Реклама мақсадида тарқатилган ТМЗлар учун солиқ оқибатлари.
Савдо агентлари ўз товарларини реклама мақсадида бепул тарқатадиган ҳолатлар учраб туради. Реклама мақсадида товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажат ҳисобланади. Шунинг учун бу ҳолат товарлар реализация сифатида баҳоланмайди ва ҚҚС ҳисобланмайди.
СК, 239-модда.
Реклама мақсадида товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажат бўлганлиги сабабли, бундай харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда чегириш мумкин.
СК, 305-модда.
@avantaj_buxgalteriya

👍14❤3
Ичимлик ишлаб чиқарувчилар идишга тушган сувга солиқ тўлайди.
Алкоголли маҳсулот ва алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилган сувнинг ҳажми ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун солиқ базаси ҳисобланади. Яъни, ичимликлар ишлаб чиқарувчилар корхонада ичимлик ишлаб чиқариш учун фойдаланган суви учун баланд ставкада солиқ тўлайди. (Солиқ кодексига кўра, 1 куб метр учун 40 660 сўм). Ишлаб чиқаришдан бошқа мақсадлар учун фойдаланилган сув учун эса одатдаги белгиланган ставкада солиқ тўлайди. (айни пайтда 749 ва 910 сўм).
Алкоголли маҳсулот ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда истеъмол идишидаги тайёр маҳсулотга тўғри келадиган сувнинг ҳажми тушунилади. СК, 444-модда.
Ушбу ставкаларга халқ депутатлари кенгашлари 0,7 гача камайтирувчи ёки 1,5 гача оширувчи коэффициентларни белгилашга ҳақли.

👍7
28,6% дан кам устама билан ишласангиз, 6%лик ҚҚСга ўтиш сиз учун фойдали эмас.
Ҳамма ўз корхонасини ҳолатини ўзи билади. Энг яхшиси ўтган давр бўйича таҳлил қилиб кўринг. 9 ой учун тўлаган ҚҚС ва фойда солиғини қўшинг ва худди шу тушумни 6% ҚҚС тўлаган ҳолатда ҳисобланг. Қайси бири сиз учун маъқул вариант экани келиб чиқади.
Мисол билан ҳам солиштириб кўриш мумкин. Савдо корхонаси мисолида кўрамиз. Устамани ўртача ҳолатда 20% оламиз. Албатта, сизда бундан кам ёки кўп бўлиши мумкин.
1. ҚҚСсиз тушум - 100 млн.
Ҳисобланган ҚҚС - 12 млн.
Сотиб олинган товар нархи - 83,3 млн.
Ҳисобга олинган ҚҚС - 10 млн.
Бюджетга тўланадиган ҚҚС - 2 млн. Фойда солиғи - 2,5 млн. Жами солиқ юки - 4,5 млн сўм.
2. ҚҚСсиз тушум - 100 млн.
Ҳисобланган ҚҚС - 6 млн.
Сотиб олинган товар нархи - 93,3 млн. (кирувчи ҚҚС товар таннархига қўшилади)
Бюджетга тўланадиган ҚҚС - 6 млн. Фойда солиғи - 0. Жами солиқ юки - 6 млн сўм.
Бу ерда ҳаммаси қанча устама қўйишингизга боғлиқ. Қачонки савдо устамаси 28,6% атрофида бўлса, шунда умумий солиқ юки 6% атрофида бўлади. Ундан кам устама билан ишласангиз 6%лик ҚҚСга ўтиш сиз учун фойдали эмас. Яна ҳам иш ҳақи, ижара ва бошқа харажатлар ҳисобга олинмаяпти. Улар билан солиқ юки янада камаяди ҳозирги солиқ тизимида.
6% ҚҚСда ишлаш кўпроқ хизмат кўрсатиш корхоналари учун қулайроқ. Айниқса хизмати учун материал эмас, фақат ақлий салоҳиятини сарфлайдиган корхоналар учун. Улар учун айни муддао.

👍8❤1
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга БҲМнинг 1 баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — 10 баравари миқдорида, микрофирмалар ва кичик корхоналарга — БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бир календар ойда бир нечта солиқ ҳисоботи тақдим қилинмаган бўлса, ўша ой учун фақат битта жарима қўлланилади.
Бундан ташқари, ўз вақтида тақдим қилинмаган солиқ ҳисоботи 5 иш куни ичида топширилса ва охирги 3 ой давомида ҳисоботлар ўз вақтида тақдим қилинган бўлса, жарима қўлланилмайди.
МЖТК, 175, 271-моддалар.

