Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бошпанасиз аёл уч фарзанди билан чиқиндихонада тирикчилик қиляпти
Сурхондарё вилояти Денов туманидан пойтахт Тошкентга имконсизлик, умидсизлик сабаб келган аёл чиқиндихонада ахлат саралаб нон пули топмоқда. Уч норасида фарзанди билан ижарама-ижара сарсон бўлиб юрган аёл эри бошқасига уйланиб олгани, бераётган алимент пули жуда камлигидан арз қилади.
“Уй-жойим йўқ, боқувчим йўқ. Ноиложликдан болаларим билан чиқинди “сортировка” қилиб кун кечиряпмиз. Кунига 100 минг сўм топаман. Фарзандларимнинг отаси икки йилдан бери ҳолимиздан хабар олмайди. Нима қилай, иложсизликдан шу иш билан шуғулланишга мажбурман”, дейди у. Санитария-гигиена талабларидан йироқ шароитда ишлаш беиз кетгани йўқ. Деновлик аёлнинг мактаб ёшидаги тўнғич қизи юқумли касалликлар шифохонасига тушиб қолди. У муқим бошпана ва тайинли иш кераклигини айтади.
“Ҳокимиятга бордим, Сенатга ҳам қатнадим. Уй учун имтиёзли кредит берамиз дейишди. Уч боламнинг қорнини аранг тўйдиряпман-ку, кредитни қандай ёпаман?! Ҳаммасидан чарчаб кетдим. Совуқ қишни қандай ўтказар эканмиз?!” дейди аёл.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍18👎15
Zimiston-UZ. Икки оиланинг 8 аъзоси ис газидан ҳалок бўлди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/0-PrW-T33J0
✅ Кун исиди, газ қани? Сурхондарёда метан газ йўқлигидан ғазабга келган ҳайдовчилар норозилик белгиси сифатида йўл тўсди.
✅ Бензин дарди. Заправкаларда Аи-80 бензини юқори маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди.
✅ Яна қурбонлар. Фарғона ва Наманганда икки оиланинг 8 аъзоси ис газидан ҳалок бўлди.
Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

YouTube
Zimiston-UZ. Ikki oilaning 8 a’zosi is gazidan halok bo‘ldi
✅ Кун исиди, газ қани? Сурхондарёда метан газ йўқлигидан ғазабга келган ҳайдовчилар норозилик белгиси сифатида йўл тўсди
✅ Бензин дарди. Заправкаларда Аи-80 бензини юқори маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди
✅ Яна қурбонлар. Фарғона ва Наманганда…

