AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.69K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 4- Октябр хафтанинг дам олиш Якшанба тонги барчага муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли, манфаатли, омадли ва барокатли бўлсин.

Аллохим бизларни дунё ва охират фитналаридан омонда саклагин!

Охиратда Жамолинга ва Хабибингни шафоатига насиб этгин!

Бизларни ушбу сатрларни укиб турганларни хар биримизни 70.000 мингта Жаннатингга хисоб китобсиз кирадиган зотларинг каторидан насиб этгин Эй оламлар Роббиси бутун Жахон Подшохи Роббимиз!

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

@Ashabuz
❤1
#намозвақтлари 4-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:04
Қуёш: 06:17
Пешин: 12:17
Аср: 16:15
Шом: 18:05
Хуфтон: 19:16
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
Кун_ояти

«Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар», («Таквир» сураси, 29-оят).

Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.

@Ashabuz
Фойда

Истиғфор айтишнинг самаралари

1. Раҳматга эришиш (Аллоҳ таоло томонидан)
2. Бало ва мусибатларнинг даф бўлиши (офатлардан омон қолиш)
3. Гуноҳларнинг кечирилиши (мағфират қилиниш)
4. Куч-қувватнинг зиёда бўлиши (жисмоний ва маънавий қувват ортиши)
5. Баракали ёмғирлар ёғиши (қут-барака ато бўлиши)
6. Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларга Ўз фазли ва яхшиликларини инъом этиши
7. Мол-дунё ва бойлик билан қўллаб-қувватланиш
8. Фаровон ва гўзал ҳаёт кечириш
9. Фарзандлар ва зурриёт билан сийланиш
10. Боғу бўстонлар ва анҳорлар каби ризқларга эришиш.

Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафл намозлар тартиботлари .

@Ashabuz
👍2
«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қўшниси» - умрини Масжиди Набавийда ўтказган Шайх Муҳиддин ҳазратлари.

Мадинаи Мунавварага борган кўплаб инсонлар Масжиди Набавийда бир нуроний қарияни кўришга одатланган эдилар.
У киши — Шайх Муҳиддин ҳазратлари эди.

Оддий либос, камтарона ҳаёт, сокин нигоҳ... Аммо қалблари Росулуллоҳ ﷺнинг масжидларига шунчалар боғланган эдики, йиллар ўтиб одамлар у кишини меҳр ва эҳтиром билан «Жорун-набий - Пайғамбар қўшниси» деб атай бошладилар.

Шайх Муҳиддин ҳазратларининг қарийб 50 йиллик ҳаётлари Масжиди Набавий билан чамбарчас боғлиқ ўтди. У киши шу узоқ йиллар мобайнида бирорта ҳам жамоат намозини қолдирмаганлари билан танилган эдилар.

Гўё қалблари масжидга ёпишиб қолгандек...

Ҳазрат, Масжиди Набавийдан тахминан 3 чақирим узоқликдаги кичик бир хонада жуда содда ҳаёт кечирар эдилар.

Бу масофа бугун биз учун яқин туюлиши мумкин. Аммо юз ёшни қоралаган бир нуроний инсон учун уни ҳар куни пиёда босиб ўтишнинг ўзи катта машаққат.

Шунга қарамай, Шайх Муҳиддин ҳазратлари йўлнинг узоқлигини ҳам, ёшнинг оғирлигини ҳам баҳона қилмас эдилар.

Пешин намозига етиб келиш учун йўлга чиқар, қарийб икки соат пиёда юриб, севган масжидларига етиб келар эдилар.

Аммо ажабланарлиси ҳали олдинда...

Ҳазрат пешинни ўқиб, яна уйларига қайтиб кетмас эдилар.

Пешин...
Аср...
Шом...
Хуфтон...
Тунги ибодатлар...
Ва ниҳоят, бомдод...

Кўпинча кейинги куннинг бомдод намозидан кейин ҳам Масжиди Набавийда қолар эдилар.

Гўё у кишининг уйлари уч чақирим нарида эмас, балки қалблари ором топган мана шу муборак маскан эди...

Шайх Муҳиддин ҳазратлари Масжиди Набавийда фақат ўз ибодатлари билан машғул бўлиб қолмас эдилар.

У кишининг қўлларида баъзан хурмо, баъзан чой, баъзан сут бўларди.

