@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик фильми: Тошкент Толибон билан Қўштепа борасида келиша олмаяпти

✅Ҳалокатли канал. Йил давомида энг ўткир муҳокамага сабаб - бўлган Қўштепа канали қурилиши ва минтақани тобора тинкасини қуритаётган сувсизлик

✅Ўзбекча дипломатия. Тошкент расмийлари 1,5 йилдан бери Толибон билан канал борасида келиша олмаяпти

✅Дард устига чипқон. Ўзбек деҳқонлари Толибон канали ишга тушгач, вазиятлари янада ёмонлашидан хавотирда

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20
Audio
📌Озодлик дастури 15.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 15.12.23

✅АҚШ ва ЕИ ортидан Япония ҳам Ўзбекистоннинг икки ширкатига нисбатан санкция жорий қилди

✅«Ўзбеккосмос» Қўштепа канали қирғоғи Амударё сув оқими билан ювиб кетилмаганини иддао қилди

✅Блогер Лемара Мирзааҳмедовага чиқарилган 7,5 йиллик қамоқ ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

✅Самарқандда калтаклангани айтилаётган болакай воқеаси болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди

✅Эронда полиция участкасига уюштирилган қуролли ҳужумда 11 нафар полициячи ҳалок бўлди

✅Европада ҲАМАСга алоқадорликда гумонланган етти киши ҳибсга олинди

✅Европа Иттифоқи Украина ва Молдова билан музокаралар бошлашга қарор қилди

https://t.me/ozodlikkanali/41464
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Росссиядан Ўзбекистонга депортация қилинган Константин

Россияда 21 йил яшаган фарғоналик Константин Пугачёв яқинда беш йилга Ўзбекистонга депортация қилинди. Оила аъзоларининг барчасида Россия паспорти бўлганига қарамай у фуқароликни олишга шошмаган. Константин унинг Ўзбекистонда яқинлари йўқлиги, барча қариндошлари аллақачон Россияга кўчиб кетганини айтади. Ҳозирда у Фарғонадаги қурилишда оз маошга электрик бўлиб ишламоқда. У Россияга, яқинлари олдига тезроқ қайтишни орзу қилади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармқолардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍23👎3
Zimiston-UZ. Мирзиёев электр бўйича ваъдаларини нега бажармаяпти?

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/DzpAl5Cr6kg

✅Қоп-қоп ваъдалар. Мирзиёев электр бўйича ваъдаларини нега бажармаяпти?
✅Таппидан қўймасин! Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпининг асосий умиди таппи-тезакдан!
✅Чекловлар бекор қилинди. Лекин заправкалардаги турнақатор навбатлар камаймади

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zimiston-UZ. Мирзиёев электр бўйича ваъдаларини нега бажармаяпти?

✅Қоп-қоп ваъдалар. Мирзиёев электр бўйича ваъдаларини нега бажармаяпти?
✅Таппидан қўймасин! Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпининг асосий умиди таппи-тезакдан!
✅Чекловлар бекор қилинди. Лекин заправкалардаги турнақатор навбатлар камаймади

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муаммо газга бой Ўзбекистоннинг ичида - эксперт

Ўзбекистон энергетика вазирлиги “Газпром”дан газ сотиб олиш бўйича яна 15 йилга келишувга эришди ва бунинг учун янги қувур қурилишини маълум қилди. Бу келишув Қозоғистонни ҳам ўз ичига олади.
Зотан шу йилнинг октябридан томонлар ўртасида эришилган 6 ойлик келишув асосида рус гази импорти бошланган ва бу келишув тафсилотлари сирлигича қолмоқда.
Ҳозирда қарийб 2 триллион куб метр заҳираси борлиги айтилган ва ўзи ҳам газ қазиб олаётган Ўзбекистон ҳукумати, Россиядан “тижорий асосда” сотиб олинаётгани урғуланган газнинг нархини очиқламаяпти.
Шу тахлит ёпиқ келишувлар асосида, тизгини Кремлда бўлган “Газпром” Ўзбекистон ва Қозоғистонни янги газ келишуви билан 15 йилга ўзига боғлади.
Марказий Осиёда энергетик хавфсизлик бўйича эксперт Жон Робертс билан ушбу вазият ҳақида гаплашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍27👎10
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зеленский ЕИнинг Украина билан аъзолик музокараларни бошлаш қарорини тарихий ғалаба деб атади

ЕИ Украина ва Молдовани иттифоққа қабул қилиш бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди.

