AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.69K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Хикмат

Дунёда сувдан кўра юмшоқ ва заиф нарса йўқ. Аммо у энг қаттиқ тошни ҳам емириб, тешиб ўтади. Юмшоқлик қаттиқликни енгади - буни ҳамма билади, лекин ҳеч ким амал қилмайди.

@Ashabuz
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жигар

Шундай жигарлар кўпайсин

@Ashabuz
👍6
Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайи ва саллам қатл қилган янгона мушрик.
​У Убай ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумҳ ибн Амр ибн Ҳусийс ибн Каъб ал-Қураший, ал-Ҳажмий.
​Жоҳилият даврида Қурайш бошлиқларидан, Пайғамбарлик даъвати бошида эса арабларнинг кофир ва мушрикларидан бири эди.
​У Пайғамбар соллаллоҳу аълайи ва салламнинг энг қаттиқ душманларидан, уларга энг кўп озор етказганлар, уларни энг кўп масхара қилган ва уларга қарши чиққанлардан бири эди.
​У Пайғамбар соллаллоҳу аълайи ва салламга ўлим билан таҳдид қиларди. Пайғамбар соллаллоҳу аълайи ва саллам Мадинага ҳижрат қилган ва Харати Али розияллоҳу анҳуни ўз ўрнисига ётқизган кечада мушриклар гуруҳи билан бирга Пайғамбар соллаллоҳу аълайи ва салламнинг уйига ҳужум қилишда ҳамда у зотни ўлдиришга уринишда иштирок этган.
​Қуръони Каримда Убай ибн Халаф хақида:
​Пайғамбар соллаллоҳу аълайи ва саллам одамларни Исломга даъват қила бошлаганларида, Убай ибн Халаф ва бир гуруҳ мушриклар у зотнинг олдиларига келиб: «Эй Муҳаммад, агар сен билан бирга одамларга сўзлайдиган ва сен билан бирга кўринадиган бир фаришта қилинганида эди», дейишди. Шунда улар ҳақида «Анъом» сурасининг 8-ояти нозил бўлди:

٨. وَقَالُوا۟ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ مَلَكٌ وَلَوْ أَنزَلْنَا مَلَكًا لَّقُضِىَ ٱلْأَمْرُ ثُمَّ لَا يُنظَرُونَ

8. «Агар унга фаришта туширилса эди», дедилар. Агар фаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга қараб турилмас..
​Кунларнинг бирида у ва мушриклардан иборат бир тўда Пайғамбар соллаллоҳуаълайивасаллам Қуръон тиловат қилиб ўтирганларида келишди. Улар ўзларидан бирига: «Муҳаммад нима деяпти?» дейишди. У эса: «Нима деётганини билмайман! Лекин у фақат аввалгиларнинг афсоналаринигина айтяпти», деди. Шунда улар ҳақида «Анъом» сурасининг 25-ояти нозил бўлди:
٢٥. وَمِنْهُم مَّن يَسْتَمِعُ إِلَيْكَ وَجَعَلْنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَن يَفْقَهُوهُ وَفِىٓ ءَاذَانِهِمْ وَقْرًا وَإِن يَرَوْا۟ كُلَّ ءَايَةٍ لَّا يُؤْمِنُوا۟ بِهَا حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوكَ يُجَٰدِلُونَكَ يَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ إِنْ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ

25. Улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. Уни фаҳмламасликлари учун қалбларига парда ва қулоқларига тўсиқ қилиб қўйдик. Барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаслар. Ҳатто, олдингга сен билан тортишувга келганларида, куфр келтирганлар: «Бу ўтганларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас», дерлар..
​У Уқба ибн Абу Муайт билан иттифоқдош эди. Бир куни Уқба зиёфат қилиб, унга Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва саллам ва бир гуруҳ одамларни таклиф қилди. Овқат вақти келганида, Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва саллам Уқбага: «Токи сен «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анни Расулуллоҳ» деб гувоҳлик бермагунингча, таомларингдан тотиб ҳам кўрмайман», дедилар. Арабларда хонадонига келган мехмон таом емай чиқиб кетиши катта ор хисобланган, шунда Уқба: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ, деб гувоҳлик бераман», деди ва Пайғамбар соллаллоҳу аълайи ва саллам у таомдан едилар.
​Убай Уқбанинг Исломни қабул қилганини билгач, ундан қилган ишидан қайтишни ва Пайғамбарни ҳақорат қилишни талаб қилди. Уқба бунга рози бўлиб, диндан қайтди ва Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг юзларига тупурди. Шунда у ва Уқба ҳақида «Фурқон» сурасининг 27-ояти нозил бўлди:

