Атеист Худонинг Қудратини Билиши Мумкинми? #2/2
Шуни айтиш керакки бу сиз ҳозир матрицада эканлигингиз ҳақидаги скептик аргумент эмас. Аксинча, коинотни яратиш учун етарлича қудратли одам, албатта, матрицани яратиш ёки сизни ухлатиб, тушларингизни ўзгартириш учун етарлича кучга эга. Бу иш қудратли Худо у ёқда турсин, одамлар қила оладиган нарсага ўхшайди. Тошматнинг симуляция яратиш учун етарли даражада кучли эканлигини инобатга олсак у қилган ишлар симуляция эмаслигини исботлай олмайсиз. Дарҳақиқат, бирон бир нарсани қилишдан кўра унинг иллюзиясини яратиш осон эканлигини инобатга олсак бу ҳақиқатга яқин кўринади.
Ўзини худоман деб даъво қилаётган одам сизнинг тасаввурларингиз ва хотираларингизни ўзгартираябтими ёки аслида у даъво қилаётган нарсаларни қилябтими ёки йўқлигини аниқлашнинг ҳеч қандай усули йўқ. Агар фақат сизнинг тасаввурингизни ўзгартирадиган бўлса Тошмат, ҳатто амалда Худо учун ҳам мантиқан имконсиз ишлар математика ёки мантиқ қонунлари ҳам ўзгартириши мумкин бўлади.
Бу шуни англатадики, гарчи у сиз сўраган ҳамма нарсани бажаришга қодир бўлиб кўринса ҳам Тошматнинг ҳамма нарсага қодир эканлигига ишона олмайсиз. Уни қудратига ишониншга ҳақлиман деб ўйлашингиз учун Тошмат хотираларингизни ўзгартириши мумкин. Аммо бу сизнинг ишончингизни, мийясидаги ўсимта гномлар борлигига ишонтирган одамнинг ўз фикрига бўлган ишончидан ортиқ оқламайди.
Шуни таъкидлаш керакки, бу эпистемик аргумент. Бу аргументда айтилишича, ҳатто Худо бор деб фараз қилсак ҳам, у борлигини ҳеч қачон билиб бўлмайди, чунки у нима қилган бўлишидан қатъи назар, унинг қудратлилигига ишониш асоссиз бўлади. У ҳақиқий дунё ўрнига фақат сизнинг идрок ёки тасаввурингизни ўзгартирмаганлигини ҳеч қачон айта олмайсиз.
Энди бу аргументга муҳим истисно ҳолатни қўшишимиз керак, агар сизда Тошматнинг ҳар томонлама яхши эканлиги ва яхшилик ҳеч қачон алдамасликни талаб қилиши ҳақида ишончли далилингиз бўлса, унда Шунчаки Тошматнинг сўзларига таяниб У ҳамма нарсага қодир, деган даъво учун яхши асосга эга бўлишингиз мумкин. Аммо, биз ушбу церийадаги тўртинчи мақолада кўрамизки, бундай эмпирик исбот йўқ. Худонинг меҳрибонлигини унинг хислатлари орасида исботлаш учун энг қийини, балки имконсиз ҳамдир.
Кўп диний ақидаларга кўра Шайтон ёки Иблиснинг баъзи бир тимсоллари айнан шу тарзда алдашга қодир бўлган шахслар деб таърифланади. Бошқача қилиб айтганда, Тошматни Шайтон ёки Дажжол эмас, балки Худо эканлигини қаердан биласиз?
Сиз нима деб ўйлайсиз? Фикрларингизни қуйида изоҳларда қолдиринг.
давоми бор...
© Shahzod Alimov
@ateist_uzb

Атеист Худонинг Билими Ҳақида Била Оладими? #1/2
Бугун биз “Атеистлар Худони Билиши Мумкинми?” сериямизни давом эттирамиз. Ушбу сонда биз “Атеист Худонинг Билими Ҳақида Била Оладими?” деган саволни кўриб чиқамиз. Ушбу мақолада биз худо ҳамма нарсани билувчи эканлигини исботлай оладими ёки йўқлигини кўриб чиқамиз. Бошқача қилиб айтганда кимдир мутлақо ҳамма нарсани билишини исботлай оладиган асос борми?
Бир зум ўйлаб кўринг, Тошматдан у нафақат жуда билимдон, балки ҳамма нарсани билувчи эканлигини исботлаши учун нима сўраган бўлардингиз? Агар кимдир сизга, мен Худоман, мен ҳамма нарсани биламан ва буни исботлаш учун ҳар қандай саволинга жавоб бераман деса, ундан нима сўраган бўлардингиз.
Албатта, интернет пайдо бўлишидан олдин сиз Тошматдан бир қанча математика ёки коинотнинг хусусиятлари ҳақида яхши ҳужжатлаштирилган энциклопедик, эзотерик фактларни сўрашингиз мумкин эди. Аммо бугунги кунда Google ҳар кимга бундай жавобларни бармоқ учида топишга имкон беради. Тошмат ақлли тарзда яширинган эшитиш воситаси орқали олимлар гуруҳидан жавобларни онлайн олаётган бўлиши мумкин. Қолаверса, Худони ҳамма нарсани билишини исботлашда смартфонингиз ҳам жавоб бера оладиган саволлар унчалик ёрдам бермайди, агар сиз Википедия худо деб ўйламасангиз.
Эҳтимол, сиз Тошматдан фикрингизни ўқишни сўрарсиз, агар у ҳамма нарсани билса албатта, ҳозир нима ҳақида ўйлаётганингизни ҳам билиши керак. Масалан, сиз ўйлаётган рақамни айтиб бера олиши керак. Бироқ, совуқ ўқиш орқали тана ҳаракатларидан фойдаланиб одамлар нима ҳақида ўйлаётганликларини айтиб тирикчилик қиладиган кўплаб саҳна сеҳргарлари ва экстрасенслар бор. Бу нари борса Тошмат яхши кўзбойлағич, экстрасенс ёки уддабуррон шарлатан эканлигини исботлайди холос.
Балки, янада қийинроқ нарса сўрарсиз. Келажакни башорат қилишини, юз марта танга ташлаб жавоби нима чиқишини сўранг. Ундан эртанги кун учун лотереянинг аниқ рақамларини башорат қилишини сўранг, ҳатто Тошмат худо бўлмаса ҳам, агар у ҳақиқатни айтса, бу йўл билан сиз жуда кўп пул ишлаб олишингиз мумкин.
Албатта келажакда илм-фаннинг замонавий усуллари ва саҳна ҳийла-найрангларини истисно қила оладиган даражада мураккаб воқеалар мавжуд. Лекин, Тошмат вақтлар аро саёҳатчи ёки танганинг кучи ва тезлигини аниқ ҳисоблаб унинг қандай тушишини айта оладиган суперкомпютер эмаслигини айтишнинг иложи йўқ.
Эҳтимол, Тошмат ҳақиқатан ҳам экстрасенсдир ва у келажакни кўра олар, гарчи ҳайратланарли бўлса ҳам, шунчаки, биз ҳозир билган илмий реалликдан чиқа олиши, Тошматни ҳамма нарсани билишини англатмайди. Ахир оламнинг биз билмаган сир синоатлари қанча…

