AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
КИМГА ДИН БЕРИЛГАН БЎЛСА

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ таоло ризқларингизни тақсимлаганидек, хулқларингизни ҳам тақсимлаган.Аллоҳ таоло дунёни яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандасига ҳам бераверади. Аммо динни фақат Ўзининг суйган бандасига беради. Кимга динни ато этган бўлса, батаҳқиқ уни яхши кўрибди", дедилар.

@Ashabuz
❤5❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг ҳар ерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ.

Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ!

Хайрли тонг!

Бугун 24- Сентябр хафтанинг Пайшанба тонги файзли, барокатли, хурсандчиликка тўла бўлсин!

@Ashabuz
❤1👍1
#Кун_ояти

«Эй инсон! Албатта сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўларсан ва охири унга йўлиқарсан», («Иншиқоқ» сураси, 6-оят).

@Ashabuz
❤3
НАМОЗДА КЎРСАТКИЧ БАРМОҚНИ КЎТАРИШ МАСАЛАСИ
Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ «Ишоратус-саббоба» ҳақида

Аҳмад ибн Абдулаҳад ибн Зайнул Обидийн ас-Сирҳиндий ал-Форуқий ан-Нақшбандий (971–1034 ҳ./1564–1624 м.), қуддиса сирруҳу, Имом Раббоний номи билан танилган бўлиб, Нақшбандия тариқатининг Мужаддидия — янгиланиш тармоғига асос солган ва «Олтин силсила»нинг буюк ҳалқаларидан бири ҳисобланади. У зот «Мужаддиди алфи соний» — «Иккинчи минг йиллик мужаддиди» сифатида шуҳрат қозонган.

У зот ҳақиқатда ўз даврида Ҳиндистондан етишиб чиққан мужаддид — динни бидъат ва турли қўшимчалардан тозаловчи, диний илмларни ривожлантирувчи буюк олим сифатида эътироф этилган.

Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳнинг тасаввуф ва ақидага оид бир қанча асарлари мавжуд бўлса-да, у зотга юборилган мактубларга берган жавоблари айниқса машҳур бўлган. Бу мактублар муридлари томонидан «Мактубот» номи билан уч жилд қилиб жамланган. Муаллифнинг ҳаётлик даврида икки жилди, кейинчалик эса яна бир жилди тўпланган. Улар жами 313+99+123 та мактубдан ташкил топган бўлиб, Нақшбандия тариқатининг назарий ва амалий қарашларини, айниқса Мужаддидия йўналишидаги таълимотларни ўрганишда жуда муҳим манбалардан ҳисобланади.

Намозда «ишоратус-саббоба» деб аталадиган амал бор. «Ишоратус-саббоба» — намозда ташаҳҳуд ўқиш жараёнида калимаи шаҳодатни айтаётган вақтда ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғини кўтариб, тавҳидга ишора қилишдир.

«Ишоратус-саббоба»ни қилиш ёки қилмаслик масаласида ҳанафий мазҳабида икки хил қараш билдирилган. Айрим уламолар уни қилишни суннат деган бўлсалар, бошқа уламолар уни қилишни ҳаром, макруҳ ёки қилмаслик афзалроқ деб айтганлар.

Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ ҳанафий мазҳаби олими сифатида «ишоратус-саббоба»ни қилмаслик фикрини маъқуллаган. У зот бунга ўз назарида муносиб бўлган бир қанча далилларни келтирган.

Мовароуннаҳр аҳолиси Нақшбандия тариқатида кўпроқ Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳнинг Мужаддидия тармоғи вакиллари бўлгани, шунингдек, Ўрта Осиёдан етишиб чиққан кўплаб фақиҳлар «ишоратус-саббоба»ни қилмасликни маъқул кўрганлари сабабли бу ўлка мусулмонлари орасида «ишоратус-саббоба»ни қилмаслик одати кенг тарқалган.

Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Мактубот» асаридаги бир мактубини «ишоратус-саббоба» ҳукмига бағишлаган. Қуйида ушбу мактубдаги маълумотларни келтирамиз.

