Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистонда мактаб ўқувчиларининг бокиралиги текширилмоқда
Туркманистон мактабларида ўқувчи қизларнинг бокира ёки бокира эмаслиги текширилмоқда. Бу ҳақда Озодликка, исмлари сир қолиши шарти билан, Болқон вилоятидаги ўрта мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари сўзлаб беришди. Текширувлар “маънавий поклик”ни баҳолаш ва ўсмирлар ҳомиладорлигининг олдини олиш мақсадида ўтказилаётгани айтилади. Текширув учун ўқувчи қизлардан розилик сўралаётгани йўқ.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍30👎13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоқ ширкати: Кластер фермерларга сотган "аммофос" бизники эмас
Қозоғистондаги минерал ўғит ишлаб чиқарадиган “КазФосфат” компанияси ҳузуридаги “MINERALS- TRADE-HOUSE” МЧЖ нинг Ўзбекистондаги вакили Ўзбекистонда Қозоғистон “аммофос”и деб фермерларга сотилаётган маҳсулот уларники эмаслигини, балки сохта товар эканлигини айтди.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Қашқадарё вилоят “Косон Агросифат кластер” МЧЖ томонидан фермерларга тарқатилган аммофос минерал ўғити сохта бўлиб чиққани ҳақида аввал хабар берган эдик.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Қозоғистондаги минерал ўғит ишлаб чиқарадиган “КазФосфат” компанияси ҳузуридаги “MINERALS- TRADE-HOUSE” МЧЖ нинг Ўзбекистондаги вакили Ўзбекистонда Қозоғистон “аммофос”и деб фермерларга сотилаётган маҳсулот уларники эмаслигини, балки сохта товар эканлигини айтди.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Қашқадарё вилоят “Косон Агросифат кластер” МЧЖ томонидан фермерларга тарқатилган аммофос минерал ўғити сохта бўлиб чиққани ҳақида аввал хабар берган эдик.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎1
Audio
📌Озодлик дастури 23.02.24
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 23.02.24
✅Сурияда террорчилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
✅Истанбулда яна бир ўзбекистонлик қўлга олинди, икки гумонланувчи Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
✅Ўзбекистон Қорақалпоғистондаги таъқибларида Қозоғистондан ёрдам олмоқда
✅Тошкентдаги мансабдорларга ойда бир кун ишга жамоат транспортида бориш буюрилди
✅Ўзбекистонда тўртта аэропорт бошқаруви хусусий секторга берилади
✅Арманистон Россия етовида бўлган КХШТдаги иштирокини музлатиб қўйди
✅Байден Навальний ўлими ортидан Путинга қарши киритилажак санкцияларни очиқламоқчи
✅Москванинг "ўйинлари". Қозонда очилган "Келажак ўйинлари" қандай мусобақа?
https://t.me/ozodlikkanali/42436

👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Толибонга кўмак; Тил жанжали фонидаги сафар; Ўзбекнинг параллел дунёлари
Ўзбек жамиятида параллель яшаётган “дунёлар” бор. Баъзи диний блогерларга нисбатан муносабатига қараб қутблашган гуруҳлар ҳам ана ўша параллель яшаётган дунёлардир.
21 февралда икки диний блогер қамоқхонадан чиқди. Бири Тошкентда, 15 суткалик қамоқдан; иккинчиси Истанбулда, депортация марказидан.
Жамоатчилик бу икки блогерга нисбатан муносабатига қараб, бир- бири билан муросасиз икки параллель чизиққа тизилиб олган. Бу параллель чизиқлар қачондир туташадими ёки туташиши шарт эмас, жамиятнинг ранг-баранглиги шундами?
Кун воқеалари пайдо қилган шу ва бошқа саволларни тарихчи Анвар Назирга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Ўзбек жамиятида параллель яшаётган “дунёлар” бор. Баъзи диний блогерларга нисбатан муносабатига қараб қутблашган гуруҳлар ҳам ана ўша параллель яшаётган дунёлардир.
21 февралда икки диний блогер қамоқхонадан чиқди. Бири Тошкентда, 15 суткалик қамоқдан; иккинчиси Истанбулда, депортация марказидан.
Жамоатчилик бу икки блогерга нисбатан муносабатига қараб, бир- бири билан муросасиз икки параллель чизиққа тизилиб олган. Бу параллель чизиқлар қачондир туташадими ёки туташиши шарт эмас, жамиятнинг ранг-баранглиги шундами?
Кун воқеалари пайдо қилган шу ва бошқа саволларни тарихчи Анвар Назирга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Сайлов-2024: "Янгича", аммо мухолифатсиз сайлов
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/i8LAsRp2hO8
Ўзбекистонда бу галги парламент сайлови жорий йил октябр ойининг учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида ҳамда бутунлай янги бир тизимда ўтказилиши лозим.
Лекин Озодлик манбаларига кўра, шу кунда сиёсий партиялар раҳбариятларига зудлик билан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий вакиллик органларига дептуталикка номзодлар рўйхатини шакллантириш топширилган.
Озодлик манбалари, юқори доираларда парламент сайловларини шу йил баҳорда ўтказишга ҳозирлик бораётгани ҳақида ёзмоқдалар.
Ҳозирча, парламент сайловини муддатидан олдин ўтказиш ҳақида бирор расмий баёнот берилмади.
Президент Мирзиёев ташаббуси билан бу йилги парламент сайловлари аралаш - пропорционал ва мажоритар тизимда ўтади.

