ЎЗБЕКИСТОН МАҲСУЛОТЛАРИ СЕНЕГАЛДА!
Бугун Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатида фақатгина анъанавий бозорлар билан чекланиб қолмай, балки Африка қитъаси каби истиқболли ва жадал ривожланаётган бозорларга кириб бориш устувор вазифа этиб белгиланган. Ана шундай юксак сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг амалий натижаси ўлароқ, BMB HOLDING томонидан Сенегал бозорига илк бор юқори сифатли ўзбек майизлари муваффақиятли экспорт қилинди.
Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий маҳсулотларни дунё бозорида "Made in Uzbekistan" бренди остида танитиш ҳамда логистика занжирини диверсификация қилиш бўйича қўйилган стратегик вазифалар бугун ҳаётга кўчмоқда.
Сенегал каби Ғарбий Африканинг муҳим савдо бозорларидан бирига чиқиш маҳаллий агросаноатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Замонавий экспорт - бу фақатгина маҳсулотни етказиб бериш эмас, балки энг илғор технологиялар, рақамли назорат ва сифат менежментининг уйғунлигини талаб этадиган мураккаб жараёндир. Шу сабабли, BMB High Tech корхонаси маҳсулотларнинг даладан то Сенегалдаги харидорларгача бўлган ҳаракатини тизимли равишда таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таъми ва фойдали хусусиятларини узоқ масофаларга йўқотмай етказиш учун юқори технологик ечимларни татбиқ этиш ҳамда B2B электрон платформалари орқали халқаро шартномаларни рақамлаштириш устида фаол иш олиб бормоқда.
Сенегал бозорига кириш Ғарбий Африка мамлакатларининг бошқа йирик бозорларига ҳам Ўзбекистоннинг қуритилган меваларини кенг кўламда экспорт қилиш учун муҳим пойдевор вазифасини ўтайди.
BMB HOLDING'нинг ушбу ташаббуси мамлакатимизнинг иқтисодий дипломатияси ва экспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

👍142🔥8👏5❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ZA’FARON PREMIUM HOTEL: ҲУДУДЛАР РАҲБАРЛАРИ ЭЪТИБОРИНИ ТОРТГАН ИЛҒОР ЛОЙИҲА
Тошкент вилоятига амалий ташриф билан келган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” туристик мажмуаси ҳудудида жойлашган Za’faron Premium Hotel меҳмонхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида делегация аъзолари меҳмонхонада яратилган юқори даражадаги шарт-шароитлар, замонавий архитектура ва интерьер ечимлари, меҳмонларга тақдим этилаётган сервис хизматлари ҳамда дам олиш инфратузилмасини кўздан кечирдилар. Шунингдек, меҳмонхона ҳудудида ташкил этилган қулай дам олиш масканлари, ресторан ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳақида маълумот берилди.
Мутасаддиларга мазкур меҳмонхонанинг Бўстонлиқ туманининг туризм салоҳиятини юксалтириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратишдаги аҳамияти ҳақида тақдимот ўтказилди.
Таъкидланганидек, Za’faron Premium Hotel ҳудудда туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилаётган йирик лойиҳалардан бири бўлиб, замонавий меҳмондўстлик стандартларини ўзида мужассам этган муҳим туристик объект ҳисобланади.
Батафсил: https://t.me/toshvilpressa/62272

👍139🔥7❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРЛИК ЛОЙИҲАЛАР, ФУТБОЛГА ҲОМИЙЛИК ВА BMB HOLDING’НИНГ МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ
“Қароргоҳ” лойиҳасининг навбатдаги сони меҳмони - BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси ҳамда Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов.
Мулоқот давомида мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитининг трансформацияси, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тажрибаси, Бахмал заъфаронининг халқаро бозорлардаги муваффақияти ва компания фаолиятининг асосий тамойиллари ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Ўзбекистон футболининг бугунги ҳолати, миллий терма жамоанинг истиқболлари, футбол инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳамда спорт соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан мулоҳазалар билан танишишингиз мумкин.
Премьерани қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/-MZHXo3jc5g

👏97👍57🔥6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
- Альберт Эйнштейн
Буюк ютуқлар аввал инсон тафаккурида пайдо бўлади. Янги ғоялар, улкан мақсадлар ва инновацион қарорлар айнан тасаввур орқали шаклланади. Шунинг учун ҳар қандай ривожланишнинг биринчи қадами - кенг фикрлаш ва орзу қилишдан бошланади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
"Тасаввур билимдан муҳимроқдир"

👍145🔥9🤩4❤3
BMB HOLDING’нинг экспорт фаолияти яна бир бор маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди.
Ахборот платформалари Холдинг корхоналари томонидан ўзбек майизининг Сенегал Республикасига илк бор экспорт қилингани ҳақида материаллар эълон қилди.
Мазкур экспорт операцияси BMB HOLDING учун Ғарбий Африка бозоридаги янги йўналишлардан бири бўлиб, Холдинг экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда миллий маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш борасидаги изчил ишларининг амалий натижасидир.
Мавзу юзасидан эълон қилинган материаллар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍139❤7🎉1🤩1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍141❤5🔥4
ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН ИНВЕСТИЦИЯ
BMB HOLDING томонидан мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда соҳага илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш мақсадида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида картошка етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида Нидерландиядан юқори ҳосилдорлиги, касалликларга чидамлилиги ва яхши сақланиш хусусиятлари билан ажралиб турувчи “Аризона” навли картошка уруғи олиб келинди. Жами 12 тонна уруғлик картошка экилиб, етиштириш жараёнлари замонавий агротехник талаблар асосида ташкил этилмоқда.
Мазкур ташаббус нафақат юқори ҳосил олиш, балки мамлакатимизда картошкачилик тармоғини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етиштиришга ҳам хизмат қилади.
Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дунё миқёсидаги долзарб вазифалардан бири бўлиб турган бир пайтда, BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа ички бозор барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

