BMB HOLDING
1.17K subscribers
3.35K photos
734 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
Эътиборингизга Зомин туманида ZA’FARON PREMIUM HOTEL меҳмонхона мажмуасининг тантанали очилиш маросимидан тайёрланган фотолавҳаларни тақдим этамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍169🔥14👏4
🗣⏺ 🟦🟦

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий саҳифасида “Зоминда янги туризм нуқтаси барпо этилди” сарлавҳаси остида янги ишга туширилган Za'faron Premium Hotel мажмуаси ҳақида мақола эълон қилинди.

Ўқишни тавсия қиламиз!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153👏9🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_мотивацияси

“Муваффақиятли инсонлар - бу дунёда ўзига керакли шароитни қидирадиган, агар топа олмаса, ўша шароитни ўзи яратадиган инсонлардир.”

- Джордж Бернард Шоу

Ҳаётда катта натижаларга эришган инсонлар доимо имконият кутиб ўтирмайди. Улар ҳаракат қилади, изланади ва керак бўлса, ўз йўлини ўзи очади. Қийинчиликлар - тўсиқ эмас, балки кучли инсонлар учун янги имкониятдир.

Бугун ҳам ўз мақсадларингиз сари ишонч билан қадам ташланг. Чунки ҳақиқий муваффақият шароитга эмас, инсоннинг қатъияти ва ҳаракатига боғлиқ.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍141🔥8❤1👏1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣⏺ 🟦🟦

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан Зомин туманида янги иш бошлаган “Za'faron Premium Hotel” мажмуасининг очилиш маросимидан тайёрланган видеолавҳа эътиборингизга ҳавола этилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍150❤6🔥4👏2
Бугун соат 20:55 да Oʻzbekiston 24 телеканали орқали “Махсус репортаж” рукнида Зомин туманидаги “ZA’FARON PREMIUM HOTEL” меҳмонхона мажмуасининг тантанали очилишига бағишланган махсус репортаж эфирга узатилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6201-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилган бўлиб, BMB HOLDING ташаббуси билан ҳамда SQB - “Саноат қурилиш банки”нинг молиявий кўмаги асосида ишга туширилди.

Репортажда:
- меҳмонхона очилиш маросимидан эксклюзив лавҳалар;
- замонавий меҳмонхона инфратузилмаси ва юқори сервис имкониятлари;
- фармон ижроси доирасида Зоминнинг туристик салоҳиятини ривожлантириш жараёнлари;
- туризм ва HoReCa соҳасидаги янги истиқболли йўналишлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Зомин - Янги Ўзбекистонда туризм, инвестиция ва замонавий сервис индустрияси тез суръатларда ривожланаётган ҳудуд. Ўзининг бетакрор табиати ва тоғли ландшафтлари туфайли у халқаро миқёсда кўпинча “Шарқнинг Швейцарияси” сифатида ҳам тилга олинади.

“Махсус репортаж”ни ўтказиб юборманг! Соат 20:55 да - “Oʻzbekiston 24” телеканалида.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍114❤28🔥5🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣⏺ 🟦🟦

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 май куни BMB HOLDING томонидан Зомин туманида яна бир истиқболли янги лойиҳа ишга туширилди.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Махсус репортаж” рукни орқали ZA'FARON PREMIUM HOTEL мажмуасининг тантанали очилиш маросимига бағишланган махсус репортажини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153👏6🔥3❤1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☪️Азиз юртдошлар!

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табриклаймиз!

Инсонпарварлик, саховат ва бағрикенглик ғояларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ байрам юртдошларимиз қалбига меҳр-оқибат, бирдамлик ва эзгулик руҳини олиб кирсин.

Шу файзли айёмда ҳар бир хонадонга қувонч, барака ва хотиржамлик ёр бўлсин. Яқинларингиз билан бахтли дамларни кўпроқ баҳам кўриш насиб этсин. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва эзгу амалларингизда омад тилаймиз.

Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

🙂Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси


Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍151🔥7👏4
🔺 📸📸📸📸

BMB PFC Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси ғолиблигини қаторасига тўрт маротаба қўлга киритди!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍162❤6🔥6🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Мен муваффақиятсизликка учрамадим. Шунчаки ишламайдиган 10 000 та усулни топдим”.

- Томас Эдисон

Ҳар бир муваффақият ортида кўплаб уринишлар, хатолар ва сабоқлар мужассам. Баъзан натижа дарҳол келмаслиги мумкин, аммо ҳар бир тажриба бизни мақсадимизга янада яқинлаштиради. Энг муҳими - тўхтаб қолмаслик ва ҳар бир қадамдан хулоса чиқариб, олға интилишдир.

Бугунги ҳаракатингиз эртанги муваффақиятингиз пойдеворидир!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍124❤2🔥2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ БОЛАЖОНЛАР!

🗣 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан юртимиздаги барча болажонларини самимий табриклаймиз!

⭐Болаларнинг беғубор кулгиси, орзу-умидларга тўла қалби ва эзгу интилишлари ҳаётимизга қувонч ва маъно бағишлайди. Сизлар - юртимизнинг энг катта бойлиги, эртанги кунимизнинг ишончли давомчилари ва Янги Ўзбекистоннинг ёрқин келажагисиз.

❗️Биз сизларнинг билимли, ватанпарвар, соғлом ва бахтли инсонлар бўлиб камол топишингизни истаймиз. Ҳар бир янги кунингиз қувончли воқеаларга, қизиқарли кашфиётларга ва унутилмас хотираларга бой бўлсин.

💠Ушбу ажойиб кунда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, беғубор болалик, оилавий меҳр ва чексиз бахт тилаймиз. Орзуларингиз доимо қанот ёзсин, кўзингиздаги қувонч ва ишонч ҳеч қачон сўнмасин!

🙂 Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси


Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍132❤10🔥5👏1
🔺 📸📸📸📸

BMB PFC Футзал бўйича тўрт карра Ўзбекистон кубоги ғолиби!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134🔥6🎉6🤩2❤1
BMB AGRO: ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР САРИ ИЗЧИЛ ҚАДАМ

BMB HOLDING таркибидаги BMB AGRO компанияси халқаро консалтинг ҳамкорлари кўмагида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида молиявий ҳисоботини муваффақиятли тайёрлади.

Лойиҳа доирасида миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари бўйича шакллантирилган молиявий ҳисоботлар МҲХС форматига трансформация қилинди. Жараён давомида актив ва мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш, таснифлаш ҳамда ахборотларни очиб бериш бўйича ишлар халқаро стандартлар талабларига мувофиқ равишда амалга оширилди.

Натижада МҲХС талабларига жавоб берадиган тўлиқ молиявий ҳисобот шакллантирилди. Бу эса молиявий маълумотларнинг шаффофлиги, ишончлилиги ва халқаро миқёсда таққосланиш имкониятини янада оширишга хизмат қилади.

Мазкур натижа компаниянинг корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, инвесторлар ва молиявий институтлар учун ахборот шаффофлигини ошириш ҳамда халқаро бозорлардаги ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур йўналишдаги ишлар аввалроқ BMB HOLDING таркибидаги BMB HIGH-TECH компаниясида ҳам муваффақиятли амалга оширилган эди. Энди эса ушбу тажриба BMB AGRO фаолиятига ҳам самарали татбиқ этилди.

Холдинг корхоналарида МҲХС тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали корпоратив бошқарув самарадорлиги, молиявий шаффофлик ва инвестициявий жозибадорликни янада ошириш мақсад қилинган. Шу нуқтаи назардан, келгусида BMB HOLDING таркибидаги бошқа корхоналарда ҳам халқаро молиявий ҳисобот стандартларини жорий этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

МҲХС тизимини жорий этиш BMB HOLDINGнинг халқаро корпоратив бошқарув амалиётларини татбиқ этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Бу эса халқаро молия институтлари, инвесторлар ва стратегик ҳамкорлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, компанияларнинг барқарор ўсиши ва рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👏91👍54🔥12❤1