Атеист Худонинг Билими Ҳақида Била Оладими? #2/2
Эҳтимол, сиз Тошматдан биз ҳали билмаган ва синаб кўра олмайдиган нарсани сўрашимиз керак деб ўйларсиз. Масалан, ерда ҳозир қанча тирик мавжудот бор, коинотда қанча атом бор? Тошмат бу саволларга жавоб бериши мумкин, лекин унинг тўғри эканлигини биз текшириб кўра олмаймиз. Тўлиқлик теоремалари шуни кўрсатадики, асосий арифметикани ифодалаш учун етарлича мураккаб бўлган ҳар қандай тилда тўғри бўлган, аммо исботлаб бўлмайдиган гаплар мавжуд. Бундай саволларга берилган жавобни текширишнинг иложи йўқ, демак биз уларнинг ёлғон эмаслигини била олмаймиз.
Бошқача қилиб айтганда, агар Тошмат Х ни билмаса у ҳамма нарсани билувчи эмас, лекин агар Х ни билса, биз учун у Х ни билишини исботлашнинг иложи йўқ. Тошмат ҳамма нарсани биладими ёки Х дан бошқа ҳамма нарсани билади лекин, Х ни билиши ҳақида ёлғон гапиряптими бизга номаълум.
Умуман олганда Тошматдан сўрашимиз мумкин бўлган 3 тоифа саволлар мавжуд. Улар жавобини ҳозир Википедиядан текширишимиз мумкин бўлган, келажакда текширишимиз мумкин бўлган ва жавобларини биз ҳеч қачон тўлиқ тасдиқлай олмайдиган саволлар. Чексиз вақтни ҳисобга олсак, биз Тошмат биринчи 2 тоифадаги саволларга жавобини билганига ишонишимиз мумкин. Биз унга ўзимиз текшириб кўра оладиган ҳар бир саволни беришимиз мумкин. Лекин у учинчи тоифа саволларга жавобни билишини ҳеч қачон била олмаймиз, чунки бу жавоблар аслида исботлаб бўлмайдиган, аммо олам ҳақидаги фактлардир.
Ҳамма нарсани билишни исботлашнинг эмпирик бўлмаган усуллари ҳам бор деб ўйлашингиз мумкин. Масалан, Тошмат ҳар томонлама яхши бўлса ва ҳар томонлама яхшилар доимо ҳақиқатни гапирса, сиз унинг ҳамма нарсани билади деган сўзини қабул қилишингиз мумкин, шунинг учун бу аргумент мутлақ қудрат ҳақида бўлгани каби Худонинг ҳар томонлама яхши эканлигига таянади. Лекин, ушбу церийанинг сўнгги аргументига кўра, сиз кимнингдир ҳар томонлама яхши эканлиги ҳақида асосли маълумотга эга бўлолмайсиз.
Яна бир бор таъкидлаш керакки, бу аргумент метафизик эмас, балки эпистемик далилдир. Яъний ҳамма нарсани билувчи Худо мавжуд бўлиб у ўзини сизга намоён қилса ҳам, унинг Худо эканлигини била олмайсиз, чунки сиз ҳеч қачон эмпирик далиллар ёрдамида унинг ҳамма нарсани билишини исботлай олмайсиз.
Хўш нима деб ўйлайсиз, Тошматдан у мутлақо ҳамма нарсани билишини исботлаш учун нимани сўраган бўлардингиз? Изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг.

Атеист Худонинг Яхшилиги Ҳақида Билиши Мумкинми #1/2
Бугун биз “Атеистлар Худони Билиши Мумкинми?” сериямизни давом эттирамиз. Ушбу сонда биз туркумдаги сўнги саволни (Атеист Худонинг Яхшилиги Ҳақида Билиши Мумкинми?) кўриб чиқамиз. Бу мақола серийада энг муҳими. Чунки, Тошмат ўзининг ҳар томонлама яхши эканини исботлай олса ва яхши бўлиш ҳеч қачон ёлғон гапирмаслигини англатса, у бизга қудрати ва илми ҳақида айтган сўзларини қабул қилиш учун асос бўла олади. Шундай экан бир зум ўйлаб кўринг, сиз Тошматдан мутлақ яхши эканлигини исботлаши учун нима қилишни сўраган бўлардингиз?
Энди бу вазифадаги биринчи қийинчилик яхшилик аслида нимани англатишини аниқлашдир. Худо яхши, чунки у қиладиган ҳамма нарса яхши, яъни яхшилик бошқа жойдан келиб чиқади ва худо фақат шу қоидаларга амал қилади ёки худо яхши, чунки шунчаки у қиладиган ҳар қандай иш яхши деб белгиланади. Иккала ҳолатни ҳам эмпирик тарзда ҳимоя қилиш жуда қийин.
Иккинчи даъво, таърифи бўйича ҳақиқат ёки аналитик ҳақиқатни эмпирик тарзда исботлаб бўлмайди. Агар сиз уйланмаган эркакларга нисбатдан бўйдоқ таърифини ишлатсангиз, буни уйланмаган эркаклар билан суҳбатлашиш орқали исботлай олмайсиз. Агар Тошмат яхшилик таърифи унинг иродаси билан ўзгаради деб даъво қилса, шунда у кимнидир қул қилиб олса, бирданига қуллик ахлоқий бўлиб қоладими? Ушбу даъвони эмпирик тарзда синаб кўришнинг иложи йўқ.
Хўш, дилемманинг бошқа томони ҳақида нима дейиш мумкин? Агар биз мутлақ яхшилик деганда шунчаки Худо қиладиган ҳамма нарса яхши ёки мумкин бўлган энг яхши нарса ёки, эҳтимол, Худо бу барча яхши нарсалар десак, қандай қилиб Худо қилган ва қиладиган ҳамма нарсани яхши ёки тўғри иш эканлигини аниқлаш мумкин.
Ундан хайрли иш қилишини сўрашингиз мумкин, айтайлик, зилзиладан жабрланган, ўлаётган болани қутқаришни. Бироқ, бу жиддий теологик муаммога айланади. Агар худо зилзиладан зарар кўриб ўлаётган болани қутқара олса, унда биз турган олам мумкин бўлган барча оламларнинг энг яхшиси эмас. Чунки Худо ўша болани асраб қолган яхшироқ дунё бор ва бу нега Худо ўша болани аввал бошиданоқ қутқармади деган савол туғилади. Ахир, мантиқан ирода эркинлиги учун зилзилалар талаб қилинмайди.
Агар, биз Худо гўдакни зилзилада ўлдиришида бир ҳикмат бор ва бу дунё барча мумкин бўлган оламларнинг энг яхшиси деб ҳисобласак, лекин у ўзининг яхши эканлигини исботлаш учун болани қутқарса, энди биз энг яхши дунёда эмасмиз. Ё Худо биринчи навбатда ёмон нарсанинг олдини олиши керак эди ёки бу барча мумкин бўлган оламларнинг энг яхшиси бўлса тақдир измини ўзгартириб Худо дунёни ёмонлаштиради.
Агар у дунёни ёмонлаштирса, у яхши эмас, чунки у зарарли иш қиляпти ва агар аввал бошидан ёмон нарсанинг олдини олишни имкони бўлса, у яхши эмас, чунки у биринчи навбатда ўша яхши ишни қилмаган.

