Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
24-25 октябрь ҳафтанинг дам олиш кунларида 23 та банкнинг айрим филиаллари ишлайди.
Улар валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари каби хизматларни тақдим этади. Филиаллар рўйхати қуйидаги банкларнинг ҳаволасида берилган.
🔵 Agrobank
🔵 Asia Alliance Bank
🔵 Apex Bank
🔵 Biznesni Rivojlantirish Banki
🔵 Ipoteka-bank
🔵 O'zmilliybank
🔵 Orient Finans bank
🔵 Tenge Bank
🔵 Trastbank
🔵 Hamkorbank
🔵 Anorbank
🔵 Garant Bank
🔵 Hayot Bank
🔵 SQB
🔵 Asakabank
🔵 InFinBank
🔵 Xalq Banki
🔵 Ipak Yuli Bank
🔵 Mikrokreditbank
🔵 Poytaxt Bank
🔵 Kapitalbank
🔵 Turonbank
🔵 Universalbank
Бундан ташқари, банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн тарзда, шунингдек, банкоматлар орқали ҳам валюта айирбошлаш мумкин.
@bankir
24-25 октябрь ҳафтанинг дам олиш кунларида 23 та банкнинг айрим филиаллари ишлайди.
Улар валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари каби хизматларни тақдим этади. Филиаллар рўйхати қуйидаги банкларнинг ҳаволасида берилган.
Бундан ташқари, банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн тарзда, шунингдек, банкоматлар орқали ҳам валюта айирбошлаш мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥1🤔1
26 октябрь. Банклардаги энг яхши доллар курслари
Кун давомида банклардаги курслар ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.

🤔8👍3🔥1
Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолияти учун лицензия берилди
Марказий банк Openbank акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди.
Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия ҳисобланади. Қарор Марказий банк бошқаруви томонидан 2026 йил 23 октябрда қабул қилинган.

