@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС 15 январда гаровда ушлаб турилганлардан икки киши ўлдирилганини маълум қилди ва уларнинг жасадлари акс этган видеони тарқатди. Аввалроқ ҲАМАС Исроил Ғазони бомбардимон қилишни тўхтатмаса, гаровдагилар ўлдирилиши тўғрисида баёнот берганди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, видеода 53 ёшли Иосси Шараби ва 38 ёшли Итаи Свирскининг жасадлари кўрсатилган. Улар 14 январда тарқатилган видеода тирик эдилар. ҲАМАС баёнотида айтилишича, улар (иқтибос) “Исроил армияси зарбалари оқибатида ўлган”.

Видеода кўрсатилган исроилликлар ҲАМАС 2023 йил 7 октябрда Исроилга ҳужум қилган пайтда гаровга олинган 240 киши орасида эди.

Гаровга олинганларнинг деярли ярми ўтган йилнинг ноябрида эришилган қисқа муддатли оташкесим пайтида озод этилган. Исроил яна 132 киши гаровда қолаётганини, гаровдагилардан 25 киши ҲАМАС қўлида ҳалок бўлганини билдирди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍18👎6
Ислом инқилоб посбонлари корпуси Ироқ шимолидаги Курд мухторияти ҳудудидаги Исроилнинг “жосуслик штаби”га зарба бергани тўғрисида билдирди. Бу ҳақда Reuters Эрон давлат матбуотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Ироқ Курдистонининг пойтахти ҳисобланадиган Эрбил шаҳри яқинидаги манзилларга зарба берган Инқилоб посбонлари корпуси “Ислом давлати” террор ташкилоти позицияларини ҳам бомбардимон қилганини таъкидлади. “Ислом давлати”нинг қолдиқлари ҳозиргача Сурияда ҳаракат қилмоқда.

Курд мухтор вилоятидаги АҚШ миссиялари вакиллари Reuters агентлигига Америка объектларига зарар етказилмаганини маълум қилди.

Эрбил атрофига берилган зарбалар оқибатида тинч аҳолидан тўрт киши ҳалок бўлди ва олти киши яраланди. Курд ҳукумати хавфсизлик кенгаши бу зарбаларни “жиноят” деб атади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10
Қирғизистонда қатор журналистларнинг уйлари тинтув қилинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 16 январь куни эрта тонгда қатор журналистларнинг уйлари тинтув қилинди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг билдиришича, “Айт, айт десе” ва “Темиров LIVE” лойиҳалари, “Арча медиа” ва “ПолитКлиника” нашрлари журналистларинин уйларида тинтувлар ўтказилган. Тинтувдан сўнг журналистлар милиция бўлимларига олиб кетилган.

Кейинроқ Ички ишлар вазирлиги расмий баёнот тарқатиб, бу маълумотни тасдиқлади. Вазирликнинг билдиришича, “Айт Айт Десе” ва “Temirov Live” лойиҳаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “аҳолини оммавий тартибсизликларни уюштиришга чақириқ мавжуд бўлган материаллар борлиги аниқланган ва шу муносабат билан жиноят иши қўзғатилган”.

Расмий баёнотда “Айт Айт Десе” ва “Temirov Live” да нашр этилган айни қайси мақолалар тўғрисида сўз бораётгани ва қанча киши сўроқ қилингани тўғрисида маълумот берилмади. Баёнотда “Арча медиа” ва “ПолитКлиника” нашрлари тилга олинмаган.
👍13👎10
FIFA "Интер Майами" клуби ва Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Лионель Мессини 2023 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олди. Бу ҳақда Лондонда ўтган FIFA Football Awards тадбирида эълон қилинди.

Месси учинчи марта дунёнинг энг зўр футболчиси сифатида тан олинмоқда. Унинг ўзи тадбирда иштирок этмади. Унинг ўрнига мукофотни франциялик футболчи Тьери Анри қабул қилиб олди.

Месси бу соврин учун Норвегия терма жамоаси ва Британиянинг "Манчестер Сити" футболчиси Эрлинг Холанд ва Франция терма жамоаси ва "Пари Сен-Жермен" ўйинчиси Килиан Мбаппе билан рақобатлашди.

Мессининг энг яхши футболчи сифатида эътироф этилиши кўпчилик кузатувчилар учун кутилмаган ҳолат бўлди. Чунки кузатувчилар Месси билан тенг овоз олган Холанд соврин эгаси бўлишини башорат қилаётган эди. Мессига миллий терма жамоаларнинг кўпчилик капитанлари овоз бергани ортидан у ғолиб деб топилган.

