Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган ТуркПА Кенгашининг XV ялпи мажлисида парламентлараро ҳамкорлик ва замонавий технологияларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди. Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси иштирок этди.
Ялпи мажлис доирасида Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Жўқорғи Кенгеш раиси Марлен Абдрахманов билан учрашувлар ўтказилди.
Музокараларда парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, интеграция жараёнларини қўллаб-қувватлаш ва қардош халқлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
👉@bahodirahmedoff👈

Банкротликда махсус ҳисобварақлар очилиши белгиланди
Адлия вазирлиги банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3420-3, 2026 йил 20 октябрь).
Унга кўра, тадбиркорга нисбатан санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомили жорий этилса, унинг маблағларини бошқариш учун банкда махсус ҳисобварақ очилади;
🟢 тадбиркорнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари тўхтатилади ҳамда мавжуд ва кейинчалик келиб тушадиган маблағлар махсус ҳисобвараққа ўтказилади;
🟢 асосий ва иккиламчи ҳисобварақларга қўйилган банд тўлов ҳужжатлари, шу жумладан инкассо топшириқномалари ҳамда банд солиш тўғрисидаги қарорлар уларни қўйган ташкилотларга (органларга) ижросиз қайтарилади;
🟢 махсус ҳисобварақдаги маблағлардан эса фақат мижознинг ёки суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномаси асосида фойдаланилади.
Бу ҳисобварақни, асосий ҳисобварақ ёзилган шартномани тузган контрагентлар қаердан биларкин? Шуниси қизиқ
👉@bahodirahmedoff👈
Адлия вазирлиги банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3420-3, 2026 йил 20 октябрь).
Унга кўра, тадбиркорга нисбатан санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомили жорий этилса, унинг маблағларини бошқариш учун банкда махсус ҳисобварақ очилади;
Бу ҳисобварақни, асосий ҳисобварақ ёзилган шартномани тузган контрагентлар қаердан биларкин? Шуниси қизиқ
👉@bahodirahmedoff👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муддат белгиланмаган маҳсулот етказиб бериш шартномаси (договор поставки) қанча амал қилади?
ФК 438-моддаси иккинчи қисмига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасида унинг амал қилиш муддати белгиланмаган бўлса, шартнома бир йилга тузилган ҳисобланади.
Суд иши: масалан, "Orzu-havasbank" АТБ ва "Ishqilmas" МЧЖ ўртасида электрон харид орқали тузилган шартномада бешта махсус техника етказиб бериш назарда тутилган(жами 180 млн сўмга). Шартноманинг амал қилиш муддати “31 декабргача” деб ёзилган, лекин йил кўрсатилмаган. Сотиб олувчи тўловни қилган, етказиб берувчи эса товарни бермаган. Тўланган пул, закалат ва пеня суд қарорлари билан аллақачон ундириш белгиланган. Шундан кейин сотиб олувчи яна судга чиқиб, шартномаларни бекор қилишни сўраган — "шартномалар ҳали кучда, бекор қилинмаган" деб.
Олий хўжалик суди Пленуми 203-сон қарорининг 21-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги аниқланса, суд бекор қилиш даъвосини рад этади.
Суд шу сабабли даъвони рад этган: муддат бир йил деб ҳисобланганидан кейин шартномалар ўз-ўзидан тугаган, яъни бекор қиладиган нарса қолмаган.
Демак: шартномада муддат йўқ ёки тўлиқ кўрсатилмаган бўлса, у бир йилдан кейин ўз-ўзидан тугайди. Пул қайтарилган, шартнома муддати ўтган бўлса, уни "бекор қилдириш" учун судга чиқишнинг маъноси қолмайди.
#sudishi
Саволингизни: @ABarizabot гa қолдиринг

Бугун Анҳор парки ёнбошидаги канал бўйида Олий суднинг иккита аёл судьяларини кўриб қолдим. Суд процессларида унча-мунча эркакларни тирқиратиб ташайдиган судья хонимларимиз гулларни расмга олиб юришибди. Аёлларимиз барибир нозик ҳилқат. Улар судьями прокурорми барибир гўзалликка дарров эътибор қилишади. Фикрлашимиздаги қотиб қолган конструкт сабаб судьяларни дағал, ҳиссиз деб ўйлаймиз.
Энг қизиғи кўчада кўрганлар ҳеч ким бу аёлларни Олий суд судьялари деса ишонмайди. Ўзимам бошида танимабман. Қарасам судьялар. Мия сонияларга диссонансга учради...