👍9👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” vs Сизнингча?..
“Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистоннинг асосчиси ва Жадидчилик ҳаракатининг давомчисидир”.
Ушбу иддао O’zbekiston-24 телеканалидаги “Менимча” кўрсатувининг 17 декабрь куни эфирга узатилган охирги сонида янгради.
Кўрсатув аввал-бошдан президент Шавкат Мирзиёев фаолиятига бағишланган, аммо тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, сўнгги пайтларда президент фаолиятидан кўра унинг шахсига кўпроқ урғу берилмоқда.
Кўрсатув муаллифи Хайрулла Нуриддинов томошабинларга марҳум Ислом Каримов давридан яхши таниш.
У халқ орасида “жаннатдан хабарлар” деб ном берилган давлат телеканалининг юзига айланганди.
Аммо ҳозирда унинг Каримов бошқаруви ҳақидаги фикри ўзгарган.
Нуриддиновга кўра, Мирзиёевга Каримовдан “жуда оғир ва чигал муаммолар мерос қолган”.
Хайрулла Нуриддинов Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг МТРК раиси ўринбосарлигидан бўшатилган, аммо орадан кўп ўтмай яна айни лавозимга қайтган эди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
“Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистоннинг асосчиси ва Жадидчилик ҳаракатининг давомчисидир”.
Ушбу иддао O’zbekiston-24 телеканалидаги “Менимча” кўрсатувининг 17 декабрь куни эфирга узатилган охирги сонида янгради.
Кўрсатув аввал-бошдан президент Шавкат Мирзиёев фаолиятига бағишланган, аммо тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, сўнгги пайтларда президент фаолиятидан кўра унинг шахсига кўпроқ урғу берилмоқда.
Кўрсатув муаллифи Хайрулла Нуриддинов томошабинларга марҳум Ислом Каримов давридан яхши таниш.
У халқ орасида “жаннатдан хабарлар” деб ном берилган давлат телеканалининг юзига айланганди.
Аммо ҳозирда унинг Каримов бошқаруви ҳақидаги фикри ўзгарган.
Нуриддиновга кўра, Мирзиёевга Каримовдан “жуда оғир ва чигал муаммолар мерос қолган”.
Хайрулла Нуриддинов Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг МТРК раиси ўринбосарлигидан бўшатилган, аммо орадан кўп ўтмай яна айни лавозимга қайтган эди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍33👎21
Хитойда зилзила оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди
Хитой шимоли ғарбидаги Ганьсу вилоятида зилзила оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди ва 220 киши яраланди.
Би-Би-Сининг Хитой матбуотига таяниб хабар беришича, зилзила 19 декабрга ўтар кечаси юз берди. Ер қимирлашидан Ганьсу ва унга қўшни Цинхай вилоятларида уйлар ва инфраструктуралар вайрон бўлган.
АҚШ Геология хизматининг билдиришича, зилзила кучи 5,9 баллни, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил қилган.
Ганьсуда 100 киши ҳалок бўлган, 96 киши жароҳатланган. Цинхайда камида 11 киши ўлган ва 124 киши жароҳатланган.
Хитой ҳукумати зилзиладан жабрланганлар учун 200 миллион юань (28 миллион доллар) ажратди.
Ўтган йил сентябрида Сичуан вилоятида 6,6 баллик зилзилада 60 нафардан кўпроқ киши ҳалок бўлган эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Хитой шимоли ғарбидаги Ганьсу вилоятида зилзила оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди ва 220 киши яраланди.
Би-Би-Сининг Хитой матбуотига таяниб хабар беришича, зилзила 19 декабрга ўтар кечаси юз берди. Ер қимирлашидан Ганьсу ва унга қўшни Цинхай вилоятларида уйлар ва инфраструктуралар вайрон бўлган.
АҚШ Геология хизматининг билдиришича, зилзила кучи 5,9 баллни, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил қилган.
Ганьсуда 100 киши ҳалок бўлган, 96 киши жароҳатланган. Цинхайда камида 11 киши ўлган ва 124 киши жароҳатланган.
Хитой ҳукумати зилзиладан жабрланганлар учун 200 миллион юань (28 миллион доллар) ажратди.
Ўтган йил сентябрида Сичуан вилоятида 6,6 баллик зилзилада 60 нафардан кўпроқ киши ҳалок бўлган эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11👎1
ЕИ Медведевнинг ўғли ва Путиннинг жиянига санкция жорий қилди
Европа Иттифоқи Россияга жорий этилган санкцияларнинг 12-пакети доирасида 61 жисмоний ва 86 юридик шахсни “қора рўйхат”га киритди.
Улар орасида Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг ўғли Илья ва президент Владимир Путиннинг жияни Анна Цивилева ҳам бор.
Анна Цивилева Украина урушида қатнашганлар ва урушда ҳалок бўлганларнинг яқинларига кўмак кўрсатувчи “Ватан ҳимоячилари” давлат фондига раҳбарлик қилади. Бу фонд ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва Европа Иттифоқи жорий этган 12-санкциялар пакетига муносиб жавоб қайтаришини билдирди.
18 декабрда қабул қилинган янги санкциялар доирасида Россиядан олмос сотиб олиш тақиқланди ва реэкспорт қоидалари кучайтирилди.