2023 йил октябрида Месси саккизинчи марта “Олтин тўп” соҳиби бўлган эди. Месси саккиз марта “Олтин тўп” олган ягона футболчидир.
👎37👍26
Ўтган йили Ўзбекистондаги давлат идоралари бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажатни амалга оширган ва 200 миллиард сўмлик камомад ҳамда ўғриликларга йўл қўйган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 16 январда ўтган йиғилишда маълум қилди.

Президентнинг айтишича, Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисобланган ва ноқонуний ўзлаштирилган.

Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги “Ягона буюртмачи хизмати” компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.

Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.

Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган.

Озодлик радиоси қатор ҳамкорлари билан ўтказган журналистик суриштирувларда Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласи коррупцияга алоқадор бўлиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотлар юзага чиққан.
👍19👎7
Британия ҳукумати “Ҳизбут Таҳрир” фаолиятини тақиқламоқчи. Парламентга мазкур ташкилотни террорчи гуруҳлар рўйхатига тиркаш бўйича таклиф киритилди.

Ички ишлар вазири Жеймс Креверли “Ҳизбут Таҳрир” антисемит ташкилот экани, “террорчиликни фаол равишда тарғиб қилаётгани ва рағбатлантираётгани”ни билдирди.

Мазкур ҳужжат Британия парламенти томонидан шу ҳафта ичида муҳокама қилинади. Парламент ҳужжатни қўлласа, “Ҳизбут Таҳрир” 19 январдан ноқонуний ташкилот сифатида эътироф этилади.

Бундан аввал ҳам Британияда бир неча маротаба “Ҳизбут Таҳрир”ни тақиқлашга ҳаракат қилинган. Масалан, 2005 йилда Тони Блэр, 2010 йилда Дэвид Кэмерон раҳбарлигидаги ҳукумат парламентга “Ҳизбут таҳрир”ни ноқонуний ташкилот сифатида тан олиш таклифини киритган.

Айни пайтда “Ҳизбут Таҳрир” зўравонликларга қарши эканини ва ҳеч қачон куч ишлатишга даъват қилмаганини иддао қилиб келади.

“Ҳизбут Таҳрир” 1953 йилда ташкил этилган. У дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан, қатор араб мамлакатлари ва Марказий Осиёда тақиқланган.
👍25👎2
Audio
📌Озодлик дастури 16.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 16.01.24

✅АОКА давлат ходимларини “журналистларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш”га чақирди

✅Қирғизистонда қатор журналистларнинг уйлари тинтув қилинди

✅ҲАМАС исроилликларга гаровда ўлдирилган икки кишининг жасадини кўрсатди

✅Воронежда дрон ҳужумидан сўнг фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

✅Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари Исроил разведкаси объектларига зарба берди

✅Ҳусийлар Қизил денгизда АҚШ савдо кемасига ҳужум қилди

✅Дональд Трамп Айовадаги дастлабки овоз беришда ғалаба қозонди

https://t.me/ozodlikkanali/41885
👍10
“Док-1 Макс” иши: Учта вазир кетди, ҳануз сиёсий жавобгар йўқ

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/assJjv2xQFw

“Док-1 Макс” йўтал сиропидан Ўзбекистонда ўлган болалар сони расман 69 нафарга етди.

Тошкентда 5 январда ўтган судда, шу кунгача бу доридан яна камида 18 бола ногирон бўлиб қолгани очиқланди.

Бунга қадар ўлган болалар сони 65 нафар дейилган, ногиронлик ҳақида айтилмаганди. Жамоатчилик асл рақам бундан кўп бўлиши мумкинлигини айтиб келади.

Ёш болаларнинг Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сиропидан ойлар давомида заҳарланиб, ойлар давомида вафот этиши - Ўзбекистонда охирги йилларда фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик инқирозга сабаб бўлган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Канадалик Шоира Ҳасанова: Ўзбекистонга инвестиция киритишнинг уч шарти бор

Самарқанд вилоят, Челак шаҳридаги Ҳўжаобод маҳалласида туғилиб ўсган тадбиркор Шоира Ҳасанова йиллардан буён Канадада яшайди.
Шоира Ҳасанова OzodNazarда биринчи марта 2017 нинг 8 мартида меҳмон бўлган эди.
Ўтган 7 йил ичида тадбиркорнинг қарашларида нима ўзгарди? Унинг шу куннинг иқтисодий янгиликларига муносабати қандай?
Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда рўй берган автоҳалокатда яна ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

