Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰303❤244👍70🔥27❤🔥13🕊6🤗6👏5💋5⚡2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан устознинг биргина эътибори, бир оғиз илиқ сўзи боланинг қалбида бир умр қолади.
Расм бузилди… аммо унга қўшиб берилган меҳрни устоз кўра олди. Чунки ҳақиқий устоз боланинг фақат меҳнатини эмас, унинг қалбини ҳам қадрлайди.
Азиз устозлар, болаларимиз қалбига меҳр билан йўл топаётганингиз учун раҳмат.
🌸 Байрамингиз муборак бўлсин!
😀 @BintuSodiq
Расм бузилди… аммо унга қўшиб берилган меҳрни устоз кўра олди. Чунки ҳақиқий устоз боланинг фақат меҳнатини эмас, унинг қалбини ҳам қадрлайди.
Азиз устозлар, болаларимиз қалбига меҳр билан йўл топаётганингиз учун раҳмат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤420👍108🥰38❤🔥27😢14🤗10⚡5😭3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَارْضَ عَنِ الصَّحَابَةِ أَجْمَعِينَ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤529👍80❤🔥61🕊27😢25🥰15🔥11🍓7🤗7🤝5😭4
Биз — устозни қадрлайдиган халқмиз
«Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан устозамизга йўлланаётган самимий қутловлар давом этмоқда. «Islom.uz» ҳамда «Hilol Nashr» жамоаси ҳам устозамизни ушбу қутлуғ кун билан муборакбод этиб, ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар.
Устозга бўлган эҳтиром — илмга, маърифатга ва келажакка бўлган эҳтиромдир.
🫶 @BintuSodiq
«Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан устозамизга йўлланаётган самимий қутловлар давом этмоқда. «Islom.uz» ҳамда «Hilol Nashr» жамоаси ҳам устозамизни ушбу қутлуғ кун билан муборакбод этиб, ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар.
Устозга бўлган эҳтиром — илмга, маърифатга ва келажакка бўлган эҳтиромдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤467👍96🥰40🕊12👏11❤🔥6🔥5💋4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
У ҳар бир ўқувчисини тушунишга, фанни қийналмасдан ўзлаштиришига ва дарсда зерикиб қолмаслигига ҳаракат қилади.
@BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤215👍71❤🔥30🥰16💯5😢2🎉2
Илм-маърифатни севиш, янги билимларни ўрганишга интилиш ва шу йўлда йўлчи юлдуз бўлган устоз-мураббийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш кишини албатта юксакликка, чинакам камолотга етаклайди.
🌱 @BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2❤578👍111🕊37💯27❤🔥12🔥12😢12👏10🍓4🥰3🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илмга бўлган муҳаббат инсонни ҳатто уйқусидан ҳам кечишга ундар экан…
Биз эса баъзан бир неча дақиқага чўзилган уйқуни ҳам қимматли вақтимиздан устун қўямиз.
🤩 Уламоларнинг илмга бўлган иштиёқи — биз учун ибрат.
#vaqt_qadri
🌱 @BintuSodiq
Биз эса баъзан бир неча дақиқага чўзилган уйқуни ҳам қимматли вақтимиздан устун қўямиз.
#vaqt_qadri
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤436😢158👍41🔥35❤🔥16💯15🕊8🥰5😍5👏4😭4
Зикр — шунчаки тил қимирлатиш эмас, бу қалбнинг тинчланишидир
💠 Эр-хотин бирга ўқийдиган икки ракат кечки намоз сири.
💠 Ҳар нафасда Аллоҳни ёдга олиш ва кечирим сўраш одати.
💠 Ортиқча гапни камайтириб, ҳалол меҳнатни ибодатга айлантириш.
🌱 Анвар Аҳмад
🌟 «Руҳий тарбия» асари шарҳидан
🌱 @BintuSodiq
«Билингки, қалблар фақат Аллоҳнинг зикри билан ором олади!» (Раъд, 28).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
Хонадонларни фаришталар масканига айлантирувчи амаллар
Нима сабабдан баъзи ҳашаматли уйларда қалб сиқилади-ю, камтарона хонадонларда сукунат ҳукм суради? Ушбу суҳбатда уйга файз-барака киритиш, дангасаликни енгиш ҳамда гуноҳларни мағфират қилдирувчи кундалик тасбеҳлар ҳақида сўз боради:
«Аллоҳ зикр қилинадиган…
«Аллоҳ зикр қилинадиган…
❤372👍104❤🔥41🥰20🤗12🔥4⚡1👏1
Бомдод намозидан кейин ухлашим гуноҳми?
🌱 Савол: Бомдод намозидан кейин ухламаслик кераклиги айтилган. Мен оилавий шароитдан келиб чиқиб кеч ухлайман ва кундузи ухлаб олишнинг имкони бўлмай қолади. Бомдод намозидан кейин бир-бир ярим соат ухлашга вақтим бўлади. Шу вақтда ухлашим гуноҳми?
🌱 Жавоб: Бу вақтда ухлаш жоиз, аммо фазилатли вақтни қўлдан чиқарган бўласиз.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
“Омина” журналнинг 12-сонидан олинди.
#Савол_жавоб
🫶 @BintuSodiq
Одинахон Муҳаммад Содиқ
“Омина” журналнинг 12-сонидан олинди.
