ثم ذکرت لحضرة الشيخ أني أريد الفراغ عن المدرسة، وقد کتبت مسودة كتاب الفراغ فقال: اصبر إلى أن أفيق إن شاء الله فنظر في أن الخير في الفراغ بالكلية، أو طلب مدرسة أخرى، فإن عليك اليوم مؤنة العيال، فقلت: رأیت حديثاً قدسيًا وهو قوله عز و جل : "یا ابن آدم خلقت السماوات السبع والأرضين ولم أعيي بخلقهن" رغيف أسوقه إليك فقال: لهذا توكل مقام فإذا لم يصل عبد إليه يتعب فأنت الآن ما وصلت إليه فإذا فرغت تتعب فبعد افاقتي إن شاء الله أكشف عن وجهه القناع فتطلع علی حقیقته حق الاطلاع اللهم احفظني من كيد النفس، و شر الوسواس الخناس، واغنني بالتوكل والقناعة عما في أيدي الناس، و رزقني موائد معرفتك بالله یا رزاق حتی أشاهد حقيقة قولك:
(ما عِندَكَِم يَنفدُ وَما عِندَ اللهِ بَاقٍ) [النحل :96] ،
وادخلني بفضلك خلوة وصالك، و يسر لي بكمال لطفك رؤية جمالك، آمين يا قاضي الحاجات، و يا مجيب الدعوات.
الواردات و الواقعات الصوفية الهدائية
Таваккул мақоми
Сўнг Шайх ҳазратларига мадрасадан бўшашни исташимни айтдим. Ҳатто бўшаш ҳақидаги аризанинг қораламасини ҳам ёзиб қўйган эдим.
Шунда у зот дедилар:
— Иншааллоҳ, ўзим ҳушимни тўплаб, тузалиб олгунимча сабр қил. Кейин кўрамиз: бутунлай бўшаш яхшими ёки бошқа бир мадраса излаш яхшими. Чунки бугун сенинг зиммангда оила таъминоти бор.
Шунда мен дедим:
— Мен бир ҳадиси қудсийни кўрдим. Унда Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди:
«Эй Одам фарзанди! Мен етти осмон ва ерларни яратдим ва уларни яратишдан ожиз қолмадим».
Сўнг мен: «Сизга томон бир бўлак нонни етказиб туришим қийинми?» — деган маънода айтдим.
Шунда у зот дедилар:
— Мана шу — таваккул мақоми. Агар банда бу мақомга етмаган бўлса, қийналади. Сен ҳозирча бу мақомга етганинг йўқ. Агар ишдан бўшасанг, қийналиб қоласан. Иншааллоҳ, мен тузалиб олганимдан кейин бу масаланинг юзидан пардани очаман, шунда унинг ҳақиқатига ҳақиқий маънода огоҳ бўласан.
Сўнг дуо қилди:
— Эй Аллоҳ! Мени нафснинг макридан ва яширин васваса қилувчининг ёмонлигидан асра. Мени таваккул ва қаноат билан одамларнинг қўлидаги нарсалардан беҳожат қил.
Эй Ризқ берувчи Зот! Мени Ўзингни таниш ва билиш дастурхонларингдан баҳраманд қилгинки, токи Сенинг ушбу сўзингнинг ҳақиқатини мушоҳада қилай:
«Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайди, Аллоҳ ҳузуридаги нарса эса боқийдир».
(Наҳл сураси, 96-оят)
Ўз фазлинг билан мени висолинг хилватига киритгин ва комил лутфинг билан жамолингни кўришни менга осон қилгин.
Омин, эй ҳожатларни раво қилувчи ва дуоларга ижобат қилувчи Зот!
«Ал-Воридот вал-Воқиъот ас-Суфийя ал-Ҳидоийя» китобидан.
❤10😢5
نقل أَنه سأل شخص من أكابر الدين: هل يجوز أن يظهر أثز معجزة النبي صلى الله عليه وسلم في شخص من أمته؟ قال: نعم. قال السائل: من هو ذلك؟ قال: انظر الى أبى حنيفة ، فإنّه حفظ القرآن وهو ابن سبع، وحصل له علم وأدب تام وهو ابن عشر، وحفظ ثلاثين ألفا من أحاديث النبي عليه الصلاة والسلام وهو ابن خمسة عشر، وحینئنذ ميز الصحيح عن السقيم، واستنبط مائتين وستين ألف مسألة ن القرآن والحديث الإجماع وغیره وهو ابن سبع عشرة سنة.