Атеист Худонинг Яхшилиги Ҳақида Билиши Мумкинми #2/2
Юқоридаги масалаларни бир четга суриб қўйсак ҳам бир дона қилинган яхшилик бировни умуман яхши ёки мутлақ яхши қилиб қўймайди. Агар шундай бўлганида, яхшилик қилаётган ҳар бир одамни худо деб ҳисоблаган бўлар эдик. Кўриниб турибдики, ҳар доим яхши ишларни қиладиган одамлар кўп. Худонинг мутлақ яхши эканлигини исботлаш учун сиз у бажарган ва келажакда қиладиган барча ишларини кўришингиз керак. Аммо бу вазиятда мутлақ қудратда бўлгани каби муаммо юзага келади. Қудратли ва ёвуз бўлган зот шунчаки алдаб, идрокингизни манипуляция қилиб, аслида ёмон бўлса ҳам ўзини яхши ишлар қилгандек кўрсатиши мумкин.
Бундан ташқари, худо, Тошмат, доимо яхшилик қилишда давом этади деб кафолат беришнинг иложи йўқ. У сизга келажакни кўрсатишни таклиф қилиши мумкин, лекин агар у ёвуз бўлса, у келажакда нима бўлиши ҳақида ёлғон гапириши ёки уни кейинчалик шунчаки ўзгартириши мумкин. Оддий қилиб айтганда, Тошматнинг мутлақ яхши ёки йўқлигини аниқлашнинг ягона йўли - унинг сўзларига таяниш ва агар у ёвуз бўлса, унда унинг гувоҳлиги шубҳали бўлади ва сиз унинг сўзларига таяна олмайсиз.
Агар Тошмат қудратли бўлса, у кеча геноцид қилганми ёки йўқлигини билишни ҳам ҳеч қандай усули йўқ ва у қилмаганлигини исботлайдиган бирон бир ҳаракат ҳам бўлмайди. Агар у ҳақиқатан яхши бўлса ҳам, буни исботловчи ҳеч қандай эмпирик далил йўқ.
Бу аргументнинг натижаси жуда кучли, агар Худонинг шахсан ўзи атеист олдида пайдо бўлиб унга қудрати, билими ва эзгулигини эмпирик усулда тўла исботлай олмас экан, бунданда анча заиф эмпирик далиллар, масалан, муқаддас китоб ёки пайғамбар амалга оширган мўъжизалар ҳақидаги ривоятлар буни ҳеч қачон асослай олмайди.
Демак, биродар атеистлар сизга кимдир кўп нарсага қодир, кўп нарсани биладиган ва жуда хушмуомала бўлиб кўринса ҳам, уни худо деб ўйлашга ҳеч қандай асосингиз йўқ.
Сериямиз якунида орада юзага келиши мумкин бўлган англашилмовчиликларга ойдинлик киритиб ўтай. Аввало бу аргумент худони йўқлигини исботламайди, динига даъват қилмоқчи бўлган аполегет учун энг оптимал вазият, худонинг ўзи атеистнинг қаршисига келиб ишонтириш учун исталган ишга тайёр бўлган вазиятни кўриб чиқиш орқали диндорлар томонидан қўлланиладиган оддий аргументлар, илоҳий китоб, башорат ёки мўъжизаларнинг қанчалик заиф эканлигини кўрсатиш.
Яна бир савол туғилиши мумкин, “нима шунда Худо агар бўлса ўзини борлигини исботлай олмайдими”? Бу назарда тутилаётган худонинг хусусиятларига боғлиқ. Масалан грек худолари Зевс ёки Пасейдон табиат ҳодисаларини бошқара олиши, Олимпда ўз маконини кўрсатиш орқали қийинчиликсиз исботлайдилар. Сабаби уларга эргашувчилар наздида Худолари осмонда яшайдиган қудратли одамлар холос. Иброҳимий динларда эса худога қўйилган талаблар юқори. У ҳамма нарсага қодир, ҳамма нарсани биладиган ва мутлақ яхши бўлиши керак, бундай хусусиятларни эса серийамиз давомида кўрганимиздек эмпирик йўл билан исботлаб бўлмайди.
Иброҳимий динлари Худоси борлигини исботлашининг ягона йўли бандасини “кўнглига солиш”. Диндорни эса ишонишга ягона асоси иймони яъни бор бўлса керак деб таваккал қилиш, унга дин ҳақида ўргатган катталар адашмаганига, кўнглидаги илоҳий ҳис туйғулар ростлигига шунчаки ишонишдан бошқа иложи йўқ.

Бонус
Масаланинг қизиқарли жиҳати шундаки, бу аргументдан асрлар давомида диндорлар фойдаланиб келишган. Динда ишончнинг асоси ақл эмас иймон эканлиги, киши вақтини беҳуда далил қидириб эмас аксинча ибодат қилиб ўтказиши керак деган фикрни илгари суриб келишган. Бундан кўзланган асосий мақсад диндор омма орасида илоҳий масалада рационал фикрлашни ва бунинг ортидан юзага келадиган когнитив диссонансни олдини олиш.
Фикрлашни тўхтатган одамни эса исталган нарсага ишонтириш мумкин, ҳатто ўзи кўриб, англаб турган ҳодисанинг тескарисига ҳам. Масалан диний масалада изланиб, фикр қилиб, мустақил бир хулосага келган одамни аҳмоқ деб, ҳаётда диний соҳадан бошқа исталган жабҳада лақма таърифи бериладиган, эшитган гапига ишониб кетавчини ақл эгаси деб билиш.
Ўзи кўриб, билиб, яшаб турган, оламни ёлғон дунё деб, борлигига ҳеч қандай асоси бўлмаган ўлимдан кейинг ҳаётни ҳақиқат деб айтиш. Табиатда учрайдиган гўзаллик, симметрияни кўрсатиб уни яратувчиси иккала қўли ҳам ўнг қўл бўлган беўхшов эканлигига ишониш.
Ҳар сафар тушунмовчилик юзага келганида масалани ечиш учун “Бу ғайб илми”, “метафизика”, “қазо ва қадар”, “Аллоҳ билгувчироқ” ёки “динда чуқирлашилмайди” каби ибораларни эшитганингизда ФИКР ҚИЛМАЙСИЗЛАРМИ!
...ниҳоя!

Forwarded from Fikrlar
Мен тушундимки, Инжилнинг бошиданоқ руҳонийнинг психологияси бутунлай фош этилган. Руҳоний учун фақат битта катта хавф бор - бу илм-фан ёки сабаб ва оқибатни аниқ тушуниш. Аммо илм-фан ривожи, билимга интилиш қулай шароит бўш вақт ва сарфлаш учун ақлий энергия талаб қилади... Шунинг учун барча даврларда руҳонийнинг мантиғи одамларни бахтсиз қилиш бўлган.
Бу фикрдан келиб чиқадиган хулоса шуки: бу дунёга биринчи бўлиб «гуноҳни» келтирган руҳонийлар эди... Гуноҳ ва жазо тушунчаси, бутун "ахлоқий тартиб", билимга қарши тўсиқ бўлиш учун - одамлар руҳонийлардан озод бўлишларига йўл қўймаслик учун ўйлаб топилган… Ўрганилиши керак бўлган бу ташқи дунё эмас, балки ички дунё; эҳтиёткор ва ҳар томонлама изланиш нотўғри; ҳар қандай тафтиш нотўғри: тўғри иш бу азоб чекишда давом этавериш... руҳоний ҳар доим керак бўлиши учун доимо азоб-уқубатда бўлиш.
Табиблар керак эмас! Керакли бўлганни бу «Халоскор»! Гуноҳ ва жазо ғоялари, шу жумладан «иноят», «нажот» ва «кечиримлилик» таълимотлари (барчаси ортида заррача психологик воқелик бўлмаган ёлғонлар) инсониятнинг сабабийлик ҳиссини йўқ қилиш учун ўйлаб топилган: улар сабаб ва оқибатга ҳужум! - лекин бу мушт билан, пичоқ билан ёки очиқчасига нафрат ва севги билан ҳужум эмас; балки қўрқоқлик, айёрлик ва таназзул инстинктлари томонидан қўзғатилган ҳужум! Руҳонийнинг ҳужуми! Паразит ҳужуми! Анемик вампирлар, қон сўрувчи зулуклар ҳужуми!... Қачонки ҳаракатнинг табиий оқибатлари «табиий» деб қаралмай, аксинча ирим ё хурофотлар маҳсули, «Худо», «арвоҳлар» ва «руҳлар» томонидан ва «ахлоқий» оқибатлар сифатида юборилган мукофот, жазо, ҳидоят ва ваҳий деб ҳисобланса, билимнинг бутун асоси йўқ бўлади; ва бу билан инсониятга қарши энг катта жиноят содир этилади.
Гуноҳ, такрор айтаман, инсоннинг ўз-ўзини ифлослантиришинг олий кўриниши, илм-фан ва маданият ривожига, таълим тараққиётига йўл қўймаслик учун ўйлаб топилган; гуноҳнинг яратилиши сабаб руҳонийлар ҳукмрон бўлди.
© Фридрих Ницше - _The Antichrist 49_.
Инглиз тилидан Shahzod Alimov таржимаси.
@Fikrlar_101

