Мусибатдан халос булиш дуоси
Мусибат ва ғам-андуҳдан қутилиш дуоси (Юнус алайҳиссаломнинг дуолари)
Бу дуо «Оятул кариб» (ғамни аритувчи оят) деб ҳам аталади. Бошга бирор қийинчилик тушганда ўқилади:
«لَّا إِلَٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّालِمِينَ»к
«Лаа илааҳа иллаа анта субҳанака иннии кунту миназ-золимийн».
Мыаъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир, Сен Покдирсан! Албатта, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим». (Анбиё сураси, 87-оят)
@Ashabuz

❤1
НАМОЗДА ЭКАНИНИ БИЛДИРИШ
❓1809-САВОЛ: Баъзан намоз ўқиётганимда, ташқаридаги одам чақириб қолади. Жавоб берилмаса, чақираверади. Шунда намозда эканимни билдириш учун “Аллоҳу акбар”, десам, намозим бузилмайдими?
🔺 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки такбир (Аллоҳу акбар), тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ) каби калималар билан намозда эканини билдиришни Пайғамбар алайҳиссалом ўргатганлар. Киши бу зикрларни намозда эканини билдириш учун айтса, намози бузилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Бугун 20- Октябр хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин
Кун давомида Аллоҳнинг зикрида ва шукрида бўлишни барчамизга насиб айласин!

Кун дуоси
Аллоҳдан офият сўранг!
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳдан сўралганда бериладиган нарсалар ичида У Зотга энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир", дедилар.
🤲 Шунинг учун Аллоҳ таолодан офиятни кўпроқ сўраш керак.
🤲 "Офият" - саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни англатади. Офият Аллоҳ таолодан сўраладиган энг яхши нарсалардан экан.

👍3❤2
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ эргашасизлар. Агар калтакесакнинг инига кирсалар уларга эргашасизлар”. Биз: “Эй Расулуллоҳ! Яҳуд ва Насоролар(ни назарда тутяпсизми)?”, дедик. У киши ﷺ: “(Улардан бошқа) ким ҳам бўларди?”, дедилар».
Бухорий ривояти
(Абу Саъид розияллоҳу анҳудан)
Бошқа бир ривоятда: «Ҳатто, улардан бири ўз онасига кўчада жинсий алоқа килган бўлса, сизлар ҳам шундай қиласизлар» ҳадиси ҳам келган (Саҳиҳ ҳадис, Ҳоким ривояти).
Шарҳ:
Пайғамбаримиз ﷺ нинг бу гаплари қариб ўн уч ярим асрдан сўнг юзага чиқди. Ўша вақтда мусулмонлар ўзларидан олдин ўтган қавмларга эргашиш қандоқ бўлишини тасаввур ҳам қила олмас эдилар. Лекин Расулуллоҳﷺ нинг ҳадисларини ҳақиқат сифатида эшитиб қабул қилган ва таслим бўлган эдилар.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга ёлғонни билиб туриб тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”.
Муслим ривояти
Изоҳ:
Расулуллоҳ ﷺга нисбатан ёлғон тўқиш, билиб-билмай турли гапларни ҳадис деб айтиш катта гуноҳдир. Бу ўша одамнинг дўзахга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун бирор ривоятнинг ҳақиқий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмасдан туриб, нақл қилиш яхши эмас.
Саҳобалардан Зубайр ибн Авом розияллоҳу анҳу ҳадисни оз ривоят қиладиган кишилардан эдилар. Имом Бухорий ривоят қилишларича, Зубайр розияллоҳу анҳуга ўғиллари Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу: «Фалончи-пистончиларга ўхшаб, Набий ﷺдан ҳадис ривоят қилганингизни эшитмайман», дебди. У: «Мен У зот ﷺдан ажраганим йўқ-ку, лекин: «Ким мендан ёлғон гап айтса, дўзахдаги ўрнини тайёрлайверсин», деганларини эшитганман», деган экан. Яъни, Зубайр ибн Авом розияллоҳу анҳу ҳадис ривоят қилишда бирор ноаниқликка йўл қўйиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрққанлар.
Ислом дини умуман ёлғонни ҳаром қилган. Ислом назарида ёлғончи Аллоҳнинг душмани, иймонсиз ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
«Албатта, ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар тўқийдилар», деб марҳамат қилган. Шундай бўлгандан кейин Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш мисли йўқ улкан гуноҳ бўлади.
Шунинг учун ҳам уламолар жумҳури Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқишни ҳалол санаган одам кофир бўлади, деганлар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш Аллоҳ таолога ва Ислом динига нисбатан ёлғон тўқишдир.
Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бўйича аниқ билимга эга бўлгандан сўнггина гапириш лозим. Гумон ва тахмин билан гапириш мутлақо мумкин эмас. Мусулмон одам гумон ва ишончсиз нарсаларни умуман гапирмагани маъқул. Ҳар бир нарсага тўла ишонч ҳосил қилгандан сўнггина гапирмоқ лозим. Айниқса, дину диёнатга, иймон-эътиқодга, ҳалол-ҳаромга, шариат аҳкомларига ва оят-ҳадисга тегишли мавзуда сўз юритганда жуда эҳтиёт бўлиш керак.

