Россия Адлия вазирлиги "Ватандош" ўзбеклар жамияти раиси Усмон Баратовни “экстремистлар ва террорчилар” рўйхатига киритди. Бу маълумотга "Новая газета Европа" эътибор қаратди.
Адлия вазирлиги Усмон Баратов экстремистлик ёки террорчиликка қай даражада алоқадор экани тўғрисида билдирмаган.
Усмон Баратов 19 январдан бери тергов изоляторида сақланмоқда. У ижтимоий тармоқдаги постлари орқали “нафрат ва душманлик қўзғатиш”да айбланмоқда.
2023 йил декабрида Баратов ижтимоий тармоқда Россияда тухум нархи кескин ошиб кетганига оид карикатурани жойлаштирган эди. Картикатурада "Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринглар" деяётган товуқлар акс этган.
Баратов ўзига нисбатан билдирилган айбловни шарҳлар экан: “Товуқларнинг сатирик сурати махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларига ҳеч қандай тарзда алоқадор эмас”, деб билдирди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍14👎3
НАТО Украинага қўшин жўнатиш режаси йўқлигини билдирди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Associated Press агентлигига берган интервьюсида, ҳарбий иттифоқ Украинага қўшин жўнатиш ниятида эмаслигини билдирди. Столтенберг бу баёнотни Ғарб давлатлари гўёки Украинага қўшин жўнатиш масаласини кўриб чиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган бир пайтда берди.
“НАТОнинг Украинага қўшин жойлаштириш режаси йўқ”, – деди у.
Парижда 26 февралда ўтган Европа Иттифоқининг 20 лидери саммити арафасида Словакия бош вазири Роберт Фицо айрим давлатлар ўз ҳарбийларини Украинага жўнатишнинг нақадар мақсадга мувофиқлигини ўрганаётгани тўғрисида гапирган эди.
Саммит якунланганидан сўнг Франция президенти Эммануэль Макрон “Бугун пиёда қўшинларни жўнатиш масаласида муроса мавжуд эмас, лекин буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Биз Россия ғалабага эришмаслиги учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз”, - деб айтди.

👍12
Жо Байден ва Дональд Трамп 27 февралда Мичиганда ўз партиялари ўтказган праймеризда ишончли ғалабага эришди.
Демократик партиядан иккинчи муддат президентликка номзодини кўрсатган Жо Байден, дастлабки маълумотларга қараганда, 80 фоиз овоз олди.
Республикачилар партиясидан номзодликка талабгор Дональд Трамп 67 фоиз овозга эга бўлган. Унинг асосий рақиби Никки Хейли 28 фоиз овоз олди ва президентлик учун курашни давом эттиришини билдирди.
Кузатувчилар Никки Хейли 5 март куни бирданига 15 та штатда ўтказиладиган праймеризда муваффақиятсизликка учраса, президентлик учун курашдан бош тортиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда.
Праймеризлар июнь ойида якунланади. Номзодлар Республикачилар ва Демократлар партияларининг июль ва августда ўтадиган анжуманларида тасдиқланади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Демократик партиядан иккинчи муддат президентликка номзодини кўрсатган Жо Байден, дастлабки маълумотларга қараганда, 80 фоиз овоз олди.
Республикачилар партиясидан номзодликка талабгор Дональд Трамп 67 фоиз овозга эга бўлган. Унинг асосий рақиби Никки Хейли 28 фоиз овоз олди ва президентлик учун курашни давом эттиришини билдирди.
Кузатувчилар Никки Хейли 5 март куни бирданига 15 та штатда ўтказиладиган праймеризда муваффақиятсизликка учраса, президентлик учун курашдан бош тортиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда.
Праймеризлар июнь ойида якунланади. Номзодлар Республикачилар ва Демократлар партияларининг июль ва августда ўтадиган анжуманларида тасдиқланади.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 734-кун |Франция Украинага қўшин жўнатиши мумкин
Россия қўшинлари бир нечта аҳоли пунктларини эгаллади.
25 февраль куни Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ўзига ўт қўйган америкалик учувчи вафот этди.
Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги келишувни ратификация қилди.
Россиянинг Белгород вилоятида машинага дрон зарбаси оқибатида уч киши ўлди, яна уч киши оғир яраланди.
Рус қўшинлари Авдеевка йўналишида Украинанинг “М1 Абрамс” танкини йўқ қилганини хабар қилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбари Мария Певчих нега Путин Навальнийни айнан ҳозир ўлдирганини тушунтирди.