👍74🔥8🤔6👎1
Openbank энди қандай исломий молия хизматларини кўрсата олади?
Марказий банк бошқарувининг 23 октябрдаги қарори билан Openbank исломий банк хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини олди.
Регуляторнинг маълум қилишича, ушбу ҳуқуқ банкка исломий банк фаолияти билан боғлиқ қуйидаги операцияларни бажариш имконини беради:
🔵 Фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш.
🔵 Вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки инвестициявий омонатларга жалб этиш.
🔵 Товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш.
🔵 Товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали мижозни молиялаштириш.
🔵 Биргаликдаги фаолиятни (шерикчиликни) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш.
🔵 Мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан).
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров август ойида берган интервьюсида Ўзбекистонда исломий банк хизматлари йил охиригача йўлга қўйилиши кутилаётганини айтганди.
@bankir
Марказий банк бошқарувининг 23 октябрдаги қарори билан Openbank исломий банк хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини олди.
Регуляторнинг маълум қилишича, ушбу ҳуқуқ банкка исломий банк фаолияти билан боғлиқ қуйидаги операцияларни бажариш имконини беради:
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров август ойида берган интервьюсида Ўзбекистонда исломий банк хизматлари йил охиригача йўлга қўйилиши кутилаётганини айтганди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50🤔9
Iman Invest билан нималар содир бўлмоқда?
25 октябрь куни IFCB Ислом молиясига мувофиқлик бўйича кенгаш аъзоси Маҳмуд Усмон ўзининг Instagram саҳифасида Iman Invest компанияси фаолияти юзасидан видеомурожаат эълон қилди.
Унда кенгаш компания билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилиб, текширув давомида инвесторлар маблағлари билан боғлиқ жиддий муаммолар ва бир неча миллион долларлик камомад аниқланганини билдирди.
Маҳмуд Усмоннинг айтишича, жорий йил июль ойида кенгашга компаниядаги шубҳали транзаксиялар ҳақида ҳужжатлар келиб тушган.
Ўтказилган молиявий, ҳуқуқий ва шариат текширувлари натижасида компания раҳбарияти инвесторлар маблағларини ислом молияси тамойиллари, ички ҳужжатлар ва қонунчиликка зид равишда ишлатгани аниқланган.
Унинг таъкидлашича, айрим ҳолатлар компания раҳбарлари томонидан ҳам тан олинган.
IFCB кенгаши компания фаолиятини ислом молияси талабларига мувофиқ эмас деб баҳолаган ҳамда камчиликлар бартараф этилиб, инвесторлар зарари қопланмагунча унга маблағ киритмасликни тавсия қилган.
Маҳмуд Усмон кенгаш хулосаси ва унинг асосларини жамоатчиликка эълон қилишга, шунингдек, уларни мустақил аудиторлар ва давлат идораларига тақдим этишга тайёр эканини билдирган.
Iman томонидан муносабат
Бир кун ўтиб, 26 октябрь куни Iman Invest асосчиси Рустам Раҳматов ҳам видеомурожаат билан чиқиб, Маҳмуд Усмоннинг даъволарига муносабат билдирди.
Унинг айтишича, компания Маҳмуд Усмон билан икки ярим йил давомида ҳамкорлик қилган ва шу вақт ичида унга маош сифатида 100 минг доллардан ортиқ маблағ тўлаган.
Раҳматовнинг таъкидлашича, келишмовчилик ойлик тўловларни камайтириш масаласи ҳамда Маҳмуд Усмоннинг Iman холдинг акцияларидан улуш сўрагани ортидан бошланган.
Компания раҳбарияти шериклари билан маслаҳатлашиб, ушбу талабни рад этганини билдирган. Унинг фикрича, видеомурожаатда келтирилган айбловлар айнан шу келишмовчиликдан кейин эълон қилинган.
Шунингдек, Раҳматов компания икки йил аввал аудитдан ўтиб, фаолиятига ижобий хулоса олганини айтди.
Ҳозирда эса компаниянинг ўтган ва жорий йилдаги фаолияти қайта текширилаётганини, аудит натижалари жамоатчиликка тақдим этилишини маълум қилди.
Раҳматов компания инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлари учун масъул эканини таъкидлаб, юзага келган келишмовчиликни қонуний йўл билан ҳал қилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил аввал Рустам Раҳматов Банкир YouTube каналига интервью берганди.

🤔30👍21👎5🔥3
Бизнесда вақт — бу пул. Пул тушишини кутиб ўтириш даври ўтди!
Айрим тадбиркорлар терминалдан тушум қачон келиб тушар экан, деб кутиб ўтирган бир пайтда, бошқалари аллақачон етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишга, янги товар харид қилишга ва шошилинч харажатларни ёпишга улгурмоқда.
InfinBANK тадбиркорлар учун кутиш вақтини қисқартирди. Энди банкнинг POS-терминаллари орқали тўланган маблағлар ҳисобингизга атиги 1 дақиқада келиб тушади.
Бу бизнес учун шунчаки тезлик эмас, балки ишларни "эртага" қолдирмай, тезкор қарорлар қабул қилиш деганидир.
📱 Энг яхши томони — ортиқча қоғозбозлик ва йўлга вақт сарфлашнинг кераги йўқ. Терминалларни банкка бормасдан, онлайн буюртма қилсангиз бўлади.
📞 Батафсил маълумот ва корпоратив мижозлар учун колл-марказ: +998712025080
Реклама

