Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMB HOLDING | 2025 йил сарҳисоби: барқарор ўсиш ва стратегик ютуқлар
2025 йил BMB HOLDING учун стратегик қарорлар, муҳим лойиҳалар ва аниқ натижалар йили бўлди.
Ушбу сарҳисоб видео роликда Холдинг ва тизимдаги корхоналар фаолияти, амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичлари, ижтимоий ташаббуслар ҳамда йил давомида эришилган асосий ютуқлар жамланган.
BMB HOLDING ўз фаолиятида барқарор ривожланиш, инновациялар ва масъулиятли бизнес тамойилларига содиқ қолган ҳолда 2025 йилда ҳам ишончли ҳамкор сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлади.
BMB HOLDING - аниқ мақсадлар, реал натижалар ва келажакка ишонч.

👍109👏12❤7🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Жон Рокфеллер
Ўз ҳис-туйғуларини, сўзини ва ҳаракатини бошқара олган инсон вазиятларга совуққонлик билан ёндашади, шошқалоқ қарорлар қабул қилмайди. Бундай одам атрофидагиларга ҳам таъсир ўтказа олади, чунки унинг хотиржамлиги ва барқарорлиги бошқаларга намуна бўлади.
Бошқаларни назорат қилиш деганда зўравонлик ёки босим эмас, балки етакчилик ва масъулият назарда тутилади. Ўзини тийишни билган инсон адолатли бўлади, вазиятни тўғри баҳолайди ва жамоани тартибга солишда муваффақият қозонади. Шу маънода, ўзини назорат қилиш — ҳақиқий куч ва етуклик белгиси бўлиб, у инсонга ҳам шахсий ҳаётда, ҳам жамиятда обрў ва ишонч олиб келади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Ўзини назорат қилиш бошқаларни ҳам назорат қилишни билдиради.

👍104🔥27❤6👏2
“Za’faron Premium Hotel” бренди географияси кенгаймоқда: Зоминда янги меҳмонхона лойиҳаси ишга туширилмоқда
Бугун Ўзбекистонда туризм соҳаси иқтисодиётнинг муҳим драйверларидан бирига айланиб, ҳудудлар салоҳиятини ошириш ва замонавий сервис инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда. Ҳудудларнинг табиий имкониятларидан фойдаланиш, ички ва ташқи сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш бу жараённинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Зомин тумани ҳам ана шу тенденциянинг муҳим нуқталаридан бири бўлиб, ўзининг тоза ҳавоси, тоғ манзаралари ва экотуризмга мос имкониятлари билан алоҳида ўрин эгаллаб бормоқда.
Аввал хабар берганимиздек, BMB Holding 2025 йил якунида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Чимён тоғ бағирларида замонавий ва комфорт туризм стандартини намоён этган “Za’faron Premium Hotel” меҳмонхонасини фойдаланишга топширган эди.
Эндиликда эса ушбу бренд географияси янада кенгаймоқда – Жиззах вилоятининг Зомин тоғларида яна бир премиум даражадаги меҳмонхона комплекси очилиш арафасида.
BMB Holding туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳудудий меҳмонхона хизматларини янада такомиллаштириш стратегияси доирасида Зомин туманида янги объект устида иш бошлади. Лойиҳа “Za’faron Premium Hotel” брендининг минтақавий ривожланиш йўналишининг навбатдаги босқичи ҳисобланади.
Зоминда жойлашган меҳмонхона объекти аукцион савдолари натижасида сотиб олинди. Лойиҳа доирасида объектни босқичма-босқич модернизация қилиш, сервис сифатини ошириш ва меҳмонлар учун қулайликларни кенгайтириш режалаштирилган.
Шу орқали “Za’faron Premium Hotel” бренди Зоминнинг туристик салоҳиятини янада очиб бериш, ҳудудни қулай ва сервис даражаси юқори дам олиш маскани сифатида ривожлантиришга ҳисса қўшиши кутилмоқда.

