AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг.

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 13- Сентябр хафтанинг Якшанба тонги муборак бўлсин!

Янги кун сизга файз, барака ва кўнгил хотиржамлигини олиб келишига сабабчи булсин. Ҳар бир режангиз омад билан бошланиб, ишларингизга Аллоҳнинг баракаси ёр бўлсин.

Бугунги дам олиш кунингизни яқинларингиз даврасида мазмунли, хотиржам ва хушкайфиятда ўтказиш насиб этсин.

Аллоҳ барчамизни соғлик, тинчлик ва эзгуликдан айирмасин.

@Ashabuz
👍1
#намозвақтлари 13-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:41
Қуёш: 05:56
Пешин: 12:24
Аср: 16:46
Шом: 18:41
Хуфтон: 19:54
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

Балки қийинчиликлар сабрингизни синаш учундир. Сиқилманг чунки, албатта Аллоҳ сабрлилар билан биргадир...

Ҳорасан, толасан, ҳаммасига қўл силтамоқчи бўласан, шу вақт сенга суяниб турганларга қарайсан… Йиқлишга, чекинишга ҳаққинг йўқлигини англайсан. Уларнинг суянгани қадар кучли, сабр-бардошли бўлишга ҳаракат қиласан...



@Ashabuz
❤4
Биласизми...?

УЛАР ВАҚТДАН ЎТИБ КЕТИШГАН

Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.

Имом Шофиъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган.

Имом Аҳмад кунда 300 ракаат намоз ўқир экан.

Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди.

Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди.

Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.

Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди.

Имом Қатода бир туя китобни ёд олди.

Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади

@Ashabuz
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира

Салохиддин домла Абдулгаффор угли.

@Ashabuz
💯4❤2
❤1
"СОЛИҲА АЁЛ..."
БОМДОД намозини ўтказиб юборишга "КЎНИКМАГАН" солиҳа аёл, ўша куни ўзи истамаган холда намозга туролмай, ўтказиб юборди...

Солиҳа шундай қаттиқ ҲАФА бўлибдики, хўнг~хўнг йиғлаб, ич~ичидан ёнгандек, оғриқ ҳиссини
туйди...
Бомдод намози унинг учун ~ БУЮК МАРОСИМдек
эди. Ўтказиб юборгани учун ҳасрат ва надоматдан
куйиб, ўзини хеч кечиролмай фақат йиғлади... Шундан
сўнг ўзини "ЖАЗОЛАМОҚЧИ" бўлиб, куни билан
жойнамозидан силжимай узулмасликка қатъий қарор
қилди...

Умр йўлдоши аёлини берилиб ҚУНТ* билан
жойнамози устида ўтирганини кўриб, индамай ишига
кетди...

Ишидан қайтгач не кўз билан кўрсинки аёли
ҳали ҳануз ўша ерда ўтирганича, йиғлаб ИБОДАТ*
қилаётган экан. Эр индамасдан хонасига кириб ухлади...

Эрта тонг билан уйғониб қараса, аёл ҳамон жойидан
силжимай, Роббисига тинмай <<ИЛТИЖО>> қилаётган эмиш....Эр ўша куни шомдан кейин тўғридан~тўғри ибодатдан
чарчамаган аёлининг олдига бостириб кириб, маҳкам
бағрига босиб, бор овози билан:

--- «Аллоҳга қасамки, УНИНГ ОЛДИГА БОШҚА БОРМАЙМАН »,
--- «Қасам ичиб айтаман, бормайман бошқа»,
деб йиғи аралаш бақириб айтди...

Аслида солиҳанинг умр йўлдоши унга БИЛДИРМАЙ бошқа бир аёл билан АХДлашиб қўйган эди... Ўша куни улар эр~ хотинлик риштасини боғлаш мақсадида, никоҳдан ўтишни мўлжаллаб қўйишган эди...

Аммо аёлининг дили нима сабабдан тилка~пора бўлаётганини БИЛМАГАН* эр, бошқа аёлга уйланаётганидан аёли хабар топгани учун
ғамга ботиб кетди, дили вайрон бўлди, деб ўйлади...

Шундан сўнг қалбини фақат аёлига бағишлаб, ҳеч қачон
бошқа аёлга уйланмаслигини айтиб, онт ичди...

ҲИКМАТ:

Бахт~саодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга
киритиш эмас...
Балки, "ЭГА БЎЛГАН" нарсаларимизнинг
қадру~қимматини ИДРОК қилиб, англаб етишимиздир!
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 14- Сентябр хафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин!

Янги кунни яхши ниятлар билан бошланг.

Бугунги кунингиз файзли, баракали ва хайрли ўтсин.

Яқинларингиз билан бирга доимо соғлик, хотиржамлик ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Аллоҳ барча эзгу ниятларингизни рўёбга чиқарсин!

