@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 951-кун | Исроил Ливанга бостириб кирди; Украина Россияга зарба бериш рухсатини олди

1 октябрь тонгида Исроил Ливанда қуруқлик амалиётларини бошлаганини билдирди.
АҚШ: Украина Россия ичкарисига жавоб зарбаларини бериш учун АҚШнинг рухсатига муҳтож эмас.
1 октябрга ўтар кечаси Байрут шаҳри жануби Исроил авиацияси ва ракеталари ҳужумига учради.
Халқаро жамоатчилик Яқин Шарқда урушни кенгайтирмасликка чақирмоқда.
Россия Угледарда байроқ ўрнатгани видеосини тарқатди.
Херсон шаҳридаги бозорга рус кучлари зарбалари оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.
Россия Бош вазири Михаил Мишустин Эронда биринчи вице-президент Муҳаммад Ризо Ареф билан учрашди.
НАТО раҳбари Йенс Столтенберг ўрнини 1 октябрдан Голландия собиқ бош вазири Марк Рютте эгаллади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍17
"Пулсизликдан қийналдим". Россиядан депорт бўлган ўзбеклар ҳикояси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/AWAtIjt-IO8

Ватанига депортация қилинган ўзбекистонликлар зўрға кун кечираётганларидан шикоят қилишмоқда. Лавҳамиз қаҳрамонлари бир неча ойдирки, доимий иш топа олганлари йўқ. Дилфуза ва Турсунали ишга жойлашишдан умидларини узишмаган, лекин ҳануз омадлари келмаяпти. Ушбу лавҳада улар Россиядан нега депорт бўлишгани ва энди Ўзбекистонда қандай ҳаёт кечиришаётгани ҳақида сўзлаб беришди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4
Audio
📌Озодлик дастури 02.10.24

✅Эрон Исроил ҳудудига юзлаб ракета отди

✅Тель-Авивдан Самарқандга парвоз қилажак учоқ икки соат кеч учди

✅Самарқанддаги институтда чиққан ёнғин бартараф этилди

✅Эронда барча авиақатновлар бир кеча-кундузга бекор қилинди

✅Таиландда автобус ёниб кетиши оқибатида 20 бола ҳалок бўлди

✅Туркий давлатлар ва ягона лотин алифбоси: Қирғизистон кириллдан воз кечмоқчи эмас

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍3
“Ички ишларимизга аралашманг!” Тошкент ва Москванинг янги дипломатик можароси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/PH_iWCmZUeE

Ҳар йили 1 октябр куни Ўзбекистонда ўқитувчилар ва мураббийлар куни нишонланади. Бу кунда ўқитувчилар эъзозда, улар меҳнатига раҳмат айтилади, байрам қилинади.

Аммо, бу йилга сана арафасида Тошкентда юз берган ҳодиса нафақат ўқитувчилар куни, балки Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларга ҳам соя солди.

Жанжалга сабаб бўлган ҳодиса 23 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзоридаги мактабда содир бўлганди. Рус тили дарсида ўқитувчи аёлдан 10 ёшли ўқувчи нега рус тилида гапирмаётганини сўраганидан сўнг, унинг қулоғини тортиб, юзига тарсаки туширди. 25 сентябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова интервьюсида Россия "Ўзбекистон томонидан расмий тушунтириш талаб қилганини" маълум қилди. Мактабдаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги можаро икки давлат идоралари муҳокамасига тушди.

Россиянинг Ўзбекистон мактабларига аралашиши, ўз навбатида, Ўзбекистонда кучли норозиликка сабаб бўлди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 952-кун | Украинада 3 ойда 598 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди

Россия кучлари Украина шарқидаги стратегик Угледар шаҳри марказида. Украина жануби-шарқидаги Запорижья шаҳрида Россиянинг бошқариладиган бомбалар билан ҳужуми оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. 1 октябрь оқшомида Эрон Исроил ҳудудига ракеталар билан зарба берди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Пулсизликдан қийналдим". Россиядан депорт бўлган ўзбеклар ҳикояси

Ватанига депортация қилинган ўзбекистонликлар зўрға кун кечираётганларидан шикоят қилишмоқда. Лавҳамиз қаҳрамонлари бир неча ойдирки, доимий иш топа олганлари йўқ. Дилфуза ва Турсунали ишга жойлашишдан умидларини узишмаган, лекин ҳануз омадлари келмаяпти. Ушбу лавҳада улар Россиядан нега депорт бўлишгани ва энди Ўзбекистонда қандай ҳаёт кечиришаётгани ҳақида сўзлаб беришди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Audio
📌Озодлик дастури 03.10.24