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интенсив боғ сақлаб қолиниб, соғломлаштирилибди
Агентлик хабарига кўра, боғ (“SIYAVUSH AGRO” МЧЖ) 106 гектар майдонда интенсив мевали боғ ташкил этиш учун “Агробанк” АТБдан кредит олган. Бироқ боғ ҳосилга кириб, даромад келтира бошлагунга қадар кредитни қайтариш муддати келгани сабабли молиявий қийинчиликлар юзага келган. Банк ҳам кутиб турармиди, шартномадаги суммани талаб қилган.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги кўмагида қарздор ва банк ўртасида музокаралар ўтказилган. Натижада қолган 14,59 млрд сўм қарзни 24 ой давомида, ҳар ойда 608 млн сўмдан тўлаш бўйича келишувга эришилган. Тўловга қобилиятсизлик ишларида келишув битими тузиш таомили бор.
Келишув битими Бухоро вилоят судининг 2026 йил 8 октябрдаги ажрими билан тасдиқланган. Тўловга қобилиятсизлик иши тугатилиб, корхона фаолияти қайта тикланган. 10 та доимий ва 400 нафаргача мавсумий иш ўрни сақлаб қолинган.
Тўловга қобилиятсизлик (халқ тилида - банкротлик) ишларида санация, яъни соғломлаштириш жуда муҳим. Сақлаб қолинган корхона бу ютуқ.

СУДДАН КЕЙИН ҲАМ ФОИЗ ҲИСОБЛАШЯПТИМИ — БАНКНИ ЎЗИГА ЖАРИМА БОР
Кредит қарзингиз суд орқали ундирилди. Ҳал қилув қарорида аниқ сумма ёзилган. Лекин бир неча ойдан кейин банк "фоиз ва пеня яна ўсди" деб янги ҳисоб юборди. Тўғрими?
Йўқ. 2024 йилгача амалиёт шундай эди, қонунчилик ҳам. Ундан кейин бу тақиқланган. Фуқаролик кодексининг 744-моддаси учинчи қисмига кўра: "Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади"
Марказий банкнинг жарималар тизимига кўра, суд қарори чиққандан кейин ҳам фоиз ва неустойка ҳисоблашни тўхтатмаган банкка ҳар бир ҳолат учун 3 млн сўм жарима бор. Бундай ҳолатлар 100 тадан ошса — камида 300 млн сўм.
Демак: суд қарори чиққач, банкдан қарз қолдиғи бўйича ёзма маълумотнома олинг ва уни суд қарордаги сумма билан солиштиринг. Сумма ўсиб бораётган бўлса — бу банкнинг хатоси ва уяғини нима қилишни ўзингиз биласиз.
Саволингизни: @ABarizabot гa қолдиринг
#bank

Солиқ текшируви 10 млрд сўмдан ортиқ ҳисоблаган — тадбиркорнинг тушунтириши олинмаган экан
Қарши шаҳридаги "Р.Б.Г." МЧЖга солиқ текшируви бўйича 6,8 млрд сўм жарима, 2,7 млрд сўм фойда солиғи ва 1,8 млрд сўм ҚҚС ҳисобланган. Бизнес омбудсманга кўра, далолатнома тадбиркорнинг асослантирувчи маълумотлари олинмасдан расмийлаштирилганини ва материаллар кўрилишида унинг иштироки таъминланмаганини аниқлаб, вилоят солиқ бошқармасига тақдимнома киритган. Қарор қайта кўриб чиқилиб, жарима 383 млн сўмга, ҚҚС 229,8 млн сўмга камайтирилган, фойда солиғи эса тўлиқ чиқарилган. Текширувни рўйхатга олишда хатога йўл қўйган икки ходимга чора кўрилибди.