👍20🔥6🙏3❤1
9 ой якуни билан жами даромадингиз биринчи марта 10 миллиард сўмдан ошган бўлса, фойда солиғини камайтиришингиз мумкин.
2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта 10 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар — жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида фойда солиғини 7,5 % тўлайди. Агар пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади 100 миллиард сўмдан ошмаса. 100 миллиард сўмлик чегара икки солиқ даври учун эмас. Ҳар бир солиқ даври учун чегара 100 миллиард сўм бўлади.
СК, 337-модда.

👍11❤3🔥2
Шу нарса амалда барибир ишламади.
Экспортчилардан ҚҚСни қайтариб олишда ҳалигача валюта тушуми тўғрисида банк маълумотномаси сўраляпти. Ушбу тартиб 1 йил-у 7 ой олдин, 2025 йил 11 мартда бекор қилинган. Ҳаттоки, my3.soliq.uz платформасида божхона маълумотлари интеграция қилиниб, товарлар экспорти, улар учун келиб тушган валюта маълумотлари ҳар бир шартнома кесимида шаклланяпти. Йўқ, барибир банк маълумотномаси керак.
Маълумотнома олиш у қадар қийин иш эмас, лекин бунга энди зарурат йўқда.

Telegram
Avantaj|Buxgalteriya
Энди экспорт операцияларини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 160-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 14-банди ўзгартирилди.…

👍15
Янги пост ёзганим сари одам камайиб кетяпи-я! Тинчликмикин ишқилиб 😳
😁26🤔4👍2
Йирик солиқ тўловчиларга оид эски низом кучини йўқотди.
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонларини белгилаган 3172-сон низом ва унга киритилган ўзгаришлар Солиқ қўмитасининг қарори билан ўз кучини йўқотди. Тегишли қарор 2026 йил 21 октябрдан кучга кирган.
Энди йирик солиқ тўловчилар қандай аниқланади?
2026 йил 19 майдаги ПФ–95-сон Фармонининг 2-иловасида июл ойидан бошлаб йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари белгиланган.
Айрим ташкилотлар фаолият турига қараб йирик солиқ тўловчи ҳисобланади: масалан, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, биржалар, мобил алоқа операторлари.
Тўланган тўловлар ва ходимлар сонига оид мезон ҳам бор:
охирги 12 ойда бюджетга тўланган белгиланган тўловлар БҲМнинг 240 минг бараваридан ва доимий ходимлари 100 нафардан кам бўлмаган юридик шахслар. Бунда 2-иловадаги истиснолар ҳам инобатга олинади.
2027 йил 1 январдан «ўта йирик солиқ тўловчилар» тоифаси ҳам жорий этилади.

❤4
Солиқ органига тадбиркорнинг cчётини 10 кундан кўп муддатга ҳам суд қарорисиз тўхтатиш имконияти берилди.
2026 йил 21 октябрдан кучга кирган ЎРҚ–1183-сон Қонун ҳисобварақ операцияларини тўхтатиш тартибини ўзгартирди. Солиқ кодексининг 111-моддасида бундай чорани қўллаш учун қуйидаги ҳолатлар белгиланган:
- Молиявий ёки солиқ ҳисоботи белгиланган топшириш муддати тугаганидан кейин 10 кун ичида ҳам тақдим этилмаса.
- Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ органининг талабига белгиланган муддатда тушунтириш ёки тузатиш киритилмаса, ёхуд талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаса.
- Солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахсларнинг ҳудуд ёки бинога киришига тўсқинлик қилинса.
- Солиқ тўловчи ўзи кўрсатган манзилда бўлмаса.
Аввал қандай эди?
Солиқ органи раҳбари ёки ўринбосари ҳисобварақ операцияларини кўпи билан 10 кунга тўхтатиб туриши мумкин эди. 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиш масаласини солиқ органининг илтимосномасига асосан суд ҳал қиларди.
Ҳозир нима ўзгарди?
Солиқ органи раҳбари ёки ўринбосари операцияларни тўхтатиш ҳақида ўзи қарор қабул қилиши мумкин. Агар тадбиркор бу қарорга эътироз билдирса, солиқ органи эътироз берилган кундан кейин уч кундан кечиктирмай судга ариза киритиши мумкин. Масалани суд кўриб чиқади, аммо операциялар суд қарор чиқаргунига қадар тўхтатилган ҳолда қолади.

