Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Рақамли авлод» республика инклюзив IT оромгоҳида 46-сонли махсус мактаб-интернати ўқувчилари фаол иштирок этдилар.
Оромгоҳ давомида ўқувчилар замонавий ахборот технологиялари, рақамли таълим ва IT йўналишлари бўйича турли амалий машғулотлар, ижодий лойиҳалар ҳамда интеллектуал тадбирларда иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини намоён қилдилар.
Шунингдек, ўқувчилар жамоавий тадбирлар, спорт ва маданий-маърифий дастурларда фаол қатнашиб, янги дўстлар орттирдилар ва ўзларининг ижодий қобилиятларини янада ривожлантирдилар.
«Рақамли авлод» республика инклюзив IT оромгоҳи ўқувчиларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, замонавий касбларга қизиқишини кучайтириш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.
46-сонли махсус мактаб-интернати ўқувчилари оромгоҳдаги тадбирларда муносиб ва фаол иштирок этиб, кўтаринки кайфиятда қайтиб келдилар.
46- сонли ММИ ахборот хизмати.

ҚУЛУПНАЙЧИЛИК — УЧҚЎРҒОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ЯНГИ ДРАЙВЕР СОҲАСИ
Учқўрғон туманида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўзининг амалий натижаларини бермоқда. Бугунги кунда қулупнайчилик туман иқтисодиётининг муҳим драйвер соҳаларидан бирига айланиб бормоқда.
Ҳозирда туманда қарийб 3000 гектар майдонда 20 дан ортиқ қулупнай нави парваришланмоқда. Бу нафақат ички бозорни сифатли маҳсулот билан таъминлаш, балки экспорт ҳажмини ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтиришга ҳам хизмат қилмоқда.
Соҳада инновацион ёндашувларни жорий этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Қозоқовул маҳалласида лойиҳа қиймати 36 миллиард сўм бўлган, 10,5 гектар майдонни қамраб олган гидропоника мажмуаси ҳамда замонавий экобозор қурилиши давом этмоқда. Ушбу лойиҳа ишга тушгач, юқори ҳосилдорликка эришиш, маҳсулот сифатини янада яхшилаш ва экспорт географиясини кенгайтириш имкониятлари ортади.
Бу борада ташаббускор тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, тадбиркор Дилмурод Ибрагимов томонидан 4 гектар майдонда ҳорижий селекцияга мансуб экспортбоп ва юқори ҳосилдор «Прима», «Сёлан», «Алба» ҳамда «Азия» навлари етиштирилмоқда. Бу навлар ташқи бозорларда юқори талабга эга бўлиб, туманнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Энг муҳими, қулупнайчилик фақат қишлоқ хўжалиги соҳаси сифатида эмас, балки экотуризмни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида ҳам қаралмоқда. Қулупнай плантациялари, гидропоника комплекслари ва замонавий экобозорлар келажакда маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар учун жозибадор манзилга айланиши мумкин. Бу эса қўшимча хизмат кўрсатиш тармоқларининг ривожланиши, янги иш ўринлари яратилиши ва ҳудуд иқтисодиётига қўшимча даромад кириб келишини таъминлайди.
Учқўрғонда қулупнайчилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар туманнинг аграр салоҳиятини янада юксалтириш, экспорт ҳажмини ошириш ва экотуризмни ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