تذكرة الأولياء
«Тазкиратул авлиё» китобидан
Нақл қилинишича, дин улуғларидан бирига бир киши савол берди:
— Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари асарининг у зотнинг умматидан бўлган бирор кишида намоён бўлиши жоизми?
У зот:
— Ҳа, жоиз, — деб жавоб берди.
Савол берувчи яна:
— У киши ким? — деб сўради.
Шунда у зот дедилар:
— Абу Ҳанифага назар сол! У етти ёшида Қуръони каримни ёд олган, ўн ёшида эса илм ва одобда камолотга етган. Ўн беш ёшида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўттиз минг ҳадисини ёд олган. Ўша вақтдаёқ ҳадисларнинг саҳиҳини носаҳиҳидан ажрата билган. Шунингдек, ўн етти ёшида Қуръон, ҳадис, ижмоъ ва бошқа далиллар асосида икки юз олтмиш минг масалани истинбот қилган, яъни шаръий далиллардан чиқариб олган.
❤16👏6
وَنُقِلَ أَنَّ جَمَاعَةً مِنَ الصِّبْيَانِ كَانُوا يَلْعَبُونَ بِالْأُكَرِ فِي بَعْضِ الطُّرُقِ كَمَا هُوَ دَأْبُهُمْ، عَلَى بَابِ مَجْلِسِ أَبِي حَنِيفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَارْتَمَتِ الْأُكَرَةُ، وَوَقَعَتْ فِي الْمَجْلِسِ، وَمَا كَانَ أَحَدٌ مِنَ الصِّبْيَانِ يَسْتَجْرِئُ أَنْ يَدْخُلَ وَيَأْخُذَ الْأُكَرَةَ حَيَاءً مِنْ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُصَاحِبِيهِ. قَالَ لَهُمْ صَبِيٌّ مِنْهُمْ: لِمَ تَسْتَحْيُونَ؟! أَنَا أَدْخُلُ وَأَجِيءُ بِالْأُكَرِ إِلَيْكُمْ. فَدَخَلَ، وَأَخَذَ الْأُكَرَةَ، وَتَعَجَّبَ أَهْلُ الْمَجْلِسِ مِنْ جُرْأَتِهِ وَقِلَّةِ حَيَائِهِ، فَقَالَ أَبُو حَنِيفَةَ: لَوْ لَمْ يَكُنْ مَطْعُونًا فِي نَسَبِهِ، لَمْ يَكُنْ قَلِيلَ الْحَيَاءِ سَيِّئَ الْأَدَبِ. قَالُوا: وَبِمَ عَلِمْتَ يَا إِمَامَ الْمُسْلِمِينَ؟ قَالَ: لِأَنَّهُ لَوْ كَانَ صَحِيحَ النَّسَبِ، لَمَنَعَهُ حَيَاؤُهُ.
Нақл қилинишича, бир гуруҳ болалар одатларига кўра кўчалардан бирида, Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳунинг мажлислари эшиги олдида тўп ўйнаб юришар эди. Бир пайт тўп отилиб кетиб, мажлис ичига тушиб қолди. Болаларнинг ҳеч бири Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу ва у зотнинг суҳбатдошларидан ҳаё қилиб, мажлисга кириб тўпни олишга журъат қила олмади. Шунда уларнинг орасидаги бир бола: «Нега уяласизлар?! Мен кираман-да, тўпни олиб чиқиб бераман», — деди. У мажлисга кириб, тўпни олиб чиқди. Мажлис аҳли эса унинг журъати ва ҳаёсининг озлигига ажабландилар. Шунда Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу дедилар: «Агар унинг насабида айб ва нуқсон бўлмаганида, у бундай ҳаёсиз ва беодоб бўлмас эди». Улар сўрадилар: «Эй мусулмонлар имоми, буни қаердан билдингиз?» У зот жавоб бердилар: «Чунки агар унинг насаби тўғри ва соғлом бўлганида, ҳаёси уни бу ишдан тўсган бўлар эди».