❤3
29-кодга тўланган ҚҚС автомат зачетга ўтиради.
Корхона хизматлар импортини амалга оширганда, агар хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, бундай хизматлар бўйича айланмалар ҚҚСга тортилади. Хизматларни реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддасига асосан аниқланади. Хизматлар харидори солиқ агенти сифатида ҚҚСни ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиб бериши керак. Агар шартнома Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда тузилган бўлса, солиқ агенти уни ўз ҳисобидан тўлайди. ҚҚС 29-кодга тўланади. Солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради. (СК, 255-модда). Тўланган ҚҚС зачетда ўтириши учун бирор нима қилиш шарт эмас. Автомат ҚҚС ҳисоботида шаклланади.
@avantaj_buxgalteriya
Корхона хизматлар импортини амалга оширганда, агар хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, бундай хизматлар бўйича айланмалар ҚҚСга тортилади. Хизматларни реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддасига асосан аниқланади. Хизматлар харидори солиқ агенти сифатида ҚҚСни ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиб бериши керак. Агар шартнома Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда тузилган бўлса, солиқ агенти уни ўз ҳисобидан тўлайди. ҚҚС 29-кодга тўланади. Солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради. (СК, 255-модда).
@avantaj_buxgalteriya
👍2🤡1
IELTS дан 9 ёки 1 миллиард доллар?
IELTS дан 9ни танлаётганларга 1 млрд доллар 100 долларликдан нечта бўлишини айтиб кўриш керак. Чунки, кўп гувоҳи бўлганман, баъзи одамларга долларда сумма айтсанг унча етиб бормайди, шунча дона доллар десанг кейин тушунадида 😊
Маълумот учун, 1 млрд доллар - 10 000 000 та 100 долларлик бўлади. Энди тепдими )))

🔥13😁8
Юқоридаги саволнинг жавоби.
Солиқ кодексининг 38-моддасида билвосита иштирок улушини ҳисоблаш тартиби белгиланган. Ҳар бир улуш занжири бўйича фоизлар кўпайтирилади, бир неча алоҳида занжир бўлса, уларнинг натижалари қўшилади.
Шунинг учун A корхона В орқали 100% × 60% = 60%, С корхона орқали 40% × 30% = 12%, Иккала йўналишдаги билвосита иштирок жами: 12% + 60% = 72%.
40% × 30% = 12% математикага тўғри келмаяпти деб ўйламанг ))) Бу ерда 40% улушнинг 30% и ҳисобланяпти. Яъни С корхонанинг Dда 30% улуши бор. А эса C нинг 40%ига эга. Математик кўриниши: 0,4 × 0,3 = 0,12, яъни 12%.

👍13👏2
Валютада олинган бўнак ва курс фарқи. Даромад қайси курсда ҳисобланади?
Корхона хорижий мижозга хизмат кўрсатади. Шартнома долларда тузилган. Мижоз пулнинг бир қисмини олдиндан, қолганини эса хизмат бажарилгандан кейин тўлайди. Бундай ҳолатда даромад қайси курсда ҳисобланади? 22-сонли БҲМСга кўра, хизмат учун олдиндан олинган бўнак қайта баҳоланмайди. Даромаднинг бўнакка тўғри келадиган қисми бўнак олинган кундаги курс бўйича тан олинади.
1-Мисол. Хизмат бажарилишидан олдин 100% тўлов олинган. Шартнома қиймати — 100 000 доллар. Мижоз пулни 4 марта ўтказди:
• 10 январь — 20 000 $ × 12 500 = 250 млн сўм
• 20 январь — 30 000 $ × 12 600 = 378 млн сўм
• 5 февраль — 10 000 $ × 12 700 = 127 млн сўм
• 15 февраль — 40 000 $ × 12 800 = 512 млн сўм
Жами олинган бўнак — 1 млрд 267 млн сўм.
1 март куни хизмат тўлиқ бажарилди. Бу кунда доллар курси 13 000 сўмга етди. Энди корхона қанча даромад ҳисоблайди?
100 000 × 13 000 = 1 млрд 300 млн сўм эмас. Даромад — 1 млрд 267 млн сўм. Чунки пулнинг ҳаммаси хизмат бажарилишидан олдин олинган. Ҳар бир бўнак ўзининг олинган санадаги курсида ҳисобга олинади.

👍7❤2
2-мисол.
Аввал қисман бўнак тўлови одинади, кейин хизмат кўрсатилади, ундан кейин қолган пул олинди. Шартнома яна 100 000 доллар.
• 10 январь — 20 000 $ аванс, курс 12 500
• 20 январь — 30 000 $ аванс, курс 12 600
31 январь куни хизмат тўлиқ кўрсатилди. Доллар курси — 13 000 сўм. Даромадни ҳисоблаймиз:
20 000 × 12 500 = 250 млн сўм
30 000 × 12 600 = 378 млн сўм
50 000 × 13 000 = 650 млн сўм
Жами даромад: 1 млрд 278 млн сўм.
Эътибор беринг, 50 000 доллар ҳали келиб тушмаган, лекин хизмат бажарилгани учун унинг қиймати 31 январдаги курс бўйича даромадга олинади.
Энди қолган 50 000 доллар келиб тушди.
• 5 февраль — 10 000 $, курс 12 800
• 15 февраль — 40 000 $, курс 12 900
Бу пуллар энди аванс эмас, балки мавжуд дебиторлик қарзининг тўловидир. Шунинг учун курс фарқи ҳисобланади:
10 000 × (12 800 − 13 000) = −2 млн сўм
40 000 × (12 900 − 13 000) = −4 млн сўм
Жами 6 млн сўм салбий курс фарқи юзага келади.
P.s. Шу ишларни ҳаммасини 1С ўзи автомат қилади. Лекин 1Сни ҳам текшириб туриш зарар қилмайди.