❤5💯1
Forwarded from Muslim.uz
#Kun_tarixi #diniy_idora #Muftiyat #83yil
✅ 20 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН!
📅 2026 йил 20 октябрь ушбу қутлуғ даргоҳ таъсис этилганига 83 йил тўлди. 1943 йилнинг айни шу куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган уламолар ва дин арбоблари қурултойида мазкур масъулиятли тузилмага асос солинган эди.
📍 Диний идора манзиллари:
📍 1943–1956 йиллар: Муфтий Эшон Бобохон ҳазратларининг ҳовлисида;
📍 1956–2007 йиллар: «Бароқхон» мадрасаси биносида;
📍 2007 йилдан: Ҳазрати Имом мажмуасида барпо этилган замонавий бинода;
📍 2026 йилдан: Тошкент шаҳрида бунёд этилган муҳташам Ислом цивилизацияси маркази биносида фаолият юритмоқда.
🤲 Аллоҳ таоло Диний идорамизнинг келгуси фаолиятига файзу барака берсин!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
💬 Тарихдан муҳим қайдлар:⏺ Ташаббус: 1943 йил июлда Эшон Бобохон бошчилигидаги минтақа уламолари таклифи билан идора очишга расмий рухсат олинди.🗣 Илк қурултой: 1943 йил 15–20 октябрь кунлари Шайх Эшон Бобохоннинг Қорасаройдаги ҳовлисида бўлиб ўтди.✅ Илк муфтий: 5 та республикадан келган 160 дан зиёд вакил бир овоздан Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхонни беш республика муфтийси этиб сайлади.
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасига раҳбарлик қилган муфтийлар:1️⃣ Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1943–1957);2️⃣ Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (1957–1982);3️⃣ Шайх Шамсиддинхон Бобохонов (1982–1989);4️⃣ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1989–1993);5️⃣ Шайх Мухторжон Абдуллоҳ Бухорий (1993–1997);6️⃣ Шайх Абдурашид қори Баҳромов (1997–2006);7️⃣ Шайх Усмонхон Темирхон ўғли (2006–2021);8️⃣ Шайх Нуриддин Холиқназар (2021 йилдан буён).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилаймиз!
Топганингиз ҳалол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Чоршанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин.

Кун хикмати
Ёшлик пайтингда онанг бахтли бўлишинг учун баъзи бир нохуш ва дилни хира қиладиган хабарларни сендан яширар эди. Ҳозирда энди онангни бахтиёр қилиш учун безовта қилувчи хабарларни ундан яшириш навбати сенга келди.
Ота-она худди икки кўз кабидир: бири ўнг, иккинчиси чап. Агар уларнинг биридан жудо бўлсанг, кўришинг хиралашади. Иккисини ҳам йўқотсанг, кўр бўлиб қоласан. Уларни икки кўзингни сақлаганингдек авайла!
«Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт».
(Исро сураси, 24-оят)

