@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 17.01.24

✅Самарадаги автотўқнашувда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди

✅Ўзбекистон пойтахти ҳавосининг ифлослиги бўйича Чернобилни ҳам ортда қолдирди.

✅“Док-1 Макс” иши: Учта вазир кетди, ҳануз сиёсий жавобгар йўқ (видео)

✅Журналист Довлатовга нисбатан маъмурий иш тугатилди

✅ Бошқирдистонда норозилик: Алсиновга ўқилган ҳукм фуқароларни кўчага чиқарди

✅Бишкекда Ми-8 ҳарбий вертолёти қулаши оқибатида бир киши ўлди, ўн киши яраланди

✅Қирғизистонда бир кунда 11 журналист қамоққа олинди

✅Исроилда ўғирланган Пикассо ва Шагал картиналари Бельгиядан топилди

✅Эстония мустақиллигини дастаклаган собиқ Коммунистик партия раҳбари вафот этди

https://t.me/ozodlikkanali/41908
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Президентнинг миллий контентга оид баёноти: умидлар ва ташвишлар

Президент Мирзиёевнинг мамлакат Хавфсизлик кенгашининг 12 январдаги мажлисида ахборот хавфсизлиги масаласи юзасидан қилган баёнотини жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари ходимлари кенг муҳокама қилмоқда.
Udiplomat.uz сайти таъсисчиси, таниқли журналист Анора Содиқова билан суҳбатнинг асосий қисми президентнинг шу баёнотига бағишланди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Уфа суди 17 январь куни Баймақ шаҳридаги норозилик намойиши пайтида қўлга олинганлардан олти нафарига 13 cуткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Бошқирдистон ИИВ жамоатчилик кенгаши раиси Рафил Диваевга кўра, экофаол Фаил Алсиновнинг судланишига қарши норозилик билдириб намойишга чиққанларга нисбатан “оммавий тартибсизликда иштирок этиш ва полициячиларга ҳужум қилиш” моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди. Мазкур моддада 15 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

Баймақ туман суди 17 январда маҳаллий экофаол, Россияда тақиқланган “Башкорт” ("Бошқурт") ташкилоти собиқ раиси Фаил Алсиновни “нафрат ва душманлик кайфиятини қўзғатиш”да айбдор деб топган ва тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Суд ҳукми эълон қилиниши ортидан Баймақда оммавий норозиликлар бошланиб кетди. “Настояшчее время” телеканалининг маълум қилишича, куч ишлатар тузилмалар ходимлари норозиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталарни отган.
👍15👎12
Америкалик актёр ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер Мюнхен аэропортида бир неча соатга ушланди. Бунга унинг қимматбаҳо соатини декларацияга киритмагани сабаб бўлган. У божхона тартиб-қоидасини бузгани учун 35 минг евро жаримга тортилди.

Bild нашрининг ёзишича, Шварценеггер Австриянинг Кицбюэль шаҳридаги халқаро иқлим саммитида иштирок этиш учун АҚШдан Мюнхенга учиб келган эди. 18 январь куни саммит доирасида Шварценеггер соатини аукционга қўяди. Ундан тушган маблағ иқлимни ҳимоя қилиш ташаббуслари учун сарфланади.

Бу соат Швейцариянинг Audemars Piguet ширкати томонидан Шварценеггер учун махсус ягона нусхада ишлаб чиқарилган. Актёрнинг ўзи соатини 20 минг еврога баҳолади. Аммо Piguet соатларининг нархи бундан қимматроқ. Масалан ширкат ишлаб чиқарадиган стандарт моделлар 60 минг евродан бир неча юз минг еврогача бўлган нархда сотилади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10👎8
Озодлик радиоси украин хизматининг Қрим.Реалии лойиҳаси мухбири Дмитрий Евчин Запорожье вилояти Работино қишлоғида оёғидан яраланди. Қрим.Реалии лойиҳасининг тасвирга олиш гуруҳи Работинода минимётдан берилаётган зарбаларга дуч келган.

Евчин Запорожье шаҳар касалхонасида операция қилинди ва ҳозирда реанимация бўлимида қолмоқда.

