«Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари» минтақавий дастури доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева билан учрашув ташкил этилди. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган ёш сиёсатчилар, депутатлар ҳамда жамоат фаоллари иштирок этди.
Мулоқот давомида Танзила Нарбаева делегациялар вакилларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ва парламент ислоҳотлари, Сенатнинг ваколатлари ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўрни ҳақида маълумот берди.
Учрашувда ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу йўналишларда ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Минтақавий ҳамкорликнинг келажаги бугун ёшлар ўртасида қандай алоқалар шаклланишига ҳам боғлиқ. Ёшлар ўртасидаги дипломатик алоқалар қардош мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
👉@bahodirahmedoff👈

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Октябрда нега бутун минтақада ҳаво оғирлашди? Рақамлар ва реал ҳолат
Сўнгги кунларда атмосфера ҳавосининг сифати бўйича Экология қўмитаси махсус видео тайёрлаб,вазиятни батафсил тушунтириб берибди. Унда масалага фақат бир шаҳар доирасида эмас, балки яхлит минтақавий муаммо сифатида қаралган ва аниқ илмий фактлар келтирилган.
Қўмита тақдим этган рақамларга қарайдиган бўлсак, 26 октябрь ҳолатига кўра, Марказий Осиёнинг кузатувдаги 8 та йирик шаҳридан 6 тасида ҳаво сифати индекси 100 дан ошган: Бишкек (160),Тошкент (157), Чимкент (149), Душанбе ва Қарағанда (134). Қозоғистонда эса ноқулай метеошароит бўйича огоҳлантириш берилган шаҳарлар сони бир неча кунда 4 тадан 10 тага етган.
Видеода бундай бир вақтда кузатилган ҳолатга бир нечта табиий ва инсон фаолияти билан боғлиқ омиллар таъсир кўрсатгани тушунтирилган:
1. Антициклон ва ҳарорат инверсияси: Октябрь охирида минтақа бўйлаб шамол сусайиб,ёғингарчилик бўлмаган. Оқибатда ер юзасига яқин қатламда ҳаво алмашмай, атмосферада ташламалар тўпланиб қолган. Шу боис шаҳарларда кундузгига қараганда тунги вақтда ифлосланиш кўрсаткичи юқорироқ бўлмоқда.
2. Табиий чанг белбоғи: Минтақамиз Қорақум, Қизилқум ва Оролқум билан ўралган. Ўтказилган лаборатория таҳлиллари ҳаводаги майда зарраларнинг (PM2.5) қарийб 40 фоизини айнан табиий чўл чанглари ташкил этганини кўрсатмоқда. Айрим чангли кунларда бу улуш ҳатто 78 фоизгача етган.
Шу билан бирга, Экология қўмитаси ифлосланишнинг 42,6 фоизи транспорт, саноат ва иситиш тармоқлари ҳиссасига тўғри келишини ҳам очиқ қайд этган. Шунингдек, 2026 йилнинг ўтган даврида Тошкентда зарарли зарралар қарийб 30 фоизга камайгани, октябрдаги ҳолат эса аномал об-ҳаво оқибати экани билдирилган.
Бундан қандай хулоса қилиш мумкин?
Энг асосийси масалага комплекс ва тизимли ёндашув зарур. Бир томондан, чўлланишга қарши қўшни давлатлар билан биргаликда яшил белбоғлар барпо этиш ва метеорологик ҳамкорликни ривожлантириш муҳим бўлса, иккинчи томондан, шаҳарларнинг ўзида жамоат транспортини ривожлантириш, қурилишларда чангни бостириш талабларини бажариш ва саноат корхоналарига фильтрлар ўрнатиш ишларини изчил давом эттириш керак.
Қўмита томонидан илмий асосланган бундай очиқ тушунтиришлар бериб борилиши муаммонинг кўламини тўғри баҳолаш ва унга аниқ ечимлар топишда жуда муҳим.

Kia Sonet — шаҳар ҳаёти учун қулай кроссовер
Автомобильни 50 фоиз бошланғич тўлов билан, 52 ой муддатга ва йиллик 0 фоиз ставка асосида харид қилиш мумкин. Ойлик тўлов 1 922 115 сўмдан бошланади.
Бепул тест-драйвга ёзилиб, тўлов жадвалини олиш учун Kia Yakkasaroy’га мурожаат қилинг.
Телефон: +99855-500-05-13.
Шартлар индивидуал ҳисобланади. Суғурта мажбурий.