👏73👍65❤9🔥3🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Алишер Навоий
Инсон қанчалик билимли ёки бой бўлмасин, агар у ёмон хулқ-атвордан қутилмаган бўлса, унинг шарафи тўлиқ намоён бўлмайди. Ахлоқ эса инсонни бошқалар олдида улуғлайдиган, унга ҳурмат ва ишонч олиб келадиган асосий фазилатдир.
Бу фикр инсонни ўз устида ишлашга, нафсни тийишга ва камчиликларини тузатишга ундайди. Ёмон ахлоқдан воз кечиш осон эмас, лекин айнан шу жараён инсонни маънан поклайди ва унинг қадр-қимматини оширади. Шу маънода ҳар бир кишига ҳақиқий шараф йўли ўзини тарбиялаш ва ахлоқни юксалтириш орқали эканини эслатиб туради.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Бордур инсон зотида онча шараф, – Ким ямон ахлоқин этса бартараф.
Алишер Навоий
Инсон қанчалик билимли ёки бой бўлмасин, агар у ёмон хулқ-атвордан қутилмаган бўлса, унинг шарафи тўлиқ намоён бўлмайди. Ахлоқ эса инсонни бошқалар олдида улуғлайдиган, унга ҳурмат ва ишонч олиб келадиган асосий фазилатдир.
Бу фикр инсонни ўз устида ишлашга, нафсни тийишга ва камчиликларини тузатишга ундайди. Ёмон ахлоқдан воз кечиш осон эмас, лекин айнан шу жараён инсонни маънан поклайди ва унинг қадр-қимматини оширади. Шу маънода ҳар бир кишига ҳақиқий шараф йўли ўзини тарбиялаш ва ахлоқни юксалтириш орқали эканини эслатиб туради.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍110🔥8❤2👏1
BMB AGRO PLUS КОРХОНАСИДА САБЗИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАВСУМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
BMB AGRO PLUS корхонасида янги ишлаб чиқариш мавсуми бошланди. Мазкур мавсум доирасида корхонада сабзини қайта ишлаш ишлари йўлга қўйилди.
Режага кўра, мавсум давомида жами икки минг тонна сабзи қайта ишланади. Сабзилар махсус технологиялар асосида қуритилиб, ярим тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилади. Тайёрланган маҳсулотлар асосан экспорт йўналишига мўлжалланган бўлиб, ташқи бозорларга етказиб берилади.
Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

👍118❤10🔥6👏2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMB HOLDING - СПОРТ ВА ИЖТИМОИЙ МАСЪУЛИЯТ
Ўтган 2025 йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, BMB HOLDING мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилган турли тадбир ва лойиҳаларда фаол иштирок этганини кўришимиз мумкин.
Шу ўринда, BMB Professional Futsal Club жамоаси Ўзбекистон Кубогини учинчи бор қўлга киритгани ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби бўлгани фикримизнинг далилидир.
Ўтган йил давомида BMB HOLDING ва Ўзбекистон Футзал Федерацияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Суперкубоги ва футзал фестивали ўтказилган эди. Ушбу тадбирлар доирасида жаҳон футболи афсоналари - Роберто Карлос, Франк Рибери, Дида, Фабио Каннаваро сингари "юлдузлар" Ўзбекистонга ташриф буюрдилар.
“Ҳумо Арена” ва “Бунёдкор” спорт мажмуаларида бўлиб ўтган учрашувлар минглаб мухлисларни бирлаштирди ва мамлакатда спорт муҳитини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди.
Шунингдек, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида ёш шахматчиларимизнинг халқаро ютуқларида ҳам BMB HOLDINGнинг катта ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бу йилда ҳам BMB HOLDING жамоаси мамлакатимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, ҳамюртларимизнинг жаҳон ареналарида янги ғалабаларни қўлга киритиши учун замин яратишга тайёр.

👍103❤27🔥3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Рузвелт
Инсон ҳаракат қилар экан, у қарор қабул қилади, тажриба орттиради ва баъзан хатоларга йўл қўяди. Аммо айнан шу хатолар орқали инсон ўрганади, ўсади ва ривожланади. Ҳеч нарса қилмаслик эса хатосизлик эмас, балки имкониятлардан воз кечишдир.
Бу фикр инсонни хатодан қўрқмасликка, фаол бўлишга чорлайди. Адашиш — заифлик белгиси эмас, балки ҳаракатда эканингнинг исботидир. Муҳими, хатодан сабоқ чиқариб, яна олға интилишдир. Шу маънода, ушбу гап инсонга ҳақиқий ривожланиш йўли ҳаракат, жасорат ва тажриба орқали ўтишини эслатади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Фақат ҳеч нарса қилмайдиган инсонгина адашмайди.