❤4
КИЛОГРАММГА СОТИБ ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ДОНАЛАБ СОТИШ
#савдо
2269-САВОЛ: Айрим сотувчилар тухумни, яна бошқалари кийимни килограммда сотиб олиб, доналаб сотишади. Темир билан шуғулланувчи айрим савдогарлар темирни тонналаб олиб, метрлаб сотишади. Буларнинг савдоси дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай савдо дуруст бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Нисо” сурасининг 29-оятида ўзаро розилик билан бўлган тижоратга рухсат берган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَن تَكُونَ تِجَارَةً عَن تَرَاضٍ مِّنكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا ﴿٢٩﴾
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир”.
Саволда айтилган ҳолатда харидор маҳсулотни кўриб туради, кийимларни бичимини билади, темирнинг ҳам узунлигини кўриб-билиб туради. Шариатимизда қандай шаклда сотиб олинган бўлса, шундай сотилсин деган талаб йўқ.
Сотиб олишда доналаб олиб, сотишда кг.да сотиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исломий мамлакатларда фитна чикариб, мусулмонларни бир бирига душман килиб куйган валади зино Томас Лоуренс хакидаги хакикатлар.
@Ashabuz
@Ashabuz
👍3
НАБАВИЙ ТАРБИЯ
«Хадича уни яҳши кўрар эди!»
Ўшанда унинг ёши қирқдан кам, эриники эса, йигирма бешда эди. Эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яҳши кўрар эди. Ёши катта бўлсада, эрини яхши хис қиларди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у , эри эканини синдира олган. Агар сенга биров, севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Суюкли ПАйғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий туша бошлади. Илк бор фариштани кўрдилар. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу дахшат титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчига мухтож эдилар.
Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шижоатли амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳунинг хузурига бормадилар.
Мехрибон амакилари Абу Толибнинг хузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг хузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқаларини олдига бордилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розияллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб, сўнг амакивачча Варақа ибн Навфални хузурига олиб борди.
У зотнинг Пайғамбар бўлганларини билгач, биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ўн йил ўтиб, Хадича розияллоҳу анҳо вафот қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё қоронғу бўлди. Кейинроқ Аллоҳ таоло гўё юпанч учун у зотни самога кўтарди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнг ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо хеч ким Ҳадича розияллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олтмишга яқинлашиб қолганларида етмиш ёшли кампирларга чўпонларини ерга тўшаб, уларни ўтиришга таклиф этганларини кўришган эди. шунга ажабланган кишиларга, «булар Хадичани дугоналари», дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нихоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розияллоҳу анҳо таажжубландилар. Бу холни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу аёл Хадичанинг даврида келиб турар эди», дея тушунтирдилар.
Хадичанинг вақти
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ алайҳиссалом замонни Хадичанинг дея ўлчаяптилар. Баъзан қўй сўйсалар, уни бўлаклаб,« Хадичанинг дугоналарига хам беринглар», дер эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор нарса келса,« буни фалончи аёлга беринглар У Ҳадичани яхши кўрар эди», дер эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни хам яҳши кўрар эдилар. Мухаббатни эркакликка нуқсон, дейдиганлар, мухаббатни, вафо ва эътиборни изхор қилиш шахсиятни заифлаштиради деб билганлар хато қилишади. Мана инсонларнинг саййиди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳадича онамизни яхши кўряптилар. Сиз хам хиссиётларингиздан хижолат бўлманг. Умрингиз охиригача мухаббат билан яшанг. Дунёда халол мухаббатдан гўзалроқ хеч нарса йўқ. Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркак аёлига мехр-мухаббат, эхтиром ва чиройли муомала билан хам эркак бўлаверади. Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин дейдиганлар хато қилишади. Аёлга мухаббат билангина эга чиқиш мумкин...

❤5❤🔥2
БАҒИШЛОВ
Ё Росулуллоҳ росулуллох соллаллохуалайхи васаллам!Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни ҳаёлимга келтирдим.
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳиясида қамал қилинганингизни тасаввур этяпман. Қани сизни ўз қўлим билан овқатлантириш шарафига муяссар бўлсам эди!
Ҳозирда Тоифда бир тўда аҳмоқлар сизни тошбўрон қилишганини ҳаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ўшанда олдингизда бўлсаму тошлар сизга эмас, менга тегса. Сиз саломат қолсангиз!
Кеча қоронғусида Маккадан ҳижрат қилганингиз ҳаёлимдан ўтяпти. Қани энди, қўлингизни ўпиб, "Фидойингиз бўлай!" дея олсам!
Ҳозир Савр ғорида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳамроҳ бўлганингизни ҳаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ғор оғзида қалбимни осиб қўйсаму улар менинг қалбимни парчалашса, сизга зарар етмаса!
Ҳозир уҳуд кунида юзингиздаги қонни артаётганингизни тасаввур қиляпман. Қани энди, ўша зарба менга тегса-да, сиз ундан саломат қолсангиз!
Бир Яҳудий аёл заҳарланган қўйнинг қўлини емоқчи бўлиб ушлаб турганингиз кўз ўнгимдан ўтяпти. Қани энди, уни қўлингиздан олиб, "Сизнинг ўрнингизга уни мен ейман" десам!
Бизга диннинг етиб келиши учун қанчалар азоб чекдингиз! Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳнинг Расули!
Жоним сизга фидо Ё Росулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллam.

😭7❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугун 22- Октябр хафтанинг Пайшанба тонги хайрли бўлсин!
Имконингиз борича бугун ота-онангиз, яқинларингиз холидан хабар олинг! Оилангизга кўпроқ вақт ажратинг, берилган бу имкон ва ҳаётни бугун яқинларингиз кўнгил уйини чароғон этмоққа, ва ўзингиздаги меҳр, муҳаббат ўтини алангалатмоққа сарф этинг.
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!