Украина армиясининг 10-корпуси тарқатган билдирувда журналист “Пресса” деган ёзуви бор зирҳли камзулда бўлган. Билдирувда ўқ отган Россия аскарлари бу ёзувни кўрмай қолган бўлиши мумкин эмаслиги айтилади.

Евчин Қрим.Реалии лойиҳасида 2018 йилдан бери ишлаб келмоқда. Россия Украинага кенг қамровли босқинни бошлаган 2022 йилдан бери у тасвирчи Никита Исайко билан фронт чизиғида ҳарбий ҳаракатларни ёритиб келмоқда.

Украина Оммавий ахборот институтининг билидиришча, 2022 йилнинг февралидан то шу кунгача Россия агрессияси оқибатида 70 нафар журналист ҳалок бўлди, 25 журналист яраланди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14
Қалин туман оқибатида кўриш масофаси пасайиши сабабли 18 январда Тошкент халқаро аэропортининг фаолияти чекланди ва қатор рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ширкати хабар берди.

Uzbekistan Airways ширкатининг Москва – Тошкент, Владивосток – Тошкент рейслари пойтахт аэропортига қўна олмай, Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнган.

Соат 05:19 да учган HY9613 (Москва – Тошкент) рейси йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли соат 06:42 да Урганч аэропортига қўнди.

Centrum Air авиакомпаниясининг C67704 (Жидда – Тошкент) рейси ҳам муқобил Самарқанд аэропортига қўнди.

“Россия” авиаширкатининг SU6971 (Тошкент – Санкт-Петербург) рейси Фарғона аэродромига йўналтирилган.

Бунлан ташқари Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P5366 ва 5P362 (Мадина – Тошкент) рейслари ҳам Самарқандга қўнди.

Шунингдек, Қирғизистоннинг Ўш аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Кувайтдан учаётган Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9653 рейси Намангандаги муқобил аэродромга қўндирилган.
👍17
“Тошкентда фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак!”

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/HSHuVVsjnX0

Ўзбекистон пойтахти ҳавосининг ифлослиги бўйича Чернобилни ҳам ортда қолдирди.

IQAir индексига кўра, Тошкент ҳавосидаги инсон ўпкасини бўғиб қўйишга қодир чанг миқдори 62 мкг/м3 ни ташкил қилмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогерлар пойтахт ҳавосининг нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланишида сўнгги йилларда дарахтларнинг оммавий кесиб ташланиши ва Тошкент экотизимига зарар етказаётган пала-партиш қурилишларни айблашади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амалдор даромади қачон декларация қилинади?

Жорий йилнинг биринчи январидан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторида блогерлар ҳам солиққа тортилади.

Қонунга кўра, агар блогер йиллик даромади юз миллион сўмдан ошадиган бўлса, энди якка тартибдаги тадбиркор сингари солиқ тўлайди.

Озодлик суҳбатлашган блогерлар фикрича, юридик нуқтаи назардан барча демократик давлатларда даромадлар декларация қилиниши ва солиққа тортилиши нормал ҳодиса ҳисобланади, лекин Ўзбекистонда 2022 йилда қабул қилинган ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАги қонунда амалдорларнинг декларация топшириши кўзда тутилмаган.

Бу эса давлат амалдорларининг нолегал даромадини яширишга, бюджетга тушаётган солиқларнинг камайишига сабаб бўлаётгани айтилади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Audio
📌Озодлик дастури 18.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 18.01.24

✅Тошкентда бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди

✅Турк полицияси ҳомиласини ҳожатхонага ташлаб кетгани иддао қилинган ўзбекистонлик аёлни озод қилди

✅Россияда "Ватандош" ўзбеклар жамияти раҳбари рус ҳарбийларини ҳақорат қилганликда айбланмоқда

✅Қалин туман оқибатида Тошкент аэропорти фаолияти чекланди

✅Президент адлия вазири Акбар Тошқуловни ишдан олиши мумкинлигини айтди

✅Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши мумкин

✅Германия Халқаро суднинг Исроилга нисбатан жараёнида учинчи томон сифатида қатнашади

✅“Халқаро амнистия” ЕИни қочқинларни Россияга қайтармасликка чақирди

https://t.me/ozodlikkanali/41921
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизамиқнинг тез тарқалишига нима сабаб, унинг олдини олиш мумкинми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, 2023 йилда Марказий Осиёнинг айрим давлатларида қизамиқ билан касалланганларнинг сони 3000 фоизга ортган.

