@BUGUNUZ™ - Official channel
12K subscribers
20.8K photos
11K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Фаоллар Каримовга мухолиф ҳаракатнинг 35 йиллигини нишонламоқчи

Ўзбекистондаги илк демократик ҳаракат – “Бирлик”ка асос солинганига келаси ойда 35 йил тўлади. Шу муносабат билан бир гуруҳ фаоллар келаси ойда илмий-амалий тадбир ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Ислом Каримов даврини ўзининг “Бу кунлар” китобида чуқур таҳлил қилган ёзувчи Нурилло Отахонов билан суҳбатда “Бирлик” халқ ҳаракати тузилишига сабаб бўлган омиллар, ҳаракат тузилган давр руҳи, “Бирлик” ва “Эрк” партиялари лидерларининг тақдири ҳақида гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍5👎1
ҲАМАС-Исроил уруши: 12-кун | Яқин Шарқда Байден билан саммит қолдирилди

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/p4O6dUoJ3w4

АҚШ президенти Жо Байден Исроилга етиб борди.

АҚШ президенти Ғазода 500 дан ортиқ одам ўлимига сабаб бўлган шифохонадаги портлашдан бир кун ўтиб, минтақага сафар қилмоқда.

ЕИ комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен ва ЕИ парламенти раҳбари Роберта Метсолалар, Ғазо касалхонасидаги ҳодисани, бир неча юз кишининг ўлимига сабаб бўлган “зарба” ва “бомбардимон” деб қоралади.

Хамас-Исроил урушнинг 12 кунига оид тафсилотлар билан танишинг!

👍7
Audio
📌Озодлик дастури 18.10.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 18.10.23

✅АҚШ Ўзбекистон фуқаролари учун виза назоратини кучайтиришни талаб қилди

✅Ўзбекистон “Қўштепа” канали юзасидан Толибон билан музокара ўтказиши билдирилди

✅ҲАМАС Исроилни Ғазодаги касалхонага ҳужум қилганликда айблади

✅Ўзбекистон Ғазодаги касалхонага ҳужумни “халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши” деб баҳолади

✅Иордания Ғазодаги касалхонага ҳужумдан сўнг Байден иштирокида ўтадиган саммитни бекор қилди

✅Россияда Украинага мойиллик билдирган 14 ёшли ўсмир террорчиликда айбланмоқда

https://t.me/ozodlikkanali/40583
👍4
OzodNazar: Исроил-ҲАМАС уруши ва Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/nw5dlqfJM9o

Кучайиб бораётган Исроил-ҲАМАС урушининг жаҳон иқтисодиётига, жумладан Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай бўлиши мумкин?
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайиб бормоқда. Олтин-валюта захираси ўзи нима?
Ўзбекистон Президенти Хитойнинг “Бир макон, бир йўл”лойиҳаси ўн йиллигига бағишланган саммитда иштирок этди. Хитой лойиҳаси Ўзбекистонга нима беради?
Шу ва бошқа саволлар жавобини иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимов билан изладик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍8
Украинага босқин: 602-кун | АҚШ Европадан ўзбек ва тожик йўловчиларига транзит визасини жорий этишни сўрамоқда

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/--ZffcJ0ybM

Зеленский Украина армияси илк маротаба Американинг узоқ масофали ATACMS ракеталарини қўллаганини билдирди.
АҚШ Европадан Ўзбекистон ва Тожикистондан Америкага бораётган йўловчиларга транзит визасини жорий этишни сўрамоқда.
Кеча тунда Россия ҳудуди узра 28 та дрон уриб туширилди.
АҚШ Украинага ваъда қилинган барча “Абрамс”ларни етказиб берди.
Венгрия бош вазири Орбан Путинга “икки томонлама алоқаларга содиқлигини” яна бир бор тасдиқлади.
Россиялик адвокатлар “огоҳлантириш акцияси” ўтказишга чақирган петицияга имзо чекмоқда.
16 октябрдан бошлаб Латвия Россия билан чегарадаги Виентули ва Педедзе ўтказиш пунктларини ёпди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍6

👍19
Audio
📌Озодлик дастури 19.10.23

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍2
Forwarded from OZODLIK KANALI™
📌Озодлик дастури 19.10.23

✅Андижонда Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи бўлган 3 киши қўлга олинди

✅Тўрт йил олдин Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган шахс 15 йилга кесилди

✅Икки йил аввал Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 Макс» сиропида ҳам заҳарли моддалар бўлган