Масжидга келган зиёратчиларга, намозхонларга, айниқса ифтор пайтларида, борларини илинар эдилар.

Балким берганлари бир неча дона хурмо эди...
Балким бир пиёла чой ёки сут эди...

Аммо унинг ортида Росулуллоҳ ﷺнинг меҳмонларига хизмат қилишдек улкан муҳаббат бор эди.

Йиллар ўтди.
Сочлар оқарди.
Қадамлар секинлашди.
Қомат эгилди.

Аммо Масжиди Набавийга бўлган муҳаббат қаримади...

Шу сабабли одамлар Шайх Муҳиддин ҳазратларини «Жорун-набий - Пайғамбар қўшниси» деб атай бошладилар.

Ҳазратнинг кўп вақтлари Равзаи Шарифга яқин жойларда ўтар, тиллари зикрда, қалблари дуода, нигоҳлари эса муборак масжидда бўлар эди.

У кишини кўрган одам гўё бир насиҳатни сўзсиз эшитарди:

«Аллоҳни севган инсоннинг умри қаерда ва қандай ўтишига қаранг...»

Ниҳоят, 2021 йилнинг июнь ойида, 107 ёшдан ошган Шайх Муҳиддин ҳазратларининг узоқ ва баракали умр сафарлари поёнига етди.

Бир асрдан зиёд умр...

Унинг қарийб ярми Масжиди Набавийга боғланган...
Минглаб пешинлар...
Минглаб асрлар...
Минглаб шом ва хуфтонлар...
Минглаб бомдодлар...
Ва саноғини фақат Аллоҳ биладиган зикрлар, дуолар, саждалар...

Шайх Муҳиддин ҳазратлари бу дунёдан кетдилар.
Аммо ортларидан катта мол-дунё ёки баланд қасрларни эмас, ибодатга садоқат, масжидга муҳаббат ва Росулуллоҳ ﷺнинг масжидларига хизмат билан ўтган бир умр қиссасини қолдирдилар.

Баъзи инсонлар вафот этганларидан кейин ҳам одамларга сўзсиз насиҳат қилишда давом этадилар.

Шайх Муҳиддин ҳазратларининг ҳаётлари ҳам гўё бизга шундай дейди:

«Умрнинг узунлиги эмас, уни қаерда ва нима билан ўтказганинг муҳим...»

Аллоҳ таоло Шайх Муҳиддин ҳазратларини Ўзининг кенг раҳматига олсин. Масжиди Набавийга ва Росулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббатларини у киши учун охират саодатига сабаб қилсин.
У зотниг ҳурматидан Роббим ҳаммамизнинг гуноҳимизни кечирсин!

Бизларга ҳам масжидларга боғланган қалб, ибодатда собитқадамлик ва умримизни Аллоҳ рози бўладиган амаллар билан ўтказишни насиб этсин.
Омин. 🤲

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким тонг отганда ушбу дуони укиса Аллох ундан рози булади.

@Ashabuz
👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатуху!

Хайрли_тонг                          

Бугун 5- Октябр хафтанинг Душанба куни муборак бўлсин азизларим!
                            
Бу дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир. Барчамизнинг ризқимиз тақсимланган, тақдиримиз белгиланган экан, бу дунё ташвишлари сиқилишга арзимайди... Шундай экан, хушвақт дамларида шукрда, махзунликда сабрда бўлайлик.

Қадрдонлар, бугунги кунингиз яхшиликларга бой бўлсин!

@Ashabuz
#намозвақтлари 5-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:05
Қуёш: 06:18
Пешин: 12:16
Аср: 16:14
Шом: 18:04
Хуфтон: 19:15
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиз фарзандларни тарбия қилишни катта фазилат ва жаннатга элтувчи амал сифатида баён қилганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким икки қизни вояга етгунча тарбия қилиб боқса, Қиёмат куни мен билан мана шу икки бармоқ каби (яқин) ҳолда келади”, деганлар.

Имом Термизий ривояти

@Ashabuz
❤4
Дуо

Ҳар куни ушбу дуони айтиш нақадар гўзал!

Аллоҳим! Қалбимни Сенга топширдим, Ўзингдан ўзгага уни боғлиқ қилма!

Аллоҳим! Нафсимни Сенга топширдим, Ўзингни розилигингдан бошқасига қадам бостирма!

