AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.69K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Хатирчи тарихидан...

Хусусан, 1918 йил 2 мартда Туркистон ўлкаси Халқ комиссарлари совети раиси Ф.Колесов бошчилигидаги катта қўшин Бухоро амирлигига ҳужум қилди. Дастлабки тўқнашувда мағлубиятга учраган амирлик, қисқа фурсатда 35 минг кишилик лашкар тўплаб, Карманадан Қоракўлгача бўлган 170 километр масофадаги темир йўл изларини бузиб ташлайди. Уруш ҳаракатлари бошланиб, Ф.Колесов отряди қуршовда қолади. Тошкентдан зудлик билан ёрдамга юборилган Г.Колузаев Қизилтепадаги Ф.Колесов қўшини билан бирлашади. Бу пайтда қизил аскарлар Хатирчи, Зиёвуддин, Кармана, Қизилтепа, Қоракўл ва Чоржўйни босиб олади. Большевиклар Кармана ва Хатирчи вилоятларини бутунлай вайрон қилиб ташлайди. Бу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган тарихчи Мирза Салим Парвоначи қуйидагича тасвирлайди: Атрофдаги қишлоқлар ёқиб юборилган, уларнинг аҳолиси таланган ва турли томонга қочиб кетган. Ҳеч қайси қишлоқда биз бирорта тирик жонни ҳам, ҳатто бирорта ҳайвон ҳам кўрмадик. Баъзи катта ҳовлилар ҳануз ёниб турарди. Биз ҳайратга тушган ҳолатда эшолонга яқинлашдик. Вагонлардан сон-саноқсиз большевиклар худди қумурсқа ва чигирткалардек тушиб келишди. Улар бизни ўраб олишди. Уларнинг барчаси Кармана ва Хатирчида аҳолидан тортиб олинган зар халатлар ва зарбоф чопонлар кийиб олишган. Отряд командири Г.Колузаев Кармана ва Хатирчига ўт қўйган ва талон-тарож қилган эди. 1918 йил 25 мартда Қизилтепа битими имзоланганч, Ф.Колесов ўз қўшини билан талон-тарож қилинган катта бойлик (Кармана, Хатирчи хазинаси) билан Тошкентга қайтди[1]. Орадан кўп ўтмай, Совет ҳукумати Туркистонда бир қадар мустаҳкамланиб олгач, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини бутунлай тугатди.



[1] Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Ўзбекистон 1917-1939 йиллар. Масъул муҳарирлар: Р. Абдуллаев, М. Рахимов, Қ. Ражабов. –Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2019. –Б.101-104.

@Ashabuz
😢1
Бола бошидан Ёҳуд буйукликка қадам.
Ота ўз ўғлини бирон ҳунар эгаласин деб маҳсидўзга шогиртликка берди.
Ўғил бир неча ҳафта қатнаб юрди.
Усталар қўли игнага келиб қолди, деб ҳурсанд ҳам бўлишди.

Бир куни шогирт тўсатдан устага бормай қўйди, сабабини сўрашса айтмади.
Ота мажбурлар онаси эса ялинар
ўғил устанинг ёнига боришдан бош тортаверар эди.

Ҳатто отаси зажир қилшгача бориб етди. Лек ўғил сабабини айтмас эди.
Охири онасининг илтимосига биноан ўғил бор гапни рўй-рост сўзлади, «Усталар мени дўконга ароқ олиб келиш учун мажбурлашмоқда» дебди.

Онаси бу ҳолни отасига ётиғи билан тушунтирган экан Ота ўғлини тек қўйиб қуйдаги воқияни эсга олибди.

«Ўғлим чақалоқлик вақтида бир туш кўрдим: бир чексиз катта уммон. Чақалоқ “ўғлим” қўлимда н сувга тушиб, уммонинг тубига, энг чуқур ерига тегиб яна қўлимга қайтиб чиқди. Биродарим Юсуфхон (Шокиров) тизасигачан сувга тушди худо хоҳласа, ўғлим катта олим бўлиб етишади» деб ўз тушларини шундай тавил қилган эканлар.

Аслида ҳам тушлари ўнгидан келиб фарзандлари етук олим бўлиб, ислом оламидаги буюк шаҳс бўлиб вояга етди.

Ушбу инсон ҳозирги замонамизнинг энг буюк устозларнинг устози бўлган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ бўлиб вояга етган эдилар.

Аллоҳ устозимизни ўз раҳматига олиб ўз ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васаламнинг шафоатларига муясар қилган бўлсин амин!