✅Ўзбекистонда Хитой ҳамкорлигида қуввати 600 МВт бўлган ГТЭС қурилади

✅Қозоғистонда 25 октябрга белгиланган намойишлар олдидан фаолларга таъқиб кучайди

✅АҚШ президенти фаластинликлар учун 100 млн долларлик ёрдам эълон қилди

✅Яқин Шарқ: ҲАМАСни ким молиялайди?

https://t.me/ozodlikkanali/40600
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Исроил-ҲАМАС уруши ва Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси

Кучайиб бораётган Исроил-ҲАМАС урушининг жаҳон иқтисодиётига, жумладан Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай бўлиши мумкин?
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайиб бормоқда. Олтин-валюта захираси ўзи нима?
Ўзбекистон Президенти Хитойнинг “Бир макон, бир йўл”лойиҳаси ўн йиллигига бағишланган саммитда иштирок этди. Хитой лойиҳаси Ўзбекистонга нима беради?
Шу ва бошқа саволлар жавобини иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимов билан изладик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9
Оилавий етимхонами ёки оилавий бизнес? - Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг муаммолари

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Pg-BGf6W3Ns

Хоразм вилоятида оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган уч нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси ва туман ФВВ раҳбарлари томонидан жинсий алоқа қилишга мажбурлангани жамоатчилик ва тармоқларни ларзага солди.

Ҳодиса Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйлари масаласини янгидан кун тартибига чиқарди, у ердаги тарбияланувчиларининг аҳволи, уларнинг жинсий ва бошқа турдаги тажовузлардан қандай ҳимоялангани борасидаги саволларни пайдо қилди.

Ўзбекистонда икки йил аввал меҳрибонлик уйлари тугатилиб, ўрнида оилавий болалар уйларини ташкил этиш бошланди.

Бу жараёнга масъул идора - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси маълумотига кўра, 2021 йилдан бери мамлакатда 23 та Меҳрибонлик муассасаларининг фаолияти тугатилган.

Мутахассисларга кўра, фарзанд асраб олмоқчи бўлганларнинг ҳаммасининг ниятини беғараз деб бўлмайди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини оилавий болалар уйларига тақсимлаш билан нега айнан Миллий гвардия шуғулланиши кераклиги ҳам расмийлар томонидан етарлича изоҳланмаган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍15
"Спиртной сотсангиз, бемалол ишлайсиз". ДХХ ва СЭС Тошкентдаги "ҳалол" ошхоналарда нима изламоқда?

✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/y3ndQBtIXCM

Озодлик суҳбатлашган Тошкент шаҳри ва вилоятидаги "ҳалол" номи билан танилган қатор емакхоналарнинг эгалари куч тизимлари ва текширувчи идораларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан шикоят қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда ошхоналар фаолиятини текшириш баҳонасида "диндорларга қарши кампания" кетмоқда.

Тадбиркорлар бу текширув СЭС ходимларининг оддий текшируви эмаслигини, асосий эътибор спиртли ичимликлар истеъмол қилишга рухсат берилган кафе ва ресторанларга эмас, айнан “ҳалол” бренди остида фаолият юритаётган овқатланиш марказларига қаратилганини айтмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги ошхона ёки кафе номи ёзилган пешлавҳалардаги “ҳалол” сўзининг мажбуран олиб ташланаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди. Ўтган ой Озодлик Бош вазир Абдулла Арипов диний радикаллашувга қарши ҳукуматнинг "махфий" йиғилишини ўтказгани, унда жамиятда "диний фон кучайиб бораётгани"дан хавотир изҳор қилингани ҳақида хабар берган эди. Тадбиркорлар "диндорларга қарши кампания" деб атаётган текширувлар сизга ёки сиз таниган кимнингдир бизнесига таъсир қилдими? Ўзингиз текширувчи идораларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатига гувоҳ бўлдингизми? Бу ҳақдаги маълумотларни Озодликка йўлланг.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍22👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 603-кун | Украина армияси Днепрнинг чап қирғоғига десант ташлади