٢٧. وَيَوْمَ يَعَضُّ ٱلظَّالِمُ عَلَىٰ يَدَيْهِ يَقُولُ يَٰلَيْتَنِى ٱتَّخَذْتُ مَعَ ٱلرَّسُولِ سَبِيلًا

27. У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Расул ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.
28. «Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди»,дер
​Кунлардан бирида у эскирган бир суякни кўтариб Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг олдиларига келди ва: «Эй Муҳаммад! Аллоҳ бу суяк чириб кетганидан кейин уни қайта тирилтиради-деб ўйлайсанми?» деди. Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва саллам: «Ҳа, ва сени ҳам тирилтириб дўзахга киритади», дедилар. Шунда у ҳақида «Ёсин» сурасининг 77-79-оятлари нозил бўлди:
❤5
٧٧. أَوَلَمْ يَرَ ٱلْإِنسَٰنُ أَنَّا خَلَقْنَٰهُ مِن نُّطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُّبِينٌ
77. Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?! Энди эса у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди?!
٧٨. وَضَرَبَ لَنَا مَثَلًا وَنَسِىَ خَلْقَهُۥ قَالَ مَن يُحْىِ ٱلْعِظَٰمَ وَهِىَ رَمِيمٌ
78. (У) Бизга мисол келтирди ва ўзининг яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» деди.
٧٩. قُلْ يُحْيِيهَا ٱلَّذِىٓ أَنشَأَهَآ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَهُوَ بِكُلِّ خَلْقٍ عَلِيمٌ
79. «Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради ва У ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир», деб айт.
​Бир куни Убай ва бир гуруҳ мушриклар Байт ул-Ҳаром атрофида тавоф қилаётган Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг йўлини тўсиб: «Эй Муҳаммад ! Кел, сен бизнинг бутларимизга ибодат қил, биз ҳам сен ибодат қиладиган Зотга ибодат қилайлик», дейишди. Шунда у ва унинг шериклари ҳақида «Кофирун» сурасининг оятлари нозил бўлди.
Убай ибн Халаф Бадр ғазотига холок бўлишдан қўрқиб ўрнига бошқасини чиқарган Ухуд ғазотга эса ҳаммаёғига темир совт ва бошига дубулғалар билан чиқиб Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламни холи қолиш фурсатини пойлаб юрган.
Бунинг тафсилоти шундай:
Ибн Исхоқ рохимахуллоҳ Ухуд ғазоти зикрида айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайи ва саллам дарага етиб келган ҳам эдиларки, орқаларидан: "Қани Мухаммад?! У қутилса мен қутилмаганим бўлсин!", деб бақирганича Убай ибн Халаф етиб келди. Мусулмонлар:" Эй Аллоҳнинг Росули, биронтамиз унга қарши уришга чиқайликми? ", деб сўрашган эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайи ва саллам: "Қўяверинглар келаверсин", дедилар. У яқин келгач Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайи ва саллам Хорис ибн Симманинг найзасини қўлга олдилар-да, шаҳд билан қўзғалиб унга пешвоз чиқдилар ва совути билан дубулғаси ўртасида очилиб турган бўйини (ёки елкаси) га кўзлари тушиб, найзани ўша ерга шундай урдиларки, унинг зарбидан Убай отидан кулаб, бир неча марта думалаб кетди. У томоғидаги унча катта бўлмаган жароҳатидан қон сизиб турган холда Қуройш олдига қайтиб бориб:" Худо хаққи Мухаммад мени ўлдирди"-деди. Улар: "Қўй-е, юрагинг чиқиб кетибди, Худо хаққи, жароҳатинг оғир эмас", дейишди. Шунда у:" У менга Маккада: "Мен сени ўлдираман"-деб айтган эди, Аллоҳга қасамки, агар юзимга тупурса, тупуги ҳам мени ўлдирган бўларди", деди.
Бунинг тафсилоти шундай бўлганди: Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайи васаллам Маккадаликларида мана шу Убай у зот билан кўришиб қолса: "Эй Мухаммад, менинг бир отим бор, уни ҳар куни бир фарақ (6 кг) маккажўхори билан емлаб боқябман.Сени шу отим устида ўлдираман", дерди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайи ва саллам:"Йўқ, ин ша Аллоҳ, мен сени ўлдираман дедилар.
Шундан сўнг бу Аллоҳнинг душмани Маккага қайтишаётганида йўлда, Сариф деган жойда ўлди.Абу Асваднинг Урвадан ривоят қилишича, шунингдек, Саъи ибн Мусайяб отасидан қилган ривоятда айтилишича, Убай хўкиздай бўкирар "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар менинг бошимга тушган нарса Зул-Мажоз аҳли бошига тушса эди, ҳаммаси ўлиб кетган бўлар эди", деди.
Мақолани ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот ва салом айтинг.