МЕЪРОЖ #1/3
Ходимчининг: «Терлаганингизгача мана шунда ўтира қолинг», деб кўрсатган тор суфачада ўтира қолдим. Тепадаги тешикнинг хира қаршисидан узайиб тушган кирлик бир зиё ҳаммомнинг ўрта ерини ярим ёрутқан эди. Атрофда нималар борлиғини англамоқ учун бўлса керак, бошимни кўтариб қарадим, бурчакларда узаниб ётқан, ўтирған, тек турған одамлар тутун орқасидаги ҳайкаллар каби хаёл-маёл кўринмоқда эди.
Ерда йиғилиб ётқан совунлик сувларнинг шалп-шулп этган товушлари диққатимни ўзига тортди, қарадим, ходимчиларнинг бири узун соқолли, новчагина бир одамни етаклаб келди. Хаммомдаги одамларнинг кайси гуруҳдан эканларини англаш қийин. Шундай бўлса хам оппоқ соқолнинг узунлиги менга бир нарсаларни англатмоқчи каби эди. Бу «одам»нинг ҳар холда ё шайх, ё мулла эканига қарор берган эдим. Бу вақтгача ёнимдаги кенг суфага яқинлашған ходимчи:
— Мана тақсир, терлаганингизгача шунда ўтира қолинг! — деди.
— Ука, кўп ўтира олмайман, «жума» вақти яқин, мусулмонлар кутмасинлар.
— Ундай бўлса ҳозир келиб ходим қиламан, таксир.
Шу қисқагина мусоҳаба бу кишининг «хотиб» эканларини билдирган эди. Ходимчи лунгиларини кетирмак учун кетди. «Хотиб» тикилиб менга қаради, таниёлмади. Юқоридаги тешикка қараб «уф»,«уф...», «ё олло!» деб қичқирди. Товуш ҳаммомнинг берк гумбази орасида ўйнаб, учуб юрган кир зарраларини титратиб юборди. Ходимчи лунгиларини кўтариб келди. Биттасини суфра устида «жойнамоз» каби ёзди.
— Қани марҳамат, тақсир, — деди. Хотиб «жойнамоз лунги» устига чиқиб ётди. Ходимчи бир лунгини ўраб-ўраб «хотиб»нинг манглайи остига қўйди. Ўзи унинг устига чиқиб уқалай бошлади. Шу тобда менинг ҳам ходимчим келиб мени «хотиб»қа яқин ётқизиб укалай бошлади. Ҳаммомнинг иссиқлиғи, ходимчининг уқалаши сингирларимни бўшатқан экан, кўзларим юмула бошлади. Хотибнинг:
— Уста, ҳазрот «саллоллоҳи алайҳу вассаллам» меърожға чиққанда... — деган товушини зўрға эшитдим...
Камбағалгина бир уйда эдим, ташқарида кўриниб турған битта-иккита хурмо ёғочлари, уйнинг чеккасида тикиш тикмоқда бўлған кампир хотуннинг афту башараси Арабистондан эканини билдириб турар эди. Кампир хотуннинг ёнида ўрта бўйли, қора соқолли бир араб ухламоқда эди. Шул топда эшикдан катта бир жонивор келди. Боши одамға ўхшайди. Тани ғоз париға ўхшаган оппоқ парлар билан ёпишган экан, катта қаноти бор, гавдаси жудаям катта. Бу қадар катта гавдаси билан эшикдан кандай қилиб кирганини кўролмай қолганимға қайғурдим. Ҳалиги ётқан арабга қараб:
— Ё Муҳаммад, ухлама, тур! — деди. Ётган киши телбалик билан кўзларини очди, ўрнидан турди.
— Ё биродар Жабраил, нима гап! — деди.

МЕЪРОЖ #2/3
Мен ётқоннинг Муҳаммад «пайғамбар», келган жониворни жабраил эканлигини англаб шошиб қолдим. Бир озда қўрқдим, албатта ўзимни буларнинг кўзидан яшириб ишни охиригача томоша қилиш учун Жабраилнинг ўнг қаноти остига секингина кириб ўринлашиб олдим. Жабраил Муҳаммадга жавоб берди.
— Туринг, сизни худо ўз ёнига чақирди, миниб бориш учун «буроқ»ни кетирдим! — деди. Пайғамбар дарров турди. Кўл-юзини ювмасдан ташқариға чиқди. Жабраил ҳам мени кўтариб юрғонини сезмасдан чикди. Эшик ёнида «буроқ» деганлари турган экан. Буроқ боши одамға ўхшаса ҳам Зумрад тоғдан ясалған, тўртта оëғи марвариддан, иккита каноти бор эди. Гавдаси эса ёкут тошдан ясалган эди. Пайғамбар буроққа миниб олди. Жабраил ўзининг жиловида турди. Буроқни ҳайдадилар. Бул жонивор тошдан ясалған бўлса ҳам жуда тез юрар экан. Учадир десанг-да, ёлғон бўлмайдур. Анча юрдук. Бир шаҳарға бориб эришдик.
— Ё Жабраил, бу кандай шаҳар? — деб пайғамбар сўради. Бу, «Байтулмуқаддас» шаҳридир, — деб жабраил жавоб берди. Бир мачит бор экан. Мачит ёнида катта бир тош бор экан. Тошнинг ёнида жудаям узун бир нарвон қуйилган. Жабраилнинг айтганига кўра бу нарвоннинг бир учи биринчи «осмон»нинг остонасига таянған экан. «Бурок»ни нарвонға қараб юрғуздик. Жонивор ўрганиб қолган экан. Югуриб нарвонга чикаверди. Жабраил унинг жиловидан терлаб-пишиб чопмоқда эди. Анча юриб биринчи осмонга эришдик. Бу осмон темирдан ясалган экан. Жабраил тақиллатди, дарбоза ичкаридан:
— Кимдир?! — деди. Жабраил эканини англаб эшикни очди. Пайгамбарни танимади. Ичкарига қўймок истамади. Жабраил билан дарбон орасида бир оз расмий савол-жавоблар булгандан кейин дарбон пайғамбарга қараб бош эгди. Бу «киришга рухсат» бергани экан! Пайғамбар буроқни ҳайдаб биринчи осмондан ўтди. Шундай қилиб иккинчи, учинчи осмонлардан ҳам ўтдик. Учинчи, тўртинчи осмонлар орасида бир қатор туяга учрадик. Қаторнинг икки учи ҳам кўринмас эди. Пайғамбар Жабраилдан сўради:
— Ё биродар Жабраил, бу кандай туялар?
— Дунё яратилгандан бери бу қатор туя шундай ўтмакдадир. Қиёматга довр охири келмайдир. Кайдан келиб қаёққа борганини ҳеч ким билмайдир.
— Буларга юкланган копларда нима бор?
— Ҳар туяга иккитадан «тарвуз» юкланган.
— Худойимнинг қудратидан ўргулай, хўп катта тарвузлар экан-да, битта олиб есак бўлмасми? Жуда чанкаб колдик!

