This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати
Агар кутишни билсанг,
Ҳамма нарса оёғинг остига келади.
Унутмагин,
Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.
Сабр қил...
Раббинг сени гўзал кунлар учун сақлаяпти.
Жалолиддин Румий.
@Ashabuz

👍5
БУ ЕРЛАРДА РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МУБОРАК БОЛАЛИК ИЗЛАРИ ҚОЛГАН…
Бану Саъд диёри - Тоиф яқинида.
Ривоят ва маҳаллий маълумотларда ушбу жойлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизиб, бағрида тарбия қилган муҳтарама онамиз Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳонинг хонадони жойлашган ҳудуд сифатида кўрсатилади.
Нақадар ҳаяжонли тасаввур…
Бир замонлар мана шу сокин саҳроларда инсониятнинг энг улуғ зоти соллаллоҳу алайҳи васаллам гўдаклик чоғларини ўтказганлар. Мана шу тоғлар, мана шу водийлар, мана шу саҳро осмони у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак болалик йилларига гувоҳ бўлган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамадан Бану Саъд қабиласига олиб келиниб, муҳтарама Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳонинг хонадонида тарбия топдилар. Саҳронинг мусаффо ҳавоси, араб тилининг соф муҳити ва бадавий ҳаётнинг соддалиги ичида улғайдилар.
Сийрат китобларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаликларидаги машҳур «Шаққус-садр» - муборак кўкракларининг ёрилиши воқеаси ҳам Бану Саъд диёрида содир бўлгани зикр қилинади.
Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳонинг хонадони у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан сўнг баракага тўлгани ҳақида сийрат манбаларида ажойиб воқеалар келтирилади. Қурғоқчиликдан қийналган хонадонда ризқ кенгайган, чорваларида барака пайдо бўлган. Гўё бу муборак гўдакнинг ташрифи билан бутун хонадонга хайр ва барака кириб келган эди.
Бугун бу жойларга қарар эканмиз, қалбимиз беихтиёр ўша муборак даврларни қўмсайди…
Эй Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам!
Сизни кўриш бизга насиб этмади, аммо Сизни севамиз. Сизнинг муборак сийратингизни ўқиб, қадамларингиз теккан диёрларни кўриб, қалбларимиз Сизга бўлган соғинч билан тўлади.
Аллоҳ таоло бизларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий муҳаббатларига, суннатларига эргашишга ва Қиёмат куни муборак шафоатларига сазовор бўлишга муваффақ айласин.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

❤3😢2
ФАРИШТАЛАР КИРМАЙДИГАН 9 ХОНАДОН
– 1. Қариндошлик алоқаларини кесганларнинг уйи.
📚 Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратларининг китобларида.
– 2. Ота-онасига итоат қилмаганларнинг, оқ бўлганларнинг уйи.
📚 Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратларининг ва Имом Муслим ибн Ҳажжож Муслим ҳазратларининг китобларида.
– 3. Фоиз еганларнинг уйи.

– 4. Ичида ит сақланган уй.

– 5. Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй.
📚 Имом Муслим ибн Ҳажжож Муслим ҳазратларининг ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳазратларининг китобларида.
– 6. Ичида Саҳобалар сўкиладиган уй.
📚 Имом Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ҳазратларининг ва Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратларининг китобларида.
– 7. Расм, сурат, ҳайкал бўлган уй.

– 8. Мусиқа, қўшиқ қўйилган уй.
📚 Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳазратларининг китобларида.
– 9. Ароқ ичилган, қимор ўйналган уй.
📚 Имом Сулаймон ибн Аҳмад Табароний ҳазратларининг китобларида.
▪️ Бу уйлардан фаришталар озорланиб қочадилар. Жин-шайтонлар эса бу ерни ўзига макон қилиб, бемалол истиқомат қиладилар. Шайтон кўп бўлган ерда уруш-жанжал, фисқ-фасод ва кўнгилсизликлар кўпаяди.

