@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНОНС: Озодликнинг сўнгги суриштируви ижтимоий тармоқларда

30 август куни Озодлик YouTube каналида тақдим этилган “Отабек Умаров ўнлаб миллион долларлик қасрни қайси пулига қураяпти” деган савол ўртага ташланган сўнгги суриштирувимизни бугундан бошлаб бошқа тармоқлар¸ хусусан¸ Facebook, Instagram, Telegramда кўришингиз мумкин. Видеосуриштирувни кўриш учун қуйидаги линкларни босинг¸ уни бошқаларга ҳам улашинг.

📌 Тўлиқ видео:

Instagram - https://bit.ly/4ez7pzX
Telegram - https://t.me/ozodlikkanali/45141
Facebook - https://fb.watch/uNjL6qflUO/
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 943-кун | Зеленский АҚШда: “ғалаба режаси” тақдимоти

Зеленский АҚШда “Ғалаба режаси”ни тақдим этади.
Запорожье шаҳрига Россия берган ҳаво зарбалари натижасида камида 16 нафар тинч аҳоли жароҳатланди.
Покровск ва Курахова йўналишларида шиддатли жанглар кетмоқда.
Қозоғистонда Россия ҳукумати талаби билан тил мактаби асосчиси қўлга олинди.
Россиялик диссидент Владимир Кара-Мурза Россияга қайтишни режалаштираётганини айтди.
Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон бронза медалини олди. Россия ва Беларус мусобақага қўйилмади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши Мирзиёевча кураш: Юзлаб коррупционер ишга тикланган

2023 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.

Бу ҳақда Олий Мажлис сенатининг 21 сентябрь кунги йиғилишида тақдим этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маърузада сўз боради.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов тақдим этган ҳисоботда қайд этилишича, ушбу турдаги жиноятлар бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, банклар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари ҳисобланади.

Олдинроқ коррупция жиноятлари учун жавобгарликка тортилган 566 нафар шахс давлат хизматига тиклангани ва яна коррупция жиноятини содир этгани ўртага чиққан эди.

Таҳлилчилар Ўзбекистонда коррупция ҳокимиятнинг қуйи бўғинларидан энг юқори эшелонларигача илдиз отгани, мамлакатда коррупцияга қарши тизимли кураш йўқлигини айтишади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13
Audio
📌Озодлик дастури 24.09.24

✅Мирзиёев Ўзбекистонда 2025 йил охиригача 1,5 млн киши камбағалликдан чиқарилишини маълум қилди

✅Коррупцияга қарши Мирзиёевча кураш: Юзлаб коррупционер ишга тикланган

✅Самарқандда 13 ёшли қизини сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди

✅Марказий Осиё инсон ҳақларини топтаётган Толибон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда

✅Telegram расмий сўров асосида IP-манзилларни тақдим этадиган бўлди

✅Исроилнинг Ливан жанубига ҳужумида 490 дан ортиқ одам ўлди

✅Қозоғистонда уюшган жиноятчиликка қарши амалиётда 50 киши қўлга олинди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 944-кун | Россия келаси йилга ҳарбий харажатларини 27 фоизга оширади

В.Зеленский: “Биз урушнинг якунланишига яқинроқмиз”
Зеленский таклиф қилаётган тинчлик режасининг асосий бандлари нимадан иборат?
Ҳарбий блогерлар жанглар бевосита Угледар шаҳри кўчаларида кетаётганини айтишмоқда.
Россиянинг Запорожега тунда уюштирилган ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, камида 4киши яраланди.
23 сентябр куни Исроил Ливан жанубидаги объектларига 300 дан ортиқ зарба берди, 500 яқин одам ўлдирилди.
Telegram ҳукумат сўровига биноан IP-манзилларни беради.
Омскда Ми-8 вертолётига ўт қўйган икки ўсмир ҳибсга олинди.
Келгуси йилда Россия ҳарбий харажатларини жорий йилга нисбатан 27 фоизга ошириш ниятида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ВИДЕОСИ: "Ҳар бир қилган яхшилиги учун ҳокимнинг товонини ўпинглар"

Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида тарқалаётган бу видео трендларга чиқди. Видеода турғунлардан бири Косон туман ҳокими Бойкараев Асрол деб ишонилаётган мулозимга маҳалла раиси устидан арз қилаётгани акс этган. Видеодаги аёлнинг иддаосича, у маҳаллақўмдан ёрдам сўраган, аммо раис унинг сўровига "ҳар бир қилган яхшилиги учун ҳокимнинг товонини ўпинглар" деб жавоб қайтарган. Мазкур видео айнан қайси маҳаллада ва қачон олингани номаълум.