👍6❤2
1-октябрдан кейин очилган фирмалар ўша йил учун баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот топширмайди!
«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ги қонуннинг 24-моддасида «Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди» дейилган. Корхонангиз 2026 йил 1-октябрдан кейин рўйхатдан ўтса, 2026 йил учун молиявий ҳисоботларни (баланс, форма-2) ва йиллик статистика ҳисоботини топширмаслик ҳуқуқига эгасиз.

👍16❤2😁1
ҚҚС ҳисоботининг янги пакети очилди.
ҚҚС ҳисоботининг 3-иловаси 060 ва 070-сатрлари ҳамда 6-иловаси 01042-сатрида экспортга жўнатилган товарлар бўйича келиб тушган валюта тушумларига оид маълумотларни киритиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади. Шу муносабат билан, солиқ тўловчилар учун ҚҚС ҳисоботининг 10006_47-сонли янги ҳисобот пакети очилди.

👍14
Лизингга олинган объект учун ЭҲФ қачон расмийлаштирилади?
Мол-мулкни лизингга бериш реализация ҳисобланади. СК, 239-модда. Лизингга берилаётган мол-мулк лизингга олувчининг тасарруфига ўтган санада лизингга берувчи ЭҲФ расмийлаштириши ва даромадни тан олиши керак. ЭҲф суммаси лизинг даврида тўланадиган жами тўловлардан фоиз тўловларини чегириб ташлангандаги суммага расмийлаштирилади.
ҚҚС тўловчи лизингга берувчи корхона ЭҲФни ҚҚС билан расмийлаштиради, ўз навбатида лизинг объектини сотиб олгандаги ҚҚСни ҳисобга олади. Фоизли даромадларни ҳар ой тан олади ва ҚҚСсиз ЭҲФ расмийлаштиради. Фоизли даромадлар ҚҚСдан озод қилинган.
СК, 244-модда.

🔥7❤2
Харажат бор. Ҳисобчингиз бу харажатдан солиқ тўланади деса, бу нима дегани?
Кўп бизнес эгалари тушум эмас, харажатдан ҳам солиқ тўлайманми дейишлари мумкин. Корхона харажатни бухгалтерияда тан олгани уни автоматик равишда фойда солиғи базасидан чегириши мумкин дегани эмас. Солиқ кодексининг 317-моддасида чегирилмайдиган харажатлар белгиланган.
Оддий мисол:
Корхона даромади — 100 млн сўм.
Жами харажатлари — 80 млн сўм, шундан 10 млн сўми чегирилмайдиган харажат.
Бухгалтерияда фойда 20 млн сўм бўлиб кўринади. Аммо солиқ ҳисобида чегирилмайдиган 10 млн сўм қайта қўшилади:
Солиқ солинадиган фойда: 100 − 80 + 10 = 30 млн сўм.
Харажат ҳужжатда борлиги етарли эмас. Шу харажат учун солиқ тўланмаслиги учун унинг тури Солиқ кодекси бўйича чегириладиган бўлиши ҳам керак.

👍10❤3
Солиқдан келган хатларда кўрсатилган муддатларни тўғри ҳисобланг.
Солиқ органи ҳодимлари доим ҳам кодексда белгилаб қўйилган муддатларни ҳисоблаш тартибига риоя қилишмайди. Ўзингизни ҳимоя қилишингиз учун муддатларни ҳисоблаш тартибини яхши ўрганиб олиш керак.
Календарь санадан ёки рўй бериши керак бўлган воқеадан кейинги кун солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатни ҳисоблаш бошланадиган кун деб ҳисобланади. Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. СК, 5-модда.
Масалан, жума куни шахсий кабинетингизга 5 «календар кун» эмас, 5 кун муддат берилган хат келиб тушса ва сиз бу хатни шу кунни ўзида кўрган бўлсангиз, саноқ кейинги иш кундан бошланади. Кейинги иш куни душанба ҳисобланади. Демак, саноқ шанба кунидан эмас, душанбадан бошланади ва жавоб беришнинг охирги куни жума бўлади.
Агар жума куни келган хатни душанба куни кўрган бўлсангиз, саноқ сешанбадан бошланади ва жавоб беришнинг охирги куни душанба бўлади.
Агар жума куни келган хатни кўрмаган бўлсангиз, СКнинг 19-моддасига асосан ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан 3 кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади. Демак, жума куни келган хат чоршанба куни олинган ҳисобланади ва саноқ пайшанба кунидан бошланади.

👏11❤1