БАҒИШЛОВ
Ё Росулуллоҳ росулуллох соллаллохуалайхи васаллам!Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни ҳаёлимга келтирдим.
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳиясида қамал қилинганингизни тасаввур этяпман. Қани сизни ўз қўлим билан овқатлантириш шарафига муяссар бўлсам эди!
Ҳозирда Тоифда бир тўда аҳмоқлар сизни тошбўрон қилишганини ҳаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ўшанда олдингизда бўлсаму тошлар сизга эмас, менга тегса. Сиз саломат қолсангиз!
Кеча қоронғусида Маккадан ҳижрат қилганингиз ҳаёлимдан ўтяпти. Қани энди, қўлингизни ўпиб, "Фидойингиз бўлай!" дея олсам!
Ҳозир Савр ғорида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳамроҳ бўлганингизни ҳаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ғор оғзида қалбимни осиб қўйсаму улар менинг қалбимни парчалашса, сизга зарар етмаса!
Ҳозир уҳуд кунида юзингиздаги қонни артаётганингизни тасаввур қиляпман. Қани энди, ўша зарба менга тегса-да, сиз ундан саломат қолсангиз!
Бир Яҳудий аёл заҳарланган қўйнинг қўлини емоқчи бўлиб ушлаб турганингиз кўз ўнгимдан ўтяпти. Қани энди, уни қўлингиздан олиб, "Сизнинг ўрнингизга уни мен ейман" десам!
Бизга диннинг етиб келиши учун қанчалар азоб чекдингиз! Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳнинг Расули!
Жоним сизга фидо Ё Росулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллam.
@Ashabuz

😭7❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугун 22- Октябр хафтанинг Пайшанба тонги хайрли бўлсин!
Имконингиз борича бугун ота-онангиз, яқинларингиз холидан хабар олинг! Оилангизга кўпроқ вақт ажратинг, берилган бу имкон ва ҳаётни бугун яқинларингиз кўнгил уйини чароғон этмоққа, ва ўзингиздаги меҳр, муҳаббат ўтини алангалатмоққа сарф этинг.
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

#намозвақтлари 22-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 05:23
Қуёш: 06:37
Пешин: 12:12
Аср: 15:50
Шом: 17:37
Хуфтон: 18:48
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ
❓ САВОЛ: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдаланиб турли тадбирларда, ҳатто тўйларда вафот этган одамларни гапиртириб видео ясашмоқда. Бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай нарсалардан четда бўлиш керак бўлади. Чунки бу каби ишлар кўп жиҳатдан хато саналади.
Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, ҳақиқатга зид нарса эса ёлғон бўлади.
Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз, сизлардан розимиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?! Балки улар фарзандидан жуда рози эмасдир?!
Учинчидан, мазкур технология баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин. Янги технология "Deepfakes" (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан "номақбул технологиялар" қаторига киритилган.
Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир.
Шунингдек, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Вафот этганларнинг расм ёки видеосини СИ ёрдамида ўзи хоҳлаганидек гапиртиргани билан улар тириклардан рози бўлиб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли вафот этганлар маҳзун бўладилар. Зеро Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
“Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади» (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from "Haj" va "Umra" Markazi | Rasmiy
ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРЛИГИДАН УМРА ВИЗАСИ БЎЙИЧА МУҲИМ ЯНГИЛИК
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан умра зиёратчиларини янада қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида кўп марталик умра визаси тартиби жорий этилди.
Мазкур тартибга мувофиқ, энди умра визасини 365 кун (1 йил) муддатга амал қиладиган кўп марталик кириш визаси сифатида расмийлаштириш мумкин.
Визанинг асосий шартлари:
Виза амал қилиш муддати - 365 кун (1 йил);
Ушбу муддат давомида Саудия Арабистонига бир неча марта кириш имконияти мавжуд;
- Мамлакат ҳудудида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги лозим;
- Ҳар бир сафар олдидан Nusuk платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар танланиб, умра рухсатномаси (Permit) расмийлаштирилиши шарт.
Мазкур тартиб Nusuk платформасини хорижлик зиёратчилар ўртасида кенг жорий этиш, умра хизматларини рақамлаштириш ҳамда зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада оширишга қаратилган.
⚠️ Муҳим эслатма!
Кўп марталик умра визаси Ҳаж мавсуми даврида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади.
Шунингдек, мазкур визанинг амал қилиш муддати 1 йил бўлса-да, Саудия Арабистонида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги лозим.
Агар зиёратчи бир мартаги ташрифида 90 кунлик муддатдан тўлиқ фойдаланса, унинг мазкур визаси бўйича рухсат этилган бўлиш муддати тугайди ва ушбу виза асосида қайта кириш имконияти бўлмайди. Кейинги сафар учун янги умра визасини расмийлаштириш талаб этилади.
Агар зиёратчи йил давомида бир неча марта Саудия Арабистонига кирса, барча ташрифлар давомида мамлакатда бўлган кунлар йиғиндиси 90 кундан ошмаслиги шарт.
Аллоҳ таоло барча зиёратчиларнинг сафарларини хайрли, ибодатларини мақбул қилсин.