@Ashabuz
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 25- Октябр Хафтанинг Якшанба дам олиш тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@Ashabuz
#намозвақтлари 25-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:26
Қуёш: 06:41
Пешин: 12:12
Аср: 15:46
Шом: 17:33
Хуфтон: 18:44
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кайфият

Сизга ишонмаётганларга, сира ҳақиқатни исботлашга уринманг! Инсонлар ўзларининг фитратлари қадар кўрадилар...

Инсоннинг фитрати — уни ҳаётга бўлган қараши ва атрофдаги ишларни қандай кўришидадир...

Сиз самимий бўлаверинг! Сиз холис бўлаверинг! Амалларимизни бандаси эмас Яратган сарҳисоб қилади.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Аёллар эрингизни кадрига етинг.

@Ashabuz
😢1
Хорланган намоз

“Сен намозни ташлаб қўйгандинг…”

Аввал: “Кейинроқ ўқийман,” дединг.
Кейин эса — бутунлай унутдинг.
Лекин юрагинг сира тинчимади.
Аллоҳни соғиниш ичингда ҳар куни баландроқ чақира бошлади.

Энди эса эшит:
Сен ўзингга эмас, нафсингга қарши уруш эълон қилишинг керак.

Нафсинг “ҳозир эмас” дейди —
Сен “ҳозир айнан вақти” де.

Ухлашни хоҳлайсан —
Қиёматда турганингни эсла.
“Эрта бошлайман,” дейсан —
Лекин эртага берилган кафолат йўқ.

Сен қайт.
Тоза бўлиб эмас — чин бўлиб.
Барча гуноҳларинг билан ва Аллоҳга бўлган умидинг билан.

Саждада шунчаки де:
“Эй Раббим, мен сени соғиндим.”

Ва бил:
Аллоҳ сени рад этмайди.

Энди етар.
Ўзингни ёлғизликка, нотинчликка, ўртанишга топширма.
Сен барака, сукунат, пок юрак истайсанми?
Буларнинг калити — намоз.

Намоз — бу сен билан У Зот ўртасидаги энг рост суҳбат.
Сукутли, аммо жонли.
Ёлғиз, аммо энг кўмакли.

Бугун бошлагин.
Мукаммал бўлишинг шарт эмас.
Аммо чин бўлишинг — етарли.

Ва унутма:
Сен қанчалик гуноҳ билан қайтсанг ҳам,
Аллоҳ ҳар гал сени раҳмат билан кутиб оладиган Зотдир.

Сен Ундан узоқлашганингда ҳам —
У сенга бир қарич яқинлашган эди.

Сен бугун қайтдингми?
Демак…
Сен мағлуб эмассан.
Сен — қайтган бандасан.
Ва бу — энг катта ғалаба.

@Ashabuz
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тушингизда Расулуллоҳни курганмисиз?