МЕЪРОЖ #3/3
Пайғамбарнинг бу сўзидан кейин Жабраил югуриб бориб бир туянинг юганини шарт этиб кесди. Битта «тарвуз» кўтариб келди. Буроқни сакладилар. Пайғамбар тушди. Катта бир пичок чикариб тарвузни сўйди. Пичок пайғамбарнинг қўлидан чикиб тарвуз ичига йўқолиб кетди. Пайғамбар пичокни олмок учун тарвуз ичига югуриб кирди. Жабраил унинг кетидан кирмакчи бўлиб қанотларини кисди. Канотларини каттик сиқишидан суякларим синган каби бўлди: ўлаёздим. Бирок дамимни чикармадим. Тарвуз ичига кирилди: ҳайҳот. Катта бир дунё тарвуз ичида етмиш беш минг шаҳар, ҳар шаҳарда етмиш беш минг қўрғон, ҳар қўрғонда етмиш беш минг эшик бор эди. Бул тарвузни ичида етмиш беш йил юрдук, хўп томоша килдик. Қайтиб чикдик. «Буроқ» жойида экан. Пайгамбар миниб жунади. Тўртинчи осмондан ўтгач, катта бир хўрозга учрадик. Тожи етти кабат кўкдан юқори, оёқлари етти қабат ернинг остида экан. Боши ёкутдан, оёклари забаржаддан, гавдаси марвариддан эди. Жабраилнинг пайғамбарға англатганига кура, бу худонинг хўрози экан, бизнинг еримиздаги хўрозларнинг ҳаммаси шунинг ихтиёрида экан. Шунинг товушини эшитмасдан хеч бир хўрознинг кичкиришга ҳаққи йўқ экан...
Еттинчи қабат кўкни ҳам ўтиб худонинг «боргоҳ» ига бордик, тушдик. Пайғамбар шунда зиёфат қилмокчи бўлдилар. Қабул қилмади. Мен: — ўзини бориб кўрмагунча ҳеч кайда турмайман, — деди. Буроқдан тушиб юраверди. Жабраил ҳам ажралмоқ истамади. Худонинг боргоҳида пардалар жуда кўп экан. Дарбонлари ҳам кўтарганда етмиш беш минглаб пардаларни кўтариб пайғамбарни ўтказар эдилар. Билмадим, неча миллион пардани кўтаргандан кейин худонинг олдига борилди. Савол. Жавоб. Калайсиз? Хуш келибсизлардан кейин ширбиринч келтирилди. Таом вактида суҳбат жиддийлашди. Худо илтифот билан пайғамбарга қаради:
— Ё Муҳаммад, кандай мушкулинг бўлса сўраб кол, ҳаммасини осон килай!- деди. Ораларида шундай суҳбат бўлди:
— Мени бу ярим кечада нечун чакирдингиз?
— Сизга ўзимнинг марҳаматимни билдирмак учун.
— Ҳалиги тарвуз орасида нечун бу кадар юргуздинг!
— Кудратимни кўрсатмак учун.
— Бутун махлуқларингдан кайсиларини яхши кўрасан?
— Одамларни яхши кўраман.
— Бутун - Томоклардан кайсилар сенга макбул?
— Шовла билан ширбиринч макбул. Суҳбат шу ерга келгач ўзимни тута олмадим.
— Таксир,— дедим,— шундай экан, бир қадар пардалар орқасида беркиниб ётишиигизнинг нима маъноси бор, ташкариға чикиб, яхши кўрганингиз одамлар орасида мархамат, қудрат кўрсатиб, шовла билан ширбиринч еб юрсангиз бўлмайдирми? Менинг кутилмасдан чиққан товушим хаммани ҳайрон қолдирди. Худо ғазабга келиб Жабраилга қичқирди;
— Нима бало келтирдинг. Ўзингни қоқ,— деди. Жабраил ўзини қоқди. Мен ерга тушдим. Жабраил елкамга қаттиқ бир шапалоқ урди. Кўзимни очдим. Ходимчи:
— Хаммомда ётиб қолманг, оғирлашасиз!— деди. Жойимдан туриб сув тўкиб чиқа бошладим. Хотиб билан ходимчининг суҳбатлари битмаган эди.
...тамом.
© Абдурауф Фитрат, «Меърож», Худосизлар журнали 1-сон (1928 йил), 43-47 б.

Бабуинлар Колониясида Ахлоқнинг Шаклланиши #1/2
Яқинда иш фаолиятини бошлаган ҳайвонот боғига бир гуруҳ бабуинларни олиб келишди. Маймунлар янги колонияда тезда турли табақаларга ажралишди.
Иерархиянинг юқорисидан Альфа маймунлар жой олди. Ёши катта, жисмонан кучли ва ақлли Альфалар кўнгиллари тусаган ишни қила бошладилар. Майдоннинг ўртасида дарахтга илиб қўйилган арғимчоқда учгилари келса, ўзларидан олдин келган маймунларни қувиб солишарди. Овқат келганида қоринлари оч бўлса унга йиртқич ҳайвондек ташланиб тўйганларича ейишар, бошқалар эса навбатлари келишини кутишга мажбур эдилар.
Боғда Альфа ўрни учун тез-тез курашлар бўлиб турарди. Ўзини тайёр деб ҳисоблаган Беталар Альфани курашга чорлар, икки кучли маймунлар орасидаги кураш ҳамма учун завқли томошага айланарди. Мавқейини ҳимоя қилган Альфа муносиб қаршилик кўрсатган рақибига, қудратини тўла намойиш қилишга имкон бергани учун эҳтиром кўрсатарди. Ўсиб келаётган ёш, шижоатли бабуинлар Альфаларга ўхшашга ҳаракат қилишарди. Тинимсиз ўз устларида ишлаб, кучларини ошириб, вақти келиб ўзларини Альфа сифатида кўришни орзу қилишарди. Колонияда куч-қудрат, чирой фазилат саналиб, ожизлик ва ночорлик иллатдек қараларди.
Оролчада яна бир тоифа, Омега бабуинлари ҳам яшашарди. Улар сон жиҳатидан энг катта гуруҳ эдилар. Гуруҳ аёллар, қариялар, касаллар ва нимжон бабуинлардан иборат эди. Улар ўзларини қачондир Альфа бўла оламиз деб ҳисобламас эдилар. Шунинг учун ораларида вақт ўтиши билан Альфаларга нисбатдан норозилик кайфияти шакллана бошлади. “Нега у меваларни энг яхшисини ер экан-у, биз ундан қолганига қаноат қилишимиз керак. Нега у арғимчоқда соатлаб учар экан-у, биз навбат кутишимиз керак.” Албатта улар бир бўлиб Альфани тавбасига таянтириб қўя олмасдилар. Кучлари етганида ўзлари нафратланган Альфа ишларни ҳеч иккиланмай қилган бўлардилар.
Шунда Омегалар ҳийла ишлатишга қарор қилишди ва турли мишмишлар тарқата бошлашди. Эмишки ҳайвонот боғига Янги Ишчи келаётган экан. У Альфаларни жуда ёмон кўрар, уларни калтаклаб, қафасга солиб, мамлакатдаги энг ёмон ҳайвонот боғига бериб юборармиш.
давоми бор...
©️Shahzod Alimov