❤3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида юртимиз тараққиёти ва маҳаллаларимиз ободлиги йўлида меҳнат қилаётган инсонларга алоҳида эҳтиром ва эътибор кўрсатилмоқда.
Учқўрғон тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда кўп йиллар давомида туманимиз кўчалари, истироҳат боғлари ва жамоат жойларини обод ва кўркам сақлаш йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган фидойи ходимларга самимий миннатдорлик билдирилди.
Шунингдек, меҳнаткашларга Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан байрам совғалари топширилиб, эзгу тилаклар билдирилди.
Ҳар бир обод кўча, ҳар бир гулзор ва ҳар бир озода ҳудуд ортида ана шундай меҳнаткаш инсонларнинг заҳмати мужассам. Уларнинг фидокорона меҳнати туфайли Учқўрғон янада чирой очиб, яшил ва файзли масканга айланмоқда.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дефектология маркази очилди
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Учқўрғон туманида аҳолига қулайлик яратиш ва ижтимоий хизматлар қамровини кенгайтириш йўлида яна бир хайрли лойиҳа амалга оширилди.
Ёшлик маҳалласида тадбиркор Роҳила Нишонова томонидан дефектология маркази ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.
Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими, нуронийлар, фаоллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда мамлакатимизда хусусий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, болалар таълими ва тарбиясига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритилди.
Янги марказда махсус ёрдамга муҳтож болалар билан ишлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, малакали мутахассислар томонидан коррекцион-педагогик хизматлар кўрсатилади.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилган мазкур лойиҳа нафақат ижтимоий соҳа ривожига, балки фарзандларимиз келажаги учун яратилган муҳим туҳфа бўлди.

❤7👍7
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hindiston Bosh vaziri Narendra Modi Ko‘ksaroyda tantanali kutib olindi.
—
Премьер-министра Индии Нарендру Моди торжественно встретили в Куксарое.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни касбли қилиш — оилалар фаровонлигига қўшилган ҳисса
Учқўрғон тумани Маданият маҳалласида фаолият юритаётган Хафизахон Бахрамова томонидан ташкил этилган Аёллар ва болалар саломатлик маркази тўрт йилдан буён хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиб келмоқда.
Марказда шу вақтга қадар кўплаб аёллар замонавий касб сирларини эгаллаб, мустақил меҳнат фаолиятини бошлаш имконига эга бўлдилар. Бугун эса яна 8 нафар шогирд муваффақиятли ўқув курсларини якунлаб, сертификатларга эга бўлди.
Энг муҳими, улар олган билим ва кўникмалар асосида келгусида ўз марказларини ташкил этиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишлари, янги иш ўринлари яратишлари мумкин.
Бу каби ташаббуслар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва маҳаллаларда фаровонликни янада оширишга хизмат қилмоқда.

❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 UCHQO’RG’ON ISHONCH — Mustaqilligimizning 35 yilligi munosabati bilan KATTA AKSIYA! 🔥
🎁 35% BONUS — barcha mebel va maishiy texnikalar xaridiga!
🛋️ Mebel
📺 Televizorlar
🧊 Muzlatkichlar
🧺 Kir yuvish mashinalari
🍳 Gaz plitalari
❄️ Konditsionerlar
va boshqa ko‘plab mahsulotlar!
💥 Xaridingizdan 35% BONUSga ega bo‘ling!
⏳ AKSIYA ATIGI 3 KUN!
📅 31-AVGUST
📅 1–2-SENTYABR
⚡️ 3 KUN — 35% BONUS — BUNDAY IMKONIYATNI O‘TKAZIB YUBORMANG!
📍 Manzil: Uchqo'rg'on tumani, Ulug'bek MFY, do'stlik ko'cha
🖼 Mo'ljal: Tuman hokimiyati ro'parasida
telegram/instagram
Batafsil:
📞 +998995436677

❤3
📢 ЭЪЛОН
Теҳникум олдидан бозоргача бўлган оралиқда ичида медицина кийимлари бўлган пакет тушиб қолган.
Ушбу пакетни топиб олган фуқаролардан қуйидаги рақамга боғланишлари сўралади:
📞 +998 93 673 83 74
Олдиндан ёрдамингиз ва бефарқ бўлмаганингиз учун раҳмат.