❤3
2039 йил ислом тақвимида 33 йилда бир бўладиган жуда камёб ҳодиса кутилмоқда.
Оддий қилиб тушунтираман:
Нима бўлади 2039 йилда?
Биз одатда 1 йилда 2 та ҳайитни нишонлаймиз - Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити. Лекин 2039 йилда 3 та ҳайит бўлади:
- 5 январь - Қурбон ҳайити
- 19 октябрь - Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр)
- 26 декабрь - яна Қурбон ҳайити
Яъни бир йилнинг бошида ва охирида икки марта Қурбон ҳайити бўлади.
Бундан ташқари, бир йилда ИККИ МАРТА ҲАЖ мавсуми бўлади. Биринчи Ҳаж 1460-ҳижрий йилга, иккинчиси 1461-ҳижрий йилга тўғри келади.
Нега бундай бўлади?
Сабаб жуда оддий:
1. Бизнинг оддий тақвимимиз - қуёш тақвими. 1 йил 365 кун.
2. Ислом тақвими - ой тақвими. 1 йил 354 кун.
Яъни ҳижрий йил милодий йилдан 10-11 кунга қисқа.
Шунинг учун ҳар йили Рамазон ва Қурбон ҳайити 10-11 кун олдинга сурилиб келаверади. Масалан, бу йил мартда бўлган Рамазон, 5 йилдан кейин февралда бўлади.
Шундай сурила-сурила, 33 йилда бир марта ҳижрий йил милодий йил ичида тўлиқ айланиб чиқиб қолади ва бир милодий йил ичига 3 та ҳайит сиғиб қолади.
Охирги марта бундай ҳолат 2006 йилда бўлган эди, кейингиси - 2039 йил.

👏4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Бугун 7- Октябр хафтанинг Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!
Доимо Аллохга богланишни узингизга вазифа килиб олинг!
Бандалар алдайди ваъдасини бузади, лекин Аллох хеч качон Ваъдасини бузмаган Ваъдасига вафо киладиган зотдир!

❤1
#намозвақтлари 7-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 05:04
Қуёш: 06:21
Пешин: 12:16
Аср: 16:11
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:11
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.

👍2
Аллома Абу Райҳон Муҳаммад ал-Беруний мақбараси
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний 362 ҳижрий йили Хоразмда таваллуд топган. У ёшлигидан илм-фанга қизиқиб, ўз даврининг машҳур олимларидан таълим олган.
У ислом илмлари, форс ва араб адабиёти, шунингдек, математика, астрономия, география ва бошқа илмларни чуқур ўрганган. Беруний ўз даврининг энг буюк қомусий олимларидан бири бўлиб, илмий мероси жаҳон илм-фани тараққиётига катта таъсир кўрсатган.
Унинг ҳаётининг бир қисми Хоразм, кейинчалик Ғазна билан боғлиқ бўлган. Беруний Ғазнавийлар султони Маҳмуд Ғазнавий даврида Ҳиндистонга бориб, у ернинг тарихи, урф-одатлари, дини, географияси ва илм-фанини ўрганган.
Беруний «Ҳиндистон», «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», астрономия, математика, минералогия ва бошқа соҳаларга оид кўплаб асарлар ёзган.
У 440 ҳижрий йили (милодий 1048 йил) вафот этган.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега ҳаётимиздан барака кетмоқда? Мана асл сабаб нимада экан!
Оҳиригача кўринг ва яқинларга
юбориб қўйинг.
@Ashabuz
Оҳиригача кўринг ва яқинларга
юбориб қўйинг.
@Ashabuz
❤3😢2👍1👏1
#Тафаккур
Кимнинг гуноҳ-маъсияти нафсининг хоҳиши туфайли бўлса, унинг тавбаси қабул бўлишидан умид қил. Ахир Одам алайҳиссалом ҳам нафсининг хоҳиши билан гуноҳ қилган. Кейин мағфират сўраган ва Аллоҳ кечирган.
Лекин, кимнинг гуноҳи кибр туфайли бўлса, унга лаънат тушишидан қўрққин. Зеро, иблиснинг гуноҳи кибр туфайли эди, лаънатга дучор бўлди.
....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃.....

Толибон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзоданинг фармонига кўра, барча вазирлик ва идоралар ходимлари ўз ишрини қолдириб, белгиланган вақтда масжидда жамоат билан бирга намоз ўқишлари шарт.
Ушбу талабни узрли сабабсиз бузганлик учун ҳанафий мазҳаби ҳуқуқи асосида қуйидаги қатъий интизомий чоралар кўрилади:
• Биринчи марта қоидабузарлик содир этилганда: расмий огоҳлантириш берилади.
• Намозни такроран қолдирганда: иш ҳақидан ушлаб қолинади ёки бошқа маъмурий жазолар қўлланади.
• Мунтазам равишда бажармаганда: лавозимидан вақтинча четлатилади ёки давлат хизматидан бутунлай бўшатилади.

👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Азизларим, барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Эрталаб ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Ғанномдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:
«Аллоҳумма ма асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака ла шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.
Абу Довуд ривояти (ҳадис)
Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга янги кун барокатли, файзли, фойдали ўтсин!

#намозвақтлари 8-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 05:08
Қуёш: 06:22
Пешин: 12:16
Аср: 16:09
Шом: 17:59
Хуфтон: 19:09

👍1