«Тазкиратул-авлиё» китобидан.
❤14
نقل أنه كان لأبي حنيفة رحمه الله دين على شخص، وتوفي أحد من تلامذته في محلة ذلك الشخص، وحضر أبو حنيفة جنازته، واشتد الحر؛ لأنه في أيام الصيف، وتفيأ الناس في ظل الجدران، ولم يجد أبو حنيفة رضي الله عنه إلا موضعًا وراء جدار ذلك المديون، فامتنع الإمام، ولم يتقرب إلى الجدار، وألح الناس عليه، ولم يقبل، وقال:
«لأن لي على صاحب الجدار دينًا، ولا يجوز أن أنتفع بجدارِه».
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«كل دين جر منفعة فهو ربا».
Тазкиратул-авлиё китобидан.
Нақл қилинадики, бир киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан қарздор эди. Бир куни у зотнинг шогирдларидан бири вафот этди. Унинг жанозаси ана шу қарздор киши яшайдиган маҳаллада ўқилди.
Жаноза вақтида ҳаво жуда иссиқ эди, чунки ёз кунлари эди. Одамлар деворлар соясида паналаб туришди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ эса қарздор кишининг девори ортидагина соя жой топдилар. Аммо у зот девор соясига яқинлашишдан бош тортдилар.
Одамлар у зотга илтимос қилиб, сояга ўтишларини сўрашди. Лекин у зот қабул қилмадилар ва дедилар:
— Бу девор эгасининг менда қарзи бор. Шунинг учун унинг деворидан бирор манфаат олишим жоиз эмас.
Сўнг дедилар:
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар қандай қарз манфаат келтирса, у рибодир».

❤12😢3👏2
نقلَ أَنه كان محبوسا، وجاء إليه شخص من الظلمة، وأمره أن يبري له قلما، لم يقبل، وبالغ الشخص وألح، فلم ينفع، قال الشخص: ولم لا تبري؟ قال: لقوله تعالی:
{أخْشروا الذينْ ظلمُوأ وازوجهم} (الصافات : الآية 22) .
Нақл қилинадики, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қамоқда эдилар. Бир золим киши у зотнинг олдиларига келиб, ўз қаламини учлаб беришни буюрди. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бунга рози бўлмадилар.
У киши қаттиқ туриб, қайта-қайта илтимос қилди, аммо бунинг ҳеч қандай фойдаси бўлмади. Шунда у:
— Нега қаламни учлаб бермайсиз? — деб сўради.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ:
— Чунки Аллоҳ таоло: «Золимларни ва уларнинг ҳамтовоқларини тўпланглар», деган, — деб жавоб бердилар.
😢7❤1
Avliyolar_uz 🌙
نقلَ أَنه كان محبوسا، وجاء إليه شخص من الظلمة، وأمره أن يبري له قلما، لم يقبل، وبالغ الشخص وألح، فلم ينفع، قال الشخص: ولم لا تبري؟ قال: لقوله تعالی: {أخْشروا الذينْ ظلمُوأ وازوجهم} (الصافات : الآية 22) . Нақл қилинадики, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи…
ИЗОҲ;
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бу ерда золимнинг ўзига бевосита ёрдам беришдан эмас, балки унинг зулмига хизмат қиладиган ишга шерик бўлиб қолишдан сақланганлар.
Оятда:
احْشُرُوا الَّذِينَ ظَلَمُوا وَأَزْوَاجَهُمْ
«Зулм қилганларни ва уларнинг ҳамтовоқларини тўпланглар…»
(Соффот, 22-оят)
дейилган.
Бу ердаги «أَزْوَاجَهُمْ» (уларнинг жуфтлари/ҳамтовоқлари) сўзи уламолар тафсирида: уларга ўхшаганлар, улар билан бир йўлда бўлганлар, зулм ва гуноҳда уларга ҳамроҳ бўлганлар маъносини ҳам англатади.
Шунинг учун Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг нозик эҳтиётлари шунда:
«Мен золимнинг қаламини учлаб берсам, унинг зулмига бевосита қўшилмаган бўлсам ҳам, унинг ишига хизмат қилган бўламан. Қиёматда золимлар ва уларнинг ҳамтовоқлари билан бирга тўпланишдан қўрқаман», деган маъно.