Грознийда волгоградлик 20 ёшли талаба Никита Журавел Қуръонни ёқиб юбориш иши бўйича 3,5 йилга қамалди.
Украина президенти Владимир Зеленский 26-феврал куни Киевда Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) медиа корпорацияси президенти Стивен Капус билан учрашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍10
Иссиқкўлда Чехия ва Словакиядан келган туристлар кўчки остида қолди. Тўрт киши ҳалок бўлди
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Шахти-Жирғалан қишлоғида юз берган қор кўчкиси оқибатида Чехиянинг уч нафар ва Словакиянинг бир нафар ватандоши ҳалок бўлди.
Озодлик радиоси қирғиз хизматининг вилоят полициясига таяниб хабар беришича, ҳалок бўлган туристлар 29, 30, 42 ва 46 ёшда бўлган.
Расман билдирилишича, 25 февраль куни Чехиядан келган 23 нафар турист икки гуруҳга бўлиниб, чанғи учуш учун тоққа чиққан. 14 кишидан иборат гуруҳни чанғи учаётганда қор кўчкиси босиб қолган. Кўчки остидан 10 киши бир бирларига ўзаро ёрдам бериб, тирик чиққан. Тўрт киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилиб, Қоракўл моргига етказилди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Шахти-Жирғалан қишлоғида юз берган қор кўчкиси оқибатида Чехиянинг уч нафар ва Словакиянинг бир нафар ватандоши ҳалок бўлди.
Озодлик радиоси қирғиз хизматининг вилоят полициясига таяниб хабар беришича, ҳалок бўлган туристлар 29, 30, 42 ва 46 ёшда бўлган.
Расман билдирилишича, 25 февраль куни Чехиядан келган 23 нафар турист икки гуруҳга бўлиниб, чанғи учуш учун тоққа чиққан. 14 кишидан иборат гуруҳни чанғи учаётганда қор кўчкиси босиб қолган. Кўчки остидан 10 киши бир бирларига ўзаро ёрдам бериб, тирик чиққан. Тўрт киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилиб, Қоракўл моргига етказилди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎2
Алексей Навальнийни дафн этиш маросими 1 март куни Москванинг Марьинесидаги “Утоли моя печали” черковида ўтказилади. Диний маросимдан сўнг у Москвадаги Борисов қабристонида ерга берилади. Бу ҳақда марҳум сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш маълум қилди.
Аввалроқ сиёсатчи Алексей Навальний сафдошлари унинг дафн маросимини уюштириш учун Москвадан жой топа олмаётганини билдирган эдилар. Кира Ярмишга кўра, Москвадаги дафн маросимларини уюштириш агентликлари табдирни ўтказишдан бош тортган.
Навальнийнинг жасади онаси Людмилага 24 февраль куни берилган эди.
47 ёшли Навальний Ямал-Ненец мухтор округидаги қамоқхонада ўлгани тўғрисида Россия расмийлари 16 февралда баёнот берган.
Суд-тиббиёт экспертизаси Навальний ўз ажали билан ўлгани тўғрисида хулоса берди.
Навальнийнинг сафдошлари сиёсатчи қамоқхонада ўлдирилганини иддао қилмоқда.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Аввалроқ сиёсатчи Алексей Навальний сафдошлари унинг дафн маросимини уюштириш учун Москвадан жой топа олмаётганини билдирган эдилар. Кира Ярмишга кўра, Москвадаги дафн маросимларини уюштириш агентликлари табдирни ўтказишдан бош тортган.
Навальнийнинг жасади онаси Людмилага 24 февраль куни берилган эди.
47 ёшли Навальний Ямал-Ненец мухтор округидаги қамоқхонада ўлгани тўғрисида Россия расмийлари 16 февралда баёнот берган.
Суд-тиббиёт экспертизаси Навальний ўз ажали билан ўлгани тўғрисида хулоса берди.
Навальнийнинг сафдошлари сиёсатчи қамоқхонада ўлдирилганини иддао қилмоқда.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда Навоий ва Бобурни хотирлаш кечаси ўтказилди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 февраль куни ўзбек мумтоз адабиётининг энг йирик намоёндалари – Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни хотирлаш кечаси ўтказилди.
