@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Пул сўраб турган қўл". "Tashkent city"да коррупцияга қарши монумент очилди

Тошкентнинг қоқ марказида коррупцияга қарши монумент ўрнатилди.

Кафти очиқ қўл - молу давлат фоний дунёда қолиб, боқий дунёга бўш қўл билан кетилишини англатувчи рамз.

Монументнинг очилиши Қатар амирининг Ўзбекистонга сафарига тўғри келди.

Амирнинг келишига мосланган - фақатгина монументнинг очилиш маросими эмас.

Мирзиёев амир қўлидан муокофотни олиб, ўз шарафига ўрнатилган рамзий монументни очаркан, ҳукуматнинг коррупцияда айбланган ўнлаб амалдори ушланди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎6
Вашингтон Исроил Ғазодаги амалиёт интенсивлигини камайтаришини ва АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАСнинг аниқ нишонларигагина ҳужумлар уюштиришини умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен йил якунлари юзасидан Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унга кўра, аниқ нишонларга ҳужум қилиш орқали тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони сезиларли даражада озаяди.

Исроил зарбалари ортидан аҳоли зич яшайдиган Ғазонинг катта қисми вайрон бўлгани ва кўплаб тинч аҳоли ўлгани ортидан Ғарбдаги иттифоқчилари босими остида қолди.

Исроилнинг энг яқин иттифоқчиси бўлган Вашингтон сўнгги ҳафта мобайнида Ғазодаги уруш кўламини қисқартириш талабини қўйиб келмоқда.

Блинкен матбуот анжуманида бошқа давлатлар ҲАМАСни таслим бўлишга чақирмаётганидан ҳайратда эканини таъкидлади. “Агар ҲАМАС таслим бўлса, эртага ҳаммаси тугайди”,- деди Блинкен.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8👎5
ҲАМАС Исроилнинг бир ҳафталик оташкесим таклифини рад қилди

АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС Исроилнинг Ғазода бир ҳафталик оташкесим эълон қилиш таклифни рад этди. Исроил оташкесим эвазига гаровда қолаётган 130 кишидан 40 нафари бўшатилишини талаб қилаётган эди.

The Wall Street Journal нашри бу ҳақда Миср расмийларидан бирига таянган ҳолда хабар берди. Миср ва Қатар ҲАМАС билан музокараларда воситачилик қилмоқда.

Хабарда айтилишича, 20 декабрда ҲАМАС лидерларидан бири Исмоил Хания Қоҳирада Миср вакиллари билан Ғазода оташкесим ўрнатиш масаласини муҳокама қилган, аммо музокаралар натижасиз якунланган.

ҲАМАС делегацияси мисрлик воситачиларга Ғазо масаласида қандайдир таклифни киритишдан олдин Исроил ҳужумларни тўхтатиши ва аскарларини олиб чиқиб кетиши шартлигини билдирган. Бундан ташқари ҲАМАС Исроил қамоқларидаги фаластинликларни бўшатишни ҳам талаб қилган.

The Wall Street Journal манбасининг билдиришича, Исроил Ҳазода ҳарбий амалиётни тўхтатишдан бош тортган.
👍18
Прилепин Украинада ғалабага эришилгач, Ўзбекистонни ҳам Россияга қўшиб олишни таклиф қилди

Россиялик ёзувчи, рус ОАВлари томонидан «жамоат арбоби» сифатида тилга олинадиган Захар Прилепин “Россия сегодня” марказида 20 декабрда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ва унинг аҳолисига рус тилини ўргатишни таклиф қилди.

«Мен самимий айтаяпман, гастрабайтерлар келаётган мамлакатларни қўшиб олишимиз керак ва уларга ўша ернинг ўзида, бу ерда эмас, ўша ёқда рус тилини ўргатишимиз керак, масалан, Ўзбекистонда”,- деди Прилепин. Унинг бу сўзи залда ўтирганлар томонидан қарсаклар билан кутиб олинди.

Унга кўра, Россия Украина устидан ғалаба қозониб, Киевда парад ўтказганидан сўнг ҳеч ким Москвани собиқ СССР давлатларини ўз таркибига қўшиб олишига қаршилик кўрсата олмайди.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати бу баёнотга муносабат билдирмади.

Прилепин ЕИ санкциялари рўйхатига киритилган. У сепаратчилар "Донецк халқ республикаси" деб атаб олган тан олинмаган ҳудуднинг жангарилари қўмондони бўлган.
👎63👍23
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 42,75 миллиард куб метр газ қазиб олинди Бу ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 9,6 фоизга ёки 4,56 миллиард куб метрга оздир. Бу Статистика агентлиги ҳисоботида қайд этилди.

