AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
ЕТТИ ТОЖ

1. Зикр тожи
«Лã илãҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лã шарийкалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъалã кулли шай‘ин қодийр».
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илорҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир».

2. Дуо тожи
«Роббанã ãтина фид дунйã ҳасанатав ва фил ãхироти ҳасанатав вақинã ъазãбан нãр».
Маъноси: «Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара сураси, 201-оят).

3. Қўрғон тожи
«Бисмиллãҳиллазий лã язурру маъсмиҳи шай‘ун фил арзи ва лã фис самãи ва ҳувас самийъул ъалийм».
Маъноси: «Унинг исми билан на осмонда ва на ерда ҳеч бир нарса зарар бера олмайди. У билувчи ва эшитувчи Зотдир».

4. Истиғфор тожи
«Аллоҳумма анта Роббий лã илãҳа илла ант. Холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалã аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту. Абу‘у лака бинеъматика ъалайя ва абу‘у бизанбий. Фағфирлий, фаиннаҳу лã яғфируз зунуба илла анта».
Маъноси: «Аллоҳим, Сен менинг Раббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг, мен қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлгунимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонлигидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди».

5. Машаққатни кетказиш тожи
«Лã илãҳа илла анта субҳãнака инний кунту миназ золимийн».
Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё сураси, 87-оят).

6. Хотиржамлик тожи
«Лã ҳавла валã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъазийм».
Маъноси: «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади».

7. Тасбеҳ тожи
«Субҳãналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидãда калимãтиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳича миқдорича поклайман».

@Ashabuz
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
70 йил хилватхонада утирган Рохиб.

@Ashabuz
👍3❤2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли ва баракали тонг!

Бугун 21- Сентябр хафтанинг Душанба тонги сизга баракотли бўлсин!

«Роббингиз: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилай", деди» (Ғофир сураси, 60-оят).

Ушбу гўзал тонг дуоларингиз ижобат бўладиган, қалбингиз нурга тўладиган хайрли кун бўлсин.

Аллоҳим! Кўзларимизни янги кунни кўриш бахти билан сийлаганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин. Хонадонларимизга тинчлик, танимизга соғлик, ризқимизга кенг барака бер. Бошлаган ишларимизни осон ва хайрли қил.

Роббимизнинг раҳмати ва мағфирати кун давомида сизни тарк этмасин.

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

@Ashabuz
❤1
#намозвақтлари 21-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:50
Қуёш: 06:04
Пешин: 12:21
Аср: 16:34
Шом: 18:27
Хуфтон: 19:39
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1👍1
Кун ояти

Яратилиш

📜Аллоҳ таоло айтади:

"Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган музғадан яратдик.
Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни гўдак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз)."
Ҳаж сураси, 5 - оят.
Банда дунёга берилиб кибрланиб кетганда асли узининг нимадан яратилганига эътибор каратса хаддини билиши осон булади. Банданинг асл келиб чикиши бир парча тупрок ва бир томчи хакир сувдан булганидан кейин нимасига кибрланади?
Ер каби хокисор булинг шунда Аллох сизни баланд тоглар каби мартабангизни юкорига кутариб куяди!

Мухаммад Равшан ибни Рахимкул

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега Жаброил алайҳисалом фаравнни оғзига лой тиққан?

@Ashabuz
💯2❤1
Ибн Арабшох "эртаклари"

«Темур туғилганда қўли лахта қонга ботиб туғилган…. Уни ё қароқчи ё йўлтасар бўлади дейишган… Темур ночор оиладан бўлиб, отаси Тарағай Баходир камбағал этикдўз бўлган…. Темур қўй ўғирлаганда чопон камондан унга ўқ узиб елкасини яралаган… Шунинг Темур баджахл ва оламдан аламини оладиган бўлиб ўсган….»

Ажоиб ул мақдур

Кулгули а?
Идрокида муаммоси бор одам бу битикни кўриб
«демак советлар тўғри айтган экан….» деган таслимий хулосага боради.

Бироқ Али Яздий, Хондамир каби тарихчиларнинг манбааси бирданига унутилади ва ибн Арабшохники ҳуддики кучли факт бўлиб чиқади.

Майли, айтарсизки Арабшох бегона бўлгани учун уники тўғри ва унга қарши далили сифатида Али Яздий ва Хондамирларни қўйиш ноҳақлик, чунки улар Темурни севган ва унга ялтоқлик қилиш учун уни мақтаб , камчиликларни олиб ташлашган деб ўйласангиз керак.