Украина Қуролли кучлари Днепрнинг чап қирғоғига десант ташлагани ҳақида хабар берди.
Россия қўшинлари Украинага “Искандер-М” баллистик ракеталари, “Шаҳед” дронлари билан ҳужум қилди
Қозонда “Озодлик” радиосининг татар-бошқирд хизмати журналисти Алсу Курмашева қўлга олинди.
АҚШ Хитой Россия президенти Владимир Путинга “Украинага қарши босқинчилик урушини илгари суриш учун платформа” бераётганидан хавотирда.
Қозоғистон расмийлари Россияга 106 турдаги товарларни етказиб беришни тақиқлади.
ЛДПР раҳбари Слуцкий 2073 йилга бориб россияликлар сони камида 290 миллион бўлиши кераклигини айтди.
Хабаровск ўлкасида Украинага мойиллик билдиргани учун 14 ёшли ўсмир террорчиликда айбланиб қўлга олинди.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19👎1
Мирзиёев “дунёдаги оғир вазият” сабаб ички имкониятларни ишга солиш зарурлигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев дунёдаги оғир вазият иқтисодиётга салбий таъсир этаётгани сабабли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ички имкониятларни кўпроқ ишга солиш зарурлигини айтди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу масала 19 октябрь куни ўтказилган жорий йил 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокама қилинган мажлисда кўтарилган.

Қайд этилишича, ўтган 9 ойда мамлакат иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсган. Жумладан, саноатда 5,7 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоиз, хизматлар соҳасида 12,1 фоиз ўсиш қайд этилган.

Экспорт 23,5 фоизга ошиб, 17,7 млрд долларни ташкил қилган. Йирик саноат ва инфратузилма лойиҳалари доирасида 226,6 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.

Расмий хабарга кўра, йил якунида ЯИМ ўсиши 5,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ҳукуматга 2024 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурни пухта ишлаб чиқишни топшириб, транспорт, сув хўжалиги, коммунал каби соҳаларда бошланган ислоҳотларни фаоллаштириш, бунда аҳоли ва бизнесни қўллаб-қуватлашга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлигини уқтирган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍227👎7
Тоқаев илк бор Шинжонга ташриф буюрди

Айни кунларда Хитойда расмий ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шинжон-Уйғур мухториятига борди.

Бу 2019 йилдан буён Қозоғистонга раҳбарлик қилаётган сиёсатчининг мухтор ҳудудга илк ташрифидир.Оқўрда матбуот хизматига кўра, Тоқаев Урумчида Шинжон-Уйғур автоном райони Компартияси партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан учрашиб, “минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари”ни муҳокама қилади.

Халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари Хитойда 2017 йилдан буён уйғур, қозоқ, қирғиз каби ислом динига эътиқод қилувчи туркий миллатлар вакиллари “қайта тарбиялаш” лагерларида ноинсоний муносабат ва қийноқларга солинган ҳолда сақланаётгани ҳақида бонг уриб келади.
Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ма Синжуй учрашувида Шинжондаги этник қозоқлар ҳолати муҳокама этилиши қайд этилмаган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Хитой ҳукумати Шинжон ўлкасидаги бир миллиондан зиёд мусулмонларни тергов ва маҳкамасиз “қайта тарбиялаш” лагерларида тутқун сифатида ушлаб турибди.

Human Rights Watch Шинжонда “инсониятга қарши жиноятлар” содир этилмоқда деб ҳисоблайди. Хитой маъмурияти бу айбловни рад этади.

Расмий Пекин сиёсий лагерларни “касбий тайёргарлик марказлари” деб атаб, кўрилаётган чораларни “экстремизмга қарши кураш” важи билан изоҳлаб келади.

Остона Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухториятидаги сиёсати юзасидан расмий муносабат билдирмаган, аммо шинжонлик қозоқлар Қозоғистонга “дипломатик каналлар орқали” қайтарилаётганини маълум қилган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍20
Эрон Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилмоқчи

Эрон Ўзбекистон билан виза режимини муштарак асосда енгиллаштиришга тайёр.

Tehran Times нашри хабарига кўра, 17 октябр куни Самарқандда ўтган Халқаро туризм анжумани доирасида Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Эрон туризм вазири Иззатуллоҳ Зарғомий учрашган.

Зарғомий Эрон икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўлларини излаётгани, Теҳрон бу борадаги келишувни олқишлашини айтган.

Бухорога ташриф буюрганимда икки халқ қанчалик яқин эканини ҳис қилдим. Ўзбекистонлик сайёҳларнинг Эронга келишини қўллаб-қувватлаймиз, шунингдек, хорижга саёҳат қилишни режалаштираётган эронликлар Ўзбекистонга устувор аҳамият бериши керак”, деган Иззатуллоҳ Зарғомий.

Ўз навбатида, Абдуҳакимов учрашувда муҳокама қилинган масалалар келажакда “ижобий натижа” беришига умид билдирган.

