This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун_ҳақиқати
Ҳикоясини билмаган кишиларингиз ҳақида олдиндан хулоса чиқаришга шошилманг. Айримлар яшаётган ҳаётга сиз бир кун ҳам тоқат қила олмайсиз.
@Ashabuz

❤1
#КУН_ҲИКОЯСИ
Қария ва имом
Бир имом булган экан. У доимо намозини хушу билан ўқир, жамоат жуда ҳам яхши кўраркан бу имомни.
Имом кунларнинг бирида жамоат билан пешин намозини ўқиëтган пайтда суннат намозини ўқиб ўнгга салом берганида оқ соқолли қарияга кўзи тушибди.
Чапга салом бериб дарров ўнг томонга қараса, қария йўқ.
Фарз намозда ҳам айни ҳолат. Имом бу ҳолатдан жуда ҳайрон бўлибди.
Пешин намозининг охирги икки ракат суннатида ўнгга салом бериб чапга салом беришдан олдин:
“Амаки, сиз кимсиз? Ўнгга салом берсам кўринасиз, чапга салом бериб ўнгга қарасам йўқ бўлиб қоласиз. Кимсиз сиз?” деб сўрабди.
- Агар менинг кимлигимни билмоқчи бўлсанг, жамоатни ўзинг билан олиб шаҳарнинг қоронғу ва қўрқинчли кўчасидан ўт. Кўчадан ўтганингдан кейин олдингдан яшил эшик чиқади. Эшик пештоқига “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ” деб ëзилган. Эшикни очиб ичкарига кир. Ўшанда менинг кимлигимни биласан, - дебди қария.
Имом дарров жамоатга қараб бўлган воқеани айтиб берибди. “Мен билан борасизларми қария айтган кўчага?” деб сўрабди.
Жамоат рози бўлибди. Аммо қоронғу ва қўрқинчли кўчага келганда имом орқасига қараса, жамоатдан ҳеч ким йўқ. Ҳамма қочиб кетибди.
Имом кўчадан ўтиб яшил эшикни кўрибди. Эшикнинг гўзаллигидан кўзлари қамашибди.
Эшикни очиб ичкарига кирибди. Ичкарида эса масжидда узи кўрган қарияга кузи тушибди:
- Айтганларингизни қилдим. Сиз айтган кўчадан ўтдим, лекин жамоат мени ташлаб қочиб кетди. Энди айтинг, сиз кимсиз?
Қария эса кулиб:
- Мен Азроилман. Сен пешин намозининг суннатида ўнгга салом берганингда руҳингни хамирдан қил суғургандай олдим, лекин сен буни сезмадинг. Қоронғу кўча бу сенинг тобутинг эди. Жамоат сени елкасида кўтариб келди ва қўрқинчли кўчага яъни қабрга қўйди. Сенинг иймонинг шу даража қувватлики, хушу билан ўқиганинг намозлар ва имомлигинг сени бу ерларгача олиб келди. Бу ер эса жаннатдир! деган экан.

❤12💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁Ассалому алайкум
Азизларим!
Бугун 15 - Октябр хафтанинг Пайшанба тонги барчангизга
муборак бу́лсин азизларим!
☕️🌼 Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
🌼☕️Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.
☕️🌼Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
🌼☕️ Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
🌸 Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!