Унда сазангиз ўлмасин.

Арабшох маълумотига қарши факт сифатида юқоридаги манбаалардан фойдаланмайман)))

Мутлақо ҳолис манбаани кўрамиз.

Темур ҳали ҳокимиятга чиқмаган пайти ва иқтидорга келмаган пайти ёзилган солнома, Чиғатой улусининг давридаги Хонлар солномаси, ҳусусан Тўғлуқ ва Илёсхўжа даврида келтирилган манбааларга мурожаат қилсак.

Барлос уруғи ва Тарағай Баходир оиласи ўша Чиғатой ва бошқа мустақил солномаларида Кеш шахри беки , ҳокими ва ер эгаси дея рўйхатда аниқ кўрсатилган.

Ибн Арабшох эса Тарағай Баходирни «Этикдўз камбағал » деб кўрсатган эдими?

1360 йил, Абу Бакр ал-Қутбий томонидан Табризда ёзилган «Тарихи шайх Увайсий» асарида Кеш вилояти ҳақида сўз борганда расмий ҳукмдор Амир Темурнинг амакиси Ҳожи Барлос Барлослар уруғининг сардори экани ва Барлос уруғи олий аристократик мақомда экани аниқ кўрсатилган.

Бу маълумот Темур ҳокимиятга келишидан қарийб 10 йил аввал ёзилган.

1340 йилда ёзилган Шихабуддин Умарийнинг «Масалик ал абсор» ида Чиғатой улусининг ички маъмурий тузилиши билан бирга айнан Барлос уруғи ҳақида ва уларнинг амирлари кетма кетлиги санаб берилган. Бу манбаа ёзилганда Темур 4 ёш бўлган.

1333 ёил Ибн Баттута нинг «Саёхатномасида» Кеш шахрига ташриф буюргани ва ўша даврда ҳам у ерда бошқарувчилар айнан Барлос уруғи аристократияси экани ва ҳатто масжидларга ҳомийлик қилишгани ёзилган. Ибн Арабшох эса Темурнинг оиласини диндан қайтган ва кофирликда айблаб ёзган эди.
1307 – 1311 йилларда ёзилган Рашидуддиннинг «Жомий ут таворих» ида Чиғатой улусида Кеш шахрининг эгаси сифатида Барлос уруғини кўрсатиб ўтган.

Бу битик ёзилганда нафақат Темур балки Тарағай Баходир ҳам ҳали туғилмаган эди .

Кўряпсизми?

Ибн Арабшох якка ўзи болалигидаги нафрати билан ўзидан аввалги ва ўзидан кейинги тарихчиларга мутлақо тескари ва зид оҳангда ўз вариантини тўқиб чиқарганлиги кўриниб турибди.

Мен Ибн Арабшох манбаасига қарши Темур ҳали иқтидорга келмаган манбаалардан фойдаландим.

Лекин , бу билан мавзу тугамади.

Ибн Арабшох хато маълумотлар беришда Темур насли ҳақида ёлғон кўрсатмалар билан чекланмай, бутун тарихий кетма кетликларни ҳам чалкаштириб , бузиб кўрсатган.

Замонавий тарихчилар Якубовский ва Бартолдьлар Ибн Арабшохдаги бир қатор хатолар ва чалкашликларни айтиб ўтишган.

Масалан Анқара жангидаги халок бўлган аскарлар сони Ибн Арабшохда бўрттириб кўрсатилган. Ҳатто Усмонийлар солномасида ҳам бундай дахшатли рақамлар учрамайди.
Боязидни темир қафасга солиш афсонасини эса Усмонийлар солномасидан топа олмайсиз.

Балки Боязид ёпиқ кажавада келтирилди дейилади холос.
Ибн Арабшох Дашти Қипчоқ ва олтин Ўрда ҳақида ҳам шажараларни тасвирлашда оғзаки афсоналарга таяниб бир қатор аҳмоқона структура тузиб қўйган.

Энг кулгули жойи, ўзи араб бўла туриб, Араб ўлкалари бўлмиш Шом ва кичик Осиё ҳудудларидаги ҳукмдорлар номи ва хронологияларини телба тескари ёзиб ташлаган.

Дамашқ қамали ҳақидаги битигида Мамлук султони Мисрни ташлаб қочгани ёзилса, асл тарихий фактда у Мисрда бир неча ҳафталаб музокара бўлгани қайд этилган.
❤5
Ибн Арабшохнинг бу хатолари бошқа тарихчилар ал Мақризий ва Ибн Тағрберди лар “Ан нужум аз Зохира” , “Китоб ал сулук” асарларида аниқ кўрсатилиб тўғри хронология ва рақамлар келтирилади.