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

@Ashabuz
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

Тил суякдан эмас, лекин суякларни синдиради. Тил қилич эмас, лекин қонларни тўкади.

@Ashabuz
👍2❤1
Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бор эди:

1. Ҳазрати Қосим розияллоҳу анҳу.

2. Ҳазрати Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. (Уни Тоййиб ва Тоҳир ҳам дейилар эди)

3. Ҳазрати Иброҳим розияллоҳу анҳу.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт қизлари бор эди:

1. Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо.

2. Ҳазрати Руқайя розияллоҳу анҳо.

3. Ҳазрати Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.

4. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо.

@Ashabuz
👍2❤1
Расмни олган чўпон айтади:
"Қўзичоқнинг онаси олдинроқ йўқолган эди. Бугун подани кўздан кечириб орасидан қўзичоқни топа олмадим. Қарасам қўриқчи ит уни шу ҳолда бағрида олиб ётибди".

Одамзот орасида мурувват, меҳр-шафқат туйғуларини йўқотганлар учун ҳайвонлар дарс ўтади баъзан.

@Ashabuz
❤8💯2
НАБАВИЙ_ТАРБИЯ

Тур, эй Абу Туроб!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам силаи рахм қиладиган, қизларини йўқлаб турадиган, набиралари билан ўйнайдиган, куёвларига лутф ила муомалада бўладиган, қариндошларини икром қиладиган киши эдилар.

Бир куни қизлари Фотима розияллоҳу анҳони кўргани келдилар. Али розияллоҳу анҳу уйда йўқ экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини сўрадилар. Фотима розияллоҳу анҳо ораларида келишмовчилик чиқиб, унинг уйдан чиқиб кетганини айтдилар...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Али розияллоҳу анҳуни қидиришга юбордилар. Ҳалиги киши қидириб-қидириб Али розияллоҳу анҳуни масжиддан топди.Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга у кишининг масжиддалигини айтди. У зот масжидга бордилар. Али розияллоҳу анҳу юзларини ерга қўйиб масжидда уҳлаб ётган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, эй Абу Туроб», дедилар ва у кишининг юзидаги тупроқни муборак қўллари билан артдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳодан эри билан ўрталарида нима воқеъа бўлганини сўрамадилар. Нима гап ўтганини суриштирмадилар. Бу билан бизга уйларнинг ўз сири бўлишини англатмоқчи бўлдилар.

Чунки ҳар бир ишга катталарнинг аралавериши муаммони янада катталаштириши мумкин. Аллоҳ яширган нарсаларни очишга уринманг! Ишни эр-хотиннинг ўзларига қўйинг. Ўзлари уришиб, ўзлари ярашиб олишади.

Эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар ҳамма уйда бор. Бу табиий ва оддий нарса. Фотима розияллоҳу анҳо олам аёлларини саййидаси, Али розияллоҳу анҳу эса, Рошид халифалардан, шундай бўлсада, ораларида келишмовчилик юзага келди. Демак бизларда келишмовчилик бўлиши турган гап. Мушкулотларни ҳаётнинг бир қисми деб қарашимиз лозим. Биз муаммоларни хал қилиб, ундан дарс олишимиз керак. Оиланинг айбини очмаслигимиз, болаларни сарсон қилмаслигимиз, оғизлардаги сўлакка айланмаслигимиз лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳикматларига қаранг. Али розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, юмшоқ муомалада бўляптилар, у кишини ҳурсанд қиляптилар. Қизлари билан бўлиб ўтган иш учун койимаяптилар.Хатто нима бўлганини хам сўрамаяптилар. Бу иш катталарга дарс бўлмоғи керак.Катталар фарзандларини бўлиниб кетишига сабаб бўлмасликлари керак. Оловга мой сепмасликлари керак. Аксинча эрнинг оиласи келинларнинг аввалги хизматларини, яхшиликларини унутмасликлари лозим. Хотиннинг оиласи хам куёвлари билан қизлари ўртасида чиққан озгина келишмовчилик туфайли куёвларидан шайтон ясаб олмасликлари керак. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ҳам бизга келишмовчилик одобидан, уй муаммоларидан мухим дарс беряптилар. Фотима розияллоҳу анҳо тинчланишлари учун уйдан чиқиб кетди. Биз эса ғазабланганимизда завжамизга аччиқ сўзларни гапирамиз. натижада ёқимсиз сўзларни эшитамиз. Яҳшиси келишмовчилик чиққанида урушқоқ хўрозларга ўхшаб бир-биримизга сакрамаслигимиз керак.

Али розияллоҳу анҳу яна бир дарс беряптилар- уйдан хотинини хайдамасдан, ўзи чиқиб кетяпти. Хотинни уйдан чиқиб кетиши муаммони катталаштиради. Бу иш аёлга хам, оиласига хам озор етказади. Бу иш оилани шарманда қилади.