🤝2
ҲАММА ҚЎЙ ЎЗ ОЁҒИДАН ОСИЛАДИ, БИРОҚ...
Бир куни Баҳлул Дононинг халққа тўғри йўлни кўрсатиб айтган сўзлари ёқмаган бир гуруҳ кишилар Хорун Рашидга бориб шундай дейишди: “Султонимиз, биз қилаётган ишларнинг унга нима зарари бор? Бизни ўз ҳолимизга қўйсин. Ҳамма қўй ўз оёғидан осилади-ку!”
Уларни эшитган халифа Баҳлул Донони ҳузурига чақирди ва шикоятчиларнинг сўзларини айтди. Баҳлул бир оғиз ҳам сўз айтмай, саройдан чиқиб кетди. Сўнг бир неча қўй олиб сўйди, қўйнинг оёқларини маҳалланинг бир бурчагига осиб қўйди. Буни кўрган кишилар кулиб: “Тентакдан бошқа нима ҳам кутардик...”-дейишди. Орадан кунлар ўтиб гўшт айниб, ҳидлана бошлади. Бора-бора сассиқ ҳид бутун маҳаллани босиб одамларни таъсир қила бошлади. Маҳаллада ҳиддан туриб бўлмайдиган бўлиб кетди. Сўнг Баҳлулни султонга шикоят қилиб келган кишилар яна саройга бориб вазиятни айтишди. Халифа Баҳлулни чақирди ва нима учун бу ишни қилганини сўради. У султоннинг саволига шундай деб жавоб берди: “Мен ҳеч нарса қилмадим. Ҳамма қўй ўз оёғидан осилишини кўрсатдим. Фақат бир ёмоннинг ҳаммага зарари тегиши мумкинлигини тушунтириб бермоқчи бўлдим, холос...”

👍7❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатуху!
Барча Ислом ахлига 16- Октябр хафтанинг Жума аййоми муборак бўлсин!
Яна бир Жума кунига етказиб куйиган Зот Аллох Азза ва Жаллага чексиз хамду саноларимиз булсин!
Киёмат куни умматимни куплиги билан фахрланиб тураман деган зот шафоатчимиз Хабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз саловат ва саломларимиз булсин!
Ушбу муборак кунда Кахаф сурасини укишни ва Расулимизга купрок саловат ва саломлар юборишни одатга айлантиринг!
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳи!

Кун хикмати
Агар йиғлаш кимнидир
қайтариб берганида,
Мадинада тошқин бўларди!😢
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад !

❤7😢2
Сув каби бўл!
Сув боши узра оғир юкларни кўтаради, бағрида қимматбаҳо хазиналарни сақлайди, ўлик ерга тушса, уни тирилтиради, қаршисидан харсанг тошлар чиқса ҳам уни айланиб ёки ошиб ўтади, ифлос нарсаларни тозалайман деб, узи ифлос лойка сувга айланиб колади унга тилло қадах хизмат қилса ҳам, сопол идиш хизмат қилса ҳам фарқи йўқ — ўзгармайди.

❤4👍2
Манхаттандаги иккита эгизак бино портлаган йили Хазрат бўлиб ўтган бу фожеанинг Исломга алоқаси йўқлигини, Исломнинг ўзи террорга қарши эканлигини "ДАЛИЛЛАШ" ва бу борада маърузалар қилиш учун Америкага чақирилдилар...
Албатта у ердаги журналистлар бундан хабар топишади ва самолётдан тушишлари билан одатларига кўра Хазратни ўраб, САВОЛга тутишади. Хазрат улар билан саломлашадилар у саволларга жавоб бермай тураверадилар. Нихоят савол берувчилар жимиб қоладилар. Шунда Хазрат журналистларга қараб:
--- "Ислом одобида мен мехмон у, сизлар мезбонсизлар, одатда мезбонлар мехмонни саволга тутмайдилар, аксинча мехмон мезбонга савол билан мурожаат қилади, дейдилар. Шунда журналистлар бу мантиқли гапдан кейин янаям жим бўлиб қолишади. Ораларидан бирови:
--- "Сўранг биз жавоб беришга тайёрмиз, дейди жимликни бузиб...
Шайх хазратлари давом этадилар:
--- "Исломда кўп гаплик ИСРОФга киради, шунинг учун мен берадиган саволларга бир оғиз “ха” ва “йўқ” десагиз бўлди, дейдилар...
Журналистлар таажубда янаям ХУШЁР* тортадилар.
Хазрат давом этадилар:
--- "Аввало айтингларчи, сизлар мен билан Ислом дини, шариат илми бўйича мунозарага қалбан тайёрмисизлар, бу сохадаги БИЛИМингиз етарли деб ўйлайсизларми?
--- "Йўқ.
Американи демократиянинг бешиги дейишади, сизлар турли газета ва журналлар, радио ва телекомпанияларининг вакилисизлар, айтингларчи, демократия талабларидан келиб чиқиб ўз компаниянгизни ўзингизда танқид қила оласизларми?!
--- Йўқ...
Афсуски, америкалик журналистларнинг оғзини ЛАНГ ОЧИЛИБ , тан бергизиб қўйган Хазратнинг бундай саволлари анчагина эди. Бошқаларини хотирамда тиклай олмадим...
Ўшанда устознинг саволларидан келиб чиқиб Америкага қандай <<ОЛИМ>> келганлиги хақидаги шов~ шув яшин тезлигида тарқаган. У киши ўн беш кунлик сафарлари давомида ўн олтита штатда бўлишга улгурганлар. Хазратни хамма жойда қизғин кутиб олишган...
Эгизак бинонинг портлашини Исломга ЗАРРАЧА* хам алоқаси йўқлигини, Ислом <<ТИНЧЛИК>> дини, бағрикенглик дини, тараққиёт дини, террорга алоқаси йўқ дин эканлигини кўпчилик тушуниб етган ва Исломга қизиқишлари ОРТИБ КЕТГАН...
Дўкон пештахталаридаги Исломга оид китоблар қолмаган. Халқ талаб қилавергач дўкондорлар бундай китобларни Англиядан обкелиб сотишган...
УСТОЗГА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАҲМАТЛАРИ ЁҒИЛСИН...