Расман билдирилишича, ой сайин Ўзбекистонда 3,89 миллиард куб метр газ қазиб олинган, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида эса 4,3 миллиард куб метрдан газ қазилган эди.

Нефть қазиб олиш эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 минг тонна (1,7 фоиз)га камайган ва 709,3 минг тоннани ташкил қилган. Айни пайтда бензин ишлаб чиқариш 8,7 фоиз (97,4 минг тонна)га кўпайгани ва 1,21 миллион тоннага етгани билдирилган.

Ҳисоботда таъкидланишича, электр ишлаб чиқариш 11 ойда 4,5 фоизга кўпайди ва 2,98 миллиард кВт-соат бўлди. Ўзбекистонда электр энергиянинг камида 80 фоизи газ билан ишлайдиган иссиқлик станцияларида ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистонда ҳар йили куз ва қиш мавсумларида электр энергияси ва газ етишмовчилиги кузатилади.

Мазкур мавзу Озодликнинг Zimiston.uz лойиҳасида батафсил ёритиб борилмоқда.
👍12👎2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎5👍3
Экспортининг 35 фоизи олтин. Ўзбекистон олтин сотиш бўйича янги рекорд қўйди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январидан ноябригача 57 миллиард 300 миллион долларни ташкил қилди. Статистика агентлигининг билдиришича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатн 11, 88 миллиард доллар (26,2 фоиз)га кўп.

2023 йилнинг ноябригача бўлган ҳолатда Ўзбекистон экспортининг 35,1 фоизини олтин ташкил қилди. 11 ой ичида 8 миллиард 150 миллион долларлик олтин экспорт қилинган. Бу 2022 йилнинг мос даврига солиштирганда 2,3 марта кўпдир.

Масалан, ноябрда экспорт ҳажми 2 миллиард 730 миллион долларни ташкил қилган бўлса, шундан 1 миллиард 280 миллион сўми олтин ҳиссасига тўғри келади.

Умуман олганда, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида 11 ойда экспорт 23 миллиард 200 миллион сўмни, импорт 34,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда экспорт 30,6 фоизга, импорт эса 23,3 фоизга ошган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8👎5
Россиянинг Калуга вилоятида 16 ёшдаги икки ўқувчи давлатга хиёнатда айбланди. Бу ҳақда Озодликнинг рус хизмати Astra нашрига таянган ҳолда хабар берди.

Ўқувчилар 2023 йил июлида Красний Городок қишлоғида уяли алоқа мезанасига ўт қўйганликда айбланмоқда.

Тергов ўсмирлар телеграм канал орқали Украинада Москвага қарши урушаётган “Свобода России” легионига аъзо бўлганини иддао қилмоқда. Тергов материалларида қайд этилишича, улар легион раҳбарларидан уяли алоқа мезанасига ўт қўйиш тўғрисида буйруқ олган.

Ўсмирлар ўт қўйгани оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Давлатга хиёнат айблови бўйича Россия қонунчилигида катта миқдорда жарима, кўп йиллик ёки умрбод қамоқ жазоси белгиланган.

2023 йилда давлатга хиёнат юзасидан Россияда 63 та иш судларга жўнатилган, улардан 33 таси юзасидан ҳукм чиқарилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍25👎1
Audio
📌Озодлик дастури 21.12.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 21.12.23

✅Прилепин Украинада ғалабага эришилгач, Ўзбекистонни ҳам Россияга қўшиб олишни таклиф қилди

✅Ноқонуний йўллар билан АҚШга борган 119 ўзбекистонлик ортга қайтарилди

✅Ўзбекистонда бюджет пули ҳисобидан янги йил байрами корпоративлари ўтказиш тақиқланди

✅Европага газ сотишни қисқартирган “Газпром” умиди Ўзбекистондан эканини билдирди

✅Эронда 15 ёшида эрини ўлдирган аёл қатл қилинди

✅АҚШ Исроил Ғазодаги уруш кўламини қисқартиришидан умид қилмоқда

✅ҲАМАС Исроилнинг бир ҳафталик оташкесим таклифини рад қилди

https://t.me/ozodlikkanali/41559
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zimiston-UZ. 2 млн литр сифатсиз бензин аниқланди

✅Тошкентда газ портлади. Бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди.

✅Бензин сифати. Жорий йилда жами 2 миллион литр сифатсиз бензин аниқланган.