Бабуинлар Колониясида Ахлоқнинг Шаклланиши #2/2
Омегалар бу ҳикояни ўзаро айта бошлашибди. Беталарни Альфа бўлишнинг зарарларидан огоҳлантиришди, Альфани Янги Ишчи қаҳридан қўрқишга даъват қилишибди, у исталган вақтда келиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантиришибди. Бошида ҳикояга ҳечбир бабуин эътибор қаратмабди. Лекин вақт ўтиб ажойиб бир ҳодиса содир бўлибди. Ҳикояга Омегаларнинг ўзлари ишониб қолишибди. Ҳикоя афсонага айланибди. Ҳаммалари ўша буюк “Ҳисоб-китоб куни”, Янги Ишчининг келишини кута бошлашибди. Унинг қудрати ва ғазаби тасвирлари ранг баранг тус ола бошлабди.
Кўп ўтмай Беталар ҳам афсонани қабул қилишди. Омегалардан Янги Ишчининг қаҳридан омон қолиш учун қандай яшаш сирларини ўрганишди. Альфаларнинг ҳамма хислатларини ёмон деб эълон қилишди. Альфа хусусиятлари бўлган ғурур, очкўзлик, ҳирс, ҳасад, тўйиб овқатланиш, қаҳр-ғазаб ва ором олишни бабуин қилиши мумкин бўлмаган энг оғир гуноҳлар деб кўра бошлашди.
Вақтлар ўтиб колония ўзгара бошлади. Илгари фазилат деб қаралган куч-қудрат ва гўзалликка интилиш қораланиб, ожизлик, сабр ва қаноат қадрлана бошлабди.
Аммо бу билан Омегаларнинг ҳаёти яхшиланиб қолмади. Альфа мавқейи учун талабгор Беталар қолмагач Альфалар ўз устларида ишламай қўйдилар. Янги Ишчининг доимий таҳдидидан қўрқоққа айланишди. Қилаётган ишлари сабаб, ўзларидан ва бошқалардан нафратлана бошладилар. Руҳан ожиз, маънан қашшоқ Альфалар қўлида Омегалар янада кўпроқ қийинчилик кўра бошладилар.
Лекин бу Омегаларни ўзгартирмади. Аксинча, Альфалар етказган азиятни фахр билан қарши ола бошлашди. Янги Ишчи келиб ўзининг яхши бабуинларини ваъда қилинган, мамлакатдаги энг яхши ҳайвонот боғига олиб кетишини, Альфаларни эса дўппослаб энг ёмон ҳайвонот боғига юборишини кута бошладилар.
Бу афсона, ожиз маймунлар қандай қилиб, оддий бир ҳикоя билан куч-қудрат ва гўзалликка таянган жамоани йўқ қилганлари ҳақида. Агар ишонилса ҳикоя қанчалик қудратли куч эканлиги ҳақида.

Forwarded from Асанов. Форматдан ташқарида
Муҳаммад Ҳижоб деган британиялик диний блогер бор экан. Видеолари чиқиб қолди менда негадир. Кўрсам, атеистларни, дунёвийларни, биологларни мот қилиб ташлаяпти. Сарлавҳалардаям "Мана шу аргумент билан атеистнинг овозини ўчирасан", "Жуҳуд жавоб беролмай қочиб кетди" деб ёзиб ташланган.
Бу видеоларни кўриб, мен британияликларданам ақллироқ эканман деб ўйлаб қолдим. Чунки ўша видеолардаги "мот қилувчи" аргументларнинг ҳаммасига жавоб биламан.
Бу видеоларни кўриб, мен британияликларданам ақллироқ эканман деб ўйлаб қолдим. Чунки ўша видеолардаги "мот қилувчи" аргументларнинг ҳаммасига жавоб биламан.
Forwarded from Асанов. Форматдан ташқарида
Битта мисол келтираман. "Дунё мукаммал, инсон мукаммал, тасодифан пайдо бўлиш эҳтимоли фалон миллиондан бир. Бир қоп ҳафрни ташласанг, Шекспир ёзилиб қоладими?" деяпти, атеист ўйланиб қоляпти, "ҳа, қийин" деяпти.
Бу аргумент — евангелист-креационистлар ва Intelligent Design тарафдорлари бирдай такрорлаб келадиган жудаям эски аргумент, ўзимизнинг рижолларам айтиб қолади баъзида. Биологлар ва файласуфлар аллақачон минг марта жавоб бериб бўлган бу аргументга, лекин Ҳижоб кабилар эшитмаганга олиб, такрорлаб, содда талабаларга шу гапни айтиб, "мана атеистни мот қилдик" деб юрибди.
Бу аргумент — евангелист-креационистлар ва Intelligent Design тарафдорлари бирдай такрорлаб келадиган жудаям эски аргумент, ўзимизнинг рижолларам айтиб қолади баъзида. Биологлар ва файласуфлар аллақачон минг марта жавоб бериб бўлган бу аргументга, лекин Ҳижоб кабилар эшитмаганга олиб, такрорлаб, содда талабаларга шу гапни айтиб, "мана атеистни мот қилдик" деб юрибди.
Forwarded from Асанов. Форматдан ташқарида
Аввало, ҳеч нарса "мукаммал" эмас, "мукаммал" — манипулятив ва нисбий тушунча. Одам организмида минг хил номукаммаллик бор. Эволюция давомида нимадир мутация ўзига вазифа топган, нимадир тополмай, йўқолиб кетган, нимадир кераксиз бўлиб организмда қолиб кетган. Одамни мукаммал қиламан деса, яна чексиз мукаммаллаштириш мумкин.
Кейин, бу "мукаммаллик" бир қоп ҳарфни чачворганда "ёзилиб" қолмаган. Энг кўп келтириладиган мисол — "лотерея ўйнасанг, ютиш эҳтимолинг қанча? Дунёнинг мукаммал яралиши эҳтимоли ана шунча".
Ваҳоланки, коинотда, борлиқда ҳар сонияда миллиардлаб марта лотерея ўйналади. Ҳар сонияда миллиард марта лотерея ўйнасангиз, 14 миллиард йилда неччи марта ютасиз? Саккиз миллиард одамнинг ҳар бири — битта лотерея. Ўнтасига "ютуқ" чиқса, бу "ютуқ" унинг авлодларига ўтиб, кўпайиб кетса, ана сенга мукаммаллик!
Хуллас, биологиянинг асосларини билмаслик оқибати. Ҳамма нарса бирдан мукаммал яралиб қолган деб ўйлаш. Тирик жонлар миллиардлаб йил давомида секин ўзгариб борган, ҳар сонияда чексиз вариантлар вужудга келган, яшовчанлари ўрнини, функциясини топиб, яшаб қолган, ўзидан авлод қолдириб, шу ўзгаришларни сақлаб қолган, қолгани йўқолиб кетаверган. Ҳозирги "мукаммаллик" эса аслида мослашувчанликдир.