😢10❤3👍3👏1
Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ.
نقل أنه كان يُصلي كلّ ليلة ثلاثمائة ركعة، وكان في بعض الأيام يمر في شغله، قالت امرأة لأخرى: هذا الرجل يصلي كل ليلة خمسمائة ركعة. سمع كلامها، ونوى أن يُصلي خمسمائة ركعة ليصح ظن المرأة في حقه، وكان يصلي كذلك، حتى اتفق له مرور على صبيان يلعبون، قال بعضهم لبعض: هذا الرجل يصلي كل ليلة ألف ركعة. سمع وقال: أصلي إن شاء الله تعالى كل ليلة ألف ركعة؛ لئلا يكون ظن الصبي خطأ في حقي.
مضى على ذلك زمان، ثم قال له بعض تلاميذه: يظن الناس أنك لا تنام بالليل. قال: عهدت أن لا أنام، وترك نومًا كلَّه. قال التلميذ: لم يا شيخ؟ قال: لئلا أكون من الذين قال الله تعالى في حقهم:
تذكرة الأولياء
﴿وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا﴾
(Оли Имрон, 188-оят)
Таржимаси:
Нақл қилинадики, у зот ҳар кеча уч юз ракъат намоз ўқир эдилар.
Кунларнинг бирида ўз ишлари билан кетаётганларида, бир аёл бошқа бир аёлга:
— Бу киши ҳар кеча беш юз ракъат намоз ўқийдилар, — деди.
У зот бу гапни эшитиб қолдилар ва аёлнинг у киши ҳақидаги гумони ҳақиқатга мос келишини истаб, ҳар кеча беш юз ракъат намоз ўқишни ният қилдилар. Шундан кейин беш юз ракъат намоз ўқиб юрдилар.
Бир куни эса ўйнаб турган болаларнинг олдидан ўтиб қолдилар. Болалардан бири иккинчисига:
— Бу киши ҳар кеча минг ракъат намоз ўқийдилар, — деди.
У зот бу гапни ҳам эшитиб:
— Иншааллоҳ, ҳар кеча минг ракъат намоз ўқийман. Токи бу боланинг мен ҳақимдаги гумони хато бўлиб чиқмасин, — дедилар.
Шу тариқа бир муддат ўтди.
Кейин шогирдларидан бири у зотга:
— Эй шайх, одамлар сизни кечалари ухламайдилар, деб ўйлашади, — деди.
У зот:
— Мен ҳам энди ухламасликка аҳд қилдим, — дедилар.
Шундан кейин уйқуни бутунлай тарк этдилар.
Шогирд:
— Нима учун, эй шайх? — деб сўради.
У зот:
— Токи Аллоҳ таоло ҳақларида:
«Ўзлари қилмаган ишлари билан мақталишни яхши кўрадиганлар…»
деб айтган кишилардан бўлиб қолмайин, — дедилар.
(Оли Имрон, 188-оят.)

❤10💯1
نُقِلَ أَنَّهُ تَوَاضَعَ نَوْبَةً لِغَنِيٍّ، وَنَوَى بِهِ إِيمَانَهُ لَا غِنَاهُ، ثُمَّ قَالَ: خَتَمْتُ الْقُرْآنَ أَلْفَ مَرَّةٍ تَكْفِيرًا لِذَلِكَ التَّوَاضُعِ.
Нақл қилинишича, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бир куни бой кишига камтарлик ва тавозе кўрсатдилар. Бироқ бу тавозелари билан унинг бойлигига эмас, балки иймонига ҳурмат кўрсатишни ният қилдилар.
Шундан сўнг у зот: «Ўша тавозем учун каффорат бўлиши мақсадида Қуръони каримни минг марта хатм қилдим», дедилар.

❤5👍2
وَقِيلَ: فِي بَعْضِ الْأَحْيَانِ كَانَ يَسْتَشْكِلُ مَسْأَلَةً، فَيَخْتِمُ الْقُرْآنَ أَرْبَعِينَ خَتْمَةً، لِيَنْكَشِفَ عَلَيْهِ، وَتَنْحَلَّ الْمَسْأَلَةُ.