#Савол_жавоб
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍506❤323😢162🥰27🔥16💯16🕊15❤🔥9🙈4🤗3👏2
❤924👍207😢65🕊32❤🔥30💯29🔥17⚡11🤗6👏5🫡3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан уларнинг бир оғиз гапи оилага меҳр ва тотувлик олиб келади, баъзан эса аксинча… Сиз бунга нима дейсиз?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤282👍98💯65😢22❤🔥4⚡2🥰2👏2🔥1
Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди
Ғийбатнинг луғатдаги маъноси – бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламолар ғийбатни қуйидагича таърифлайдилар:
Журжоний: «Ғийбат – инсоннинг бор айбларини унинг йўқлигида зикр қилишдир», деган.
Муновий: «Ғойибнинг айбини зикр қилиш», деган.
Ғийбатнинг энг мукаммал таърифи қуйидаги ҳадиси шарифда келгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?» деб сўрашди.
У зот: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар.
«Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейилди.
«Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, борди-ю, айтганинг унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар».
(Абу Довуд ривоят қилган).
Ғийбатнинг ҳаром ва гуноҳи кабирадан эканини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Ғийбат нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон иш. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйининг ичида шарманда қилади», – дедилар».
(Абу Довуд ривоят қилган).
Ғийбатчилар охиратда ҳам жазосиз қолмайдилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Меърожга кўтарилганимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзлари ва кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен:
«Улар ким, эй Жаброил?» дедим.
«Булар одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкадиганлардир», деди».
(Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган).
Мўмин-мусулмонлар ғийбатдан четланибгина қолмасдан, бошқа ғийбатчиларнинг оғзига уриб, ғийбатга йўл қўймасликка ҳаракат қилишлари матлубдир. Саҳл ибн Муоз ибн Анас Жуҳанийдан, у отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалам:
«Кимки бир мўминни уни ғийбат қилаётган мунофиқдан ҳимоя қилса, қиёмат куни Аллоҳ унинг гўштини дўзах ўтидан ҳимоя қилувчи фариштани юборади. Кимки бир мўминни айбламоқчи бўлиб унга туҳмат қилса, Аллоҳ таоло уни гапидан қайтмагунича жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради», дедилар».
(Тобароний ривоят қилган).
Ғийбатчига қулоқ солган киши унинг шериги ҳисобланади. Фақат, унинг гапини тили билан инкор қилсагина, ғийбат эшитганлик гуноҳидан қутулади. Агар очиқ инкор қилишдан қўрқса, қалби ила инкор қилсин ва гапни бошқа тарафга буриш ёки туриб кетишга ҳаракат қилсин.
— "Зикр аҳлидан сўранг" китобидан, 2-жуз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤560😢328👍82😭54🔥17❤🔥14👏10⚡5🙈2🐳1🤗1
Ўзингиз учун 3 дақиқа вақт топа оласизми?
🟢 Янги лойиҳа!
Ҳаётимизда эътибордан четда қоладиган, аммо қадри баланд эзгуликлар.
Ҳар чоршанба ва шанба, соат 20:00 да.
Премьера: Бугун илк сон намойиш этилади.
Шошқин ҳаётдан бир зум тўхтаб, бугун илк 3 дақиқангизни ўзингизга ҳадя қилинг.
🫶 @BintuSodiq
Ҳаётимизда эътибордан четда қоладиган, аммо қадри баланд эзгуликлар.
Ҳар чоршанба ва шанба, соат 20:00 да.
Премьера: Бугун илк сон намойиш этилади.
Шошқин ҳаётдан бир зум тўхтаб, бугун илк 3 дақиқангизни ўзингизга ҳадя қилинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1.02K👍379🔥64✍51🥰18🤗16👏15🕊13🤝11🤩10⚡5
Яхшиликни кичик санаманг — унинг ажри қанчалигини биз билмаймиз
Ҳар қандай эзгу амал яхши ният билан янада мукаммаллашади.
Ўзгаларнинг юкини енгил қилар экансиз, энг аввало ўз юкингизни енгил қилаётганингизни унутманг.
«Уч дақиқа» — Одинахон Муҳаммад Содиқ билан.
Балким, бу сўзлар айнан сиз эшитишни истаётган гаплардир…
1-қисм
#UchDaqiqa

«3 дақиқа» — устозимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан.
Балким, бу сўзлар айнан сиз эшитишни истаётган…
Ўзгаларнинг юкини енгил қилар экансиз, энг аввало ўз юкингизни енгил қилаётганингизни унутманг.
«3 дақиқа» — устозимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан.
Балким, бу сўзлар айнан сиз эшитишни истаётган…
❤547👍122😢84🥰24❤🔥9💋6🤗6👏5💯3🔥2⚡1
Нафақа берилмаса, аёл ишлаши мумкинми?
❓Савол: Мен магистр даражасига эга олий маълумотли лингвистман (инглиз тили ва адабиёти йўналишида). Турмуш ўртоғим ишлашимга батамом қаршилар. Никоҳ ҳурмати, динимизда буюрилган эрга итоат сабабли тўйимиздан кейин бир кун ҳам ишламадим. Лекин ҳеч қандай нафақа ёки моддий ёрдам берилмайди. Фақат аёллар жамоаси бор жой топсанггина рухсат, бўлмаса ажрашамиз деб қатъий шарт қўйилди. Молиявий инқирозлардан чиқиб кетолмаётганимиз учун, фарзанларим ва ўзимни оғирлигим тушмасдан эҳтиёжларим учун ишламоқчиман. Шу ўринда қандай йўл тутганим афзал? Юз фоиз аёллар ишлайдиган жой топилишига кўзим етмаяпти.
❗️Жавоб: Нафақа эрга вожиб. Жуда эҳтиёж бўлса, онлайн фаолият қилишингиз мумкин.
✍️ Одинахон Муҳаммад Содиқ

❤508👍262😢106👏20😐12❤🔥9🕊8🏆6🥰2👨💻2🤗2