@Ashabuz
❤1
#ота

Биринчи маошимни олганимда 23 ёшда эдим. Дадам менга айтди:
«Ҳар ой менга 100 минг сўм юборасан».
Мен айтдим:
«Нимага, дада?»
Айтди:
«Сенга берган тарбиям ҳақи».
Кулиб юбордим, лекин у кулмади.
Ўша кундан бери, ҳар ойнинг 27-куни маош тушиши билан унга 100 минг сўм юбораман ва изоҳига ёзаман:
«Менга берган тарбиянгиз ҳақи».
У эса ҳар сафар жавоб қайтаради:
«Етиб келди. Аллоҳ ризқингни зиёда қилсин!».
Ва бошқа бирор сўз қўшмайди.
Уни бўйдоқлигимда ҳам юбордим.
Уйланган ойимда, қарзлар бошимдан ошиб ётганда ҳам юбордим.
Ўғлим туғилган ойда ҳам юбордим, ҳисобимда эса бор-йўғи 140 минг сўм қолган эди.
Аёлим айтарди:
«Дадангиз ўзи нафақада бўлса, ўз уйи бўлса, ҳар ой 100 минг сўм олиб нима қиларкин?»
Ошна-оғайниларим ҳам айтишарди:
«Даданг сенга солиқ солиб қўйганми?»
Мен эса уларга:
«Дадам шунақа, ўзига хос одатлари бор», дердим.
Бир сафар бир кун кечиктирдим.
Эрталаб соат 7 да қўнғироқ қилиб айтди:
«Тинчмисан?»
Кулиб пулни ўтказдим ва ичимда: «Дадам пул масаласида жуда пухта-да», деб қўйдим.
Шу тарзда 12 йил ўтди.
Бундан 3 ой олдин компания мени ишдан бўшатди.
Ҳеч кимга айтмадим, ҳатто аёлимга ҳам.
Ҳар куни кийимларимни кийиб, соат 7 да чиқиб кетаман ва пешингача бир қаҳвахона ёнида машинада ўтираман, кейин худди ишдан қайтгандек уйга кираман...
Ва 27-кун ҳам келди... Маош эса табиийки, тушмади…
12 йил ичида биринчи марта дадамга ҳеч нарса юборолмадим.
Хуфтондан кейин телефоним жиринглади.
Айтди:
«Менга ҳеч нарса келмади».
Айтдим:
«Унутибман, дада, эртага иншоаллоҳ».
Бироз сукут сақлади-да, сўнг айтди:
«Ҳозироқ кел, ёлғиз ўзинг».
Меҳмонхонага кирдим, у ўтирган экан, олдида эски дафтар ва конверт турарди.
Дафтарни мен томон суриб айтди:
«Оч».
Ҳар бир сатрида сана, 100 минг сўм ва исмим ёзилган эди.
Ёнида эса пул қаерга кетгани ёзиб қўйилганди:
«Сув совутгич»... «Етим ҳомийлиги»... «Рамазон савати»... «Ишчиларга сув тарқатиш».
144 та сатр.
Айтди:
«Чўнтагимга сенинг пулингдан бир сўм ҳам кирмаган».
Ва менга телефонини узатди, унда масжид ёнидаги сув совутгичнинг сурати бор эди, кичик лавҳага шундай ёзилганди:
«Ўғлим номидан садақа, Аллоҳ уни асрасин!».
Уни дарҳол танидим.
Ўша ишхонам ёнидаги масжид олдида турган, ҳар куни пешиндан кейин ўзим сув ичадиган совутгич эди.
Йиллар давомида дадамнинг мен учун қилган садақасидан ўзим билмаган ҳолда сув ичиб юрган эканман.
Кейин конвертни мен томон суриб айтди:
«Бу эса мендан...»
Очсам, ичида 7 200 000 сўм бор эди…
Айтди:
«Биринчи маошингдан бери ҳар ой бу ерга 50000 сўмдан қўйиб келардим».
«Бир кун келиб менга ҳеч нарса юборолмайдиган кунинг келади ва ўша куни менга муҳтож бўласан, дердим».
Айтдим:
«Дада, қаердан билдингиз?»
Айтди:
«12 йилдан бери бир кун ҳам кечикмаган эдинг, бугун эса ҳеч нарса келмади. Буни менга кимдир айтиши шарт эмас, ўғлим!».
Гапиролмай қолдим.
...
У айтди:
«У 100 минг сўмни ҳеч қачон ўзимга деб олмаганман. Мен шунчаки сендан "Яхшиман" деган жавобни олиш учун сўрашим шарт бўлмаган ҳолда, ўзинг қийналаётган бўлсанг ҳам "Яхшиман" демасдан, ҳар ой аҳволинг яхши эканини билиб туришни хоҳладим».
Бир ойдан кейин янги иш топдим.
Биринчи 27-куни унга 100 минг сўм юбордим ва ёздим:
«Менга берган тарбиянгиз ҳақи».
Жавоб қайтарди:
«Етиб келди. Аллоҳ ризқингни зиёда қилсин!».
Ва орадан бир дақиқа ўтиб, илк бор ундан иккинчи хабар келди:
«Ва бошқа мендан ҳеч нарсани яширма!».

Ҳикоя ибрат учун, аммо уни ҳамма ҳам англайвермайди...!!
Роббим, мени, ота-онамни ва барча мусулмонларни — уларнинг тириклари-ю вафот этганларини мағфират қил...

“Балоғат” саҳифасидан.

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота онани дуосини олган кам булмайди.

@Ashabuz
❤1
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:

– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.

Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.

Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.

Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.

Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.

Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.

Сўрадилар: – Қайси дард бедаво?
Айтди: – Тентаклик.

@Ashabuz
💯1
Фойдали тавсия

ЎҚИНГ❗️ ЭРИНМАНГ❗️

Дунё ва оҳиратингизни бутунлай ўзгартириб ташлайдиган бир нарса❗️

Азиз биродарим! Хафамисиз? Камчиликларингз кўпми? Хаётда қандай шикоятингиз бор? Йўқ деманг! Албатта бор! Келинг шу шикоятлардан қутулиш йўлини айтаман, бу қийин эмас жуда осон, фақат сиздан бу амални қилишликда иҳлос керак холос.