ЕИнинг Киев учун муҳим 50 миллиард евролик ёрдам пакети Венгрия томонидан блокланди.

Украина разведкаси: Путин Украинада жанг қилаётган россиялик қўшинлари сонини ошириб кўрсатган.

Журналистлар Украинада деярли 39, 5 минг рус аскари ҳалок бўлганини аниқлаган.

Авдеевка, Маринка ва Бахмут яқинида ҳамда фронтнинг бошқа қисмларида ўнлаб тўқнашувлар.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20👎1
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қувайт амири Навоф ал Аҳмад ал Жобир ас Сабоҳ вафоти муносабати билан валиаҳд Мишъал ал Аҳмад ал Жобир ас Сабоҳга таъзия йўллади.

“Давлатимиз раҳбари Қувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди”, - дейилади президентт матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Амир ноябрь охирида "соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ортидан касалхонага ётқизилган" эди. Унинг қандай дардга чалингани ва ўлими сабаблари тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.

Амир 17 декабрда дафн этилди. Унинг жанозасига қариндошлари ва яқинларидан ташқари шахслар таклиф қилинмади.

86 ёшида вафот этган Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ ўгай акаси Сабоҳ IV нинг вафотидан кейин 2020 йилда Қувайт амири тахтига ўтирганди.

Амир вафотидан сўнг бу лавозимни 83 ёшли валиаҳд шаҳзода шайх Мишъал ал Аҳмад ал Жобир ас Сабоҳ эгаллайди. У 20 декабрда парламентда қасамёд қабул қилиши кутилмоқда.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15👎5
Москвадаги «Садавод» бозорида полиция билан содир этилган тўқнашув ортидан 82 мигрант қўлга олинди.

15 декабрда йўл полицияси 21 ёшли тожикистонликнинг автомашинасини тўхтатиб, ҳужжатиларини текширмоқчи бўлган.

«Бироқ ҳайдовчи тўхтамай, полиция ходимини машинаси билан бир неча метргача судраб борган ва қочиб кетишга ҳаракат қилган. Аммо қоча олмаганидан сўнг машинасидан тушиб, полиция ходимини калтаклаган», -дейилади хабарда.

Орадан кўп ўтмай воқеа жойига ўнлаб мигрантлар етиб келган ва полицияга қаршилик кўрсата бошлаган. Интернетда тарқатилган видеода полициячилар бир неча марта осмонга қарата ўқ отгани ва йиғилганларни қўлга олаётгани акс этган.

Қўлга олинган 82 мигрант «майда безорлик» ва «полиция ходимига қаршилик кўрсатганлик»да айбланмоқда. Ҳайдовчига нисбатан эса «ҳокимият вакилига нисбатан куч ишлатиш» ва «ҳокимият вакилини ҳақорат қилиш» айблови билан жиноят иши очилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18👎8
Путин Россия НАТО билан урушга "қизиқмаслиги" ва бунинг учун “мутлақо сабаб йўқ”лигини айтди. Бу ҳақда у Россия (ВГТРК) телеканалига берган интервьюсида гапирди.

Бундан аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Россия Украина устидан ғалаба қозонадиган бўлса, НАТО давлатларидан бирига ҳужум қилиши эҳтимоли мавжудлиги ҳақида фикр билдирганди. Путин интервьюда Байденнинг бу фикрини «сафсата» деб атади.

"Россияда НАТО давлатлари билан урушиш учун геосиёсий, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий қизиқиш мавжуд эмас",- деди Путин.

Унга кўра, Россия НАТО билан “муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор”. Шу билан бир қаторда Путин НАТОни “АҚШнинг томорқаси” деб атади.

Путин Финландиянинг НАТОга аъзо бўлишига муносабат билдирар экан: "Шу кунгача бу давлатнинг Россия билан муаммоси йўқ эди. Энди муаммолар пайдо бўлади. Россия Финландия билан чегарада муайян ҳарбий қисмларни жамлайди",- деб айтди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍26👎11
Ливия соҳиллари яқинида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида камида 61 киши денгизга чўкиб кетди. Хабарларда айтилишича, қайиқ Европага ўтмоқчи бўлган қочқинларни олиб кетаётган эди.

Халқаро миграция ташкилоти (IOM)нинг билдиришича, қайиқда камида 86 киши, жумладан, болалар бўлган. IOM мълумотида таъкидланишича, қочқинларнинг кўпчилиги Нигерия, Гамбия ва Африканинг бошқа давлатлари фуқаролари эди.

Хабарларда қочқинларнинг 25 нафари тирик қолгани ва уларга ҳозирда Ливиядаги вақтинча сақлаш марказида тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.

Жорий йил июлида Греция соҳилида қайиқ ҳалокатга учраши оқибатида юзлаб покистонликлар ҳалок бўлганди. Бундан аввалроқ Греция яқинида 79 қочқин сувга чўкиб кетган.

IOM маълумотида қайд этилишича, 2023 йилда Ўрта Ер денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўлган 2200 мигрант сувга чўкиб ўлганди.

БМТнинг Қочинлар иши бўйича агентлиги 2023 йилда Ливия ва Тунис орқали Европага 153 минг киши бошпана излаб келганини билдирган.
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тўй қилиш”. Марказий осиёлик мигрантлар нималарни орзу қилишади?

Чет элда ишлаётган баъзи марказий осиёлик муҳожирлар тўй қилишни орзу қиладилар. Баъзиларининг мақсади – ота-онасини Ҳажга олиб бориш. Уларнинг орасида ватанига тезроқ қайтишни орзу қилганлар ҳам бор.

Бу ижтимоий сўров 18 декабрь – халқаро муҳожирлар куни муносабати билан ўтказилди. Ушбу сана 2000 йилда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган. Мақсад – муҳожирларнинг муаммоларига этибор қаратиш.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади 

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармқолардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎3
Наманганда бир оиладан тўрт киши ис газидан ўлди

Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида эр-хотин ва уларнинг икки қизи ис газижан заҳарлангани оқибатида вафот этди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, ҳодиса 16 декабрга ўтар кечаси юз берган. Хабарда айтилишича, эр 48, хотин 40 ёшда, қизлар эса 19 ва 14 ёшларда бўлган.

Дастлабки текширувда оила исиниш учун ошхонадаги газ плитасини резина шланг билан “Эрон печкаси”га улагани аниқланган.

Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Расмий статистикага кўра, ҳар йили ис газидан юзлаб ўзбекистонликлар заҳарланади ва уларнинг кўпчигили ўлим билан якунланади.

Бош прокуратура 21 ноябрда ҳам Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эр-хотин, 25 октябрда эса Самарқанд вилояти Оқдарё туманида бир оиланинг уч аъзоси, жумладан, 4-синф ўқувчиси ва 4 яшар бола ис газидан заҳарланиб вафот этганини билдирган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👎9👍7
Ўзбекистон аҳолиси ноябрда инфляцияни 12,7 фоиз даражасида сезди. Бу эса октябрга нисбатан 0,7 фоиз паст кўрсаткичдир, деб билдирди Марказий банк.

Марказий банк аҳоли ноябрда инфляция даражасини қай даражада сезганини аниқлаш учун 2885 та респондент ўртасида сўров ўтказган.