Айтилишича, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ баъзан бирор масаланинг ечимини топишда мушкулликка дуч келсалар, унинг ҳақиқати ойдинлашиб, ечими аён бўлиши учун Қуръони каримни қирқ марта хатм қилар эдилар.
«Тазкиратул-авлиё» китобидан.
Айтилишича, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ баъзан бирор масаланинг ечимини топишда мушкулликка дуч келсалар, унинг ҳақиқати ойдинлашиб, ечими аён бўлиши учун Қуръони каримни қирқ марта хатм қилар эдилар.
«Тазкиратул-авлиё» китобидан.
❤7🔥4😢1
Имом Аъзам ҳазратларининг тақвоси ва нафс тарбияси
نقل أن محمد بن الحسن كان من تلامذه، وصار إماما مجتهدا، وكان في ابتداء الأمر صبيًا ذا جمال، لما جاء إلى أبي حنيفة، وقع نظره عليه، ثم لم ينظر إليه إلى أن نبتت لحيته، وفي تلك المدة يجلسه خلف سارية؛ لئلا يقع نظره عليه.
Нақл қилинишича, Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбоний Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бўлиб, кейинчалик буюк мужтаҳид имом даражасига етган.
У илк бор Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келганида, ҳали ёш, чиройли бир бола эди. Имомнинг кўзлари унга тушди. Шундан сўнг, то унинг соқоли ўсиб чиққунга қадар, унга қарамадилар.
Ўша муддат давомида Муҳаммад ибн Ҳасанни бир устун ортида ўтқазар эдилар, токи кўзлари унга тушиб қолмасин.
«Тазкират ул-авлиё» китобидан.

👍4❤1
Имом Аъзам ҳазратларининг тақвоси ва нафс тарбияси ҳақидаги нақл
Арабча матн:
أقول: وسمعت أن شخصا من أصدقائه جاء إليه بأمشاط هدية، وهو في المجلس، ففرق الأمشاط على الأصحاب، قال بعضهم: يا إمام المسلمين، بقي محمد بن الحسن رضي الله عنه ما أعطيته مشطا. قال أبو حنيفة: نبتت له لحية، وله احتياج إلى المشط؟ قالوا: نعم. فأعطاه مشطا. والله أعلم.
Айтаман: эшитишимча, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг дўстларидан бири у кишига совға сифатида бир нечта тарақ олиб келибди. Ўша пайтда Имом Аъзам мажлисда ўтирган эканлар. Шунда у зот тарақларни ҳозир бўлган шогирдларига тарқатиб чиқибдилар.
Шунда улардан баъзилари:
«Эй мусулмонлар имоми! Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбоний ҳам қолиб кетди-ку, унга тарақ бермадингиз», — дейишибди.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ:
«Унинг соқоли ўсиб чиқдими? У тараққа муҳтожми?» — деб сўрабдилар.
Улар: «Ҳа», — деб жавоб беришибди.
Шунда Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ унга ҳам бир тарақ берибдилар.
Аллоҳ таоло ҳақиқатни яхшироқ билувчидир.

👍6❤2
[مطلب في مزاح الإمام أبي حنيفة]
«وعن الإمام أنه كان كثير المزاح؛ لدفع الكرب والحزن عن القلوب والوحشة ممن يلاقيه».
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида ривоят қилинишича, у зот кўп ҳазил-мутойиба қилар эдилар. Бу билан инсонларнинг қалбларидан ғам-ташвиш ва қайғуни аритишга, ўзлари билан учрашган кишиларнинг кўнглидаги ётсираш ва безовталикни кетказишга ҳаракат қилар эдилар.
Манба: «Жомиъ ал-фатово» — ал-Ҳумайдий (вафоти 880 ҳижрий).

❤7👍2
[مطلب في حد الفقه]
Фиқҳнинг таърифи ҳақида
«وسئل أبو حنيفة رحمه الله عن حد الفقه: هو أن تعرف كيف تعبد ربك».
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан фиқҳнинг таърифи ҳақида сўралганда, у зот шундай жавоб бердилар:
«Фиқҳ — Роббингга қандай ибодат қилишни билишингдир».
Манба: «Мухторот ан-навозил» асари, Бурҳонуддин ал-Марғиноний (вафоти 593 ҳижрий).

