Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 664-кун | Путин янги муддат президентликка ҳужжат топширди
Украина Қурукликдаги кучлари қўмондони Александр Сирский: Шарқий фронтда вазият “оғир”.
Москва осмонида яна украин ҳарбий дронлари уриб туширилди, аэропортлар иши вақтинчалик тўхтатилди.
Европа иттифоқи Россияга нисбатан 12 санкциялар пакетини қабул қилди.
Россия Мудофаа вазири рус ҳарбийлари сонини 1,5 миллион одамга етказишини маълум қилди.
Европа иттифоқи урушни давом эттираётган ва Путиннин яна бир муддатга сайламоқчи Россияга нисбатан 12- санкциялар пакетини қабул қилди.
Оқ Уй: Қўшма Штатларнинг Украинага олдин ажратган маблағлари шу ой тугайди.
Украинада “Кобра” типидаги ҳужумчи учувчисиз учоқларни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍5
OzodNazar: Мирзиёев порахўрнинг қўлига ҳайкал қўйди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/itAh6__dcpI
OzodNazarнинг 2023/24 йиллар қиш мавсумидаги биринчи суҳбатга таниқли адиб Абулқосим Мамарасуловни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

YouTube
OzodNazar: Mirziyoyev poraxo’rning qo’liga haykal qo’ydi
OzodNazarнинг 2023/24 йиллар қиш мавсумидаги биринчи суҳбатга таниқли адиб Абулқосим Мамарасуловни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews…

👍11👎2
Қирғизистон парламенти байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Қирғизистон парламенти 20 декабрда давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонунний қабул қилди. Қонунни 59 депутат қўллади, беш депутат қарши овоз берди.
Байроқдаги тўлқинсимон қуёш нурлари тўғри чизиқларга. ўтовнинг том қисмидаги уч боғламли чамбараклар тўрт боғламга алмаштирилган.
Қирғизистонда байроқни ўзгартириш ташаббуси кўтарилганидан бери ижтимоий тармоқларда бу таклифга қарши флешмоб ўтказилиб келинмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари президент Садир Жапаровнинг саҳифаларида ҳам ўз норозиликларини ёзиб қолдирганлар.
Байроқнинг ўзгартирилишига қарши митинг ўтказишга чақирган фаол Афтандил Жоробеков оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланиб қамоққа олинди. Суд унга икки ойгача қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасини қўллади.
Қирғизистонда амалдаги давлат байроғи рамз сифатида 1992 йилнинг 3 мартида қабул қилинган эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍26👎3
Колорадо Олий суди Дональд Трампни президентликка номзод сифатида штат сайлов бюллетенига киритишни тақиқлади. Суд бу қарор қабул қилинишига Трампнинг 2021 йил 6 январь воқеаларига алоқадорлиги сабаб бўлганини билдирди. Ўшанда Трамп тарафдорлари президентлик сайловида Жо Байден ғалаба қилгани тасдиқланишига йўл қўймаслик мақсадида Конгрессни босиб олишга уринганди.
Трампни президентликка номзод сифатида рўйхатга олмаслик талаби билан судга сайловчилар мурожаат қилган. Аризада Конституцияга киритилган 14-ўзгартишга мувофиқ АҚШда исён ёки бўйсунмасликка чақирган шахс сайланиш ва давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши эслатилган.
Қарор 4 январда кучга киради. Трамп унгача АҚШ Олий судига мурожаат қилиши мумкин. Қарор АҚШ Олий суди томонидан бекор қилинмаса, бошқа штатларда ҳам Трампни президентликка номзод сифатида кўрсатиш тақиқланиши мумкин.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Трампни президентликка номзод сифатида рўйхатга олмаслик талаби билан судга сайловчилар мурожаат қилган. Аризада Конституцияга киритилган 14-ўзгартишга мувофиқ АҚШда исён ёки бўйсунмасликка чақирган шахс сайланиш ва давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиши эслатилган.
Қарор 4 январда кучга киради. Трамп унгача АҚШ Олий судига мурожаат қилиши мумкин. Қарор АҚШ Олий суди томонидан бекор қилинмаса, бошқа штатларда ҳам Трампни президентликка номзод сифатида кўрсатиш тақиқланиши мумкин.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13👎2
Люблин суди 19 декабрь куни Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган 14 нафар чет элликка нисбатан ҳукм чиқарди. Улар 1 йилу бир ойдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилинди.
Польша Ички хавфсизлик агентлигининг билдиришича, Россия жосуслари темир йўлларда юк ташиш жараёнини кузатган, диверсияларга тайёргарлик кўрган ва НАТОга, Польшага қарши пропаганда олиб борган
Суд ҳукмида таъкидланишича, улар топшириқларни Федерал хавфсизлик хизматидаги раҳбарларидан тегерам орқали олиб турган. Суд ҳукмида жосусликда айбланганлар Украинага ҳарбий юк олиб кетаётган поездни ағдаришлари, Жешуве аэропорти, Гданск ва Гдине портларида кузатишлар олиб бориши лозим бўлган.
Россия фойдасига жосусликда айбдор деб топилганларнинг 11 нафари 17 ёшдан 44 ёшгача бўлган Украина фуқароларидир. Судланганлардан икки нафари Минскдан келган беларусь, яна бири 20 ёшдаги россиялик хоккейчи.