Олий суд қарийб 6 миллиард сўмлик асоссиз солиқ ва жаримани бекор қилди
Биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарори билан аризачи “А” МЧЖнинг жавобгарлар Солиқ қўмитасининг 2025 йил 10 апрелдаги 39-39-сонли ва йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг 2025 йил 17 февралдаги 42/20-3-07461-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Ушбу ҳал қилув қарори юқори инстанцияларда ўзгаришсиз қолдирилган.
Аниқланишича, инспекциянинг низолашилган қарори билан аризачига нисбатан 2 516 205 521,25 сўм фойда солиғи ва 20 фоиз миқдорида 3 354 940 695,0 сўм молиявий жарима ҳисобланиб, Солиқ қўмитасининг низолашилган қарори билан аризачининг шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Қўшимча солиқлар ҳисобланишига товар моддий бойликлар жамиятнинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёсланганда кирим ҳужжати бўлмаган 16 774 703 475,0 сўмлик товар моддий бойликлар (ёқилғи маҳсулотлари) реализацияси амалга оширилганлиги аниқланганлиги асос бўлган.
Бироқ, “Б” МЧЖ билан аризачи ўрталарида 2023 йил 27 декабрда нефть маҳсулотларини қабул қилиш, омборларда сақлаш ва юклаб бериш, алоҳида ҳисоботларини юритиш ва қайтариб бериш ҳақида масъул сақлаш шартномаси тузилганлиги, аризачи омборларида ҳақиқатда мавжуд бўлган ва 2024 йилда айланмалари бўлган масъул сақловдаги дизель маҳсулотлари инобатга олинганлиги текширув далолатномасида қайд этилмаган.
Ваҳоланки, 029.10 ҳисоб рақамидаги (масъул сақлаш шартномасига асосан) нефть маҳсулотлари ҳақидаги маълумотларга кўра, аризачида 2025 йил 1 январь ҳолатига 2 571,637 т. АИ-80, 123,957 т. АИ-92 автобензин, 1684,273 т. дизель ёқилғиси, 1,345 т. ферсол маҳсулотлари мавжуд бўлган бўлиб, 2025 йил 15 январь ҳолатига 1 983,884 т. АИ-80, 243,662 т. АИ-92 автобензин, 1 505,803 т. дизель ёқилғиси, 1,345 т. ферсол маҳсулотлари қолдиқда бўлган.
Дастлабки суд жараёнларида жавобгар вакиллари сақлаш учун қабул қилинган нефть маҳсулотлари 029.10 ҳисоб рақамида кўрсатилган бўлса-да, улар ЭХФлар орқали реализация қилинганлиги сабабли, Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан реализация қилинган миқдор яширилган тушум деб баҳоланиб, унинг қийматига фойда солиғи ҳисобланганлиги ва молиявий жарима солинганлиги ҳақида кўрсатмалар берган.
Келгусида эса жавобгар вакиллари 16 774 703 475,0 сўмлик реализация қилинган товар моддий бойликлар (ёқилғи маҳсулотлари)нинг барчасини ҳам “Б” МЧЖдан шартномага мувофиқ масъул сақлаш учун қабул қилинган маҳсулотлардан иборат деб бўлмаслиги, бу миқдордаги ТМБларнинг айрим қисмининг келиб чиқиши маълум эмаслиги ҳақида важлар келтирган.
Шу билан биргаликда, аризачи томонидан реализация қилинган суммадан келиб чиқиб ҚҚС тўланганлиги жавобгар томонидан инкор этилмаган.
Судлов ҳайъати мажлисида аризачи вакиллари томонидан жамиятга нисбатан қўшимча солиқ ва молиявий жарима ҳисобланишига асос бўлган 16 774 703 475,0 сўмлик товар моддий бойликлар (ёқилғи маҳсулотлари) “Б” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан масъул сақловда бўлган маҳсулотлардан иборатлиги ва бу маҳсулотлар ЭХФ расмийлаштирилган ҳолда жамият томонидан реализация қилинганлиги кўрсатилса-да, бу ҳолат текширув натижаси бўйича далолатномада акс эттирилмаган.
Бундай ҳолатда, жавобгар томонидан ТМБларга оид ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаган ва шу сабабли аризачига нисбатан қўшимча солиқ ҳисоблашда ишончли далилларга таянилган, низолашилган қарор эса асосланган деб бўлмайди.
Шу сабабли, Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, аризани қаноатлантириш ҳамда жавобгар зиммасига текширув материалларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2026 йилнинг биринчи ярмида тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти обзоридан