Истиғфорни кўпайтиринг! Фақат шуми? Ҳа фақатгина шу! Зеро истиғфорни кўпайтириш билан гуноҳларингиз кечирилади, дуоларингиз ижобат бўлади, иймонингиз зиёда бўлади ундан ташқари қалбингиз сиқилганлиги ёзилади, Аллоҳ ёмғир ёғдиради, дардингизга шифо беради, сизни балодан сақлайди, фарзанд беради, ғам ва ташвишлардан чиқаради, фақирликдан чиқасиз, молингизда барака бўлади, қарзингиздан қутулишингиз осон бўлади, барчасини санаб ўтирмай, хуллас Аллоҳ ундан бошқа жуда кўп яхшиликлар билан неъматлантиради, қисқаси нима ғамингиз бўлса истиғфорни кўпайтиринг, ўша ғамдан ин ша Аллоҳ чиқиб кетасиз. Энди бу барчаси бу дунёдаги неъматлар, охиратда истиғфорни мукофотига Аллоҳ нима беради деб ўйлайсиз? Қизиқябсизми? Нима бўлиши мумкин-а? Шунчалик катта ваъдалармикин-а? Ҳа шундай, жудда катта ваъда!

Аллоҳ таъоло айтади:

Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга жаннатлар ҳамда анхорларни берадир.

Қаранг битта шу истиғфорни орқасидан шунча неъмат ва мукофотлар.

Юқорида айтилганларга далиллар бор фақат сизга қисқа қилмоқчи бўлдим.

Шундай экан истиғфорни кўпайтиринг!

«АСТАҒФИРУЛЛООҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲ»

Шуни ихлос билан ҳаркуни кўп айтинг, натижасини Аллоҳ кўрсатади.

Уламолар: Истиғфордан кўра афзалроқ зикрни билмайман дейишган.


@Ashabuz
❤2❤‍🔥2
Зикрнинг фойда ва самаралари
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.

2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.

3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.

4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.

5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.

7. Зикр ризқни жалб қилади.

8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради.

10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳга У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.

12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.

13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.

14. Зикр туфайли зокирни Аллоҳ зикр қилади.

15. У туфайли қалб тирик бўлади.

16. У қалб ва руҳга қувват бўлади.

17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.

18. У хатоларни ювади.

19. У банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.

20. Зикр бандани Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.

21. Зикр туфайли сакийнат ва раҳмат нозил бўлади.

22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.

23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.

24. У бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.

25. Зикр туфайли Аллоҳ зокирга бошқа сўровчиларга берадиган атолардан кўра афзал атони беради.

26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.

27. Зикр жаннатнинг экинидир.

28. Зикр учун ваъда қилинган ато ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.

29. Робб таборака ва таолони давомли равишда зикр қилиш банданинг икки дунёдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган унутилишидан эмин қилади.

30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрда нурдир.

31. У қалбни ғафлат уйқусидан ва мудроғидан уйғотади.

32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.

33. Зокир ўзи зикр қилган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тафвиқ ва дўстлик ила бўлади.

34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенг ибодатдир.

35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳни зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.

36. Қалбда бир қасоват бўлса, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.

37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.

38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловотини жалб қилади.

39. Аллоҳ зокирлар ила ўз фаришталарига мақтанади.

40. Бардавом зикр қилувчи жаннатга кулган ҳолида киради.

41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини қилишда энг катта ёрдамдир.

42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.

43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовлини бино қилишдан тўхтайдилар.

44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.

45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланадилар.

46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчи банда мунофиқликдан омон бўлади.

47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари жаннат боғлари деб номланади.

48. Йўлда, уйда, ҳазарда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳлари кўпайишига сабаб бўлади.

49. Зикр юзга бу дунёда гўзаллик ва охиратда нур ато қилади.

50. У банданинг Робб томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.

51. Зикрни бардавом қилиш нафл амаллар ўрнига ўтади.

52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.

Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ...🌼

Барчамизга 26- Октябр Янги ҳафтанинг боши Душанба тонги муборак бўлсин...

Беҳисоб неъматлари билан сийлаган Аллоҳимга шукрлар бўлсин...

Бугунги кунимиз ва қиладиган ишларимизга ўзи баракалар ато этсин, ёмонликлардан, ўзини газабига дучор қиладиган гуноҳлардан барчамизни паноҳида асрасин....🤲

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

👇👇👇👇

@Ashabuz
#намозвақтлари 26-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:27
Қуёш: 06:42
Пешин: 12:12
Аср: 15:44
Шом: 17:31
Хуфтон: 18:43
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1