👍9
Чимбойда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан ўлди
Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида бир оиладан бўлган беш кисши ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Бош прокуратуранинг билдиришича, бу ҳодиса 15 декабрь соат 11:45 лар атрофида «Кеңес» овулидаги М.Б., нинг уйида юз берган.
Заҳарланиш оқибатида 66 ёшли эркак М.Б., 62 ёшли аёл З.М., 37 ёшли аёл С.Б., 15 ва 12 ёшли икки нафар қиз воқе жойида вафот этган.
28 ёшли Т.О. (эркак) ва 23 ёшли А.Б. (аёл) оғир ва хушсиз аҳволда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Озодликнинг 18 декабрдаги Zimiston дастурида Фарғона ва Наманганда икки оиланинг 8 аъзоси ис газидан ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Бош прокуратура 21 ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эр-хотин, 25 октябрда эса Самарқанд вилояти Оқдарё туманида бир оиланинг уч аъзоси, жумладан, 4-синф ўқувчиси ва 4 яшар бола ис газидан заҳарланиб вафот этганини билдирган эди.

👎4👍2
Болалар омбудсмани: 4 ёшли қизчага тегажоғлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида яшовчи К.Т., Болалар омбудсманига хусусий боғчада бўлган 2019 йилда туғилган қизига 12 декабрь куни боғча эгасининг 24 ёшли ўғли жинсий тегажоқлик қилгани тўғрисида ариза киритди. Бу ҳақда 20 декабрда хабар берган Болалар омбудсмани воқеани ўз назоратига олгани тўғрисида маълум қилди.
Расман билдирилишича, қизнинг онаси аризасида “24 ёшли йигит қўли билан жинсий аъзосига тегиб, қизалоққа нисбатан уятсиз буқуз ҳаракатлар қилгани” тўғрисида ёзган.
Мазкур ариза Болалар омбудсмани ва Бош прокуратура томонидан ҳамкорликда ўрганилган. Натижада 15 декабрда Жиноят кодексининг 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.
Текширув давомида хусусий боғча ҳеч қандай лицензиясиз ва рухсатномасиз фаолият олиб боргани ҳам аниқланган.

👍11👎1
Тошкентда газ портлади. Бир аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди
Пойтахтда газ портлаши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди.
Расмий маълумотга кўра, ҳодиса 18 декабрь эрталаб соат 7:08да Тошкентнинг Яшнаобод тумани Боғбон маҳалласида содир бўлган.
Воқеа содир бўлган хонадонда икки оиланинг 10 нафар аъзоси яшаган. Ҳовлининг бир қисмида уй эгалариинг 28 яшар қизи тўрт боласи ва эри билан яшаб келган. Ёнғин уйнинг айнан улар яшайдиган қисмида содир бўлган.
Воқеа гувоҳларига кўра, 28 яшар оила бекаси болаларини мактабга тайёрлаётган пайт газ портлаган ва ёнғин бошланган. Аёлнинг эри икки боласини ёнғин ичидан олиб чиқишга улгурган, бироқ унинг икки қизи ва хотини олов ичида қолган.
Ҳалок бўлган қизчалар 5 ва 8 ёшда бўлган.
Дастлабки текширув натижаларига кўра, ҳодисага юқори босимли газ қувурларининг носозлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг матбуотга билдиришича, ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Кўп қаватли бинолар яқинида жойлашган ушбу маҳаллада 18 ноябрь куни ҳам худди шундай ҳодиса содир бўлган. Ўшанда жароҳатлан бир киши ҳануз касалхонада даволанмоқда.
Яшнаободдаги ҳодиса президент Мирзиёевнинг қишни беталафот ўтказиш бўйича йиғилишидан бир ҳафта ўтиб, содир бўлган тўртинчи фожеадир.
15 декабрь куни Фарғона, Наманган ва Қорақалпоғистонда уч оиланинг 12 аъзоси ис газидан ҳалок бўлган эди.
31 октябрь куни Олий Мажлис Сенатида сўнгги тўрт йилда жами 421 нафар киши ҳалок бўлгани айтилиб, ис гази билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжат йўқлиги ва бу борада ваколатли давлат органи аниқ белгиланмагани танқид қилинган.
Камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Йўл харитаси” тузилиб, икки ой муддатда аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш режаланган эди. Қурбонлар сони кўпаётганига қараганда ҳозирча бу борада бирор ижобий ўзгариш қилинмаган.