Ибн Арабшохнинг “Ажоиб ул Мақдур” асарини Инглиз тилига таржима қилган Шарқшунос Жон Сандерс ҳам ҳатто шу китобга атайин 100 лаб тўғриловчи шархлар ёзган ва Ибн Арабшохнинг 100 лаб хато маълумотларини кўрсатиб ўтган.

Ундан ҳам қизиқ жойи яна бир араб тарихчиси Ибн Халдун шахсан ўзи Амир Темур билан юзма юз гаплашган одам сифатида Ибн Арабшохдан фарқли мутлақо бошқа одамни тасвирлайди.

1401 йил Дамашқ қамали пайтида Ибн Халдун саватга тушиб қалъадан ташқарига тушиб , Темур музокара ўтказиш учун ҳаракат қилади.

Уни Темур ҳузурига олиб боришади.

Музокара пайти Ибн Халдун ўзининг «Ат-Таъриф би Ибн Халдун ва риҳлатуҳу ғарбан ва шарқан»

Асарида Темурнинг шахсиятидан ҳайратланганлигини ва у оддий классик тахтда ёнбошлаб ўтириб оладиган хукмдорга ўхшамаслиги, унинг жуда кўп савол бериши ва асосий саволлари империянинг иқтисодий умрини қанда қилиб узоққа чўзиш мумкинлиги ҳақида эканлгини қайд этади.

Оддий Ҳукмдор фақат ейишни ва бойлик орттиришни ўйласа Темур мавжуд империяни таназзулга учрашига сабаб бўладиган омиллар ҳақида тинмай савол беради Ибн Халдунга.

Ибн Халдун билан Темур 1 ойдан ортиқ сухбат қуради.

Ҳатто баъзи суҳбатлар бир неча соатлаб чўзилиб кетганидан Ибн Халдун чарчаб кетганини ҳам айтади.

Ҳатто Темур Ибн Халдун шу даражада мураккаб саволларни берадики, Ибн Халдун жавоб беришда ҳатто фикрини жамлай олмаганини ҳам айтиб ўтади.

Ибн Халдун шахсан Темур учун «Китоб фи ахбор ал-Мағриб» китобини ёзиб топширади.

Энди, Хукмдорлик масаласига келсак.

Мени ҳар доим бир ёндошув ҳайратда қолдиради.

Нега барча ҳукмдорлар шунчаки оддий юриш ва жанглар қилди деб ўтиб кетиладию, Амир Темурга келганда қандайдир нафрат билан бўрттирилади?

Мисол учун

Мухаммад Хоразмшох 1212 йил Самарқандда 10.000 дан 20.000 гача оддий аҳолини шунчаки қириб ташлайди.
1208 йилда Тошкентга ўт қўйиб ҳеч кимга ҳеч нарса қолмаслиги учун Тошкентни аҳолиси билан теп текис қилиб юборади.

Амир Насрулло Қўқон хонлигида Минглар вакилларини , гўдакларни, қизларни ва Нодирабегимни шунчаки қўй сўйгандек сўйиб ташлаган.



Қадимги Саклар эронлик асирларни кўзларини ўйиб сутга қўшиб ичдиришган.

Яна Саклар Мидия ҳукмдори Киаксарнинг ўғлини ўлдириб, таом сифатида ўзига пишириб беришган.

Лекин бу бу маълумотла келтирилганда шунчаки “ҳа энди бўлиб туради” деган гап билан вазиятдан чиқиб кетилади.

Ёки миллионлаб Ўзбекларнинг бошига етган Ленин ва Сталин сиёсатига тўхталса Амир Темур танқидчилари:

“Буюк ислохотлар учун шундай бўлиши ҳам керак эди” деб жавоб беришади.

Ҳа... миллионлаб Ўзбеклар гугуртнинг нархи 1 тийин бўлиши учун ўлиб кетишди.....

Ҳатто Темурдан кўра Чингизхон рахмдилроқ эди деган гапни эшитдим.

Темур жангларда юришлар қилган, лекин Чингизхонга ўхшаб кутубхоналарни ёқмаган !

Буни унутманг!

Юқорида санаб ўтган Ҳукмдорларнинг вахшийликлари “Тақдир тақозоси” деб бахоланадию, Темурга келганда “ярамас қотил, вахший!” деган ёрлиқ қўйиладими?

