@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Forwarded from OZODLIK KANALI™
“Польшада ноқонуний муҳожирга айландим”

Ўзбекистонлик муҳожир Польшада ишга ёллаш (рекрутинг) компаниясининг таклифи билан ноқонуний ишлаганини айтади. Муҳожирнинг сўзларига кўра, у почта ва тозалаш хизматида ишлаб, маошини ололмай, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 725-кун | Дунё бўйлаб Россия босқинига қарши норозилик намойишлари бўлди

"Путин Украинадан кет!" - дунёда Россия босқинига қарши норозиликлар.

РББдаги манбалар Россиянинг А-50 учоғи йўқ қилинганини тасдиқлади.

БМТ: Украинадаги икки йиллик урушда 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Киевга борган Ғарб етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

“G7” Россияни урушни тўхтатишга ва қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Жанозам Ўзбекистонда ўқилади - Хидирназар Аллақулов

Бугунги суҳбат шаклан OzodNazar, бироқ мазмунан субъектив назардир, чунки у суҳбатдошнинг шахсий, оилавий ҳаётида кечаётган жараёнлар тўғрисида бўлди.
Расмий қайддан ўтказиш рад этилган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партияси етакчиси, профессор Хидирназар Аллақуловнинг уйига куни кеча МИБ ходимлари келиб, маиший жиҳозларини олиб кетди. Бугун эса, у Сурхондарёга, бу вилоятдаги мулки билан боғлиқ тортишувларнинг навбатдаги босқичида қатнашиш учун кетаётгани маълум бўлди... Хидирназар Аллақулов билан Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодлик дастури 26.02.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 26.02.24

✅Блогер Sardor gangster “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват”да айбланиб 10 суткага қамалди

✅Қозоғистонда қорақалпоқ фаоли Ақилбек Муратбайга бошпана изловчи шахс мақоми берилди

✅ФИФА “Бунёдкор” Ривалдо ва Денилсонга 9,5 миллион евро тўлаб бериши шартлиги тўғрисида қарор қабул қилди

✅Ўзбекистонлик ҳамширалар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда

✅АҚШнинг Винн қамоқхонасида тожикистонликлар очлик эълон қилди

✅Украина разведкаси раҳбари Навальний ўлимига тромб узилиши сабаб бўлганини айтди

✅Лукашенко 2025 йилдаги сайловда қатнашишини билдирди

https://t.me/ozodlikkanali/42473
👍3
СУРИШТИРУВ: Порохга айланаётган ўзбек пахтаси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/iEq4n_fP9bc

Россия ўз ҳарбий заводларида порох ва снаряд ишлаб чиқариш учун Ўзбекистондан катта миқдорда пахта целлюлозасини импорт қилмоқда.

Би-Би-Си рус хизмати журналистлари олиб борган суриштирув Европа Иттифоқи санкция жорий этганига қарамай, Москва ҳарбий мақсадларда целлюлоза сотиб олишнинг уддасидан чиқаётганини кўрсатган.

“Важние истории”, Vlast.Kz нашрлари ҳамда Коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича суриштирув маркази (OCCRP) ўрганишлари енг ичидаги олди-сотди кўлами Украина босқинидан кейин ҳам ошиб бораётганини кўрсатди.

Аслида, ўзбек пахтаси тутунсиз порох кашф этилганидан бери - яъни, 1 асрдан бери Россия заводлари арсеналини тўлдириб келади.

Уруш бошланганидан кейин, бунинг ёнига бинт ва дока ҳам қўшилди. Яъни, бугун Россия учун ўзбек пахтаси - ҳатто ўзбек газидан ҳам зарурроқ матоҳга айланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Соғлом бўлганимда футболчи бўлардим"

Ўз имкониятларидан фойдалана олмайдиган одамлар кўрадиган лавҳа.
Қимматли умрини беҳуда ўтказаётганлар балки бу лавҳадан сўнг бир ўйлаб кўришар?
Муҳаммадаюб Алимов компьютер графикаси устаси. Тўрт ойлик курсни тамомлаб, айни кунда фрилансерлик қилаётган қаҳрамонимиз ҳақидаги лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.

Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Док-1 Макс": Максимум қамоқ - адолат қарор топдими?

Тошкент шаҳар судида "Док-1 Макс" иши бўйича 23 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Мазкур иш доирасида асосий айбланувчилар сифатида кўрилаётган Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори 18 йилга, Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йилга қамалди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Украинага босқин: 726-кун | Асир тушган украин аскарлари отиб ташланди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/c8D7DiHfK9M

Украина президенти Зеленский урушда камида 31 минг украин аскари ҳалок бўлганини билдирди.

Украина прокуратураси 7 нафар украин ҳарбий асирининг отиб ўлдирилган бўлиши эҳтимолини ўрганмоқда.

Путин мухолифатчиси Алексей Навалний жасади онасига берилди.