YouTube
Saylov-2024: "Yangicha", ammo muxolifatsiz saylov
Ўзбекистонда бу галги парламент сайлови жорий йил октябр ойининг учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида ҳамда бутунлай янги бир тизимда ўтказилиши лозим.
Лекин Озодлик манбаларига кўра, шу кунда сиёсий партиялар раҳбариятларига зудлик билан, Олий Мажлис Қонунчилик…

👍8👎6
OzodNazar: 30 триллионлик ташаббус; Ҳужумга учрагани учун жазоланаётган депутат
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/hUhvMlnrcNg
Янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи баъзи унсурлар бор. Улардан бири депутатлиги билан танилганлар пайдо бўлганидир. Тўғри, улар кўп эмас. Таниқли депутатларни санаш учун бир қўлнинг бармоқлари ҳам етиб ортади.
Шуниси қизиқки, янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи унсурлардан бири сифатида тилга олинган ўша таниқли бир нечагина депутат депутатликдан кетди. Аввал Қобил Дўсов, кейин Расул Кушербоев...
Навбат Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Тўлагановга келганга ўхшаб турибди...
Депутат Тўлаганов билан куннинг баъзи воқеаларини муҳокама қилдик. Суҳбатнинг иккинчи ярмида эса, унинг атрофидаги кечаётган жараёнларни ўрганишга уриндик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/hUhvMlnrcNg
Янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи баъзи унсурлар бор. Улардан бири депутатлиги билан танилганлар пайдо бўлганидир. Тўғри, улар кўп эмас. Таниқли депутатларни санаш учун бир қўлнинг бармоқлари ҳам етиб ортади.
Шуниси қизиқки, янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи унсурлардан бири сифатида тилга олинган ўша таниқли бир нечагина депутат депутатликдан кетди. Аввал Қобил Дўсов, кейин Расул Кушербоев...
Навбат Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Тўлагановга келганга ўхшаб турибди...
Депутат Тўлаганов билан куннинг баъзи воқеаларини муҳокама қилдик. Суҳбатнинг иккинчи ярмида эса, унинг атрофидаги кечаётган жараёнларни ўрганишга уриндик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
YouTube
OzodNazar: 30 trillionlik tashabbus; Hujumga uchragani uchun jazolanayotgan deputat
Янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи баъзи унсурлар бор. Улардан бири депутатлиги билан танилганлар пайдо бўлганидир. Тўғри, улар кўп эмас. Таниқли депутатларни санаш учун бир қўлнинг бармоқлари ҳам етиб ортади.
Шуниси қизиқки, янги…
Шуниси қизиқки, янги…
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш шоир: “Икки эл фарзандиман”
Муҳаммадамин Хожиакбаров кўп миллатли Ўш шаҳрида яшайди. Унда ўзбек, қирғиз ва қозоқ қони бор. Муҳаммадамин ўзбек ва қирғиз тилида шеър ёзиб, бадиий таржима билан шуғулланади.
“Ўзбек ижодкорларини қирғиз аудиториясига таништириш ниятим бор”, дейди ёш шоир ва таржимон. Ушбу лавҳамиз орқали унинг ижоди ва фикрлари билан танишишингиз мумкин.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаоммойингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 @ferghana_media (WhatsApp, Telegram, Signal)
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Муҳаммадамин Хожиакбаров кўп миллатли Ўш шаҳрида яшайди. Унда ўзбек, қирғиз ва қозоқ қони бор. Муҳаммадамин ўзбек ва қирғиз тилида шеър ёзиб, бадиий таржима билан шуғулланади.
“Ўзбек ижодкорларини қирғиз аудиториясига таништириш ниятим бор”, дейди ёш шоир ва таржимон. Ушбу лавҳамиз орқали унинг ижоди ва фикрлари билан танишишингиз мумкин.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаоммойингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 @ferghana_media (WhatsApp, Telegram, Signal)
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Итоаткор бўлишинг керак, вазифанг – оила ва рўзғор"
Биринчи синфга 10 ёшда, 25 ёшда биринчи курсга. Қирғизистонлик Алина ҳар доим ўқишни хоҳлаган. Аммо у диндор патриархал оилада ўсган ва ота-онаси қиз боланинг ўқишига қарши бўлишган. Алинанинг сўзларига кўра, у оилада мактабга борган тўрт қизнинг тўнғичи бўлган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Биринчи синфга 10 ёшда, 25 ёшда биринчи курсга. Қирғизистонлик Алина ҳар доим ўқишни хоҳлаган. Аммо у диндор патриархал оилада ўсган ва ота-онаси қиз боланинг ўқишига қарши бўлишган. Алинанинг сўзларига кўра, у оилада мактабга борган тўрт қизнинг тўнғичи бўлган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
Украинадаги уруш: Ғалабалар, мағлубиятлар ва бетарафлик
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/IgJatJmDr7w
24 февраль куни Россия Украинага бостириб кирганига икки йил тўлди.
Украинадаги урушнинг яна бир йили қандай кечди? Уруш қачон тугайди? Россиянинг Украинага тажовузи Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказмоқда?
Озодликнинг навбатдаги дастурида Россия тажовузининг иккинчи йили хроникаси.