УЧ ЮЗ ЎН ИККИНЧИ МАКТУБ

Мир Муҳаммад Нўъмонга «ишоратус-саббоба»нинг таҳқиқи — аниқ баёни ва бу масалада ҳанафий уламолари ихтиёр қилган қараш ҳақида берилган саволга жавоб тариқасида юборилган мактуб.

Бутун оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбарларнинг саййидига, у зотнинг набий ва расул бўлган пайғамбар биродарларига, муқарраб фаришталарга ва барча солиҳ бандаларга салавоту саломлар бўлсин!

Яна шундай савол қилинган экан: Мавлоно Аъламуллоҳ «ишоратус-саббоба»ни қилиш жоиз эканлиги ҳақида бир рисола ёзиб, уни бизга юборибди.

Эй Махдум! «Ишоратус-саббоба»нинг жоизлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари жуда кўп. Ҳанафий фиқҳининг айрим ривоятларида ҳам бу масалага оид маълумотлар мавжуд. Ҳазрати Мавлоно ҳам ўз рисоласида буларни айтиб ўтган.

Лекин ҳанафий фиқҳи китобларига диққат билан назар солинса, «ишоратус-саббоба»ни қилиш жоизлиги ҳақидаги ривоятлар «Усул» ривоятларидан эмас ва «Зоҳирур-ривоя»дан ҳам эмас.

Имом Муҳаммад аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги сўзлар «Наводир» масалалари қаторида нақл қилинган бўлиб, «Усул» ривояти эмас:

كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُشِيرُ، وَنَصْنَعُ كَمَا يَصْنَعُ النَّبِيُّ عَلَيْهِ وَعَلَىٰ آلِهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ، ثُمَّ قَالَ: هٰذَا قَوْلِي وَقَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишора қилар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилган бўлсалар, биз ҳам шундай қиламиз». Сўнгра: «Бу менинг ҳамда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзидир», — деган.

«Ғароиб» фатволар тўпламида «Муҳит»дан қуйидагилар келтирилган:
❤1
АЖОЙИБ САВОЛЛАР.

Мобил телефонини йўқотиб қўйган кишидек бомдод намозига ухлаб қолган кунингизга ачинганмисиз?
Ўша кунни кечгача маҳзун ҳолатда ўтказганмисиз?


Қуръон ўқишлик, энг савобли амал, дейсиз.
Бугун Қуръондан неча оят ўқидингиз?


Умрингиз давомида Аллоҳ учун, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, ҳеч кимга кўрсатмаган бирор бир солиҳ амалингиз борми?


Мусулмонман дейсиз, қилаётган ишларингиз, ҳулқингиз мусулмончиликка тўғри келадими?


Ўз қисматингиздан нолийсиз,бой бўлмаганингиздан афсусланасиз.
Ер юзида ўртача ҳисобда очликдан ҳар беш сонияда, бир киши нобуд бўлишидан хабарингиз борми?


Бир хилликдан нолийсиз.
Хоҳлаган таомларингизни тановул қиляпсиз, хаттоки, эртага қандай таом ейишингизни ҳам биласиз. Лекин баъзи ночор одамларда ейишга овқати йўқлигини биласизми?
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кибер жиноятчи фирибгарларни асл башарасини очиб берувчи видео. Туйдан фотолар файлини купчилик билмасдан очиб куйиб халкимиз ичида фирибгарлар курбонига айланаётганлар сони купайиб бормокда' хушёрлик давр талаби .хушёрликни оширамиз.

@Ashabuz
❤1
❤1
#Ҳадис_558

Умму Салама розияллоҳу анҳу
айтдилар: Бир кеча Пайғамбар алайҳиссалом уйғониб, хитоб қилдилар: "Эй Aллоҳим! Бу оқшом қандай кулфатлар ва қандай хазиналар менга очилди! Намоз ўқиш учун хоналарда яшовчиларни (хотинларни) уйғотинг. Aхир, бу дунёда кийинган киши бошқа дунёда яланғоч бўлиши мумкин!"