📢 ЭЪЛОН!
2026 йил 31 - август куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.
Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Тегирмон, Чек, Фарғона, Шодлик, Кўприкбоши, Узункўча, Маданият Исломобод, Янгиер, Улуғбек.
♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.
🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!
Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ

🌿 ДАМ ОЛИШ КУНИНИ ҚАЕРДА ЎТКАЗАСИЗ?
Ҳар ким дам олиш кунини оиласи, дўстлари ёки яқинлари билан тинч ва шинам жойда ўтказишни истайди. Ана шундай масканлардан бири — Учқўрғондаги “Шамс” ошхонаси!
🍽️ Марказий Осиёда машҳур мазали таомлар
🏊♂️ Тоза ва шинам бассейнлар
🎤 Қизиқарли караоке хоналари
🎱 Замонавий биллиард заллари
👨👩👧👦 Оилавий ва дўстлар давраси учун алоҳида хоналар
Бу ерда сиз ҳамёнбоп нархларда мазза қилиб дам олиш, ширин суҳбат қуриш ва унутилмас лаҳзаларни яратиш имкониятига эгасиз.
📍 Манзил: Маслизаводдан ўтгач, икки канал оралиғида
📞 Брон қилиш учун:
+998 77 253 55 53
+998 94 504 45 54
✨ “Шамс” — мазали таом ва ажойиб ҳордиқ манзили! (Telegram)

❤9👍1
Forwarded from Bizning Namangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mustaqillik
“Yagona Vatan, yagona xalq bo‘lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!”
O‘zbekiston mustaqilligining 35 yilligi Namangan viloyatida keng va ko‘tarinki ruhda nishonlandi.
@bizningnamangan

❤6👍1
Forwarded from NAVBAHOR NEWS
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤3
Uchqoʻrgʻon tumanida Yoʻlovchi tashuvchi haydovchilar oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlari olib borilmoqda targʻibotdan koʻzlangan maqsad yoʻl harakati qoidalariga rioya qilish bayram kayfiyatini buzmaslik xushmuomala munosabatda boʻlish hamda yoʻlkira narxini oshirib norozi kayfiyat uygʻotmaslik yuzasidan targʻibot ishlari olib borilmoqda
❤4👍3
🥳 ISHONCHdan bayram tuhfasi!
Mustaqillik bayramida ISHONCH o'z mijozlariga eng foydali taklifni taqdim etadi!
🔹 Barcha turdagi maishiy texnikalar
🔹 Zamonaviy va shinam mebellar
💥 Barchasiga 35% BONUS!
🗓 Faqat 3 kun: 31-avgust | 1-sentyabr | 2-sentyabr
📢 Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling va kuzatib boring!
Rasmiy sahifalarimiz:
Websayt | Instagram | Telegram
Batafsil:
📞 +998735152222

❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ҚАДРИ — ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Юртимизда барча соҳалар қатори тиббиёт тизимини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки инсон саломатлиги — миллат бойлиги, юрт тараққиётининг энг муҳим асосидир.
Сўнгги йилларда Учқўрғон туманида ҳам соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, туман туғруқ комплексига 32 турдаги замонавий тиббий ускуналарнинг келтирилиши шифокорлар меҳнатини енгиллаштириб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқди.
Замонавий аппаратлар орқали касалликларни эрта аниқлаш, аниқ ташхис қўйиш ва ўз вақтида самарали даволаш имкониятлари кенгайди. Бу эса оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Эришилган натижалар рақамларда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Туманда кейинги икки йил давомида оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмагани тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шифокорларнинг фидокорона меҳнати ва яратилган замонавий шарт-шароитларнинг амалий самарасидир.
Бугун тиббиёт муассасаларидаги ҳар бир янгиланиш, ҳар бир замонавий ускуна, ҳар бир қурилаётган ёки таъмирланаётган шифохона ортида инсон ҳаёти ва тақдири мужассам. Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам инсон қадрини улуғлаш, унинг соғлом ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборат.
Инсон қадри учун қилинган ҳар бир эзгу иш — келажак учун қўйилган мустаҳкам пойдевордир.

❤12👍6