Адабий-бадиий кечада Туркияда ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонликлардан ташқари Ўзбекистон тарихи ва маданиятига қизиққан туркияликлар ҳам иштирок этишди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 февраль куни ўзбек мумтоз адабиётининг энг йирик намоёндалари – Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни хотирлаш кечаси ўтказилди.
Адабий-бадиий кечада Туркияда ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонликлардан ташқари Ўзбекистон тарихи ва маданиятига қизиққан туркияликлар ҳам иштирок этишди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎2
СССРнинг собиқ ҳукумат раҳбари Николай Рижков 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди.
Рижков 1985-1991 йилларда Коммунистик партия Марказий қўмитаси сиёсий бюросининг аъзоси ва СССР Министрлар кенгаши раиси бўлган. Бу СССРда туб ўзгаришларни бошлаб берган қайта қуриш даврлари эди. Бу даврда бозор иқтисодиётига йўл очган муҳим сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилган.
Бироқ Рижков ҳукумати изчил бўлмагани ортидан 1989-1990 йилларда мамлакат ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутди.
1991 йилда Рижков РСФСР президентлигига сайловда иштирок этган ва Борис Ельцинга мағлуб бўлган.
СССР тарқалиб кетганидан сўнг у давлат думасида депутатлик қилди. 2003 йилдан 2023 йилгача Федерация кенгашида Белгород вилоятидан сенатор бўлган.
Россия 2014 йилда Украинани аннексия қилганидан сўнг Рижков Ғарб санкциялари жорий этилган шахслар рўйхатига киритилган.

👍15
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Российское правительство объявило РСЕ/РС нежелательной организацией.
Если у вас есть российский паспорт или если вы лицо без гражданства и постоянно проживаете на территории РФ, пожалуйста, учтите, что вам грозит штраф или дажеограничение свободы за следующее:
– шэры и репосты публикаций Радио Свобода
– лайки под постами Радио Свобода
– цитирование контента Радио Свобода
– комментарии под постами Радио Свобода
– отправка сообщений Радио Свобода
– воспроизведение логотипа Радио Свобода
Однако вы можете безопасно нас читать, подписываться на нас, смотреть наши видео.

👍13
Шоввозсойни фош қилган фаол АҚШда бошпана изламоқда
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/MlRdwnqy83w
Президент Мирзиёев учун қурилган махфий “Шоввозсой” қароргоҳини фош қилиш билан жамоатчиликка танилган ўзбекистонлик фаол Алексей Гаршин суд қарори билан АҚШда қолишга рухсат олди.
Бундан олдин у 4 ой бу мамлакатнинг миграция изоляторида сақланган.
Қўшма Штатларда оиласи билан бошпана олишга уринаётган жамоат фаоли Ўзбекистонни тарк этгани сабаблари ҳақида Озодликка сўзлаб берди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/MlRdwnqy83w
Президент Мирзиёев учун қурилган махфий “Шоввозсой” қароргоҳини фош қилиш билан жамоатчиликка танилган ўзбекистонлик фаол Алексей Гаршин суд қарори билан АҚШда қолишга рухсат олди.
Бундан олдин у 4 ой бу мамлакатнинг миграция изоляторида сақланган.
Қўшма Штатларда оиласи билан бошпана олишга уринаётган жамоат фаоли Ўзбекистонни тарк этгани сабаблари ҳақида Озодликка сўзлаб берди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
YouTube
Shovvozsoyni fosh qilgan faol AQShda boshpana izlamoqda
Президент Мирзиёев учун қурилган махфий “Шоввозсой” қароргоҳини фош қилиш билан жамоатчиликка танилган ўзбекистонлик фаол Алексей Гаршин суд қарори билан АҚШда қолишга рухсат олди. Бундан олдин у 4 ой бу мамлакатнинг миграция изоляторида сақланган. Қўшма…
👍20👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Док-1 Макс иши: Униши гумон 76,6 млрд сўмлик товон пули
Адвокат Муҳсинжон Мадаминов “Док-1 Макс” иши бўйича 6 ой давом этган судда икки судланувчи манфаатларини ҳимоя қилди.
Бу иш бўйича ҳукм Тошкент шаҳар судида 26 февраль куни ўқилди. “Док-1 Макс” ва “Aмбронол” дориларидан ҳалок бўлган 68 боланинг ўлимида айбдор топилган 23 судланувчининг 7 нафари озодликдан маҳрум этилди, 14 нафарининг озодлиги чекланди, 1 судланувчи ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди, яна бири жаримага тортилди.
Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганлардан жабрланувчилар фойдасига 75 600 000 000 сўм ундириладиган бўлди. Хўш, бу ундирса бўладиган пулми? Бу ва якунига етган суд жараёнига оид саволларни адвокат Муҳсинжон Мадаминовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Адвокат Муҳсинжон Мадаминов “Док-1 Макс” иши бўйича 6 ой давом этган судда икки судланувчи манфаатларини ҳимоя қилди.
Бу иш бўйича ҳукм Тошкент шаҳар судида 26 февраль куни ўқилди. “Док-1 Макс” ва “Aмбронол” дориларидан ҳалок бўлган 68 боланинг ўлимида айбдор топилган 23 судланувчининг 7 нафари озодликдан маҳрум этилди, 14 нафарининг озодлиги чекланди, 1 судланувчи ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди, яна бири жаримага тортилди.
Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганлардан жабрланувчилар фойдасига 75 600 000 000 сўм ундириладиган бўлди. Хўш, бу ундирса бўладиган пулми? Бу ва якунига етган суд жараёнига оид саволларни адвокат Муҳсинжон Мадаминовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодлик дастури 28.02.24
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 28.02.24
✅Қашқадарёда президент Мирзиёев ва оиласини танқид қилган блогер ҳибсга олинди
✅Россияда "Ватандош" ўзбеклар жамияти раиси экстремист ва террорчилар рўйхатига киритилди
✅Тошкентда аёллар автобус бошқаришни бошлади
✅Юқори Чирчиқдаги заправкада юз берган оммавий муштлашувда киши ўлгани рад этилди
✅Иссиқкўлда чех ва словак туристлар кўчки остида қолди. Тўрт киши ҳалок бўлди
✅Байден ва Трамп Мичиганда ўз партиялари ўтказган праймеризда ғалаба қилди
✅НАТО Украинага қўшин жўнатиш режаси йўқлигини билдирди
✅Украина президенти Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан “Тинчлик формуласи”ни муҳокама қилди
https://t.me/ozodlikkanali/42522

👍14
Қашқадарёда президент Мирзиёев ва оиласини танқид қилган блогер ҳибсга олинди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/KxFtC1B5Lco
Шу йилнинг 24 февраль куни фарғоналик блогер Гули (Гулноз) Мирзаева Қашқадарё вилояти Муборак тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинган. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у товламачиликда гумон қилинмоқда.
Озодлик суҳбатлашган Муборак тумани ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозими иддаосига кўра, Мирзаева "Муборак газни қайта ишлаш заводи раҳбарларини танқид қилмаслик эвазига пул талаб қилган".
Аммо “Озодлик”да мазкур инцидентни тасдиқловчи маълумотлар мавжудмас. Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмади, жиноят иши тафсилотлари маълум эмас.
Гули Мирзаева ўзининг тармоқлардаги чиқишларида президент Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласи аъзолари, хусусан, тўнғич қизи Саида Мирзиёевани танқид қилиб келган.
Блогер "Президент оиласини ҳашаматли уйлар қуриб, коррупция ва непотизмга берилганлик"да айблаган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/KxFtC1B5Lco
Шу йилнинг 24 февраль куни фарғоналик блогер Гули (Гулноз) Мирзаева Қашқадарё вилояти Муборак тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинган. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у товламачиликда гумон қилинмоқда.
Озодлик суҳбатлашган Муборак тумани ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозими иддаосига кўра, Мирзаева "Муборак газни қайта ишлаш заводи раҳбарларини танқид қилмаслик эвазига пул талаб қилган".
Аммо “Озодлик”да мазкур инцидентни тасдиқловчи маълумотлар мавжудмас. Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмади, жиноят иши тафсилотлари маълум эмас.
Гули Мирзаева ўзининг тармоқлардаги чиқишларида президент Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласи аъзолари, хусусан, тўнғич қизи Саида Мирзиёевани танқид қилиб келган.
Блогер "Президент оиласини ҳашаматли уйлар қуриб, коррупция ва непотизмга берилганлик"да айблаган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
YouTube
Qashqadaryoda prezident Mirziyoyev va oilasini tanqid qilgan bloger hibsga olindi
Шу йилнинг 24 февраль куни фарғоналик блогер Гули (Гулноз) Мирзаева Қашқадарё вилояти Муборак тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинган. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у товламачиликда гумон қилинмоқда.
Озодлик суҳбатлашган Муборак тумани ҳокимлигининг…

👎19👍11