👍19👎1
Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик, беларуслик ва молдоваликларга Россия фуқаролигини бериш тартибини соддалаштирувчи қонунни имзолади.
Расман эълон қилинган янги қоидаларга асосан, эндиликда улардан фуқаролик олиш учун Россияда беш йил яшаш, Россия тарихи ва қонунларини билиш талаб қилинмайди. Беларус фуқаролари учун рус тилини билиш талаби ҳам бекор қилинди.
2023 йил майида Путин шартнома асосида Украина урушида қатнашган хорижликлар учун Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда беришни маъқуллаган эди.
Бу қонунга асосан рус армияси сафида Украинага қарши урушда бир йил иштирок этган чет элликлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига соддалаштирилган тартибда фуқаролик берилади.
Аввал Россия фуқаролигини олиш учун шартнома асосида рус армияси сафида камида уч йил хизмат қилиш талаб қилинарди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Расман эълон қилинган янги қоидаларга асосан, эндиликда улардан фуқаролик олиш учун Россияда беш йил яшаш, Россия тарихи ва қонунларини билиш талаб қилинмайди. Беларус фуқаролари учун рус тилини билиш талаби ҳам бекор қилинди.
2023 йил майида Путин шартнома асосида Украина урушида қатнашган хорижликлар учун Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда беришни маъқуллаган эди.
Бу қонунга асосан рус армияси сафида Украинага қарши урушда бир йил иштирок этган чет элликлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига соддалаштирилган тартибда фуқаролик берилади.
Аввал Россия фуқаролигини олиш учун шартнома асосида рус армияси сафида камида уч йил хизмат қилиш талаб қилинарди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍17👎9
Ватикан католик руҳонийларга 18 декабрдан бошлаб гей жуфтликларни дуо қилишга рухсат берди. Рим-католик черкови фатво бўлими папа Франциск рухсати билан "Fiducia supplicans" (“Ишончга чақирув”) деб номланган декларацияни эълон қилди.
Черков доктринасига мувофиқ, жинсий алоқага ўзаро никоҳда бўлган эр ва хотин ўртасидагина рухсат берилади ва фақат эркак ва аёлдан иборат жуфтликлар черковда никоҳдан ўта олади.
"Fiducia supplicans" черковнинг бу муносабатини ўзгартирмайди. Шунинг учун руҳонийлар гейларга дуо бераётганларида бу тадбир никоҳга ўхшаб қолмаслигига эътибор қаратишлари лозим бўлади. Бундан ташқари дуо маросимида гей жуфтликларнинг ўзаро узук алмашинуви ва тўй либосларида бўлиши тақиқланади.
Декларацияда таъкидланишича, черков гомосексуализм “ўз моҳияти бўйича нотўғри йўл” деган позициясидан воз кечмайди. Айни пайтда Ватикан гейлар ибодат учун черковларга эркин кириш ҳуқуқига эгалигини тан олади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Черков доктринасига мувофиқ, жинсий алоқага ўзаро никоҳда бўлган эр ва хотин ўртасидагина рухсат берилади ва фақат эркак ва аёлдан иборат жуфтликлар черковда никоҳдан ўта олади.
"Fiducia supplicans" черковнинг бу муносабатини ўзгартирмайди. Шунинг учун руҳонийлар гейларга дуо бераётганларида бу тадбир никоҳга ўхшаб қолмаслигига эътибор қаратишлари лозим бўлади. Бундан ташқари дуо маросимида гей жуфтликларнинг ўзаро узук алмашинуви ва тўй либосларида бўлиши тақиқланади.
Декларацияда таъкидланишича, черков гомосексуализм “ўз моҳияти бўйича нотўғри йўл” деган позициясидан воз кечмайди. Айни пайтда Ватикан гейлар ибодат учун черковларга эркин кириш ҳуқуқига эгалигини тан олади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎41👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zimiston-UZ. Икки оиланинг 8 аъзоси ис газидан ҳалок бўлди
✅ Кун исиди, газ қани? Сурхондарёда метан газ йўқлигидан ғазабга келган ҳайдовчилар норозилик белгиси сифатида йўл тўсди.
✅ Бензин дарди. Заправкаларда Аи-80 бензини юқори маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди.
✅ Яна қурбонлар. Фарғона ва Наманганда икки оиланинг 8 аъзоси ис газидан ҳалок бўлди.
Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
✅ Кун исиди, газ қани? Сурхондарёда метан газ йўқлигидан ғазабга келган ҳайдовчилар норозилик белгиси сифатида йўл тўсди.
✅ Бензин дарди. Заправкаларда Аи-80 бензини юқори маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди.
✅ Яна қурбонлар. Фарғона ва Наманганда икки оиланинг 8 аъзоси ис газидан ҳалок бўлди.
Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6👎2
Блогер Отабек Аҳлиддинов 7,1 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди ҳукми билан блогер Отабек Аҳлиддинов 7,1 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тошкентдаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Отабек Аҳлиддинов Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги марказий поликлиникада бўлим раҳбари лавозимида ишлаган. Айблов хулосасига кўра, Аҳлиддинов 200 миллион сўмдан ортиқ пулни ўзлаштириб юборган.
Блогер шу йилнинг сентябрида қамоққа олинган. Дастлаб у жиноят ишлари бўйича Хонобод тумани суди ҳукми билан 5,1 йилга қамалган эди. Сўнг прокуратуранинг протести асосида аппеляция суди ишни қайта кўриб, муддатни 7,1 йилга узайтирган.
Отабек Аҳлиддинов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти аъзоси бўлган. У ўз чиқишларида қатор ҳукумат тизимлари фаолиятини танқид қилган эди.