👍4❤2💯2
[مطلب في رعاية الإمام أبي حنيفة للأدب مع الله تعالى]
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг Аллоҳ таолога нисбатан одобни сақлашлари ҳақида
قال داود الطائي رضي الله عنه: لازمت أبا حنيفة عشرين سنة، وراعيته سرًّا وجهراً، وليلاً ونهاراً، ما رأيته في هذه المدة مكشوف الرأس، ولا مدَّ رجله استراحةً. قلت له: يا إمام المسلمين، إن مددتَ رجلك لحظةً في الخلوة، ماذا يكون؟ قال: رعاية الأدب من الله أولى.
Довуд ат-Тоий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
«Мен йигирма йил давомида Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ билан бирга бўлдим. У зотни яширинда ҳам, ошкорада ҳам, кечаю кундуз кузатдим. Шу муддат ичида у зотни бирор марта бошлари очиқ ҳолда кўрмадим, дам олиш учун оёқларини ҳам узатганларини кўрмадим.
Мен у зотга: “Эй мусулмонлар имоми! Агар ёлғиз қолган пайтингизда бир лаҳза бўлса ҳам оёғингизни узатсангиз, нима бўлар эди?” дедим.
У зот: “Аллоҳ таолога нисбатан одобни сақлаш афзалроқдир”, деб жавоб бердилар».
Манба: «Тазкиратул-авлиё».

❤6👏4😢3
حكاية الإمام أبي حنيفة رضي الله عنه مع الصبي
نُقِلَ أنه كان يمضي إذ رأى صبيًّا قد وقع في الوحل، وعلقت رجله بالوحل، فقال له أبو حنيفة رضي الله عنه: اجعل بالك لئلا تسقط.
قال الصبي: يا إمام المسلمين، سقوطي أمر هيّن، وقيامي أيضًا سهل، فإني إن وقعت وقعت وحدي، ولكن بوقوعك يقع عالم، وقيامك أيضًا يكون عسيرًا.
فبكى أبو حنيفة من كلام الصبي، وتعجّب من حلاوة منطقه وحذاقته، ثم قال لأصحابه: إن سنح لكم دليل أظهر من دليلي، وانكشف شيء لم ينكشف لي، فاعملوا به، ولا تقلّدوني.
ولذا خالفه أبو يوسف رضي الله عنه، ومحمد رضي الله عنه وغيرهما في كثير من المسائل المذكورة في الفقه، وهذا دليل على كمال إنصافه وورعه.
تذكرة الأولياء
⸻
Имом Абу Ҳанифа ва лойга ботган бола
Ривоят қилинишича, бир куни Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ йўлда кетаётиб, лойга тушиб, оёғи лойга ботиб қолган бир болани кўрибдилар. Шунда у зот болага:
— Эҳтиёт бўл, йиқилиб кетма! — дебдилар.
Бола жавоб берибди:
— Эй мусулмонлар имоми! Менинг йиқилишим ҳам осон, туриб кетишим ҳам осон. Чунки мен йиқилсам, фақат ўзим йиқиламан. Аммо сиз йиқилсангиз, сиз билан бирга бутун бир олам йиқилади. Сизнинг қайта туришингиз эса анча қийин бўлади.
Боланинг бу сўзларидан Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ йиғлаб юборибдилар. Унинг сўзлари ширинлиги ва зеҳни ўткирлигига ҳайратланибдилар.
Сўнг шогирдларига қараб:
— Агар сизларга менинг далилимдан кўра кучлироқ далил намоён бўлса ва менга очилмаган бир нарса сизларга аён бўлса, ўша далилга амал қилинглар, менга тақлид қилманглар, — дебдилар.
Шунинг учун ҳам Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳлар ҳамда бошқа олимлар фиқҳдаги кўплаб масалаларда у зотнинг раъйларидан бошқача хулосага келганлар.
Бу эса Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг инсофлари ва тақволари комил эканига далилдир.
«Тазкират ул-авлиё» китобидан.
😢6❤3👏2
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳақидаги ибратли ҳикоялари
Ривоят қилинишича, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ яшаган даврда мол-дунёси ва бойлиги кўп бир киши бор эди. У Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга душманлик қилар ва бу душманлигини очиқ-ошкор баён этар эди. Ҳатто: «У зот яҳудий бўлган», деб даъво қилар эди.