Суд жараёнларидан шундай лавҳалар аҳолининг ҳуқуқий онгини ошишига катта ёрдам беради. Ҳуқуқий тарғибот шундай форматда янада таъсирлироқ бўлади. Instagram’га қилингани янада халққа яқинлашиш.
👉@bahodirahmedoff👈
👉@bahodirahmedoff👈
СЎРАМАГАН КРЕДИТИНГИЗНИ ТИҚИШТИРИШСА — БУ ҚОНУНБУЗАРЛИК
10 млн сўм кредит сўраб бордингиз. Ходим эса “20 млн олақолинг, фарқи кам, кейин керак бўлади” деб кўндирмоқчи. Яхшилаб ўйлаб кўринг. Сизга қанча сумма керак ўзи ва сиз қанчасини қайтаришга қурбингиз етади. Тўловларни тўлолмай, пеня ва жарималар ичида қолиб кетмайсизми?
2026 йилдан бундай ҳаракат низомда тўғридан-тўғри инсофсиз амалиёт деб белгиланди. Низомнинг 33-бандига кўра: "Банк фаолиятида инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди, жумладан: ... истеъмолчиларга кредит олиш бўйича аризасида (сўровида) кўрсатилган миқдордан ортиқча суммада кредит таклиф этиш ҳамда уни олишга ундаш".
Шу банднинг ўзида банк ходимларини мижоз қарзини оширгани учун мукофотлаш тизими жорий қилиши ҳам тақиқланган ҳаракат. Яъни ходимнинг "кўпроқ олинг" дейишига режа ва бонус сабаб бўлмаслиги керак. Инсофсиз амалиёт учун банкка ҳар бир ҳолат бўйича 7,5 млн сўм жарима бор.
Демак: аризада ёзганингиздан ортиқ пул олишга мажбур эмассиз. Ходим қистаса — рад этинг, такрорланса — банкка ёзма шикоят, кейин Марказий банкка мурожаат. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлдими?

Юридик бўлим. Бирор одам 22:00дан эрта кетмайди. Бир куни бир киши 18:00да кетиб қолибди. Эртаси куни яна айнан ўша ходим 18:00лар атрофида кетибди. Бошқа ходимлар дарров эътироз қилиб бошлиқни олдига киришибди.
Бошлиқ эътирозларни тинглаб бўлиб: хабаринглар йўқми у ахир таътилда-ку деган экан.
👉@bahodirahmedoff👈
Бошлиқ эътирозларни тинглаб бўлиб: хабаринглар йўқми у ахир таътилда-ку деган экан.
👉@bahodirahmedoff👈
Бола дўконда телевизорни синдирди — ота-онаси 22,8 млн сўм тўлайди
Зангиота туманлараро фуқаролик суди “TEXNOMART” дўконининг Келес филиалидаги 22,8 млн сўмлик телевизорни синдирган кичик ёшдаги қизнинг ота-онасидан зарарни солидар тартибда ундиришга қарор қилибди.
Ота-она 2025 йил 22 июлда муддати келган тўловни қилиш учун фарзанди билан филиалга келган. Қизи назоратсиз қолиб, соат 09:00 атрофида қўлига нарх кўрсатувчи қурилмани олган ва витринадаги телевизорни уриб шикастлантирган. Ота буни кўриб, қизини ҳодиса жойидан олиб кетган. Дўкон ходимлари ота-оналарни чақириб, зарар етказилгани ҳақида хабар берган. Телевизор сервис марказига юборилган, сервис хулосасига кўра уни таъмирлаш имкони бўлмаган. Дўкон зарарни судгача ихтиёрий тўлашни таклиф қилган, огоҳлантириш хати ҳам юборган, лекин натижа бўлмаган.
ФК 993-моддасига кўра, 14 ёшгача боланинг етказган зарари учун ота-она, зарар уларнинг айби билан бўлмаганини исботламаса, жавобгар. Қарор сиртдан чиқарилган — жавобгарлар суд мажлисига келмаган.
Ҳолат суд қарорига асосан ёзилди

⚖️ Адолат қарор топди: шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтмагани тадбиркор ҳақини тўламасликка асос бўлмайди❗️
Жиззах вилоятидаги иқтисодий суд давлат муассасаси билан хусусий корхона ўртасидаги низода тадбиркор ҳуқуқини ҳимоя қилиб, муҳим ҳуқуқий позицияни қўллади: ҳақиқатда кўрсатилган хизмат учун пул шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтказилмагани баҳонасида тўланмай қолиши мумкин эмас.
📌 Иш ҳолатига кўра, МЧЖ ва давлат муассасаси ўртасида 2026 йил 30 мартда давлат харидлари тартибида шартнома имзоланган. Корхона хизматларни тўлиқ кўрсатган, бироқ давлат органи томонидан шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмагани сабабли ҳақи тўланмаган.
📖 Суд хулосаси:
• Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, рўйхатдан ўтмаган шартнома ҳақиқий эмас эмас, балки «тузилмаган» ҳисобланади (Олий хўжалик суди Пленумининг 269-сонли қарори);
• бундай ҳолатда хизмат кўрсатган тараф Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига асосан асоссиз орттирилган бойликни қайтаришни талаб қилишга ҳақли;
• тадбиркор ўз ҳақидан давлат органи айби, яъни учинчи шахснинг ҳаракатсизлиги туфайли маҳрум бўлган;
• Конституциянинг 55-моддасига кўра, давлат органлари ва мансабдорларнинг қонунга хилоф ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарар давлат томонидан қопланади.
☑ Натижада даъво тўлиқ қаноатлантирилди:
• давлат муассасасидан корхона фойдасига 2 960 918 175 сўм ва 44 000 сўм почта харажати;
• Республика бюджетига 59 218 363,5 сўм давлат божи ундирилди.
👨⚖️ Ишни кўриб чиққан судья Н.Р. Турсункулов расмиятчиликка эмас, иш моҳиятига эътибор қаратиб, қонун ва Пленум тушунтиришларини пухта қўллаган ҳолда асосли ва адолатли қарор чиқарди. Давлат муассасасига қарши низода ҳам тадбиркор ҳуқуқини холис ҳимоя қилгани суд мустақиллиги ва одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Бундай принципиал судьялар тадбиркорлар учун ҳақиқий таянчдир. Ҳурматли судьяга самимий миннатдорлик билдирамиз👏 !
💡 Расмийлаштиришдаги камчилик учун масъулият давлат буюртмачисида — бажарилган ишнинг ҳақи эса тадбиркорга тўланиши шарт.
Generalissimus
👉@bahodirahmedoff👈
Жиззах вилоятидаги иқтисодий суд давлат муассасаси билан хусусий корхона ўртасидаги низода тадбиркор ҳуқуқини ҳимоя қилиб, муҳим ҳуқуқий позицияни қўллади: ҳақиқатда кўрсатилган хизмат учун пул шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтказилмагани баҳонасида тўланмай қолиши мумкин эмас.
📌 Иш ҳолатига кўра, МЧЖ ва давлат муассасаси ўртасида 2026 йил 30 мартда давлат харидлари тартибида шартнома имзоланган. Корхона хизматларни тўлиқ кўрсатган, бироқ давлат органи томонидан шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмагани сабабли ҳақи тўланмаган.
📖 Суд хулосаси:
• Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, рўйхатдан ўтмаган шартнома ҳақиқий эмас эмас, балки «тузилмаган» ҳисобланади (Олий хўжалик суди Пленумининг 269-сонли қарори);
• бундай ҳолатда хизмат кўрсатган тараф Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига асосан асоссиз орттирилган бойликни қайтаришни талаб қилишга ҳақли;
• тадбиркор ўз ҳақидан давлат органи айби, яъни учинчи шахснинг ҳаракатсизлиги туфайли маҳрум бўлган;
• Конституциянинг 55-моддасига кўра, давлат органлари ва мансабдорларнинг қонунга хилоф ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарар давлат томонидан қопланади.
☑ Натижада даъво тўлиқ қаноатлантирилди:
• давлат муассасасидан корхона фойдасига 2 960 918 175 сўм ва 44 000 сўм почта харажати;
• Республика бюджетига 59 218 363,5 сўм давлат божи ундирилди.
👨⚖️ Ишни кўриб чиққан судья Н.Р. Турсункулов расмиятчиликка эмас, иш моҳиятига эътибор қаратиб, қонун ва Пленум тушунтиришларини пухта қўллаган ҳолда асосли ва адолатли қарор чиқарди. Давлат муассасасига қарши низода ҳам тадбиркор ҳуқуқини холис ҳимоя қилгани суд мустақиллиги ва одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Бундай принципиал судьялар тадбиркорлар учун ҳақиқий таянчдир. Ҳурматли судьяга самимий миннатдорлик билдирамиз
💡 Расмийлаштиришдаги камчилик учун масъулият давлат буюртмачисида — бажарилган ишнинг ҳақи эса тадбиркорга тўланиши шарт.
Generalissimus
👉@bahodirahmedoff👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «InnoWeek 2026» халқаро инновациялар ҳафталиги бошланмоқда
27 октябрь куни Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида «InnoWeek 2026» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
29 октябрга қадар давом этадиган ҳафталикда замонавий технологиялар, олимларнинг янги ишланмалари ва истиқболли стартап лойиҳалар тақдим этилади. Тадбир маҳаллий ва хорижий инвесторлар, тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун майдон вазифасини ўтайди.
Ҳафталик давомида иштирокчилар инновацион ғоялар, илмий кашфиётлар ва келажак технологиялари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Реклама