👍9👎3
Заправкаларда бир йилда 2 миллион литр сифатсиз бензин аниқланган
Ўзбекистонда метан газ тақчиллашаркан, бензинга талаб ошди. Бир вақтнинг ўзида заправкаларда сотилаётган бензиннинг сифати масаласи ҳам ўртага чиқди.
Жорий ойда мамлакат "заправка"ларида 215 минг 355 литр нефт маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар қилди:
«Биргина декабр ойида жами 138 та олинган намуналар Давлат стандарт талаблари асосида олиниб таҳлил қилинганда нефт маҳсулотларидан 215 минг 355 литри давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланди»
«Ўзэнергоинспекция» хабарига кўра, жорий йил давомида жами 2 миллион литр бензин сифатсиз деб топилган.
Ўтган куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги "Тўйтепа" бензин заправкасидаги можарога "Ўзбекнефтгаз" ҳам аралашди. Ширкат собиқ маҳаллий кенгаш депутати Қобул Дўсов ва амалдаги депутат Жаҳонгир Тўлаганов устидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига шикоят қилмоқчи.
Қобул Дўсов тармоқлар орқали жонли чиқиш қилиб, бензин сифатини танқид қилгач, Энергетика вазири ва Ўзбекнефтгаз мутасаддилари ўша заправкага етиб бориб, вазиятни ўргангани хабар қилинди. "Ўзбекнефтгаз" иддаосича, Дўсовнинг даъволари тасдиғини топмаган.

👍21
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Исроил ҳарбий ҳаракатларни бир ҳафтага тўхтатишни таклиф қилди
Исроил АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАСга Ғазода бир ҳафталик оташкесим ўрнатишни таклиф қилди. Axios агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Исроил оташкесим эвазига ҲАМАСдан яна 40 кишини гаровдан бўшатишни талаб қилмоқда.
Агентликнинг билдиришича, Исроил бу талабни ҲАМАСга музокараларда воситачилик қилаётган Қатар вакиллари орқали етказган.
Исроил бунинг эвазига оғир жиноятларда айбланиб қамоқларда сақланаётган бир қатор фаластинликларни озод қилиши мумкинлигини билдирган.
Axios агентлигининг хабар беришича, музокаралар чоғида Қатар бош вазири ҲАМАС талабларини эълон қилган. Унга кўра, ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш юзасидан музокараларни бошлаш аввалида Исроилдан ўт отишни тўхтатишни талаб қилаётир.
Хабарда айтилишича, “Моссад” раҳбари Давид Барнеа бунга жавобан “ҲАМАС урушни тўхтатмоқчи бўлса” таслимга кўниши ва Исроилга 7 октябрдаги ҳужум учун масъул бўлган ўз лидерларни топшириши кераклигини айтган.
Ноябрь охирида ҲАМАС билан келишилган оташкесим шартномасига асосан гаровга олинган исроилликлардан 105 нафари бўшатилган.

👍11
Audio
📌Озодлик дастури 20.12.23
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 20.12.23
✅Болалар омбудсмани 4 ёшли қизчага тегажоғлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди
✅Чимбойда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан ўлди
✅Tashkent city да коррупцияга қарши монумент очилди
✅Польшада Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган 14 киши судланди
✅АҚШ Қизил денгизда кемаларни ҳимоя қилиш амалиётини бошлади
✅Колорадо суди Трампни президентликка номзод сифатида рўйхатга олишни тақиқлади
✅Қирғизистон парламенти байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
https://t.me/ozodlikkanali/41533

👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистоннинг эски сандаллари
Сандал қадимдан туркий халқлар учун исиниш воситаси, қишдан эсон-омон чиқиш буюми бўлган. Уйлар баланд ва ойнаванд бўлмаган кезларда кексалар сандалга чўғ солиб, кунни тунга улаган. Сандалдан фойдаланиш ҳеч қачон йўқолиб кетмаган. Гарчи замонавий иситиш воситалари Марказий Осиё халқлари ҳаётига кириб келган бўлсада, сандал ҳам кўп ишлатилади. Кимдир тандирда нон ёпгандан қолган чўғни, яна кимдир ўчоқда овқат пиширгандан кейинги чўғни сандалга солади. Айниқса, ҳозирги ўтин-кўмир қиммат пайтда сандал икки томонлама фойдали ҳисобланади. Унинг соғлиққа фойдаси ҳам кўп эканлигини айтишади. Бугун Фарғона бозорларида сандалга талаб борми, ҳунармандлар қандай сандаллар ясамоқда каби саволларимизга лавҳамиз давомида гувоҳ бўласиз.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Сандал қадимдан туркий халқлар учун исиниш воситаси, қишдан эсон-омон чиқиш буюми бўлган. Уйлар баланд ва ойнаванд бўлмаган кезларда кексалар сандалга чўғ солиб, кунни тунга улаган. Сандалдан фойдаланиш ҳеч қачон йўқолиб кетмаган. Гарчи замонавий иситиш воситалари Марказий Осиё халқлари ҳаётига кириб келган бўлсада, сандал ҳам кўп ишлатилади. Кимдир тандирда нон ёпгандан қолган чўғни, яна кимдир ўчоқда овқат пиширгандан кейинги чўғни сандалга солади. Айниқса, ҳозирги ўтин-кўмир қиммат пайтда сандал икки томонлама фойдали ҳисобланади. Унинг соғлиққа фойдаси ҳам кўп эканлигини айтишади. Бугун Фарғона бозорларида сандалга талаб борми, ҳунармандлар қандай сандаллар ясамоқда каби саволларимизга лавҳамиз давомида гувоҳ бўласиз.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍29👎2
"Пул сўраб турган қўл". "Tashkent city"да коррупцияга қарши монумент очилди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/s3pN3R8sjBs
Тошкентнинг қоқ марказида коррупцияга қарши монумент ўрнатилди.
Кафти очиқ қўл - молу давлат фоний дунёда қолиб, боқий дунёга бўш қўл билан кетилишини англатувчи рамз.
Монументнинг очилиши Қатар амирининг Ўзбекистонга сафарига тўғри келди.
Амирнинг келишига мосланган - фақатгина монументнинг очилиш маросими эмас.
Мирзиёев амир қўлидан муокофотни олиб, ўз шарафига ўрнатилган рамзий монументни очаркан, ҳукуматнинг коррупцияда айбланган ўнлаб амалдори ушланди.

"Pul so‘rab turgan qo‘l". Tashkent city'da korrupsiyaga qarshi monument ochildi
Toshkentning qoq markazida korrupsiyaga qarshi monument o‘rnatildi.
Kafti ochiq qo‘l - molu davlat foniy dunyoda qolib, boqiy dunyoga bo‘sh qo‘l bilan ketilishini anglatuvchi ramz.
Monumentning ochilishi Qatar amirining O‘zbekistonga safariga to‘g‘ri keldi.…

👍12👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Мирзиёев порахўрнинг қўлига ҳайкал қўйди
OzodNazarнинг 2023/24 йиллар қиш мавсумидаги биринчи суҳбатга таниқли адиб Абулқосим Мамарасуловни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
OzodNazarнинг 2023/24 йиллар қиш мавсумидаги биринчи суҳбатга таниқли адиб Абулқосим Мамарасуловни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎3
OzodNazar: Блогерлар ва “кўча”дан навбат амалдорларга етди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/VxDGZE9aYFo
Сўнгги кунларда бир қатор мулозимларнинг коррупциявий жиноятларда гумон қилиниб, ҳибсга олиниши билан президент Мирзиёевга коррупцияга қарши кураш соҳасида халқаро мукофот топширилиши орасида ўзаро боғлиқлик борми? Бу ва бошқа сааолларни Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