Ukrainadagi urush: G'alabalar, mag'lubiyatlar va betaraflik
24 февраль куни Россия Украинага бостириб кирганига икки йил тўлди.
Украинадаги урушнинг яна бир йили қандай кечди? Уруш қачон тугайди? Россиянинг Украинага тажовузи Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказмоқда?
Озодликнинг навбатдаги дастурида Россия тажовузининг…

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинадаги уруш: Ғалабалар, мағлубиятлар ва бетарафлик
24 февраль куни Россия Украинага бостириб кирганига икки йил тўлди.
Украинадаги урушнинг яна бир йили қандай кечди? Уруш қачон тугайди? Россиянинг Украинага тажовузи Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказмоқда?
Озодликнинг навбатдаги дастурида Россия тажовузининг иккинчи йили хроникаси.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
24 февраль куни Россия Украинага бостириб кирганига икки йил тўлди.
Украинадаги урушнинг яна бир йили қандай кечди? Уруш қачон тугайди? Россиянинг Украинага тажовузи Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказмоқда?
Озодликнинг навбатдаги дастурида Россия тажовузининг иккинчи йили хроникаси.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: 30 триллионлик ташаббус; Ҳужумга учрагани учун жазоланаётган депутат
Янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи баъзи унсурлар бор. Улардан бири депутатлиги билан танилганлар пайдо бўлганидир. Тўғри, улар кўп эмас. Таниқли депутатларни санаш учун бир қўлнинг бармоқлари ҳам етиб ортади.
Шуниси қизиқки, янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи унсурлардан бири сифатида тилга олинган ўша таниқли бир нечагина депутат депутатликдан кетди. Аввал Қобил Дўсов, кейин Расул Кушербоев...
Навбат Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Тўлагановга келганга ўхшаб турибди...
Депутат Тўлаганов билан куннинг баъзи воқеаларини муҳокама қилдик. Суҳбатнинг иккинчи ярмида эса, унинг атрофидаги кечаётган жараёнларни ўрганишга уриндик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи баъзи унсурлар бор. Улардан бири депутатлиги билан танилганлар пайдо бўлганидир. Тўғри, улар кўп эмас. Таниқли депутатларни санаш учун бир қўлнинг бармоқлари ҳам етиб ортади.
Шуниси қизиқки, янги деб аталаётган Ўзбекистоннинг янгилигига далил бўлувчи унсурлардан бири сифатида тилга олинган ўша таниқли бир нечагина депутат депутатликдан кетди. Аввал Қобил Дўсов, кейин Расул Кушербоев...
Навбат Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Тўлагановга келганга ўхшаб турибди...
Депутат Тўлаганов билан куннинг баъзи воқеаларини муҳокама қилдик. Суҳбатнинг иккинчи ярмида эса, унинг атрофидаги кечаётган жараёнларни ўрганишга уриндик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍16👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов-2024: "Янгича", аммо мухолифатсиз сайлов
Ўзбекистонда бу галги парламент сайлови жорий йил октябр ойининг учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида ҳамда бутунлай янги бир тизимда ўтказилиши лозим.
Лекин Озодлик манбаларига кўра, шу кунда сиёсий партиялар раҳбариятларига зудлик билан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий вакиллик органларига дептуталикка номзодлар рўйхатини шакллантириш топширилган.
Озодлик манбалари, юқори доираларда парламент сайловларини шу йил баҳорда ўтказишга ҳозирлик бораётгани ҳақида ёзмоқдалар.
Ҳозирча, парламент сайловини муддатидан олдин ўтказиш ҳақида бирор расмий баёнот берилмади.
Президент Мирзиёев ташаббуси билан бу йилги парламент сайловлари аралаш - пропорционал ва мажоритар тизимда ўтади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Ўзбекистонда бу галги парламент сайлови жорий йил октябр ойининг учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида ҳамда бутунлай янги бир тизимда ўтказилиши лозим.
Лекин Озодлик манбаларига кўра, шу кунда сиёсий партиялар раҳбариятларига зудлик билан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий вакиллик органларига дептуталикка номзодлар рўйхатини шакллантириш топширилган.
Озодлик манбалари, юқори доираларда парламент сайловларини шу йил баҳорда ўтказишга ҳозирлик бораётгани ҳақида ёзмоқдалар.
Ҳозирча, парламент сайловини муддатидан олдин ўтказиш ҳақида бирор расмий баёнот берилмади.
Президент Мирзиёев ташаббуси билан бу йилги парламент сайловлари аралаш - пропорционал ва мажоритар тизимда ўтади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎3
OzodNazar: Жанозам Ўзбекистонда ўқилади - Хидирназар Аллақулов
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/A8LE_Zh_9Dg
Бугунги суҳбат шаклан OzodNazar, бироқ мазмунан субъектив назардир, чунки у суҳбатдошнинг шахсий, оилавий ҳаётида кечаётган жараёнлар тўғрисида бўлди.
Расмий қайддан ўтказиш рад этилган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партияси етакчиси, профессор Хидирназар Аллақуловнинг уйига куни кеча МИБ ходимлари келиб, маиший жиҳозларини олиб кетди. Бугун эса, у Сурхондарёга, бу вилоятдаги мулки билан боғлиқ тортишувларнинг навбатдаги босқичида қатнашиш учун кетаётгани маълум бўлди... Хидирназар Аллақулов билан Сарвар Усмон суҳбатлашди.

OzodNazar: Janozam O’zbekistonda o’qiladi - Xidirnazar Allaqulov
Бугунги суҳбат шаклан OzodNazar, бироқ мазмунан субъектив назардир, чунки у суҳбатдошнинг шахсий, оилавий ҳаётида кечаётган жараёнлар тўғрисида бўлди.
Расмий қайддан ўтказиш рад этилган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партияси етакчиси, профессор…