❤3
ИСТАМБУЛЛИК АЙИҚ ЎЙНАТУВЧИ
Истанбулда Солиҳ исмли бир айиқ ўйнатувчи яшарди.
Саккиз ёшидаёқ отасининг ёнида кўчама-кўча кезиб юришни бошлаганди.
Отаси вафот этгач, қўлида фақатгина бир чилдирма, эски занжир ва Қорабош исмли айиқ қолди.
Ўша кундан эътиборан Солиҳ билан Қорабош бир-биридан асло ажралмадилар.
Маҳаллама-маҳалла юриб, майдонларда томоша кўрсатишарди.
Солиҳ чилдирмасини чалар, Қорабош эса икки оёғида тик турарди.
Болалар қиқирлаб кулишар, катталар бир-икки танга ташлашарди.
Солиҳ пулларни йиғиб, аввало Қорабошнинг қорнини тўйғазарди.
Ўзига нон қолмаса ҳам, миқ этмасди.
Йиллар ўтди.
Солиҳ қариди. Қорабошнинг ҳам жунларига оқ оралади.
Энди илгаригидек томоша кўрсата олишмасди.
Қорабош оёққа туришга қийналар, Солиҳ ҳам чилдирма чалаётганда тез чарчаб қоларди.
Бир куни Ускудор майдонида томоша кўрсатаётганларида Қорабош ерга чўккалаб қолди.
Солиҳ чилдирмасини чалди.
— Қани ўғлим, тур-чи!
Қорабош турмади.
Томошабинлардан бири бақирди:
— Бу айиқ ҳам қарибди-ку! Бошқа ҳунари йўқми?
Яна бошқаси кулиб деди:
— Айиқни алмаштир, Солиҳ! Бунинг даври ўтибди!
Солиҳ чилдирмасини пастга туширди.
Қорабошнинг ёнига чўккалади.
— Чарчадингми, ўғлим?
Айиқ бошини Солиҳнинг тизига қўйди.
Солиҳ ўша куни томошани тугатди.
Оқшом ўзлари истиқомат қиладиган эски карвонсаройга қайтишди.
Карвонсарой эгаси Ризо афанди уларни эшик олдида кутиб олди.
— Солиҳ, бугун тушум қандай?
— Тузук бўлмади.
— Бу кетишда иккингизни ҳам боқа олмайсан.
Солиҳ жавоб бермади.
Қорабошнинг олдига нон тўғраб солди.
Ўзи эса оч ҳолда ётди.
Эртаси эрталаб Ризо афанди бир савдогар билан келди.
— Солиҳ, созгина таклиф бор. Айиқни сотиб олмоқчи.
Солиҳ ҳайрон бўлди.
— Қорабошни-я?
— Ҳа. Нариги ёшроқ айиққа алмаштирасан. Яна пул топишни бошлайсан.
Солиҳ Қорабошга қаради.
25 йилдан бери бирга эдилар.
Қаҳратон қиш кечаларида бир-бирларига суйканиб ухлашганди.
Солиҳ хасталанганида Қорабош кунлаб унинг тепасидан жилмаганди.
Бир сафар Солиҳ кўчада ҳушидан кетиб йиқилганида айиқ ёнига ҳеч кимни яқинлаштирмаган, ёрдам келгунича кутиб турганди.
— Сотмайман, — деди.
Ризо афандининг жаҳли чиқди.
— Солиҳ, ақлдан оздингми? Бу ҳайвон энди ишга ярамайди!
Солиҳ вазминлик билан жавоб берди:
— Менинг ҳам энди ҳеч кимга фойдам тегмаяпти, Ризо афанди. Мени ҳам сотишадими энди?
Одам жим бўлиб қолди.
Ўша қиш жуда оғир ва совуқ келди.
Солиҳ билан Қорабош кунлаб карвонсаройдан чиқмай ўтиришди.
Бир кеча Қорабош овқат емади.
Солиҳ унинг олдига нон қўйди.
— Қани ўғлим. Қара, сен яхши кўрадиган нондан олдим.
Қорабош бошини кўтармади.
Солиҳ тун бўйи унинг ёнида ўтирди.
Тонгга яқин айиқ охирги марта бошини Солиҳнинг тизига қўйди.
Солиҳ уни эркалади.
— Ухла, ўғлим. Мен шу ердаман.
Қорабош кўзларини юмди.
Қайта очмади.
Солиҳ узоқ вақт қимирламай ўтирди.
Сўнг эски чилдирмасини қўлига олди.
25 йил ичида биринчи марта уни чалмади.
Эртаси куни Ризо афанди ҳовлига тушганида Солиҳни Қорабошнинг ёнида кўрди.
— Солиҳ, ҳайвон ўлибди. Энди илож қанча.
Солиҳ жавоб бермади.
— Сенга янги айиқ топамиз. Ёшроғини, яхши ўйнайдиганини. Яна пул топасан.
Солиҳ бошини кўтарди.
— Ризо афанди, фарзандинг борми?
— Бор.
— Нечта?
— Учта.
— Худо умрини узоқ қилсин. Бирортасини йўқотсанг, ўрнига бошқа фарзанд беришадими?
Ризо афандининг ранги ўзгарди.
— Бу нима деганинг, Солиҳ?
Солиҳ Қорабошнинг бошини силади.
— Ана кўрдингми, сен ҳам менга айнан шу гапни айтяпсан.
Ўша куни Қорабошни карвонсарой ортидаги бўш ерга кўмишди.
Солиҳ эски занжирни ечиб, қабр устига қўйди.
Ризо афанди сўради:
— Занжирни нега қолдирдинг?
Солиҳ кўз ёшларини артди.
— 25 йил бўйнида ташиди. Лоақал бундан буён ташимасин.
Орадан кунлар ўтди.
Солиҳ энди майдонларга чиқмасди.
Бир оқшом Ризо афанди уни хонасида кўриб қолди.
Олдида ўша эски чилдирмаси турарди.
— Солиҳ, бунақаси кетмайди. Одамлар орасига чиқ озгина.
Солиҳ деразага қаради.
— Ризо афанди, қирқ йил давомида чилдирмани мен чалдим. Ҳамма айиққа қаради.