Уйингизда келишмовчилик юзага келса, индамасдан чиқиб кетинг. Кечқурун қайтиб келинг. Жуда бўлмаса, бирор дўстингизни уйидами ёки мехмонхонадами тунаб қолинг. Шу иш афзал. Хотинингиз сал туриб тинчланади. Сизни қидира бошлайди, соғинади. Уни мукаррам ва эъзозлаган холатда уйда қолдирганингиз учун сизга муҳаббати ортади...

@Ashabuz
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ_ТОНГ

🤍 Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух, қадрли инсонлар!

Кузнинг 14- сентября файзли Сешанба тонги муборак бўлсин!

Салқин тонг… Майин шамол

Олтинранг тусга кирган дарахтлар, ер бағрини безаган сариқ барглар ва кузнинг ўзига хос сокинлиги янги кунга ажойиб кайфият бағишламоқда.

Кузнинг ҳар бир барги каби бугунги кунимиз ҳам гўзал маъноларга бой бўлсин.

Кўнгилларимиздан хотиржамлик, хонадонларимиздан файзу барака, дастурхонларимиздан ризқ-рўз аримасин.

Майин куз шамоли барча ташвишларни олиб кетиб, ўрнига қувонч ва яхши хабарларни олиб келсин.

Бу салқин тонгда қалбингиз илиқ, ниятларингиз пок, қадамларингиз баракали бўлсин!

Ҳар бир эзгу ниятингиз ижобат бўлиб, бу Сешанба сизга омад, хотиржамлик ва унутилмас гўзал лаҳзалар келишига сабабчи булсин.

Кузнинг олтинранг гўзаллиги қалбингизга ҳам илиқлик ва нур бағишласин!

Барчангизга файзли, баракали, кун тилаймиз

@Ashabuz
🤝2❤1
#намозвақтлари 15-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:43
Қуёш: 05:58
Пешин: 12:23
Аср: 16:43
Шом: 18:38
Хуфтон: 19:50
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1👍1
Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ ва расули сизни яхши кўришини хуш кўрсангиз, уч хислатни муҳофаза қилинглар:

1. Ростгўйлик, рост сўз.
2. Омонатга риоя қилиш, ўз ўрнида адо қилиш.
3. Яхши қўшничилик.

Чунки, қўшнига озор бериш худди қуёш қаттиқ музни эритиб юборгани каби яхшиликларни эритиб, ўчириб юборади.

Имом Табароний ривояти.

@Ashabuz
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

Агар яхшиликка буюрсанг, аввалгилардан бўлиб уни ўзинг бажаргин. Агар ёмонликдан қайтарсанг, биринчилардан бўлиб ундан ўзингни тийгин.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ.

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота хакида хакикий тушунчалар.

@Ashabuz
❤1
❤1
Муҳаббат киссаси

Абул-Ос Пайғамбаримиз ﷺ ҳузурларига пайғамбарлик келмасидан олдин бориб:
«Қизингиз Зайнабни менга беришингизга изн сўрайман», деди. Пайғамбар ﷺ:
«Унинг розилигини олмасдан туриб бунга рози бўлолмайман», дедилар. Сўнгра Зайнабнинг олдига кириб:
«Аммаваччанг келиб, сени ўзига хотинликка сўрамоқда.
Унга турмушга чиқишга розимисан?», деб сўрадилар.
Зайнабнинг юзи қизарди ва у табассум қилди.

Зайнаб Абул-Ос ибн Рабиъга турмушга чиқди. Шу тариқа мустаҳкам муҳаббат қиссаси бошланди. Улардан Али ва Умома исмли фарзандлар туғилди.
Кейин катта синовлар бошланди:
Пайғамбаримизга ﷺ пайғамбарлик берилганда, Абул-Ос тижорат сафарида эди. Қайтиб келганида эса хотини Зайнаб Исломни қабул қилган эди.
Зайнаб эрига:
«Сизга қувончли хабарим бор», деди. У эса гапни эшитмай ўрнидан туриб чиқиб кетди.
Зайнаб ҳайрон бўлиб, орқасидан борди ва: «Отам пайғамбар қилиб юборилди, мен Исломни қабул қилдим», деди. Абу Ос: "Нега аввал менга айтмадинг?», деди. Зайнаб:
«Мен отамни ёлғончи дея олмас эдим.
У — ростгўй ва ишончли. Фақат ёлғиз мен эмас, онам, сингилларим ҳам Исломни қабул қилди. Аммакиваччам Али ибн Абу Толиб, сизнинг аммакиваччангиз Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр ҳам мусулмон бўлишди», деди.