👍29👎1
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматининг билдиришича, 26 февраль куни “Док-1 Макс» иши бўйича суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда. Суд ҳукми соат 15:00 да Тошкент шаҳар судида ўқилади.
Ҳиндистоннинг Marion Biotech фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” бўйича жиноят иши судда ўтган йилнинг 11 августидан кўриб чиқила бошлаган. Мазкур иш бўйича 2о нафардан кўпроқ киши судланмоқда. Мазкур сиропни ичган болалардан камида 69 нафари вафот этган.
Айбланувчилар орасида фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев ва Quramax Medikal директори Рагневдра Пратарлар ҳам бор.
Суднинг 12 февралда ўтказилган мажлисида прокурор Кариев, унинг икки ўринбосарига 18 йиллик, Паратарга 20 йиллик қамоқ жазоси белгиланишини, доридан ўлган ва соғлиғи оғирлашган болаларнинг қариндошларига 100 миллион сўмдан жами 8,4 миллиаро сўм ундириб берилишини талаб қилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ҳиндистоннинг Marion Biotech фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” бўйича жиноят иши судда ўтган йилнинг 11 августидан кўриб чиқила бошлаган. Мазкур иш бўйича 2о нафардан кўпроқ киши судланмоқда. Мазкур сиропни ичган болалардан камида 69 нафари вафот этган.
Айбланувчилар орасида фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев ва Quramax Medikal директори Рагневдра Пратарлар ҳам бор.
Суднинг 12 февралда ўтказилган мажлисида прокурор Кариев, унинг икки ўринбосарига 18 йиллик, Паратарга 20 йиллик қамоқ жазоси белгиланишини, доридан ўлган ва соғлиғи оғирлашган болаларнинг қариндошларига 100 миллион сўмдан жами 8,4 миллиаро сўм ундириб берилишини талаб қилган.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍12👎3
Украина президенти Владимир Зеленский Росия билан уруш бошланганидан бери илк марта украин аскарлари орасидаги қурбонлар тўғрисидаги маълумотни ошкор қилди.
Унга кўра, 31 минг украин аскари ҳалок бўлди. Зеленский яраланганлар ва бедараклар тўғрисидаги маълумотларни очиқламади.
“Бу урушда 31 минг аскар ҳалолк бўлди. Путин ва унинг атрофидагилар иддао қилаётганиай 300 минг, 150 минг эмас. Ҳар бир қурбон биз учун оғир йўқотишдир”,- деди Зеленский.
Ўз нутқи давомида Укураина президенти урушнинг икки йили давомида ўнг минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлганини, Россия 180 минг ҳарбийсидан ажралганини, 500 мингга яқин рус аскари яраланганини айтди.
Россия Украинадаги йўқотишлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаяпти. Би-Би-Си рус хизмати ва “Медуза” нашри Украинада ўлган камида 45 минг рус ҳарбийсининг шахсини аниқлаган эди.
24 февраль куни Россия Украинага тўлақонли қуролли босқинни бошлаганига икки йил тўлди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Унга кўра, 31 минг украин аскари ҳалок бўлди. Зеленский яраланганлар ва бедараклар тўғрисидаги маълумотларни очиқламади.
“Бу урушда 31 минг аскар ҳалолк бўлди. Путин ва унинг атрофидагилар иддао қилаётганиай 300 минг, 150 минг эмас. Ҳар бир қурбон биз учун оғир йўқотишдир”,- деди Зеленский.
Ўз нутқи давомида Укураина президенти урушнинг икки йили давомида ўнг минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлганини, Россия 180 минг ҳарбийсидан ажралганини, 500 мингга яқин рус аскари яраланганини айтди.