— Хўш?
— Қорабош ўйнаганда ҳамма куларди. Чарчаганида ҳеч ким қайрилиб ҳам қарамади.
Бироз сукут сақлади.
Кейин кўзлари ёшга тўлди.
— Мен ҳам қирқ йил одамларни кулдирдим. Энди эса йиғлаяпман. Эшигимни қоқаётган сендан бошқа ҳеч ким йўқ.
Ризо афанди унинг ёнига ўтирди.
— Солиҳ, эртага бирга бозорга борайлик.
— Нима қиламиз?
— Ҳеч нарса. Бир пиёла чой ичамиз.
Солиҳ ҳайрон бўлди.
— Томоша кўрсатамизми?
— Йўқ.
— Пул топамизми?
— Йўқ, Солиҳ. Ўтириб, икки қадрдондек чой ичамиз.
Солиҳнинг кўзларидан ёш сизиб оқди.
Чунки умрида биринчи марта кимдир ундан ҳеч кимнинг кўнглини олишни талаб қилмай, шунчаки ёнида ўтиришни истаётган эди.
Бир вақтлар кўчаларда айиқ ўйнатувчилар бўларди. Одамлар ҳордиқ чиқаришар, бир-икки танга ташлаб, сўнг уй-уйларига тарқалишарди.
Ўша ҳайвонларнинг чеккан азобларини ҳам, уларни ўйнатган инсонларнинг қашшоқлигини ҳам жуда кам одам ўйлаб кўрарди.