Японияда эр-хотин бир фамилияда бўлиши қонун билан мажбурий экан. Фуқаролик кодексининг 750-моддасига кўра, никоҳдан ўтаётганда эр ёки хотиндан бири иккинчисининг фамилиясини олиши шарт, ҳар бири ўзиникини сақлаб қола олмайди. Қонунда ким кимнинг фамилиясига ўтиши белгиланмаган, лекин амалда аёлларнинг деярли 96 фоизи эрининг фамилиясини оларкан.
#qiziq
👉@bahodirahmedoff👈
#qiziq
👉@bahodirahmedoff👈
Қишки ажал уйғонишга улгурибди
Мирзо Улуғбек туманида 6 нафар фуқаронинг ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилибди.

Аудиоподкастимиз давом этади. Шанба куни 11:00да навбатдагиси бўлиб ўтади.
Аудиоподкаст мавзуси: "ЙПХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги ўзаро муносабат"
Подкаст меҳмонлари: соҳа бўйича амалиётчи адвокат Хайрулло Қосимов (@advokatqosimov), адвокат Азимжон Йўлдошев ва ҳуқуқшунос Сиддиқжон Исмоилов.
Саволлар бўлса @SiddiqjonIsmoilov га ёзинг

Иқтисодий судлар 9 ойда 312 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқибди
Олий суд маълумотига кўра, 2026 йилнинг 9 ойида иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда 312 322 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилибди. Энг кўп ишлар Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Тошкент ва Бухоро вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўрилган.
Асосий кўрсаткичлар:
- инвестициявий низоларга оид 46 та иш кўрилиб, 14 тасида даъво талаблари қаноатлантирилган;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 52 136 та иш кўрилиб, улар фойдасига 6,8 трлн сўм ундирилиши белгиланган;
- аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш учун 2 591 та хусусий ажрим чиқарилган.
Ишларнинг асосий қисмини банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маҳсулот етказиб бериш, кредит ва коммунал хизмат кўрсатиш шартномалари ҳамда тўловга қобилиятсизликка оид низолар ташкил этган.
Юқори инстанцияларда:
- апелляция тартибида 4 734 та иш кўрилиб, 697 та қарор бекор қилинган, 341 таси ўзгартирилган;
- кассация тартибида 2 896 та иш кўрилиб, 620 та қарор бекор қилинган, 301 таси ўзгартирилган;
- тафтиш тартибида 2 515 та иш кўрилиб, 350 та қарор бекор қилинган, 81 таси ўзгартирилган;
- Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш тартибида 593 та иш кўриб, 264 та қарорни бекор қилган, 28 тасини ўзгартирган.
👉 @bahodirahmedoff👈

Корхона банкрот бўляпти, ходимларга ойлик тўланмаган. Кредиторлар "келишиб" олишлари мумкинми?
Тўқимачилик фабрикаси банкротлик ёқасида. Банк ва йирик етказиб берувчилар қарздор билан келишув битими тузишга қарор қилишди: қарзларни бўлиб-бўлиб тўлаш, фабрика ишлашда давом этсин. Ҳамма рози. Фақат битта муаммо — 150 нафар ходимнинг уч ойлик иш ҳақи ҳамон тўланмаган.
Суд бундай келишувни тасдиқламайди. Олий суд Пленуми буни аниқ белгилаган: "иш ҳақи бўйича қарзнинг мавжудлиги суд томонидан келишув битимини тасдиқлашни рад этиш учун асос бўлади".
Яъни кредиторлар ўзаро қанча келишмасин, аввал ходимлар ўз ҳалол пулини олиши керак. Ойлик қарзи турган экан — "келишув" орқали иш ёпилмайди.
Демак: корхонангиз банкротлик жараёнида бўлса ва ойлик олмаган бўлсангиз — бу масалани суд бошқарувчиси ва судга ёзма етказинг. Сизнинг қарзингиз ҳал бўлмагунча келишув битими тасдиқланмайди.
#sudishi #bankrotlik