👍14👎12
Бекобод ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олингани айтилмоқда
Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш доирасида қўлга олинди, деб ёзди «Газета.uz» 19 декабрь куни ўз манбасига таянган ҳолда.
Хабарда айтилишича, ҳоким маблағларни ноқонуний ўзлаштирганликда гумонланмоқда. У жорий йилнинг 7 августида Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди. Ҳозирча бу хабар расман тасдиқланмаган.
Аввалроқ маҳаллий нашрларда коррупцияга қарши кураш доирасида Солиқ қўмитаси марказий аппаратининг бир қатор ходимлари ҳам қўлга олингани ҳабар қилинди.
18 декабрда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

👍22
Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай вилоятларида зилзила оқибатида одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.
“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади”,- дейилади президент матбуот хизмати тарқатган расмий билдирувда.
Сўнгги хабарларга қараганда, зилзиладан 118 киши ҳалок бўлди ва 600 киши яраланди. Жумладан, Ганьсуда 105 киши ўлди ва 400 киши жароҳатланди. Бу вилоятда беш мингга яқин бино ва иншоот зарарланган. Цинхайда эса 13 киши ҳалок бўлди ва 182 киши жароҳатланди.
Аввалроқ 19 декабрга ўтар кечаси юз берган мазкур зилзила оқибатида юздан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 250 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
АҚШ Геология хизматининг билдиришича, зилзила кучи 5,9 баллни, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил қилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади”,- дейилади президент матбуот хизмати тарқатган расмий билдирувда.
Сўнгги хабарларга қараганда, зилзиладан 118 киши ҳалок бўлди ва 600 киши яраланди. Жумладан, Ганьсуда 105 киши ўлди ва 400 киши жароҳатланди. Бу вилоятда беш мингга яқин бино ва иншоот зарарланган. Цинхайда эса 13 киши ҳалок бўлди ва 182 киши жароҳатланди.
Аввалроқ 19 декабрга ўтар кечаси юз берган мазкур зилзила оқибатида юздан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 250 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
АҚШ Геология хизматининг билдиришича, зилзила кучи 5,9 баллни, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил қилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким буюртмасини бажарган қурувчилар банкротлик ёқасида
Сурхондарёдаги 62 та қурилиш ташкилоти банкротлик ёқасига келиб қолди. Тадбиркорларнинг айтишларича, бунга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг юзлаб кўп қаватли аҳоли уйлари ва мактабларни тадбиркорларга мажбуран таъмир қилдиртириб, пулини бермагани сабаб бўлмоқда.
Йўл қурилиш ташкилотлари ва ижтимоий соҳа объектлари қурувчиларининг айтишларича, Сурхондарё вилоятига Улуғбек Қосимов ҳоким бўлиб тайинланганидан сўнг уларнинг “шўрига шўрва тўкилган”.
Озодлик суҳбатлашган қурилиш ташкилотлари раҳбарлари хавфсизлик важидан ўз исми ва фирмасининг номи очиқланмаслигини сўрашди. Уларнинг иддао қилишича, ҳоким шикоят қилганлари учун уларнинг "бошига қора кунларни солиши мумкин".