16 январь куни Россия Федерацияси Самара вилояти Ставрополь тумани ҳудудида ўзбекистонликлар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Россия ҳуқуқ идоралари хабарига кўра, М-5 автомобиль йўлининг 947 километрида “Lada Largus” ҳамда “Газел” юк машинаси тўқнашиб кетган. Автоҳалокатда “Lada Largus”да кетаётган етти ўзбекистонликдан уч нафари ҳалок бўлган, тўрт нафари эса жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада “Lada Largus” автоуловига Қашқадарё вилоятига оид давлат рақами тақилганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Фавқулодда вазирлар вазирлиги Самарадаги ЙТҲда уч ватандош ҳалок бўлгани, яна тўрт нафари яраланганини тасдиқлади.
“Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни ватанга олиб келиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда”, дейилади расмий хабарда.
Бу сўнгги бир ҳафта ичида Россия ҳудудида ўзбекистонликлар иштирокидаги иккинчи ҳалокатли ЙТҲдир. 11 январга ўтар кечаси Пенза вилояти Нижнеломовск тумани ҳудудида рўй берган транспорт тўқнашуви оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17👎1
OzodNazar: Президентнинг миллий контентга оид баёноти: умидлар ва ташвишлар

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/cfMBs4UKwxk

Президент Мирзиёевнинг мамлакат Хавфсизлик кенгашининг 12 январдаги мажлисида ахборот хавфсизлиги масаласи юзасидан қилган баёнотини жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари ходимлари кенг муҳокама қилмоқда.
Udiplomat.uz сайти таъсисчиси, таниқли журналист Анора Содиқова билан суҳбатнинг асосий қисми президентнинг шу баёнотига бағишланди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7👎1
Эстонияда 16 январь куни 92 ёшида Эстония ССР Коммунистик партиясининг собиқ биринчи котиби Вайно Вяльяс вафот этди. Бу ҳақда Postimees нашри хабар берди.

Вальяс Эстониянинг СССРдан суверенитетини ва кейинчалик мустақиллигини дастаклаган коммунистлар сафида бўлган эди.

Вяльяс ёшлигиданоқ комсомол ва партия амалдори бўлган. Кейинроқ СССРнинг Венесуэла ва Никарагуадаги элчиси лавозимида ишлаган. 1988 йилда Эстония Коммунистик партияси биринчи котиби лавозимига тайинланган. У бу лавозимни Карл Вайнодан сўнг эгаллаганди. Карл Вайнонинг набираси ҳозирда Россия президенти маъмурияти раҳбаридир.

Вальяс Эстония ҳокимиятига келганидан сўнг 1988 йилда республика қонунларининг СССР қонунларидан устувор экани тўғрисидаги Суверенитет декларацияни дастаклади.

1990 йилда Эстония компартиясида республиканинг СССРдан мустаққиллигини хоҳловчи гуруҳ ажралиб чиқди. Вальяс мазкур гуруҳга раҳбарлик қилди.

Эстония президенти Алан Карис унинг вафоти муносабати билан яқинларига таъзия билдирган.
👍16
Ислом инқилоб посбонлари корпуси Покистоннинг Балужистон вилоятига ракеталар билан зарба берди. Хабарда айтилишича, Эрон балуж сепаратчиларининг “Жайш ал Адл” гуруҳи манзилларига ўт очган.

Эрон бу гуруҳни террорчи сифатида тақдим этади. Балужистонда 2012 йилдан бери фаолият олиб бораётган “Жайш ал Адл” сунийларнинг салафийлар оқимига мансуб тузилма бўлиб, Эроннинг амалдаги шиа ҳукумронлигига қарши курашади.

“Жайш ал Адл” Эрон шарқидаги портлашларга, ўтган йилнинг декабрида Раск шаҳридаги полиция бўлинмасида содир этилган терактга алоқадорлигини тан олган. Полиция бўлинмасига қилинган ҳужумда 12 полициячи ҳалок бўлган ва 7 киши яраланган эди.

16 январга ўтар кечаси Инқилоб посбонлари корпуси дронлар ва ракеталар билан Ироқ ҳамда Сурия ҳудудларига зарба берганини маълум қилганди.

