам аѐллардан бўлиши мумкин экан. Бошқалардан ўзиб кетиш учун Аллоҳ таолони кўпроқ зикр қилиш керак экан. Аллоҳни кўп зикр қиладиганлар кимлар эканини тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтган: «Бундан мурод намозлардан кейин, эртаю кеч, ѐтар жойларда, уйқусидан уйғонганда, ҳар сафар уйдан чиққанда ва кирганда Аллоҳ таолони зикр қилишдир».
Абу Амр ибн Салоҳ: «Аллоҳни кўп зикр қиладиган эркаклар ва аѐллардан бўлиш учун эртаю кеч, турли вақтларда ва ҳолатларда ривоятларда келган зикрларни бардавом айтиб бориш лозим», деган. Тасаввуф уламолари алоҳида бир зикрни кўп қилиш чегараси ўша лафзни етмиш минг марта айтишдир, деганлар.
Ҳадис ва Ҳаёт 35

Бир киши қўй боқиб юрган чўпоннинг олдидан ўтиб, унга:
— «Эй чўпон, сенда илмдан нима бор?» деди.
Чўпон унга:
— «Менда бешта калима (ўгит) бор. Агар сиз ҳам менга яна бештасини қўшганингиз-да, илмимни кўпайтириб олардим», деди.
Киши унга:
— «Аввал сен ўзингдаги калималарни айт-чи, балки мен унга яна қўшимча қилмасман?», деди.
Шунда чўпон:
— «Эй хожам!
Биринчиси: мен рост сўз турганда, ёлғонни ишлатмайман.
Иккинчиси: Ҳалол луқма турганда, ҳаромга бормайман.
Учинчиси: Ўзимда айб турганда, одамларнинг айбини эсламайман (тилга олмайман).
Тўртинчиси: Аллоҳ мени кўриб турганда, Унга осийлик (гуноҳ) қилмайман.
Бешинчиси: Аллоҳ менга кифоя қилиб турганда, Унинг неъматига ношукурлик қилмайман», деди.
Шунда ҳалиги киши чўпонга:
— «Дарҳақиқат, сен аввалгилару охиргиларнинг илмини жамлабсан. Энди ўзингдаги шу беш сўзга мустаҳкам бўл, чунки уларга ҳеч нарсани қўшишнинг ҳожати йўқ (улар мукаммалдир)», деди.

👍7❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.
Хайрли тонг!
Бугун 12- Сентябр хафтанинг Шанба тонги барчангизга муборак бўлсин азизларим!
Янги бошланаётган кунингиз баракали ва мазмунли ўтсин!
Аллоҳим барчамизга кетар чоғимизда "Лаа илаҳа иллаллоҳ" иймон калимаси билан кетиш насибасини бергин.
Умримиз мазмунли ва солих амалларга лиммо лим бўлсин!
Охиратда Роббимиз хузурида юзларимиз нурли ва кувончли юзлардан булмоклигини Аллохим барчамизга насиб этсин!

❤2👍1
#намозвақтлари 12-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 04:40
Қуёш: 05:55
Пешин: 12:24
Аср: 16:47
Шом: 18:43
Хуфтон: 19:55
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
Тонг : 04:40
Қуёш: 05:55
Пешин: 12:24
Аср: 16:47
Шом: 18:43
Хуфтон: 19:55
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
❤1👍1
Кун хикмати
Қуш қорни тўйгандан кейин ўгрилди ва учиб кетди...
Қолган донларни ўйламади...
Ёнимга олиб олай, захира қилиб қўяман, эртага ейман, демади...
Ҳаммаёқ қор, эртага оч бўлсам, егулик тополаманми? - деб ташвишланмади!...
Чунки ризқ берувчисидан кўнгли хотиржам эди. Ризқ берувчиси уни унутиб қўймаслигини жуда яхши биларди!

❤4👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсультни олдини олиш учун тавсия .
Бомдодга туришни одат килинг! Бу ибодат жуда куплаб касалликларни олдини олади.

👍5❤1
#Кун_дуоси
Малавон салавоти
Кимки ушбу салавоти шарифни ҳар тонг ва кеч кирганда уч мартадан ўқиса, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вaсалламга ўттиз минг (жами 60.000) caлaвот йўллаган бўлади ва унга Аллоҳнинг изни билан, олтмиш минг салавот айтганнинг савоби ато этилади.
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
اَللهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَلَهُ كُلَّمَا اخْتَلَفَ الْمَلَوَانِ وَتَعَاقَبَ الْعَصْرَانِ وَ كَرَّرَ الْجَدِيدَانِ وَ اسْتَقْبَلَ الْفَرْقَدَانِ وَ بَلِّغْ رُوحَهُ وَ أَرْوَاحَ أَهْلِ بَيْتِهِ مِنَّا التَّحِيَّةَ وَ السَّلَامَ وَ ارْحَمْ وَبَاركَ وَ سَلَّمْ عَلَيْهِ كَثِيرًا كَثِيرًا إِلَى يَوْمِ الْحَشْرِ وَ الْقَرَارِ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи кулламахталафал малавани ва таъақобал ъасрони ва карророл жадийдани вастақ балал-фарқодани. ва баллиғ руҳаҳу ва арваҳа аҳли байтиҳи миннат таҳиййата вас салама варҳам ва барик ва саллам ъалайҳи касирон касирон ила йавмил ҳашри вал қорори. («Ал-адъийатул ворида,», 174-с).
Маъноси: Аллоҳим, Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг аҳли байтларига икки кеча билан кундуз ўрин алмашиниши давом этгунича, икки аср (замонлар) бир-бирининг изидан келадиган муддатча, янгиланадиган икки хилқат (қуёш ва ой) такрорланиб турадиган вақтча, (жанубий ва шимолий) икки қутб юлдузлари кўринаверадиган муддатча узлуксиз салоту салом ёғдир. Биздан ул зотта ва ул зотнинг аҳли байтларига тахиййат ва саломларни етказ! То (қиёматдаги) тўпланиш ва қарор топиш кунигача ул зотга кўпдан-кўп раҳмат, баракот ва саломларни бардавом ёғдир!

❤5👍1