Ўзбекистоннинг биргина Наманган вилоятида расман 735 та қизамиқ касаллиги аниқланган бўлса, Қирғизистонда тўққиз нафар бола қизамиқ сабаб вафот этган.

Қизамиқ нима ўзи, унинг тез тарқалишига нима сабаб ва қандай қилиб унинг олдини олиш мумкин?

Биз бу саволларга жавоб излаб шифокорлар ва болалари қизамиқ юқтирган ота-оналар билан суҳбатлашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Қизил денгизда инқироз - халқаро юк ташув ва жаҳон иқтисодиётига таҳдид

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/TuuSxebLY1Y

Ҳусий исёнчиларининг Яман қирғоқлари ва Қизил денгизда юк ташишни тўхтатиб қўйиши халқаро юк ташиш ва савдо, умумиятла жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир қилади? Томас Жюнау Канададаги Оттава университетининг Жамоатчилик ва халқаро алоқалар бўйича доценти, профессор Стив Ханке эса АҚШдаги Жон Хопкинс университети иқтисодчиси.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4
OzodNazar: Оқсоқоллар оқсоқоли; Қаровсиз телеминора; Дахлсиз ходимлар

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/3NBIawcVaRs

Президент Мирзиёев 16 январда ўтказган йиғилишда 4 та ва туман ва Термиз шаҳаридаги 123 нафар ҳоким ёрдамчисининг иши қониқарсиз, деб топилди ва уларни тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.

Тажрибали ҳоким ёрдамчиларини қаердан олишади? Ахир бундай лавозим илгари бўлмаганку?

17 январда Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси тузилди ва унинг раиси сайланди. Уюшма ва унинг раиси нима иш қилади?

Чет эллик блогерга Тошкент телеминораси устига чиқишга ким рухсат берди?

Нима учун ИИО ходимларини видеога олишни тақиқламоқчилар?

Бу ва бошқа саволларни OzodNazarнинг бугунги меҳмони, социолог Қобил Дўсовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
НАТО январда сўнгги 40 йилда илк бор Европада энг йирик ҳарбий машғулот ўтказади. Унда 90 минг аскар, авиация, НАТО ва Швеция кемалари иштирок этади. Дастлаб машғулотларга 40 минг аскар жалб қилиниши режалаштирилган эди.

“Матонатли ҳимоячи” деб номланган машғулот Германия, Польша ва Болтиқбўйи давлатларида ўтказилади. АҚШ матбуоти бу машғулотларда Россиянинг эҳтимолий босқинига қарши ҳаракатлар ишлаб чиқилиши тўғрисида хабар берди.

Reuters агентлиги НАТО бирлашган кучларининг Европадаги бош қўмондони Кристофер Каволига таянган ҳолда, “машғулотлар жараёнида Атлантика орқали Шимолий Америкадан қуролли кучларни жалб этган ҳолда минтақа хавфсизлигини кучайтириш имкониятлари намойиш этилади”, - деб ёзди.

Бундан олдин НАТО бу каби йирик ҳарбий ўқув машғулотини 1988 йилда ўтказганди. Унда 125 минг ҳарбий иштирок этган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20👎3
Россия Тергов қўмитаси "Ватандош" ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовга нисбатан жиноят иши очди. У ижтимоий тармоқда Россияда тухум нархи кескин ошиб кетганига оид карикатурани чоп этгани ортидан “махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларини ҳақорат қилишда” айбланмоқда. Картикатурада "Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринглар" деяётган товуқлар акс этган эди.

Баратов ўзига нисбатан билдирилган айбловни шарҳлар экан: “Товуқларнинг сатирик сурати махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларига ҳеч қандай тарзда алоқадор эмас”, деб билдирди.