Ироқ Эроннинг ҳужумини жиноят сифатида баҳолаган ва ўз ҳудудида Исроил махсус хизмати “Моссад”га тегишли объектлар йўқлигини таъкидлаган.
👍17👎2
Бишкекда Ми-8 ҳарбий вертолёти қулаши оқибатида бир киши ўлди, ўн киши яраланди

Бишкекнинг Дўстук мавзеси яқинидаги “Фрунзе-1” авиабазасида 17 январь куни эрталаб Ми-8 ҳарбий вертолёти қулагани оқибатида экипажнинг бир аъзоси ҳалок бўлди. Бу маълумотни Мудофаа вазирлиги Озодликнинг қирғиз хизматига тасдиқлади.

Вазирликнинг билдиришича, вертолётда жами 11 киши бўлган. Улардан беш нафари касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Улардан бири оғир аҳволда. Тўрт кишининг аҳволи ўртача оғирликда. Яна икки киши Миллий госпиталнинг нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Мудофаа вазирлиги вертолёт қулаши бўйича хизмат текшируви ўтказилаётганини билдирди.

Аввалроқ вертолёт ҳарбий ўқув машғулоти пайтида қулаб тушгани хабар қилинган эди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍10👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг ягона қирғиз олийгоҳи

Андижонда қирғиз тилида таълим олувчи мактаб битирувчилари қаерга ўқишга боради? Улар учун Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларида қирғиз тили ва адабиёти факультети ёки йўналишлари очилганми? Албатта. Андижонда худди шундай институт бор ва у ерда қирғиз тили ва адабиёти ўргатилади. 3 нафар филология фанлари доктори, доцентлар, 1 нафар докторант, 2 нафар эркин изланувчи меҳнат қилаётган даргоҳда Чингиз Айтматов номидаги марказ ҳам бор. Лавҳани томоша қилинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бошқирдистонда оммавий намойишлар бошланди

17 январ куни Бошқирдистоннинг Баймак туман суди қарори билан Россияда тақиқланган "Башкорт" ташкилотининг собиқ раҳбари маҳаллий эколог-фаол Фаил Алсинов “нафрат ёки адоват қўзғатиш”да айбланиб, 4 йилга қамалди. Бу ҳақда Idel.Реалии ва RusNews хабар бермоқда.

Алсинов ҳукми эълон қилингандан сўнг, Бошқирдистонда оммавий норозилик намойишлари бошланди. 17 январ куни суд биноси олдидаги майдонда Алсиновни қўллаб-қувватлаш учун юзлаб одамлар йиғилди, деб хабар беради SotaVision. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни калтаклаб, ҳибсга олгани қўшимча қилинмоқда.

Sota нашрининг хабар қилишича, маҳкама яқинидаги намойишчиларга қарши шовқинли гранаталар ишлатилган. Ўша жойдаги гувоҳлардан бири унинг оёғи остида граната портлаганини айтди. Айни дамда камида бир киши жабрланган.

Тафсилотлар яқин орада.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Амалдор даромади қачон декларация қилинади?

❗️ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ViyqdxiLpuY

Жорий йилнинг биринчи январидан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторида блогерлар ҳам солиққа тортилади.

Қонунга кўра, агар блогер йиллик даромади юз миллион сўмдан ошадиган бўлса, энди якка тартибдаги тадбиркор сингари солиқ тўлайди.

Озодлик суҳбатлашган блогерлар фикрича, юридик нуқтаи назардан барча демократик давлатларда даромадлар декларация қилиниши ва солиққа тортилиши нормал ҳодиса ҳисобланади, лекин Ўзбекистонда 2022 йилда қабул қилинган ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАги қонунда амалдорларнинг декларация топшириши кўзда тутилмаган.

Бу эса давлат амалдорларининг нолегал даромадини яширишга, бюджетга тушаётган солиқларнинг камайишига сабаб бўлаётгани айтилади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Док-1 Макс” иши: Учта вазир кетди, ҳануз сиёсий жавобгар йўқ

“Док-1 Макс” йўтал сиропидан Ўзбекистонда ўлган болалар сони расман 69 нафарга етди.

Тошкентда 5 январда ўтган судда, шу кунгача бу доридан яна камида 18 бола ногирон бўлиб қолгани очиқланди.

Бунга қадар ўлган болалар сони 65 нафар дейилган, ногиронлик ҳақида айтилмаганди. Жамоатчилик асл рақам бундан кўп бўлиши мумкинлигини айтиб келади.

Ёш болаларнинг Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сиропидан ойлар давомида заҳарланиб, ойлар давомида вафот этиши - Ўзбекистонда охирги йилларда фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик инқирозга сабаб бўлган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎1
Audio
📌Озодлик дастури 17.01.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2