(Имом Бухорий ривояти 115, 6218)

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ дедилар:

Бу дунёда кийинган бошқа дунёда яланғоч бўлиб қолиши мумкин", демак, агар аёл солиҳ кишининг, ҳатто пайғамбарнинг ҳам хотини бўлса-да, лекин ўзи ҳеч қандай яхши иш қилмаса, демак эрининг солиҳлиги қиёмат куни унга фойда келтирмайди...Бу ҳадис ёмонликдан қўрққан ҳолда ибодат қилишга интилишнинг мақсадга мувофиқлигини кўрсатиб беради, чунки Aллоҳ Таоло айтган: "Сабр ва намоз билан ёрдам сўранг."
(Бақара, 45).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон бир нарсадан безовта бўлганда, намоз ўқир эдилар. Шунингдек, у тушида ёмон нарсани кўрган кишига намоз ўқишни буюрарди."

Фатҳул Борий,

⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️

#Ҳадис_559

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўз аскарларига) сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ, дейди. У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон, ётоққа эга бўлдингиз, дейди. Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, ҳам ётоққа, ҳам кечки таомга эга бўлдингиз, дейди», дедилар».

(Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда таом ейишга киришишдан олдин Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиш зарурлиги ҳақидаги маъно борлиги учун ушбу бобда келтирилган. Исломда ҳар бир иш Аллоҳ таолонинг иштироки ва номи ила бўлиши қаттиқ таъкидланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир иш, ҳар бир тасарруф учун белгиланган Аллоҳ таолонинг зикри бор. Ана ўша зикрни қилиб юрган кишининг иши баракали бўлади. Ҳар бир ишида Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, иш тутган одам Аллоҳнинг розилигига, савобига, ишида хайр-баракага эришиш билан бирга, шайтонни ҳам доғда қолдиради. Бу ҳақиқатни айни ушбу ривоятдан тушуниб олишимиз мумкин: «Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўз аскарларига) сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ, дейди». Ким кўчадан келиб ўз уйига кираётганда Аллоҳнинг номини зикр қилиб кирса, шайтон у уйга кириб ётоқ олишдан маҳрум бўлиб қолар экан. Шунингдек, ким таом тановул қилишдан олдин Аллоҳнинг номини зикр қилса, шайтон унинг таомига шерик бўла олмай қолар экан. Ва ўз аскарларига: «Сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ»,— дер экан. Чунки, Аллоҳнинг зикри бўлган жойда шайтонга ўрин йўқ. Акс ҳолда, уйига кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилмаган одам хайр-барака ва савобдан бебаҳра бўлиш билан бирга ётоғида, шайтонни ўзига шерик ҳам қилиб олар экан. «У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон ётоққа эга бўлдингиз, дейди». Шунингдек, бир киши таомига қўл уриш пайтида Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилмаса, хайр-барака ва савобдан бебаҳра бўлиш билан бирга, таомида шайтонни ўзига шерик ҳам қилиб олар экан. «Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, ҳам ётоққа, ҳам кечки таомга эга бўлдингиз, дейди». Шунинг учун ҳам уйга кириш пайтимизда, ҳам таомга қўл уриш пайтимизда, албатта, Аллоҳ таолони зикр қилмоғимиз лозим. Бундоқ ишларда қайси дуоларни ўқишни эса, ўз жойида ўрганиб олиш керак.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16

⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой (рамазон) рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: "жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер", дейилади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абдурраҳмон ибн Авф (р.а)дан)

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Тўрт нарса кишининг бахтли бўлишидан далолатдир»
❤2
1.Солиҳа аёл
2.Кенг уй жой
3.Яхши қўшни
4.Ёқимли маркаб»
Хоким ва Байҳақий ривояти

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қайси бир мўминга Аллоҳ таоло солиҳа хотин насиб қилган бўлса, демак, динининг ярмига ёрдам қилибди. Қолган иккинчи ярми учун унинг ўзи ҳаракат қилсин!»
Имом Термизий ривояти

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эри рози бўлмагунча аёлнинг намозлари ва хеч бир яхшилиги қабул булмайди»
Табароний ривояти

@Ashabuz
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Аллоҳим

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза  айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!

@Ashabuz
❤2
Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен Ўзимга Ўзим: “Ким уларни муҳофаза қилиб, ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман”, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир”, деди»

(Имом Абу Довуд ривояти).

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣AHLI BAYTLARNI YAXSHI KO'RISH TAVSIYA QILINGANMI?

🎙Ekspert: Bahodirjon domla Bahromjon o’g’li – Toshkent islom instituti "Hadis va islom tarixi fanlari" kafedrasi katta o‘qituvchisi

🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da koʼring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentaybrdagi 02-07/7320-sonli xulosasi asosida tayyorlandi
❤1
ҲАР НАМОЗДАН СЎНГ ИНШИРОҲ СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Буюк олим Саййид Муҳаммад Алавий ал-Моликий ал-Ҳасаний ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ (мел. 1944-2004 й.) айтадилар:

«Ҳар фарз намозидан сўнг, лоақал бир марта, имкон топсангиз — уч марта "Алам нашроҳ" (Иншироҳ) сурасини ўқишни канда қилманг. Уни тиловат қилаётганда ўнг қўлингизни қорнингизнинг (ёки кўксингизнинг) чап томонига қўйиб туринг.

Шунда Аллоҳ таоло ўша банданинг ҳар қандай мушкулини осон, оғир ва шиддатли кунларини енгил қилади ҳамда унга кутилмаган жойдан ризқ беради.

Кенг маънодаги ризқ — фақатгина егулик, ичимлик ёки мол-дунёдан иборат эмас. Балки у тан сиҳатлик ва офият, ибодатлардаги бардавомлик (истиқомат), янада кучлироқ иймон, оиланинг хотиржамлик, меҳр-муҳаббат ва раҳмат оғушида яшаши ҳамда фарзандларнинг тақводор ва солиҳ бўлишидир».

@Ashabuz
👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадина шахрида Масжидуннабавийда 1953-йилда Ватандошимиз Абдулазиз Бухорий томонидан чакирилган Азон Аудио ёзувга ёзиб олинган экан.

@Ashabuz
❤8👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Шанба тонги хайрли бўлсин!

Янги кун, янги имкониятлар ва гўзал кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. Роббимиз сизни ва оилангизни Ўз паноҳида асрасин. Хонадонингиздан файзу барака, юзингиздан эса табассум асло аримасин.

Тонгги ҳикмат: Яхши ният — муваффақиятнинг ярмидир. Кунингизни гўзал ниятлар билан бошланг.

Кунлик зикр: «Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад».

Бугун ушбу дуоларни яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Хайрли кун!

@Ashabuz
❤2
#намозвақтлари 26-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:55
Қуёш: 06:09
Пешин: 12:19
Аср: 16:27
Шом: 18:19
Хуфтон: 19:30
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤2
Ҳадис

АМАЛЛАРИНГИЗГА ИШОНИБ ҚОЛМАНГ

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадис: “Тўғри бўлинглар, (амалларда) мўътадил бўлинглар ва (бир-бирингизга) хурсандлик улашувчи бўлинглар. Албатта, бирон кишини қилган амали жаннатга дохил қила олмайди”, — дедилар. Саҳобалар: “Сизни ҳамми, эй Расулуллоҳ?” — дейишди. У зот: “Мени ҳам, фақат Аллоҳ мени Ўз Раҳмат ва Мағфирати билан ўрасагина, (кирурман)”, — дедилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

@Ashabuz
😭4❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатухух.

Хайрли тонг!

Бугун 27- Сентябр хафтанинг Якшанба дам олиш кунингиз хайрлик булсин азизларим!

Бугунги кунингиз сермазмун ва барокотли ўтсин.
Бошланган янги тонг, янги кун муборак бўлсин!

Кунингиз чиройли ўтишини тилаб қоламан. Ушбу бошланган янги кун, сиз ва сизнинг жондан азиз яқинларингизга хайрли ва завқли бўлсин!

Хонадонингизга тинчлик ва осойишталик тилаб қоламан! Бошлаган ишингизга омад!

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

“Қалбингда яхши ният бўлса, ҳаётингда нурли йўл пайдо бўлади. Ҳар бир кун — тавба учун имконият, ҳар бир нафас — яхшиликка чақириқдир.”

@Ashabuz
❤3👏1
Қуйидагилар қўшнилик бурчлари жумласига киради:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш...

@Ashabuz
💯3❤2❤‍🔥1