Forwarded from OZODLIK KANALI™
Охирги Исроил-ҲАМАС уруши Фаластин жангари гуруҳи 2007 йилда Ғазо бўлгасида назорат ўрнатганидан буён икки томон ўртасида юз берган беш урушдан энг ҳалокатлисидир.
Жанглар шу йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС Исроил жанубида қонли ҳужум уюштиргани ортидан бошланиб кетди.
Шундан буён Исроил Ғазо бўлгасини ҳаводан тинимсиз ҳужумга тутмоқда. Исроил ҳужумлари Ғазодаги бутун бошли маҳаллаларни ер билан яксон қилди, мисли кўрилмаган вайронагарчиликларга сабаб бўлди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил расмийлари, халқаро кузатувчилар ва ёрдам ташкилотлари 29 октябрь ҳолатига берган рақамлар қурбонлар ҳамда вайронагарчиликлар кўламини кўрсатади:
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

👍5👎3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
“Деразаларнинг ҳаммасини ёпиш керак” – Мирзиёев мактабларни яхшироқ иситиш йўлини айтди
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги мактабларнинг қурилиш стандартларини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблайди.
“Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатиладиган “Менимча” кўрсатувида маълум қилинишича, бу ҳақда у Қашқадарёга сафари чоғи, Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактабга ташрифида гапирган.
Президентга 1968 йилда қурилган ва 2021 йилда капитал таъмирланган мактабнинг иситиш тизими маъқул келмаган.
“Сенга битта савол. Мана шу турган жойимизда қурилишдаги энг катта хато нима?” – дея мутасаддилардан бирига савол билан юзланган президент мактаб коридорида.
У шундан кейин бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг эътиборини коридор деразаларига қаратган.
“Ёзда иссиқ, қишда совуқ. Мен Самарқанд вилояти ҳокими бўлганимда ўзим ҳамма ойнани ғиштлаб ёпиб ташлагандим. Ҳаммасини ёпиш керак. Майли, тўртта эмас, битта қолсин. Буни иситиб бўладими? Мана бу бетон, агар ёпилмаса, бу ер ҳеч қачон исимайди”, – деган Ш.Мирзиёев.
Хабар қилинишича, мактаб стадиони ташландиқ ҳолда ётгани, ҳовлида ўсимликлар пала-партиш экилгани, ўқитувчилар хонасидаги шарт-шароит ва таълим масканига рақамлаштириш жараёни етиб келмагани ҳам давлат раҳбарининг таъбини хира қилган.

👍333👎21
OzodNazar: Давлат амалдорларининг ишламайдиган одоб меъёрлари
✅ Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2sUrbkKnNXY
Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят, Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг раҳбар ходимлари қимор ўйнаётгани акс этган сурат тарқаб кетгач, ўйинда иштирок этган амалдорлар жазолангани маълум бўлди.
Бугунги суҳбатга ана ўша амалдорлардан (эндиликда собиқ) бири - Дилшодбек Далиевни таклиф қилиб, воқеа тафсилотларини ҳамда ҳокимликлар қошидаги Одоб-аҳлоқ комиссиялари иши тўғрисида сўрадик.
Кўрсатувда руҳшунос олим, педагог ва шоир Маҳмуджон Йўлдошев ҳам қатнашди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

YouTube
OzodNazar: Davlat amaldorlarining ishlamaydigan odob me’yorlari
Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят, Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг раҳбар ходимлари қимор ўйнаётгани акс этган сурат тарқаб кетгач, ўйинда иштирок этган амалдорлар жазолангани маълум бўлди.
Бугунги суҳбатга ана ўша амалдорлардан…
Бугунги суҳбатга ана ўша амалдорлардан…
👍14
Ўзбекистон делегациясининг Кобулга сафари доирасида 1,2 миллиард долларлик экспорт/импорт келишувларига эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қарашли «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Кобулда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Бародар ўртасида тор доирада музокара ўтказган.
Учрашувда темир йўл, транспорт, тоғ-кон саноати, сув ресурсларини бошқариш каби соҳалардаги ҳамкорлик ва афғон ёшларининг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Абдул Ғани Бародар Ўзбекистон афғон юклари транзити учун юқори тарифлар белгилаганини қайд этди ва уларни камайтиришни илтимос қилди. Бародар расмий Тошкентни Афғонистон учун махсус имтиёзли савдо тарифларини жорий этишга чақирди.
Жамшид Ходжаев Бародарга товар айирбошлаш ҳажмини йилига тахминан 3 миллиард долларга етказиш бўйича йўл харитасини тақдим этди.
Ўзбекистон делегациясининг кобулга ташрифи доирасида «Made in Uzbekistan» маҳсулотлар кўргазмаси ва бизнес-форум ташкил этилди.