@Ashabuz
❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Барчамизга 12 - Октябр хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин

Аллохим бизларни тугри йулингдан адаштирмагин!
Хак йулингда собит кадам килгин!

Душманнинг макридан ва Шайтонни шарридан панох бергин!

Дустга зор номардга мухтож килмагин!

Сўнги нафасимизда хам Лаа илаҳа иллаллоҳу калимасини келтириб хузурингга ёруғ юз билан боришни насиб айлагин!

Бошланган янги кун барчага баракали келсин

@Ashabuz!
❤1
#намозвақтлари 13-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:14
Қуёш: 06:27
Пешин: 12:14
Аср: 16:02
Шом: 17:51
Хуфтон: 19:01
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Жаннат юз даражадир. Ҳар икки даражанинг оралиғи юз йиллик масофа оралиғичадир. Фирдавс энг олий даражасидир. Ундан жаннат анҳорларининг тўрттаси отилиб чиқади. Унинг устида Арш бордир. Аллоҳдан Фирдавсни сўранглар”, дедилар”.

@Ashabuz
👍2
Тасалли

▫️Сиз йўқотган нарса Аллоҳнинг мулкидир...
▫️Қалбингизни оғритган кимса Аллоҳнинг бандасидир...
▫️Сиз орзулаётган ризқ Аллоҳнинг хазиналаридандир...
▫️Сиз хавотирланаётган келажак Аллоҳнинг қўлидадир...
▫️ Ўлимидан қалбингиз куйиб-ёнган (жудо бўлган инсон) эса Аллоҳнинг раҳматига кетди...

Биз Аллоҳданмиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Сиз Уники бўлсангиз ва Унга қайтсангиз, У сизни ташлаб қўяди деб ўйлайсизми?

@Ashabuz
❤6
Опангиз ёки синглингизга ҳам бир қараб қўйинг…

Бир куни Шоҳ ва Гадодан сўрашди:
— Агар битта тилак сўраш имкони бўлса, нимани тилаган бўлардингиз?

Иккаласи ҳам:
— Болаликка қайтишни, — деб жавоб беришди.
Сабабини сўрашганда, улар шундай дейишди:
— Болаликда ота-онам, меҳрли жигарларим ва беминнат дўстларим бор эди…

Ҳа, ҳаммамиз болаликни соғинамиз. Чунки болаликда қўлингдан ҳеч нарса келмаса ҳам, сени фақат борлигинг учун яхши кўришади. Болаликдаги севгида сохталик йўқ. Қаранг — ўша вақтда опангиз ёки акангиз сизни кўтариб юрар, синглингиз ёки укангизни сиз ўйнатар ва ҳимоя қилар эдингиз.