👍5🤔2👎1
Маҳмуд Усмон Iman Invest бўйича 50 дан ортиқ ҳужжатни эълон қилмоқчи
IFCB кенгаши аъзоси Маҳмуд Усмон Iman Invest асосчиси Рустам Раҳматовнинг баёнотига жавобан яна бир видеомурожаат эълон қилди.
У Раҳматовнинг компаниядан улуш талаб қилгани ҳақидаги даъволарини рад этди. Маҳмуд Усмон ўзига нисбатан айтилган гаплар юзасидан судга мурожаат қилишини билдирди.
Шунингдек, у компания фаолиятига оид 50 дан ортиқ ҳужжат ҳамда раҳбарият билан ўтказилган Zoom учрашувлари ёзувларини ошкор қилишини маълум қилди.
Маҳмуд Усмоннинг таъкидлашича, молия мутахассислари компаниянинг 70 млн долларлик портфелида тахминан 20 млн долларлик камомад борлигини муҳокама қилган.
Унинг сўзларига кўра, шубҳали транзаксияларга оид ҳужжатлар прокуратура ва бошқа тегишли идораларга ҳам тақдим этилган.
Iman Holding Кузатув кенгаши Рустам Раҳматовнинг видеосини ўчириб ташлади
26 октябрь куни Iman Holding Кузатув кенгаши компаниянинг расмий каналида баёнот эълон қилди.
Кенгаш Рустам Раҳматовнинг аввалги видеомурожаатини компаниянинг расмий саҳифаларидан олиб ташлашга қарор қилган.
Бунга видеода компания фаолияти билан бир қаторда шахсий келишмовчиликлар ҳам муҳокама қилингани сабаб қилиб кўрсатилган.
Кенгаш мазкур қарор компанияга нисбатан билдирилган айбловлар тан олинганини англатмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, компания фаолиятига оид масалаларни мустақил текширув асосида кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Бундан буён компания номидан расмий маълумотлар фақат матбуот хизмати ва расмий каналлар орқали берилиши қайд этилган.
Кенгаш айбловлар юзасидан қўшимча муносабат ҳам билдирилишини маълум қилган.

🤔48👍11👎7🔥4
Ўзбекистонда қандай қилиб Ozon’да даромад қилиш мумкин?
Маркетплейс мутахассислари ва топ-менежерлари 3 ноябрь куни Come On Forum доирасида бу ҳақда айтиб берадилар. Come On Forum — бепул бизнес конференция бўлиб, савдо қилишни бошлашни ёки савдоларни кенгайтиришни режалаштирганлар учун мўлжалланган.
Дастурдан қуйидагилар ўрин олади:
🔹 0 дан бошлаб қадамма-қадам савдо қилиш режаси: дўконни рўйхатдан ўтказиш, товар карточкаларини тайёрлаш, логистикани танлаш, солиқларни тушуниб олиш.
🔹 Янги бозорга чиқиш: қандай қилиб тадбиркорлар Ўзбекистон ва Россиядаги 69 миллионлик аудиторияга чиқа оладилар.
🔹 Янги фойдали шартлар: Ўзбекистондаги юридик шахс билан шартнома, паст тарифлар, сўмдаги тезкор тўловлар.
Шунингдек, нетворкинг учун фуршет ва қимматли совғалар кўзда тутилган. Унда муваффақиятли тадбиркорлар билан танишишингиз ҳамда 4 та MacBook ва умумий 60 000 000 бонус танловида иштирок этишингиз мумкин (1 бонус = 1 сўм).
3 ноябрь ● 11:00 UZT ● Hilton Tashkent City
Кела олмайсизми? У ҳолда онлайн эфирни томоша қилинг, у ерда ҳам совғалар танлови бўлади.
➡️ Янги даромад йўлини ўрганиш ва Ozon жамоаси билан мулоқот қилиш имконини ўтказиб юборманг — ҳозироқ рўйхатдан ўтинг.

👎3👍1🤔1
Доллар кўтарилди
27 октябрь учун долларнинг расмий курси 11 861,96 сўмдан🔼 (+23.04 сўм) ҳисобланади.
@bankir
27 октябрь учун долларнинг расмий курси 11 861,96 сўмдан
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31👎21🤔2
Низомиддин Аббосов Бизнесни Ривожлантириш Банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди
Тегишли қарор 23 октябрь куни банк кузатув кенгаши йиғилишида қабул қилинган. Аббосов мазкур лавозимда 2025 йилнинг декабрь ойидан буён ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Микрокредитбанк, АлоқаБанк, Туронбанк ҳамда Халқ Банки бошқарув раисларининг ҳам бир нафардан ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
Мустақил манбаларнинг маълум қилишича, қолган давлат банкларида ҳам шундай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Аббосов меҳнат фаолияти давомида бир нечта юқори лавозимларда, жумладан, Бўка тумани ҳокими ҳамда Халқ Банки бошқарув раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

