BMB HOLDING
1.16K subscribers
3.35K photos
734 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
ЎЗБЕКИСТОН-ҚАШҚАР ИНВЕСТИЦИЯ ВА САВДО МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
 
Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва юксак даражадаги ўзаро ишончи туфайли Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилиб, тобора аниқ иқтисодий лойиҳалар ва амалий ташаббуслар билан бойиб бормоқда. 2025 йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 15 миллиард доллардан ошгани, Хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони эса уч баробарга кўпайгани мазкур ҳамкорликнинг жадал суръатларда ривожланаётганидан далолат беради.
 
Ана шу изчил жараённинг мантиқий давоми сифатида Хитойнинг Қашқар шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон-Қашқар инвестиция ва савдо марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
 
Мазкур тадбирда BMB HOLDING Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори Бобир Яхяев иштирок этиб, Холдингнинг асосий фаолият йўналишлари, инвестициявий ва экспорт салоҳияти, консалтинг хизматлари, халқаро тажрибаси ҳамда амалга ошираётган истиқболли лойиҳалари ҳақида тақдимот ўтказди.
 
Янги марказ Ўзбекистон ва Қашқар ўртасида инвестициявий ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, экспорт-импорт ҳажмини кенгайтириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри бизнес мулоқотларини йўлга қўйиш ҳамда қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.
 
Мазкур ҳудуднинг Хитой учун Марказий Осиёга чиқишидаги муҳим савдо ва логистика нуқталаридан бири сифатидаги мавқеи мазкур ташаббуснинг стратегик аҳамиятини янада оширади. Айниқса, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишининг бошлангани минтақадаги транзит ва логистика имкониятларини янада кенгайтириш учун янги истиқболларни очмоқда.
 
Ташриф доирасида “Юэбин сифатли интеллектуал товарлар маркази”да BMB HOLDING учун алоҳида стенд ташкил этилиши бўйича келишувга эришилди. Унда Холдинг маҳсулотлари, инвестиция лойиҳалари консалтинг хизматлари ва экспорт салоҳияти Хитой тадбиркорлари ва инвесторларига тўғридан-тўғри тақдим этилади.
 
Шу нуқтаи назардан, Қашқарда ташкил этилаётган инвестиция ва савдо маркази Ўзбекистон бизнесининг Хитой бозорига чиқиши, янги экспорт йўналишларини шакллантириши, инвестиция ва замонавий технологияларни жалб этиши ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суриши учун доимий B2B платформа вазифасини бажаради.
 
Қашқарда ташкил этилаётган янги платформа Ўзбекистон-Хитой стратегик шериклигининг иқтисодий мазмунини янада бойитиб, сиёсий ишончни амалий бизнес натижаларига айлантириш учун янги имкониятлар яратади. Бу ташаббус BMB HOLDINGнинг Хитой бозоридаги иштирокини кенгайтириш билан бир қаторда, мамлакатимиз корхоналари учун янги экспорт йўналишлари, инвестициявий шериклик ва технологик ҳамкорлик учун янги уфқларни очиши кутилмоқда.
 
Шу билан Холдинг вакилларининг Қашқар шаҳрига амалий ташрифи ўз ниҳоясига етиб, делегация Тошкент шаҳрига йўл олди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍80🔥74👏5❤1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН VI ОЧИҚ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ
 
Жорий йилнинг 18 август куни Хива шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Мазкур учрашув мамлакатимизда тадбиркорлик ва хусусий секторни янада ривожлантириш, бизнес учун барқарор ўсиш шароитларини шакллантириш, ҳудудларда янги иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ҳамда давлат ва ишбилармон доиралар ўртасидаги бевосита мулоқотни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим тадбир бўлди.
 
Бу йилги мулоқотда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита иштирок этган бўлса, илк бор туманларда ташкил этилган махсус студиялар орқали яна 25 мингга яқин ишбилармонлар, жумладан, BMB HOLDING таркибига кирувчи бир қатор корхоналар раҳбарлари ҳам қатнашди.
 
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минглик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади. Шунингдек, улар билан очиқ мулоқот ўтказиш анъанаси бошланганидан буён бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим топилгани, мазкур йўналишда 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилингани қайд этилди.
 
Учрашувда тадбиркорликни барқарор ривожлантириш, ҳудудларда бизнес имкониятларини кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодий ўсиш 8,5 фоизни ташкил этгани таъкидланди. 

Президент, шунингдек, хорижий бозорларга чиққан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш масалаларини муҳим вазифалар қаторида белгилади. Бу ёндашув миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорлардаги иштирокини кенгайтириш, экспорт географиясини бойитиш ва рақобатбардош маҳсулотларни янги истеъмолчиларга етказиш учун муҳим аҳамият касб этади.
 