✅Норасмий тақиқ. Ҳукумат блогерларга энергетик вазиятни ёритмаслик борасида оғзаки кўрсатма берган.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Туркманлар қашшоқлик ва қатағондан Ўзбекистонга қочмоқда

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/oYuFCKrMnho

Ўзбекистон Туркманистон билан чегарасидаги “Фароб-Олот” чегара пунктини вақтинча ёпди. Сўнгги ойларда айнан шу ердан Туркманистондан Ўзбекистонга кўчиб ўтувчилар кўпайгани ҳақида хабарлар олинган.

Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари хизмати маълумотига кўра, назорат-ўтказиш пункти жорий йилнинг 20 ноябрида ўз фаолиятини тўхтатган.

Расмий баёнотда ўткир-респиратор касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида бундай чорага қўл урилгани айтилади.

Ҳозирча чегара пункти қачон қатнов учун очилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Туркманистоннинг Тошовуз ва Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти орасидаги “Шовот” чегара пункти эса ёпилмаган. Ўзбекистон Чегара қўшинларининг Хоразм вилоятидаги ходими Озодликка бу ҳақда айтди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍19👎1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимнинг 68 миллионлик курткаси

Тармоқлар ҳокимнинг қимматбаҳо кийим-бошини муҳокама қилмоқда. Блогер Муфасанинг ҳисоб-китобича, Улуғбек Қосимов эгнидаги Стефано Риччи брендига тегишли куртка нархи 68 миллион сўм. Поло кўйлак ва шапка ҳам шунга яраша. Қарийб 100 миллион сўмга кийинган ҳоким шу кунларда аҳолига арзон нархда пиёз тарқатган.

Статистика агентлигига кўра, жорий йиў биринчи ярмида ўзбекистонликларнинг ўртача маоши 4 млн 332 минг сўмни ташкил этган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20👎17
"Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш". Тошкент "чуқур ташвишда", аммо норозилик нотаси йўқ

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/S49hjB3Eb0s

Ёзувчи, рус ОАВлари томонидан «жамоат арбоби» сифатида тилга олинадиган Захар Прилепин “Россия сегодня” марказида 20 декабрда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ва унинг аҳолисига рус тилини ўргатишни таклиф қилди.

Унга кўра, Россия Украина устидан ғалаба қозониб, Киевда парад ўтказганидан сўнг ҳеч ким Москвани собиқ СССР давлатларини ўз таркибига қўшиб олишига қаршилик кўрсата олмайди.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати расмийлари Прилепиннинг бу баёнотига муносабат билдирмади.

Захар Прилепин ЕИ санкциялари рўйхатига киритилган шахслардан биридир. У сепаратчилар "Донецк халқ республикаси" деб атаб олган тан олинмаган ҳудуднинг жангарилари қўмондони бўлган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍23
Данияга АҚШ ҳарбий кучлари жойлаштирилади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Дания ташқи ишлар вазири Ларс Расмуссен 21 декабрь куни Вашингтонда ҳарбий ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Блинкен шартномани имзолаш тадбирида Дания “Путиннинг Украинага қарши уруши стратегик жиҳатдан мағлубиятга учраши учун” салмоқли ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Дания Украинага F-16 ҳарбий самолётларини етказиб бериш мажбуриятини олган илк давлатлардан биридир.

Декабрнинг аввалида Дания Украинага 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишга ваъда берган.

АҚШ ҳарбийлари Даниядаги учта авиабазага жойлаштирилиши режалаштирилмоқда, бироқ уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.

Декабрнинг бошларида Швеция ҳам АҚШ ҳарбийларини ўз ҳудудига жойлаштириш ва 17 та ҳарбий базадан қисман фойдаланиш бўйича шартномани имзолаган.

Жорий йилда НАТОга аъзо бўлган Финляндия ҳам 18 декабрда АҚШ билан ҳарбий шартномани имзолаган. Россия билан умумий чегараларга эга бўлган Финляндия АҚШ аскарларини ўзининг 15 та ҳарбий базасига жойлаштиради.
👍27👎7
Туркманистонда бир неча йилдан бери давом этаётган иқтисодий инқироз оқибатида давлат корхоналарида ҳам маошлар ўз вақтида берилмай қолди.

Озодлик радиоси туркман хизматининг хабар беришича, Балкан вилоятида кема таъмирлаш заводи, йирик балиқ консерва корхонаси ишчилари ва транспорт ходимлари 4-5 ойдан бери ойлик олмаган.

Ишчилар ҳеч бўлмаганда Янги йил байрами олдидан иш ҳақи тўланишига умид қилмоқда.

Ойлик иш ҳақини ўз вақтида тўлаш масаласини президент Сердар Бердимуҳамедов ҳам 18 декабрь куни ўтган ҳукумат йиғилишида кўтарган.

Президент маҳаллий ҳокимларига Янги йил байрамини тантанали равишда ўтказиш, озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлигини ва маошларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича топшириқлар берди, деб ёзади давлат ахборот агентлиги.

Жорий йил апрелида Туркманистон вилоятларида ижтимоий нафақалар ва пенсияларни тўлашда муаммолар пайдо бўлган эди.

Декабрнинг бошларида эса пойтахт Ашхабод ва Балкан вилоятидаги банкоматлардан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлмай қолди.
👍13👎12
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) Ғазо бўлгасининг шимолида барча касалхоналар ёпилиб қолганини билдирди. Ғазо бўлгасидаги 36 та касалхонадан фақат 9 таси қисман ишламоқда. Бу касалхоналар Ғазо жанубида жойлашган.

БМТнинг гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Ричард Пиперкорн Ғазо шимолидаги касалхоналарда ёнилғи, электр, дори-дармонлар йўқлиги ва мутахассислар етишмаслиги оқибатида жарроҳлик амалиётларини ўтказиш тўхтатилганини маълум қилди.

Унга кўра, Ал Аҳли касалхонасида қуйи тоифадаги врачлар ва ҳамширалардан иборат ўнга яқин ходим қолган. Улар касалхонадан бошпана топган 80 га яқин кишига базавий тиббий хизмат кўрсатмоқда.

БМТ ҳисоботида айтилишича, Ғазо аҳолисининг 26 фоизи, яъни 576 минг киши ўз озиқ-овқат захираларини тугатган ва ҳозирда оч қолмоқда.
👍5👎3
Избоскан туман собиқ ҳокими ҳибс қилинди

Жорий йилнинг 10 декабрида ишдан бўшатилган Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов 20 декабрда ҳибсга олингани тўғрисида маҳаллий ОАВлар ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Серобиддин Исмоиловга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу ҳафта ичида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев ва Солиқ қўмитасининг бир қатор масъул ходимлари қамоққа олингани хабар қилинди.

Озодлик радиосининг “қўлга олишлар” тўғрисидаги саволларига жавоб берган қатор таҳлилчилар мазкур оммавий ҳибсга олишларнинг коррупцияга қарши курашга алоқаси йўқлигини айтганлар.

Айрим таҳлилчилар фикрича, бу оммавий ҳибсга олишларни “лавозим ва ресурсларни қайта тақсимлаш” сифатида кўриш мумкин.
👍22👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш". Тошкент "чуқур ташвишда", аммо норозилик нотаси йўқ

Ёзувчи, рус ОАВлари томонидан «жамоат арбоби» сифатида тилга олинадиган Захар Прилепин “Россия сегодня” марказида 20 декабрда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ва унинг аҳолисига рус тилини ўргатишни таклиф қилди.

Унга кўра, Россия Украина устидан ғалаба қозониб, Киевда парад ўтказганидан сўнг ҳеч ким Москвани собиқ СССР давлатларини ўз таркибига қўшиб олишига қаршилик кўрсата олмайди.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати расмийлари Прилепиннинг бу баёнотига муносабат билдирмади.

Захар Прилепин ЕИ санкциялари рўйхатига киритилган шахслардан биридир. У сепаратчилар "Донецк халқ республикаси" деб атаб олган тан олинмаган ҳудуднинг жангарилари қўмондони бўлган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👎16👍14
Чехияда 23 декабрь мотам куни деб эълон қилинди

Прагадаги Карлов университетининг фалсафа факультетига ҳужум қилган шахс ўқотар қуролдан 14 кишини отиб ўлдирган ва 25 кишини яралаган. Яраланганлардан 10 нафарининг аҳволи оғир. Чехия ҳукумати 23 декабрни мотам куни деб эълон қилди.

Прага мэри Богуслав Свобода ҳужумчи ўзини бинонинг юқори қаватидан ташлаб ҳалок бўлганини билдирди. Бошқа хабарларда эса у ўзини отгани айтилмоқда.

24 ёшли ҳужумчи Карлов университети талабаси бўлган. У университетда ўқ отишдан аввал отасини отиб ўлдиргани ва энди бошқаларни ўлдириши ҳақида бақирган.

Ҳужумчи отасининг жасади уйи атрофидан топилган. Ҳужумчининг отаси Прага аэропорти хавфсизлик хизмати ходими ва аэропорт касаба уюшмаси раисининг ўринбосари бўлган.

Карлов университети талабалари ижтимоий тармоқларда ҳужумчининг 24 яшар чех Д.К экани, унинг пайтларда руҳий аҳволи яхши бўлмагани ҳақида ёзмоқда.

Айни пайтда, ҳужум мотивлари номаълум қолмоқда.
👍14