Расман билдирилишича, инфляцияни пенсионерлар 14,8 фоиз, таълим соҳаси ходимлари 13,5 фоиз даражасида ҳис қилган. Бу энг юқори кўрсаткичдир. Ташиш хизматлари кўрсатиш соҳасида сезилган инфляция эса 10 фоизни ташкил қилди.

Ҳудудлар кесимида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражасининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 15 фоиз ва Сирдарё вилоятида 13,5 фоиз даражасида қайд этилди.

Марказий банкка кўра, ноябрда аҳоли бензин, гўшт ҳамда сут нархи ошганини сезган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7👎4
Ўзбекистон маҳаллий матбуотида 18 декабрда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабарни тарқатган ОАВлар ўз манбаларига таянган, бироқ ҳозирча бу хабар расман тасдиқланмади.

Маҳаллий матбуотдаги хабарларни Озодлик манбаси ҳам тасдиқлади. Бироқ Воитовнинг ҳибс қилиниши тафсилотлари маълум эмас.

Воитов иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётгани айтилмоқда.

2020 йилнинг мартидан 2022 йил августигача у ўша пайтда бош вазир ўринбосари, инвестиция, саноат ва савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2022 йил августидан 2023 йил октябригача қишлоқ хўжалик вазири бўлган.

Сардор Умрзоқов президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганилан сўнг Воитов ҳам ишдан олинганди.
👍20👎2
Audio
📌Озодлик дастури 18.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 18.12.23

✅Ўзбекистонда 1 январдан эски ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз ҳисобланади

✅Наманганда бир оиладан тўрт киши ис газидан ўлди

✅Москвада полиция билан тўқнашув ортидан 82 мигрант қўлга олинди

✅Сенатнинг ялпи мажлиси 20 декабрга қолдирилди. У онлайн ўтказилади

✅МБ ноябрда Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлганини маълум қилди

✅Ливия соҳилидаги қайиқ ҳалокатида Европага ўтмоқчи бўлган камида 61 қочқин ҳалок бўлди

✅Россияда тожик ва қирғиз рэперларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

✅Исроил гаровдагиларни бўшатиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда

✅Путин Россия НАТО билан урушга “қизиқмаслиги”ни айтди

https://t.me/ozodlikkanali/41490
👍10
Ҳоким буюртмасини бажарган қурувчилар банкротлик ёқасида

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/fC4rdeyjPtc

Сурхондарёдаги 62 та қурилиш ташкилоти банкротлик ёқасига келиб қолди. Тадбиркорларнинг айтишларича, бунга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг юзлаб кўп қаватли аҳоли уйлари ва мактабларни тадбиркорларга мажбуран таъмир қилдиртириб, пулини бермагани сабаб бўлмоқда.

Йўл қурилиш ташкилотлари ва ижтимоий соҳа объектлари қурувчиларининг айтишларича, Сурхондарё вилоятига Улуғбек Қосимов ҳоким бўлиб тайинланганидан сўнг уларнинг “шўрига шўрва тўкилган”.

Озодлик суҳбатлашган қурилиш ташкилотлари раҳбарлари хавфсизлик важидан ўз исми ва фирмасининг номи очиқланмаслигини сўрашди. Уларнинг иддао қилишича, ҳоким шикоят қилганлари учун уларнинг "бошига қора кунларни солиши мумкин".

Жорий йил бошида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманига барча қурувчи ташкилотлар раҳбарларини жамлаб йиғилиш ўтказган ва юздан ортиқ кўп қаватли уйларни таъмирлаб бериш топшириғини қўйган. Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимиятларнинг тадбиркорларни ўз ҳисобларидан ижтимоий лойиҳаларни бажаришга мажбурлаши янгилик эмас.

Таҳлилчилар буни ҳокимларнинг ваколатлари чекланмагани ва Бизнес омбудсман институтининг ривожланмагани билан изоҳлашади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15