Украина разведкаси раҳбари Навальний ўлимига тромб узилиши сабаб бўлганини айтди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Ҳаво, денгиз ва автомобил транспори воситасида юк ташиш билан шуғулланувчи Polarstar Logistics ширкати, жумладан, унинг Тошкентдаги ваколатхонаси АҚШ санкциялари жорий этилган юридик шахслар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси сайтида маълум қилинди.

АҚШ Молия вазирлиги санкциялари рўйхатида қайд этилишича, Polarstar Logistics бош қароргоҳи Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган.

Бундан ташқари АҚШнинг янги санкциялари пакетига Қозоғистонда рўйхатдан ўтган Da Group 22 ва Elem Group, Қирғизистондаги Ukon ширкатлари ҳам киритилди.

2023 йил июнида Ўзбекистондаги Alfa Beta Creative ва GFK Logistic Asia ширкатлари АҚШ, ЕИ ва Япония санкциялари рўйхатига киритилган эди. Еврокомиссия сайтида эълон қилинган ҳисоботда мазкур ширкатлар Россия мудофаа саноати учун Ғарбдан товар сотиб олишга урингани баён қилинган.

АҚШ Савдо вазирлиги 2023 йил 2 ноябрда Тошкентдаги Mvizion МЧЖга ҳам санкция эълон қилган эди.
👍11👎1
Фаластин мухторияти бош вазири Муҳаммад Штайе Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга истеъфо тўғрисида билдирди.

Штайе “Ғарбий соҳил ва Қуддусдаги вазият кескинлашгани, Ғазод геноцид ва очлик юзага келгани” муносабати билан истеъфо бергани тўғрисида “Ал Жазира” телеканали хабар берди.

Штайенинг билдиришича, Ғазодаги янги реаллик “фаластинликлар ва фаластинликлар ўртасида” янги келишувларга ва консенсусга эришилишини талаб қилади.

Халқаро матбуотнинг билдиришича, Штайе Фаластин мухториятига АҚШ ва жаҳон ҳамжамиятининг босими кучайган бир паллада истеъфо берди. Фаластин мухторияти ва Маҳмуд Аббос етакчилигидаги ФАТХ ҳаракатидан ҲАМАС-Исроил уруши якунланганидан сўнг Ғазодаги вазиятни изга солишни ўз зиммасига олиш талаб қилинмоқда. Айни пайтда ФАТХ ва Маҳмуд Аббос маъмуриятининг Ғазода ҳам, Ғарбий соҳилда ҳам таъсир кучи унча катта эмас. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 726-кун | Асир тушган украин аскарлари отиб ташланди

Украина президенти Зеленский урушда камида 31 минг украин аскари ҳалок бўлганини билдирди.

Украина прокуратураси 7 нафар украин ҳарбий асирининг отиб ўлдирилган бўлиши эҳтимолини ўрганмоқда.

Путин мухолифатчиси Алексей Навалний жасади онасига берилди.

Украина разведкаси раҳбари Навальний ўлимига тромб узилиши сабаб бўлганини айтди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Вашингтонда учувчи Исроил элчихонаси олдида “Фаластинга озодлик” дея ўзига ўт қўйди

“Настояшчее время” телеканалининг билдиришича, Вашингтонда Исроил элчихонаси олдида ўзига ўт қўйган америкалик учувчи вафот этди.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари учувчиси ўзига ўт қўйгани тўғрисида CNN Вашингтон полициясига таянган ҳолда 25 февралда хабар берган эди.

Учувчи ўз ҳаракатларини видеога олган. Видеода учувчи исми Аарон Бушнелл эканини ва “ортиқ геноцидга шерик бўлишни истамаслиги”ни, унинг изтироблари фаластинликлар тортаётган азоб-уқубатлар олдида “арзимас” нарсалигини айтган.

Шундан сўнг Бушнелл камерани ерга қўйган ва ўзини ёқиб юборган. У ўзига ўт қўйиш олдидан “Фаластинга Озодлик”, деб ҳайқирган. Полиция ўтни ўчиришга ҳаракат қилган.

Учувчи касалхонага ётқизилган. Ўшанда унинг аҳволи оғир экани айтилган эди.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари расмий вакили Роуз Райли ўзига ўт қўйган шахс ҳарбий бўлганини тасдиқлади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍13
Бош прокуратура матбуот хизматининг билдиришича, Сурхондарё вилояти Бойсун туманида бир оила аъзоси бўлган беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Бу воқеа 25 февраль соат 10:30 ларда “Дуоба” маҳалласида қайд этилган. 43 ёшли оила бошлиғи Ж. Х., унинг 10 ёшли ўғли, 7 ва 5 ёшли икки қизи уйида ухлаб ётган вақтида темирдан қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб ўлган.

Вафот этган эркакнинг 39 ёшли хотини З.Н., ва 16 ёшли қизи касалхонага ётқизилган. Аммо қиз 27 февраль куни касалхонада вафот этган.

Бойсун туман прокуратураси бу воқеа юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.

Расмий статистикага кўра, ҳар йилги қиш мавсумида ис газидан юзлаб ўзбекистонликлар заҳарланади ва уларнинг кўпчилиги ўлим билан якунланади.

