Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 938-кун | Тверда портлашлар, аҳоли эвакуация қилинди
Россиянинг Твер вилояти аҳолиси дрон ҳужуми натижасида юзага келган портлаш ва ёнғин ортидан эвакуация қилинмоқда. Германия жорий қиш мавсумида Украинага қўшимча 100 миллион eвро ёрдам беради. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби, собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу Теҳронга сафар қилди ва у eрда Эрон президенти билан учрашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсунда яна авария: Тўрт киши ўлди
Бойсундаги газ конида яна авария содир бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.
Бош прокуратура «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидаги ҳодиса 17 сентябрь куни рўй берганини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маҳаллий матбуотга тарқатган хабарномасига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Бироқ на Асадов ва на Бош прокуратура расмийлари ҳодиса тафсилотларини очиқламади. Тўрт ишчининг қай тариқа ҳалок бўлгани номаълум қолмоқда.
Бойсундаги Озодлик манбалари ҳалок бўлганлар ERIELL GROUP ишчилари бўлганини айтишди. Ўлган тўрт ишчи ҳам 18 сентябр куни дафн қилинган. Уларнинг икки нафари бойсунлик, яна икки нафари эса қўшни Қашқадарёнинг Ғузор туманидан келган ишчилар бўлган.
Бойсун конида ишлаётган Enter Engineering ҳам, Eriell ҳам Озодликнинг қатор суриштирувлари қаҳрамони, Кремлга яқин олигарх Бахтиёр Фозиловга тегишли.

👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон қорақалпоқ фаолини Ўзбекистонга бериши мумкин
Қозоғистон Қорақалпоғистонлик фаол Ақилбек Муратовнинг бошпана бериш ҳақидаги сўровини рад этган. Шундай қилиб, Муратов экстрадициядан ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва исталган пайтда Ўзбекистонга топширилиши мумкин.
Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат юзасидан ташвиш билдирмоқда, фаолнинг адвокати комиссия қарорига қарши апелляция бермоқчи.
Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида туғилиб-ўсган, 10 йилдан бери Олмаотада яшаётган Ақилбек Муратбай Қозоғистондаги юртдошларига ёрдам кўрсатиб келаётган эди.
2022 йилнинг ёзидан бери Муратов, у ва ўзи каби бошқа қорақалпоғистонлик фаоллар ортидан - 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукусда бўлган қонли воқеалардан кейин таъқиб бошлангани, оиласига босимлар бўлаётганини айтиб келаётган эди.

👍15👎4
Audio
📌Озодлик дастури 19.09.24
✅Наманганда 830 млн сўмлик тақиқланган дори-дармон топилди
✅Навоийда чақалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринган аёл ушланди
✅Бойсундаги брифингда Вазирлар саволларга жавоб бермади
✅Тожикистонлик журналист Ўзбекистонга киритилмади
✅Арманистонда Давлат тўнтариши қилмоқчи бўлган гуруҳ фош этилди
✅БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишга чақирди
✅АҚШ Алеут оролларига ҳарбий бўлинма жойлаштирди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 939-кун | Тверда аҳоли портлашлар ортидан эвакуация қилинмоқда
Сунъий йўлдош тасвирлари Твердаги қурол омбори ҳануз ёнаётганини кўрсатмоқда. СБУ Россиянинг Твер вилоятидаги қанотли ракеталар сақланадиган йирик қурол омбори йўқ қилинганини билдирди.Россия Армиясида аскар этишмаслиги муаммоси ўртага чиққан.Ливанда пейжерлар портлашларнинг иккинчи тўлқинида камида 14 киши ҳалок бўлди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Сунъий йўлдош тасвирлари Твердаги қурол омбори ҳануз ёнаётганини кўрсатмоқда. СБУ Россиянинг Твер вилоятидаги қанотли ракеталар сақланадиган йирик қурол омбори йўқ қилинганини билдирди.Россия Армиясида аскар этишмаслиги муаммоси ўртага чиққан.Ливанда пейжерлар портлашларнинг иккинчи тўлқинида камида 14 киши ҳалок бўлди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда муҳожирлар сони 2 миллионга камайди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси мамлакатда 6 миллиондан ортиқ муҳожир борлигини хабар берди. Deutschэ Wелле нашри бир йил олдин Россияда 8 миллиондан зиёд чет эллик миграция рўйхатидан ўтганини ва охирги бир йил давомида муҳожирларнинг сони 2 миллионга камайганини ёзди. Бунинг сабаби, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Россияда муҳожирларга нисбатан босимларнинг ортишидир.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia

👍7
Audio
📌Озодлик дастури 20.09.24
✅HRW Ўзбекистон ҳукуматини ноҳақ қамалган фаолларни озод қилишга чақирди
✅CCВ Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми аниқлангани йўқлиги ҳақида баёнот берди
✅Ўзбекистонда жамоат транспортига солиқ имтиёзи бекор қилинади
✅Ўзбекистонда Хитой тажрибаси асосида пахта етиштирилади
✅Европарламент: Украина Россияга ракета зарбалари беришга ҳақли
✅Исроилда бош вазирга суиқасднинг олди олинди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
✅HRW Ўзбекистон ҳукуматини ноҳақ қамалган фаолларни озод қилишга чақирди
✅CCВ Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми аниқлангани йўқлиги ҳақида баёнот берди
✅Ўзбекистонда жамоат транспортига солиқ имтиёзи бекор қилинади
✅Ўзбекистонда Хитой тажрибаси асосида пахта етиштирилади
✅Европарламент: Украина Россияга ракета зарбалари беришга ҳақли
✅Исроилда бош вазирга суиқасднинг олди олинди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Савдо маркази, Қўштепа ва Толибоннинг “дўстона қўшничилик”ка таҳдиди
Афғонистон билан чегарада Ўзбекистонда энг бой собиқ амалдор сифатида танилган Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли дўконлар билан тўлиб-тошган “Термиз савдо маркази” иш бошлади.
Президент фармони билан бу марказга эркин иқтисодий зона мақоми берилди, қўшни афғонистонликларга эса 15 кунга қадар визасиз марказ ҳудудида бўлиш ҳуқуқи берилди.
Савдо маркази раҳбарияти ҳали ҳеч бир давлат расман тан олмаган Толибон билан ҳамкорликка умид қилмоқда. Ҳатто, Мозори Шарифдан одамларни бепул ташийдиган автобус қатновини йўлга қўйган.
Бошқа тафсилотлар Озодликнинг Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларга оид навбатдаги дастурида.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/F9WJOSq_wYw

👍10👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 940-кун | Россиянинг музлатилган активларидан 160 млн. евро Украинага берилади
Россия армияси Украинанинг шимолида жойлашган Суми шаҳридаги қариялар уйига зарба берди. Ҳужум оқибатида 70 ёшли аёл ҳалок бўлди, яна 13 киши эса жароҳат олди. Россиянинг музлатилган активларидан 160 млн. евро Украинага берилади.Зеленский келаси ҳафта АҚШга боради: Президент Байден ва президентликка номзодлар Камала Харрис ҳамда Доналд Трамп билан учрашади
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Россия армияси Украинанинг шимолида жойлашган Суми шаҳридаги қариялар уйига зарба берди. Ҳужум оқибатида 70 ёшли аёл ҳалок бўлди, яна 13 киши эса жароҳат олди. Россиянинг музлатилган активларидан 160 млн. евро Украинага берилади.Зеленский келаси ҳафта АҚШга боради: Президент Байден ва президентликка номзодлар Камала Харрис ҳамда Доналд Трамп билан учрашади
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍13👎1
Савдо маркази, Қўштепа ва Толибоннинг “дўстона қўшничилик”ка таҳдиди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/F9WJOSq_wYw
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, «Хуросон вилояти» террор гуруҳига қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш керак, деб баёнот берди.
Ўзбекистон ДХХ раисига кўра, террорга қарши кучларни бирлаштириш лозим ва бу бирлашув, Афғонистон тепасида ўтирган Толибларни ҳам ўз ичига олиши керак.
Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон Толиблари билан ҳамкорликни мунтазам кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадами. Бунга қадар қўшни давлат билан чегарадаги Термиз шаҳрида “Термиз савдо маркази” очилди.
Айни пайтда, Толиблар виза берган ўзбекистонлик блогерларнинг бу давлатга муваффақиятли сафари ҳам кўзга ташланмоқда.
Бироқ, Толибон ҳокимиятининг мамлакат ичида юритаётган сиёсати дунё ҳамжамиятини бу ҳукуматнинг эртаси борасида тобора кўпроқ хавотирга солмоқда. Яқиндагина Толибларнинг аёллар овозини тақиқлаши жаҳон ҳамжамиятининг қоралашларига сабаб бўлди.
Таҳлилчилар Тобора радикал қарорлар олаётган Толиблар сиёсати Ўзбекистоннинг қўлидан қуроли тушмаган ён қўшниси билан ҳамкорлигини тобора боши берк кўчага олиб кирмаяптими, деган саволни беришмоқда.