❤11👍2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
Бугун 17- Октябр хафтанинг Шанба тонги барчага хайрли бўлсин!
Барчамизга яна бир тонгдан баҳраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Отаётган муродбахш тонг орзу - ниятларимизгага эшик очсин...
Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...
Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.
Огох булинг дархт байлари саргайиб тукилиб тургани сингари умр байьаримиз хам тукилиб кискариб бормокда азизларим!

Дуо
Аллоҳим, қалбларимизни ҳамиша тўғриликка йўллагин,
адашиб қолишдан, машаққат вақтида тушкунликка тушишдан Ўзинг асрагин.
Ҳар биримизнинг холис ниятларимизга етказгин.
Қийналган вақтимизда Истихора ўқишни қалбимизга солгин.
У сабаб машаққатимизни аритгин.
Ўзинг бутун дунё бошқарувчисисан. Ўзинг барча нарсага қодирсан Аллоҳим!
Омин.

❤5
Суратдаги одам оти билан иш қилаётган пайт қаттиқ жала қуйиб юборибди. Атрофдаги ҳамма пана жой излаб, хавфсиз жойга яширинибди. У эса жойидан қимирламай, отини маҳкам қучоқлаган ҳолда ёнида қолибди.
Ёмғир тўхтагач, атрофдагилар ундан бунинг сабабини сўрашганида, у жилмайган ҳолда шундай жавоб берибди: "у мени энг муҳтож бўлган пайтим ташлаб кетмайди-ку, мен уни қандай ташлаб кетайин"!
Қиссадан ҳисса: "Бўрон"да ёнингизда турганларни асло унутманг! Чунки "қуёш" чарақлаб турганида ҳар ким ҳам атрофингизда гирдикапалак бўлаверади.