Мулоқотда корхоналарнинг капитал бозорига чиқиши ва хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил илк бор Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз улуши Тошкент ва Лондон фонд биржаларига чиқарилгани капитал бозорини ривожлантиришда муҳим қадам сифатида қайд этилди. Шу билан бирга, йирик маҳаллий корхоналарни IPOга тайёрлаш ва уларнинг халқаро бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар жорий этилиши таъкидланди.
 
Кун тартибида туризм соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида ўрин берилди. Ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, туризм билан боғлиқ бизнес фаоллигини ошириш ва мазкур йўналишда янги имкониятларни ишга солиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
 
Замонавий бошқарув ёндашувлари ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш ҳам мулоқотнинг муҳим йўналишларидан бири бўлди. Давлат раҳбари “сунъий интеллект - бошқарув самарадорлиги - янги инвестициялар” ўзаро боғлиқ экотизимини шакллантириш зарурлигини таъкидлаб, замонавий технологиялардан бизнес жараёнларида самарали фойдаланиш масаласига эътибор қаратди.
 
Хива шаҳрида ўтказилган анжуман тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатида очиқ мулоқот ва амалий ёндашувлар изчил давом этаётганини намоён этди. Бугун белгиланган устувор йўналишлар бизнеснинг барқарор ўсиши, экспорт ва инвестиция фаоллигининг янада ортиши, миллий брендларнинг халқаро майдондаги иштирокини кенгайтириш ҳамда мамлакат иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍139👏9🔥6🤩2
BERLUSCONI FINANZIARIA БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 19 август куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Италиянинг BERLUSCONI FINANZIARIA компанияси президенти Паоло Берлускони ўртасида навбатдаги онлайн музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий қилиш ҳамда янги қўшма сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Хусусан, музокаралар давомида учта устувор йўналишга алоҳида эътибор қаратилди.

Биринчи йўналиш сифатида, заъфарон етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда ушбу йўналишда экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Иккинчи йўналиш доирасида, Ўзбекистонда маиший ва хавфли чиқиндиларни замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган қўшма инвестиция лойиҳасини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, мазкур йўналишда Европа давлатларининг замонавий технологиялари ва илғор тажрибаларини жорий этиш ҳамда самарали ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мулоқот чоғида стратегик аҳамиятга эга йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилиб, мазкур йўналишда ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар кўриб чиқилган масалалар бўйича амалий ишларни давом эттириш, лойиҳаларни батафсил ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида Италиянинг Рим шаҳрида навбатдаги учрашувни ўтказишга келишиб олдилар.

Мазкур келишувлар BMB HOLDING ва Италиянинг BERLUSCONI FINANZIARIA компанияси ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни янги истиқболли йўналишлар билан бойитиш, замонавий технологияларни жалб этиш ва аниқ амалий лойиҳалар билан мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍145🔥9❤2
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН БИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА  BMB-NRC AGROLOGISTICS КОРХОНАСИГА ТАШРИФ

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес-форуми доирасида Эрон Ислом Республикасининг Марказий вилояти ҳокими Меҳди Зандия Вакилий бошчилигидаги делегация билан 1+7 форматида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Унда Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев ҳудудлар ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Жиззах вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва логистика соҳаларидаги салоҳияти, инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳамда мавжуд инфратузилма ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Жиззах вилоятида саноат ва ишлаб чиқариш салоҳияти изчил юксалиб, ҳудуд иқтисодиётига салмоқли хорижий инвестициялар жалб этилмоқда.

Вилоятда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, янги саноат зоналари ташкил этилиши, табиий ва қишлоқ хўжалиги ресурсларидан самарали фойдаланиш учун шароитлар яратилиши ҳудудни янги ишлаб чиқариш ва экспорт марказларидан бирига айлантирмоқда. Бу имкониятлар Эрон тадбиркорлари билан қўшма корхоналар ташкил этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

Тадбирнинг амалий қисмида Жиззах вилояти тадбиркорлари ҳамда Эрон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида B2B ва G2B форматларида учрашувлар ўтказилди.

Мулоқотлар давомида инвестиция, савдо, агросаноат, саноат кооперацияси ва экспорт йўналишларида янги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилиниб, аниқ бизнес таклифлар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ўртасидаги бевосита мулоқотлар келгусида қўшма лойиҳаларни шакллантириш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва Жиззах ҳамда Эроннинг Марказий вилояти ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиши таъкидланди.

Форум доирасида Эрон делегацияси аъзолари Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги бир қатор корхоналар, хусусан, BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонларга корхонанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва экспортга тайёрлаш бўйича замонавий имкониятлари намойиш этилди.

Томонлар агрологистика инфратузилмасини янада ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва ташқи бозорларга етказиб бериш, шунингдек, Эрон билан агросаноат кооперациясини йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашди.