Ўз навбатида дума раисининг ўринбосари Пётр Толстой миллий жамоалар ва диаспоралар ташкилотларини жиноий структураларга тенглаштиришни таклиф қилмоқда. Унга кўра, Россияда “миллатлараро либерализмга” барҳам бериш ва “бу каби ташкилотларни тугатиш” зарур.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20👎8
Туркманистонда президент Сердар Бердимуҳамедов ва унинг отаси, Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг янги суратларини, йил шиорлари ёзилган плакатларни тайёрлаш учун аҳолидан пул йиғилмоқда. Бу ҳақда Озодлик радиоси туркман хизмати хабар берди.

Балкан вилоятида яшовчи суҳбатдошлар Озодлик мухбирларига мактабларда ўқитувчилардан плакатлар учун 25 манатдан, президентнинг суратлари учун 65 манатдан пул йиғилаётганини айтишган.

Бундан ташқари мактабларда президент Сардор Бердимуҳамедовнинг китобини сотиб олиш учун 148 манат (тақрибан 40 доллардан) йиғилмоқда. Айрим мактабларда ўқитувчилар бунинг учун ўқувчилардан 10 манатдан йиғаётгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор.

Аввалроқ Янги йил байрамида безаклар сотиб олиш учун ҳам пул йиғилгани хабар қилинганди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизил денгизда инқироз - халқаро юк ташув ва жаҳон иқтисодиётига таҳдид

Ҳусий исёнчиларининг Яман қирғоқлари ва Қизил денгизда юк ташишни тўхтатиб қўйиши халқаро юк ташиш ва савдо, умумиятла жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир қилади? Томас Жюнау Канададаги Оттава университетининг Жамоатчилик ва халқаро алоқалар бўйича доценти, профессор Стив Ханке эса АҚШдаги Жон Хопкинс университети иқтисодчиси.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14
Бошқирдистон пойтахти Уфанинг Салават Юлаев номидаги бош майдонига 19 январь куни эрталаб юзлаб одам йиғилди. SotaVision нашри уларнинг сони 1,5 мингдан кўп деб ёзмоқда.

Аҳолини норозилик намойишига чиқишга ижтимоий тармоқлар орқали фаол Фаил Алсиновнинг тарафдорлари чақирган эди. У бир неча кун олдин Баймак туман суди қарори билан тўрт йилга қамалган эди. Суд укми ўқилган куни Баймакда минглаб киши норозилик намойишига чиққан ва полиция билан тўқнашувлар юз берганди.

Бош майдонга йиғилган аҳоли оммавий рақсларга тушмоқда, бошқирд қўшиқларини куйлашмоқда. Полициячиларга улар шунчаки сайр қилишаётганини айтмоқда.

Қатор ОАВларнинг билдиришича, ОМОН бир неча кишини қўлга олган.

Баймақ туман суди 17 январда маҳаллий экофаол, Россияда тақиқланган “Башкорт” ("Бошқурт") ташкилоти собиқ раиси Фаил Алсиновни “нафрат ва душманлик кайфиятини қўзғатиш”да айбдор деб топган ва тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Суд ҳукми эълон қилиниши ортидан Баймақда оммавий норозиликлар бошланиб кетди.
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкада йўқолган ўзбекни онаси изламоқда 

10 йил олдин Америкага кетган Миржамол Мирфайзиевни онаси изламоқда. Охирги марта АҚШ касалхонасидан алоқага чиққан ўзбекистонлик ўзга юртда оғир ахволда бўлиши мумкин, дейди онаси.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

“Озодлик” радиосининг “Мигрант Медиа” лойиҳаси хорижда юрган аёлларга бағишлаб икки ойлик эълон қилади. Муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Фермерлар буғдойга сепган аммофос алебастр бўлиб чиқди

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Yu45mgn_8Ow

Ўтган йилнинг октябрь ойида Қашқадарё вилоят “Косон Агросифат кластер” МЧЖ томонидан фермерларга тарқатилган аммофос минерал ўғити қалбаки бўлиб чиқди.

Бу ҳақда Озодликка гапирган фермерларнинг сўзларига кўра, улар ерга аммофос деб сепган минерал ўғит сувоқчилик учун ишлатиладиган алебастр эканлиги аниқланган.

Ўн миллион сўмдан юз миллион сўмгача зарар кўрган фермерларга қалбаки дори ўрнига на бошқа минерал ўғит берилган ва на пуллари қайтарилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10