👍16👎3
Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани собиқ ҳокими Рустам Пардаев 4та жиноятда айбланиб судланмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Пардаев ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (Фирибгарлик), 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айланмоқда.
Адвокат Руслан Қалқонов собиқ ҳоким уч ой аввал ҳибсга олинганини билдирган. У Термиз шаҳридаги 9-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
Пардаевга нисбатан суд жараёни 3 ноябрда бошланади.
1979 йил 7 апрелда Қизириқда туғилган Рустам Пардаев 2022 йилнинг 31 январида туманга ҳоким этиб тайинланган эди. Бунга қадар у 2020 йилдан 2022 йилнинг январигача Денов туман ҳокими бўлган.
Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов 2022 йилнинг 26 декабрида ишдан олинганидан сўнг кўп ўтмай 2023 йилнинг 25 январида Рустам Пардаев вилоятнинг 13 тумани ҳокими қаторида ишдан бўшатилганди.

👍20👎2
Украинанинг Донецк вилоятидаги Россия қўшинлари оккупация қилган Волноваха шаҳрида тўққиз кишини, жумладан, икки болани отиб ўлдирганликда гумонланаётган икки ҳарбий қўлга олинди.
Тергов қўмитасининг маълум қилишича, қўлга олинганлар Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидан бўлиб, Донецкда контракт асосида ҳарбий хизмат ўтаётган эди. Қўмита жиноят маиший жанжал оқибатида содир этилганини билдирмоқда.
27 октябрда Волновахадаги хусусий уйлардан бирида ўқотар қуролдан отиб ўлдирилган тўққиз кишининг жасади топилган эди. Улардан тўрт нафари бир оила аъзолари - эр, хотин ва икки бола. Қолган беш киши эса бу оилага меҳмонга келган дўстлари ва қариндошлари бўлган.
Ўшанда айрим телеграм каналларда қоттиллик Россия ҳарбийлари томонидан содир этилгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлганди.
Волноваха шаҳри Россия қўшинлари томонидан 2022 йил мартда босиб олинган эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Тергов қўмитасининг маълум қилишича, қўлга олинганлар Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидан бўлиб, Донецкда контракт асосида ҳарбий хизмат ўтаётган эди. Қўмита жиноят маиший жанжал оқибатида содир этилганини билдирмоқда.
27 октябрда Волновахадаги хусусий уйлардан бирида ўқотар қуролдан отиб ўлдирилган тўққиз кишининг жасади топилган эди. Улардан тўрт нафари бир оила аъзолари - эр, хотин ва икки бола. Қолган беш киши эса бу оилага меҳмонга келган дўстлари ва қариндошлари бўлган.
Ўшанда айрим телеграм каналларда қоттиллик Россия ҳарбийлари томонидан содир этилгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлганди.
Волноваха шаҳри Россия қўшинлари томонидан 2022 йил мартда босиб олинган эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍9👎3
Россияга паралел импорт ортидан Ўзбекистондаги омборлар тўлиб кетди
NF Group экспертлари ҳисоб-китобича, Россияга паралел импортнинг ривожланиши оқибатида постсовет давлатларида омборлар дефецити юзага келди. Айни пайтда 1 миллион квадрат метр омбор майдонига эҳтиёж сезилмоқда.
«Коммерсантъ» нашри NF Group маълумотига таянган ҳолда, бу борада бошқа давлатларга қараганда Ўзбекистоннинг имкониятлари кенгроқ бўлиб қолаётгани тўғрисида ёзди. Масалан, Грузия, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўш омборлар қолмаган, Беларусда эса бўш омбор майдонлари бир фоизга етмаган даражада қолган холос.
“Ўзбекистондаги омборларнинг умумий майдони 208 минг квадрат метрни ташкил қилади, ҳозирда бу майдонниг фақат 5,2 фоизи бўш қолмоқда”, дейилади хабарда.
Омобрларга эҳтиёжнинг ўсгани ортидан уларнинг ижара ҳақи ҳам йил бошидан бери 25-30 фоизга ўсган. Марказий Осиёда А тоифадаги омбор майдонларининг бир квадрат метри 120-140 доллардан ижарага берилмоқда.