Россия Украинадаги йўқотишлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаяпти. Би-Би-Си рус хизмати ва “Медуза” нашри Украинада ўлган камида 45 минг рус ҳарбийсининг шахсини аниқлаган эди.
24 февраль куни Россия Украинага тўлақонли қуролли босқинни бошлаганига икки йил тўлди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎1
Sardor gangster тахаллуси билан TikTok ва YouTube платформаларида танилган блогер Сардор Сафарбоев 10 суткага қамалгани тўғрисида Қашқадарё вилояти судлари матбуот хизмати маълум қилди.
Расман билдирилишича, у жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 21 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 184−3-моддаси (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) д асосида айбдор деб топилган.
Билдирувда қайд этилишича, 26 ёшли Сардор Сафарбоев вақтинча ишсиз бўлган. Унга юқоридаги айбловлар асосида 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
23 февралда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Сафарбоевнинг шикоятини апелляция тартибида кўриб чиқди ва биринчи инстанция судининг қарорини ўзгартишсиз қолдирди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Расман билдирилишича, у жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 21 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 184−3-моддаси (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) д асосида айбдор деб топилган.
Билдирувда қайд этилишича, 26 ёшли Сардор Сафарбоев вақтинча ишсиз бўлган. Унга юқоридаги айбловлар асосида 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
23 февралда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Сафарбоевнинг шикоятини апелляция тартибида кўриб чиқди ва биринчи инстанция судининг қарорини ўзгартишсиз қолдирди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍32👎3
Украинага босқин: 725-кун | Дунё бўйлаб Россия босқинига қарши норозилик намойишлари бўлди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/_3TMlJkYCgo
"Путин Украинадан кет!" - дунёда Россия босқинига қарши норозиликлар.
РББдаги манбалар Россиянинг А-50 учоғи йўқ қилинганини тасдиқлади.
БМТ: Украинадаги икки йиллик урушда 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Киевга борган Ғарб етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
“G7” Россияни урушни тўхтатишга ва қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/_3TMlJkYCgo
"Путин Украинадан кет!" - дунёда Россия босқинига қарши норозиликлар.
РББдаги манбалар Россиянинг А-50 учоғи йўқ қилинганини тасдиқлади.
БМТ: Украинадаги икки йиллик урушда 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Киевга борган Ғарб етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
“G7” Россияни урушни тўхтатишга ва қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
YouTube
Ukrainaga bosqin: 725-kun | Dunyo bo‘ylab Rossiya bosqiniga qarshi norozilik namoyishlari bo‘ldi
"Путин Украинадан кет!" - дунёда Россия босқинига қарши норозиликлар.
РББдаги манбалар Россиянинг А-50 учоғи йўқ қилинганини тасдиқлади.
БМТ: Украинадаги икки йиллик урушда 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Киевга борган Ғарб етакчилари Украинани…