Zamon TV’да болаларга нисбатан жинсий зўравонликлар учун кучайтирилган жазолар ҳақида фикр билдирдик.
👉@bahodirahmedoff👈
👉@bahodirahmedoff👈
1 ЙИЛГА КРЕДИТ УЧУН УЙИНГИЗНИ БАНК ГАРОВГА ҚЎЙСА
Бир неча ойга майда кредит олмоқчисиз, банк ходими эса "уйингизни гаровга қўйинг" деб қолди. Кўпчилик пул зарур бўлгани учун рози бўлиб қўяверади ва қисқа муддатли қарз учун бошпанасини хавф остига қўяди.
Аслида жисмоний шахсга 1 йилгача муддатга бериладиган кредит учун уй-жойни гаровга олиш мумкин эмас. Марказий банкнинг жарималар тизимига кўра, бундай қилган банкка ҳар бир ҳолат учун 15 млн сўм жарима қўлланади. Бундай ҳолатлар 100 тадан ошса — банк капиталининг 0,01 фоизи, лекин камида 1,5 млрд сўм. Бу банклар учун белгиланган энг қаттиқ жарималардан бири. Микромолия ташкилотлари учун ҳам жарима 10 млн сўм.
Демак: қисқа муддатли кредит учун уйингизни гаровга сўрашса — рад этинг ва бу ҳақда Марказий банкка хабар беринг.

Пара Осиё ўйинларида велоспортчиларимиздан 14 та медаль
Японияда бўлиб ўтаётган «Aichi–Nagoya 2026» V ёзги Пара Осиё ўйинларида ўзбекистонлик велоспортчилар муносиб натижаларни қайд этиб, жами 14 та медални қўлга киритишди. Спортчиларимиз 4 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юксак натижаларга эришган спортчиларимизни ғалаба билан табриклаймиз!