❤7
ЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#Ҳаж_умра
❓1211-САВОЛ: Эҳромдаги инсон хушбўй салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хушбўй салфетка, совун ёки шампун каби воситаларни эҳромдаги киши ишлатиши макруҳ амал саналади. Лекин ушбу воситаларни ишлатиш билан қўй сўйиш вожиб бўладими ёки садақами деган масалада замонамиз уламолари ва фатво уюшмалари турлича жавоб берганлар.
Ушбу масала юзасидан мазҳабимиз манбаларига таяниб айтамизки, хушбўй салфетка, совун ва шампун кабилар тозалик воситалари саналади ва ундан аксар ҳолда хушбўйланиш учун фойдаланилмайди. Бунга ўхшаш масалани қадимги фуқаҳоларимиз қуйидагича баён қилишган:
إذا غسل المحرم يده بأشنان فيه طيب، فإن كان إذا نظروا إليه قالوا: هذا أشنان ففيه الصدقة، وإن قالوا: هو طيب فعليه الدم
“Эҳромдаги киши хушбўйлиги бор ушнон (кирни кеткизиш воситаси, ишқор) билан қўлини ювса, уни кўрганлар: “Бу ушнон”, десалар, садақа, агар “Бу хушбўйлик”, десалар, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади” (“Муҳитул-Бурҳоний” китоби).
Демак, ишлатилаётган хушбўй нарсани кўпчилик одамлар нима деб қабул қилишига қараб ҳукми таъйин топади. Бугунги кунимизда хушбўй салфетка, совун ёки шампунни ҳеч ким асл хушбўйлик, деб ҳисобламайди.
Қолаверса, хушбўй салфетка, совун ва шампун каби воситалар айни хушбўйлик воситаси эмас, балки унга хушбўйлик қўшилган тозалик воситаларидир. Бундай воситаларда тозаловчи моддалар миқдори кўп, хушбўйлик миқдори оз бўлса, унга хушбўйлик ҳукми берилмайди.
Шу билан бирга совун саноатидан маълумки, уни 100 даража иссиқликда пиширилади. Фуқаҳоларимиз хушбўйлик аралашган нарсалар пиширилиши (қайнатилиши) натижасида, гарчи ундан хушбўй ҳид келиб турган бўлса ҳам, хушбўйлик ҳукмидан чиқишини айтганлар. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولو كان الطيب في طعام طبخ وتغير، فلا شيء على المحرم في أكله، سواء كان يوجد ريحه أو لا؛ لأن الطيب صار مستهلكا في الطعام بالطبخ، وإن كان لم يطبخ يكره إذا كان ريحه يوجد منه ولا شيء عليه؛ لأن الطعام غالب عليه، فكان الطيب مغمورا مستهلكا فيه
“Агар хушбўйлик таомга қўшиб пиширилса ва ўзгарса эҳромдаги киши уни истеъмол қилишининг зарари йўқ. Бунда унинг хушбўй ҳид бор ёки йўқлигининг фарқи йўқ. Чунки бу ҳолатда хушбўйлик пишириш (қайнатиш) натижасида таомда йўқолиб кетади. Агар пиширилмаган бўлса ва хушбўй ҳиди келиб турса, эҳромдаги киши уни истеъмол қилиши макруҳдир. Лекин унинг зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Чунки бунда таом ғолиб келган, хушбўйлик моддаси эса аралашиб, йўқолиб кетган бўлади” (“Бадоиъус саноиъ” китоби).
Ушбу маълумотлардан хулоса қилиб айтганда салфетка, совун ёки шампун каби воситаларнинг хушбўй ҳиди бўлса, уни ишлатган эҳромдаги киши ярим соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш лозим бўлади. Аммо булар билан тўлиқ бир аъзо уч ва ундан кўп ўрин (макон)ларда ювилса, жонлиқ сўйиш лозимдир. Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❤2
АФСУСКИ, ТИРИКЛИГИДА МАСЖИДГА БОРМАДИ
Биз йўлда учрашдик Азон эшитилди.
- Юр, жомеъга – дедим. – Бугун жумъа!
- Масжидга бормаслигимни биласан-ку, - деди.
- Биламан-у, аммо қачонгача бормайсан?!
- Нима десам экан, руҳим тўғри келмайди. Ҳали тайёр эмасман. Қолаверса, шимимнинг тиззалари титилиб, дазмоли бузилишидан ҳам қўрқаман... арзимайди...
Кулгим қистади.
- Ҳазиллашяпсанми?
- Ҳазил-пазили йўқ. Оқ кийимни яхши кўришимни, доғ туширмаслигимни биласан-ку!
Ҳақиқатан ҳам, шундай эди. У кўпинча оқ кийим киярди. Кийимлари доим дазмолланган, тоза, озода эди...
Орадан икки ой ўтиб, бехос, унинг жомеъ масжидида эканлигини эшитиб қолдим. Югурдим. Жомеъдаги номоз сафларининг энг олдида эди.
Секин-аста олдига яқинлашиб паст овозда:
- Қани, оғайни, сенга нима бўлди? Масжидга бормайман демаганмидинг? – деб сўрадим.
Ундан садо чиқмади. Чунки бошдан оёқ оппоқ кафанга ўранганча тобутда ётар, унинг учун жаноза намозларини ўқишларини кутар эди.

😢4