BMB-NRC AGROLOGISTICSдаги ташриф икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мавжуд имкониятларни бевосита кўриш ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш нуқтаи назаридан муҳим бўлди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍138🔥8👏6
ҲУРМАТЛИ ВА ҚАДРЛИ ТАДБИРКОРЛАР!
 
Сизларни мамлакатимиз тараққиёти, иқтисодий юксалиши ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутаётган Тадбиркорлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!
 
Бугун Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик ва хусусий бизнес учун яратилаётган янги имкониятлар, инвестициявий муҳитнинг тобора кенгайиб бораётгани ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар ишбилармонлар олдига янги мақсад ва янада катта вазифаларни қўймоқда.
 
Сизларнинг масъулиятли меҳнатингиз, дадил ташаббусларингиз, янги лойиҳаларга бўлган интилишингиз ва юксак мақсадларингиз туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилмоқда, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти юксалмоқда.
 
Биз юртимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш, инвестицияларни жалб этиш ва мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий нуфузини юксалтириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча тадбиркорларни юксак қадрлаймиз.
 
Фурсатдан фойдаланиб, барча тадбиркорларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, куч-ғайрат ва янги марралар сари дадил интилиш тилаймиз. Ҳар бир ташаббусингиз янги имкониятларга, ҳар бир лойиҳангиз янги ютуқларга, меҳнатингиз эса юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилсин!
 
Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва келажагини бунёд этишда сизларга улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍145🔥8👏6
🇺🇿НЬЮ-ДЕҲЛИДАГИ B2B МУЛОҚОТДАН ЖИЗЗАХДАГИ ЭКСПОРТ ЛОЙИҲАСИГАЧА

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик тобора янги амалий мазмун билан бойиб бормоқда. Айниқса, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида йўлга қўйилаётган тўғридан-тўғри мулоқотлар янги экспорт йўналишларини шакллантириш учун муҳим замин яратаётгани қувонарли ҳолдир.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺ОТ B2B-ДИАЛОГА В НЬЮ-ДЕЛИ ДО ЭКСПОРТНОГО ПРОЕКТА В ДЖИЗАКЕ

В последние годы торгово-экономическое сотрудничество между Узбекистаном и Индией последовательно наполняется новым практическим содержанием. Особенно важно, что прямые контакты между деловыми кругами двух стран создают прочную основу для формирования новых экспортных направлений и реализации взаимовыгодных проектов.

👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧FROM B2B DIALOGUE IN NEW DELHI TO AN EXPORT PROJECT IN JIZZAKH

In recent years, trade and economic cooperation between Uzbekistan and India has been steadily gaining new practical momentum. In particular, direct engagement between the business communities of the two countries is creating a solid foundation for developing new export channels and implementing mutually beneficial projects.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍143🔥5👏4❤3
#bmb_dayjest
#14_son

🇺🇿Ҳурматли кузатувчилар!

✅ Эътиборингизга BMB DAYJEST лойиҳасининг 14-сонини тақдим этамиз.

Мазкур лойиҳа орқали сиз Ҳолдинг фаолиятига доир ўтган ой давомида бўлиб ўтган муҳим тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.

📺 Лойиҳамизни Youtube ҳаволаси орқали томоша қилишингиз мумкин: 👉🏻https://youtu.be/jLYSar4Ie4g

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍128🔥11
🔺 📸📸📸📸

Za’faron Premium Hotel нинг энг азиз меҳмони.

Зоминнинг бетакрор табиати ва замонавий шинамлик мужассам бўлган гўшада болаликнинг беғубор қувончи.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134🔥7👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Masofadan
#11_son

Ҳурматли обуначилар!

Эътиборингизга “Masofadan” медиалойиҳасининг 11-сонини ҳавола этамиз.

Бу галги сонда қишлоқ хўжалигида самарали ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири - BMB AGROKLASTERнинг Жиззах вилоятидаги деҳқон ва фермер хўжаликлари билан шартнома асосидаги ҳамкорлиги, унинг амалий натижалари ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍128🔥7👏2❤1
🔺 📸📸📸📸

Спорт ихлосмандлари учун ажойиб янгилик!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍132🔥6❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Илм йўли сабр ва жасоратни талаб қилади. Инсониятнинг келажаги билимга бўлган ишончимиздан бошланади.”

- Мари Кюри

Ҳар қандай катта натижа ортида изланиш, сабр ва ўз мақсадига ишонч туради. Янги билимларни эгаллашдан, хатолардан сабоқ олишдан ва қийинчиликлар олдида ортга чекинишдан қўрқмаслик - тараққиётнинг муҳим омилидир.

Бугунги кичик қадам ва янги билим эртанги катта ютуқларга пойдевор бўлиши мумкин.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍128🔥9❤2