👍152🔥4❤2👏2🎉2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BMB_INSIDE
#16_сон
BMB INSIDE лойиҳасининг навбатдаги сони BMB PFCнинг 2025/2026 йилги мавсумда футзал бўйича Олий лига ва Ўзбекистон Кубогида қўлга киритган ғалабаларига бағишланади.
Мавсум давомидаги энг муҳим лаҳзалар, ҳал қилувчи учрашувлар, жамоа кайфияти ва чемпионликка олиб келган йўл ҳақида ҳикоя қиламиз.
Ғалабалар тарихини биз билан бирга кузатинг - #BMB_INSIDE

👍132👏9🔥3🏆2❤1
BMB AGRO ДАЛАЛАРИДА ПОМИДОР ҲОСИЛИ ПИШИБ ЕТИЛДИ
Арнасой туманида жойлашган BMB AGRO далаларида помидор ҳосили пишди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар ўзининг юқори самарасини берди.
Мўл ва сифатли ҳосилга эришишда BMB HOLDING илмий ходимлари ҳамда олимларининг ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос навларни танлаш ва яратиш бўйича олиб борган изланишлари муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек, етук мутахассислар - агрономлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, экинларни турли зараркунанда ва касалликлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш, замонавий суғориш тизимларидан фойдаланиш ҳамда илғор инновацион технологияларни жорий этиш натижасида юқори ҳосил етиштиришга эришилди.
Тез кунларда далаларда етиштирилган экологик тоза ва сифатли помидор маҳсулотларини йиғиб-териб олиш ишлари бошланади. Ушбу маҳсулотлар халқимиз дастурхонига етказиб берилиши билан бирга, экспорт бозорларига ҳам йўналтирилади.
Қишлоқ хўжалигида илм-фан ютуқлари ва замонавий технологияларни кенг қўллаш орқали юқори натижаларга эришилаётгани BMB AGRO фаолиятида яна бир бор ўз тасдиғини топмоқда.

👍146🔥5❤3⚡2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
- Джек Ма
Ушбу фикр бизга муҳим ҳақиқатни эслатади: муваффақиятга олиб борувчи йўл ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Қийинчиликлар, синовлар ва тўсиқлар ҳар қандай катта мақсаднинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бироқ айнан шу паллада сабр ва қатъиятни сақлаб қолган инсонлар кутилган натижага эришадилар.
Бугунги машаққатлар эртанги ютуқлар учун пойдевордир. Энг муҳими - мақсад сари ҳаракатдан тўхтамаслик ва муваффақият яқин эканига ишонишдир.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
"Бугун қийин, эртага ундан ҳам қийин бўлади. Аммо индинга гўзал кун келади. Кўпчилик эса эртага кечқурун таслим бўлади"
- Джек Ма
Ушбу фикр бизга муҳим ҳақиқатни эслатади: муваффақиятга олиб борувчи йўл ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Қийинчиликлар, синовлар ва тўсиқлар ҳар қандай катта мақсаднинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бироқ айнан шу паллада сабр ва қатъиятни сақлаб қолган инсонлар кутилган натижага эришадилар.
Бугунги машаққатлар эртанги ютуқлар учун пойдевордир. Энг муҳими - мақсад сари ҳаракатдан тўхтамаслик ва муваффақият яқин эканига ишонишдир.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍132👏4❤2🔥2
БАРАКАЛИ МЕҲНАТ – МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ
BMB AGRO далаларида бугунги кунда ғалла ўрими қизғин паллага кирган. Олтиндек товланиб турган буғдойзорларда йил давомида қилинган меҳнатнинг самараси яққол намоён бўлмоқда. Ҳар бир гектар майдондан ўртача 75-80 центнердан ҳосил олинаётгани деҳқон ва мутахассисларнинг машаққатли меҳнати муносиб натижа бераётганидан далолатдир.
Юқори ҳосилдорликка эришишда аввало сифатли уруғ танлангани муҳим омил бўлди. Шунингдек, экишдан тортиб парвариш жараёнларигача бўлган барча агротехник тадбирлар белгиланган муддатларда ва талаб даражасида амалга оширилди.
Мавсум давомида ерни озиқлантириш, суғориш ва ҳимоялаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада буғдой майдонлари баракали ҳосил берди.
Бугунги муваффақият BMB AGRO жамоасининг бирдамлиги, масъулиятли меҳнати ва замонавий агротехнологияларни самарали қўллаганининг ёрқин ифодасидир. Ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан давом этаяпти ва келгусида ҳам юқори натижалар кутилмоқда.

👍141❤4🔥2🎉1
#bmb_dayjest
#12_son
🇺🇿Ҳурматли кузатувчилар!
✅ Эътиборингизга BMB DAYJEST лойиҳасининг 12-сонини тақдим этамиз.
Мазкур лойиҳа орқали сиз Ҳолдинг фаолиятига доир ўтган ой давомида бўлиб ўтган муҳим тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.
📺 Лойиҳамизни Youtube ҳаволаси орқали томоша қилишингиз мумкин: 👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=iZkaCniRqts
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
#bmb_dayjest
#Issue_12
🇬🇧Dear Followers!
✅ We are pleased to present the English version of Issue 12 of the BMB DAYJEST project.
Through this project, you can stay informed about the key events, important meetings, and major developments that took place across the Holding during the past month.
📺 Watch the latest issue via the YouTube link :https://www.youtube.com/watch?v=N7c9eJASO-A

👍136👏4🔥2⚡1