YouTube
Savdo markazi, Qo‘shtepa va Tolibonning “do‘stona qo‘shnichilik”ka tahdidi
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, «Хуросон вилояти» террор гуруҳига қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш керак, деб баёнот берди.
Ўзбекистон ДХХ раисига кўра, террорга қарши кучларни бирлаштириш лозим ва бу бирлашув, Афғонистон…

👍14👎2
Сарвар Усмоннинг ОзодНазардаги сўнгги суҳбати
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/AVOJPf2GYxE
Бойсун фожиаси; Жўраевлар иши; InBazar можароси; эшак гўшти – булар кейинги кунларда ўзбек жамоатчилиги кенг муҳокама қилаётган мавзуларга олиб кирувчи очқич иборалардир.
Бугунги суҳбатда бу мавзулар тафсилотларидан кўра, улар замиридаги ўта муҳим бир масалага – Тил ва Дил Таҳорати чалалигига - эътибор қаратилди.
Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад ва журналист Абдураҳмон Ташанов меҳмон бўлган бу суҳбат Сарвар Усмон мезбонлигидаги сўнгги суҳбатдир.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/AVOJPf2GYxE
Бойсун фожиаси; Жўраевлар иши; InBazar можароси; эшак гўшти – булар кейинги кунларда ўзбек жамоатчилиги кенг муҳокама қилаётган мавзуларга олиб кирувчи очқич иборалардир.
Бугунги суҳбатда бу мавзулар тафсилотларидан кўра, улар замиридаги ўта муҳим бир масалага – Тил ва Дил Таҳорати чалалигига - эътибор қаратилди.
Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад ва журналист Абдураҳмон Ташанов меҳмон бўлган бу суҳбат Сарвар Усмон мезбонлигидаги сўнгги суҳбатдир.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сарвар Усмоннинг ОзодНазардаги сўнгги суҳбати
Бойсун фожиаси; Жўраевлар иши; InBazar можароси; эшак гўшти – булар кейинги кунларда ўзбек жамоатчилиги кенг муҳокама қилаётган мавзуларга олиб кирувчи очқич иборалардир.
Бугунги суҳбатда бу мавзулар тафсилотларидан кўра, улар замиридаги ўта муҳим бир масалага – Тил ва Дил Таҳорати чалалигига - эътибор қаратилди.
Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад ва журналист Абдураҳмон Ташанов меҳмон бўлган бу суҳбат Сарвар Усмон мезбонлигидаги сўнгги суҳбатдир.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/AVOJPf2GYxE

👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 941-кун | Киев ҳарбий хизматчиларга Телеграм мессенжеридан фойдаланишни тақиқлади
Россиянинг ўқ-дори омборларида яна ёнғин ва портлашлар.
Россия кучлари Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харковга зарба берди.
Россиянинг Кривой Рог шаҳрига бир кеча-кундузда берган ракета зарбаси оқибатида 12 ёшли болакай ва икки кекса аёл ҳалок бўлди.
Украинанинг Россия билан урушдаги “ғалаба режаси” иттифоқчиларнинг тезкор қарорларига боғлиқ. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Лейеннинг ташрифи чоғида таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги воизи Европа Иттифоқи “ақлини йўқотган”ини айтди, Украинага ҳарбий ёрдам учун қўшимча маблағ ажратиш билан ҳалокат йўлига ўтганини таъкидлади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Россиянинг ўқ-дори омборларида яна ёнғин ва портлашлар.
Россия кучлари Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харковга зарба берди.
Россиянинг Кривой Рог шаҳрига бир кеча-кундузда берган ракета зарбаси оқибатида 12 ёшли болакай ва икки кекса аёл ҳалок бўлди.
Украинанинг Россия билан урушдаги “ғалаба режаси” иттифоқчиларнинг тезкор қарорларига боғлиқ. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Лейеннинг ташрифи чоғида таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги воизи Европа Иттифоқи “ақлини йўқотган”ини айтди, Украинага ҳарбий ёрдам учун қўшимча маблағ ажратиш билан ҳалокат йўлига ўтганини таъкидлади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Савдо маркази, Қўштепа ва Толибоннинг “дўстона қўшничилик”ка таҳдиди
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, «Хуросон вилояти» террор гуруҳига қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш керак, деб баёнот берди.
Ўзбекистон ДХХ раисига кўра, террорга қарши кучларни бирлаштириш лозим ва бу бирлашув, Афғонистон тепасида ўтирган Толибларни ҳам ўз ичига олиши керак.
Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон Толиблари билан ҳамкорликни мунтазам кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадами. Бунга қадар қўшни давлат билан чегарадаги Термиз шаҳрида “Термиз савдо маркази” очилди.
Айни пайтда, Толиблар виза берган ўзбекистонлик блогерларнинг бу давлатга муваффақиятли сафари ҳам кўзга ташланмоқда.
Бироқ, Толибон ҳокимиятининг мамлакат ичида юритаётган сиёсати дунё ҳамжамиятини бу ҳукуматнинг эртаси борасида тобора кўпроқ хавотирга солмоқда. Яқиндагина Толибларнинг аёллар овозини тақиқлаши жаҳон ҳамжамиятининг қоралашларига сабаб бўлди.
Таҳлилчилар Тобора радикал қарорлар олаётган Толиблар сиёсати Ўзбекистоннинг қўлидан қуроли тушмаган ён қўшниси билан ҳамкорлигини тобора боши берк кўчага олиб кирмаяптими, деган саволни беришмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, «Хуросон вилояти» террор гуруҳига қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш керак, деб баёнот берди.
Ўзбекистон ДХХ раисига кўра, террорга қарши кучларни бирлаштириш лозим ва бу бирлашув, Афғонистон тепасида ўтирган Толибларни ҳам ўз ичига олиши керак.
Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон Толиблари билан ҳамкорликни мунтазам кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадами. Бунга қадар қўшни давлат билан чегарадаги Термиз шаҳрида “Термиз савдо маркази” очилди.
Айни пайтда, Толиблар виза берган ўзбекистонлик блогерларнинг бу давлатга муваффақиятли сафари ҳам кўзга ташланмоқда.
Бироқ, Толибон ҳокимиятининг мамлакат ичида юритаётган сиёсати дунё ҳамжамиятини бу ҳукуматнинг эртаси борасида тобора кўпроқ хавотирга солмоқда. Яқиндагина Толибларнинг аёллар овозини тақиқлаши жаҳон ҳамжамиятининг қоралашларига сабаб бўлди.
Таҳлилчилар Тобора радикал қарорлар олаётган Толиблар сиёсати Ўзбекистоннинг қўлидан қуроли тушмаган ён қўшниси билан ҳамкорлигини тобора боши берк кўчага олиб кирмаяптими, деган саволни беришмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 942-кун | Россия Украина бўйича тинчлик саммитига қатнашмайди
Мария Захарова: Россия Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этмайди
Россия Харковдаги кўп қаватли турар жой биносига зарба берди.
ISW: Россия қўшинлари жанглар билан Торецк марказига яқинлашди.
Дронлар Россиянинг Краснодар ўлкасидаги қурол аслаҳа ва ракета омборига ҳужум қилди.
Плесецк полигонида нима портлади? Мутахассислар Сармат баллистик ракетаси эканини тахмин қилишмоқда.
Россия армияси сафида алданиб Украинага қарши урушишга мажбурланган ҳиндистонлик юртига қайтиб келди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Мария Захарова: Россия Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этмайди
Россия Харковдаги кўп қаватли турар жой биносига зарба берди.
ISW: Россия қўшинлари жанглар билан Торецк марказига яқинлашди.
Дронлар Россиянинг Краснодар ўлкасидаги қурол аслаҳа ва ракета омборига ҳужум қилди.
Плесецк полигонида нима портлади? Мутахассислар Сармат баллистик ракетаси эканини тахмин қилишмоқда.
Россия армияси сафида алданиб Украинага қарши урушишга мажбурланган ҳиндистонлик юртига қайтиб келди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“МИБчилар электр энергиядан қарзингиз бор деб сигиримни олиб кетишди” - Sizdan Telegram
“Мен – Клара Эшимқулова, Қашқадарё вилояти Косон тумани Раҳимсўфи МФЙ Бўстон қишлоғида яшайман. 2011 йили турмуш ўртоғим оламдан ўтган. 2024 йилда бир фарзандим автоҳалокатга учради. Уч фарзандимни боқишга қийналиб қолдим. Қолаверса, қиш келяпти, уй-жойимни таъмирлашим керак. Шу масалада Раҳимсўфи МФЙ раисидан ёрдам сўрагандим. Ёрдам ўрнига, 2024 йил 22 сентябрь, яъни дам олиш куни Косон тумани МИБ бошлиғи келиб, электр энергиядан қарзингиз бор деб, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз сигиримни олиб кетишди. Уч фарзандимга сут соғиб бериб турган сигирим эди. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўрайман”.
----------------------
* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
“Мен – Клара Эшимқулова, Қашқадарё вилояти Косон тумани Раҳимсўфи МФЙ Бўстон қишлоғида яшайман. 2011 йили турмуш ўртоғим оламдан ўтган. 2024 йилда бир фарзандим автоҳалокатга учради. Уч фарзандимни боқишга қийналиб қолдим. Қолаверса, қиш келяпти, уй-жойимни таъмирлашим керак. Шу масалада Раҳимсўфи МФЙ раисидан ёрдам сўрагандим. Ёрдам ўрнига, 2024 йил 22 сентябрь, яъни дам олиш куни Косон тумани МИБ бошлиғи келиб, электр энергиядан қарзингиз бор деб, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз сигиримни олиб кетишди. Уч фарзандимга сут соғиб бериб турган сигирим эди. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўрайман”.
----------------------
* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍23
Коррупцияга қарши Мирзиёевча кураш: Юзлаб коррупционер ишга тикланган
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/W30uQYGrkLU
2023 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.
Бу ҳақда Олий Мажлис сенатининг 21 сентябрь кунги йиғилишида тақдим этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маърузада сўз боради.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов тақдим этган ҳисоботда қайд этилишича, ушбу турдаги жиноятлар бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, банклар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари ҳисобланади.
Олдинроқ коррупция жиноятлари учун жавобгарликка тортилган 566 нафар шахс давлат хизматига тиклангани ва яна коррупция жиноятини содир этгани ўртага чиққан эди.
Таҳлилчилар Ўзбекистонда коррупция ҳокимиятнинг қуйи бўғинларидан энг юқори эшелонларигача илдиз отгани, мамлакатда коррупцияга қарши тизимли кураш йўқлигини айтишади.

Korrupsiyaga qarshi Mirziyoyevcha kurash: Yuzlab korrupsioner ishga tiklangan
2023 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.
Бу ҳақда Олий Мажлис сенатининг 21 сентябрь кунги йиғилишида тақдим этилган Коррупцияга…

👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши Мирзиёевча кураш: Юзлаб коррупционер ишга тикланган
2023 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.
Бу ҳақда Олий Мажлис сенатининг 21 сентябрь кунги йиғилишида тақдим этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маърузада сўз боради.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов тақдим этган ҳисоботда қайд этилишича, ушбу турдаги жиноятлар бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, банклар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари ҳисобланади.
Олдинроқ коррупция жиноятлари учун жавобгарликка тортилган 566 нафар шахс давлат хизматига тиклангани ва яна коррупция жиноятини содир этгани ўртага чиққан эди.
Таҳлилчилар Ўзбекистонда коррупция ҳокимиятнинг қуйи бўғинларидан энг юқори эшелонларигача илдиз отгани, мамлакатда коррупцияга қарши тизимли кураш йўқлигини айтишади.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/W30uQYGrkLU

📌Озодлик дастури 23.09.24
✅Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди
✅Сохта табибларга нисбатан жавобгарлик жорий этилмоқда
✅Хитой ширкати Тошкент вилоятида қуёш фото-электр станцияси қуради
✅Эрондаги кондаги портлашда камида 30 киши ҳалок бўлди
✅Туркияда йўқолган тожик мухолифатчилари Душанбеда судланмоқда
✅14 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлган шахс Россиядан Қозоғистонга экстрадиция қилинди
✅Қозоғистонда Украинадаги урушга қарши бўлган россиялик қўлга олинди
✅Россиянинг Украинага навбатдаги ҳужумида 12 яшар қиз ҳалок бўлди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
✅Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди
✅Сохта табибларга нисбатан жавобгарлик жорий этилмоқда
✅Хитой ширкати Тошкент вилоятида қуёш фото-электр станцияси қуради
✅Эрондаги кондаги портлашда камида 30 киши ҳалок бўлди
✅Туркияда йўқолган тожик мухолифатчилари Душанбеда судланмоқда
✅14 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлган шахс Россиядан Қозоғистонга экстрадиция қилинди
✅Қозоғистонда Украинадаги урушга қарши бўлган россиялик қўлга олинди
✅Россиянинг Украинага навбатдаги ҳужумида 12 яшар қиз ҳалок бўлди
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўй юнгидан санъат асаригача
Марғилонда олтинчи марта ўтказилган “Атлас байрами” фестивалида Ўрта Осиё ҳунармандлари учун жунни қайта ишлаш, ундан бозоргир маҳсулотлар яратиш бўйича маҳорат дарслариташкил этилди. Унда 60 дан ортиқ ҳунармандлар иштирок этди. Уларнинг фикрича, жундан тайёрланган, янги ва замонавий дизайндаги буюмлар турини кўпайтириш ва бозорга янги маҳсулотлар олиб чиқиш керак.
Лавҳани томоша қилинг.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories

👍10👎1