❤5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
🌸 Ассалому алайкум!
Барчамизга 23- Октябр хафтанинг- Жума тонги муборак бўлсин!
🤲 Аллоҳ бу муборак кунда қиладиган дуо ва ибодатларимизни қабул қилсин, ризқимизни кенг, қалбимизни хотиржам этсин.
🕋 Барчамизга Мадинаи мунаввара ва Каъбатуллохда Жума намозини адо этишни Аллох насиб этсин. Омин!
Кунингиз файзли, баракали ва хайрли ўтсин. Аллоҳ паноҳида бўлинг!
Аллоҳнинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз саловот ва саломларимиз булсин!
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳи.

❤1
#намозвақтлари 23-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 05:24
Қуёш: 06:38
Пешин: 12:12
Аср: 15:48
Шом: 17:36
Хуфтон: 18:47
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
Тонг : 05:24
Қуёш: 06:38
Пешин: 12:12
Аср: 15:48
Шом: 17:36
Хуфтон: 18:47
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума тонги муборак!
Муборак ривоят
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Икки ракaт бомдод намози дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир", - дедилар.
Имом Муслим ривояти.

Кун дуоси
Розийна биллахи таъала Роббан ва бил ислами дийнан ва би Муҳаммаддин Росулан ва бил Каъбати киблатан ва биссолати фарийзотан ва бил муъминийна ихваана.
Маъноси;
Аллохнинг Робб эканидан рози булдик ва Исломнинг дин эканидан рози булдик ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Набий ва Росул Элчилигидан рози булдик ва Каъбанинг Киблалигидан рози булдик ва намознинг фарз килинганидан рози булдик ва муъминлар билан дуст булишга рози булдик.
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар ким шу дуони эрталаб ва кечкурун укиб юрса Аллохнинг зиммасида уша бандасини Рози килиш колади дедилар.

❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота она кексайганда кунгиллари жуда нозиклашиб колади.
Ота она кексалик чогида фарзандининг хузурида карамогида булиб колади.
Жуда чиройли маъруза.