Шунда Абул-Ос: "Мен одамлар "хотинини деб қавмидан юз ўгирди, ота-боболарини динидан воз кечди” дейишларини истамайман.
Отанг ҳақ гапирувчи, лекин мени ҳам тушунгин», деди.
Зайнаб: "Сизни мен тушунмасам, ким тушунади?
Мен сизнинг хотинингизман, ҳақ йўлга ўтгунингизга қадар ёрдам бераман», деди.
Шу зайлда йиллар ўтди.
Абул-Ос куфрда қолди. Кейин ҳижрат бўлди.
Зайнаб Пайғамбаримиз ﷺга бориб: "Ё Расулаллоҳ, эрим билан қолишимга рухсат беринг»,деди.
Пайғамбар ﷺ рухсат бердилар.
Зайнаб Маккада қолди.
Бадр ғазоти бўлганида Абул-Ос
Қурайш қўшини сафида жангга чиқди. Эри отасига қарши жанг қилар эди. Зайнаб йиғлаб дуо қилди: «Аллоҳим, болаларим етим қоладиган ёки отамдан айриладиган кундан қўрқаман».
Жанг тугади, Абул-Ос асирга тушди. Бу хабар Маккага етиб келди. Зайнаб сўради: "Отамга нима бўлди?»
— «Мусулмонлар ғалаба қилди», дейишди.
У шукр қилиб сажда қилди.
Сўнг сўради: «Эрим-чи?»
— «Муҳаммад асир олди», дейишди. Зайнаб:
«Эримни қутқариш учун фидя юбораман», деди.
Унинг қимматли нарсаси йўқ эди. Шунда онаси Хадижа онамиздан қолган
маржон тақинчоғини фидя учун бериб юборди.
Пайғамбар ﷺ асирларнинг фидясини қабул қилиб ўтирар эканлар, бехосдан маржонга кўзлари тушди ва:
«Бу кимнинг фидяси?», деб сўрадилар.
— «Абул-Ос ибн Рабиъники», дейишди.
Пайғамбар ﷺ йиғлаб дедилар:
«Бу Хадижанинг маржонику…».
Сўнг: «Эй одамлар, биз бу кишидан куёв сифатида ҳеч қачон ёмонлик кўрмадик.
Уни озод қилсангиз ва Зайнабга маржонни қайтарсангиз», дедилар.
Улар: "Албатта, ё Расулаллоҳ», дедилар.
Пайғамбар ﷺ маржонни қайтариб, Абул-Осга дедилар:
«Зайнабга айт, Хадижанинг маржонини асрасин».
Сўнг ёнларига олиб:
«Аллоҳ менга мусулмон билан кофирни ўртасини ажратишни амр қилди. Қизимни қайтариб юборгин", дедилар.
У: «Ҳоп», деди.

Зайнаб уни Макка дарвозаси олдида кутиб олди. У: «Сен отанг олдига кетасан», деди.
Зайнаб болаларини олиб Мадинага кетди.
Орадан 6 йил ўтди.
Кўпчилик уни сўраб келди,
у эса эри қайтишидан умид қилиб, рад этди.
6 йилдан кейин Абул-Ос Шомга тижорат билан кетаётганда саҳобалар унинг карвонини ушладилар. Абул Ос эса қочиб қолди. У тунда Зайнабнинг уйига келиб эшикни қоқди.
Зайнаб сўради:
«Мусулмон бўлиб келдингми?»
У: "Йўқ, қочиб келдим», деди.
Зайнаб: "Ундай бўлса, меҳмонсан, марҳабо,
болаларимнинг отаси», деди.
Бомдод намозидан кейин Зайнаб масжидда:
«Мен Абул-Осга паноҳ бердим», деб баланд овоз чиқарди.
Пайғамбар ﷺ: «Сен паноҳ берган кишига биз ҳам паноҳ берамиз», дедилар.
Лекин дедилар:
«У сенга ҳалол эмас».
Зайнаб рози бўлди.

Зайнаб Абул Осга яна: Исломни қабул қила қолинг", деди.
У рад этди ва Маккага қайтиб кетди.
Маккага қайтгач, одамлардан олган молларини эгаларига қайтариб берди ва: «Ҳеч кимнинг ҳақи қолмадими?», деб сўради.
❤4
Улар: "Ҳаммамизга яхшилик қилдинг», дейишди. Шунда у:
«Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ
ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб исломга кирди.
У Мадинага келиб Исломга кирганини эълон қилди.
Сўнг Пайғамбар ﷺ Зайнабдан сўрадилар: «Эрингга қайтишга розимисан?»
Зайнаб уялиб табассум қилди.

Бир йилдан кейин Зайнаб вафот этди. Абул-Ос қаттиқ йиғлади. Пайғамбар ﷺ унга тасалли бердилар.
У: «Зайнабсиз яшай олмайман», деб йиғлади.
Зайнабдан кейин бир йил ўтиб,
Абул-Ос ҳам вафот этди.

@Ashabuz
😢6❤3