Аллоҳим! Мен учун энг азиз бўлган инсонларим Ота-Онамни Сенга топширдим, Ўзинг уларни паноҳингда асра ва охиратда уларга Жаннатингни олий мақомларини насиб айла!

Аллоҳим! Ахлим, дўстларим, молим ва барча менга ризқ қилиб, ато этган неъматларингни Ўзингга омонат топширдим, барча махлуқотдан ҳимоялаган ҳолда уларнинг барчаларини менга сақлаб бер!

Аллоҳим! Тақдиримни яратган Сенсан, менга шундай умр йўлдош насиб айлаган бўлгинки, токи у мени доим Сени ғазабингга дучор бўлгувчи амаллар қилишимдан қайтариб турсин ва ҳамиша Ўзингнинг йўлингга чорласин!

Аллоҳим! Сенга «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ» калимасини омонат қилиб топширдим, ушбу калимани қадари қазо пайти айтишимни насиб қил ва қабрдаги савол-жавоб пайтида уни менга эслатдир, у сабабли тарозумни оғир қил!

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху .

Бугун 6- Октябр хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин азизларим!

Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир.

Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин.

@Ashabuz
❤3
#намозвақтлари 6-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:06
Қуёш: 06:20
Пешин: 12:14
Аср: 16:13
Шом: 18:03
Хуфтон: 19:15
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

Агар кутишни билсанг,
Ҳамма нарса оёғинг остига келади.

Унутмагин,
Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.

Сабр қил...
Раббинг сени гўзал кунлар учун сақлаяпти.

Жалолиддин Румий.

@Ashabuz
👍5
Ибрат ва тафаккур бекати

Мадинаи мунавварада бир араб:
- "Нимага бошингдаги дўппи тўртбурчак?", деди.
Айтдим:
- "Каъбанинг тўрт бурчагига тақлид, ва аҳли суннанинг тўрт мазҳабига ишора".
- "Қанча пулга сотасан?", деди.
Айтдим:
- "Сотилмайди….!”

@Ashabuz
👏6❤2😢1
😭4
БУ ЕРЛАРДА РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МУБОРАК БОЛАЛИК ИЗЛАРИ ҚОЛГАН…
Бану Саъд диёри - Тоиф яқинида.

Ривоят ва маҳаллий маълумотларда ушбу жойлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизиб, бағрида тарбия қилган муҳтарама онамиз Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳонинг хонадони жойлашган ҳудуд сифатида кўрсатилади.

Нақадар ҳаяжонли тасаввур…

Бир замонлар мана шу сокин саҳроларда инсониятнинг энг улуғ зоти соллаллоҳу алайҳи васаллам гўдаклик чоғларини ўтказганлар. Мана шу тоғлар, мана шу водийлар, мана шу саҳро осмони у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак болалик йилларига гувоҳ бўлган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамадан Бану Саъд қабиласига олиб келиниб, муҳтарама Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳонинг хонадонида тарбия топдилар. Саҳронинг мусаффо ҳавоси, араб тилининг соф муҳити ва бадавий ҳаётнинг соддалиги ичида улғайдилар.

Сийрат китобларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаликларидаги машҳур «Шаққус-садр» - муборак кўкракларининг ёрилиши воқеаси ҳам Бану Саъд диёрида содир бўлгани зикр қилинади.

Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳонинг хонадони у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан сўнг баракага тўлгани ҳақида сийрат манбаларида ажойиб воқеалар келтирилади. Қурғоқчиликдан қийналган хонадонда ризқ кенгайган, чорваларида барака пайдо бўлган. Гўё бу муборак гўдакнинг ташрифи билан бутун хонадонга хайр ва барака кириб келган эди.

Бугун бу жойларга қарар эканмиз, қалбимиз беихтиёр ўша муборак даврларни қўмсайди…

Эй Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам!
Сизни кўриш бизга насиб этмади, аммо Сизни севамиз. Сизнинг муборак сийратингизни ўқиб, қадамларингиз теккан диёрларни кўриб, қалбларимиз Сизга бўлган соғинч билан тўлади.

Аллоҳ таоло бизларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий муҳаббатларига, суннатларига эргашишга ва Қиёмат куни муборак шафоатларига сазовор бўлишга муваффақ айласин.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

@Ashabuz
❤3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Огохлик давр талаби. Пластик картадан пул ечишда огох буламиз.

@Ashabuz