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатларининг IV парламентлараро форумида иштирок этди.
Форумда минтақада ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма муҳокамаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Сенат Раиси савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қонунчилик тажрибасини алмашиш бўйича таклифларни илгари сурди.
Форум якунида Душанбе декларацияси қабул қилинди. Декларация минтақавий ҳамкорликни амалий чоралар билан мустаҳкамлаш ҳамда парламентлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Сунъий интеллект савдо ходимининг ишини енгиллаштира оладими?
Чакана савдода ходимлардан нафақат мижозларга хизмат кўрсатиш, балки қонунчиликдаги талабларга ҳам амал қилиш талаб этилади. Айрим ҳолатларда харидорнинг ёшини аниқлаш ҳам қўшимча вақт ва эътиборни талаб қилади.
BAT Uzbekistan тақдим этган Yoti тизими шу жараённи автоматлаштиришга қаратилган.
Сунъий интеллект харидорнинг юз тасвири асосида унинг ёшини кассадаги планшет орқали бир неча сонияда баҳолайди. Тизим ҳужжат талаб қилмайди ва маълумотларни сақламайди. У Тошкентдаги савдо объектларида ишлай бошлаган.
29 октябрь куни RISE конференциясида ушбу технология билан бирга чакана савдода рақамлаштиришнинг бошқа ечимлари ҳам тақдим этилди. CRPT Turon товарларни рақамли маркировка асосида назорат қилиш, UZINFOCOM эса сунъий интеллект ёрдамида қонунчилик талабларига риоя этиш масалаларини муҳокама қилди.
Конференциядаги асосий мавзулардан бири — технологиялар савдо жараёнларини қанчалик самарали ва қулай ташкил этишга ёрдам бериши. Бу борада СИ, компьютер кўриши ва автоматлаштирилган тизимларнинг имкониятлари кўриб чиқилди.

Мунира Аминова Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланибди. Тайинловдан бир неча сигналларни кўриш мумкин.
Ëш кадр айнан мана шундай жойга қўйилгани бир сигнал. Яна бир сигнал бу унинг гуманитарий эканлиги. Илм-фанда (айниқса постсовет давлатларида) ижтимоий-гуманитарий соҳага ўз вақтида эътибор етарли даражада бўлмади.
Яна бир сигнал Аминова сиёсий фанлар докторлиги. Сиёсий фанлар, политология, социология каби фанларни биздаги ривожига совет даври ва советдан кейинги маъмурият пайтида (мен буни қасддан дейман) тўсиқ қўйиб келинди. Энди соҳани вакили ОАКка раҳбар қилиниши ижобий сигнал.

Forwarded from YURISTKADR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Журналист ва блогерлар нега қамаляпти?
“Суд ва ҳуқуқ” подкастимизнинг биринчи сонини айнан шу мавзуда олдик.
Подкастнинг биринчи меҳмонлари – адвокатлар Ҳайрулло Қосимов ва Баҳодир Ахмедовлар.
Марҳамат кўринг ва изоҳларда фикрингизни қолдиринг👇
👉https://www.youtube.com/watch?v=LX8aVYSlUO0
👉@yuristkadr

YPX xodimi bilan munosabat
Bahodir Ahmedov
ЙПХ ходимлари дислокация билан туриши шартми?
#audiopodcast
Бу сафарги аудиоподкастимиз ҳам жуда қизиқ бўлди. Айниқса адвокат Хайрулло ака Қосимов (@advokatqosimov) билан айрим масалаларда фикрларимиз турлича бўлгани мунозарани янада қизитди.
Биз ушбу подкастимизда бир неча масалаларга тўхталиб ўтдик:
ЙПХ ходимининг мажбуриятлари, касбий маданияти,
хайдовчиларга Сиз деб мурожаат қилиши,
агар ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этса ёки хизмат интизомини қўпол равишда бузса,
онасини шифохонага етказиш учун қоида бузган шахс,
Алкогол ва наркотик таъсирида машина хайдаш,
судлардаги адолатсиз амалиёт,
йўл транспорт ҳодисаси натижасида одам ўлиши,
дислокация ўрнатиш, радарга йўл белгиси қўйиш тўғрими?
Саволингизни: @ABarizabot гa қолдиринг

Bahodir Ahmedov – YPX xodimi bilan munosabat
Нега бу аудиоподкаст ғояси келди? Охирги вақтлар сайр қилишда асосан аудиокитоблар, youtube подкастларниям аудиосини қулоқчин билан эшитиб юрибман. Узоқ сайр соғлиққа фойда. Залда ҳам эрмак қиляпман. Автомобилда узоқ йўлга чиққанда ҳам бир китобни ёки 2-3та подкастни тугатиб қўясиз.
Аудиоподкастларда юридик соҳадаги маълумотлар ва фикрлар сизларга асқотиб қолади деб ўйладим. Соҳанинг эгаси бўлган экспертлар қатнашмоқда. Кўпроқ фаол бўлсангиз хурсанд бўламиз. Фаоллик бу савол юбориш, таклифлар бериш, аудиоподкастни дўстларга улашиш ёки ўзингиз доимий эшитиб бориш кўринишида бўлиши мумкин. Сизларсиз биз ҳеч нарса қила олмаймиз, дўстлар!