Бу тарихий шахсларни “танлаб олиб севиш” эмасми?

Тарихий ҳукмдорларимизни мен 2 га ажратаман.

Биринчиси : Хорижлик элчилар олдида ер ўпиб, бош эгиб, таъзим қилиб, эхтиром кўрсатиб, ўз халқига келганда итдек хор қилган, очкўз, вахший ва зулмкор ҳукмдорларимиз. Улар жуда кўп.

Иккинчиси : Темур сингари ўз халқини солиқларини кўтармай, уларни хориждаги хавфсизликларини таъминлаб, савдо карвонларини мухофаза қилиб ҳукм сурган ва лекин Хорижлик ва бегона давлатларни зир тиратиб, вахима солдириб, уларни эмаклатиб ташлаган ҳукмдорлар. Афсуски Темурдан бошқасини эслай олмадим.

Баъзилар негадир Темурнинг тимсоли 1900 йилда пайдо бўлиб қолган деб ўйлар экан.

Гўё 1500 - йилдан кейин Темур 400 йилга унутилгандек қилиб кўрсатишади.

Вахолангки Хива хонлигида ёзилган “Фирдавсул иқбол”, Бухорода ёзилган “Абдулланома”, “Тарихи Муқимхоний”, “Бахр ал асрор” каби асардарда Темурнинг таърифини ўқишмаган кўринади.
❤3
Бухоронинг Шайбоний, Аштархоний, Манғит хукмдорлари тахтга ўтириш маросимида Темурнинг “Кўк тош” ига ўтириш маросимини бажаришгандагина расман ҳукмдор дея эълон қилина олинганиничи?
Абдуллахон 2 чининг ўзи Темурни идеал шахс деб унга тақлид қилишга харакат қилган.

Буни инкор қилиб бўладими?


Қўқон хонлигичи ? Амир Умархон давридан Минглар сулоласи ўзини бошқа хонлардан фарқли Чингизий деб эмас, айнан Темурийлардан бўлган “Бобурийлар” га боғлаб олишичи?
Буни ҳам инкор этамизми?

@Ashabuz
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 БУГУН БАЙТУЛЛОҲДА ЙИЛЛАР ДАВОМИДА АЗОН АЙТГАН МУАЗЗИН ВАФОТ ЭТДИ…

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун…

Масжидул Ҳаром муаззини Шайх Иброҳим бин Одил ал-Маданий бугун — 21 сентябрь куни 51 ёшида вафот этдилар.

У зот узоқ йиллар давомида Каъбатуллоҳ ёнида азон айтиб, миллионлаб мусулмонларни ибодатга чорлаб келдилар.

Айниқса, бомдод азони, такбирлари ва имом ортидан намозни етказиб туришлари билан кўпчиликка таниш эдилар.

Бугун эса ўша таниш овоз сукутга чўмди…

🤲 Аллоҳ таоло у зотни Ўз раҳматига олсин, қабрларини нурга тўлдириб, Жаннатул Фирдавсдан жой ато этсин.

ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ.

@Ashabuz
😢4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Манманлик хакида жуда ибратли видео .

@Ashabuz
❤4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ.

Хайрли тонг! Бугун 22- Сентябрь хафтанинг сешанба тонги муборак бўлсин азизларим!

Ҳаётимиз асло ёдимизга келмайдиган бир лаҳза ила бошланди.
Ва биз асло била олмайдиган бир лаҳза билан ниҳоя топади.

Ўзгартира олмайдиган ўтмиш ва Аллоҳ бизга битганидан ортиғини қила олмайдиган келажак ғамида яшаманг.

Роббингиз олдида, заифлигингизнии, Унга муҳтож эканлигигингизни эътироф этинг!
Унга дуо қилинг!

АЛЛОҲИМ, сизларга барча яхшиликларни муяссар - осон, ёмонликларни узоқ қилсин! Кунингиз хайрли - баракали ўтсин!

@Ashabuz
🤝2❤1
Кун хадиси

Ким "Алҳамдулиллаҳ"ни лозим тутса, унга яхшиликлар кетма-кет келади.

Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ"ни лозим тутса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.

Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни лозим тутса, гуноҳи мағфират қилинади ва ташвишларига кифоя қилинади.

@Ashabuz
❤4
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Ҳузурида ота-онасининг ҳар иккиси ёки бирортаси қариликка етсаю, (уларнинг хизматларини қилиб, розиликларини олиб) жаннатга кира олмаган киши хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин!”