Одамлардан унинг бу гапларини эшитган Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ уни ҳузурларига чақирдилар.
Ўша шаҳарда мол-дунёси ва обрў-эътибори бор бир яҳудий киши яшар, унинг бир ўғли ҳам бор эди. Имом Абу Ҳанифа ўша кишига, яъни Усмон розияллоҳу анҳуга душманлик қилаётган одамга:
— Фалончи яҳудий ўз ўғлига сенинг қизингни сўрамоқчи, — дедилар.
Бу хабарни эшитган ҳалиги киши қаттиқ ғамга ботди ва ғазабланди. Ҳатто унинг аъзолари қалтирай бошлади. У ҳайрат ва ғазаб билан:
— Сиз мусулмонларнинг имомисиз! Қандай қилиб мусулмон қизини яҳудийнинг ўғлига никоҳлаб бериш мумкин? Бу қандай бўлиши мумкин?! — деди.
Шунда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ:
— Субҳаналлоҳ! Сен ўз қизингнинг яҳудийнинг ўғлига турмушга чиқишига рози бўлмайсан ва бундай никоҳни жоиз деб билмайсан. Шундай экан, қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизини яҳудийга турмушга чиққан деб айтишни жоиз деб биласан ва бунга рози бўласан?! — дедилар.
Шунда ҳалиги киши ўз эътиқодида хато қилганини англади. У бу нотўғри қарашидан қайтди ва аҳли суннат эътиқодига қайтди.
«Тазкиратул-авлиё» китобидан.
نُقِلَ أنَّ رجلاً ذا مالٍ وثروةٍ في عهد أبي حنيفة كان عدوًّا لعثمان بن عفان رضي الله عنه مجاهراً بها، حتى يقول: إنه رضي الله عنه كان يهودياً. سمع أبو حنيفة كلامه من الناس، فدعاه إليه، وكان في المدينة رجلٌ يهوديٌّ صاحب مالٍ وجاه، وله ابن، وقال له ـ أي لعدو عثمان ـ: اليهودي الفلاني يخطب بنتك لابنه. فاغتم الرجل بذلك الخبر، وانغاظ منه، وظهرت الرجفة في أعضائه، وقال: أنت إمام المسلمين! وكيف يجوز استخطاب بنات المسلمين من أبناء اليهود؟ كيف يمكن هذا؟
قال أبو حنيفة رضي الله عنه: سبحان الله! أنت لا تجوّز أن تكون بنتك تحت ابن يهودي، ولا ترضى به، فكيف تجوّز أن تكون بنت رسول الله صلى الله عليه وسلم امرأةً ليهودي، وترضى به؟
فعلم الرجل أنه أخطأ في اعتقاده، فرجع عنه وصار سنيًّا.
Ривоят қилинишича, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ яшаган даврда мол-дунёси ва бойлиги кўп бир киши бор эди. У Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга душманлик қилар ва бу душманлигини очиқ-ошкор баён этар эди. Ҳатто: «У зот яҳудий бўлган», деб даъво қилар эди.
Одамлардан унинг бу гапларини эшитган Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ уни ҳузурларига чақирдилар.
Ўша шаҳарда мол-дунёси ва обрў-эътибори бор бир яҳудий киши яшар, унинг бир ўғли ҳам бор эди. Имом Абу Ҳанифа ўша кишига, яъни Усмон розияллоҳу анҳуга душманлик қилаётган одамга:
— Фалончи яҳудий ўз ўғлига сенинг қизингни сўрамоқчи, — дедилар.
Бу хабарни эшитган ҳалиги киши қаттиқ ғамга ботди ва ғазабланди. Ҳатто унинг аъзолари қалтирай бошлади. У ҳайрат ва ғазаб билан:
— Сиз мусулмонларнинг имомисиз! Қандай қилиб мусулмон қизини яҳудийнинг ўғлига никоҳлаб бериш мумкин? Бу қандай бўлиши мумкин?! — деди.
Шунда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ:
— Субҳаналлоҳ! Сен ўз қизингнинг яҳудийнинг ўғлига турмушга чиқишига рози бўлмайсан ва бундай никоҳни жоиз деб билмайсан. Шундай экан, қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизини яҳудийга турмушга чиққан деб айтишни жоиз деб биласан ва бунга рози бўласан?! — дедилар.