👍17
Исроил бош вазири Ғазога ҳужумнинг учинчи босқичи бошланганини билдирди
Бош вазир Бинямин Нетаняҳу Исроил ҲАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий потенциалини барбод қилишда собит қадам ташламоқда, деб билдирди.
Унга кўра, биринчи босқичда ҲАМАС ҳужумларини тўхтатиш, иккинчи босқичда ҳаводан зарбалар бериш назарда тутилган эди. “Учинчи босқичда эса Ғазода ер усти амалиётини кенгайтирилган тарзда амалга ошириш режалаштирилган”, -деди Нетаняҳу матбуот анжуманида.
Нетаняҳунинг мазкур билдирувидан сўнг ЦАХАЛ расмий вакили Ғазога қўшимча кучлар киритилишини ва бўлгадаги ер усти амалиёти масштаблари кенгайтирилишини маълум қилди.
Шунингдек, Исроил армияси Ливандаги Хизбуллоҳ ҳаракати инфраструктурасига зарба берилганини хабар қилди. Бундан ташқари Исроил армияси Рамаллоҳ яқинидаги Арура шаҳарчасида ҲАМАС расмий вакили Солиҳ ал Арурига тегишли уйни бузиб ташлади.

👎23👍6
Исроилнинг БМТдаги ваколатхонаси ходимлари кийимларига сариқ юлдуз тақдилар. Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар яҳудийларни бошқалардан ажралиб туриши учун мана шундай белги тақишга мажбурлаган эди.
Дипломатлар ташкилот ҳалигача ҲАМАСга қарши резолюцияни қабул қилмаганига шу тариқа норозилик билдирди.
БМТдаги Исроил элчиси Гилад Эрдан Хавфсизлик кенгаши ҲАМАС қораланган резолюцияни қабул қилмагунига қадар ваколатхона ходимлари юлдузларини ечмаслигини айтди.
“Шу кундан бошлаб, ҳар сафар, менга кўзингиз тушганида, сизлар ёвузлик олдида сукут сақлаш қандай оқибатларга олиб келганини эслайсиз. Менинг боболарим, бувиларим ва бошқа миллионлаб яҳудийларнинг боболари ва бувилари каби айни дамдан бошлаб мен ва командам сариқ юлдуз тақиб юради”,- деди Эрдан.
БМТ Яқин Шарқдаги вазиятга оид резолюцияни қабул қилиш учун 21 октябрдан бошлаб бир неча марта йиғилиш ўтказди. Аммо дипломатлар мазкур резолюция юзасидан муросага кела олмаяпти.