Сиз бундай вазиятга дуч келганмисиз? Бу ҳақда бизга хабар беринг!

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍18
Audio
📌Озодлик дастури 25.09.24

✅Поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўсмирларни ток урди

✅Диний қўмита турфирмаларни огоҳлантирди

✅"Россияга қараганда икки-уч баробар кўп пул топиш мумкин". Ғарб ўзбек мигрантларига очилмоқдами?

✅Швеция Эронни киберҳужум уюштиришда айблади

✅Парламент Аскар Акаевга собиқ президент мақомини қайтаришни рад этди

✅БМТнинг инсон ҳуқуқлари Кенгашида россиялик мухолифатчилар сўзга чиқишди

✅Трампга суиқасдда гумонланган шахсга расман айблов эълон қилинди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5👎2
Тарих ва пропаганда: Кремл ўзбек дарсликларига қизиқмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/_4jKrmKwt0A

Россия тарихчилари ва сиёсий тарғиботчилари Ўзбекистон тарихи дарсликларида "рус босқинчилиги", "мустамлакачилик" ва "Советлар даври қатағонлари" мавзуларининг ёритилишига эътироз билдиришмоқда. Бу эътирозлар куни кеча шахсан Россия президенти Владимир Путин томонидан овоза қилинди.
Мутахассислар бу шикоятлар оғир мафкуравий ва сиёсий инқирозга юз тутган Кремл пропагандасининг маҳсули эканига эътибор қаратишмоқда.
Русларнинг ўзбек мустақиллик даври тарихшунослигига даъволари нимадан иборат? Ўзбекистонда тарих дарсликларида сиёсий тарғибот чақириқлари, сиёсийлаштирилган мавзулар кўпайиб бораётгани Москванинг босимига алоқаси борми? Тарих ревизияси кимга ва нима учун керак?
Бугунги дастуримизда шу саволларга жавоб излаймиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍20👎1

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/_4jKrmKwt0A
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин. 945-кун | Зеленский Россияни тинчликка “мажбур қилишга” чақирди

Россия ракета ҳужумидан Запорожеда бир киши, Харковда 3 киши ҳалок бўлди. Зеленский БМТда Россия ва Украина ўртасидаги урушни фақат музокаралар билан тинчитиб бўлмайди, лекин Москвани тинчликка мажбурлаш кераклигини айтди. АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида Россия ҳарбий тажовузига учраган Украинага кўмак давом эттирилишини маълум қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15👎1
Audio
📌Озодлик дастури 26.09.24

✅Исроилдаги ўзбекистонликларга “заруриятсиз кўчага чиқмаслик” тавсия этилди

✅Россия ТИВ Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи воқеасига муносабат билдирди

✅Тошкентда мазутдан ёқилғи сифатида фойдаланиш тақиқланмоқда

✅Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг сайловолди дебати уюштирилади

✅Ҳижоб ҳам, соқол ҳам йўқ! Диний рамзлар нега чекланмоқда?

✅Словакия бош вазирига ўқ солинган конверт юборилди

✅Путин ядро қуролини қўллаш доирасини кенгайтирмоқчи

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍4
Янги қонун ўзбек болаларини калтакдан асрай оладими?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/KyQS34ehmes

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактаб ўқитувчиси 6-синф ўқувчисини гап қайтаргани учун урди.

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 10-синф ўқувчиси тоғаси томонидан калтакланди.

Болалар Омбудсмани сайтида бу каби хабарларни кўплаб учратасиз.

Ўзбекистондаги мавжуд ҳуқуқий механизмлар болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда етарли самара бермаяпти.

Бу борадаги камчиликларни тан олган сенаторлар ўтган ой «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Янги қонун кучга кирса, зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади. Қонун болани ота-онасидан ажратиб олишга ҳам изн бериши мумкин.