👍4
Audio
📌Озодлик дастури 19.12.23

👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 19.12.23
✅Мирзиёев Хитой ҳукуматига таъзия билдирди
✅Сурхондарёда ҳоким буюртмасини бажарган қурувчилар "банкротлик ёқасида" қолди
✅Бекобод ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олингани айтилмоқда
✅Блогер Отабек Аҳлиддинов 7,1 йилга қамалди
✅Москвада полиция билан жанжаллашган 73 муҳожирга маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
✅ЕИ Медведевнинг ўғли ва Путиннинг жиянига санкция жорий қилди
✅Ватикан руҳонийларга гейларни дуо қилишга рухсат берди
https://t.me/ozodlikkanali/41516

👍7
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Украинага босқин: 664-кун | Путин янги муддат президентликка ҳужжат топширди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/OWiTJ5XoR_o
Украина Қурукликдаги кучлари қўмондони Александр Сирский: Шарқий фронтда вазият “оғир”.
Москва осмонида яна украин ҳарбий дронлари уриб туширилди, аэропортлар иши вақтинчалик тўхтатилди.
Европа иттифоқи Россияга нисбатан 12 санкциялар пакетини қабул қилди.
Россия Мудофаа вазири рус ҳарбийлари сонини 1,5 миллион одамга етказишини маълум қилди.
Европа иттифоқи урушни давом эттираётган ва Путиннин яна бир муддатга сайламоқчи Россияга нисбатан 12- санкциялар пакетини қабул қилди.
Оқ Уй: Қўшма Штатларнинг Украинага олдин ажратган маблағлари шу ой тугайди.
Украинада “Кобра” типидаги ҳужумчи учувчисиз учоқларни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/OWiTJ5XoR_o
Украина Қурукликдаги кучлари қўмондони Александр Сирский: Шарқий фронтда вазият “оғир”.
Москва осмонида яна украин ҳарбий дронлари уриб туширилди, аэропортлар иши вақтинчалик тўхтатилди.
Европа иттифоқи Россияга нисбатан 12 санкциялар пакетини қабул қилди.
Россия Мудофаа вазири рус ҳарбийлари сонини 1,5 миллион одамга етказишини маълум қилди.
Европа иттифоқи урушни давом эттираётган ва Путиннин яна бир муддатга сайламоқчи Россияга нисбатан 12- санкциялар пакетини қабул қилди.
Оқ Уй: Қўшма Штатларнинг Украинага олдин ажратган маблағлари шу ой тугайди.
Украинада “Кобра” типидаги ҳужумчи учувчисиз учоқларни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
YouTube
Ukrainaga bosqin: 664-kun | Putin yangi muddat prezidentlikka hujjat topshirdi
Украина Қурукликдаги кучлари қўмондони Александр Сирский: Шарқий фронтда вазият “оғир”.
Москва осмонида яна украин ҳарбий дронлари уриб туширилди, аэропортлар иши вақтинчалик тўхтатилди.
Европа иттифоқи Россияга нисбатан 12 санкциялар пакетини қабул қилди.…

👍13👎1

OzodNazar: Мирзиёев порахўрнинг қўлига ҳайкал қўйди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/itAh6__dcpI
OzodNazarнинг 2023/24 йиллар қиш мавсумидаги биринчи суҳбатга таниқли адиб Абулқосим Мамарасуловни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/itAh6__dcpI
OzodNazarнинг 2023/24 йиллар қиш мавсумидаги биринчи суҳбатга таниқли адиб Абулқосим Мамарасуловни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
YouTube
OzodNazar: Mirziyoyev poraxo’rning qo’liga haykal qo’ydi
OzodNazarнинг 2023/24 йиллар қиш мавсумидаги биринчи суҳбатга таниқли адиб Абулқосим Мамарасуловни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews…