ОҚ МОЗОР #1/3
Хожи бобом табаррук одам. Ўзининг айтганига кўра етти мартаба ҳажга бориб қайтган. Ҳар борғанда «Мадинам»га, Шом Шариф, Қуддус Шарифларга ҳам қатнаған. Жаъми пайғамбарларни, жаъми авлиёларни тавоф қилған. Ҳатто бир мартаба Бағдод Шариф билан шаҳри Миср орасидағи борса келмас чўлда «бедов»ларнинг қўлиға тушкан. «Бедов» лар Ҳожи бобомнинг пулларини олиб, ўзларини пичоқлаб ташлаб кетканлар. Ҳожи бобом чўлда ярадор бўлиб, оч-яланғоч қолғанда кўнглига дард келган; бир муножот айтиб юборганда қибла томондан «Ҳаста Баҳоваддин» пирим етишиб келганлар. Дарров муборак пайтаваларини ювиб сувини ичирганда Ҳожи бобом шифо топиб ўз йўлиға кеткан.
Кейинги «сафар»дан сўнг... туманнинг жудаям ҳаволи бўлған бир қишлоғиға келиб қўнған. Қишлоқлилардан биттасини акам, биттасини укам, биттасини болам деб ҳаммаси билан дўстлашиб олған. Қишлоқ мачитининг айвонида ётиб турар эди. Ишдан чарчаб қайтқан деҳқонлар Ҳожи бобонинг теграсида йиғилиб, унинг юқоридаги ҳикояларини тинглаб ўтирар эдилар. Ҳожининг хизмати ёлғиз ҳикоя айтиб бериш эмасди. Ул ҳожи, табаррук, жаъми пайғамбарларни тавоф қилған бир киши-ку! Унинг дами, нафаси жуда ўткур, ҳар қандай касалга тутулиб ёнига боргонларни уч «суф!» билан соғайтиб юборадир. Шунинг учун қишлоқлилар унга мухлис. Уни ҳар жиҳатдан таъмин қилғонлар. Ҳожи бобо ҳар жиҳатдан мамнун. Томоқ пулсиз, кийим пулсиз. Ҳаммасини мухлислар берадилар. Дуохонлик орқали унча-мунча пул ҳам йиғилмоқда. Иш жойида... Бироқ биргина камчилик бор: ул ҳам шул: мачитнинг ёнида бир мозорнинг йўқлиғи! Ҳай аттанг... Биргина мозор, биргина авлиё туғи ҳам жойида, бобонинг кўзи олдида ҳилпиллаб турса эди, иш буткул бошқача бўларди... Ҳожи бободан жуда кўп гапириб унинг севикли, эски йўлдошини «ёри ғорини унутдик! Ҳожи бобонинг жуда ҳам қадрдон бўлған бу йўлдоши унинг паканагина, оппоққина эшакчаси эди. Бунинг Ҳожи билан қадрдонлиғини қандай қилиб англатай?
Етти ҳажнинг биттасида ҳам Ҳожидан қолишмаған, Мадинада, Шоми Шарифларда баравар юрған. Ҳатто Ҳожи бобом борса келмас йўлда ҳаста Баҳоваддиннинг пайтава сувини ичганда ҳам қараб турган «назаркарда» бир эшак.
Деҳқонларнинг манглай теридан кўкарган юнушқолар, орасида ҳеч кимга қарамай, ҳеч кимнинг яхши-ёмониға иши бўлмай, бошини асло юқори кўтармай ўтланиб юриши унга бир турли авлиёлиқ туси берган эди. Тотли ўтлардан қорнини тўйғазиб олғач, тумшуғи билан қуйруғини баравар кўтариб турли пардаларда ҳанграши эса Ҳожининг теграсидаги мухлисларда муқаддас бир ҳаяжон яратмоқда эди. Ҳожи бобонинг суҳбатидан мияларини «тўлдириб» уйга қайтмоқчи бўлған мухлислардан ҳар бири эшакнинг ёнидан ўтканда бир оз тўхтаб, у ёқ-бу ёғини силаб-сийпаб қўйишни ибодат каби биларди.
Бу кун учинчи кун; Ҳожи бобонинг йўлдоши касал. Ўқилмаған дуо, ёзилмаган тумор қолмади. Бу кун охирғи чоралар кўрилди: «Бағдод Шариф»даги машҳур кашмир дуохонидан ўрганиб олған туморни ёзиб эшакнинг худди манглайига тақди. «Хонайи каъба»дан келтирилган тупроқ бор эди. Қишлоқ касалларига егизиб, яхши «натижа»лар оларди. Шундан ҳам бир озини сувға аралаштириб оғзига томизди, натижа яна тескари. Нафас олиши ёмонлашди, оёқлар кучсизча узаниб қолди, буруннинг тешиклари кенгайди, кўзининг ёруғи озайди, Ҳожининг умиди кесила бошлади.

ОҚ МОЗОР #2/3
Иш ёмон. Ҳожининг дами, нафаси таъсир қилмади, шифо, даъво деб бу кунгача кўп кишиларга егизгани каъба тупроғи зарар қилди. Дуолар, айниқса донгли Кашмир Дуосида кучсиз чиқди, эшак ўладир. Ҳожининг эътибори ҳам эшак билан баробар кетадир. Мана бу қаро тушунчалар орасида қолған Ҳожи бошини кўтарди: ярим йиғлоқ товуш билан:
— Ажал... ажалға илож йўқ!!!- деди. Ёнида ўтирғанлардан ҳеч биттаси жавоб бермади. Уларнинг мияси машғул: улар эшакнинг ҳолсиз гавдасига тикилган кўзларининг олдини олган тиниқ ёш пардасидан унинг сўнг нафасдаги ҳолига қараб теран диний хаёлларға ботқанлар.
Бу кўриниши жойида бобога жуда ёқди. У, эшакнинг қайғусини унутарлик даражада мамнун бўлди. Шу фурсатдан фойдаланиш йўлини бот чизиб қўйди. Бошлади эшагини махташға: унинг «назаркарда»лигини, унга хизр бобонинг назар солғанини, узоқдан пайғамбарнинг «равзаларини кўрганда кўзларидан ёшлар оқизғанини, бир кун чўлда Ҳожи бобо сувсизликдан ўлаёзғанда уни сув бўйига олиб борганини бир-бир айтиб берди.
Муридларнинг диний туйғуларини жудаям қайнатиб юборгандан кейин:
—Бунинг ўлигини кўчада қўймайман, кўмиб бошиға туғ тикаман, деб қўйди...
...Туманниг қозихонасини кўрганингиз йўқдир. Шу катта ҳовлига кирайлик. Катта айвон билан отхонанинг ёнидан ўтиб суфага чиқайлик. Суфа бўйи узанған катта уйға қараса отмиш бир яшар бир мулланинг сабрсизлик билан ниманидир кутиб турганини кўрамиз. Ёнида нос қовоқ, халта, барж қути каби эски мадраса емишлари терилган. Бул киши шул туманнинг қозиси, қози бўлғанига уч ой бўлған. Бу туманнинг қозилиғи киримсиз бўлғанидан бизнинг эшон, қози жуда хафа, бу кун намоздан кейин Жумақул мулозимни чақириб бир оз сўктилар-да: Сен баҳузур еб ётасан, уч ойдан бери киссамга бир пул киргани йўқ. Чиқиб, у ёқ-бу ёқни излаб бирон жанжал, бирон иш топиб келмайсан. Сен каби ялқовнинг бўлғанингдан бўлмаганинг яхшироқ! - дедилар.
Жумақул мулозим қози бобонинг ҳақли эканини билгани учун аччиғланмади, одоб билан жавоб берди: Тақсиржон, нима қилай? Бу қурғур туманнинг ўзи баракасиз экан, шунча ахтараман, ярарлиқ бир жанжал тополмайман. Кеча бир ишни дарак қилдиму...
— «Килдиму си нима?! Қандай иш экан. Ҳалигача менга хабар бермайсанми, лаънати?!
— Тақсир, ҳозир келиб айтмоқчи эдим.
— Айт!
Жумақул ўзини тинчитиб олиб сўзга киришди:
Кўпдан бери... қишлоғида бир Ҳожи бобо туради. Ўзи етти мартаба ҳажга борган. Дуохонлик ҳам қилади, ўзига кўп одамлар ихлос қилған. Оз-оз пули ҳам бор дейлар...
— Гапни чўзма, нима қилибдур у?
— Тақсир шу одамнинг бир эшаги бор эди. Яқинда ўлган экан. Ҳожи бобо шу эшакни кўмиб, авлиёларга ўхшатиб устига туғ тиккан-да, «Оқ мозор» атаб ўзи шунда назрхўрлиқ қилар экан.
— Эшакни авлиё қилибдур, десанг-чи!
— Ҳа, тақсир, шундай.
— Дарров бориб у малъунни кетир, дарров!