Имом Муслим ривояти.

@Ashabuz
😢3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунингизни Куръон билан бошланг!

@Ashabuz
👍2❤‍🔥1❤1
❤1
#Ҳадис_12

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Менга пайғамбарлар кўрсатилди. Қарасам, Мусо алайҳиссалом кишиларнинг ўртачаси, худди шануалик эркакларга ўхшар экан. Исо алайҳиссаломни кўрдим. У зотга мен кўрганлардан энг ўхшаши Урва ибн Масъуддир. Иброҳим алайҳиссаломни ҳам кўрдим. Мен кўрган одамлар ичида унга энг ўхшаши соҳибингиздир (яъни, ўзлари). Яна Жаброил алайҳиссаломни ҳам кўрдим. Мен кўрганлар ичида Диҳя унга энг кўп ўхшайдигани экан”.

Шарҳ.

Ўтган пайғамбарлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга тушда ёки исро кечаси кўрсатилган бўлиши мумкин.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом васфларига кўра, Мусо алайҳиссалом худди шануалик кишиларга ўхшаб ўрта бўйли, қадду қомати мўътадил инсон экан. Шануа Ямандаги қабила номидир. Мазкур қабила эркаклари куч-қуввати, чиройли, мўътадил қомати билан танилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мусо алайҳиссалом ташқи кўринишини саҳобаларга тушунтириш учун ташбеҳдан фойдаланганлар. Исо алайҳиссаломни кўрганларида уни машҳур саҳобий Урва ибн Масъуд Сақафий розияллоҳу анҳуга ўхшатганлар. Яъни, “Ичингизда Исо ибн Марямга энг ўхшайдигани Урва ибн Масъуддир”, деганлар. Анбиёлар бобоси Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссаломга энг ўхшаши ўзлари эканини айтганлар. Ривоятда “Иброҳимга энг ўхшайдигани менман”, демасдан “соҳибингиздир”, демоқдалар. Жобир розияллоҳу анҳу буни “яъни, ўзлари”, деб изоҳламоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга анбиёлар билан бирга ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом ҳам кўрсатилган. У “Диҳя” исмли саҳобага ўхшар экан. Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу саҳобалар ичида энг келишган, чиройли, фасоҳатли киши эди. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кўпинча Диҳятул Калбий қиёфасида келарди.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"

⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️

#Ҳадис_550

Силаи-Раҳм ҳақида.

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга мени жаннатга киритадиган амалнинг хабарини беринг», деди. Шунда у ердаги қавм: «Унга нима бўлди? Унга нима бўлди?» дейишди. «Ҳожати борга ҳам, унга нима бўлдими! Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни қоим қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан. У (улов)ни қўйиб юбор!» дедилар. У зот уловлари устида эди».

(Икки Шайх ривоят қилишган).

Шарҳ:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз уловларига миниб йўлда борар эдилар. Бир киши йўлни тўсиб чиқиб, у зотнинг уловлари жиловидан ушлаб тўхтатди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули!
Менга мени жаннатга киритадиган амалнинг хабарини беринг», деди».
Бу ғалати иш эди. Одатда, кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бундоқ муомала қилмас эдилар. Агар саволлари бўлса, бошқача вазиятда берар эдилар. Аммо бу одам ғайриоддий тасарруф қилди.
«Шунда у ердаги қавм:
«Унга нима бўлди?
Унга нима бўлди?» дейишди».
Унга нима бўлди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чикди?
Унга нима бўлди?
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловлари жиловидан тутади?
Унга нима бўлди?
Бундоқ катта саволни сўрайди?

Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги кишининг қилмишидан ажабланмадилар. Ўзларини ҳам, саволидан камтарона ҳам тутдилар. Одамларнинг ажабланишига ҳам, сўровчининг саволига ҳам, бирдан жавоб бердилар.
«Ҳожати борга ҳам, унга нима бўлдими!»
Бировнинг ҳожати бор экан, йўлни тўсиб чиқиб, уловнинг жиловидан ушлаб туриб, савол берибди. Шунга ҳам ажабланасизларми?
Сен, эй сўровчи! Агар ўзингни жаннатга киритадиган амални қилмоқчи бўлсанг: «Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни қоим қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан». Билдингми?!
Ана ўшаларни қил. Энди, «У(улов)ни қўйиб юбор!» дедилар».
❤3👍1
Бу ҳадиси шарифни шарҳ қилган уламоларимиз ўша суҳбат чоғида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз уловларини миниб турган эдилар, суҳбат тугагач у зот савол берувчига
«Уни қўйиб юбор!» деганлар, дейишади. Бу ҳадиси шарифда силаи раҳм қилиш-қариндошлик алоқаларини яхшилаш иймон, намоз ва закот каби Исломнинг рукни бўлган нарсалар билан бир даражага қўйилмоқда. Бу амал кишининг жаннатга киритадиган амаллар рўйхатига киритилмоқда. Шундан ҳам силаи раҳм қанчалар аҳамиятли амал эканини тушуниб олсак бўлаверади.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34

⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️

#Ҳадис_548

حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنِ ابْنِ أَخِي ابْنِ شِهَابٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ، يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلاَّ الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمَجَانَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلاً، ثُمَّ يُصْبِحَ وَقَدْ سَتَرَهُ اللَّهُ، فَيَقُولَ يَا فُلاَنُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللَّهِ عَنْهُ ‏"‌‏.‏

Солим ибн Абдуллоҳ Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитган эканлар:
"Ҳар бир умматнинг гуноҳлари кечирилади, аммо ўз гуноҳини ошкора қилувчилар бундан мустаснодир. Киши тунда қандайдир (гуноҳ) иш қилса-ю, уни Аллоҳ яширган бўлса, тонг отгач, у: Эй фалончи, кеча мен ундай қилдим, бундай қилдим, деб Аллоҳ яширган айбини ўзи ошкора қилиши гуноҳни ошкор қилишдандир!"

(Саҳиҳул Бухорий Олтин Силсила китобидан)

Хасан ал Басрий роҳимаҳуллоҳ:
"Агарда инсоннинг ўзи гуноҳлари хақида гапирса, бу ҳақида зикр қилинишлик тақиқланган бўлмайди (яъни ғийбатга кирмайди)" дедилар.
"Фаъдул Қодир" 3/323.

#Ҳадис_549

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон жаннат боғлари ѐнидан ўтсангиз, сайл қилинг», дедилар. Мен: «Жаннат боғлари нимадир?» дедим. «Зикр ҳалқалари», дедилар».

(Имом Термизий ривояти).

Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифдан зикр ҳалқаларининг фазли очиқ-ойдин кўриниб турибди. Улар жаннатнинг боғлари, деб аталмоқда. Демак, ким ѐруғ дунѐда зикр ҳалқаларига кирса, жаннат боғига кирган бўлади. Ким зикр ҳалқаларига кириб, зикр қилса, жаннат боғида сайл қилган бўлади. Мўмин банда учун ҳар куни бир неча бор жаннат боғига кириш, унда сайл қилиш имкони берилган экан. Бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишимиз лозим.
Зикр ҳалқаларига киришимиз жаннат боғига кириш эканини англаб етмоғимиз керак. Ўша ўзимиз кирган жаннат боғида кўпроқ сайл қилиб қолишга ҳаракат қилишимиз керак.
Бу фазилатга таниш-билишларни, ѐру дўст, бола-чақаларни ҳам чорлашимиз лозим.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35

@Ashabuz
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли ва файзли тонг! 

Бугун 23- Сентябр хафтанинг Чоршанба тонги барчангизга муборак бўлсин азизларим!

«Аллоҳ гўзалдир ва Гўзалликни севади» (Муслим ривояти). 

Ушбу гўзал тонг ҳаётингизга гўзаллик, қалбингизга хотиржамлик ва хонадонингизга чексиз қувончлар келишига сабабчи булсин! 🤲

Аллоҳим! Бизни янги куннинг файзидан, раҳматидан ва мағфиратидан бебаҳра қўйма.
Қалбларимизни иймон нури билан тўлдир, оилаларимизни бахт ва омонликда асра.
Ҳар бир эзгу ниятимизни Ўзинг ижобат айла. 

Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин.

@Ashabuz
🤝2❤1
Кун хикмати

Салафлар доим учта нарсани насиҳат қилишган, улар тилло билан тарозига тортиладиган бўлса, тиллодан оғир келади:

1. Ким ўзи ва Аллоҳ ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан одамлар орасини ислоҳ қилиб қўяди.
2. Кимки ички оламини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг зоҳирини ислоҳ қилади.
3. Ким охират билан машғул бўлса, Аллоҳ унинг дунё ва охират ишини ўнглаб қўяди.

@Ashabuz
❤4