Шунда ҳалиги киши ўз эътиқодида хато қилганини англади. У бу нотўғри қарашидан қайтди ва аҳли суннат эътиқодига қайтди.
«Тазкиратул-авлиё» китобидан.
✍5🔥3❤1
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаё ва одоблари
نُقِلَ أَنَّهُ كَانَ فِي الْحَمَّامِ، إِذْ دَخَلَ رَجُلٌ مَكْشُوفُ الْعَوْرَةِ، قِيلَ: كَانَ دَهْرِيًّا أَوْ فَيْلَسُوفًا، فَغَمَّضَ أَبُو حَنِيفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَيْنَيْهِ، فَقَالَ الرَّجُلُ: مَتَى رُفِعَ عَنْ عَيْنِكَ ضَوْؤُهَا؟ قَالَ: حِينَ رَفَعَ اللهُ عَنْكَ سِتْرَهُ.
Ривоят қилинишича, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаммомда эканларида, аврати очиқ ҳолда бир киши кириб келди. Айтилишича, у даҳрий ёки фалсафага берилган киши эди. Шунда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ кўзларини юмдилар.
Ҳалиги киши (Имом Абу Ҳанифанинг кўзлари кўр деб ўйлаб) сўради:
— Кўзларингизнинг нури қачон олинди ?
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ жавоб бердилар:
— Аллоҳ сендан Ўз пардасини олиб ташлаган пайтда.
«Тазкиратул-авлиё» китобидан.
Изоҳ: Ривоятдаги «Аллоҳ сендан Ўз пардасини олиб ташлаган пайтда» деган жавоб кинояли маънода айтилган. Яъни, инсоннинг ҳаё ва авратни беркитиш одобига риоя қилмаслиги унинг маънавий пардаси кўтарилганидан далолат қилади.

👏5
نُقِلَ أَنَّهُ كَانَ يَمْشِي فِي بَعْضِ الطُّرُقِ، فَتَطَايَرَ إِلَى ثَوْبِهِ مِنْ طِينِ الشَّوَارِعِ قَدْرُ ظُفْرٍ، فَمَضَى إِلَى دِجْلَةَ وَغَسَلَهُ، قَالُوا لَهُ: يَا إِمَامَ الْمُسْلِمِينَ، لَا تُرَخِّصُ بِهَذَا الْقَدْرِ مِنَ النَّجَاسَةِ وَتَغْسِلُهُ؟ وَأَفْتَيْتَ مِنَ الْمُغَلَّظَةِ قَدْرَ دِينَارٍ، وَمِنَ الْمُخَفَّفَةِ رُبْعَ الثَّوْبِ! قَالَ: هَذَا مِنَ التَّقْوَى، وَذَاكَ مِنَ الْفَتْوَى.
Нақл қилинишича, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ йўллардан бирида юриб кетаётганларида, кўча лойидан тирноқча миқдоридаги лой кийимларига сачради. Шунда у киши Дажла дарёсига бориб, кийимларига теккан лойни ювдилар.
У кишига айтдилар:
— Эй мусулмонлар имоми! Нажосатнинг бунчалик оз миқдорини ҳам кечиримли деб ҳисобламай, ювяпсизми? Ахир сиз оғир нажосатнинг бир динор миқдоригача, енгил нажосатнинг эса кийимнинг тўртдан бир қисмигача бўлган миқдорига рухсат бергансиз-ку!
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ дедилар:
— Бу — тақводандир, у эса — фатводандир.
«Тазкиратул-авлиё» китобидан.
Ривоятдан олинадиган ибрат
Фатво — шариатнинг инсонларга енгиллик берган ҳукмини баён қилишдир. Тақво эса инсоннинг Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб, имкони борича эҳтиёт ва ҳушёрлик билан иш тутишидир.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг «Бу — тақводандир, у эса — фатводандир», деган сўзлари фатво билан тақво ўртасидаги фарқни кўрсатади. Яъни, шариат рухсат берган нарсадан фойдаланиш жоиз, аммо инсон ўзи учун эҳтиёт йўлини танласа, бу ҳам тақвонинг кўринишларидан бўлиши мумкин.

👍5❤1