Озодликнинг 2023 йил 18 декабрдаги Zimiston дастурида Фарғона ва Наманганда икки оиланинг 8 аъзоси ис газидан ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида ўтган йилнинг 15 декабрида бир оиладан бўлган беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган.
👍11👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУРИШТИРУВ: Порохга айланаётган ўзбек пахтаси

Россия ўз ҳарбий заводларида порох ва снаряд ишлаб чиқариш учун Ўзбекистондан катта миқдорда пахта целлюлозасини импорт қилмоқда.

Би-Би-Си рус хизмати журналистлари олиб борган суриштирув Европа Иттифоқи санкция жорий этганига қарамай, Москва ҳарбий мақсадларда целлюлоза сотиб олишнинг уддасидан чиқаётганини кўрсатган.

“Важние истории”, Vlast.Kz нашрлари ҳамда Коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича суриштирув маркази (OCCRP) ўрганишлари енг ичидаги олди-сотди кўлами Украина босқинидан кейин ҳам ошиб бораётганини кўрсатди.

Аслида, ўзбек пахтаси тутунсиз порох кашф этилганидан бери - яъни, 1 асрдан бери Россия заводлари арсеналини тўлдириб келади.

Уруш бошланганидан кейин, бунинг ёнига бинт ва дока ҳам қўшилди. Яъни, бугун Россия учун ўзбек пахтаси - ҳатто ўзбек газидан ҳам зарурроқ матоҳга айланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18👎4
Audio
📌Озодлик дастури 27.02.24

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 27.02.24

✅Мирзиёев йил бошидан бери иккинчи марта армия жанговар шайлигини оширишга кўрсатма берди

✅Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги тўрт ширкат АҚШнинг янги санкциялар рўйхатига киритилди

✅"Док-1 Макс" иши бўйича Фармагентликнинг собиқ раҳбарлари ва ҳинд фуқароси узоқ йилга қамалди

✅Вашингтонда америкалик учувчи Исроил элчихонаси олдида “Фаластинга озодлик” дея ўзига ўт қўйди

✅Франция президенти Украинага қўшин жўнатиш эҳтимолини эътибордан соқит қилмади

✅Украина президенти Зеленский RFE/RL президенти Стив Капус билан учрашди

✅Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга қўшилишини қўллади

✅Фаластин мухторияти бош вазири Штайе истеъфо берди

https://t.me/ozodlikkanali/42495
👍5
OzodNazar: Док-1 Макс иши: Униши гумон 76,6 млрд сўмлик товон пули

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/8TYGNbzJr1U

Адвокат Муҳсинжон Мадаминов “Док-1 Макс” иши бўйича 6 ой давом этган судда икки судланувчи манфаатларини ҳимоя қилди.

Бу иш бўйича ҳукм Тошкент шаҳар судида 26 февраль куни ўқилди. “Док-1 Макс” ва “Aмбронол” дориларидан ҳалок бўлган 68 боланинг ўлимида айбдор топилган 23 судланувчининг 7 нафари озодликдан маҳрум этилди, 14 нафарининг озодлиги чекланди, 1 судланувчи ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди, яна бири жаримага тортилди.

Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганлардан жабрланувчилар фойдасига 75 600 000 000 сўм ундириладиган бўлди. Хўш, бу ундирса бўладиган пулми? Бу ва якунига етган суд жараёнига оид саволларни адвокат Муҳсинжон Мадаминовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Украинага босқин: 734-кун |Франция Украинага қўшин жўнатиши мумкин

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/a2o6haroPSc

Россия қўшинлари бир нечта аҳоли пунктларини эгаллади.

25 февраль куни Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ўзига ўт қўйган америкалик учувчи вафот этди.

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги келишувни ратификация қилди.

Россиянинг Белгород вилоятида машинага дрон зарбаси оқибатида уч киши ўлди, яна уч киши оғир яраланди.

Рус қўшинлари Авдеевка йўналишида Украинанинг “М1 Абрамс” танкини йўқ қилганини хабар қилмоқда.

Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбари Мария Певчих нега Путин Навальнийни айнан ҳозир ўлдирганини тушунтирди.

Грознийда волгоградлик 20 ёшли талаба Никита Журавел Қуръонни ёқиб юбориш иши бўйича 3,5 йилга қамалди.

Украина президенти Владимир Зеленский 26-феврал куни Киевда Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) медиа корпорацияси президенти Стивен Капус билан учрашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юз берган оммавий муштлашувда киши ўлган бўлиши мумкинлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов рад этди.

Бу борада ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода навбатда турган ҳайдовчилар бир неча йигитни калтаклагани, калтакланган йигитлар бири ўрнидан тура олмай қолгани акс этган. Шундан келиб чиққан ҳолда, тармоқларда бу йигит ўлган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Тошкент вилоят ИИБнинг билдиришича, оммавий муштлашув 26 февраль куни Юқори Чирчиқ туманидаги метан ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида содир этилган. Бу воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) асосида жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонда қиш мавсумида энергетик инқироз юзага келиши ҳар йили кузатиладиган ҳолат.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20👎2