👍8
АҚШга одам жўнатиш билан шуғулланган гуруҳлар ушланди
Тошкент, Бухоро ва Самарқандда Америкага одам юбориш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)га кўра, Тошкент шаҳрида 45, 25, 19 ёшдаги уч киши олти нафар ватандошни АҚШга жўнатиш учун ҳужжат қилиб бериш эвазига 32 минг долларни олган вақтида ушланган.
Бухоро шаҳрида эса 27 яшар йигит 32 яшар ҳамшаҳарини Америкага юбориш учун 40 минг доллар талаб қилган ва пулнинг маълум қисмини олаётган вақтида қўлга олинган.
Самарқандда эса 35 ва 29 ёшдаги икки киши Самарқанд туманида яшовчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Португалия-Гватемала-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга ишга юбориш эвазига 23 минг доллар сўраган ва пулнинг бир қисмини олиш пайти ҳибсга олинган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида қўлга олинган 41 яшар шахс ҳам ҳамшаҳарини 18 минг доллар эвазига “Ўзбекистон-Туркия-Испания-Гондурас-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга ишга юбориш билан шуғуллангани сабаб ушланган.
ДХХ маълумотига кўра, юқоридаги тўртта ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Озодлик мухбирлари ўтган ёзда Мексика ва АҚШга саёҳат қилиб, бу хатарли йўл орқали Америкага визасиз бораётган ўзбеклар ҳақида фильм тайёрлаган.
Фильмни ҳали кўрмаган бўлсангиз, ҳозироқ Ютуб тармоғига киринг.
❗️Кўриш учун линк 👉 https://bit.ly/3sqIo7h

Ozodlik surishtiruvi: O‘zbeklarning Amerikaga xatarli yo‘li
00:00 Тизер
02:04 Рейносадаги ўзбеклар
07:35 Нимага АҚШга ўтиш учун Мексика танланмоқда?
13:48 Мексика орқали АҚШга нолегал бориш нархи
18:06 Тошкентдан Мексика орқали АҚШга бориш харитаси
20:14 Жунгли ўрмонларида шерга учраган муҳожирлар
23:15 Боласини…

👍8👎1
Тошкент шаҳри судида "Док-1 Макс" иши бўйича 23 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Суд қарори билан Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 2,5 йилга давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 18 йилга қамалди.
Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ҳиндистоннинг Marion Biotech фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” бўйича жиноят иши судда ўтган йилнинг 11 августидан кўриб чиқила бошлаган. Мазкур иш бўйича 20 нафардан кўпроқ киши судланмоқда. Мазкур сиропни ичган болалардан камида 69 нафари вафот этган.
Янгилик тўлдирилмоқда.

👎11👍8