ОҚ МОЗОР #3/3
— Хўб, тақсир, — деб эрталаб чиқиб кетган Жумақул мулозим ҳалигача келмагани учун Қози бобо қийналиб туради. Оғзидаги носини туфлаб, чой совуб турган пиёлани кўтарганда эшикдан Жумақулнинг келганини кўрди. Пиёлани ерга қўйиб, ёқаларини тузатдида, кутиб турди. Жумақул Ҳожи бобони келтириб қозига «манзур» қилғандан кейин суфа устига ўтқазди. Одат бўйинча Ҳожи бобо билан баравар келган қишлоқ одамлари қатор тизилдилар. Сўроқ бошланди.
— Сенинг отинг нима?
— Ҳожи бобо.
— Нима иш қиласан?
— Шайхлиқ, дуохонлиқ, тақсир.
— Қайда шайхлиқ қиласан.
— Оқ мозорда, тақсир!
Қози ўрнидан ярим турди. Бошини кўкрагигача эшикдан чиқарди.
— Оқ мозорингда ётқан ким?! — деб қичқириб юборди.
— Эшагим, тақсир, — деб қўйди Ҳожи бобо...
— Маълум, сен Ҳожи бобо эмас, Ҳожи кофирсан! Эшакнинг гўри оқ мозор бўладими?! Эшакдан авлиё чиқадими, бадбахт...
Ҳожи бобо ишни бошдан англаб планни чизған эди. Қозининг бу дўқлариға, бу дабдабалариға ҳеч аҳамият бермай, жилмайибгина турди. Қозининг сўкишдан бир оз тўхтаб, нос чекишидан фойдаланиб юмшоқлик билан сўзга киришди:
— Тақсир, — дейди, — раҳматлик эшак бўлса ҳам назаркарда эди. Бехислат эмас эди. Каромати ҳам бор эди.
Қози буткул қайнаб кетди, ғазабланди:
— Нима дединг, нима каромати бор эди?!
— Ҳа, тақсир кароматлари ҳам бор эди, — деб Ҳожи бобо ўрнидан туриб, қоғозға ўраб келтиргани ўттиз сўмни қўлтиғидан чиқарди. Қози ўтирған эшикни ёнига бориб тиз чўкди, мени кўмгандан кейин мана шуни элтиб Қози бобомға бер, деган эди.
Қозининг оловиға сув қуйилди, баданлари вижиллаб кетди. Қўлини эрксизча узатиб қоғозни олди-да:
— Раҳматликнинг бошқа васиятлари йўқми? - деб қўйди. Қози бобонинг бу сўзидан кейин эшакнинг кароматига ҳеч шак-шубҳа қолмади. Гўри ҳам «Оқ мозор» оти билан шуҳрат чиқарди.
...тамом.
© Абдурауф Фитрат, «ОҚ МОЗОР» ҳикояси.

Интерсубъектив воқелик #1/2
Ҳикоялар пайдо бўлишидан олдин борлиқ ҳақиқатнинг фақат икки даражасини ўз ичига олган. Ҳикоялар учинчи даражани қўшди.
Ҳикоядан олдинги ҳақиқатнинг икки даражаси объектив воқелик ва субъектив воқеликдир. Объектив ҳақиқат тошлар, тоғлар ва астероидлар каби биз уларни биламизми ёки йўқми мавжуд бўлган нарсалардан иборат. Субъектив ҳақиқат: оғриқ, завқ ва севги каби нарсалар "у эрда" эмас, балки "бу эрда" онгимизда. Субъектив нарсалар бизнинг уларни англаганимиз учун мавжуд. Сезилмайдиган оғриқ - бу оксиморон.
Аммо баъзи ҳикоялар ҳақиқатнинг учинчи даражасини яратишга қодир: интерсубъектив ҳақиқат. Оғриқ каби субъектив нарсалар бир кишининг фикрида мавжуд бўлса, қонунлар, худолар, миллатлар, корпорациялар ва валюталар каби интерсубъектив нарсалар фақат, кўп сонли онглар ўртасидаги алоқада мавжуд. Аниқроқ айтганда, улар одамлар бир-бирига айтадиган ҳикояларда мавжуд. Одамларнинг интерсубъектив нарсалар тўғрисида алмашадиган маълумотлари информация алмашинувидан олдин мавжуд бўлган нарсани ифодаламайди; аксинча, ахборот алмашинуви бу нарсаларни яратади.
Танамда оғриқ борлигини айтсам, бу ҳақда гапириш оғриқни келтириб чиқармайди. Ва агар оғриқ ҳақида гапиришни тўхтатсам, бу оғриқни йўқотмайди. Худди шундай, мен сизга астероидни кўрганимни айтишим, астероид яратмайди. Астероид одамлар у ҳақда гапириш ёки гапирмаслигидан қаътий назар мавжуд бўлаверади. Аммо кўпчилик бир-бирига қонунлар, худолар ёки валюталар ҳақида ҳикоя қилса, бу қонунлар, худолар ёки валюталарни яратади. Агар одамлар гапиришни тўхтатса, улар йўқолади. Интерсубъектлараро нарсалар фақат ахборот алмашинувида мавжуд.
Келинг, буни батафсил кўриб чиқайлик. Пицанинг калория қиймати бизнинг ишончимизга боғлиқ эмас. Оддий пица бир ярим, икки минг калорияни ўз ичига олади. Лекин, унинг молиявий қиймати бутунлай бизнинг ишончимизга боғлиқ. Бир доллар ёки биткоинга қанча пица сотиб олишингиз мумкин? 2010 йилда Ласло Ҳанеcз 10 000 биткоинга иккита пица сотиб олади. Бу бизга маълум биткоин билан боғлиқ биринчи харид ва ўйлаб кўринг, айни пайтда бугуннинг кўзи билан қарасак энг қиммат пицца бўлиши мумкин. Бугунга келиб битта биткоин 67 000 доллардан ортиқ баҳоланди, демак Ҳанеcз иккита пицца учун тўлаган биткоинлари 670 миллион долларга тенг бўлиб, бу пул миллионлаб пиццаларни сотиб олишга етарли бўларди. Пицанинг калорияли қиймати 2010 ва 2024 йиллар оралиғида ўзгаришсиз қолган объектив ҳақиқат бўлса-да, биткоиннинг молиявий қиймати одамларнинг биткоин ҳақида айтган ва ишонган ҳикояларига қараб бу даврда кескин ўзгарган интерсубъектив воқеликдир.
Давоми бор...
© Юваль Ной Харари

Интерсубъектив воқелик #2/2
Одамлар орасида маълум давлатнинг мавжудлиги тўғрисида келишмовчиликлар юзага келса шунда унинг интерсубъектив мақоми юзага чиқади. Масалан, Исроил-Фаластин можароси. Бразилия ва Хитой ҳукуматлари Исроилни ҳам, Фаластинни ҳам тан олса, Қўшма Штатлар ва Камерун фақат Исроилнинг, Жазоир ва Эрон ҳукуматлари эса фақат Фаластиннинг мавжудлигини тан оладилар.
Давлатларнинг мавжудлиги ҳақидаги келишмовчиликларни ДНК тестига ўхшаш объектив тест орқали ҳал қилиб бўлмайди. Ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, давлатлар объектив мавжудот эмас. Муайян давлат мавжуд ёки йўқлигини сўраганимизда, биз интерсубъектив воқелик ҳақида фикр юритамиз. Агар етарлича одамлар бир давлатни бор деб ҳисобласа, у мавжуд бўлади. Кейин у бошқа давлатлар ва корпорациялар билан қонуний кучга эга шартномалар имзолаш каби ишларни амалга ошира олади.
Ҳикояларнинг барча жанрлари ичида интерсубъектив воқеликни ярата оладиганлари кенг кўламли инсон тармоқларини ривожлантиришда энг муҳими бўлган. Ҳеч бир дин ёки империя худо, миллат, қонун ёки пулнинг мавжудлигига кучли ишончсиз узоқ вақт яшай олмаган.
Қонунлар, худолар ва валюталар каби интерсубъектив нарсалар маълум бир ахборот тармоғида жуда кучли, аммо, ундан ташқарида мутлақо маъносиздир. Айтайлик, миллиардернинг шахсий самолёти кимсасиз оролга қулаб тушди ва у банкнота ва облигациялар билан тўла чамадон билан оролда ёлғиз қолди. У Рио ёки Мумбайда бўлганида, бу қоғозлар ёрдамида овқатланиши, кийиниши, ўзига соқчилар ёллаши ва шахсий самолёт сотиб олиши мумкин эди. Аммо у бизнинг ахборот тармоғимизнинг бошқа аъзоларидан узилиб қолгач, унинг пуллари дарҳол қадрсиз бўлиб қолади. У бу пуллар билан орол маймунларини озиқ-овқат олиб келишга ёки сол қуриб беришга кўндира олмайди.