👍12🤔6👎2
Paynet тўққиз ойда 27 та банкдан кўп фойда олди
Paynet тўлов ташкилоти 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 780 млрд сўм соф фойда кўрди.
Бу Ўзбекистонда мавжуд 34 та банкдан 27 тасининг соф фойдасидан кўпдир.
Солиштириш учун, Paynet ўтган йилнинг мос даврида 330 млрд сўм соф фойда олганди.
Компаниянинг жорий даврдаги фойдаси бундай ошишига асосий фаолиятидан ташқари даромадлари ҳам катта ҳисса қўшган.
Жумладан, фойданинг 321 млрд сўми компаниянинг дивиденд тўловлари орқали келган. Уни ҳисобга олмаганда, фойда 459 млрд сўмга тенг бўларди.

👍47👎35🤔14🔥6
27 октябрь. Банклардаги энг яхши доллар курслари
Кун давомида банклардаги курслар ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
Кун давомида банклардаги курслар ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
🤔4👎1
Ўзбекистонда Google Pay ҳамда Apple Pay ишлай бошлади
27 октябрь куни Ўзбекистон банклари чиқарган карталарни Apple Wallet ва Google Wallet электрон ҳамёнларига қўшиш имконияти пайдо бўлди.
Google Wallet иловасига ҳозирча қуйидаги тўққизта банкнинг Visa ва Mastercard карталарини қўшса бўлади:
🔵 AVO Bank
🔵 Octobank
🔵 Uzum Bank
🔵 TBC Bank
🔵 AloqaBank
🔵 Kapitalbank
🔵 Ipak Yuli bank
🔵 O‘zmilliybank
🔵 Orient Finans Bank
Apple Wallet иловасига эса қуйидаги саккизта банкнинг Visa ва Mastercard карталарини қўшиш мумкин:
🔵 Uzum Bank
🔵 Orient Finans Bank
🔵 O‘zmilliybank
🔵 Kapitalbank
🔵 Hamkorbank
🔵 Ipak Yuli bank
🔵 TBC Bank
🔵 Octobank
Кейинчалик иловага қўшиш мумкин бўлган банклар рўйхати кенгайиши мумкин.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда ҳам Google Pay ва Apple Pay орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.
Бунинг учун аввало банк картасини иловага қўшиш керак. Контактсиз тўловлар учун эса смартфонда NFC технологияси бўлиши лозим.
@bankir
27 октябрь куни Ўзбекистон банклари чиқарган карталарни Apple Wallet ва Google Wallet электрон ҳамёнларига қўшиш имконияти пайдо бўлди.
Google Wallet иловасига ҳозирча қуйидаги тўққизта банкнинг Visa ва Mastercard карталарини қўшса бўлади:
Apple Wallet иловасига эса қуйидаги саккизта банкнинг Visa ва Mastercard карталарини қўшиш мумкин:
Кейинчалик иловага қўшиш мумкин бўлган банклар рўйхати кенгайиши мумкин.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда ҳам Google Pay ва Apple Pay орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.
Бунинг учун аввало банк картасини иловага қўшиш керак. Контактсиз тўловлар учун эса смартфонда NFC технологияси бўлиши лозим.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🔥5🤔1
Сентябрь ойида аҳолининг банклар олдидаги қарзи қандай ўзгарди?
Жорий йилнинг сентябрь ойида аҳолининг банклар олдидаги қарзи 4 трлн 748 млрд сўмга кўпайди.
Натижада 1 октябрь ҳолатига банкларнинг жисмоний шахслар бўйича кредитлари қолдиғи 248 трлн 356 млрд сўмга етди.
Унинг энг катта қисми, аниқроғи, 91 трлн 205 млрд сўми ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келади. Кейинги энг юқори улуш микроқарзлар бўлиб турибди.
1 октябрь ҳолатига кўра, аҳолининг микроқарзлар бўйича банклар олдидаги қарзи 51 трлн 921 млрд сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 3 трлн сўмга, 1 сентябрь ҳолатига қараганда эса 627 млрд сўмга кўп.