👍11👎2
Қирғизистон парламенти байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Қирғизистон парламенти 20 декабрда давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонунний қабул қилди. Қонунни 59 депутат қўллади, беш депутат қарши овоз берди.
Байроқдаги тўлқинсимон қуёш нурлари тўғри чизиқларга. ўтовнинг том қисмидаги уч боғламли чамбараклар тўрт боғламга алмаштирилган.
Қирғизистонда байроқни ўзгартириш ташаббуси кўтарилганидан бери ижтимоий тармоқларда бу таклифга қарши флешмоб ўтказилиб келинмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари президент Садир Жапаровнинг саҳифаларида ҳам ўз норозиликларини ёзиб қолдирганлар.
Байроқнинг ўзгартирилишига қарши митинг ўтказишга чақирган фаол Афтандил Жоробеков оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланиб қамоққа олинди. Суд унга икки ойгача қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасини қўллади.
Қирғизистонда амалдаги давлат байроғи рамз сифатида 1992 йилнинг 3 мартида қабул қилинган эди.

👍26👎3
Колорадо Олий суди Дональд Трампни президентликка номзод сифатида штат сайлов бюллетенига киритишни тақиқлади. Суд бу қарор қабул қилинишига Трампнинг 2021 йил 6 январь воқеаларига алоқадорлиги сабаб бўлганини билдирди. Ўшанда Трамп тарафдорлари президентлик сайловида Жо Байден ғалаба қилгани тасдиқланишига йўл қўймаслик мақсадида Конгрессни босиб олишга уринганди.
Трампни президентликка номзод сифатида рўйхатга олмаслик талаби билан судга сайловчилар мурожаат қилган. Аризада Конституцияга киритилган 14-ўзгартишга мувофиқ АҚШда исён ёки бўйсунмасликка чақирган шахс сайланиш ва давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши эслатилган.
Қарор 4 январда кучга киради. Трамп унгача АҚШ Олий судига мурожаат қилиши мумкин. Қарор АҚШ Олий суди томонидан бекор қилинмаса, бошқа штатларда ҳам Трампни президентликка номзод сифатида кўрсатиш тақиқланиши мумкин.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Трампни президентликка номзод сифатида рўйхатга олмаслик талаби билан судга сайловчилар мурожаат қилган. Аризада Конституцияга киритилган 14-ўзгартишга мувофиқ АҚШда исён ёки бўйсунмасликка чақирган шахс сайланиш ва давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши эслатилган.
Қарор 4 январда кучга киради. Трамп унгача АҚШ Олий судига мурожаат қилиши мумкин. Қарор АҚШ Олий суди томонидан бекор қилинмаса, бошқа штатларда ҳам Трампни президентликка номзод сифатида кўрсатиш тақиқланиши мумкин.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13👎2
Люблин суди 19 декабрь куни Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган 14 нафар чет элликка нисбатан ҳукм чиқарди. Улар 1 йилу бир ойдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилинди.
Польша Ички хавфсизлик агентлигининг билдиришича, Россия жосуслари темир йўлларда юк ташиш жараёнини кузатган, диверсияларга тайёргарлик кўрган ва НАТОга, Польшага қарши пропаганда олиб борган
Суд ҳукмида таъкидланишича, улар топшириқларни Федерал хавфсизлик хизматидаги раҳбарларидан тегерам орқали олиб турган. Суд ҳукмида жосусликда айбланганлар Украинага ҳарбий юк олиб кетаётган поездни ағдаришлари, Жешуве аэропорти, Гданск ва Гдине портларида кузатишлар олиб бориши лозим бўлган.
Россия фойдасига жосусликда айбдор деб топилганларнинг 11 нафари 17 ёшдан 44 ёшгача бўлган Украина фуқароларидир. Судланганлардан икки нафари Минскдан келган беларусь, яна бири 20 ёшдаги россиялик хоккейчи.

👍9