✅Тошкент вилоятида кўприк қулаб тушди

✅Икки авиаширкат Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди

✅Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида фуқароларни хорижга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

✅Cенат аъзолари поезд чиптаси қимматлаб кетганидан норози

✅Ливан жанубида исроиллик саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

✅Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эроннинг Исроилга ҳужумини қоралади

✅Нижегород вилоятида мигрантларга патент бериш тўхтатилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ички ишларимизга аралашманг!” Тошкент ва Москванинг янги дипломатик можароси

Ҳар йили 1 октябр куни Ўзбекистонда ўқитувчилар ва мураббийлар куни нишонланади. Бу кунда ўқитувчилар эъзозда, улар меҳнатига раҳмат айтилади, байрам қилинади. Аммо, бу йилга сана арафасида Тошкентда юз берган ҳодиса нафақат ўқитувчилар куни, балки Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларга ҳам соя солди.

Жанжалга сабаб бўлган ҳодиса 23 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзоридаги мактабда содир бўлганди. Рус тили дарсида ўқитувчи аёлдан 10 ёшли ўқувчи нега рус тилида гапирмаётганини сўраганидан сўнг, унинг қулоғини тортиб, юзига тарсаки туширди. 25 сентябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова интервьюсида Россия "Ўзбекистон томонидан расмий тушунтириш талаб қилганини" маълум қилди. Мактабдаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги можаро икки давлат идоралари муҳокамасига тушди. Россиянинг Ўзбекистон мактабларига аралашиши, ўз навбатида, Ўзбекистонда кучли норозиликка сабаб бўлди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/PH_iWCmZUeE
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 953-кун | Украина ва Яқин Шарқ

Россиянинг бир қанча шаҳарларида портлашлар. Воронеж вилоятидаги “Борисоглебск” ҳарбий аэродромига дрон урилди. Қурол омборлари, шунингдек, Су-35 ва Су-34 учоқлари учун тўхташ жойлари, авиация ёқилғиси омборлари ҳужумга учраган. Исроил Ливан жанубидаги Ҳизбуллоҳ объектларига авиазарбалар берди. Биноларда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳ жангчилари иш олиб бораётгани маълум қилинди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Тошкентдаги ҳусусий клиника можароси: Шифокорлар ва беморлар кўчада қолмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/b6AdnS63chM

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро Бюроси Юнусобод ва Яшнобод туманлари бўлимлари клиникани ёпиш ва уни бўшатиб қўйиш учун маъмуриятга 10 кунлик муҳлат берган. Бош шифокор Гулнора Қосимовага кўра, бугунги вазият клиника теварагидаги ўйинлар билан боғлиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати клиника атрофидаги можаро юзасидан Озодлик саволига жавоб бермади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар бир суратим дўстликка ундайди”

Шаробидин Матисақов Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Аравон туманида илк тасвирий санъат мактабини очган мусаввир. У ерда 25 йил ишлаб, кўплаб ёш рассомларни тарбиялаган. Унинг ижодида Қирғизистонда яшаётган ўзбек ва қирғизларнинг дўстлигини мустаҳкамлаш мақсадида ёзилган картиналар кўп учрайди.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ички ишларимизга аралашманг!” Тошкент ва Москванинг янги дипломатик можароси

Ҳар йили 1 октябр куни Ўзбекистонда ўқитувчилар ва мураббийлар куни нишонланади. Бу кунда ўқитувчилар эъзозда, улар меҳнатига раҳмат айтилади, байрам қилинади.

Аммо, бу йилга сана арафасида Тошкентда юз берган ҳодиса нафақат ўқитувчилар куни, балки Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларга ҳам соя солди.

Жанжалга сабаб бўлган ҳодиса 23 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзоридаги мактабда содир бўлганди. Рус тили дарсида ўқитувчи аёлдан 10 ёшли ўқувчи нега рус тилида гапирмаётганини сўраганидан сўнг, унинг қулоғини тортиб, юзига тарсаки туширди. 25 сентябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова интервьюсида Россия "Ўзбекистон томонидан расмий тушунтириш талаб қилганини" маълум қилди. Мактабдаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги можаро икки давлат идоралари муҳокамасига тушди.

Россиянинг Ўзбекистон мактабларига аралашиши, ўз навбатида, Ўзбекистонда кучли норозиликка сабаб бўлди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12👎1
Қуёш панеллари: Президент қароридан сўнг мажбурлаш кампанияси авж олди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/dVzYoEaS6I8

Расмийлар қуёш панелларини мажбурий ўрнатишга қаршилигини қайта-қайта таъкидлаётганига қарамай, кун сайин мажбурлаш кампанияси оммавий тус олмоқда.

Бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорларга қуёш панели ўрнатиш талаби билан огоҳлантириш хати жўнатилмоқда. Панел ўрнатмаган тадбиркорлар эса электрдан узиб қўйилмоқда.

Кампаниябозлик давом этаркан, хонавайрон бўлаётган тадбиркорлар сони ҳам ошмоқда.

Озодлик суриштирувига кўра, мажбурлаш кампанияси президент Мирзиёевнинг 222-сонли қароридан сўнг авж олган. Бу қарор 2024 йилнинг 14 июнь куни қабул қилинган.

Ҳозирча на матбуотда ва на қонунчилик маълумотлари миллий базаси-lex.uzда эълон қилинмаган бу “ёпиқ қарор”ни расмийлар кампаниявозликка асос сифатида келтирмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Изтироблардан футбол олиб чиққан"

"Жасорат" футбол клуби ҳақида кўпчилик эшитмаган чиқар?  Бу клуб ўйинчиларининг бири ўқитувчи, бири ҳайдовчи, бири велосипед устаси. Аммо уларни бир мақсад бир жамоага тўплаган.

Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги ҳусусий клиника можароси: Шифокорлар ва беморлар кўчада қолмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро Бюроси Юнусобод ва Яшнобод туманлари бўлимлари клиникани ёпиш ва уни бўшатиб қўйиш учун маъмуриятга 10 кунлик муҳлат берган. Бош шифокор Гулнора Қосимовага кўра, бугунги вазият клиника теварагидаги ўйинлар билан боғлиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати клиника атрофидаги можаро юзасидан Озодлик саволига жавоб бермади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панеллари: Президент қароридан сўнг мажбурлаш кампанияси авж олди

Расмийлар қуёш панелларини мажбурий ўрнатишга қаршилигини қайта-қайта таъкидлаётганига қарамай, кун сайин мажбурлаш кампанияси оммавий тус олмоқда.

Бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорларга қуёш панели ўрнатиш талаби билан огоҳлантириш хати жўнатилмоқда. Панел ўрнатмаган тадбиркорлар эса электрдан узиб қўйилмоқда.

Кампаниябозлик давом этаркан, хонавайрон бўлаётган тадбиркорлар сони ҳам ошмоқда.

Озодлик суриштирувига кўра, мажбурлаш кампанияси президент Мирзиёевнинг 222-сонли қароридан сўнг авж олган. Бу қарор 2024 йилнинг 14 июнь куни қабул қилинган.

Ҳозирча на матбуотда ва на қонунчилик маълумотлари миллий базаси-lex.uzда эълон қилинмаган бу “ёпиқ қарор”ни расмийлар кампаниявозликка асос сифатида келтирмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/dVzYoEaS6I8
👍12
Audio
📌Озодлик дастури 04.10.24

✅Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги 37,3 триллион сўмдан ошди

✅Коррупцияга қарши курашиш агентлиги олти ойда тўрт мингга яқин коррупционер жазоланганини маълум қилди

✅Тошкент Пекин билан махфий маълумот бўйича ҳамкорлик қилади

✅ИИББ Янгийўлдаги қочоқ илонлар юзасидан баёнот берди

✅Иқтисодиёт ва тижорат вазири Қирғизистон халқаро санкция остига тушган товарларнинг мамлакатга олиб кирилишига йўл қўймаётганини билдирди

✅Цахал “Ҳизбуллоҳ”нинг Байрутдаги объектларига ҳужум уюштирилгани ҳақида маълумот тарқатди

✅НАТОнинг янги бош котиби Марк Рютте Украинага сафар қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 954-кун | Украина ва Яқин Шарқ

4 октабр куни эрта тонгда Россиянинг жануби-ғарбидаги Воронеж вилоятида Украина дрон зарбаси оқибатида йирик нефт омбори ёниб кетди.

НАТО раҳбари Марк Рютте алянс бош котиби сифатида илк бор Киевга келганида шаҳарда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янгради.

Исроил кучлари 4 октабр, жума куни Ливан жанубида амалиётлар чоғида ҳарбий техника, жумладан, ўқ-дорилар, ракета отиш мосламалари ва танкга қарши қуролларни қўлга киритганини даъво қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 955-кун | Украина ва Яқин Шарқ

Украина Покровск шаҳри аҳолисини эвакуация қилмоқда. Россия қўшинлари сўнгги 24 соат ичида Донецк вилоятида илгарилаб, Курахово ва Покровскда олдинга силжимоқда. Покровск шаҳар маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, Россия армияси шаҳар чеккасидан атиги 7 километр узоқликда. Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилга қарши ракета ҳужуми "қонуний" бўлгани ва "керак бўлса" Теҳрон буни яна қилишини айтди.

👍14