OzodNazar: Blogerlar va “ko’cha”dan navbat amaldorlarga yetdi
Сўнгги кунларда бир қатор мулозимларнинг коррупциявий жиноятларда гумон қилиниб, ҳибсга олиниши билан президент Мирзиёевга коррупцияга қарши кураш соҳасида халқаро мукофот топширилиши орасида ўзаро боғлиқлик борми? Бу ва бошқа сааолларни Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик”…
👍6
Zimiston-UZ. 2 млн литр сифатсиз бензин аниқланди
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://www.youtube.com/watch?v=xZ_UxQPXSqo
✅Тошкентда газ портлади. Бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди.
✅Бензин сифати. Жорий йилда жами 2 миллион литр сифатсиз бензин аниқланган.
✅Норасмий тақиқ. Ҳукумат блогерларга энергетик вазиятни ёритмаслик борасида оғзаки кўрсатма берган.
Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://www.youtube.com/watch?v=xZ_UxQPXSqo
✅Тошкентда газ портлади. Бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди.
✅Бензин сифати. Жорий йилда жами 2 миллион литр сифатсиз бензин аниқланган.
✅Норасмий тақиқ. Ҳукумат блогерларга энергетик вазиятни ёритмаслик борасида оғзаки кўрсатма берган.
Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.
Сиз яшаётган ҳудудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми?
Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали @ozodnews манзилига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
YouTube
Zimiston-UZ. 2 mln litr sifatsiz benzin aniqlandi
✅ Тошкентда газ портлади. Бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди
✅ Бензин сифати. Жорий йилда жами 2 миллион литр сифатсиз бензин аниқланган
✅ Норасмий тақиқ. Ҳукумат блогерларга энергетик вазиятни ёритмаслик борасида оғзаки кўрсатма берган
Озодлик ўзбекистонликларнинг…

👍5👎3
Эронда 20 декабрда 29 ёшли Самира Сабзиён дорга осиш орқали қатл этилди. У ўз эрини ўлдиргани учун суд томонидан 10 йил аввал ўлимга ҳукм қилинган эди. У Теҳрон яқинидаги Караж қамоқхонасида сақланаётганди.
Суд ҳукми ижро этилгани тўғрисида бош қароргоҳи Норвегияда жойлашган Эрон ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти маълум қилди. Сабзиён жорий йилда Эронда қатл қилинган ўн саккизинчи аёл бўлди.
15 ёшида турмушга узатилган Сабзиён, қариндошларининг гувоҳлик беришларича, эри томонидан мунтазам калтакланган. У эрини ўлдиргани учун қўлга олинганида икки фарзанди бор эди. Суд ҳукми ижро этилгунича ўтган 10 йил давомида Сабзиён фарзандлари билан фақат бир марта – ўлимидан олдин учраштирилди.
Amnesty International халқаро ташкилоти, қатор давлатлар, жумладан, Британия ҳукумати кўп йиллардан бери Сабзиёнга чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилиш ва унга енгилроқ жазо белгилаш юзасидан Эрон ҳукумати билан музокаралар олиб борган эди.
Эронда қатл этилган аёлларнинг учдан икки қисми ўз эрини ўлдиргани учун судланганлардир.

👎29👍19
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашганини тасдиқлади.
Унга кўра, Москвадаги учрашув “шахсий характерга” эга бўлган. Песков учрашувнинг бошқа тафсилотларини очиқламади.
Назарбоевнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида учрашув тўғрисида маълумот берилмади.
Ulysmedia нашри норасмий учрашув Назарбоев ташаббуси билан 19 декабрда ўтганини ёзган эди. 18 декабрда Россия телеграм каналларида Назарбоев Москвага келгани ва унинг Путин билан учрашуви кутилаётганини хабар қилган.
«Ведомости» Назарбоев бундан аввал Путин билан Москвада ўтган йилнинг июнида учрашганини эслатди. Мазкур учрашув арафасида Назарбоевга собиқ президент сифатида тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинган эди.
Назарбоев 2019 йилда истеъфо берган ва ҳокимиятни «ўз одами» бўлган парламент сенати раиси Қасим-Жомарт Тўқаевага топширганди.

👍13👎5
Ноқонуний йўллар билан АҚШга борган 119 ўзбекистонлик ортга қайтарилди
АҚШ ҳукумати Тошкентга 119 ўзбекистонликни қайтарди. Улар АҚШга турли ноқонуний йўллар билан кирган шахслардир. Бу маълумот Ташқи меҳнат миграцияси телеграм каналида 21 декабрь куни эълон қилинди.
Расман билдирилишича, ортга қайтарилганларнинг кўпчилиги Мексика орқали АҚШга кирганлардир.
13 октябрда Fox News сўнгги икки йил ичида 13624 нафар ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний ўтишга ҳаракат қилгани тўғрисида хабар берган.
20 ноябрь куни Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АҚШ мамлакатда қолиш учун қонуний асосларга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича расмий Тошкент билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини билдирган.
Озодлик радиоси августнинг охирларида“Ўзбекларнинг Америкага хатарли йўли” деб номланган суриштирувни эълон қилган эди. Унда ўзбекистонликлар АҚШга Лотин Америкаси давлатлари, жумладан, Мексика орқали ноқонуний ўтишга уриниши ҳикоя қилинган.

👍12👎2