🤔5👎1
Ёш тиббиёт ходимларига ҳам ипотека бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади
27 октябрь куни Президент соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда соҳа вакиллари учун бир қатор имтиёзларни эълон қилди.
Маълум қилинишича, эндиликда ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бўйича бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур имтиёз бундан бир йил аввал давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун жорий этилганди.
Учрашувда маълум қилинишича, ушбу имконият туфайли 2027 йилда 1 минг нафар тиббиёт ходими янги уйга кўчиб ўтади.

👍16🤔7👎2
Энди телефонингиз Ipak Yuli Bank картангиз.
Ipak Yuli Bank ўз мижозлари учун Apple Pay хизматини ишга туширганини маълум қилди.
Apple Pay iPhone ёки Apple Watch орқали осон ва контактсиз харидларни амалга ошириш имконини беради.
Ipak Yuli Bank картасини Apple Pay’га қандай қўшиш мумкин?
1-усул: Ipak Yuli Mobile иловасида «Карталар ва ҳамён» бўлимига ўтинг ва Ipak Yuli Bank Visa ёки Mastercard картангизни танланг. «Apple Pay’га қўшиш» тугмасини босинг ва экрандаги кўрсатмаларга амал қилинг.
2-усул: iPhone’да Wallet иловасини очинг, «+» тугмасини босинг ва Ipak Yuli Bank’нинг кредит ёки дебет картасини қўшиш бўйича кўрсатмаларга амал қилинг.
Карта iPhone, Apple Watch, iPad ёки Mac қурилмасига қўшилгач, мижоз дарҳол Apple Pay’дан фойдаланишни бошлаши мумкин. Шу билан бирга, Ipak Yuli Bank карталари орқали тақдим этиладиган барча бонуслар ва бошқа имтиёзлар сақланиб қолади.
Батафсил маълумот ipakyulibank.uz сайтида.

👍10🤔4🔥3
Банклардаги муаммоли кредитлар 25 трлн сўмдан ошди
1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон банкларининг жами кредит қолдиғи 659 трлн сўмни ташкил этди.
Шундан 25 трлн сўми ёки 3,8 фоизи муаммоли кредитлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Сентябрь ойида банкларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 1 трлн сўмга кўпайган.
Ўсишнинг 396 млрд сўми давлат банклари, қолгани (622 млрд сўм) эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келади.
Муаммоли кредитлари энг кўп ошган учта банк:
Микрокредитбанк — (+601 млрд сўм)
Orient Finans Bank — (+312 млрд сўм)
mybank — (+196 млрд сўм)
Муаммоли кредитлари энг кўп камайган учта банк:
Асакабанк — (-97 млрд сўм)
Ўзмиллийбанк — (-65 млрд сўм)
Ziraat Bank — (-65 млрд сўм)

🤔8🔥6👍1
Доллар кўтарилди
28 октябрь учун долларнинг расмий курси 11 918,98 сўмдан🔼 (+57,02 сўм) ҳисобланади.
@bankir
28 октябрь учун долларнинг расмий курси 11 918,98 сўмдан
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38👎19🤔1
Банкирларнинг ўртача ойлик маоши 20 млн сўмга яқинлашди
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 7 млн 274 минг сўмни ташкил этди.
Бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 1 млн 107 минг сўмга ёки 18 фоизга кўпдир.
Соҳалар кесимида энг юқори маош бўйича ҳамон банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти етакчилик қилмоқда.
Ушбу соҳа вакилларининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи мазкур даврда 19 млн 713 минг сўмни ташкил этган.
Солиштириш учун, ўтган йилнинг мос даврида уларнинг ўртача ойлик маоши 16 млн 829 минг сўм эди.
Шундай қилиб, бир йил ичида уларнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 2 млн 884 минг сўмга ёки 17 фоизга ошган.

👎58🤔19🔥12👍6