Аммо бугун-чи?

Бугун фақат “жигарлар” деган ном қолди, холос. Чунки орага пул деган восита қўшилди ва оилага бегоналар келди, сизникилар эса бегона бўлиб кетди.

Бу пул:
— Отани — боладан,
— Онани — фарзанддан,
— Акани — укадан,
— Опани — сингилдан айирди.

Сўнгги пайтларда бева қолган ва ажрашган аёллар кўпаймоқда. Сабаблар ҳар хил:
— Кимдадир тенглик номидаги нотўғри пропаганда,
— Бошқасида эр ёки аёлдаги масъулиятсизлик,
— Яна бошқасида эса эрта ўлим бева қолишга сабаб бўлмоқда.

Айнан шу нуқтада, миллатимизда тобора авж олаётган катта муаммолардан бири намоён бўлмоқда — бевалар ҳеч қаерга сиғмай қолмоқда.
•Кеча сени кўтариб катта қилган опанг — бугун уйингга сиғмаяпти.
•Кеча сен еру кўкка ишонмаган синглинг — бугун уйингга сиғмаяпти.
•Аканг ё укангдан бева қолган келининг 2–3 нафар фарзанди билан бошпанасиз қолмоқда.

Минглаб бева аёллар фарзанди яхши яшаши, ўқиши, уйли бўлиши учун чет элларга ёлғиз боши билан ишлагани кетмоқда.
Ака ва укалар эса — янги машиналар олиб, гердайиб:
— Оиламни таъминлаб қўйганман, — деб юрибди.

Шундай инсонларга савол:

•Бева қолган опанг, синглинг, келининг — сенинг оила аъзоларинг қаторига кирмайдими?
•Аслида туғилганингда ёнингда шу инсонлар эмасмиди?
•Опанг сени катта қилмаганмиди?
•Синглингни жажжи қўлларинг билан кўтариб катта қилмаганмидинг?

Нима бўлди? Қучоғингиз болага тўлиб, ёнингизга янги ҳамроҳ келиб, жигарлар бегона бўлдими?

Йўқ. Аслида ҳеч нарса ўзгармади.
“Жигарлар” деган омонат устига аёл ва фарзанд деган яна икки омонат қўшилди, холос.

Хулоса:

Ота-оналар!
Фарзандларингизга меҳрни қабрга киргунча ўргатинг, оила қургунча эмас. Отангиз тирик бўлса — улар оталарига суянишади. Агар у киши вафот этган бўлса — сиз улар учун ота ўрнидаги суянувчи шахсга айланасиз.

Агар Аллоҳ яқинингизни бевалик синови билан имтиҳон қилса, сиз:

— Фарзандини тарбиянгизга олинг,
— Ўзини тенги чиқса — узатинг,
— Уйи бўлмаса — олиб беринг,
— Тирикчилиги учун иш топиб беринг ёки молиявий ёрдам кўрсатиб туринг.

Юқорида айтилганлар — ҳайрия ёки эҳсон эмас. Бу — бева қолган опа ёки сингил олдидаги ҳар бир эркакнинг бурчи ҳисобланади.

@Ashabuz
❤3
Купчилик аёллар билмидиган нозик масъала

Эшитганимдан ибратланиб,сизларга хам илиндим. Айниқса муслима опа сингилларимизга илингим келди.

Бир еш аёл салонга бориб сочини кестирибди. Салончи аёл кесилган сочни сотиб олишни тавсия қилибди. Соч эгаси бўлган аёл эса рози бўлди. Салончи аёл эътиқодли бўлгани ун соч эгасини огохлантириб
Бу сочдан қиммат париклар ясашади.
Агар уша, сизнинг сочингиздан бўлган парикка бегона эркакнинг қули тегса, гунохи сизга хам ёзилади дебди.
Бу гапни эшитган аёл сочини уйига олиб кетади.
Хозирги вақтда эшикма эшик юрадиган,соч сотиб олувчилар ёки бирон нарсага алмаштиришни тавсия қиладиганлар бор.
Сочингизни сотмоқчи бўлганингизда нозик томонини хам уйлаб куринг.
Аёллар нарсага уч бўлишади сирли кастрюл бераман ёки пул бераман деганига учиб ўз сочларини кесиб хам беришади.