Маълумот ўрнида, 2022 йил 13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎7
Швецияда яшаётган журналист Қудрат Бобожон Туркияга киритилмади

19 октябрь куни Швецияда яшаётган ўзбекистонлик журналист Қудрат Бобожон Туркияга киритилмаган.

Қудрат Бобожон бош муҳаррири бўлган "Элтуз" нашрининг хабар беришича, Истанбул аэропорти чегара хизмати ходимлари журналистга Туркияга кириши тақиқланганини айтишган.

Қудрат Бобожон чегарачилар унга журналистик фаолияти боис тақиқ қўйилганига ишора қилганликларини айтган.

58 яшар журналист Туркияга Ўзбекистонда қолган яқинлари билан кўришиш учун боргани айтилмоқда.

Бундан аввалги ҳолатларда бўлгани каби Қудрат Бобожонга нима сабабдан Туркияга кириши тақиқланганига оид расмий ҳужжат тақдим қилинмаган.

Аввалроқ Канадада яшаётган журналист Улуғбек Ашур ҳам айни шаклда Туркияга киритилмаган эди.

Ҳар икки журналист 2005 йил майида Андижонда юзлаб намойишчиларнинг ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилишидан кўп ўтмай Ўзбекистонни тарк этган.

Туркия ёки Ўзбекистон расмийлари айрим ўзбек журналист ва фаолларининг нима учун мамлакатга киришига тақиқ қўйилгани юзасидан ҳеч қачон изоҳ беришмаган.

Хориждаги ўзбекистонликларнинг ўзлари бу каби тақиқлар ўзбек томонининг сўрови асосида қўлланаётганига ишонишади.

Уларга кўра, Ислом Каримов бошқаруви даврида режимга мухолиф фикрдаги инсонларни хорижда ҳам таъқиб этиш амалиёти Шавкат Мирзиёев даврида ҳам сақланиб қолмоқда.

Каримов давридагидан фарқли Мирзиёев ҳукумати Туркия билан яқин алоқаларни ўрнатган, жумладан, икки давлат махсус хизматлари яқиндан ҳамкорлик қилади деб ишонилади.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍16👎5
Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган “Interlogistics” МЧЖга қарашли омборхонада юз берган ёнғин ва портлашга катта миқдордаги кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмай, аралаш ҳолда сақлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда ҳукумат комиссияси маълум қилди.

“Ҳодиса жойи ўрганилганда айнан водород пероксиди сақланган жой яқинида гул қоғозлар ва бошқа ёнувчи материаллар сақлангани аниқланди. Кимёвий модда ва материалларнинг ўзаро таъсирланиши ва кимёвий ўз-ўзидан ёниши юзага келиб, портлаш содир бўлган”, дейилади расмий билдиргида.

Фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш жараёнида ёнғин ва портлаш ўчоғи металл ва “сэндвич” панеллардан қурилган омбор бўлгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

4 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш, 1 кишига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳукумат комиссиясига кўра, омборхонада 12 та ижарачи компаниянинг катта миқдорда, турли хил номенклатурадаги товарлари сақлангани ҳамда жиноят иши доирасида бир нечта турдаги экспертиза тадқиқотлари ўтказилаётгани сабаб ҳодиса бўйича якуний хулосага келиш муайян вақт талаб этади.

Экспертиза, тергов ва суд жараёнлари якунлангач, аниқланган зарар айбдор деб топилган жавобгардан тўлиқ ундириб олиниши хабар қилинган.

28 сентябрь куни рўй берган ёнғин ва портлаш оқибатида 1 киши вафот этган, 163 киши турли даражада жароҳатланган. 39 та кўп қаватли уйлардаги 1370 та хонадон, 246 та ҳовли, мактаб ва боғча биноларига зарар етган.

Портлаш оқибатида омборхонага қўшни бўлган 20дан ортиқ ҳовли энг кўп зарар кўрган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍19👎4
Уч фарзандини ўлдирган самарқандлик эркак умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) қасддан ўлдирган 36 ёшли эркакка умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалининг “Давр” дастурида хабар берилди.

Cудланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в” ва “ж” бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги, икки ёки ундан ортиқ шахсни, ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) билан айбдор деб топилган.

Иш ҳужжатларига кўра, у қотилликни содир этаётган пайтда эс-ҳуши жойида бўлган, яъни гиёҳвандлик моддалари таъсирида бўлмаган.

Жамоатчиликни ларзага солган фожиа жорий йил 16 июнь куни соат 19:30 ларда рўй берган. Қотилликка Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан зиддият сабаб бўлган.

Фарзандларини ошхона пичоғи билан ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилишга уринган.

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍22