AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
«Ё Расулуллоҳ, қайси амал Аллоҳга энг суюмли?» деб сўрадим. У зот: «Вақтида ўқилган намоз» дедилар. «Кейин қайси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш» дедилар. «Кейин қайси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш» дедилар.

Муттафақун алайх

Изоҳ: “Ўз вақтида ўқилган намоз” дан мустаҳаб вақтида ўқилган намоз назарда тутилган.

“Ота-онага яхшилик қилиш” дан бобо-момоларга ҳам яхшилик қилиш ирода этилган. Уларга яхшилик қилиш – уларнинг шариатга хилоф бўлмаган буйруғига итоат қилишдир. Чунки Аллоҳга маъсият бўладиган ўринда бирор шахсга итоат қилинмайди.

Зоҳиран, асли жиҳод вақтида ўқилган намоз ва ота-онага яхшилик қилишдан муқаддам қўйилиши керак. Чунки ундаги машаққат катта, унда ҳам моли, ҳам жонини фидо қилиш бор. Лекин жиҳод муайян вақтлик вазифадир. Намоз ва ота-онага яхшилик қилиш доимий вазифадир. Бу икки амал машаққатига сабр қилиш даражаси жанг майдонлари ва душманлар қаршисидаги қийинчиликлар сабридан паст бўлса-да, лекин йиллар бўйи намоз ўқиб, ота-онага яхшилик қилишда бардавом бўлиш уларнинг машаққатини жиҳод машаққатидан юқори қилиб, уларнинг даражасини жиҳодни даражасида юксалтириб юборади.

🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁

Амр ибн Мурра Жуҳаний розийаллоҳу анҳу дедилар:
«Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва сиз шубҳасиз, Аллоҳнинг элчисидирсиз, деб гувоҳлик бердим, беш вақт намозни ўқидим, молимнинг закотини бердим ва рамазонда рўза тутдим. Менга нима (қандай мукофот) берилади?» деб сўраган эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мана шу ҳолатда вафот этса, қиёмат кунида пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана шундай бирга бўлади», деб икки бармоғини тикладилар ва: «Модомики, ота-онасинига оқ бўлмас экан», деб қўшиб қўйдилар».

Аҳмад ва Табароний ривояти

Изоҳ: Бу ҳадис ота-онага оқ бўлиш солиҳ амалларнинг савобини ҳабата қилишига, солиҳ амалнинг қабул бўлиши ота-онага яхшилик қилишга боғлиқ эканига далолат қилади. Бу эса мусулмон Аллоҳ таолони рози қилиш масаласидан сўнг энг му ҳим масала ота-онани рози қилиш деб билиши лозим лигини билдиради.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Уч оят уч нарсага боғлиқ бўлиб тушган. Уларнинг бири шеригисиз қабул қилинмайди.

Биринчиси:
«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз!» (Муҳаммад сураси, 33-оят).
Кимки Аллоҳга итоат этса-ю, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат этмаса, бу қабул қилинмайди.

Иккинчиси:
«Намозни адо қилинглар ва закотни беринглар!» (Бақара сураси, 43-оят).
Кимки намоз ўқиса-ю, закот бермаса, қабул қилинмайди.

Учинчиси:
«Сен Менга ва ота-онангга шукр қил!» (Луқмон сураси, 14-оят).
Кимки Аллоҳга шукр қилса-ю, ота-онасига шукр қилмаса, қабул қилинмайди».

🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Учта дуо қабул бўлади. Уларда шак йўқ: Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг фарзандининг зиддига дуоси”.

Абу Довуд ва Термизий ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Имом Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” китобида келган ривоятда:
“Ота онанинг фарзандининг зиддига қилган дуоси”,
дейилган.

Изоҳ: Фарзанд олдидаги энг катта ҳақ бу ота онанинг ҳаққидир. Шунга кўра, фарзанд бу ҳақларни адо қилиш ҳаракатида бўлиши лозим. Улар ҳаётлик вақтида уларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб дуоларини олишга интилиш керак бўлади. Фарзанд ота онасининг хизмати билан жаннатга кириши мумкин бўлгани каби, уларни норози қилиш билан буни акси бўлиши ҳам мумкин.

Барчамиз ота-онамизнинг бизга қилган яхшиликларини эсдан чиқармайлик. Хусусан гўдаклик ва болалик чоғимизда бизга кўрсатган меҳрибонликларини зинҳор унутмайлик. Биз ёш ва заиф бўлган пайтимизда улар бизга парвона бўлишди. Касал ва ожиз пайтимизда улар бизга меҳр кўрсатишди. Буни ҳечқачон эсдан чиқармаслик керак. Энди биз ҳам уларга шундай парвона бўлайлик. Бор меҳримиз билан уларга хизмат қилайлик. Аллоҳ барчамизга ота онамизни рози қилиб, уларнинг дуоларига сазовор бўлишимизни насиб айласин.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

☀️ Хайрли тонг! 🌸

Умримизнинг яна бир гўзал саҳифасини о очиб берган Раббимизга ҳамдлар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги кунингиз хайрли ниятлар, ҳалол ризқ ва қалб хотиржамлигига тўла бўлсин.

Кун ҳикмати:
«Амалларнинг гўзаллиги ниятнинг софлигига боғлиқдир. Ниятингизни гўзал қилинг, шунда ҳаётингиз ҳам гўзаллашади».

Тилимизни тўғри сўзга, қалбимизни самимиятга ошно қилайлик!

✨ Кунингиз файзли ва баракали ўтсин!

┄┅অঠই ইঠঅ┅┄

@Ashabuz
🤝2
#намозвақтлари 30-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:00
Қуёш: 06:13
Пешин: 12:18
Аср: 16:21
Шом: 18:12
Хуфтон: 19:23
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
Кун хикмати

Сизнинг қанча меҳнат қилганингизни эмас, қаерда қоқилишингизни кутиб кузатиб юрганлар кўп.

@Ashabuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарз намоздан кейин дархол туриб кетмасдан астагфируллох Аллоҳумма антассаламу ва минкассаламни укиб туриб кейин суннат укиш тугри булади.

@Ashabuz
Туркиялик муҳандиснинг маҳорати

1997 йилда туркиялик аудио муҳандис Аҳмад Текин Топуздаг умра ибодати учун Мадинага борди. У Масжидун Набавий ичидаги овознинг етарлича аниқ эшитилмаётганини, акс-садо ва «қайтариқ» (feedback) жуда кўплигини пайқайди.

Овоз узатгичдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида масжид маъмурияти билан гаплашиб, маҳоратини синаб кўриш учун ишга киришди. Унга бир бўлим ажратиб берилди. Натижа шу қадар сезиларли даражада бўлдики, маъмурият муҳандисдан бошқа масжиддаги овоз тизимини ҳам тўғрилаб беришини сўради.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/2

@Ashabuz
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатуху!

Бандалар Роббиси Тарбиякунандаси булган Зот Аллох Азза ва Жаллага чексиз хамду сано ва мактовларимиз булсин!

Мен дунёга Муаллим булиб юборилдим деган Зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломларимиз булсин!

Бир инсонни илмли булишига 3 та зотни химмати зарур буларкан.
Устозни, шогирдни ва ота- онани химмати.

Аммо Минглаб инсонларни илмли олим булишига Устоздан мустахкам сабру каноат, ишонч ва жидду жахд, гайрат - шужоат талаб килинар экан!

Мана шундай машаккатли илм ва маърифат йулида хормай толмай жидду жахд килиб, шогирдларни тарбиялаб инсониятга илм нурини ва маърифат зиёсини таратиб юрган барча Устоз ва мураббийларимизга байрам муборак бўлсин!

Сиз азиз устоз ва мураббийлар бор экансиз хаётимиз нурли чорогондир!

Яна бир бор устоз ва мураббийлар куни сиз азиз устозларга муборак бўлсин!

@Ashabuz
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намозвақтлари 1- Октябр куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:01
Қуёш: 06:16
Пешин: 12:19
Аср: 16:20
Шом: 18:11
Хуфтон: 19:22
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УСТОЗГА  ЭҲТИРОМ

​​Ривоят қилишларича, кунлардан бирида султон Ҳусайн  Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай  салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, - Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли  шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурувват кўрсатурсиз?

- Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб. - Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним  саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен...


Азиз устозлар, барчангизга устоз ва мураббийлар аййоми муборак бўлсин!

@Ashabuz
❤4
БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШДАГИ ҲИКМАТ
Яқин дўстларимдан бири Францияга қилган сафари асносида у билан содир бўлган бир ажиб учрашувни менга ҳикоя қилиб берди:
Францияга қилган сафаримиз давомида бир кун одатдагидек намоз учун таҳорат олишга киришган эдим, ортимдан кимдир тик туриб жим ҳолда мени кузатётганини сездим, лекин яхшиликга йўйиб таҳорат олишни давом эттирдим. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг у мени чақириб, сен кимсан, деб сўради. Мен унга, мусулмонман, дедим. У савол беришдан тўхтамади ва менга қаердан келдинг, деди. Мен Покистондан келдим, дедим. У яна бир кутилмаган савол билан мени ажаблантирди ва Покистонда нечта жиннихона борлигини биласанми, деди. Бу ажиб савол бўлган учун мен унга, ҳаяжонданми билмайман, иккита ё тўрттадир аниқ билмайман, дедим . У, ҳа билмайсанми, деди. Мен ҳам ҳа билмайман, дедим. У, ҳозир сен нима қилдинг, деб сўради. Мен таҳорат олдим, дедим. У, бу ишни ҳар кун қиласанми деди, мен, бир кеча-кундузда беш маҳал қиламан, дедим. У эса ўзига-ўзи “оҳ қаранг” дедида саволдан тўхтади. Мен унга, бу нарсаларни сўрашингдан мақсадинг нима, деб сўрадим. У, мен шу ердаги ақли заиф кишиларга ихтисослашган госпиталда жарроҳ бўлиб ишлайман ва ишим борасида “Одамларни ақли нега заифлашади”, деган илмий тадқиқот олиб бордим ва шунга амин бўлдимки: Инсон миясидан бутун жисмга хабар етиб туради, жисмимиз сигнални қабул қилгандан сўнг ўз иш фаолиятини бошлайди.
Ушбу миямизда бир неча нозик томирлар бор, улар бўйнимиз орқали бутун жисмимизга тарқаб кетган. Мен шуни аниқладимки, агар инсоннинг сочи қанча кўпайган сари бўйиннинг орқа қисми шунча қуриқлашиб бораверади ва томирларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Ва томирлар қуриқлашган сари тортила бошлайди ва бунинг оқибатида инсон миясини ишламай қолиши мумкин бўлади. Биз докторлар чуқур изланиб, инсон ҳар куни камида тўрт маҳал бўйиннинг орқа қисмини ҳўллаб туришлиги зарур, деган хулосага келдик. Мен бугун, сени юз-қўлингни ювганингдан сўнг бўйнинг ортига ҳам сув етказганингни кўриб ҳайратда қолдим ва сен каби ювинган инсон ҳаргиз ақли заиф бўлмайди, деб менга соғлиқ тилаган ҳолда хайрлашди. Қаранг, ушбу воқеа ҳам, Аллоҳ ва унинг Расулига ва У Зот келтирган шариатга итоат қилмоқ бу дунёда ҳам бизнинг равнақимизга хизмат қилишлигига яна бир далилдир.

@Ashabuz
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Аллоҳим умрингизга мазмунлик, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.

Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.

Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК 
     БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!

Кахаф сурасини укиш билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг!

@Ashabuz
❤2
#намозвақтлари 2-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:02
Қуёш: 06:15
Пешин: 12:17
Аср: 16:18
Шом: 18:09
Хуфтон: 19:19
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤2
Кун хикмати

Ҳалол одам учун энг оғир ҳақорат - уни ноҳақликда гумон қилишдир.

@Ashabuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум!

Бугун 3- Октябр хафтанинг Шанба тонги муборак бўлсин! Кузнинг файзли ва салқин тонги барчангизга хайрли келсин.

🤲 Сизу бизни яна бир янги кунга соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин! Бугунги кунингиз хайрли, баракали ва файзли ўтсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Кузнинг ҳар бир куни қалбингизга хотиржамлик, хонадонингизга файзу барака келишига сабабчи булсин!

@Ashabuz
🤝2
#намозвақтлари 3-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:03
Қуёш: 06:16
Пешин: 12:17
Аср: 16:17
Шом: 18:07
Хуфтон: 19:18
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
Ҳадис

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма”, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

@Ashabuz
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турли фарм фирмалар билан "келишиб" ишлайдиган шифокорлар ҳақида яхши видео тайёрлашибди.

8 минг сўмлик дори ўрнига 500 минг сўмлик дор, таъсири бир!

Ҳамма — беморлар ҳам, шифокорлар ҳам, ҲМҚО ходимлари ҳам бу схеманинг қандай ишлашини яхши билади. Лекин негадир бу жирканч иллатга қарши ҳеч бир чора кўрилмайди.

Максимал тарқатинг

@Ashabuz
👍2
Имом Шофеъий айтадилар

Гунохларни тарк этишни изладим ва уни Зухо намозида топдим
Қабрларни нурини изладим ва уни Қуръон қироатида топдим
Сирот купригидан утишни изладим ва уни рўза ва садақада топдим
Аршни соясини изладим ва уни солихларга бўлган мухаббатда топдим
Қабрингиз нурга тўлишни истасангиз Қуръон уқинг.
Сиротдан тезлик билан утишни истасангиз рўза ва садақотларни купайтиринг
Аршнинг соясидан бошқа соя йуқ кунда Махшаргохда уша соя остида бўлмоқчимисиз солихларга мухаббат қуйинг.

@Ashabuz
😭3👏2❤1