👍111❤6🔥4👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMB HOLDING’НИНГ HORECA ЙЎНАЛИШИДАГИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙИБ БОРМОҚДА
2025 йилнинг сарҳисоби доирасида BMB HOLDING фаолияти HORECA тизимини кенгайтириш, туризм ва чакана савдо йўналишларида ҳам янги босқичга кўтарилганини кўриш мумкин.
BMB Global Sayohat корхонаси туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида виза, турпакет, авиачипта ва гид хизматларини ягона платформада бирлаштиришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ташрифи чоғида “Узсаноатқурилишбанк” билан ҳамкорликда ишга туширилган 200 ўринли замонавий Za’faron Premium Hotel инфратузилмаси билан яқиндан танишиб, унинг фаолиятига юқори баҳо берди. Шу билан бирга, Жиззах вилояти Зомин туманида Холдинг томонидан мазкур бренд остида яна бир дам олиш масканининг ишга туширилиши минтақавий туризм инфратузилмасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.
Бундан ташқари Жиззах ва Тошкент вилоятларида фойдаланишга топширилган BMB Village мажмуалари ҳам маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсата бошлади.
Za’faron Premium Hotel тизимларида ҳам истеъмолчиларга юқори даражада хизмат кўрсатадиган Za’faron ресторан тармоқлари жорий этилди.
Қувонарлиси шундаки, BMB HOLDING тизимига кирувчи Za’faron Restaurant тизими мана икки йилдирки, кўрсатилаётган сервис сифати, мижозлар оқими ва гастрономик таклифлари билан Жиззах шаҳри ҳамда Тошкент вилояти Чиноз туманида етакчи ресторанлар қаторидан ўрин эгаллади.

👍64🔥51👏9❤4🕊1
Байрамингиз муборак бўлсин!
BMB HOLDING жамоаси
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112🔥9❤5👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMB HOLDING’НИНГ 2025 ЙИЛДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ФАОЛИЯТИ
2025 йил BMB HOLDING фаолиятида том маънода янги саҳифа очилган, халқаро алоқалар ва стратегик шериклик мустаҳкамланган давр бўлди. Хусусан, Марказий Осиё, Туркий ва Араб давлатлари, шунингдек, Хитой, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан ҳамкорлик кўприклари ўрнатилиб, юртимизга инвестициялар жалб этиш ва экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшилди.
Йил давомида Холдинг раҳбарияти 20 дан ортиқ давлатга амалий ташрифларни амалга оширган ҳолда, хорижий ҳамкорлар билан манфаатли экспорт ва инвестициявий келишувларга эришди. Хусусан, “Eurotour-2025” доирасидаги натижалар алоҳида эътирофга лойиқ:
- Австрияда “AGROINVEST” қўшма корхонаси ташкил этилди;
- Италияда “ORO ROSSO MILANO” лойиҳаси орқали экспорт ва логистика имкониятлари кенгайтирилди;
- Францияда “BUSINESS FRANCE” ва Нидерландияда “ABAC Holland” компаниялари билан муҳим битимлар имзоланди;
- Буюк Британия ва Польшада ўтказилган бизнес-форумлар ҳамда B2B учрашувлари янги истиқболларни очиб берди.
Холдинг учун яна бир катта ютуқ – АҚШ бозорига дадил кириб борилгани бўлди. 2025 йилнинг декабрь ойида Американинг машҳур Costco Wholesale ва Natars Food NY компаниялари билан юқори сифатли заъфарон ҳамда қайта ишланган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. Қувонарлиси, Холдинг корхоналарида ишлаб чиқарилаётган 10 турдаги маҳсулот нуфузли FDA сертификатини қўлга киритиб, жаҳон стандартларига тўла мос эканлигини исботлади.
Шунингдек, Германия, Буюк Британия, Мўғулистон ва Сингапур каби давлатларда ўтган нуфузли халқаро кўргазмаларда BMB Za’faron миллий бренди ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари намойиш этилди. Бу саъй-ҳаракатлар Холдинг учун дунё бозорида янги экспорт эшикларини очишга хизмат қилмоқда.

👍128🔥6❤4
🇺🇿 БУЮК БРИТАНИЯНИНГ VANNIN HEALTHCARE КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 8 январь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Буюк Британиянинг Vannin Healthcare компанияси Бош директори Жулиан ван Вин ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺 СОСТОЯЛИСЬ ПЕРЕГОВОРЫ С РУКОВОДСТВОМ БРИТАНСКОЙ КОМПАНИИ VANNIN HEALTHCARE
8 января текущего года в формате видеоконференцсвязи состоялись переговоры между заместителем генерального директора BMB HOLDING Хайруллой Набижоновым и генеральным директором британской компании Vannin Healthcare Джулианом ван Вином.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧 NEGOTIATIONS HELD WITH THE MANAGEMENT OF THE BRITISH COMPANY VANNIN HEALTHCARE
On January 8 of this year, negotiations were held via videoconference between Khayrulla Nabijonov, Deputy General Director of BMB HOLDING, and Julian van Veen, Chief Executive Officer of the British company Vannin Healthcare.
👉🏻 More

👍128👏6❤2🔥2