👎35👍8
Андрей Макаревич Ўзбекистонда ўтадиган концерт ташкилотчиларига таҳдид бўлаётганини иддао қилди
“Машина времени” гуруҳи лидери Андрей Макаревич Ўзбекистонда, Қозоғистонда ва Қирғизистонда унинг концертларини уюштираётганларга таҳдидлар бўлаётганини айтди. Қўшиқчининг айтишича, бу унинг ҲАМАС билан урушда Исроилни қўллаб-қувватлаётгани билан боғлиқ.
“Қандайдир кишилар концерт ташкилотчиларини таҳдидлар билан кўмиб ташлади. Исроилни урушда қўллаганим сабабли шундай бўлаётганга ўхшайди. Мен ўзим яшаётган давлатни қўллаб-қувватлаяпман”, - деди Макаревич ўзининг видеомурожаатида.
Макаревичнинг концертлари Тошкентда 27 ноябрда, Бишкекда 29 ноябрда, 1 декабрда Олмаотада ва 3 декабрда Остонада ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистондаги қатор нашрлар Тошкентда “Машина времени” гуруҳи концерти бекор қилингани тўғрисида хабар қилган эди. Бироқ Макаревич видеомурожаатида бу ҳақда маълумот бермади.
Макаревич Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг Исроилга кўчиб кетган эди.

👍26👎5
Лионель Месси саккизинчи марта “Олтин тўп” совриндори бўлди
Аргентинанинг "Интер Майами" футбол жамоаси ўйинчиси Лионель Месси France Football журнали версияси бўйича мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва саккизинчи марта “Олтин тўп” совринига эга бўлди.
Совринни топшириш маросими Париждаги Шатле театрида ўтказилди.
France Football журнали уюштирган овоз беришда иштирок этганлар иккинчи ўринга "Манчестер Сити" ўйинчиси, норвегиялик Эрлинг Холандни, учинчи ўринга "Пари Сен-Жермен" ўйинчиси Килиан Мбаппени муносиб топган.
36 ёшли Лионель Месси “Олтин тўп”ни саккизинчи марта олаётган ягона футболчидир. Бундан аввал Криштиану Роналду беш марта, Мишель Платини, Марко ван Бастен ва Йохан Кройффлар уч мартадан “Олтин тўп”га сазовор бўлган.
Ўтган мавсумда Месси Франция чемпиони бўлган "ПСЖ" таркибида 41 та ўйинда иштирок этган ва 21 та гол урган.
Футбол оламидаги нуфузли мукофот бўлган “Олтин тўп” 1956 йилда таъсис этилган. Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси 180 нафар спорт шарҳловчиси томонидан танланади.

👎32👍24
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУРХОНДАРЁ – “Талабалар қурилишда. Бу мажбурий меҳнат эмасми?”
“Сурхондарё вилоятидан мурожаат йўллаяпмиз. Термиз муҳандислик-технологиялар институти ректори бир гуруҳ талабаларни институтда бўлаётган қурилиш ишларига мажбуран жалб этди. Аниқроғи, талабалар институт ҳовлисини бетон қилишга олиб чиқилди. Билмадик, қанчалик тўғри, бу вилоят ҳокимининг топшириғи дейишди. Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганишини сўраймиз”.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Сурхондарё вилоятидан мурожаат йўллаяпмиз. Термиз муҳандислик-технологиялар институти ректори бир гуруҳ талабаларни институтда бўлаётган қурилиш ишларига мажбуран жалб этди. Аниқроғи, талабалар институт ҳовлисини бетон қилишга олиб чиқилди. Билмадик, қанчалик тўғри, бу вилоят ҳокимининг топшириғи дейишди. Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганишини сўраймиз”.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
👍14👎3
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Bloomberg: “Макрон Путиннинг томорқасига янги дўстлар ва уран излаб бормоқда”. Гап Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳақида
Иқтисодий соҳага ихтисослашган Bloomberg агентлиги Франция президентининг 1 ноябрда Қозоғистонга ва 2 ноябрда Ўзбекистонга қиладиган сафарини шарҳлар экан: “Макрон Путиннинг томорқасига янги дўстлар ва уран излаб бормоқда”, - деган хулосага келган. Хабарда таъкидланишича, Париж табиий захираларга бой Қозоғистон билан тиғизроқ ҳамкорликни истайди ва айни пайтда Марказий Осиёни Путин таъсиридан чалғитишга уринади. “Шунинг учун ҳам Эммануэль Макрон шу ҳафтада энергетика захираларига бой Ўрта Осиёга йўл олади, уран билан мамлакат ядровий рекаторларини таъминлайдиган Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади”, - дейилади хабарда.
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

👍22