Умуман олганда
Хадис
Сочни узатиш ва сохталаштириш масъаласи

Росулуллох соллаллоу алайхи васаллам мархамат қиладилар
Аллох сохта соч тақиб олувчини хам бошқаларга тақиб берганларни хам лаънатлаган.
Бухорий ривояти

Бу хадисда парик ёки сохта соч ишлатиш ман этилганлиги очиқ ойдин баён этилган. Баъзи уламолар сочни сотиб,ундан парик ясаш шундай гунохга сабаб бўлиши мумкинлигини билдирадилар, чунки ундан фойдаланадиган одамлар шариатга хилоф амаллар қилиши эхтимоли мавжуд.

Тана ва унинг қисмлари Аллохнинг омонати.
Тупроқдан яралдик тупроққа қайтарилиш керак.

Қуръонда Аллох таолонинг сўзлари қуйидагича келади.

Биз албатта инсонни мукаррам қилдик
Исро 70 оят

Бу оятдан келиб чиқиб, Ислом уламолари инсон танаси жумладан соч хам Аллохнинг омонати эканлигини, уни эътибор билан асраш кераклигини таъкидлайдилар.
Тана аъзоларини сотиш, жумладан сочни, бу омонатга хиёнат бўлиши мумкин.
Роббимиз бизни қилган гунохларимизни мағфират этсин амин.

@Ashabuz
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай тарбия берсанг шундай
жавоб оласан... Бошқа сўз
тополмадим.

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг азизларим!

Бугун яна бир "ажойиб кунларнинг бирида"- деб бошланиши мумкин бўлган воқеалар остонасида турибмиз. Ҳаётимизнинг янги бир саҳифаси.

Бу саҳифага кимларни киритиб, кимларни киритмаслик ўз ихтиёримизда... Уни энг яқинларимиз билан бойитиб, гўзал суҳбатлар қурайликки, бугунимиз ҳаётимизнинг муҳим саҳифасига айлансин...

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Қадрдонлар Чоршанба кунингиз файзли ва баракотли ўтсин!

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун_ҳақиқати

Ҳикоясини билмаган кишиларингиз ҳақида олдиндан хулоса чиқаришга шошилманг. Айримлар яшаётган ҳаётга сиз бир кун ҳам тоқат қила олмайсиз.

@Ashabuz
❤1
#КУН_ҲИКОЯСИ

Қария ва имом

Бир имом булган экан. У доимо намозини хушу билан ўқир, жамоат жуда ҳам яхши кўраркан бу имомни.
Имом кунларнинг бирида жамоат билан пешин намозини ўқиëтган пайтда суннат намозини ўқиб ўнгга салом берганида оқ соқолли қарияга кўзи тушибди.
Чапга салом бериб дарров ўнг томонга қараса, қария йўқ.
Фарз намозда ҳам айни ҳолат. Имом бу ҳолатдан жуда ҳайрон бўлибди.
Пешин намозининг охирги икки ракат суннатида ўнгга салом бериб чапга салом беришдан олдин:
“Амаки, сиз кимсиз? Ўнгга салом берсам кўринасиз, чапга салом бериб ўнгга қарасам йўқ бўлиб қоласиз. Кимсиз сиз?” деб сўрабди.