Психологлар таъкидича, маиший зўравонликка оилавий масала сифатида қараш одатга айланган ўзбек жамиятида ушбу қонун жиддий ўзгариш қилиши қийин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5👎1

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/KyQS34ehmes
👍7👎1
🔥 Болалар зўравонлиги ҳақидаги эксклюзив материалимизни ҳозироқ томоша қилишингиз мумкин!

Янги қонун ўзбек болаларини калтакдан асрай оладими?

Ўзбекистондаги мавжуд ҳуқуқий механизмлар болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда етарли самара бермаяпти.

Бу борадаги камчиликларни тан олган сенаторлар ўтган ой «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Янги қонун кучга кирса, зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади. Қонун болани ота-онасидан ажратиб олишга ҳам изн бериши мумкин.

📌 Видео: https://youtu.be/KyQS34ehmes
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 946-кун | Қодиров Захаровага: Бизнинг ички ишларимизга аралашманг

Киев, Харков, Ивано-Франковск, Запороже ва бошқа минтақалар яна Россия бомбалари остида.
G7 ва бошқа мамлакатлар Украинани қайта тиклашга ёрдам бериш декларациясини имзолади.
“Еттилик” гуруҳи, Европа Иттифоқи ва Араб давлатлари Исроил-Ливан чегарасида 21 кунлик сулҳ тузишга чақирди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани бўйича Ўзбекистондан тушунтириш сўради.
БМТ бош котиби Ливан суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди.
Владимир Путин ядро доктринаси ядровий бўлмаган давлатларга ҳам зарба беришни ўз ичига олишини айтди.
Беларус президенти “урушга тайёргарлик кўришга” чақирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Полшанинг футбол жамоасига мураббий бўлган мигрант

Полшага меҳнат муҳожири сифатида борган Сардор, у ерда футбол мураббийининг ёрдамчисига айланди.

У ким ўзи? Қандай қилиб, футбол клубида ишга жойлашди?

Саволларнинг жавоби сизга ҳам қизиқ бўлса, лавҳамизни томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ каноэчилари

Фарғона вилоятида байдарка ва каноэда эшкак эшиш билан шуғулланаётган ёшлар сони кўпаймоқда. Бу спорт тури билан аввал фарғоналиклар Фарғона шаҳридаги “Ёшлар кўли”да шуғулланган эди. Кўл сунъий равишда қуритилгач, каноэчилар Қувасойдаги “Каркидон” сув омборига ўқув базасини кўчиришга мажбур бўлди.

Айни пайтда байдаркачи ва каноэчилар вилоят бўйича учта - “Каркидон” сув омбори, Катта Фарғона каналининг Бағдод ва Ўзбекистон туманидан оқиб ўтган қисмида машғулотлар олиб боришади.

Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германия депортацияларни эълон қилар экан, афғонлар келажакларидан хавотирда
 
Германия 2021 йилда Толибон ҳокимиятни эгаллаган пайтдан бери илк марта, август ойида бир неча ўнлаб судланган афғонларни мамлакатдан чиқариб юборди. Бироқ бу чора Германияда яшовчи кўплаб афғонлар орасида ваҳима қўзғаган. Уларнинг кўпчилиги Берлин бошпана бериш сиёсатини қаттиқлаштириши ва иммиграцияга қарши партияларнинг обрўси ошиб бораётгани сабабли навбат ўзларига ҳам келишидан хавотирда.

#rfe_rl

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда РВП олиш мураккаблаштирилиши мумкин

Россия Давлат думаси Россия фуқароси билан никоҳдан ўтиш орқали вақтинчалик яшаш рухсатномасини (РВП) олишни мурраккаблатирувчи қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Лойиҳага кўра, бу ҳужжат хорижий фуқарога Россия фуқароси билан никоҳда уч йил яшагандан кейингина берилади. Экспертлар мазкур қонунга ўзгартиришлар киритилса, бундан никоҳдан қонуний ўтиб, бирга яшаётганлар ҳам жабр кўриши мумкинлигидан ҳавотирда. Улар сохта никоҳдан ўтганларни аниқлаш, Россия ҳукуматининг васифаси эканлигини ҳамда уларни алоҳида аниқлаб, фақат уларнигина жазолаш кераклигини айтади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia