Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🆘🆘🆘🆘🆘🆘🆘🆘
Rahmonova Gulchexraxon
Gepatit B D bo'lib qolishgan. Hozirda jigarga suv to'planishi boshlabdi. Qol oyoqlari ham dimiqib ishib qolyapti. Zaharli buqoqlari ham bor ekan. Xujayinlari yaqinda 1 ta buyraklari o'simta tufayli qurib qolib aperatsya yo'li bn olib tawlandi. Xozrida ular ham ximyaterapiya olishyaptimi. Xozrida yashayotgan uyidan boshqa mol mulki yo'q. Oilaviy sharoiti og'irligi sababli yashayotgan uyini yarmini sotib erini davolatishdi. Shunga oxirgi ilinjim sizdan bo'lib yozdim. Sizdan ollox rozi bo'lsin iloxim
(бемор яқинларидан СМС ўзгартирилмаган холда)
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсин. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)
@SAXIYLAR_UZ
🖱 🖱 🖱
KARTALARI
NBU uz card
5614 6814 2772 4012
Ашурова З.✅
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇⬅️ 🖱
@Shifoiy_uz 👁👁⬅️ xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
Rahmonova Gulchexraxon
Gepatit B D bo'lib qolishgan. Hozirda jigarga suv to'planishi boshlabdi. Qol oyoqlari ham dimiqib ishib qolyapti. Zaharli buqoqlari ham bor ekan. Xujayinlari yaqinda 1 ta buyraklari o'simta tufayli qurib qolib aperatsya yo'li bn olib tawlandi. Xozrida ular ham ximyaterapiya olishyaptimi. Xozrida yashayotgan uyidan boshqa mol mulki yo'q. Oilaviy sharoiti og'irligi sababli yashayotgan uyini yarmini sotib erini davolatishdi. Shunga oxirgi ilinjim sizdan bo'lib yozdim. Sizdan ollox rozi bo'lsin iloxim
(бемор яқинларидан СМС ўзгартирилмаган холда)
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсин. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)
@SAXIYLAR_UZ
KARTALARI
NBU uz card
5614 6814 2772 4012
Ашурова З.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇
@Shifoiy_uz 👁👁
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5❤🔥1🙏1
#ҚИЁМАТДА_ҚИЛИНГАН_ЭҲСОН_ДАРХТ_БЎЛИБ_ЎСАР_ЭКАН_СОЯСИДА_ЭҲСОН_ЭГАСИ_СОЯЛАНАР_ЭКАН
Абул Хайрдан ривоят қилинади:
«Менга етишича, одамлар қиёмат куни, оғирлик, жон ҳалқумга тиқилган ва шиддатли ғам пайтида, садақалари соясида бўладилар».
Шарҳ:
Қиёмат куни одамлар соя топа олмай, гирён уриб турган, бир парча сояга зор бўлиб турган пайтда банданинг бу дунёда худди шундай қийналиб турган одамларга қилган садақалари бошига соябон бўлади. Албатта, бу жуда улуғ мақомдир.

🙏14❤5❤🔥2😢2👍1💯1
Сукутларга чўк, қалбингдаги ҳамма ҳисларни қўйиб юбор, хоҳлаган ёмон кўрсин, хоҳлаган дўст бўлсин, хоҳлаган душман, хоҳлаган гул тутсин, хоҳлаган тикон, ҳаммага сукутинг ила жавоб қилавер, булар сен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган лаҳзадан бошлаб, сен Роббинг розилиги учун нафас олаётган бўласан...
T.me/AZAN_UZZ
T.me/AZAN_UZZ
❤15🕊5🙏3
ҲАЛОВАТ 383
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.
—Улар уйингизга келишидан неча кун, ҳафта ёки ой аввал бўлганди?
—Буни нима алоқаси бор ҳозир? -ўқрайди Жавоҳир. Шодиёрани кўзларидаги дард уни адо қилаётганди.
—Иш учун муҳим.
—Бир ҳафта олдин. -истамайгина жавоб берди Жавоҳир.
—Яхши. Мендаги маълумотларга кўра қизингиз Шодиёна, 3-февралда туғилган экан. Ҳомила тўққиз ойда туғилишини ҳисобга олиб. Ортга қайтадиган бўлсак, жабрланувчи Сайёра С. Май ойи бошларида ҳомиладор бўлса ҳисобга тўғри келаркан.
Элёр қўлидаги ҳужжатларни судяга узатиш баробарида шундай деди.
—Бола эрта туғилган деб, баҳона тўқишингиздан олдин бир нарсани айтиб қўяй, саккиз ойлик туғилган бола, яшаб кетиш фоизи жуда паст бўларкан. Шодиёна эса, соғлом вақтида 36-40 ҳафта оралиғида туғилган экан.
Элёрни келтирган маълумотларидан, залдаги ҳамма устиларидан, муздек сув қуйгандек сукутда қолдилар.
Наргиза ойига аҳамият берганди. Никоҳдан олдин ҳомиладор бўлган экан, деб ичидан қиринди ўтганди. Аммо болани Жавоҳирники деб ҳечам шубҳага бормаганди.
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐

❤23😱12🕊3❤🔥1👍1
ҲАЛОВАТ 384
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
Шодиёра Жавоҳирга қараб, бағри-дили эзилиб кетди. Бу ҳақиқат бўлса, У қай аҳволга тушаркин?
Қизини қанчалик ёқтиришини Шодиёра, Жавоҳирдан жавобини олган куни билганди.
Жавоҳир миясида айланаётган, Элёрни гаплари билан, Шодиёнани бўғинлаб "да-да"лаши, қиқирлаб кулишлари, аралашиб кетди.
Асабий кўзларини юмиб бошини ушлади.
Бу таҳмин, Сайёра ва Камолни ҳиёнатини кўрганидан, ҳам қаттиқроқ зарба берди кўнглига.
Қизини қанчалар яхши кўрарди...
—Эътироз билдираман. -прокурор деди. —Бу аёл, -қўли билан Шодиёрани кўрсатди. —Айбланувчи билан ҳали ажрашмаган. Жавоҳир ўша куни уйига келишдан олдин, шу аёл билан учрашувда бўлган, ким билсин, балки Жавоҳир шу аёл билан қайта яшаш учун, жанрланувчиларга шундай тухмат қилгандур.
—Бўлмаган гап! -деди Шодиёра, —Биз ўша куни қонуний ажрим масаласида гаплашгандик, ва ҳозирда расмий никоҳимиз бекор қилинган. Мен бу судда устозим ва бўлажак турмуш ўртоғимга ёрдам бериш учун қатнашяпман.

❤24😢10🕊3👍1
ҲАЛОВАТ 385
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
—Мен бу судда устозим ва бўлажак турмуш ўртоғимга ёрдам бериш учун қатнашяпман. Буни айбланувчига умуман алоқаси йўқ. -деди Шодиёра бир нафасда, кўз қири билан Жавоҳирга бир қараб қўйди. Уни ҳолати жуда абгор эди. Ҳамон, Шодиёнани ўйларди.
—Ҳурматли судя илтимосим қондириладими? Судгача днк қилдирайми деб тургандим, аммо қонунга зид экани учун.... -деди Элёр.
—Мен талаб қиламан. -деди бошидан буён жим ўтирган Жавлон фермер.
Камол, прокурор бунга қарши бўлди. Жавоҳир ҳамон бир нуқтага термулганча, жим эди.
Анча тортишувдан кейин, судя Жавлон фермерга ён босди.
ДНК га рухсат берди.
—Шошманглар. -деди Сайёра залдаги ҳаммага бир-бир қараб чиқаркан. —Қизимни қийнаманглар. Уни сарсон қилманглар. Ҳеч қандай текширув керакмас. Шодиёна.... У... росдан Жавоҳир акани фарзанди эмас.
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
Давоми бор

Telegram
АZAN UZZ
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم
✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
💥Бизни канал ёш танламас.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари
@FIRDAVS188✓

😱35❤22🕊4😢3👍2
ШИФО ОЯТЛАРИ
“Шифо” сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
١ – وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ.
1. Мўмин қавм дилларига шифо – ором беради (Тавба сураси, 14-оят).
٢ – وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ.
2. Диллардаги нарсаларга шифо (Юнус сураси, 57-оят).
٣ – فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ.
3. Унда одамлар учун шифо бордир (Наҳл сураси, 69-оят).
٤ – وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ.
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз (Исро сураси, 82-оят).
٥ – وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ.
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради (Шуаро сураси, 80-оят).
٦ – قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ.
6. Айтинг: “(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят).
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан
https://t.me/AZAN_UZZ

❤14🕊2
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 28-октябрь, чоршанба
Ҳижрий: 1448 йил 17-жумадул аввал
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 05:14
Бомдод: 05:32
Қуёш: 06:49
Ишроқ: 07:04*
Зуҳо: 09:23*
Пешин: 12:07
Аср: 15:42
Шом: 17:27
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 18:57
Таҳажжуд: 01:17*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.

❤10🕊2👍1🙏1
Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз.
1️⃣) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.🕌
2️⃣) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.☝️
3️⃣) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.🥀
4️⃣) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телвизор кўриш, интернетда ўтириш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.❌
5️⃣) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.❌
6️⃣) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.📿
7️⃣) Уйғотгични қўйиб ётиш.⏰Бироқ кишида қатиийлик бўлмаса, уни ўн мартта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.
ЭРТАГА АЗОН САСИ ИЛА БОМДОДГА УЙГОНИШ НАСИБ ЭТСИН БАРЧАМИЗГА
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ
ХАЙРЛИ ТУН БАРЧАГА

🙏29❤14🥰6👍5🕊3
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨
🌤 Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хонадонингизга файз, қалбингизга хотиржамлик ва танангизга соғлик-омонлик бериш билан бошласин. Сиз бошлаган ҳар бир хайрли ишда Ўзи мададкор бўлсин.
📖 Тонгги ҳикмат:
Шукр қилинган неъмат зиёда бўлур, шикоят қилинган неъмат эса қўлдан чиқур. Кунимизни шукр ва зикр билан бошлайлик.
📿 Кунлик зикр:
«Алҳамдулиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур».
(Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш Унинг ҳузуригадир).

❤8🕊2
Forwarded from Firdavs
Энг гузал АЗОН
<unknown>
#АЗОН 👆👆
ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГУВЧИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОҲАНГ😪😪
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ ! Саломатмисиз аҳли қадрдонларим. Қаранг яна тонг отди. Ишқилиб бомдод намозидан қолиб кетмадингизми🤔🤔. Дуолар оламида мазза қилдингизми😊😊. Илоҳим жониз тинч бўлсин😊😊. Бугунги тонгингиз муборак бўлиб дуоларингиз ижжобат бўлсин🤲🤲🤲🤲
👇👇👇👇

🥰2🙏2🕊1
СУБХАНАЛЛОХ! СУБХАНАЛЛОХ!
АЛХАМДУЛЛИЛАХ! АЛХАМДУЛЛИЛАХ!
АЛЛОХ КУРГУВЧИ БИЛГУВЧИ ЭШИТГУВЧИ БУЮК ЗОТДИР!
https://t.me/AZAN_UZZ
АЛХАМДУЛЛИЛАХ! АЛХАМДУЛЛИЛАХ!
АЛЛОХ КУРГУВЧИ БИЛГУВЧИ ЭШИТГУВЧИ БУЮК ЗОТДИР!
https://t.me/AZAN_UZZ
❤7🙏3🕊1💯1
#Кун_ояти
Аллоҳга иймон келтириб, Унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб, яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоб оладилар, жаннатга дохил бўладилар.
«Тафсири Ҳилол» китобидан

❤10🙏3🕊2
Қуръон мунча ҳам ажойиб-а!
Қуръонни Жаброил алайҳиссалом олиб тушди. Натижада, У Фаришталар орасида энг афзалига айланди.
Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга тушди. Натижида, У зот бутун одамзотнинг саййидига айланди.
Қуръон уммати Муҳаммадга нозил қилинди. Натижада, бу уммат энг яхши умматга айланди.
Қуръон рамазон ойида нозил бўлди. Натижада, рамазон ойи ойларнинг энг афзалига айланди.
Қуръон қадр кечасида нозил бўлди. Натижада, у кечалар ичида энг яхшиси ва минг ойдан афзалроқ бўлди.
Энди, нима деб ўйлайсиз? Агар Қуръон қалбларимизга жо бўлса қандоқ!

❤19🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одатда таҳорат қилиб бўлгандан сўнг ўқиладиган намоз “Шукри вузуъ” (таҳоратнинг шукри) дейилади.
Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар”.
Имом Абу Довуд ривоят қилган.

❤10🥰2🕊2
ТОНГГИ ДУО
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим...
Аллоҳим...
Бу тонг эшигимга умид, қалбимга ҳаловат, умримга барака ёзгин.
Бугун мени Сенинг муҳаббатингдан узоқлаштирадиган ҳар бир сўз, ҳар бир фикр ва ҳар бир амалдан Ўзинг асрагин.
Кўзларимга гўзалликларни кўришни, тилимга ширин сўзлашни, қалбимга кечиримли бўлишни, руҳимга эса Сенга суянган ҳолда яшашни насиб этгин.
Эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси...
Бугун ташлаган ҳар бир қадамимни хайрли қилгин.
Меҳнатларимга барака бергин.
Кутаётган хайрли хушхабарларимни енгиллаштиргин.
Кечиккан дуоларимни раҳматинг ила гўзаллаштиргин.
Қалбимда асраган барча ниятларимни Ўзинг биласан, Роббим...
Мен учун хайрли бўлганини енгил қилгин, хайрли бўлмаганини эса кўнглимни оғритмасдан мендан узоқлаштиргин.
Уйимни тинчлик-ҳаловат, дастурхонимни барака, оиламни соғлик, кўнглимни эса иймон билан тўлдиргин.
Қарздорларга енгиллик, беморларга шифо, иш излаётганларга хайрли эшиклар, фарзанд кутаётганларга хайрли фарзандлар, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ ва солиҳа жуфтлар насиб этгин.
Бугун ҳеч кимнинг қалбини оғритмай яшашни, оғринган дилларни овутишни ва менга омонат қилган умрингни Сенинг розилигингга мувофиқ ўтказишни насиб этгин.
Бу кунни раҳматинг, мағфиратинг ва бараканг билан гўзал қилгин.
Сен ёнимда эканнг, ҳеч бир эшик мен учун ёпиқ қолмаслигига ишонаман.
Сенга суянаман... Сенга сиғинаман...
Ва бу кунимни Сенга омонат қиламан.
Омин.🤲

🥰10❤8🙏4🕊2
КУРЪОН СУРАСИ ЁЗИЛГАН ҚОҒОЗНИ МАЙЙИТГА ҚЎШИБ ҚАБРГА КЎМИШ
#Қуръон
✅2275-САВОЛ: Биз томонларда қабрга Мулк сурасини қўл ёзмасини маййит билан бирга кўмиш одат бўлиб қолган. Айрим одамлар ҳатто эр-хотин бир-бирига Қуръони карим совға қилади ва қай бири вафот этса, Қуръони карим билан бирга кўмилар экан. Бу қанчалик тўғри?
✅ ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай ишлар гуноҳ ҳисобланади. Чунки бу ишда Аллоҳ таолонинг муборак каломини оёқости ва беҳурмат қилиш бор. Савоб ва гуноҳ масаласини ҳар ким ўз ақли билан топиб ололмайди. Шариат нимага рухсат берган бўлса, демак уни қилиш жоиз, нимани тақиқлаган бўлса, демак ундан тийилиш керак. Ҳар ким ўзига тўғри деб билган ишни қилиши адашишга олиб боради.
Маййитга қўшиб, сура ёзилган қоғоз ёки Мусҳафнинг ўзини қўшиб кўмиш Қуръони карим эҳтиромига зид иш ҳисобланади.
Уламолар Қуръони карим оёқости бўлиш хавфи бор жойларга ояти карималарни ёзишни ман қилганлар. Ҳатто маййитнинг кафанига ҳам ояти карималарни ёзиш мумкин эмас, чунки маййит чириб, ундан чиққан нажосатлар мазкур оятлар ҳамда муқаддас номларни нажосат қилади, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

❤18👍8🙏2🕊2