- Агар менинг кимлигимни билмоқчи бўлсанг, жамоатни ўзинг билан олиб шаҳарнинг қоронғу ва қўрқинчли кўчасидан ўт. Кўчадан ўтганингдан кейин олдингдан яшил эшик чиқади. Эшик пештоқига “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ” деб ëзилган. Эшикни очиб ичкарига кир. Ўшанда менинг кимлигимни биласан, - дебди қария.
Имом дарров жамоатга қараб бўлган воқеани айтиб берибди. “Мен билан борасизларми қария айтган кўчага?” деб сўрабди.
Жамоат рози бўлибди. Аммо қоронғу ва қўрқинчли кўчага келганда имом орқасига қараса, жамоатдан ҳеч ким йўқ. Ҳамма қочиб кетибди.

Имом кўчадан ўтиб яшил эшикни кўрибди. Эшикнинг гўзаллигидан кўзлари қамашибди.
Эшикни очиб ичкарига кирибди. Ичкарида эса масжидда узи кўрган қарияга кузи тушибди:
- Айтганларингизни қилдим. Сиз айтган кўчадан ўтдим, лекин жамоат мени ташлаб қочиб кетди. Энди айтинг, сиз кимсиз?
Қария эса кулиб:

- Мен Азроилман. Сен пешин намозининг суннатида ўнгга салом берганингда руҳингни хамирдан қил суғургандай олдим, лекин сен буни сезмадинг. Қоронғу кўча бу сенинг тобутинг эди. Жамоат сени елкасида кўтариб келди ва қўрқинчли кўчага яъни қабрга қўйди. Сенинг иймонинг шу даража қувватлики, хушу билан ўқиганинг намозлар ва имомлигинг сени бу ерларгача олиб келди. Бу ер эса жаннатдир! деган экан.

@Ashabuz
❤12💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁Ассалому алайкум
        Азизларим!
  
  Бугун 15 - Октябр хафтанинг Пайшанба тонги барчангизга
  муборак  бу́лсин азизларим!

☕️🌼 Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин! 

🌼☕️Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

☕️🌼Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!

🌼☕️ Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

🌸 Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!


@Ashabuz
🤝2
Ҳадис

Йўлдан кераксиз нарсаларни олиб ташланг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Йўлдан тошни, тиканни ва суякни олиб ташлаш сен учун садақадир".

Имом Термизий ривояти.

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар бир ишда Аллохнинг хикмати бор.

@Ashabuz
👍3💯1
❤1
ҲАММА ҚЎЙ ЎЗ ОЁҒИДАН ОСИЛАДИ, БИРОҚ...

Бир куни Баҳлул Дононинг халққа тўғри йўлни кўрсатиб айтган сўзлари ёқмаган бир гуруҳ кишилар Хорун Рашидга бориб шундай дейишди: “Султонимиз, биз қилаётган ишларнинг унга нима зарари бор? Бизни ўз ҳолимизга қўйсин. Ҳамма қўй ўз оёғидан осилади-ку!”
Уларни эшитган халифа Баҳлул Донони ҳузурига чақирди ва шикоятчиларнинг сўзларини айтди. Баҳлул бир оғиз ҳам сўз айтмай, саройдан чиқиб кетди. Сўнг бир неча қўй олиб сўйди, қўйнинг оёқларини маҳалланинг бир бурчагига осиб қўйди. Буни кўрган кишилар кулиб: “Тентакдан бошқа нима ҳам кутардик...”-дейишди. Орадан кунлар ўтиб гўшт айниб, ҳидлана бошлади. Бора-бора сассиқ ҳид бутун маҳаллани босиб одамларни таъсир қила бошлади. Маҳаллада ҳиддан туриб бўлмайдиган бўлиб кетди. Сўнг Баҳлулни султонга шикоят қилиб келган кишилар яна саройга бориб вазиятни айтишди. Халифа Баҳлулни чақирди ва нима учун бу ишни қилганини сўради. У султоннинг саволига шундай деб жавоб берди: “Мен ҳеч нарса қилмадим. Ҳамма қўй ўз оёғидан осилишини кўрсатдим. Фақат бир ёмоннинг ҳаммага зарари тегиши мумкинлигини тушунтириб бермоқчи бўлдим, холос...”

@Ashabuz
👍7❤2