ҚАБРНИНГ СИРИ.
Тоғамни қабрга қўйгач, ўғиллари қуръон тиловат қилди. Охири ҳамма туриб тарқала бошлади. Мен негадир кетгим келмасди. Раҳматлик тоғам менга жуда кўп яхшилик қилгандилар. Энг катта яхшиликлари диний илм олишимга сабабчи бўлгандилар. Ўзлари шайх ҳазратларини шогирди бўлиб, мени хам суҳбатларга олиб борганлар. Кейинчалик мен жуда кўп хатоликлар қилдим, гуноҳларим осмон қадарга етди, аммо айнан ҳазратдан олган диний пойдеворим мени бутунлай жарликка қулашимдан сақлаб келди. Қабрдан узоқлашмасимдан бир киши чақирди.
-- Тўхтанг биродар. Кечирасиз марҳумга ким бўласиз?
-- Жиянлариман, тинчликми.
-- Тинчлик мен гўрковман, қабрни қазидим. Марҳум нима иш қилардилар.?
-- Оддий сувоқчи уста эдилар.
--- Қизиқ бу ер одатда жуда қаттиқ. Икки ёрдамчимни чақиргандим. Лекин қабр сарёғдек қазилди ёрдамчимга ҳожат ҳам бўлмади. Энг қизиғи лаҳадни қазиётиб кўзимга каъба кўринди. Шунга ҳайрон бўлиб сиздан сўраяпманда қандай одам эдилар деб.
Кўзимга ёш келди. Гапиролмай қолдим. Лекин қабрнинг сирини у билиши шарт!
--Тоғам саховатли мўъмин инсон эдилар. Жуда кўплаб хайрли ишлар қилганлар. Ярим йил бировни уйида ишлаб олган пулларини тўғри жиянларини йиллик контрактига тўлаганлар. Қамоқдан чиққан қўшнисини уйда битта шолчада ётганини кўриб, уйдаги бор сармояларига гилам ва мебел олиб берганлар. Ўша одам ҳозир илмли ва ризқ насибали бўлиб кетган. Ҳалол топган пулларига ҳажни адо этмоқчи бўлиб дуо олиш учун бир кўзи ожиз қарияни олдига бордилар. Қария дуо қила туриб тоғамдан, каъбадаги дуо қабул бўлади. Менга боришлик насиб қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилгин дейди.
Ўғилларини айтишича бу гапни эшитиб тоғамни кўзига ёш келади. Йўқ отахон дейдилар, каъбада дуони сиз қиласиз чунки сиз борасиз Аллоҳнинг байтини зиёратига!Шундай деб ўзларини ўрниларига отахонни ҳажга юбордилар. Қария Маккадан келибоқ омонатини топширди.
Мана шу сабаб Каъба кўзингизга кўринган биродар. Кўзи ожиз отахоннинг дуоси туфайли Аллоҳ тоғамни ризқини кенг қилиб икки йилга қолмай яна пул жамғардилар. Ҳаж ибодатини адо этиб келишлари билан 63 ёшларида жигар ҳасталигидан оламдан ўтдилар. Эҳҳ

😢10👍4❤2
Илмсиз муридлар.
...Эшон бувалардан бирининг ҳовлисида ўтирган мухлис киши тоҳаратхонада муридлар ўртасида жанжал кучайганидан хавотирланиб борса, тоҳаратда оёғини эшон буванинг уйига қаратиб ювган муридга дашном беришаётган экан.
Бир масжиднинг қавмларидан баъзилари эшон бувалардан бирининг зиёфатга кираётиб, қўлини ювганида чилопчинга тушган сувни муридлари тақсимлаб олганини кўриб, ўзларига ҳам олибдилар ва «табаррук сув»дан шишачага солиб имомларига ҳам олиб келибдилар.
«Йўқдан кўра юпанчиқ» деб тасаввуфга эргашган муридлар эшон буваларнинг «эҳтиромларини жойига қўйиб», шунга ўхшаш ажойиботлар кашф қилиб юраверсинми?!
Ёки уларга эшон буваларни руҳий тарбия устозлари сифатида ҳақийқий ҳурматлаш қандоқ бўлишини; аслида, қиблага юзланиб тоҳарат қилиш афзал эканини, оёқни ювиш ҳам тоҳаратнинг рукни бўлгани учун, эшон буванинг уйига қаратибгина эмас, қиблага қаратиб ҳам оёқни ювиш жоиз эканини, биров қўлини ювгандан қолган сув табаррук эмас, оби мустаъмал бўлишини ўргатамизми?! (Аслида, бинонинг ичида бўлса, бошқа бир иложи бўлмаса, эшон буванинг уйига қараб эмас, балки қиблага қараб ҳам оёқ ювиш тугул, тоҳарат ушатишга-да рухсат бор. )
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ
"Тасаввуф ҳақида тасаввур" китобидан.

❤2👍2